cookie

Ми використовуємо файли cookie для покращення вашого досвіду перегляду. Натиснувши «Прийняти все», ви погоджуєтеся на використання файлів cookie.

avatar

Huquqshunos yordami

Реклама бериш учун 👇👇 @reklama_huquqshunos_yordami Ҳуқуқшуносга саволлар юбориш учун 👇👇 @Online_maslaxatchii @telefon_orqali_maslaxat

Більше
Рекламні дописи
74 149
Підписники
+3 04224 години
+6 0647 днів
+3 37330 днів

Триває завантаження даних...

Приріст підписників

Триває завантаження даних...

❓Аёллар қачон 54 ёшдан имтиёзли пенсияга чиқишлари мумкин? Бугунги кунда давлатимиз томонидан аёлларга турли имтиёзлар, имкониятлар бериб келинмоқда. Хусусан, аёлларни ижтимоий, моддий қўллаб-қувватлаш мақсадида пенсия таъминотида ҳам имтиёзлар бор. Қонунчиликда аёллар умумий белгиланган пенсия ёши (55 ёш) ни 1 йилга қисқартирилган ҳолда пенсияга чиқиш имтиёзи берилган. ❓Хўш бу имтиёз аёлларга қачон берилади? Мазкур имтиёздан фойдаланиш учун аёлларда тўлиқ 20 йил иш стажи бўлиши талаб этилади. Бунда аёллар “Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида”ги Қонуннинг 37-моддасида белгиланган қуйида келтирилган 4 та банд асосидаги фаолияти давомийлиги 20 йилни ташкил этганида 54 ёшдан ёшга доир пенсияга чиқиш ҳуқуқи пайдо бўлади: 1) мулк ва хўжалик юритиш шаклларидан қатъи назар, ходим давлат томонидан ижтимоий суғурталанган ҳолда бажарган ҳар қандай иш; 2) ҳарбий хизмат ва партизан отрядлари ҳамда қўшилмаларида бўлиш, давлат хавфсизлиги органларида, Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардиясида ва ички ишлар органларида хизмат қилиш; 3) идоравий бўйсунувидан қатъи назар, ҳарбийлаштирилган қўриқлашдаги, махсус алоқа органлари ва тоғ-кон-қутқарув қисмларидаги хизмат; 4) якка тартибдаги меҳнат ва оилавий тадбиркорлик фаолияти, шу жумладан шахсий ёрдамчи хўжаликдаги ва юридик шахс ташкил этилмаган ҳолдаги деҳқон хўжалигидаги фаолият билан шуғулланган тақдирда имтиёзли пенсияга чиқиши мумкин. ❓Қандай ҳолатда аёл кишида 54 ёшдан пенсияга чиқиш ҳуқуқи бўлмайди?
Мисол учун, фуқаро 25 йил иш стажи билан 54 ёшдан ёшга доир пенсия тайинлашни сўраб Пенсия жамғармасига мурожаат қилди. Лекин фуқаро 3 та фарзанди учун ушбу кўрсатиб ўтилган даврда 6 йил парваришлаш (декрет) даврида бўлган. Демак, фуқаронинг ҳақиқий иш стажи 19 йилни ташкил этади ва 54 ёшдан ёшга доир пенсия олиш ҳуқуқига эга бўлмайди. Ушбу ҳолатда аёлларга 55 ёшдан пенсия тайинланади.
@Huquqshunos_yordami Савол юбориш учун 👇👇 @Online_maslaxatchii
Показати все...
👍 27❤‍🔥 3🕊 3🦄 3🐳 1💘 1
#Психология 👁Кýзлар  рангига караб фе'л атворингизни билиб олинг✅ кýзлар хакида ма'лумот 👇
Показати все...
👍 1🤔 1
🟤жигарранг ку́злар
🟡сариқ ку́злар
🔵ку́к ку́злар
🟢яшил ку́злар
⚫️Қора ку́злар
🔘кулранг ку́злар
❗️Aҳоли ипотека кредитлари орқали уй-жой билан таъминланади
“2024 йилда ипотека кредитларини ажратиш механизмларини такомиллаштириш ва аҳолининг уй-жой шароитларини яхшилашга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент Фармони (ПФ-70-сон, 30.04.2024 й.) қабул қилинди ✔️ Фармонга кўра, бозор тамойилларига асосланган ипотека кредитлари орқали аҳолини уй-жой билан таъминлаш дастури (Дастур) доирасида, қуйидагилар амалга оширилади: 🔹ҳудудларда 100 мингта квартирадан иборат бўлган кўп қаватли уй-жойлар қурилади; 🔹қурилиш ташкилотларига бозор тамойиллари асосида ажратилган кредитлар бўйича компенсация ва кафилликлар тақдим этилади; 🔹кўп қаватли уй-жойлар қуриш жараёнларига “яшил” уй-жой стандартлари жорий қилинади; 🔹ипотека кредитларини молиялаштиришга камида 17 триллион сўм маблағ йўналтирилади; 🔹камбағалликдан чиқариш дастурига киритилган ва уй-жой шароитини яхшилашга муҳтож бўлган шахсларга якка тартибдаги уй-жой қуриш, реконструкция қилиш ва таъмирлаш учун 120 миллион сўмгача ипотека кредитлари ажратилади; 🔹банкларнинг ўз маблағлари ҳисобидан ажратилган ипотека кредитларини Иқтисодиёт ва молия вазирлиги томонидан қайта молиялаштириш механизмларидан кенг фойдаланилади. @Huquqshunos_yordami Савол юбориш учун 👇👇 @Online_maslaxatchii
Показати все...
👍 36👏 4🤔 3🕊 3🐳 3❤‍🔥 2💘 2 1🦄 1
➖ Дугонажон бугун тайёрлаган таомингни интернетдан топа олмаяпман. Каердан бунча махоратли болиб кетяпсан 😁 ➖ Бир гапни айтаман, телеграмда "PAZANDA" деган каналга уланиб олганман. Хар куни турли хил ретсептларни ташлашади. Шу каналдан органяпман🤫 ➖ Сиз хам уланиб олинг бир кунда  жудаям ажойиб ошпазга айланасиз😉👇 https://t.me/+w_erOsuGe64xZGVi
Показати все...
👍 12 1🔥 1👏 1
😍РЕТСЕПТЛАР ДУНЁСИ😍
♻️КАНАЛГА УЛАНИШ✅
❗️Ипотека кредитига бирламчи уй-жой бозоридан олинган ипотека предметини суғурта қилиш талаби бекор қилинади
