cookie

Ми використовуємо файли cookie для покращення вашого досвіду перегляду. Натиснувши «Прийняти все», ви погоджуєтеся на використання файлів cookie.

avatar

Судьялар олий кенгаши l Расмий канал

Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгашининг расмий канали

Більше
Рекламні дописи
12 444
Підписники
-324 години
+217 днів
+16130 днів

Триває завантаження даних...

Приріст підписників

Триває завантаження даних...

Ўзбекистон вакили тарихда биринчи марта Инсон ҳуқуқлари қўмитаси аъзолигига сайланди 29 май куни Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Нью-Йоркдаги штаб-квартирасида Фуқаролик ва сиёсий ҳуқуқлар тўғрисидаги халқаро пактга аъзо давлатларнинг 40-сессияси доирасида Инсон ҳуқуқлари қўмитасининг 2025-2028 йиллар учун 9 нафар аъзосини сайлаш бўйича сайловлар бўлиб ўтди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири. Сайловда Ўзбекистон билан бирга 16 та давлат – Бурунди, Грузия, Миср, Ҳиндистон, Испания, Камерун, Кот-д'Ивуар, Литва, Марокаш, Парагвай, Корея Республикаси, Шимолий Македония, Того, Хорватия, Эфиопия ва Жанубий Африка вакиллари 9 та ўрин учун кураш олиб борди. Яширин овоз бериш натижаларига кўра, Ўзбекистондан номзод, Инсон ҳуқуқлари бўйича Миллий марказ директори, академик Акмал Саидов Фуқаролик ва сиёсий ҳуқуқлар тўғрисидаги халқаро пактга аъзо мамлакатлардан энг кўп овоз олди. Мамлакатимиз вакилининг ИҲҚга сайланиши тарихий воқеадир, чунки Ўзбекистон Марказий Осиё давлатлари орасида биринчи марта БМТнинг ушбу асосий органига аъзо бўлди. Каналга уланиш:@sudyalaroliykengashi
Показати все...
02:23
Відео недоступнеДивитись в Telegram
Суд-ҳуқуқ ислоҳотлари: янгича тартиб, тажриба ва эътироф - Кенгаш ва "Минтақавий мулоқот"халқаро ташкилоти ҳамкорлигида водий вилоятлари судьялари учун амалий семинар ташкил этилди Каналга уланиш:@sudyalaroliykengashi
Показати все...
Фото недоступнеДивитись в Telegram
#Муносабат Яхши ниятнинг ўзи кам... Судлар фаолиятига доир аксарият танқидий чиқишлар муаллифларининг нияти некбин эканига умиддан кўра ишончимиз кўп. Яъники, журналист ё блогердир, адвокат ёхуд жамоат фаоли - матбуот ёки ижтимоий тармоқларда бонг урар экан, қайсидир мурожаатчининг муроди ҳосил бўлиши ортидан қонун устуворлиги таъминланиши истагида ҳаракат қилади, деган яхши гумон устувор доим. Бироқ хайрли мақсад учун яхши ниятнинг ўзи камлик қилиши аниқ. Ниятга асосли мулоҳаза, холислик ва инкор этиб бўлмас далиллар уйғун бўлса, қани?! Таассуфки, доим ҳам шундай бўлавермайди. “Aspekt24”даги чиққан мақола хусусида ҳам гап шу. БАТАФСИЛ👈👈 Каналга уланиш:@sudyalaroliykengashi
Показати все...
Фото недоступнеДивитись в Telegram
Т а з а р р у Xabar.uz сайтида журналист Лайло Ҳайитованинг яхши мақоласи эълон қилинибди. Унда мансабда ўтирган пайт пулга “чўмилиб”, қамоқда “мактаб” кўрган собиқ мактаб директорининг фожеавий қисмати қаҳрамоннинг ўз тилидан баён қилинади. Собиқ маҳкумнинг кимлиги ёки қайси соҳа вакили экани муҳум эмас. Гап - ким бўлмасин, нафсига асир кимсанинг ҳаётида мақола қаҳрамони қисмати такрорланишида. Масаланинг наинки ҳуқуқий, маънавий-ахлоқий ҳамда тарбиявий жиҳатларидан ҳам келиб чиқиб, мақолани каналимиз обуначиларига тавсия қилишни лозим топдик. МАҚОЛАНИ ЎҚИШ👈👈 Каналга уланиш:@sudyalaroliykengashi
Показати все...
05:56
Відео недоступнеДивитись в Telegram
Судгача мажбурлов чоралари қўллаш бўйича миллий амалиёт ва халқаро тажриба - Фарғонада бўлиб ўтган амалий семинардан лавҳа Каналга уланиш:@sudyalaroliykengashi
Показати все...
Ҳ а м с а ф а р л а р к е н г а ш и б о л д и Хабарингиз бор, жорий йилнинг февраль ойида Ўзбекистон суд тизими вакилларидан иборат делегация Испания қироллигида бўлиб, ушбу давлатнинг Судьялар бош кенгаши ҳамда Судьялар мактаби фаолияти билан яқиндан танишганди. Бугун АҚШ Халқаро Тараққиёт Агентлиги (USAID) “Суд тизимини мустаҳкамлаш” (JSSA) лойиҳаси кўмагида амалга оширилган ушбу ташриф муҳокамаси юзасидан ҳамсафарларнинг давра суҳбати бўлиб ўтди. БАТАФСИЛ👈👈 Каналга уланиш:@sudyalaroliykengashi
Показати все...
Бугун Фарғона шаҳрида “Асосланган гумон: “қамоқ” эҳтиёт чорасини ташлаш ва судгача ҳибсдан озод қилиш масалалари. Миллий тажриба ва халқаро амалиёт”мавзуси икки кунлик амалий семинар бошланди. БАТАФСИЛ👈👈 Каналга уланиш:
Показати все...
Қ а б у л д а в о м э т м о қ д а Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгаши ҳузуридаги Судьялар олий мактабининг Судьялик лавозимларига номзодларни тайёрлаш курсига (2024/2025 ўқув йили учун) қабуллар давом этмоқда. Жорий йилнинг 27 май ҳолатига Судьялик лавозимларига номзодларни тайёрлаш курсига 334 нафар талабгорнинг ҳужжатлари қабул қилинган. Уларнинг: 181 нафари - жиноят ҳуқуқи; 78 нафари фуқаролик ҳуқуқи; 53 нафари иқтисодий ва22 нафари маъмурий ҳуқуқ йўналишларини танлаган. Талабгорларнинг 213 нафари суд тизими, 29 нафари адлия, 22 нафари Ички ишлар, 9 нафари прокуратура органларида, 15 нафари адвокатура тизимида фаолият кўрсатиб келаётган мутахассслар ҳисобланади. Ҳужжат топширганларнинг 46 нафарини хотин-қизлар ташкил этмоқда. Судьялар олий мактабининг Судьялик лавозимларига номзодларни тайёрлаш курсига ҳужжат топшириш муддати ҳали якунланмагани эътиборидан ўттиз тўрт ёшдан кичик бўлмаган олий маълумотли ҳуқуқшунослар ўз имкониятларини синаб кўриш тавсия этилади. Ҳужжатлар жорий йилнинг 7 июнигача (шуни куни ҳам) қабул қилинади. Қабул комиссияси Каналга уланиш:@sudyalaroliykengashi
Показати все...