cookie

Ми використовуємо файли cookie для покращення вашого досвіду перегляду. Натиснувши «Прийняти все», ви погоджуєтеся на використання файлів cookie.

avatar

Abu Bakr Siddiq jome masjidi

"O'zbekiston musulmonlar idorasi Chortoq shahar "Abu Bakr Siddiq" jom'e masjidi rasmiy telegram sahifasi" Sahifaga qo'shilish: t.me/abubakrsiddiqjomemasjidi Murojaatlar va Savollar uchun : @Abror1005

Більше
Рекламні дописи
830
Підписники
-224 години
-117 днів
-2230 днів

Триває завантаження даних...

Приріст підписників

Триває завантаження даних...

АМАЛ — Амал нима? — Банданинг ҳаётда қилган ишлари. — Исломда банданинг амали неча қисмга бўлинади? — Ҳаммаси саккиз қисмга бўлинади: Биринчиси – фарз. Иккинчиси – вожиб. Учинчиси –суннат. Тўртинчиси – мустаҳаб. Бешинчиси – мубоҳ. Олтинчиси – ҳаром. Еттинчиси –макруҳ. Саккизинчиси – мустакраҳ. Ушбу саккиз қисм амалнинг баъзиларини бажариш шарт, баъзиларини бажармаслик шарт. Яна айримларини қилиш-қилмаслик ихтиёрий. — Фарз қандай амал? — Фарз Аллоҳ таоло буюрган амалдир. Уни қилган киши савоб топади. Узрсиз бажармаган киши гуноҳкор бўлади. Унинг зарурлигига ишонмаган киши эса кофир ва имонсиз саналади. — Фарз амали қайси ҳолатларда кўринади? — Аллоҳ таолога имон келтириш, Ислом динидаги беш вақт намозни ўқиш, рамазон ойида ҳар куни рўза тутиш, закот бериш ва ҳаж қилиш. — Вожиб қандай амал? — Вожиб – Ислом динида бажарилиши шарт бўлган амал. Уни бажарган киши савоб олади, бажармаганлар гуноҳкор бўлади. Вожиб амалга ишонмаган киши кофир ва имонсиз бўлмаса ҳам, катта гуноҳга ботади. — Қандай амаллар вожиб амалга киради? — Витр намозини ўқиш, ҳайит намозларини ўқиш, садақа ва фитр бериш, қурбонлик сўйиш, Қуръондан сажда оятлари ўқилган пайтда сажда қилиш кабилар. — Суннат қандай амал? — Пайғамбаримиз Муҳаммад алайҳиссаломнинг қилган амаллари. Суннат амалини қилган киши савоб топади. Қилмаган киши гуноҳкор бўлмаса-да, қиёмат куни маломатга қолади, Пайғамбаримиз шафоатларига лойиқ бўлмайди. — Суннат амали нималарда кўринади? — Яхши ишларни «Бисмиллаҳир роҳманир роҳим», дея