cookie

Ми використовуємо файли cookie для покращення вашого досвіду перегляду. Натиснувши «Прийняти все», ви погоджуєтеся на використання файлів cookie.

avatar

"Chilustun" jome masjidi

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Навоий вилояти Нурата тумани "Чилустун" жоме масжидининг www.Nurato.uz сайти телеграм тармоғидаги расмий канал. 🌐https://t.me/joinchat/AAAAAEYjMaYdtEyBjEhsWQ

Більше
Рекламні дописи
1 754
Підписники
Немає даних24 години
-87 днів
+430 днів
Архів дописів
Фото недоступнеДивитись в Telegram
Repost from Muslim.uz
#форум #ренессанс 🌙 "БУЮК АЖДОДЛАР МЕРОСИ – III РЕНЕССАНС ПОЙДЕВОРИ" ЎЗБЕКИСТОН ОЛИМЛАРИ ФОРУМИ 🗣 Бугун пойтахтимиздаги Маърифат марказининг Симпозиумлар саройида Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази томонидан “Буюк аждодлар мероси – III Ренессанс асоси” Ўзбекистон олимлари форуми ўз ишини давом эттирди. Куннинг биринчи ярмида илмий анжуманнинг ялпи йиғилиши бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистон Республикаси Сенати ва Олий Мажлиси аъзолари, Президент маслаҳатчилари, Ўзбекистон Ислом цивилизацияси маркази, Фанлар академияси ва бир қатор илмий-тадқиқот институт мутасадди ва профессор-ўқитувчилари, олимлари, уламолар, диний соҳа мутахассислари иштирок этди.
🌙 Анжуманда Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари сўзга чиқиб: “Биз аждодларимиз билан доимо фахрланиб келамиз. Энди уларга муносиб бўлишимизнинг вақти келди. Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказида бунинг учун барча шароитлар муҳайё этилади, етук уламолар иштирокида учрашувлар қиламиз, илмий суҳбатлар қурамиз. Марказда аждодларимизнинг асарлари тадқиқ этилади, таржималари амалга оширилади, таҳлил қилинади. Ушбу мақсадда Ўзбекистоннинг энг етакчи олимлари, мутахассислари, илмий изланувчилари, ҳатто хорижнинг етук алломалари жалб қилинади. Шу боис ушбу марказ юртимизда илмий изланиш олиб бораётган тадқиқотчиларнинг энг муҳим масканига айланишига ишонамиз”, дея таъкидлаб, Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази келгусида чин маънода III Ренессанс асоси бўлишга умид билдирди.
🖥 БАТАФСИЛ Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати MUSLIM.UZ GA 😎 OBUNA BO'LING ✅ VA ULASHING🗣 ▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook
Показати все...
Repost from Hazratnavoi.uz
Ассалому алайкум, муҳтарам жамоат,  азиз диндошлар! Барчангизга маълумким, кейинги вақтларда ибодатга келиб-кетиш жараёнида диндошларимиз томонидан автотранспорт воситаларини тартибсиз ҳолатда дуч келган жойларга жумладан, йўлнинг қатнов қисмига  қаровсиз ҳолатда қолдириб кетиш ҳолатлари кўплаб учрамоқда. Бу эса табиийки, кенг жамоатчилик ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари (ЙПХ) ходимлариниг ҳақли эътирозларига сабаб бўлмоқда. Ваҳоланки,  муборак ҳадиси шарифларда  “(Исломда) Зарар кўриш ҳам зарар бериш ҳам йўқ”лиги алоҳида таъкидланиб,  ушбу шаръий қоидага кўра ҳайдовчи ўзгаларнинг жони, молига етказган зарари учун жавобгар бўлиши белгилаб берилган.  Афсуски, орамизда бунга бефарқ қарайдиганлар ҳанузгача учраб турибди. Юқоридаги эътирозлардан келиб чиққан ҳолда вилоят ИИБ ЖХХ ЙҲХБ томонидан ҳар бир масжидлар атрофида тирбандликни олдини олиш ҳамда хавфсизлик нуқтайи назаридан транспорт воситаларининг ҳаракати чекланиши, ибодатга келувчилар имкон борича пиёда келишлари сўралмоқда. Суратдаги махсус харитада эса йўлнинг ёпилиш жойлари алоҳида кўрсатилган. Сизлардан илтимос ҳам талаб бўладики,  муқаддас динимизнинг одоб-ахлоқ нормаларига ва жонажон ватанимиз қонун-қоидаларига тўлиқ риоя қилинглар! Зеро, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг биргина «Мен олийжаноб ахлоқларни батамом этиш учун юборилдим», деган сўзларининг ўзи бу борада керакли хулоса чиқариш учун етарлидир. @hazratnavoi_uz
Показати все...
Repost from Islom.uz
01:32
Відео недоступнеДивитись в Telegram
Duoning barakasi... Hazratni xotirlab ko'rsatuvining 74-soni Hasanxon Yahyo Abdulmajid 📹 https://youtu.be/j9WLOIjf_P0?feature=shared 🕋 @islomuz
Показати все...
Short 1. Duoning barakasi.. TGmp4.mp414.35 MB
