cookie

Ми використовуємо файли cookie для покращення вашого досвіду перегляду. Натиснувши «Прийняти все», ви погоджуєтеся на використання файлів cookie.

avatar

Buxorolik Talabalar

📑 Taʼlimga oid eng so‘nggi yangiliklarni bilib borish uchun bizni kuzatib boring!

Більше
Рекламні дописи
2 806
Підписники
+5124 години
+4007 днів
+32330 днів

Триває завантаження даних...

Приріст підписників

Триває завантаження даних...

Фото недоступнеДивитись в Telegram
⚡️❗️Бухоро вилоятида эртага музейларга кириш бепул бўлади. 18-май куни Халқаро музейлар куни нишонланади ва шу куни Ўзбекистон музейларида “Очиқ эшиклар куни” бўлиб ўтади, яъни кириш текин бўлади. Музейларда ўнлаб байрам дастурлари, янги кўргазмалар очилиши режалаштирилган.
Показати все...
👍 1 1
Фото недоступнеДивитись в Telegram
Ўзбекистон, Қозоғистон, Татаристон ва Тожикистон ОТМлари тиббий таълим тадқиқот маркази очишни режа қиляпти Бу бўйича KazanForum доирасида дастлабки келишувларга эришилди, деди Қозон давлат тиббиёт университети ректори Алексей Созинов. Тошкент тиббиёт академияси халқаро ҳамкорлик бўйича проректори Жаҳонгирхон Исроиловга кўра, олий ўқув юртлари узоқ вақтдан бери ўзаро ҳамкорлик қилиб келмоқда. Академия ва Қозон давлат тиббиёт университети мутахассислик ва клиник ординатура даражасида қўшма дастурларни амалга оширади. Шунингдек, қўшма аспирантура дастури бўйича келишувлар имзоланди. 🎓 @Buxorolik_Talabalar
Показати все...
👍 2
Фото недоступнеДивитись в Telegram
Показати все...
2🥰 1
Фото недоступнеДивитись в Telegram
#Байрам_Муборак 💥 Бугун 13 май Халқаро талабалар куни Бугун кўплаб давлатларда талабалар куни нишонланади. Талабалик йиллари унутилмас ва бахтли бўлсин, билим ва тинимсиз ҳаракат севимли ва обрўли касбга етакласин! Барча талабаларни табриклаймиз ва уларга осон ва муваффақиятли машғулотлар тилаймиз!
Показати все...
03:22
Відео недоступнеДивитись в Telegram
⚡️❗️Аввал тест, кейин танлов — янгича қабул ҳақида батафсил тушунтириш. Аввал тест, кейин йўналиш танлаш тартибининг технологик низоми ишлаб чиқиляпти, тез орада эълон қилинади. Тайёр бўлгач, тартиб тушунарли роликлар тарзида абитуриентларга тақдим этилади. Абитуриентларга тарқатинг!
Показати все...
👍 3
Фото недоступнеДивитись в Telegram
⚡️❗️Грантга ўқиш бўйича янги тартиб кимларга татбиқ этилади? Давлат гранти фақат 1 йилга берилиши ҳақидаги янги тартиб фақат жорий йилда ўқишга кирадиган 1-босқич талабалари учун тааллуқли бўлади. Ҳозирда грантда таҳсил олаётган биринчи ва ундан юқори босқичдаги талабаларда ўқишининг охиригача давлат гранти сақланиб қолади, уларга ушбу янги тартиб амал қилмайди.
Показати все...
Фото недоступнеДивитись в Telegram
⚡️❗️ Энди магистратурага имтиҳонсиз кириш учун ИЕЛТС дан атиги 4 балл етарли бўлади Б1 даражасида чет тилини билиш (ИЕЛТС 4-5 балл) қуйидаги йўналишлар бўйича университетнинг магистратурасига кириш учун етарли бўлади: маданият, санъат, спорт, таълим, тиббиёт, ишлаб чиқариш, машинасозлик, қишлоқ хўжалиги, ветеринария, архитектура ва қурилиш, физика ва табиий фанлар, транспорт хизматлари.
Показати все...
👍 2
Фото недоступнеДивитись в Telegram
9 май – Хотира ва қадрлаш куни! 9 май – Хотира ва қадрлаш куни муносабати билан юртимиз тинчлиги ва унинг тараққиётига ҳисса қўшган, амалга оширган ишлари учун уруш ва меҳнат фахрийларига ўз ташаккуримизни билдирамиз! Ватан сарҳадларини муносиб ҳимоя этган, унинг гуллаб яшнаши йўлида жонларини фидо этган юртдошларимизга узоқ умр, мустаҳкам саломатлик тилаймиз. Осмонимиз ҳамиша мусаффо, юртимиз тинч бўлсин, азиз юртдошлар!
Показати все...
👍 1
Фото недоступнеДивитись в Telegram
⚡️❗️«Бир талабани ўқитиш давлатга йилига 12–15 миллион сўмга тушади» — Олий таълим, фан ва инновациялар вазири ўринбосари Шоҳруҳ Далиев «Талабалар учун стипендиялар миқдорини ошириш масаласини ўйлаб кўришимиз керак. Тўлов–контракт миқдори ҳам пандемия давридан бери оширилмади. Бир талабага сарфланаётган пул, у тўлаётган контракт миқдоридан анча кўп».
Показати все...
👎 2
Фото недоступнеДивитись в Telegram
⚡️❗️Магистратура ва докторантурага айрим йўналишларда хорижий тил билиш сертификати B1 даражага пасайтирилди. ➖таълим дастурини хорижий тилда якунлаган талабалар учун сертификат талаби бекор қилинади; ➖ соҳа хусусиятидан келиб чиқиб маданият, санъат, спорт, таълим, соғлиқни сақлаш, ишлаб чиқариш, муҳандислик иши, қишлоқ хўжалиги, ветеринария, архитектура ва қурилиш, физика ва табиий фанлар, транспорт хизматлари йўналишлари бўйича сертификат талаби бир поғона – Б1 даражасига туширилади; (Сертификат талаби хорижий тиллар йўналишларида C1 даражада, аниқ фанлар, биология, математика, ҳуқуқ, журналистика, ахборот-коммуникация технологиялари ва иқтисодиёт йўналишларида Б2 даражада сақланади)!
Показати все...