uk
Feedback
Дунё бир кундир...

Дунё бир кундир...

Відкрити в Telegram

Дунё бир кундир! У - бугундир! Эртага келмаслиги мумкин... Мухлисларимга икки дунё саодатини истаб... Каналимизга қўшилинг, яқинларингизни ҳам таклиф қилинг..

Показати більше
554
Підписники
-124 години
-37 днів
+330 днів
Архів дописів
🌷Эй мўмин банда ,МАҲЗУН БЎЛМА! Чунки қайғу душманингни ҳурсанд қилиб, дўстингни маҳзун қилади. Қайғу сабабли ҳақиқатларни кў
🌷Эй мўмин банда ,МАҲЗУН БЎЛМА! Чунки қайғу душманингни ҳурсанд қилиб, дўстингни маҳзун қилади. Қайғу сабабли ҳақиқатларни кўролмай қоласан. 🌷Маҳзун бўлма! Чунки қайғу қазои қадарга норозилик, неъматга эса нонкўрлик бўлади. 🌷Маҳзун бўлма! Чунки қайғу шайтондан, қайғу фақирлик ва йўқчиликни йўқотмайди.Агар сен фақир бўлсанг, умри қарзга ботиб кетган қанча одамлар бор, агар мингани уловинг бўлмаса, оёқлари шол бўлиб қолган кишилар бор. 🌷Маҳзун бўлма, агар бир фарзандингдан ажраган бўлсанг, шундай инсонлар борки битта бахтсиз ҳодиса сабабли бутун оиласидан ажраганлар. 🌷Маҳзун бўлма! агар гуноҳкор бўлсанг, тавба қил,ёмон иш қилган бўлсанг истиғфор айт, ҳато қилган бўлсанг ислоҳ қил. Аллоҳнинг марҳамати кенг, тавба эшиклари очиқдир! 🌷Маҳзун бўлма! Қазои қадар қалами ишини битирган, саҳифалар қуриган, китоб ёпилган! Ундан ортиқ ҳам,кам ҳам бўлмайди, маҳзун бўлма! http://t.me/iiiqro

#ошхона #ошхона Бодринг тузлаймиз🥒🥒🧄🥬 https://t.me/iiiqro https://t.me/dilfuza_nafis_gullar

#ошхона Булғор қалампирини тузлаймиз🫑🫑🧄🥬 https://t.me/iiiqro https://t.me/dilfuza_nafis_gullar

Болалик, ... дадам,...жигули... Эркин Бозоров шеъри https://t.me/iiiqro https://t.me/dilfuza_nafis_gullar

"Ким ҳидоятимга эргашса, адашмас ва бадбахт бўлмас. Ким Менинг зикримдан юз ўгирса, албатта унга торчилик ҳаёти бўлур ва қиём
"Ким ҳидоятимга эргашса, адашмас ва бадбахт бўлмас. Ким Менинг зикримдан юз ўгирса, албатта унга торчилик ҳаёти бўлур ва қиёматда кўр ҳолида тирилтирурмиз." (Тоҳа сураси 123-124) Ибрат: Аллоҳ таоло сенга бериб бахтсиз қилишга ҳам, маҳрум этиб, саодатманд этишга ҳам Қодир Зот. Сенга қаноат ва ризони ато қилган бўлса, сен ер юзидаги энг бахтиёр инсонсан! Аллоҳим! Бизларни тоатинг ва тақвоинг билан саодатли эт! Ризоингга муваффақ қил! Амийн. Шайх Муҳаммад Ротиб Нобулсий http://t.me/iiiqro

#шукуҳ

🌷Оиша онамиз бирорта ҳам фарзанд туғмаганлари, шу билан бирга бирорта ҳам ҳадисда у онамиз "Эй Аллоҳнинг расули, менга зурри
🌷Оиша онамиз бирорта ҳам фарзанд туғмаганлари, шу билан бирга бирорта ҳам ҳадисда у онамиз "Эй Аллоҳнинг расули, менга зурриёт тилаб дуо қилинг", деб айтганларини топмаймиз. Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам вафот топганларида у онамиз 18 ёшда бўлганларини ҳам биласизларми? Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам Оиша онамизни қаттиқ севар ва рашк қилардилар. Оиша розияллоҳу анҳо Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васалламдан кейин 47 йил яшаганлар. Шу билан бирга эр ҳақида қайғурмаганлар. Лекин илм ва ибодатга машғул бўлганлар. У онамиз муаллима ва маърифатли аёл бўлганлар. Буюк саҳобаларнинг фатво берувчи муфтиси ҳам эдилар. Ҳеч қачон ҳаёт фарзанд, эр, уй, кундош, мол дунё, ота она ўлими ёки фарзанд нобуд бўлиши билан тўхтаб қолмайди. Аллоҳ сиздан бир нарсани олиб қўйса, албатта ундан яхши нарсани ўринбосар қилиб беради. 🍃🍂Дунё имтиҳон диёридир, у ҳеч қачон бир кишининг қўлида мукаммал бўлмайди. Ёрқинжон қори Фозил Каналга уланиш учун линк устига босинг👇 https://t.me/iiiqro

