cookie

Ми використовуємо файли cookie для покращення вашого досвіду перегляду. Натиснувши «Прийняти все», ви погоджуєтеся на використання файлів cookie.

avatar

Tòy tepa.uz Nurafshon shahar

Нурафшон шаҳрининг марказий "Тўй-тепа" жомеъ масжидининг расмий каналида шаҳримиз янгиликлари ва ислом оламидаги янгиликларни бизлар билан кузатиб боринг. Дўстларингизга хам улашинг. Ўз муносабатингизни билдиринг. Биз учун бу муҳим.

Більше
Рекламні дописи
402
Підписники
Немає даних24 години
+37 днів
+1230 днів

Триває завантаження даних...

Приріст підписників

Триває завантаження даних...

МАСЖИДДА ЖАНОЗА ЭЪЛОН ҚИЛИШ #жаноза ❓1252-CАВОЛ: Масжидда жанозани эълон қилиш мумкинми? 💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Масжидда жаноза ёки бирор мўмин инсоннинг вафот этганини эълон қилишнинг зарари йўқ. Бу шаръан жоиз амал ҳисобланади. Айрим нарсаларни масжидда эълон қилишдан қайтарилган, масалан йўқолган нарсани эълон қилиш мумкин эмас. Аммо жаноза ва ўлимга оид ҳолатларни эълон қилиш мумкин. Чунки бу орқали масжиддаги мўминлар вафот этган мўмин биродари олдидаги бурчини бажариш имкони бўлади. Жаноза ўқувчилар, марҳумга дуо қилувчилар сони кўпаяди. Бу албатта, вафот этган банда учун фойда бўлади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам масжидда Нажошийнинг, Муъта жангида Жаъфар ибн Абу Толиб каби бир неча қўмондон саҳобаларнинг вафот этганини ёнларидаги саҳобийларга хабар қилганлар. Бу ҳақда фиқҳий манбаларимизда ҳам айтилган. Жумладан, “Мароқил фалоҳ шарҳи нурил изоҳ” китобида бундай дейилган: "ولا بأس بإعلام الناس بموته" بل يستحب لتكثير المصلين عليه لما روى الشيخان أن صلى الله عليه وسلم نعى لأصحابه النجاشي في اليوم الذي مات فيه وأنه نعى جعفر بن أبي طالب وزيد بن حارثة وعبد الله بن رواحة. وقال في النهاية إن كان عالما أو زاهدا أو ممن يتبرك به فقد استحسن بعض المتأخرين النداء في الأسواق لجنازته وهو الأصح اهـ. وكثير من المشايخ لم يرو بأسا بأن يؤذن بالجنازة ليؤدي أقاربه وأصدقاؤه حقه لكن لا على جهة التفخيم والإفراط في المدح " “Одамларга бир кишининг вафот этгани ҳақида эълон қилиш жоиз, балки бу туфайли жаноза ўқувчилар кўпайгани учун мустаҳаб ҳам саналади. Қолавераса, Имом Бухорий ва Имом Муслимлар ривоят қилган ҳадиси шарифда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Нажожий вафот этганда саҳобаи киромларига унинг вафоти ҳақида хабар берганлар. Шунингдек Жаъфар ибн Абу Толиб, Зайд ибн Ҳориса ва Абдуллоҳ ибн Равоҳанинг вафотини ҳам хабарини берганлар. “Ниҳоя”да шундай дейилган: “Агар вафот этган киши олим, зоҳид ёки табаррук инсон бўлса, айрим мутааххир уламолар бозорларда унинг жанозасини эълон қилишни яхши амал деб айтишган ва уламолар бу гапни энг тўғри гап деб айтганлар. Кўп машойихлар жанозага чақиришни жоиз дейишган. Чунки бу орқали яқинлари ва дўстлари маййитнинг ҳақини адо этишади. Лекин мақтовда ҳаддан ошириб юборилмайди”. Валлоҳу аълам. Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази. YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife 🔗 Улашинг: @diniysavollar
Показати все...

