cookie

Ми використовуємо файли cookie для покращення вашого досвіду перегляду. Натиснувши «Прийняти все», ви погоджуєтеся на використання файлів cookie.

avatar

💗ҚАЛБИМДА💞 СЕНСАН💗

АССАЛОМ АЛАЙКУМ КАНАЛИМИЗ АЬЗОЛАРИ ХУШ КЕЛИБСИЗЛАР БИЗНИ КАНАЛИМИЗГА.БИЗ БИЛАН ДИЙДОРЛАШИБ ТУРГАНЛАРИЗ УЧУН МИННАТДОРМИЗ.СИЗЛАРГА ХИЗМАТ КИЛИБ ТУРГАНИМИЗГА ХУРСАНДМИЗ. АЛЛОХИМ НАСИБ КИЛСА СИЗЛАРНИ ДУОЛАРИЗ КУМАКГИЗДА САФИМИЗ КЕНГ БУЛИБ ЮРСИН . @Mubinnna

Більше
Рекламні дописи
2 809
Підписники
+224 години
-97 днів
-4730 днів

Триває завантаження даних...

Приріст підписників

Триває завантаження даних...

Бу гапдан кейин Мунисанинг онаси баттар изиллаб йиғлай бошлади. — Йиғламанг, ойи. Ҳамма бизга қараяпти, — Муниса онасининг бошини кўтаришга уринди.  Унинг сўзлари милициянинг эътиборини тортди: — Кечирасиз опа, нега йиғлаяпсиз? Кимингиз бўлади бу одам? Танидингизми? Аёл “ҳа” дегандек бош чайқади. Мунисани қўйнидан қўйворди-ю, оғзини қўли билан беркитиб яна йиғлади. — Ким? Қаердан? Бошқалар танимаганига қараганда бу қишлоқдан эмас, тўғрими? — Ҳа. — Қаерлик? Кимингиз бўлади? — Манави қизимнинг отаси. Қўшни “район”дан. — Сиз биз билан юришингизга тўғри келади. Юринг. Муниса онасига ялт этиб қаради. Онасининг кўзларида қўрқув зоҳир бўлди. Кўзларини катта-катта очилди: — Нега? Нима учун? Боролмайман. Уйда болаларим ёлғиз. Отаси Тошкентга кетган. — Бу қанақаси? Ҳозиргина қизимнинг отаси дедингиз-ку! Энди Тошкентда дейсиз? — милиционернинг жаҳли чиқди. Сўнг ўзига-ўзига гапиргандек деди: — Хуши жойидами, бу аёлнинг? — Қизимнинг отасида, — мунғайиб қолгандек эди у. — Қизингизнинг отаси бўлса, қўшни “район”дан бўладими? Олиб кетинглар бу аёлни. Ўзи бу иш бир бошоғриқ. Аёл ундан баттар чувалаштиряпти. ДАВОМИ ОКШОМ 21:00 💗ҚАЛБИМДА💞 СЕНСАН💗
Показати все...
Бу гапдан кейин Мунисанинг онаси баттар изиллаб йиғлай бошлади. — Йиғламанг, ойи. Ҳамма бизга қараяпти, — Муниса онасининг бошини кўтаришга уринди.  Унинг сўзлари милициянинг эътиборини тортди: — Кечирасиз опа, нега йиғлаяпсиз? Кимингиз бўлади бу одам? Танидингизми? Аёл “ҳа” дегандек бош чайқади. Мунисани қўйнидан қўйворди-ю, оғзини қўли билан беркитиб яна йиғлади. — Ким? Қаердан? Бошқалар танимаганига қараганда бу қишлоқдан эмас, тўғрими? — Ҳа. — Қаерлик? Кимингиз бўлади? — Манави қизимнинг отаси. Қўшни “район”дан. — Сиз биз билан юришингизга тўғри келади. Юринг. Муниса онасига ялт этиб қаради. Онасининг кўзларида қўрқув зоҳир бўлди. Кўзларини катта-катта очилди: — Нега? Нима учун? Боролмайман. Уйда болаларим ёлғиз. Отаси Тошкентга кетган. — Бу қанақаси? Ҳозиргина қизимнинг отаси дедингиз-ку! Энди Тошкентда дейсиз? — милиционернинг жаҳли чиқди. Сўнг ўзига-ўзига гапиргандек деди: — Хуши жойидами, бу аёлнинг? — Қизимнинг отасида, — мунғайиб қолгандек эди у. — Қизингизнинг отаси бўлса, қўшни “район”дан бўладими? Олиб кетинглар бу аёлни. Ўзи бу иш бир бошоғриқ. Аёл ундан баттар чувалаштиряпти. ДАВОМИ ОКШОМ 21:00
Показати все...