бошлаш, мўмин кишиларга салом бериш, Қуръон ўқишни «Аъузу биллаҳи минаш шайтонир рожим» сўзлари билан бошлаш сингари амаллардир. — Мустаҳаб қандай амал? — Мустаҳаб Пайғамбаримиз Муҳаммад алайҳиссалом баъзан бажарган ва баъзан бажаришни лозим кўрмаган амалдир. Уни қилган киши савоб топади. Аммо қилмаса, гуноҳкор бўлмайди. Қиёмат куни азоб ва маломатга ҳам қолмайди. — Мустаҳаб амалига қандай юмушлар киради? — Нафл намоз ўқиш ва нафл рўза тутиш, нафл садақа бериш ва доим таҳоратли юриш кабилар. — Мубоҳ қандай амал? — Мубоҳ шундай амалки, қилинса ҳам, қилинмаса ҳам дуруст бўлаверади. Ундан киши савоб ҳам, гуноҳ ҳам топмайди. Қилиш-қилмаслик банданинг ихтиёридадир. — Қанақа амаллар мубоҳга мисол бўлади? — Ҳалол таомларни ейиш, ҳалол ичимликларни ичиш, ўтириш, туриш, юриш ва зарарсиз сўзларни сўзлаш. — Ҳаром қандай амалдир? — Ҳаром Ислом динида қатъий таъқиқланган амалдир. Уни қилган киши қаттиқ гуноҳга ботади, уни ҳалол, дегувчилар кофир ва имонсиз ҳисобланади. — Қандай ишлар ҳаром қилинган? — Ноҳақ одам ўлдириш, одамзотга ва ҳайвонотга зулм қилиш, ғийбат қилиш, ўғирлик, ёлғончилик, ароқхўрлик ва зинокорлик каби ишлар. — Макруҳ қандай амал? — Макруҳ Ислом дини таъқиқлаган амал. Макруҳни қилмаган киши савобга қолади, қилган киши эса азобланиши мумкин. Уни қилган киши кофир бўлмаса-да, гуноҳга ботади. — Макруҳ амали нималарда кўринади? — Масжидга туфлаш, (фаҳш) нағмаларга қулоқ солиш, одобсиз шеърларни куйлаб ҳофизлик қилиш, одамлар ичида масхарабозлик қилиш, уятсиз шеърларни битиш кабилар макруҳ амаллардир. — Мустакраҳ қандай амал? — Мустакраҳ шундай амалки, уни қилгандан кўра қилмаган яхшироқдир. Қилган киши гуноҳкор саналмаса-да, одобсиз бўлади. Қиёматда азобга қолиши мумкин. — Мустакраҳга қандай амаллар киради? — Таомни катта-катта ейиш, бозорда, кўчада овқатланиш, баланд овоз билан кекириш ва ҳайқириб эснаш кабилар. ▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬ Ravza.uz | @ravza_uz ♻️Яқинларингизга ҳам улашинг! https://t.me/joinchat/AAAAAEK1i9U4tQNraGg1wA
Показати все...
Ravza.uz | Rasmiy kanal

