cookie

Ми використовуємо файли cookie для покращення вашого досвіду перегляду. Натиснувши «Прийняти все», ви погоджуєтеся на використання файлів cookie.

avatar

Advokat Abdullayev

Ушбу каналда адвокат Абдуллаев Абдумаликнинг ҳуқуқий йўналишда, айниқса тергов ва суд жараёнларига оид юқори савиядаги профессионал фикр-мулоҳазалари, муносабатлари бериб борилади. Мурожаат учун👉 @himoyachigabot +998999899059 ёрдамчим

Більше
Рекламні дописи
34 030
Підписники
-5724 години
-3747 днів
-35230 днів

Триває завантаження даних...

Приріст підписників

Триває завантаження даних...

00:43
Відео недоступнеДивитись в Telegram
"Навбатчи адвокатлар" 👍 TELEGRAM. 👍INSTAGRAM
Показати все...
IMG_4103.MOV15.80 MB
👍 55🔥 11👏 8👌 3 1🕊 1💔 1
Давлат ҳисобидан адвокат тайинлаш: аҳвол “аввалгидан бадтар бўлгандек” “Давлат ҳисобидан бепул юридик ёрдам тўғрисида”ги қонун кучга кирганига 9 ойдан ошди, лекин амалда ҳеч нарса ўзгаргани йўқ. Қайтага, айрим фикрларга кўра, аввалгидан ёмонроқ вазият вужудга келган. Умид БЎТАБОЕВ, АП Фарғона вилояти ҳудудий бошқармаси бошлиғи: – Қонунда давлат ҳисобидан қатнашишни хоҳловчи адвокат адлия бошқармаси билан шартнома тузиши, инсон омили аралашувисиз, яъни электрон тизим танлаган адвокат иштирок этиши кўрсатилган. Бироқ мазкур тизим ҳалигача ишга туширилмади. Адлия бошқармаси билан шартнома тузган адвокатлар рўйхати сўралган органга берилиб, рўйхатда бор исталган адвокатни чақиравер, мазмунида ишлаб келинмоқда. Ушбу тартиб жорий этилаётганида терговчи ўзига “маъқул” адвокатни чақириши барҳам топади, деб ўйланганди. Бироқ, афсуски, тизим ишламагани учун аҳвол ўзгармади, ҳатто аввалгидан бадтар бўлгандек туюлмоқда. Чунки терговчи барибир ўзи истаган адвокатни чақиришда давом этяпти. Бошқа томондан, тайинлов бўйича ишларда қатнашган адвокатларнинг ўз меҳнат ҳақини олиши дахмазага айланди. Чунки амалиётда терговчининг қарори, суднинг ажрими билан, адвокат томонидан кўрсатилган ҳуқуқий ёрдам ҳақини олиш учун адлия бўлимларининг сўровномаси талаб қилинмоқда, яъни адвокатларнинг адлия органига тобелиги ортиб, оворагарчиликлар кўпайди. Тоҳир ҚОДИРОВ, АП Самарқанд вилояти ҳудудий бошқармаси бошлиғи: – Эски ҳаммом, эски тос... Қонун кучга кирганига сентябрда бир йил тўлади, лекин эски тизимдан фойдаланишга мажбур бўляпмиз. Адлия масъул қилиб белгиланган электрон тизим ишлагани йўқ. Ҳалигача тергов органларига, судга навбатчилар рўйхатини берамиз. Ҳалигача бу идоралар бизга қўнғироқ қилиб, навбатчи адвокатни юборишни сўрайди ёки хат билан чиқади. Тизим техник жиҳатдан тайёр эмаслиги устига, давлат ҳисобидан бепул юридик ёрдам кўрсатувчи адвокатларнинг қоғоз шаклидаги рўйхати ҳам шакллантирилмаган... Бошида бир неча марта адвокат сўраган идораларга адлияга мурожаат қилишни айтдик, қонун кучга кирди, энди бу ишга адлия органи масъул, дедик. Йўқ, адлия қайтадан бизга ҳавола қилди. Яна ўзимизга қолди... Майли, адвокат билан таъминлашдан бўйин товламаймиз. Лекин, тизим техник жиҳатдан ишлатмаганда ҳам, лоақал адвокат меҳнати учун тузукроқ ҳақ белгиланмаса бўлмайди. Чунки айни тартибда яхши адвокатларни бепул юридик ёрдам тизимига жалб қила олмаймиз, демак, қонуннинг мақсади амалга ошмайди. Ҳақ камлиги учун яхши адвокатлар давлат ҳисобидан қатнашишни хоҳлашмаяпти, натижада терговчилар ишга яна “таниш” адвокатларни чақиришяпти... Илёс ЮСУПОВ, АП Тошкент вилояти ҳудудий бошқармаси бошлиғи: – “E-Advokat” тизимида навбатчилик рўйхати бор экан, лекин бу рўйхат шунақа тузилганки, ундан кўра эски “қўлбола” усул минг марта яхши. Электрон рўйхатда ҳудудий қулайлик деган нарса умуман ҳисобга олинмаган: масалан, у адвокатни яшайдиган жойидан 70-80 километр наридаги туманга юбориши мумкин. Бир тузилганича янгиланмаган шекилли, навбатчилик рўйхатидан аллақачон ўтиб кетган марҳум адвокатларнинг фамилиялари чиқиб келяпти... Манба: AdvokatNews 👉@Advokat_Abdullayev
Показати все...
👍 47🤬 9🔥 2😁 1👌 1
Фото недоступнеДивитись в Telegram
27 июнь – Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни Қадрли, жонкуяр, холис хизматдаги "тўртинчи ҳокимият" вакиллари! Сизларга эзгу тилакларимизни билдириб, машаққатли ва олийжаноб фаолиятингизда улкан муваффақиятлар тилаймиз. 👉@Advokat_Abdullayev
Показати все...
👍 34🕊 2 1🔥 1👏 1👌 1
Кетмас бойлик Менда бир сўм бор. Сизда ҳам бир сўм бор. Мен сизга ўзимнинг пулимни бердим. Сиз ҳам менга ўзингизнинг пулингизни бердингиз. Ҳеч нима ўзгармади. Сизда ҳам бир сўм пул қолди, менда ҳам. Менда янги бир фикр бор. Сизда ҳам янги фикр бор. Мен сизга янги фикримни айтдим. Сиз ҳам менга янги фикрингизни айтдингиз. Сизда ҳам иккита фикр пайдо бўлди, менда ҳам. Эсли одам пул алмашмайди. Фикр алмашади. ©️Ўткир Ҳошимов 👉@Advokat_Abdullayev
Показати все...
👍 114💔 6👏 5🔥 4🕊 2 1👌 1
Ота-оналар ўз болаларини ўз шахсий эътиқодларига мувофиқ диний ва ахлоқий тарбиялаш эркига эга "Фуқаровий ва сиёсий ҳуқуқлар тўғрисида"ги Халқаро Пакт 18-моддаси 4-бандига асосан, ушбу Пактда иштирок этувчи давлатлар ота-оналарнинг ва тегишли ҳолларда қонуний васийларнинг ўз болаларини ўз шахсий эътиқодларига мувофиқ диний ва ахлоқий тарбиялаш эркини ҳурмат қилиш мажбуриятини оладилар. Мазкур халқаро ҳужжатга Ўзбекистон Республикаси 1995 йил 31 августда қўшилган. 👉@Advokat_Abdullayev
Показати все...
👍 81 6💔 4🕊 1
“Танқидий материаллар мудраб ўтирган мутасаддиларни уйқудан уйғотмоқда” - Президент “Танқидий ва таҳлилий материаллар жойларда мудраб ўтирган айрим раҳбар ва мутасаддиларни уйқудан уйғотиб, янгича ишлаб, одамларнинг ташвиши билан яшашга мажбур қилмоқда” - дейди, Шавкат Мирзиёев матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимларига йўллаган табригида. 👉@Advokat_Abdullayev
Показати все...
🔥 20👍 15😁 6 2👏 2🥴 2🤔 1👌 1🕊 1
Ҳечдан кўрами? Қонунчилик палатаси “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига бола ҳуқуқларини янада мустаҳкамлаш бўйича ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонун лойиҳасини жамоатчилик муҳокамаси учун энди эълон қилибди. 👉@Advokat_Abdullayev
Показати все...
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ МАЖЛИСИ ҚОНУНЧИЛИК ПАЛАТАСИ