Муаллиф: Наргиза Усанбоева Қисса 16қисм Аввалига онам довдираб қолди. Кейин менинг қийналганларимни эшитиб дув-дув кўз ёш тўкди. “Мен билмагандим, билсам бир кун ҳам қолдирмасдим”, деди менга. Аммо мен... Муниса кутилмаган ҳикоядан карахт эди. Қулоқларига ишонмасди. “Наҳот, мен уларга ҳеч ким эмасман. Унда кимман мен?” Ўқитувчи эса ҳамон йиғлаб ҳикоясини давом эттирарди: — Мени доим бир савол қийнарди. “Нега кўзларим кўк”, дердим? Чунки отам доим “кўккўз” деб уришарди. Уйда бошқа ҳеч ким менга ўхшамасди. Энди билсам, мен онамга ўхшаган эканман. Ёдимда, онамларникига меҳмонга келардик. У пайтда онамлигини билмаганим учун “момо” дердим. Отамни “тоға” деганман. Фақат момом, яъни ўз онам мени кўриши билан “Мовийкўз” деб эркаларди. Сени кўрганида мени кўргандек бўлгандир, шўрлик онам... Мунисанинг қулоғига бошига гап кирмади. Негадир маюс тортиб қолди. Нима учундир, шу аёл онаси бўлиб чиқишини истадимикан, ё? Йўқ, ўз онасидан воз кеча олмайди-ку! “Нозима муаллимнинг ҳаёти меникига ўхшаркан. Ота-онаси бошқа бўлиб чиқибди. Ё Худо, менинг ҳам ота-онам бошқа бўлса-я! Наҳот, мени ҳам асраб олишган? Ойим “сен йигирма етти ёшимда туғилгансан, кеч фарзанд кўрганим учун жуда авайлардим”, деганмиди? Демак, мени ҳам асраб олишган. Унда менинг асл ота-онам ким?” Муниса кўз олдига дадасининг сингилларини келтирди. Йўқ, уларнинг бирортасининг кўзи кўк эмас! “Ҳеч кимнинг кўзлари меники каби эмас! Райҳон момо каби ҳеч ким мени “мовийкўз” деб эркаламайди ҳам. Райҳон момо... У мени қизига ўхшатгани учун яхши кўрган экан. Мени кўрганида кўз олдига қизи келган. Эзилган...” Ўйлайверганидан қизалоқнинг боши оғриб кетди. Аммо саволларига жавоб топа олмади. Орадан икки йил ўтди ҳамки, уни шу саволлар қийнар, теранлаша бошлаган ақлида “ота-онам бошқа” деган фикр тинмай чарх урарди. Ўн учни қаршилаган қизалоқ ҳамон мовий кўзлари билан қариндошлари орасидан ўз ота-онасини қидиргани-қидирган. Ана шундай кунларнинг бирида қишлоқда шов-шув тарқалди. Уларнинг уйидан сал нарида оқиб ўтадиган анҳордан қандайдир эркакнинг мурдаси топилибди. Ҳамма ўша томонга югурди. Муниса, онаси, укалари ҳам одамларга эргашди. Биринчилар қаторида бориб мурдага кўзи тушган Мунисанинг онаси бирдан қичқириб юборди ва қизини маҳкам қучиб йиғлади: — Муниса, отанг... — Нима гап? — кимдир ҳайратини яшира олмади. — Эрингиз эмас, — деди яна биров. Мунисанинг онаси