407
Підписники
-124 години
-57 днів
-1030 день
Архів дописів
408
Бир куни Мусо алайҳиссалом Аллоҳга нолиб қолибди:
“Эй Роббим, қавмимнинг олдидан юрсам ҳам, гап қилади, ўртасидан юрсам ҳам, гап қилади, орқасидан юрсам ҳам, гап қилади”
Шунда Аллоҳ таоло шундай марҳамат қилибди:
“Эй Мусо, бу одамлар сен тугул мени ҳам гап қилади-ку!”
P.S.: Одамларнинг гапи билан ишингиз бўлмасин, барибир гап қиладиганлар топилади.
👉 @ilmoqli_gaplar каналига уланиш!
408
Tўpт яҳудий ва тўрт ўзбек Тошкентдан Москвага бориш учун поездга ўтиришибди. Тўрттала яҳудий ҳар биттаси биттадан чипта олишибди, ўзбеклар бўлса тўртталаси битта чипта олибди.
Яҳудийлар ҳайрон бўлиб, "Булар нима қилар экан?” деб кузатиб турса. Кузатувчи чипталарни текширишни бошлаганда, тўрттала ўзбек битта ҳожатхонага кириб олибди. Кузатувчи ҳожатхонада битта одам бор, деб ҳожатхона эшигини тақиллатиб чипта сўрабди.
Эшик қия очилиб, битта чиптани кўрсатишибди, Кузатувчи ўтиб кетибди. Яҳудийлар қойил қолибди ва Москвадан қайтишда, улар ҳам тўрттаси битта чипта олибди, Ўзбеклар бўлса бирорта ҳам чипта олмабди. Кузатувчи текширишни бошлабди.
Яҳудийлар югуриб ҳожатхонага кириб олибди. Шу пайт эшик тақиллабди. Яҳудийлар чиптани ташқарига узатишибди. Ўзбеклар чиптани олиб нариги ҳожатхонага югуришибди...
P.S.: Ўзбек-да, қони қайноқ-да!
👉 @ilmoqli_gaplar каналига уланиш!
408
Касалхонада бемор бош врач ёнига шикоят билан кирди:
— Палатадошим тушида мотоцикл ҳайдайвериб, жонимга тегди. Бошқа хонага ўтказсангиз!
Бош врач:
— Нима, сизга мотоциклнинг овози ёқмаяптими?
Бемор:
— Йўқ! Тутуни! 😂
👉 @ilmoqli_gaplar каналига уланиш!
408
Assalomu alaykum hurmatli kanalimiz a'zolari bugun soat 20:30 da audio chat tashkillashtiryapmiz. Sizni qiynayotgan psixologik muammo bo‘lsa savollaringizni shu post kommentiga yoki @psixomotivbot ga yo‘llashingiz mumkin. Biz iloji boricha javob berishga harakat qilamiz. Sizning kimligingiz oshkor etilmaydi, umumiy javob beriladi. Chatga qo‘shilish uchun link 👇
https://t.me/psixomotivatsiya?voicechat=3817d5fedbc542b584
408
Ҳар куни ўрмонда айиқ қуённи тутиб олиб дўппослар экан. Хуллас, жонидан тўйиб кетган қуён шернинг олдига бориб, айиқнинг қилмишларидан шикоят қилибди. Шунда шер фармон чиқарибди. Унга кўра айиқ қуённи урмаслиги тўғрисида тилхат ёзиб бериши керак экан. Эртаси куни айиқ қуённи ургани келаётса, қуён фармонни кўрсатибди. Шунда айиқ:⠀
— Бугун ҳам уриб олай. Эртага урмаслик ҳақида тилхат ёзиб бераман, — дебди. Эртасига яна урибди ва индинга урмаслик ҳақида тилхат ёзиб берибди.⠀
Бир ҳафта ўтгандан кейин шер қуённи кўриб қолиб:⠀
— Айиқ урмаяптими энди? - деб сўрабди.⠀
Қуён:⠀
— Эҳ, уриши ўша-ўша. Фақат қоғоз кўпайиб кетди, — дермиш.
Қандай тушуниш ўзингизга ҳавола!