🏢 Фармонга кўра, Ипотекани қўллаб-қувватлаш жамғармаси (Жамғарма) ташкил этилади. 🗓 2024 йил 1 майдан қуйидаги тартиблар ўрнатилади: 🔹бирламчи уй-жой бозоридаги квартираларни сотиб олиш учун ипотека кредитларини ажратишда ипотека предметини суғурта хавфларидан суғурта қилиш талаби бекор қилинади; 🔹кўп қаватли уй-жойларни қуриш ҳуқуқи “Шаффоф қурилиш” миллий ахборот тизимидаги электрон рейтинг баҳоси “С” ва “СС” бўлган қурилиш ташкилотларига ҳам берилади. ❕Бунда, электрон рейтинг баҳоси “С” бўлган ташкилотларга 5 қаватдан юқори бўлмаган, “СС” бўлган ташкилотларга – 9 қаватдан юқори бўлмаган уй-жойларни қуришга рухсат этилади; 🔹2025 йил 1 январгача белгиланган янги қурилиш ва махсус техникаларнинг импортида божхона божининг ноль ставкаси қўлланилади; 🔹“Янги Ўзбекистон” массивларида кўп қаватли уй-жойлар қурилишида иштирок этадиган қурилиш ташкилотларининг айланма маблағларини тўлдириш учун бюджетдан 500 миллиард сўм маблағ йўналтирилади. 🔹қурилиш ташкилотларига Тошкент шаҳрида – 9 ва ундан юқори, бошқа шаҳарларда – 7 ва ундан юқори, қишлоқ жойларда – 5 ва ундан юқори қаватли уй-жойлар қуриш учун ажратилган миллий валютадаги кредитлар бўйича 24 ойдан ортиқ бўлмаган муддатга “1+1” тамойили асосида ҳудудларнинг тоифасидан келиб чиқиб кафиллик ва компенсациялар тақдим этилади. @Huquqshunos_yordami Савол юбориш учун 👇👇 @Online_maslaxatchii
Показати все...
👍 39🐳 5💘 4 3🕊 3🦄 3❤‍🔥 1🤔 1
#Астағфируллох 😱 Одатда вафот этган инсонни қабрга қўйиш учун эркаклар жамоаси иштирок этади. Аёллар қабристонга бормайдилар. Лекин расмдаги бу аёл туғишган акасининг вафотидан сўнг уни сўнги манзилга кузатиб қўйишга қарор қилди. Аммо кутилмаганда жаноза вақтида баланд овозда: — Ё Аллоҳим! Энди у сенинг қўлингдадир! Сен ўзинг адолатлиларнинг энг адолатлисисан. Акамни менга қилган иши туфайли уни раҳматингдан маҳрум қилгин амин“ деб жамоа олдида баддуо қилди. Жанозага йиғилганлар шокка тушдилар ва аёлдан: — “Нега ўз акангни қарғаябсан, сенга нима қилганки бунчалик Аллоҳдан унга ёмонлик сўраяпсан?“ дедилар. Қизнинг жавобидан кўпчиликдан совуқ тер чиқиб кетди, қиз шундай деди: Батафсил ўқинг...
Показати все...
👍 18 1
☑️ ТЎЛИҚ ҲИКОЯ...
⚡️ БОЛА ПУЛИ ОЛИШ ТАРТИБИ ҳақида қуйидаги видеороликда батафсил танишингиз мумкин👇👇 https://youtu.be/mFitI4TP3Lw?si=B--3gYkHv9-UmLnX
Показати все...
👍 33❤‍🔥 6🔥 4🕊 4🐳 4🌚 2🦄 2
❗️Уй-жой олиш учун субсидияга аризалар 15 майдан 1 ноябргача қабул қилинади
📝 Фармонга мувофиқ, дастур доирасида субсидиялар тўлашнинг амалдаги тартибига қуйидагиларни назарда тутувчи ўзгартиришлар киритилади: 🔹субсидиялар ажратиш юзасидан аризалар тасдиқланган параметрлар доирасида 2024 йилнинг 15 майидан 1 ноябрига қадар қабул қилинади; 🔹2024 йилги Дастур доирасида ажратиладиган кредитлар бўйича фоиз тўловларининг бир қисмини қоплаш учун субсидиялар – 12 фоиздан ошган қисмига, 2025 йил ва ундан кейинги йиллар Дастурлари доирасидаги кредитлар бўйича эса – Марказий банкнинг асосий ставкасидан ошган қисмига тўланади; 🔹бирламчи уй-жой бозоридаги квартираларни сотиб олиш учун ажратилган ипотека кредитлари бўйича дастлабки бадалнинг бир қисмини қоплаш учун субсидиялар – 2024 йилги Дастурдан бошлаб қатъий белгиланган 30 миллион сўм миқдорида тўланади. @Huquqshunos_yordami Савол юбориш учун 👇👇 @Online_maslaxatchii
Показати все...
👍 75 5❤‍🔥 4👏 3😁 3💘 3🐳 2🕊 1🦄 1
🆕 My.gov.uz dan uzoq kutilgan yangilik❗️ 💰 Endi kam taʼminlangan oilalarga bolalar nafaqasi va moddiy yordam tayinlashga onlayn ariza berish mumkin. 📱 My.gov.uz orqali ko‘rsatiladigan ushbu qulaylikdan kam taminlangan, jumladan, oilasida 18 yoshgacha farzandi bor ijtimoiy nafaqa olish istagida bo‘lgan talabgorlar foydalanishi mumkin. 👨‍👩‍👧‍👦 Bolalar nafaqasi 12 oy (bola 18 yoshga to‘lgangacha), moddiy yordam 6 oy muddatga to‘lanadi. 🔖 Bolalar nafaqasi va moddiy yordam miqdorlari qonunchilik hujjatlari bilan belgilangan. 👉 Talabgorlar ushbu xizmatdan foydalanish uchun: 👨‍💻 my.gov.uz da ro‘yxatdan o‘tishi; 💁🏻‍♂️ tegishli xizmatni tanlashi; 📲 undagi so‘rovnomani to‘ldirishi va yuborishi kerak. Xizmatdan foydalanish bepul. 🗂 Ariza “Ijtimoiy himoya yagona reestri” axborot tizimi tomonidan o‘rganiladi. 📝 Bunda ariza beruvchi oilasining har bir aʼzosiga to‘g‘ri keladigan daromad miqdori aniqlanadi va belgilangan mezonlarga mosligi solishtiriladi. ❗️Shundan so‘ng ijtimoiy nafaqani tayinlash yoki tayinlashni rad etish to‘g‘risida qaror qabul qilinadi. Va ariza javobi my.gov.uz orqali yuboriladi. 💬 Mazkur xizmat O‘zbekiston Respublikasi Prezidenti huzuridagi Ijtimoiy himoya milliy agentligi tomonidan koʻrsatiladi. @Huquqshunos_yordami Savol yuborish uchun 👇👇 @Online_maslaxatchii
Показати все...
Kam taʼminlangan oilalarga bolalar nafaqasi va moddiy yordam tayinlashga ariza berish

