cookie

Ми використовуємо файли cookie для покращення вашого досвіду перегляду. Натиснувши «Прийняти все», ви погоджуєтеся на використання файлів cookie.

avatar

Qalb nuri

#SpotlightEndViolence Канал Марказий Осиё ва Афғонистон учун «ЁРУҒЛИК НУРИ” минтақавий ташаббуслар дастури молиявий кўмагида Жиззах вилоят “ҚАЛБ НУРИ” марказининг “СЕН ЁЛҒИЗ ЭМАССАН” лойиҳаси доирасида ташкил этилган. Саволлар учун: @bizyoningizdamizbot

Більше
Рекламні дописи
456
Підписники
Немає даних24 години
-67 днів
-1530 днів

Триває завантаження даних...

Приріст підписників

Триває завантаження даних...

Фото недоступнеДивитись в Telegram
🛡Тазйиқ ва зўравонликдан жабрланган шахслар, бошқа жисмоний ҳамда юридик шахслар томонидан тазйиқ ва зўравонлик ҳолати тўғрисида қуйидаги шаклларда мурожаат қилинади: ✔️ “Инсон” ижтимоий хизматлар марказлари ёки ижтимоий ходимга; ✔️ ички ишлар органлари навбатчилик қисмининг “102” телефон рақамларига ёки бевосита профилактика инспекторларига; ✔️“112” ягона диспетчерлик хизмати ҳамда 1146 қисқа рақамли “ишонч телефони”га. ❔ Батафсил маълумотга ушбу ҳавола /lex.uz/ 📈 орқали эга бўлишингиз мумкун. 🌍 Каналга аъзо бўлинг❤️ "Минтақавий мулоқот ва тараққиёт" гендер тенглигига эришиш учун ННТлар тармоғи 📞 📸 Instagram |✅ Facebook
Показати все...
02:46
Відео недоступнеДивитись в Telegram
30 июнь - Ёшлар куни https://t.me/saodatboymirzayeva
Показати все...
IMG_9024.MP414.52 MB
#ЭЪТИРОФ ШУНДАЙ РАҲБАРЛАР БОР БЎЛСИН! Фақат муаммоларни ёзавермасдан, яхши ишларни ёзишниям биламиз. Қачонки, хайрли амаллар ўз вақтида бажарилса, етим-есирларнинг боши силанса нега ҳам ёзмайлик. Баралла айтамиз, токи бу бошқаларгаям ибрат бўлсин! Касбим журналист бўлсада, кейинги йилларда турли давлат идораларида ишлаганман. Бугунги кунда эса нодавлат нотижорат ташкилотида, тўғрироғи аёллар ва уларнинг оилаларини ижтимоий-ҳуқуқий қўллаб-қувватлаш “Қалб нури” марказида фаолият олиб бораман. Ташкилотимизга, миссиясига кўра, оғир вазиятга тушган аёллар ва уларнинг оила аъзолари, ёшлар турли ёрдам сўраб мурожаат қилишади. Ўтган 2023 йилнинг декабрь ойида Жиззах шаҳар, Навоий маҳалласи, Тоқчилик кўчасида яшовчи Нилуфар Ўсарова исмли аёлдан бир мурожаат тушган эди. Нилуфарнинг айтишича, у ота-онасиз бўлиб, кечроқ, 39 ёшида турмушга чиққан. Совчи келганида, яқинлари “фарзандсизлик туфайли биринчи турмушидан ажрашган” эркакни суриштириб ҳам ўтирмасдан дарров битта никоҳ оши билан узатиб юбориша қолишган. Афсуски, турмуш ўртоғи биринчи эмас, иккинчи эмас, учинчи бор уйланган бўлиб, аввалги хотинлари билан атиги бир ойдан яшаб ажрашиб кетган экан. Нилуфар кеч турмушга чиққанлиги сабабли “сув келса симиришга, тош келса, кемиришга” қарор қилган. Нилуфар келин бўлиб тушган хонадонда турмуш ўртоғидан ташқари олтмиш беш ёшдан ошган кекса қайнонаси ҳам бўлиб, асосан унинг нафақасига кун кўришар экан. У бу уйда 3 ойга яқин яшаган. Аммо мурожаатчимиз бу ерда зўравонликнинг барча кўринишлари билан азият чеккан. Эр деганлари “Ризқ Оллоҳдан” деб, ишламай уйда кун бўйи ётаркан. Табиий газдан қарздорлик ошиб кетгани сабабли газчилар келиб уйни газ таъминотидан узиб кетишган. Айни қишнинг қирчиллама совуқ кунлари – декабр ойида келин бўлган қизимиз қаттиқ шамоллаб иссиғи ошиб кетган. Ҳа, айтмоқчи, қизимиз келин бўлиб тушган куниданоқ телефон