👉 @ilmoqli_gaplar каналига уланиш!
408
Бир ўғрининг қармоғига олтин балиқ илинибди. Лекин у нима қилишини билмасдан балиқни у ёғига ағдарибди, бу ёғига ағдарибди. ⠀
— Тила тилагингни, — дебди, ниҳоят, олтин балиқ тилга кириб. ⠀
— Бу нима деганинг, — дебди тушунмасдан ўғри.
— Сенга қанақа тушунтирсам экан, кеча бир одам мени ушлаб олган эди. У мендан юз миллион сўм муҳайё қилишимни сўради. Мен уни бир зумда бажо келтирдим. Сенга нима қилай?
— Ўша одамнинг уй манзилини бер.
P.S.: Ҳар бир банданинг тилаги ҳам амалига яраша бўлади!
👉 @ilmoqli_gaplar каналига уланиш!
408
Кимдир ошқовоқдан таом тайёрлайди, кимдир ошқовоқни бир умр бўйнининг тепасида кўтариб юради.
© Акмал Андижоний
👉 @ilmoqli_gaplar каналига уланиш!
408
Бир салтанат бўлган экан. Унда шоҳлар эъзозланиб турли неъматлар билан сийланар экан. Бироқ, қариганида бир кемага ўтказилиб, кимсасиз оролга ташлаб кетилар ва у ерда хорлик ва азобда умр кечиришар экан.
Кунлардан бир куни ушбу салтанатга янги шоҳ тайинланибди. Ушбу шоҳ биринчи навбатда ўзи ташлаб кетиладиган оролни обод қилибди ва уни ҳам ўша оролга ташлаб кетишганида роҳат-фароғатда умр кечирибди.
Бу шоҳ аслида сизу биз, кема тобутимиз, орол охиратимиз. Фақатгина солиҳ амаллар билангина ўз “орол”имизни обод қилишимиз мумкин. Барчага охиратини обод қилиш насиб этсин!!!
👉 @ilmoqli_gaplar каналига уланиш!
408
💥Хаётингиздаги хар қандай муаммони психология ёрдамида осонлик билан ечиш мумкинлигини биласизми?
Пуллар, соғлиқ, омадни тортиб олишга қобилият билан туғилганингизни ва бу қобилиятни очишга кўп вақт кетмаслигидан хабарингиз борми?
⚡️Яқиндагина очилган янги канал, юзлаб инсонларни хаётида тубдан ўзгариш ясади, хатто олинаётган натижалар учун алохида канал очишга тўғри келди!
Бу каналга қўйилган хар бир машқ натижа беради, дарслар эса муаммоларингизни асл сабабини кўрсатиб беради.
⚡️Муаммоларни ечишни энг осон йўлини Психолог-коуч Баходир Назировни авторлик каналида ўрганинг!
Барча саволларга жавоб бу ерда
👇👇👇👇👇👇👇👇👇👇👇
https://telegram.me/joinchat/AAAAAFbJ5uODKiE859ffag
408
Андижонликлар "жижи" деб янги туғилган чақалоққа айтишса, бухороликлар аёллар кўкрагига айтишади. Энди эгиз бола кўрган андижонлик аёлнинг бухоролик аёл билан суҳбатини эшитинг:
– Кеча денг, жижимни кўргани эримнинг ўртағлари келишди.
– Иби, ўлмасам! Эрингиз нима деди?
– Чиқариб кўрсат деди.
– Иби, ўлиб қўя қолай, чиқариб кўрсатдингизми?
– Ҳа, кўрсатдим. Икковиниям чиқариб кўрсатдим.
– Шарманда! Эрингизнинг жўралари нима қилди?
– Жижиларимга пул қистиришди!
– Иби, шарманда, эрингиз индамадими?
– Жўраларига кўпроқ пул қистиринглар, қурумсоқлар, деди.
– Жижингизни яширмадингизми, уятсиз?
– Вой, нега яшираман? Жўраларининг қўлига бердим, ўйнатиб ўтиришди.
– Иби, ман ўлай, улар нима дейишди?