эса ҳамон ўзини тута олмай йиғларди. — Ойи, нега йиғлаяпсиз? Дадам эмас. Дадам Тошкентга кетган-ку! — Муниса гоҳ онасининг бошини силар, гоҳ атрофга алангларди. — Қайсинг боланг билан келдинг? Болаларингни олиб кетинглар. Бу ер томоша қиладиган жой эмас. Олиб кетинглар, болаларни, — ёши кексароқ киши болаларни қувлай бошлади. Кейин бир йигитга деди: — Милицияга хабар бер, югур. — Ким экан? Танидингизми? — қизиқсиниб кимдир сўради. — Нотаниш, бошқа жойдан оқиб келган, — жавоб берувчи ҳам топилди. — Милиция аниқлайди, четроқ туринглар. Бирорта далилми, белгисими бўлса йўққа чиқарманглар, — луқма ташлади биров. — Бўлди, ойи. Нега йиғлайсиз? — Муниса одамлардан уяла бошлади. — Дадам эмас у. Дадамни танимай қолдингизми? — У сенинг даданг Муниса. Ўзингнинг даданг. Камол ва Жавлоннинг дадаси эмас, — зўрға гапирди онаси. Қизалоқ музлади. Қўрқувданми, ҳаяжонданми юраги тез ура бошлади. “Менинг дадам? Ўзимнинг дадам? Йўқ, менинг дадам Тошкентда. Тошкентга ишлагани кетган. Бу ерда ишлай олмаяпти. Чунки трактори йўқ. Айтишларича, тракторлар давлатга қайтарилибди. Энди одамлар ер сотиб олармиш. Ери бор кишилар тракторларни ҳам сотиб олиши мумкин эмиш. Отасида бунча пул йўқ. Энди колхоз эмас, фермерлар бўлармиш. Шунинг учун отаси пул топиш учун пойтахтга кетди. Бошқа одам унга ота бўлиши мумкин эмас. Уришса ҳам, калтакласа ҳам ўзининг отаси яхши”. — Биринчи ким кўрди? Бу одамни ким чиқариб олди сувдан? Қай ҳолатда эди? — қаердандир етиб келган милиция ходими мурдани айланиб қараркан савол бера бошлади. — Тарқалинглар. Болаларни олиб кетинглар. Кимдир танидими, мурдани? 💗ҚАЛБИМДА💞 СЕНСАН💗
Показати все...
Тўйимдан бир кун олдин менга ҳаммасини айтишди. “Янга, ака, қизларингизни дуо қилинг”, деди аммам онамга. Мен эса шарт ўрнимдан турдим: — Кераги йўқ! Улар менинг ота-онам эмас! Агар ота-онам бўлса, мени бировга бериб юбормаган, хору зор қилишмаган бўларди! Вақтида улар мендан юз ўгиришганми, энди менга ҳам керак эмас! Davomi bor.....
Показати все...
Тўйимдан бир кун олдин менга ҳаммасини айтишди. “Янга, ака, қизларингизни дуо қилинг”, деди аммам онамга. Мен эса шарт ўрнимдан турдим: — Кераги йўқ! Улар менинг ота-онам эмас! Агар ота-онам бўлса, мени бировга бериб юбормаган, хору зор қилишмаган бўларди! Вақтида улар мендан юз ўгиришганми, энди менга ҳам керак эмас! Davomi bor..... 💗ҚАЛБИМДА💞 СЕНСАН💗
Показати все...