тутиш ҳуқуқидан маҳрум қилинган. Ўша куни оғриқ зўридан қўшниникига эмаклагудек бўлиб чиқиб, “Тез ёрдам” чақиришларини сўраган. “Тез ёрдам”да эркак фельдшер келган. Унга куёв тўрамиз “Укол қилмайсан” деб қатъий талаб қўйган. Тилхатини ёздириб олган шифокор қайтиб кетган. Хуллас, иситма, очлик ва ҳолсизлик, “Келмасдан ётиб олган “касалванд” хотин” азобларга базўр яна бир кеча дош беришга мажбўр бўлган. У тонг отар-отмас, қўшнини эшигини яна таққиллатиб, акасини телефон орқали чақиришга аранг куч топган. Касалхонада кўзини очиб, хушига келгач, ҳамаширалардан бир эмас, биратўла икки нафар эгизакка ҳомиладор эканлиги ҳақидаги янгиликни эшитган. Бу хабарни эшитган куёвтўра эса ҳомилани тан олмаган! Шу-шу кеч турмуш қуриб, келин бўлган қизимиз, келинлик гаштини ҳам сурмай, ака уйига қайтиб келган. Сурункали камқонлик, ишсизлик, моддий етишмовчилик, қирқ ёшга тўлган хавфли туғруқ ёшидаги аёлдан туғилган нимжон эгизак қизалоқларнинг парвариши Нилуфар учун азобларнинг бошланиши эди. Чунки акаси ҳам дардга чалиниб, ишга яроқсиз бўлиб қолган, ўз оиласи ва бола-чақасидан орттиролмасди. Ота уйида пол ва потолок ўрнатилмаган зах хоналарда Нилуфар фарзандлари билан оғир кунларни бошдан кечира бошлаган. Турмуш ўртоғи алимент тўлашдан бош тортган. Болалар учун нафақа сўраб мурожаат этса, оила ажралмагани учун нафақа берилмайди, деган жавобни олган. Ажримга беришга эса пули бўлмаган. Ана шундай кунларнинг бирида марказимизга мурожаат этган Нилуфарга банк томонидан пластик карта очиртириб, турли ижтимоий тармоқларга юртдошларимиздан ёрдам сўраб карта рақамларини жойлаштирдик. Минг шукурки, одамларимиз, айниқса, аёл дардини аёл билади, деганларидек, кўпчилик хотин-қизларимиз пул ўтказмалари билан ёрдам қўлларини чўзишди. “Икки бола билан бирор иш қилиб ҳам бўлмас экан. Қараб турадиган одамим ҳам йўқ аксига олиб. Ишга чиқай, десам, кичик болага қараб турадиган аёлларнинг кунлик тўлови бир болага ўттиз минг сўм, дейишди. Умуман чорасиз қолгандим... Болаларим сутли кашаси камая бошласа, юрагимни ҳовучлай бошлардим. Шу пайтда, “Тинк” этиб смс келиб қолади. Очиб қарасам, яна қайсидир саховатпеша инсон пул юборган бўлади. Барчаларидан Оллоҳ рози бўлсин”.
Показати все...
“Қўл билан берганга қуш ҳам тўймайди” деганларидек, болалар учун алимент ва бошқа нафақалар ажратилмаганлиги боис ташкилотимизнинг ижтимоий тармоқлардаги канал ва саҳифаларида ўтган йил якунида яна ёрдамга муҳтож она ва болалар ҳақида пост қолдиришга мажбур бўлдик. Бу постимизга биринчилардан бўлиб моҳир журналист, “Ўзбекистон 24” телеканалининг Жиззах вилояти бўйича мухбири Дилмурод Абдураҳимов муносабат билдириб, бу постни Жиззах шаҳар ҳокимлигига йўналтирди. Шундан сўнг Жиззах шаҳар ҳокими Комил Холмуродовнинг топшириғига биноан ҳоким ўринбосари, Оила ва хотин-қизлар бўлими бошлиғи Халима Негматова ва матбуот котиби Хуршида Рахимовалар зудлик билан мурожаатчининг яшаш хонадонига бориб, вазиятни ўрганишган. Мурожаат ўрганилиб, Н.Ўсаровага моддий таъминоти учун ёрдам ва яшаб турган уй-жойига пол ва потолок ўрнатиш, таъмирлаш учун маблағ ажратилган. Қувонарлиси, бугунги кунга келиб, уйга тўлиқ пол ва потолок ўрнатилди, таъмирлаш ишлари якунига етказилмоқда. Шунингдек, мурожаат Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги Жиззах вилоят бошқармаси бошлиғи Наргиза Мавлоновага ҳам йўналтирган эдик. Жорий йилнинг апрел ойидан бошлаб Н.