– Эрингиз кўп ўйнатади, шекилли, икковиям катта бўлиб қолишибди, дейишди. Мен биттаси сал каттароқ, топинглар-чи, қайси каттароқ, дедим. Улар навбатма-навбат қўлларига олиб кўришди, аммо топа олмадилар қайси катталигини. Кетишларида ҳамма жўралари иккала жижимни ҳам ўпиб-ўпиб кетишди...
👉 @ilmoqli_gaplar каналига уланиш!
408
#Кайфият
- Менга турмушга чиқсанг, бутун дунёда ва давлатларнинг пойтахтларида дам оласан...
- Розиман😌☺️☺️
Йигит сўзининг устидан чиқди, мана исботи. 😂👍
👉 @ilmoqli_gaplar каналига уланиш!
408
Чол олтин балиқни тутиб олди. Балиқ тилга кириб:
-Тила тилагингни, - деса, чол:
-Пушкинни ўқиганман, нима билан тугашини яхши биламан, шунинг учун энг аввал кампиримни алмаштир!!! - дермиш.
P.S.: Ана, кўрдингизми китоб ўқишнинг фойдасини!? Кўпроқ китоб ўқинг!
👉 @ilmoqli_gaplar каналига уланиш!
408
Суҳбатдошнинг "гапингиз тўғри-ю, лекин..", деб гап бошлаши, "гапингиз нотўғри" деган маънони беради)
©Янги Конфуций
👉 @ilmoqli_gaplar каналига уланиш!
408
Энг қисқа филм
"Дунёнинг энг яхши 10 дақиқалик фильми" унвонини олган қисқа метражли филмни кўриш учун кинотеатрга одамлар йиғилди. Фильм бошланди ҳамки катта экранда уйнинг оппоқ шифтидан бошқа ҳеч нима кўринмасди. Тўртинчи дақиқада ҳам шу аҳвол, бешинчида ҳам.
Саккизинчи дақиқада ҳам шифтдан бошқа ҳеч нарса йўқ эди, одамлар бетоқатлана бошлади, баъзилари кинотеатрни тарк этди, баъзилари кетган вақтига ачинди. Тўққизинчи дақиқада экранда ҳасталик туфайли бир умр фалажликка маҳкум бўлган бола ва унинг ётоғи кўринди.
Экрандаги ёзув: "Бу болакай яна неча йилларни шу зайлда давом эттиради, сиз эса 8 дақиқа чидолмадингиз... "
P.S.: Сиз-чи, сиз! Оёқ-қўлингиз саломатлиги учун шукрона айтдингизми!?
Ибрат учун биродарларимизга улашамиз!
👉 @ilmoqli_gaplar каналига уланиш!
408
Assalomu alaykum hurmatli kanalimiz a'zolari bugun yana davom etamiz. O‘tkan haftalik darsni davomi bugun soat 21:00da Ong osti salbiy emotsiyalar bilan ishlash mavzusida quyidagi linkda bo‘lib o‘tadi👇
https://t.me/psixomotivatsiya?voicechat=c7af21b7c999ee1032
408
— Қизим, нега идиш-товоқларинг синиб ётибди?⠀
— Куёвингиз билан уришиб қолдик.⠀
— Диваннинг оёқлари нега синиб ётибди?⠀
— Кечқурун куёвингиз билан ярашиб олдик...
P.S.: Хурсандчиликларидан диван устида сакрашган экан!
👉 @ilmoqli_gaplar каналига уланиш!
408
#мулоҳаза
Йигит:
— Кўриша оламизми?⠀
Қиз: ⠀
— Йўқ.Тўйдан кейин.
Йигит:
— Тўйдан кейин эринг рухсат бермайдику?..
П.С: Дийдор истаганларнинг барчаси ҳам -- ошиқ аталмайди.
👉 @ilmoqli_gaplar каналига уланиш!
408
#Кайфият
- Неварагинам нима қиляпсан?
- Фейсбукда ўтирибман, момо.
Сиз буни тушунмайсиз.
- Нега тушунмас эканман, друзьянгда "Асал қизча" борми?!...
- Ҳа, бор.
- Ўша мен бўламан... 🙃😅😅
👉 @ilmoqli_gaplar каналига уланиш!
Вже доступно! Дослідження Telegram за 2025 — головні інсайти року 