Муаллиф: Наргиза Усанбоева Қисса 15-қисм Қиз ҳеч нарсага тушунмади. Худди отасининг юзидан уқиб оладигандек унга тикилди. Бу пайтда отаси айвондан чиқиб бўлган, у томонга яқинлашарди. Қизалоқни титроқ босди. — Сигирни олиб кет, ўзинг билан... “Ўтлатиб келишим керакми? Кеч бўлганда қаёққа олиб бораман? Ҳамма ёқ қоронғи, қўрқаман-ку! Дадам ҳеч кимникига бормаслигим, ёрдам сўрамаслигим учун шундай қиляпти. У менинг отам эмас. Отам бўлса, кечаси мол боқтирармиди?” Унинг йиғлагиси келди. Аммо кўз ёшлари отасини қутиртириб юборишини билади. “Йиғламайман! Кўзимдан ёш оқмайди. Чидайман, ҳаммасига чидайман!” Муниса бориб сигирни олиб келганида ҳам отаси ҳовли ўртасида қаққайиб турарди. — Сигирни қаёққа олиб кетяпсан? Отанг сигир олиб келиб қўйганмиди? Олиб бор жойига! “Бу воқеалар тушимда бўлмаяптимикан?” ўйлади қизалоқ. “Нега дадам бунақа қиляпти? Ёки мен биринчи айтган гапига тушунмадимми?” Ҳеч вақога тушунмаётган Муниса яна отасининг юзига тикилди. — Без! Безраймай ўл! Кўккўз! Сигирни олиб бор жойига. Қиз яна ортига қайтди. Сигирни боғлаб қайтганида отаси яна ўшқирди: — Уйга кирганингни кўрсам, оёғингни синдираман! Қизалоқ кўча томон судралди. “Қаёққа бораман? Кимникига бораман? Совуқ, қоронғи...” У кўча ёқасидаги тош устига мук тушди. Атрофга қарашга ҳам юраги бетламасди. Қўрқув ва совуқ вужуди бўйлаб чумоли ўрмалатаётгандек ҳис уйғотарди. — Мовийкўз... Таниш овоздан қиз ерга киргудек бўлди. — Яна қувғиндамисан? Юр, сени ойим чақиряпти, — Икром унинг бошига келиб тек қотди. Ўрнидан турган Муниса йигитчанинг ўзидан анча бўйчанлиги сезди. Бир сўз демай унга эргашди. — Қизингиз қувғинда экан, олиб келавердим, — деди у уйга киргач, онасига. Муниса Каромат опа чақирмаганини шунда англади. — Ўзингиз бақир-чақирни эшитиб чиқиб кетдингиз-ку! Мунисанинг уйдан қувилганини билгандингиз, — илжайди Салим. Икром қизариб уйдан чиқиб кетди. — Бунинг ёмон жойи йўқ, кесатма, — Каромат опанинг эри ўғли Салимга дакки берди. Сўнг Мунисага юзланди: — Ўтир қизим. Дадангга ақл кирмади. Неча марта гапирдим. Охири ойинг “қўйинг, ёнимизни оламан деб қўшнилар ёмон бўлиб юрмангизлар”, дегач аралашмай қўйдим. Хафа бўлма, ҳали дарди янги дадангнинг. Эсидан чиқса, яхши бўлади ҳаммаси. “Дадамнинг қандай дарди бор? Ҳамма жумбоқли гапиради. Мен билмаган, тушунмаган нарсалар мунча кўп. Энди тортинмайман. Ҳаммасини сўрайвераман”. Муниса ўзига сўз берди. Аммо бирибир Икромнинг отасига савол беришга журъати етмади. Тўғрироғи, уялди... * * * — Муниса, сен қол, — Нозима опа уни дарсдан кейин олиб қолди. — Даданг кеча уришмадими? — Йўқ, — алдади Муниса. Ҳарқалай калтак емади-ку! — Кечаси билан ҳавотир олиб чиқдим. — Нега? Нима учун? Мен сизга ким бўламан? — ердан кўз узмай саволга тутди Муниса. — Ҳеч ким... — муаллимнинг нафаси ичига тушиб кетди. — Йўқ, ўқувчимсан. Кейин... — Райҳон момо нима учун мени яхши кўрарди? Сиз у кишини ёмон кўрсангиз ҳам нега менга меҳрибончилик қиляпсиз? — Онам шундай дедими? “Қизим мени ёмон кўради”, дедими? — лаблари титради аёлнинг. — Йўқ, Райҳон момо сиз ҳақингизда менга гапирмаган. — Ҳечамми? — оғир ютинди муаллима. Муниса бош чайқади. — Онажон... Гапиришга ҳам кучингиз қолмаганмиди? — аёлнинг кўзларидан ёш думалади. — Мени кечиринг, мен нодон қизингизни кечиринг! Мен худбинман, худбинлик қилдим. Аламзада эдим. Муниса, сен ҳеч қачон бугунги кунинг учун онангни айблама! Оналар, дунёдаги ҳамма оналар меҳрибон ва яхши. Фақат биз фарзандлар уларни кеч тушунамиз. Мен ҳам онамни кеч тушундим. Мен ҳам худди сен каби катта бўлганман. Яъни, ўгай ота-онанинг қўлида. Онам... Сенинг Райҳон момонг мени чақалоқлигимга аммамга, қайнсинглисига берган. Аммам бефарзанд бўлган экан. Аммо мени асраб олишгандан кейин укаларим туғилган. Шундан сўнг менинг ҳаётимда зулматли кунлар бошланди. Отам ўз фарзандлари туғилгач, худди сенинг дадангга ўхшаб қолди. Мени тинмай турткиларди. Аммам буни онамга айта олмаган. Онам ҳам билмаган. Чунки биз қўшни қишлоқда яшардик. Мен эса аммам ва поччамни ўз ота-онам деб билардим. Агар ўша пайтда асл ота-онам кимлигини билганимдами? Хуллас, бор ҳақиқатни турмушга чиқаётганимда билдим. 💗ҚАЛБИМДА💞 СЕНСАН💗
Показати все...