Аввал бегим билан, сўнгра ўғилларим билан, ва ниҳояют набираларим билан меҳмонингмиз, я Робб!!! Заррача ношукр бўлишга ҳаддим
+2
Аввал бегим билан, сўнгра ўғилларим билан, ва ниҳояют набираларим билан меҳмонингмиз, я Робб!!! Заррача ношукр бўлишга ҳаддим, ё ҳаққим борми😢 Сенга Сен яратган махлуқотларинг ададича ҳамд бўлсин❤️ Нафсимни бир лаҳзага бўлса-да менга ҳоким қилиб қўйма! Хузурингга тоғдек гуноҳларим билан келдим... 😢 Ўзинг раҳмлиларнинг Раҳмлисисан, мен ожиз бандангни гуноҳларини кечир, авф эт, Аллоҳим, авф эт😢❤️ https://t.me/iiiqro https://t.me/dilfuza_nafis_gullar

Аллоҳдан уялмаймизми?!...🌱 https://t.me/dilfuza_nafis_gullar https://t.me/iiiqro

📌Ажойиб маълумот Қуёшнинг иссиқ кунларида соясиз жойда яланг оёқ тошни устида юриб кўрган одам оёқларнинг ачишиб, куйишига чидаши қийин. Аммо Хаж ёки Умрага борганлар деярли 50 даража иссиқда хам Каъбани тавоф қилганда ёки унинг атрофида намоз ўқиганда оёқ остидаги тошларнинг қизиб кетмаганлигидан хайратга тушишади. Гап шундаки, бу оқ тошлар Грециянинг Тассос тоғидан келтириларкан. Тош ўзига қуёш нурини ютиб, ташқарига умуман иссиқ чиқармас экан. 20 асрнинг 80 йилларида Саудия Арабистонида қирол Фадҳ томонидан Икки муқаддас Масжидни кенгайтириш ишлари олиб борилади. Мисрлик мухандис, Муҳаммад Камол Исмоил , Масжидул Ҳарамни қайта қуриш лойиҳасини чизади ва айнан шу тошдан пол қилиш режасини қилади. Саудия қироллиги номидан Грециядаги тоғнинг ярмини сотиб олади. Орадан йиллар ўтиб, Мадинадаги Масжидул Набавияни реконструкция қилиш ҳам ўша муҳандис бошчилигида бошланади. У ерга ҳам шундай тошлардан ишлатиш учун, давлат номидан тоғнинг қолган ярмини сотиб олмоқчи бўлади, лекин… Қайсидир миллионер тоғнинг қолган қисмини катта пулга сотиб олиб, ноёб мармарни ўзиники қилиб олган экан. Қидириб топишса бу тошларнинг эгаси Саудия Арабистони фуқароси бўлиб, 15 йилдан бери қимматбаҳо тошларни на ишлатган на сотгани йўқ экан. Миллионерга шу тошлар эвазига истаган суммани айтишини таклиф қилишади, у эса тошларни Пайғамбаримиз Саллолоҳу Алайҳи ВаСалламнинг Масжидлари учун ишлатилишини эшитиб, ўзида йўқ хурсанд бўлади ва бир чақа ҳам олмасдан бериб юборади. Мўъжизани қарангки киши ўзи билмаган ҳолда ,ғайридинлар сотиб олмасидан аввал тоғни сотиб олган ва ўзи билмасдан 15 йил сақлаган. Ушбу ажойиб мармар тошлар миллионлаб зиёратчиларни Маккаю Мадинада ибодат қилишида енгиллик яратиб келмоқда, Аллоҳ барча мўмин- мусулмонларни муқаддас маконларга қайта-қайта чақирсин. Ҳа айтганча, 100 йил умр кўрган доктор Муҳаммад Камол Исмоил (1908-2008) ҳар икки масжидни қайта қуриш меъморий лойиҳасини чизиб, совитувчи мармар, Масжидул Набавийдаги ёпилувчи зонтлар, сурилиб очиладиган гумбаз томлар лойиҳасининг муаллифи, қурилиш ишларида ҳам раҳбарлар қаторида ишлаган. Кўп йиллар қилган меҳнати учун Саудия Арабистони қироллигидан қанча пул олганини биласизми? Бир реал ҳам олмаган, пулни таклиф қилишганда, мен Аллоҳга нима деб жавоб бераман деган. Аллоҳим у кишидан рози бўлсин ва ўз Раҳматига олсин. Манба: @kitobxonuz https://t.me/dilfuza_nafis_gullar https://t.me/iiiqro

Мен келдим, ё Расулуллоҳ Муборак сафар таасcуротлари Муаллиф: Дилфуза Саидраҳмон Нотиқ: Дилдора Қурбонова Тайёрловчи: Иброҳим Муҳаммадёр Ижтимоий тармоқларда бизни кузатинг: Telegram | Facebook | Instagram | Youtube @bintusodiq http://t.me/iiiqro

(давоми) “Агар мен ўлганимда нима бўларди?!” Ўзимни ўраб олган қўрқинчдан жавоб топа олмадим. Аччиқ-аччиқ йиғладим. Аллоҳу акбар... Мана бомдод намозининг азони айтилди. Лекин у бу сафар нақадар лаззатли. Мен муаззин айтаётган калималарни такрорлаган ҳолимда биринчи марта хотиржамлик ва роҳатни ҳис қилдим. Ҳижобимни кийиб, видолашувчининг намозидек намоз ўқидим. Тонг отса, кечани кутмайман, кеч кирса, тонгни кутмайман.🍃🍃🍃 “Холислик сари” дастури асосида тайёрланди http://t.me/iiiqro https://t.me/dilfuza_nafis_gullar