Oʻzbekiston musulmonlari idorasi Namangan viloyat vakilligining rasmiy telegram sahifasi • www.ravza.uz • Instagram.com/ravza_uz • facebook.com/ravza.uz.sahifasi • twitter.com/ravzauzsahifasi Murojaat uchun⤵️ 👨🏻‍💻 @ravzauz_bot Guvohnoma №1151

👍 1👏 1😱 1😢 1
Фото недоступнеДивитись в Telegram
🌙 2024-2025 ЎҚУВ ЙИЛИ УЧУН ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС ДИНИЙ ТАЪЛИМ МУАССАСАЛАРИГА ҚАБУЛ ЭЪЛОН ҚИЛИНАДИ
📢 Ўзбекистон мусулмонлари идораси Таълим ва илмий-тадқиқот бўлими 2024-2025 ўқув йили учун олий ва ўрта махсус диний таълим муассасаларига абитуриентлардан ҳужжатларни қабул қилиш саналарини маълум қилади:
Тошкент ислом институти, Мир Араб олий мадрасаси ва барча ўрта махсус ислом таълим муассасаларига шу йил 20 июндан 20 июлга қадар; ⏺ Ҳадис илми мактабига 20 июндан 10 июлгача; ⏺ Тошкент ислом институтининг Модуль таълим тизимига 10 июлдан 30 июлгача.
🗣Олий диний таълим муассасаларига ўқишга кириш истагида бўлган абитуриентлар Қабул ҳайъатига қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади:
📝 таълим муассасаси ректори номига ариза; 🪪 паспорт ёки ID карта нусхаси (асли кўрсатилади); 📚 ўрта махсус ислом таълим муассасасини тамомлагани тўғрисидаги ҳужжат (диплом) ва унинг иловаси асл нусхада; 👤 3,5 х 4,5 ҳажмдаги 6 дона рангли фотосурат (сўнгги уч ойда олинган ва орқа фони оқ рангда бўлиши талаб этилади); 🏆 ЎМИнинг “Ягона олимпиада” танлови Республика босқичи 1-, 2- ва 3-ўрин ғолиблари эса олий диний таълим муассасаларига кириш учун имтиёз берувчи диплом нусхасини ҳам тақдим этади. 🌐 Хорижий давлатлардаги диний таълим муассасаларини тамомлаган ва мамлакатимизда нострификациядан ўтказилган дипломга эга бўлган абитуриентлар (Ўзбекистон Республикаси фуқаролари) ҳам ҳужжат топширишлари мумкин.
🗣Ўрта махсус ислом таълим муассасаларига ўқишга кириш истагида бўлган абитуриентлар Қабул ҳайъатига қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади:
📝 таълим муассасаси раҳбари номига ариза; 🪪 паспорт ёки ID карта нусхаси (асли кўрсатилади); 📚 маълумоти тўғрисида аттестат ёки диплом (асл нусхаси); 👤 3,5 х 4,5 ҳажмдаги 6 дона рангли фотосурат (сўнгги уч ойда олинган ва орқа фони оқ рангда бўлиши талаб этилади); ✅ чет тилини билиши тўғрисидаги сертификат асл нусхаси (маълумоти тўғрисидаги ҳужжатда кўрсатилган чет тилидан бошқа тилда имтиҳон топширувчилар учун).
🗣Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институти Модуль таълим тизимига ўқишга кириш истагида бўлган абитуриентлар Қабул ҳайъатига қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади:
📝 таълим муассасаси ректори номига ариза; 🪪 паспорт ёки ID карта нусхаси (асли кўрсатилади); 📚 ўрта махсус ислом таълим муассасасини тамомлагани тўғрисидаги ҳужжат (диплом) ва унинг иловаси асл нусхада; 👤 3,5 х 4,5 ҳажмдаги 6 дона рангли фотосурат (сўнгги уч ойда олинган ва орқа фони оқ рангда бўлиши талаб этилади); ✅ яшаш жойи бўйича Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Қорақалпоғистон Республикаси қозиёти, вилоятлар ва Тошкент шаҳар вакилидан тавсиянома; 💬 меҳнат дафтарчаси нусхаси (тасдиқланган ҳолда). ☪️ Эслатиб ўтамиз: Модуль таълим тизимига ўрта махсус ислом таълим муассасаларини тамомлаган ҳамда тўрт йил ва ундан ортиқ муддат давомида Ўзбекистон мусулмонлари идораси тизимидаги масжидларда фаолият юритаётган имом-хатиб ва имом ноиблари танлов асосида ўқишга қабул қилинади. 