Муаллиф: Наргиза Усанбоева Қисса 15-қисм Қиз ҳеч нарсага тушунмади. Худди отасининг юзидан уқиб оладигандек унга тикилди. Бу пайтда отаси айвондан чиқиб бўлган, у томонга яқинлашарди. Қизалоқни титроқ босди. — Сигирни олиб кет, ўзинг билан... “Ўтлатиб келишим керакми? Кеч бўлганда қаёққа олиб бораман? Ҳамма ёқ қоронғи, қўрқаман-ку! Дадам ҳеч кимникига бормаслигим, ёрдам сўрамаслигим учун шундай қиляпти. У менинг отам эмас. Отам бўлса, кечаси мол боқтирармиди?” Унинг йиғлагиси келди. Аммо кўз ёшлари отасини қутиртириб юборишини билади. “Йиғламайман! Кўзимдан ёш оқмайди. Чидайман, ҳаммасига чидайман!” Муниса бориб сигирни олиб келганида ҳам отаси ҳовли ўртасида қаққайиб турарди. — Сигирни қаёққа олиб кетяпсан? Отанг сигир олиб келиб қўйганмиди? Олиб бор жойига! “Бу воқеалар тушимда бўлмаяптимикан?” ўйлади қизалоқ. “Нега дадам бунақа қиляпти? Ёки мен биринчи айтган гапига тушунмадимми?” Ҳеч вақога тушунмаётган Муниса яна отасининг юзига тикилди. — Без! Безраймай ўл! Кўккўз! Сигирни олиб бор жойига. Қиз яна ортига қайтди. Сигирни боғлаб қайтганида отаси яна ўшқирди: — Уйга кирганингни кўрсам, оёғингни синдираман! Қизалоқ кўча томон судралди. “Қаёққа бораман? Кимникига бораман? Совуқ, қоронғи...” У кўча ёқасидаги тош устига мук тушди. Атрофга қарашга ҳам юраги бетламасди. Қўрқув ва совуқ вужуди бўйлаб чумоли ўрмалатаётгандек ҳис уйғотарди. — Мовийкўз... Таниш овоздан қиз ерга киргудек бўлди. — Яна қувғиндамисан? Юр, сени ойим чақиряпти, — Икром унинг бошига келиб тек қотди. Ўрнидан турган Муниса йигитчанинг ўзидан анча бўйчанлиги сезди. Бир сўз демай унга эргашди. — Қизингиз қувғинда экан, олиб келавердим, — деди у уйга киргач, онасига. Муниса Каромат опа чақирмаганини шунда англади. — Ўзингиз бақир-чақирни эшитиб чиқиб кетдингиз-ку! Мунисанинг уйдан қувилганини билгандингиз, — илжайди Салим. Икром қизариб уйдан чиқиб кетди. — Бунинг ёмон жойи йўқ, кесатма, — Каромат опанинг эри ўғли Салимга дакки берди. Сўнг Мунисага юзланди: — Ўтир қизим. Дадангга ақл кирмади. Неча марта гапирдим. Охири ойинг “қўйинг, ёнимизни оламан деб қўшнилар ёмон бўлиб юрмангизлар”, дегач аралашмай қўйдим. Хафа бўлма, ҳали дарди янги дадангнинг. Эсидан чиқса, яхши бўлади ҳаммаси. “Дадамнинг қандай дарди бор? Ҳамма жумбоқли гапиради. Мен билмаган, тушунмаган нарсалар мунча кўп. Энди тортинмайман. Ҳаммасини сўрайвераман”. Муниса ўзига сўз берди. Аммо бирибир Икромнинг отасига савол беришга журъати етмади. Тўғрироғи, уялди... * * * — Муниса, сен қол, — Нозима опа уни дарсдан кейин олиб қолди. — Даданг кеча уришмадими? — Йўқ, — алдади Муниса. Ҳарқалай калтак емади-ку! — Кечаси билан ҳавотир олиб чиқдим. — Нега? Нима учун? Мен сизга ким бўламан? — ердан кўз узмай саволга тутди Муниса. — Ҳеч ким... — муаллимнинг нафаси ичига