cookie

Ми використовуємо файли cookie для покращення вашого досвіду перегляду. Натиснувши «Прийняти все», ви погоджуєтеся на використання файлів cookie.

avatar

Muborak Ramazon oyi

Ассалому Алейкум Ва Рахматуллохи Ва Баракавотуху < Савоб учун достларга улашинг > ADMIN

Більше
Країна не вказанаМова не вказанаКатегорія не вказана
Рекламні дописи
286
Підписники
Немає даних24 години
Немає даних7 днів
Немає даних30 днів

Триває завантаження даних...

Приріст підписників

Триває завантаження даних...

00:53
Відео недоступнеДивитись в Telegram
#Хайр_Рамазон ❗️Бугун Рамазон ойининг сўнги куни, сахарликни охиргиси😢 Минг ойдан афзалроқ Рамазон ойим, Ризқ ва насибага, иймонга бойим. Сени соғинаман ўйласам дойим, Хайр, ойлар султони Моҳи Рамазоним😢 @Quronikariym_suralari
Показати все...
Показати все...
Показати все...
* * * Бу дунё бир ажиб ердир, муҳаббат бор, саодат йўқ. Муҳаббатдан пайдо минг хил жиноят бор, адолат йўқ. Бу дунёда керак билсин адолат излаган инсон. Бу йўлда кўп балолар, кўп мусибат бор, шикоят йўқ. Адолат соҳиби вақти ибодатда шаҳид бўлди, Адолат қонуни шундай: шаҳодат бор, маъният йўқ. Неданки қиймати ҳеч бир кафанлик этмаган жойда Арзимас неъмат устида рақобат бор, хазолат йўқ. Агар инсон ўзин тупроқдан устун билди, шайтондир, Такаббур-чун қиёматда мазаммат бор, шафоат йўқ. Ҳайфсан, эй бани одам, уйғон тез хоби ғафлатдан, Ибодат бодасин нўш айла, лаззат бор, касофат йўқ. Тамоми неъмати дунё булут мисоли фонийдир, Ичи бўш, суръати тез, балли, сурат бор, хасолат йўқ. Жаннат боғини алмашма дўзах ўти диёрига, Бу янглиш бир тижоратдир, хасорат бор, ғанимат йўқ. Тилингда Аллоҳим, дейсан, дилингга шайтон ин қурмиш, У тил Аллоҳни зикр этса, бўлар қалбинг зиёратгоҳ, Санинг қалбинг фазосида саёҳат бор, зиёрат йўқ. Санга бир вақт бўлиб Аллоҳ нафас этса чиқиб жонинг, Кунинг битган бўларди, бас, далолат бор, садоқат йўқ. Ўтар ойлар, ўтар йиллар, тафаккур вақтидир Элшан, Нафаслик ожиз умрингда ҳақорат бор, замонат йўқ. © Элшан Хазар Озарбайжон шоири © Беназир Муҳаммад таржимаси
Показати все...
ОЗГИНА АМАЛ ҚИЛАЙЛИК☝️ Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф раҳимаҳуллоҳ T.me/Muborak_Ramazon_oyi
Показати все...
#Voice #ilmnuri © Abdulloh domla ✅ 🎧 Shvetsiya, Shvetsariya Norvegiya o'lkalaridagi hayotdan har bir ishni qilib ko'rgan fuqarolari! Manba: ilmnuri kanali T.me/Muborak_Ramazon_oyi
Показати все...
​​​​ПАЙҒАМБАРИМИЗ ﷺ НИНГ КЎРИНИШЛАРИ. 1.Ўрта бўй эдилар. 2. Ранглари оқ-қизил, юзлари буғдойранг эди. 3. Олдинга мойил бўлиб юрардилар. 4. Икки елкалари ораси кенг эди. 5. Кафт ва қадамлари тўла, гўштли. 6. Бошлари катта, юзлари думалоқроқ, кўзлари қора эди. 7. Суякларининг қўшилган ери йўғон. 8. Киприклари узун. Тана аъзолари бир-бирига мутаносиб, хушбичим эди. 9. Сийнадан киндиккача узун ва ингичка мўй. 10. Баданлари туксиз. 11. Бирор тарафга бурилсалар, гавдалари билан бурилар эдилар. 12. Пешоналари кенг. 13. Қошлари қўшилмаган, эгик эди. 14. Бурунлари баланд, қиррали. 15. Соқоллари қалин эди. 16. Тишлари майда, ялтироқ, олдинги тишлари бир-биридан алоҳида кўринар эди. 17. Қорин ва сийналари текис ҳамда баробар. 18. Кўкраклари кенг. 19. Билаклари узун. 20. Икки елкалари ўртасида пайғамбарлик муҳри бор. Бу муҳр каптар тухумидек келадиган қизғиш гўшт, усти тук эди. 21. Юришлари тез. 22. Барчадан илгари салом берардилар. 23. Сочлари икки қулоқ ярмига тушади. 