👍 18🤬 4🔥 3👏 2🕊 1
01:31
Відео недоступнеДивитись в Telegram
"Шаблон" санкциялар бераётган судьяларга! "Фуқаровий ва сиёсий ҳуқуқлар тўғрисида"ги халқаро пактнинг 9-моддаси талабига кўра, суд муҳокамасини кутаётган шахсларнинг қамоқда сақланиши умумий қоида бўлмаслиги керак. Амалиётда қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси моддий зарар қопланмаганлиги важи билан умумий қоида (шаблон) тарзида қўлланиладиган бўлиб қолган. Лавҳадан келиб чиқиб, албатта болажоннинг отасига нисбатан нега айнан қамоққа олиш қўлланганлигини, шу билан бирга, уни қамоқда сақлашда ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларининг риояси аҳволи энди жамоатчиликнинг диққат марказида бўлади. 👉@Advokat_Abdullayev
Показати все...
video_2024-06-26_17-22-56.mp47.73 MB
👍 55😢 27🔥 4🥴 3🕊 2 1😁 1
Фото недоступнеДивитись в Telegram
ДИҚҚАТ, САЙЁР ҚАБУЛ! Ўзбекистон Республикаси Олий суди раиси ўринбосари И.Муслимов бошчилигидаги ишчи гуруҳ томонидан Тошкент шаҳри аҳолисининг суд-ҳуқуқ соҳасига доир мурожаатларини ўрганиш мақсадида оммавий сайёр қабул ўтказилади. Сайёр қабул жорий йилнинг 28 июнь куни соат 10:00 да Сирғали тумани ҳокимлигида бўлиб ўтади.   Сайёр қабул жараёнида фуқаролар судлар фаолияти билан боғлиқ масалалар бўйича мурожаат қилишлари мумкин.   Мурожаат учун телефон: 33-305-08-88 Манба 👉@Advokat_Abdullayev
Показати все...
👍 25🤬 3🤔 2 1
Суд Адлияга ён босмади Ҳамкасбимиз, адвокат Алишер Маматов адвокатлик фаолиятини давом эттирадиган бўлди. Давом этиб келаётган Олий суд судьяси ва адвокат ўртасидаги можарога суднинг ўзи нуқта қўйиб берди. Бугун Тошкент туманлараро маъмурий судининг (раис ўринбосари Д.Тошев) қарорига асосан, Тошкент шаҳар адлия бошқармаси томонидан адвокат Алишер Маматовнинг лицензиясини тўхтатиш ҳақида берилган аризани қаноатлантириш рад қилинди. Бунинг ўрнига, адвокат Алишер Маматовнинг Палата малака комиссияси йиғилиш баёнини ҳақиқий эмас деб топиш ҳақидаги қарши аризаси суд томонидан қаноатлантирилди. Бу ҳақда юристкадр хабар берди. Адвокатни ҳақли равишда қўллаб қувватлаб турган ҳамкасбларимизга миннатдорчилик билдирамиз. 👉@Advokat_Abdullayev
Показати все...
👍 154👏 19🔥 7 3🕊 2🙏 1👌 1
Оберіть інший тариф

На вашому тарифі доступна аналітика тільки для 5 каналів. Щоб отримати більше — оберіть інший тариф.