тушиб кетди. — Йўқ, ўқувчимсан. Кейин... — Райҳон момо нима учун мени яхши кўрарди? Сиз у кишини ёмон кўрсангиз ҳам нега менга меҳрибончилик қиляпсиз? — Онам шундай дедими? “Қизим мени ёмон кўради”, дедими? — лаблари титради аёлнинг. — Йўқ, Райҳон момо сиз ҳақингизда менга гапирмаган. — Ҳечамми? — оғир ютинди муаллима. Муниса бош чайқади. — Онажон... Гапиришга ҳам кучингиз қолмаганмиди? — аёлнинг кўзларидан ёш думалади. — Мени кечиринг, мен нодон қизингизни кечиринг! Мен худбинман, худбинлик қилдим. Аламзада эдим. Муниса, сен ҳеч қачон бугунги кунинг учун онангни айблама! Оналар, дунёдаги ҳамма оналар меҳрибон ва яхши. Фақат биз фарзандлар уларни кеч тушунамиз. Мен ҳам онамни кеч тушундим. Мен ҳам худди сен каби катта бўлганман. Яъни, ўгай ота-онанинг қўлида. Онам... Сенинг Райҳон момонг мени чақалоқлигимга аммамга, қайнсинглисига берган. Аммам бефарзанд бўлган экан. Аммо мени асраб олишгандан кейин укаларим туғилган. Шундан сўнг менинг ҳаётимда зулматли кунлар бошланди. Отам ўз фарзандлари туғилгач, худди сенинг дадангга ўхшаб қолди. Мени тинмай турткиларди. Аммам буни онамга айта олмаган. Онам ҳам билмаган. Чунки биз қўшни қишлоқда яшардик. Мен эса аммам ва поччамни ўз ота-онам деб билардим. Агар ўша пайтда асл ота-онам кимлигини билганимдами? Хуллас, бор ҳақиқатни турмушга чиқаётганимда билдим.
Показати все...
Муаллиф: Наргиза Усанбоева Қисса 14-қисм — Кетдик, опа. Дадам, дадам... — Камол йиғлай бошлади. — Жим, овозингни чиқарма. Жим Камол, дадамнинг баттар жаҳли чиқади, — Муниса шундай дея уйга пусиб кириб, Жавлон томон ошиқди. — Ўв, кўккўз! Яна уйга нечта одам келади, менга ақл ўрганишга! — дадасининг дарғазаб овозидан Муниса тахтадек қотди. Сал наридаги Жавлон қичқириб йиғлаганча унга яқинлашди. Қизалоқ укасини кўтаришга ҳам қўрқди. “Дадам мени урса, Жавлонга ҳам тегиб кетади. Жавлон, нари кет, нари кет...” Қизалоқ кўзларини чирт юмди. Жавлон келиб унинг оёқларига ёпишди. — Ол, укангни! Каллангни оламан, сенинг! Муниса укасини бағрига босди-ю, ўзини эшикка урди. Аммо ортидан учиб келган туфли елкасига тегиб улгурди. — Каромат опаникига борайлик, — ҳамон йиғидан тўхтамаган Камол ялинишга тушди. Елкасининг ачишаётганига ҳам парво қилмай Муниса укасига пичирлади: — Жим, гапирма, Камол. Шу ерда овозимизни чиқармай турсак ҳам бўлади... У негадир аввалгидек қўшниникига югуриб боргани анча тортиниб қолганди. Айниқса, оиласидаги воқеалардан Икром олдида уяларди. Икром ҳеч қачон уни бунинг учун масхара қилмаган, устидан кулмаган. Доим меҳрибон ва ширинсўз. Балки шунинг учун уялар, шу сабабли орияти келар. — Жавлон, сен ҳам йиғлама, ҳўп, — у иккинчи укасини овутди. — Бўлди, ана, дадам бақирмаяпти. “Ростдан ҳам бақирмаяпти. Ойим ҳам жим. Хушидан кетдимикан? Худойим, ойим ўлиб