Ўсарованинг фарзандлари учун нафақа пули бера бошлангани маълум бўлди. Ҳа, яна бир гап. Мурожаатчимиз турмуши бузилиб, акаси хонадонига қайтиб келгани боис, оилада коммунал тўловларни тўлашда ҳам турли муаммолар юзага кела бошлаган. Шу сабабли ташкилотимиз “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ Жиззах ҳудудий филиали директори Бахтиёр Ибрагимовга хат билан ёрдам сўраб мурожаат билан чиққан эдик. Филиал томонидан Н.Ўсарованинг яшаб турган хонадонига янги электрон ҳисоблагич ўрнатилиб, тармоққа улаб берилди ҳамда ташкилот ходимларининг хомийлиги асосида она ва болаларга сутли каша, гигиеник ва озиқ-овқат маҳсулотлари ҳамда бошқа зарурий жиҳозлар етказиб берилди. “Кўпдан қуён қутилмас” деганлари шу бўлса керак. Биз аслида меҳрли ва саховатли халқмиз! Азалдан ҳашар қилиш, ёрдамга муҳтожларни қўллаб-қувватлаш муқаддас қадриятимизга айланиб кетган. Бизни ташкилотимизни, тўғрироғи, мурожаатчиларимизни мурожаатларини беъэтибор қолдирмаган, вақтида, керак бўлса, зудлик билан тегишли чоралар ва ёрдамларни кўрсатган барча масъулларга, давлат органлари ходимлари ва раҳбарларга, хусусан Жиззах шаҳар ҳокими Комил Холмуродов, Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги Жиззах вилоят бошқармаси бошлиғи Наргиза Мавлонова ва “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ Жиззах ҳудудий филиали директори Бахтиёр Ибрагимовларга ташкилотимиз, кўп сонли аёллар ва болалар номидан ўз миннатдорчилигимизни билдирамиз! “Қалб нури” Сиз билан ҳамкорлик қилишга ҳамиша тайёр! Нодира АЛИМОВА,«Қалб нури» маркази раҳбари
Показати все...
04:30
Відео недоступнеДивитись в Telegram
Кеча Президентимиз томонидан ўтказилган йиғилишда талабанинг онаси ёшларга яратилган шароитлар учун давлатимиз раҳбарига миннатдорлик билдирди https://t.me/saodatboymirzayeva
Показати все...
IMG_8971.MP423.70 MB
#ЖАРАЁН «ҚАЛБ НУРИ» МАРКАЗИЙ ОСИЁ НИГОҲИДА 📍Хабарингиз бор, Марказий Осиё ва Афғонистон учун "Ёруғлик нури" ташаббуси минтақавий дастури доирасида Европа Иттифоқи кўмагида 2023-йил "Гендер асосидаги зўравонликка барҳам бериш бўйича Марказий Осиё алянси" расман ишга туширилган эди. ❗️Бундан мақсад Қозоғистон, Тожикистон, Туркманистон, Ўзбекистоннинг барча манфаатдор томонларини минтақадаги аёллар ва қизлар фаолиятида трансформацион ўзгаришларни амалга ошириш учун ягона очиқ платформада бирлаштиришдан иборатдир. ❗️Қувонарлиси, унинг таркибига Марказий Осиёдаги бир қатор давлат ва фуқаролик жамияти ташкилотлари жумладан: Жиззах вилоят "Қалб нури" маркази ҳам киритилган! ✅Айни кунларда марказ раҳбари Нодира Алимова Қозоғистоннинг Олмаота шаҳрида, "Гендерга асосланган зўравонликка барҳам бериш бўйича Марказий Осиё алянси" нинг минтақавий конференциясида қатнашмоқда. 🔆«Қалб нури» марказига доимий зафарлар ёр бўлсин!
Показати все...
👏 4 1
Фото недоступнеДивитись в Telegram
#2024_йил_1_июлдан ✔️ Қонунчиликка кўра, моддий ёрдам ва бошқа ижтимоий хизматларни ҳисобга олишнинг ягона тизимини яратиш орқали ҳар бир фуқаро (оила) учун белгиланган ижтимоий тўловлар, тақдим этилган имтиёзлар, шу жумладан, субсидиялар, хизматлар ва ёрдамларнинг ҳар бир фуқаро кесимида “Ижтимоий ҳимоя” АТда ҳисоби юритилади, шунингдек, қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ очилган давлат жамғармалари ва бошқа жамғармалар интеграция қилинади. Каналга уланиш👇👇👇 https://t.me/huquqiyaxborot