🟢Маълумот ўрнида: Олий ва ўрта махсус диний таълим муассасаларининг тест синовларида иштирок этиши учун абитуриентлардан базавий ҳисоблаш миқдорининг ярим баравари миқдорида тўлов ундирилади. Жорий йилда ўқишни тамомлаган ва ўрта махсус ислом таълим муассасаларига хужжат топширган абитуриентлардан эса тўлов ундирилмайди. 📢 Қабул жараёнига оид сўнгги янгиликларни кузатиб боринг. Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати MUSLIM.UZ GA 😎 OBUNA BO'LING ✅ VA ULASHING🗣 ▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook
Показати все...
👍 1🥰 1
Фото недоступнеДивитись в Telegram
“Эй иймон келтирганлар! Сабр ва намоз ила мадад сўранглар.” (Бақара сураси 153-оят) 2024 ЙИЛ 08 ИЮНЬ (1445ҳ - 02 ЗУЛҲИЖЖА) ШАНБА КУНИ УЧУН НАМОЗ ВАҚТЛАРИ ТАҚВИМИ (Наманган вақти билан) 🌇 Қуёш вақти   ⏰ 04:40 🌆 Қиём вақти   ⏰ 12:12-12:22                                 Азон       Такбир ☪ Бомдод     ⏰ 02:56 |   | 03:50 ☪ Пешин       ⏰ 12:40 |   | 12:50 ☪ Аср             ⏰ 17:27 |   | 17:37 ☪ Шом           ⏰ 19:47 |   | 19:47 ☪ Хуфтон     ⏰ 21:27 |   | 21:37 #ҚИЁМ НАМАНГАН ВАҚТИ БИЛАН 12-17 ДА -5 ва +5 қилиб олинган. •••••┄┄┄┄༻❅༺┄┄┄┄••••• 🌐 Ravza.uz |📚@Ravza_uz ✓ ♻️Яқинларингизга ҳам улашинг! https://t.me/joinchat/AAAAAEK1i9U4tQNraGg1wA
Показати все...
05:18
Відео недоступнеДивитись в Telegram
Показати все...
SABR.mp414.71 MB
05:18
Відео недоступнеДивитись в Telegram
#VIDEO 📝ALLOH MAKONDAN BEHOJAT ZOT! Muhammad Bobur Nasriddinov, Namangan shahri "Xomiddin qori" jome masjidi imom xatibi 🌐Saytdan ko'rish 🎞Youtubedan ko'rish Bizni ijtimoiy tarmoqlarda kuzatib boring: 👇👇 🌐www.Ravza.uz | 📝Telegram 💻Instagram | 📝Facebook |  🎞Youtube
Показати все...
Muhammadbobur Alloh makondan behojat.mp413.51 MB
2
Фото недоступнеДивитись в Telegram
#МАҚОЛА ЗУЛҲИЖЖА ОЙИ ФАЗИЛАТИ. •┈┈•┈┈•⊰✿🍃🌸🍃✿⊱•┈┈•┈┈• Билолиддин Абдуллаев, Наманган шаҳри Янги Наманган тумани "Имом Бухорий" жоме масжиди имом хатиби 🌐 Сайтдан ўқиш Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг! 👇👇 🌐www.Ravza.uz | 📝Telegram 💻Instagram | 📝Facebook |  🎞Youtube
Показати все...
👍 1
Фото недоступнеДивитись в Telegram
#МАҚОЛА ЗУЛҲИЖЖА ОЙИ ФАЗИЛАТИ. •┈┈•┈┈•⊰✿🍃🌸🍃✿⊱•┈┈•┈┈• Бобиржон Қозоқбоев, Наманган шаҳри Давлатобод тумани "Мухаммад Паноҳ" жоме масжиди имом ноиби 🌐 Сайтдан ўқиш Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг! 👇👇 🌐www.Ravza.uz | 📝Telegram 💻Instagram | 📝Facebook |  🎞Youtube
Показати все...
👍 1
Фото недоступнеДивитись в Telegram