қолмасин. Ишқилиб, ўлмасин...” — Энди тандирхонага кириб турамиз. Ҳозир дадам чиқади, — у укаларини етаклаб тандирхонага кирди. — Шу ерда жим ўтиринглар, ҳўп. Қўрқманглар, дадам ҳеч қачон сизларни урмайди. Бирор марта урганми? Урмаган, тўғрими? Шунинг учун қўрқманглар. Мен ойимга қараб келаман, ҳўп. Муниса эшикка яқинлашганида уйдан отаси чиқди. Қиз таққа тўхтади. — Кўккўз, дардисар, етим, мол... — ҳақоратларни эшитиши билан Муниса кўзларини юмиб олди. Аммо унга ҳеч нарса келиб тегмади. Отаси сўкинганча трактори томон кетди. — Ойи, —ичкарилади Муниса. Онаси мук тушганча йиғлаб ўтирарди. Уни кўриб кўз ёшларини артди. — Ҳеч қаерингиз оғримаяптими? — Укаларинг қани? — Шу ерда... — Муниса индамай ортига қайтди. Кечки овқат вақтида унинг уйга киришга юраги дов бермади. Дадасидан жуда қўрқди. — Дарсимни қиляпман, тугатиб олай, — деди чақирган онасига жавобан. Сезди, отаси уни сўради. Шу билан жанжал яна қайта бошланди. “Мен бу уйдаги жанжаллар учун туғилганман. Ҳаммасига мен сабабчиман. Мен уларнинг қизи эмасман. Дадамнинг бошқа қизлари бор. Шуларнинг аламини ҳам мендан олади. Мен кимнинг қизиман, ўзи? Нозима муаллим онамми ё? Қизи бўлсам нега олиб кетмайди?” Шу хаёллар оғушида қанча ўтирганини билмайди. Бир пайт отасининг важоҳат билан бақиргани эшитилди: — Муниса!!! Мунисанинг юраги ҳалқумига келди. Хонасидан отилиб чиққанини ўзи ҳам сезмай қолди. — Йўқол, кўзимга кўринма! Чиқ уйдан! Муниса ялангоёқ ҳовлига югуриб чиқди. Аллақачон қоронғи тушиб, кузнинг салқин шамоли ҳам эса бошлаганди. — Чиқ дедим, сенга! — айвондан бақирди отаси. Муниса кўча томон қадамини тезлатди. DAVOMI bor... 💗ҚАЛБИМДА💞 СЕНСАН💗
Показати все...
Муаллиф: Наргиза Усанбоева Қисса 14-қисм — Кетдик, опа. Дадам, дадам... — Камол йиғлай бошлади. — Жим, овозингни чиқарма. Жим Камол, дадамнинг баттар жаҳли чиқади, — Муниса шундай дея уйга пусиб кириб, Жавлон томон ошиқди. — Ўв, кўккўз! Яна уйга нечта одам келади, менга ақл ўрганишга! — дадасининг дарғазаб овозидан Муниса тахтадек қотди. Сал наридаги Жавлон қичқириб йиғлаганча унга яқинлашди. Қизалоқ укасини кўтаришга ҳам қўрқди. “Дадам мени урса, Жавлонга ҳам тегиб кетади. Жавлон, нари кет, нари кет...” Қизалоқ кўзларини чирт юмди. Жавлон келиб унинг оёқларига ёпишди. — Ол, укангни! Каллангни оламан, сенинг! Муниса укасини бағрига босди-ю, ўзини эшикка урди. Аммо ортидан учиб келган туфли елкасига тегиб улгурди. — Каромат опаникига борайлик, — ҳамон йиғидан тўхтамаган Камол ялинишга тушди. Елкасининг ачишаётганига ҳам парво қилмай Муниса укасига пичирлади: — Жим, гапирма, Камол. Шу ерда овозимизни чиқармай турсак ҳам бўлади... У негадир аввалгидек қўшниникига югуриб боргани анча тортиниб қолганди. Айниқса, оиласидаги воқеалардан Икром олдида уяларди. Икром ҳеч қачон уни бунинг учун масхара