Показати все...
Фото недоступнеДивитись в Telegram
Toliblardan qochgan jurnalist ayol Rossiyadan Kobulga qaytib ketdi Afg‘onistonlik jurnalist va faol Kobra Hasaniy 2021 yilda Ukrainaga qochgan va urush boshlanganidan keyin Yevropa Ittifoqiga ketishga harakat qilgan, ammo firibgarlarning harakatlari tufayli Rossiyaga kirib qolgan. U yerda chegarani noqonuniy kesib o‘tgani uchun sudlangan. 👉 https://kun.uz/74540259 Kun.uz rasmiy kanali
Показати все...
Фото недоступнеДивитись в Telegram
#Тезкор Militsiya_tv телеграм канали админи Аброр Козибаев расман бошқа эркакнинг никоҳида бўлган аёл билан айш қилиб юргани етмагандек, аёлнинг эндигина 4-синфни тамомлаган (11 яшар) қизини ҳам мунтазам равишда зўрлаб келгани аниқланди. Ачинарлиси, норасида қизнинг онаси ҳам бунга монелик қилмагани, аксинча, шароит яратиб бергани айтилмоқда. Вояга етмаган шахсга нисбатан жинсий жиноят содир этган 31 яшар эркак рад этиб бўлмас далиллар билан қўлга олинган бўлиб, унга нисбатан Жиноят кодексининг 119-моддаси 4-қисми [Жинсий эҳтиёжни зўрлик ишлатиб ғайритабиий усулда ўн тўрт ёшга тўлмаган шахсга нисбатан қондириш] билан жиноят иши қўзғатилган. https://t.me/kalb_nuri
Показати все...
#Ижтимоий_ахборот ❗️Тазйиқ ва зўравонликка учраган хотин-қизлар ва уларнинг вояга етмаган фарзандларига ижтимоий хизмат кўрсатишнинг маъмурий регламенти тасдиқланди 🖊Унга кўра, Тазйиқ ва зўравонликдан жабрланган шахслар, бошқа жисмоний ҳамда юридик шахслар томонидан тазйиқ ва зўравонлик ҳолати тўғрисида қуйидаги шаклларда мурожаат қилинади: ✅ “Инсон” ижтимоий хизматлар марказлари ёки ижтимоий ходимга; ✅ ички ишлар органлари навбатчилик қисмининг “102” телефон рақамларига ёки бевосита профилактика инспекторларига; ✅ “112” ягона диспетчерлик хизмати ҳамда 1146 қисқа рақамли “ишонч телефони”га. 📌 Мурожаат бўйича 24 соат ичида қуйидагилар амалга оширилади: ▫️ хотин-қизлар фаоли ва маҳалладаги профилактика инспектори томонидан тазйиқ ва зўравонликни содир этган шахс билан суҳбат ўтказилади; ▫️ ижтимоий ходим хотин-қизлар ва уларнинг вояга етмаган фарзандларининг ҳолатини дастлабки тарзда баҳолаш чораларини кўради; ▫️ профилактика инспектори хотин-қизларга ҳимоя ордери расмийлаштирилади ҳамда заруратга кўра бирламчи кўмак хоналарига жойлаштириш учун тегишли далолатномани расмийлаштиришга доир чораларни кўради; ▫️ ижтимоий ходим ва профилактика инспектори томонидан хотин-қизлар ва уларнинг вояга етмаган фарзандлари уларнинг розилиги асосида бирламчи кўмак хонасига жойлаштирилади. ☝️ Хотин-қизлар ва уларнинг вояга етмаган фарзандларига ижтимоий хизматлар “Инсон” марказлари, Аёлларни реабилитация қилиш ва мослаштириш республика марказининг ҳудудий марказлари томонидан кўрсатилади. Каналга уланиш👇👇👇 https://t.me/kalb_nuri
Показати все...
Qalb nuri

#SpotlightEndViolence Канал Марказий Осиё ва Афғонистон учун «ЁРУҒЛИК НУРИ” минтақавий ташаббуслар дастури молиявий кўмагида Жиззах вилоят “ҚАЛБ НУРИ” марказининг “СЕН ЁЛҒИЗ ЭМАССАН” лойиҳаси доирасида ташкил этилган. Саволлар учун: @bizyoningizdamizbot

Оберіть інший тариф

На вашому тарифі доступна аналітика тільки для 5 каналів. Щоб отримати більше — оберіть інший тариф.