https://my.gov.uz/oz/assignment-benefit-financial-families-v1/passport

👍 49🐳 2❤‍🔥 1 1🕊 1💯 1🦄 1
❗️Пенсия ва нафақалар миқдори оширилди
Фармон билан (ПФ-69-сон, 30.04.2024 й.) айрим норматив ҳуқуқий ҳужжатларга ўзгартиришлар киритилди 🔰Унга кўра, 2024 йил 1 майдан қуйидагилар белгиланди: 🔹зарур иш стажига эга бўлмаган кекса ёшдаги фуқароларга бериладиган нафақа миқдори — ойига 648 000 сўм; 🔹иш стажи тўлиқ бўлмаган чоғдаги ёшга доир пенсиянинг энг кам миқдори қўшимча тўловни ҳисобга олган ҳолда — ойига 648 000 сўм; 🔹ўзгалар парваришига муҳтож ногиронлиги бўлган 18 ёшгача болаларнинг парвариши билан банд бўлган боланинг қонуний вакилига бериладиган нафақа миқдори — ойига 648 000 сўм; 🔹боқувчисини йўқотганлик нафақаси олувчиларнинг бир нафар меҳнатга қобилиятсиз оила аъзоси учун нафақа миқдори — ойига 648 000 сўм; 🔹боқувчисини йўқотганлик пенсияси олувчиларнинг бир нафар меҳнатга қобилиятсиз оила аъзоси учун пенсиянинг энг кам миқдори — ойига 648 000 сўм. @Huquqshunos_yordami Савол юбориш учун 👇👇 @Online_maslaxatchii
Показати все...
👍 43 4🔥 2🐳 2❤‍🔥 1🤔 1🕊 1🦄 1