“Эй иймон келтирганлар! Сабр ва намоз ила мадад сўранглар.” (Бақара сураси 153-оят) 2024 ЙИЛ 07 ИЮНЬ (1445ҳ - 30 Зулқаъда) ЖУМА КУНИ УЧУН НАМОЗ ВАҚТЛАРИ ТАҚВИМИ (Наманган вақти билан) 🌇 Қуёш вақти   ⏰ 04:40 🌆 Қиём вақти   ⏰ 12:12-12:22                                 Азон       Такбир ☪ Бомдод     ⏰ 02:56 |   | 03:50 ☪ Пешин       ⏰ 12:40 |   | 12:50 ☪ Аср             ⏰ 17:26 |   | 17:36 ☪ Шом           ⏰ 19:46 |   | 19:46 ☪ Хуфтон     ⏰ 21:26 |   | 21:36 #ҚИЁМ НАМАНГАН ВАҚТИ БИЛАН 12-17 ДА -5 ва +5 қилиб олинган. •••••┄┄┄┄༻❅༺┄┄┄┄••••• 🌐 Ravza.uz |📚@Ravza_uz ✓ ♻️Яқинларингизга ҳам улашинг! https://t.me/joinchat/AAAAAEK1i9U4tQNraGg1wA
Показати все...
👍 2
Фото недоступнеДивитись в Telegram
🌹🌸АССАЛAМУ АЛАЙКУМ!🌸🌹 💐🤲🏻Сизни ва барча оила аъзоларингизни “ЖУМА АЙЁМИ” билан муборакбод этаман. 💐🤲🏻•Сизга ва оилангизга соғлик-омонлик, икки дунёни саодатидан насиб этишини сурайман. 💐🤲🏻•Аввало она Юртимиз тинч, осмонимиз доимо шундай мусаффо булсин! 💐🤲🏻•Байрамни оила аъзоларингиз билан шодлик, хурсандликда хайрли утказишингизни тилаб коламан! 💐🤲🏻•АЛЛОҲИМ! Келаси шу кунларга Бизларни,Ота‑Оналаримизни, Фарзандларимизни, Аёлларимизни, Дўстларимизни ва барча яқинларимиз билан соғ-омон етказсин! АМИЙН! 🤲 🕌 ЖУМА айёмингиз муборак бўлсин ҚАДРДОНЛАРИМ! ♻️Дўстларингизга ҳам улашинг!!! @ravza_uz
Показати все...
👍 1 1
Фото недоступнеДивитись в Telegram
🌙 ЗУЛҲИЖЖА ОЙИДА ҚАНДАЙ АМАЛЛАР БАЖАРИЛАДИ? 🌙 Зулҳижжа сўзи қандай маънони англатади? “Ҳаж эгаси” деган маънони билдиради. ❔Зулҳижжа ойи қандай ой? Бу ой Аллоҳ таоло уруш, қон тўкишни ҳаром қилган (Зулҳижжа, Зулқаъда, Муҳаррам, Ражаб) тўрт ойнинг бири, ҳижрий-қамарий тақвимнинг охирги ойидир.
🗣Зулҳижжа ойи қандай фазилатларга эга? Ҳаж ибодати адо этиладиган, қурбонлик қилинадиган, Арафа ва Қурбон ҳайити нишонланадиган ой. Бу ойда, айниқса унинг дастлабки ўн кунида қилинган ибодатлар Аллоҳ таоло учун энг севимли амаллардан саналади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Зулҳижжа ойининг ўн кунидаги амалдан кўра афзалроқ амал йўқдир”, деганлар (Имом Ибн Ҳиббон ривояти).
🌙 Бу ойда тутилган рўза икки йиллик гуноҳларга каффорот бўлади. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Арафа кунининг рўзаси ўзидан аввалги бир йил ва ўзидан кейинги бир йилнинг гуноҳларига каффорат бўлишини Аллоҳдан умид қиламан”, деганлар (Имом Муслим ривояти). 💬Зулҳижжа ойини Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам қандай ўтказардилар?
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Зулҳижжа ойининг дастлабки тўққиз кунида, Ашуро кунида ва ҳар ойдан уч кунда – ойнинг аввалги душанбаси билан икки пайшанбасида – рўза тутардилар (Имом Аҳмад ривояти).
🌙 Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам янада кўпроқ зикр қилардилар ва: “...Бу кунларда таҳлил (Лаа илаҳа иллаллоҳ Муҳаммадур Расулуллоҳ), такбир (Аллоҳу акбар) ва таҳмид (Алҳамдулиллаҳ) айтишни кўпайтиринглар!” дердилар (Имом Аҳмад, Имом Байҳақий ривояти).
📿 Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ушбу дуони кўп айтардилар: "Лаа илаҳа иллаллоҳу ваҳдаху лаа шарийка лаҳу, лаҳул мулку ва лаҳул ҳамду ва ҳува ъала кулли шайьин қодийр" (Имом Термизий ривояти).
Даврон НУРМУҲАММАД #zulhijja MUSLIM.UZ GA 😎 OBUNA BO'LING ✅ VA ULASHING🗣 ▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook
Показати все...
😢 1