24. Сочларини тарар, бўяр (қора-қизил рангга) ва баъзида фарқ очардилар. 25. Ўнгдан бошлашни суярдилар. Сочга ёғ суртардилар. Ҳаж ва умрада олдирганлар. 26. Кўзларига ҳар кеча сурма қўярдилар. 27. Кийимни, йиртилгунча кияр эдилар. 28. Узуклари кумушдан бўлиб, ўнг қўлга таққанлар. 29. Салла ўрардилар (7-12 газ). 30. Изорлари тўпиқдан пастга тушмаган. 31. Таомни суяниб емасдилар. Таомни айбламас, ёқса ер, ёқмаса тарк этар эдилар. 32. Таомдан сўнг бармоқларини уч бор ялар эдилар. 33. Хонтахта устида овқатланмас эдилар. 34. Таомлари товуқ гўшти, қўй гўшти, тўрғай гўшти, сирка, зайтун ёғи, арпа нони, нон тўғралган шўрва (сарид), хурмо, талқон эди. Ширин ва совуқ ичимликни, сутни, замзамни суярдилар. 35. Пиёлалари ёғочдан бўлган эди. 36. Бодрингни ва қовунни (янги) хурмо билан қўшиб ер эдилар. 37.Сув ичганларида уч бор тўхтаб-тўхтаб, нафас олиб ичардилар. 38. Хушбўйликлар учун махсус идишлари бор эди. 40. Бирор нарсага ишора қилсалар, бутун кафтлари билан ишора қилар эдилар. 41. Еттита қиличлари бўлган. 42. Шеър ўқир ва эшитар эдилар. (Шоирлари: Ҳасан ибн Собит). 43. Аввал икки ракат енгил намоз ўқиб, сўнгра таҳажжудга киришардилар. 44. Қироатни ҳарф-ҳарф, очиқ ва равшан, ҳар бир оятни алоҳида ўқир эдилар. 45. Қуръонни ўзгадан эшитишни суяр эдилар. 46. Тўшаклари теридан, ичига хурмо дарахти пўстлоғи солинган эди. 47. Саҳобалар у зотни кутиб олиш учун ўринларидан туришмас эди. 48. Қаерга борсалар, бўш ўринга ўтирардилар. 49. Уйдаги вақтлари учга бўлинарди: 1) Ибодат; 2) Уй ишлари; 3) Шахсий ишлар. 50. Ҳар бир ишнинг тадбирини аввалдан қилар эдилар. 51. Ўзларига эрта учун озиқ-овқат олиб қўймас эдилар. 52. Либосларига ўзлари қарар, ўзлари ямар, жониворлар сутини ўзлари соғар эдилар. 53. Сариқ либосни суймас эдилар. 54. Ҳеч кимни урмаганлар. 55. Ўзлари дарвешона ҳаёт кечирсалар-да, эҳсонлари шоҳларникидан аъло эди. 56. Ҳадя олиб, мукофот берардилар. Ҳадяларни келган куниёқ (муҳтожларга) тарқатар эдилар. 57. Узоқдаги товушларни ҳам эшитар, ҳеч ким кўра олмайдиган масофани бемалол кўрар, қоронғуда ҳам кундузгидек бемалол кўраверар эдилар. 58. Лўнда, қисқа, аниқ, такаллуфдан холи ва айни пайтда фасоҳат билан гапирар эдилар. 59. Ҳар кимнинг ақлига мослаб сўзлар эдилар. 60. Ҳазилларига ёлғон аралашмас эди. 61. Кулишлари чиройли табассум эди. 62. Дастлаб кўрган одамни ҳайбатлари босар, муомала қилиб таниганидан сўнг, ҳамма у зотни яхши кўриб қолар эди. 63. Туя, от минганлар. 64. Бир марта ҳаж, тўрт марта умра қилганлар. 65. Кам овқат ер, кам ухлар эдилар. 66. Ўзлари учун интиқом олмасдилар. 67. Вафот этганларида ҳазрати Али (Аллоҳ у кишидан рози бўлсин) ғусл қилдирган, амакилари Аббос ва у зотнинг ўғиллари Фазл (Аллоҳ у кишидан рози бўлсин) ёрдамберганлар. 68. Қабрни Абу Талҳа қазиган. 69. Мерослари садақа қилиб берилган... БУ МАЛУМОТЛАР ҲАДИСЛАРДАН ОЛИНГАН. ДЎСТЛАРИГИЗГА ЮБОРИНГ! УЛАР ҲАМ УЛ ЗОТНИ ЭСЛАСИНЛАР! @Muborak_Ramazon_oyi
Показати все...
YouTubeda "Закот хакида ибратли киска метражли филм Zakot xaqida ibratli qisqa metrajli film" videosini ko‘ring https://youtu.be/eX3QScQOhV4
Показати все...
Закот хакида ибратли киска метражли филм Zakot xaqida ibratli qisqa metrajli film

Ўлимни кунига неча марта эслайсиз Устоз Одилхон қори Юнусхон ўғли @Muborak_ramazon_oyi
Показати все...
Ота онага шикоят қилмаслик Абдуллоҳ домла @Muborak_Ramazon_oyi
Показати все...