қилмаган, устидан кулмаган. Доим меҳрибон ва ширинсўз. Балки шунинг учун уялар, шу сабабли орияти келар. — Жавлон, сен ҳам йиғлама, ҳўп, — у иккинчи укасини овутди. — Бўлди, ана, дадам бақирмаяпти. “Ростдан ҳам бақирмаяпти. Ойим ҳам жим. Хушидан кетдимикан? Худойим, ойим ўлиб қолмасин. Ишқилиб, ўлмасин...” — Энди тандирхонага кириб турамиз. Ҳозир дадам чиқади, — у укаларини етаклаб тандирхонага кирди. — Шу ерда жим ўтиринглар, ҳўп. Қўрқманглар, дадам ҳеч қачон сизларни урмайди. Бирор марта урганми? Урмаган, тўғрими? Шунинг учун қўрқманглар. Мен ойимга қараб келаман, ҳўп. Муниса эшикка яқинлашганида уйдан отаси чиқди. Қиз таққа тўхтади. — Кўккўз, дардисар, етим, мол... — ҳақоратларни эшитиши билан Муниса кўзларини юмиб олди. Аммо унга ҳеч нарса келиб тегмади. Отаси сўкинганча трактори томон кетди. — Ойи, —ичкарилади Муниса. Онаси мук тушганча йиғлаб ўтирарди. Уни кўриб кўз ёшларини артди. — Ҳеч қаерингиз оғримаяптими? — Укаларинг қани? — Шу ерда... — Муниса индамай ортига қайтди. Кечки овқат вақтида унинг уйга киришга юраги дов бермади. Дадасидан жуда қўрқди. — Дарсимни қиляпман, тугатиб олай, — деди чақирган онасига жавобан. Сезди, отаси уни сўради. Шу билан жанжал яна қайта бошланди. “Мен бу уйдаги жанжаллар учун туғилганман. Ҳаммасига мен сабабчиман. Мен уларнинг қизи эмасман. Дадамнинг бошқа қизлари бор. Шуларнинг аламини ҳам мендан олади. Мен кимнинг қизиман, ўзи? Нозима муаллим онамми ё? Қизи бўлсам нега олиб кетмайди?” Шу хаёллар оғушида қанча ўтирганини билмайди. Бир пайт отасининг важоҳат билан бақиргани эшитилди: — Муниса!!! Мунисанинг юраги ҳалқумига келди. Хонасидан отилиб чиққанини ўзи ҳам сезмай қолди. — Йўқол, кўзимга кўринма! Чиқ уйдан! Муниса ялангоёқ ҳовлига югуриб чиқди. Аллақачон қоронғи тушиб, кузнинг салқин шамоли ҳам эса бошлаганди. — Чиқ дедим, сенга! — айвондан бақирди отаси. Муниса кўча томон қадамини тезлатди. DAVOMI bor...
Показати все...
🌿🌿КЕТГАНИГА АЧИНМАГИН🌿🌿 Нолимагин мансабингдан бўлсанг жудо, Кўксинг ғажир қайғуларга бўлма фидо, Бир кун ундан яхшисини берар Худо, Кетганига ачинмагин, кетганига. Қалбинг асра, синов ёғган дўлда бўлса, Сабр қилгин умринг туташ йўлда бўлса, Авайлагин, қадрига ет қўлда бўлса, Кетганига ачинмагин, кетганига. Ҳали сенинг бахтга тўла пайтинг келар, Хафа қилган узрини айтиб келар, Йўқотганинг икки ҳисса қайтиб келар, Кетганига ачинмагин, кетганига. Унутмагин шу дунёда борлигингни, Саробларга фидо қилма борлиғингни, Тушкунликда бой бермагин соғлиғингни, Кетганига ачинмагин, кетганига. Куйган билан, куйган юрак айтгин нетар, Атрофингда қолгани ҳам сенга етар, Пешонанга ёзмагани кетса кетар, Кетганига ачинмагин, кетганига. Шукр қилгин жонинг тонгга етганига, Кетганига ачинмагин кетганига. ❤️❤️❤️😊🥀✍🍃🍃🍃🍃🍃🍃 💗ҚАЛБИМДА💞 СЕНСАН💗
Показати все...