#Видео #Маъруза Саид ибн Зайд вафотлари Жасурбек домла Раупов Тошкент вилояти бош имом-хатиби Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз: Facebook|Youtube|Telegram|Instagram Дўстларингизга ҳам улашинг: https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
Показати все...
#bugunning_muhim_mavzusi ✅МАВЗУ: МАЗҲАБГА ЭРГАШИШ УММАТНИ САОДАТГА ЕТАКЛАЙДИ!
📺Ушбу кўрсатувда ақида, фиқҳ ва ҳозирги кунда одамларни қийнаётган ижтимоий муаммолар, баҳс-мунозарали мавзулар, ихтилофли масалалар атрофида аҳли илмлар сўз юритади.
🌙 Ниятимиз: Ислом дини соф таълимотини етказиш, мўмин-мусулмонларни ҳидоятга чақириш ҳамда уларни турли ихтилоф ва фитналардан сақлаш! 🤲 Аллоҳ таоло бошланган янги лойиҳамизни хайрли ва манфаатли қилсин! 🎞 youtube (HD) Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати MUSLIM.UZ GA 😎 OBUNA BO'LING ✅ VA ULASHING🗣 ▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook
Показати все...
#асл_моҳият 💻 "Сиз Дорул куфр дейишларини қабул қиласизми?" ▶️ Исроилжон домла ИСМОИЛЖОНОВ 🔗 Улашинг: @AhliSunnaValJamoaUz
Показати все...
Туманларга янги бош имом-хатиблар тайинланди Бугун Тошкент вилояти бош имом-хатиби Жасур домла Раупов Янгийўл тумани «Эски қовунчи» жоме масжидига жума намозига ташриф буюриб жамоатга «Ихлос сурасининг тафсири» мавзусида мавъиза қилиб берди. Шу билан бирга, Янгийўл туманига янги бош имом этиб тайинланган Баҳодир домла Мадумаровни намозхонларга таништирди. Шунингдек, вилоятнинг Оққўрғон туманига Низомиддин домла Мархумов, Ўртачирчиқ туманига Муҳаммадзокир домла Эгамбердиев, Бўка туманига Хусниддин домла Ортиқов бош имом этиб тайинланди. Янги бош имомларнинг фаолиятига Аллоҳ таолодан муваффақиятлар сўраб, хайрли дуолар қилинди. Тошкент вилояти вакиллиги Матбуот хизмати Дўстларингизга ҳам улашинг: https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
Показати все...
Жума куни ушбу 8 амални бажаришни унутманг! Жума Айём муборак азиз диндошим! https://t.me/musaffouzb
Показати все...
يَا أيُّهَا الَّذِينَ آمَنُوا إذَا نُودِي لِلصَّلَاةِ مِن يَوْمِ الْجُمُعَةِ فَاسْعَوْا إلَى ذِكْرِ اللهِ وَذَرُوا الْبَيْع ذَلِكُمْ خَيْرٌ لَّكُمْ إن كُنْتُمْ تَعْلَمُونَ Эй иймон келтирганлар! Жума куни намозга нидо қилинганда, Аллоҳнинг зикрига шошилинг ва савдони қўйинг. Агар билсангиз, бу ўзингиз учун яхшидир. (Жума сураси 9-оят) 🔗 t.me/musaffouzb
Показати все...
🕌 МУФТИЙ ШАЙХ ҲАЗРАТЛАРИ "ДЎМБИРОБОД” МАСЖИДИГА БОРАДИЛАР 🕌 Бугун, 10 май куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари пойтахтимизнинг Чилонзор туманидаги "Дўмбиробод” жоме масжидида жамоат билан жума намозини адо этадилар. 🤲 Инша Аллоҳ, жума намозидан аввал қориларнинг гўзал қироатлари ҳамда муфтий ҳазратларининг сермазмун суҳбатларидан баҳраманд бўламиз. 📍 Масжид манзили 🌙 Мўмин-мусулмонларни мазкур маърифий суҳбатга таклиф этамиз. #муфтий #ташриф #жума #шайх O‘zbekiston musulmonlari idorasi Matbuot xizmati MUSLIM.UZ GA 😎 OBUNA BO'LINGVA ULASHING🗣 ▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook
Показати все...
Ё РОББИЙ! Ушбу куннинг фазлидан қалбларимизни нифоқдан, амалларимизни риёдан, кўзларимизни ҳаромдан, тилларимизни ёлғондан, бошимизни балодан, турли хил мусибат ва офатдан, шайтоннинг шарридан, нафсимизга қулликдан муҳофаза айла! Ассалому алайкум, яхшилар! Жума кунингиз муборак бўлсин!!! @fitratuz
Показати все...