#Ҳадис Абу Саид Худрий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бир куни масжидга кирсалар, Абу Умома деган ансорий саҳоба ўтирган эдилар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайхҳи васаллам: «Эй Абу Умома, намоз вақтидан бошқа пайтда масжидда ўтирганинг боиси нима?» деб сўрадилар. « Ё Расулуллоҳ, мени ғам ва қарз шу аҳволга солиб қўйди», дедилар. Шунда у зот: «Сенга бир дуони ўргатайми? Уларни айтиб юрсанг, Аллох ғамингни кетказиб, қарзингдан халос этади. Агар тонг отса ва кеч кирса: اللهم إني أعوذ بك من الهم والحزن وأعوذ بك من العجز والكسل وأنوذبك من الجبن والبخل وأعوذ بك من غلبة الدين وقهر الرجال «Аллоҳумма инний аъузу бика минал ҳамми вал ҳазани ва аъузу бика минал ъажзи вал касали ва аъузу бика минал жубни вал бухли ва аъузу бика мин ғолабатид дайни ва қоҳрир рижал»ни айт» (Аллоҳим, Сенинг номинг ила ғам-ташвишдан, ожизлик ва дангасаликдан, қўрқоқлик ва бахилликдан, қарз эзиб қўйиши ва кишиларнинг қаҳридан паноҳ тилайман), деб буюрдилар. Абу Умома: «Сӯнг Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг айтганларига амал қилдим. Аллоҳ менинг ғам-ғуссамни кетказиб, қарздан халос этди», деб айтадилар». (Абу Довуд ривоятлар) ♻️Дўстларингизга ҳам улашинг!!! @hodiy_uz
Показати все...
Фото недоступнеДивитись в Telegram
#Насиҳат Луқмон Ҳаким ўғлига деди: «Ўғлим! Ёлғондан сақлан! Ёлғон динингни бузади, одамлар олдида мурувватингни йўққа чиқаради, мартабангни тушириб, обрўйингни зое қилади. Натижада гапирсанг эшитишмайди, сўзингни тасдиқлашмайди. Бу аҳволда ҳаётда сен учун бирор яхшилик қолмайди. Бу аҳволингдан огоҳ бўлиб қолишса, энди тўғри гапирсанг ҳам ёлғончига чиқаришади, шаънингни ерга уришади, сен билан ўтиргилари келмай қолади, сирларини сендан махфий тутишади, сени кўрган заҳоти сўздан тўхташади, гап-сўзларини яширишади, дин ишларида сендан эҳтиёт бўлишади, шахсий ҳолатлари билан боғлиқ ишларда сенга ишонишмайди. Бу дунёда одамлар олдида шунчалик аҳволга тушсанг, охиратда Аллоҳ таолонинг азоб-уқубати бундан ҳам оғир бўлади». «Унваанул байаан» китобидан. ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ @hodiy_uz
Показати все...
Repost from Mehrob.uz
ПАЙҒАМБАРЛАР ЯШАГАН ВА ВАФОТ ЭТГАН ЖОЙЛАР 1. Одам алайҳиссалом Ҳинд диёрига тушган ва ўша ерда вафот этган. 2. Идрис алайҳиссалом Мисрда яшаган ва Аллоҳ таоло у зотни осмонга кўтарган (вафот этмаган). 3. Нуҳ алайҳиссалом Ироқда яшаган ва Маккада вафот этган. 4. Ҳуд алайҳиссалом Яманда яшаган ва ўша ерда вафот этган. 5. Солиҳ алайҳиссалом Ҳижозда яшаган ва Маккада вафот этган. 6. Иброҳим алайҳиссалом Ироқда яшаган ва Фаластинда вафот этган. 7. Лут алайҳиссалом Урдунда яшаган ва Суриянинг Сафро қишлоғида вафот этган. 8. Исмоил алайҳиссалом Маккада яшаган ва шу ерда вафот этган. 9. Исҳоқ алайҳиссалом Фаластинда яшаган ва ўша ерда вафот этган. 10. Яъқуд алайҳиссалом Сурияда яшаган ва Фаластинда вафот этган. 11. Юсуф алайҳиссалом Мисрда яшаган ва Фаластинда вафот этган. 12. Шуайб алайҳиссалом Мадянда яшаган ва ўша ерда вафот этган. 13. Айюб алайҳиссалом Сурияда яшаган ва ўша ерда вафот этган. 14. Зулкифл алайҳиссалом яшаган ва вафот этган жой аниқ эмас. 15. Мусо алайҳиссалом Мисрда яшаган ва ўша ерда вафот этган. 16. Ҳорун алайҳиссалом Мисрда яшаган ва ўша ерда вафот этган. 17. Довуд алайҳиссалом Фаластинда яшаган ва ўша ерда вафот этган. 18. Сулаймон алайҳиссалом Фаластинда яшаган ва ўша ерда вафот этган. 19. Илёс алайҳиссалом Ливанда яшаган ва осмонга кўтарилган (вафот этмаган). 20. Алясаъ алайҳиссалом Сурияда яшаган ва Фаластинда вафот этган. 21. Юнус алайҳиссалом Ироқда яшаган ва ўша ерда вафот этган. 22. Закариё алайҳиссалом Фаластинда яшаган ва Сурияда вафот этган. 23. Яҳё алайҳиссалом Фаластинда яшаган ва Сурияда вафот этган. 24. Исо алайҳиссалом Фаластинда яшаган ва Аллоҳ таоло уни осмонга кўтарган. 25. Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам Маккаи мукаррамада туғилганлар ва Мадинаи мунавварда вафот этганлар. Барчаларига Аллоҳнинг саломи ва салавоти бўлсин. @mehrob_uz
Показати все...
Фото недоступнеДивитись в Telegram
#Хикматлар Мисъар айтди: Кимга насиҳат қилган бўлсам, у менинг айбларимни қидирди.
Замахшарий, "Яхшилар баҳори" китобидан
🌾 Ҳикмат | Murodulloh domla
Показати все...
01:31
Відео недоступнеДивитись в Telegram
#muftiy_minbari 🌙 КИМ ИЛМ ЎРГАНСА МУАММОЛАРДАН ОМОНДА БЎЛАДИ 🎙 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари 🌐 https://t.me/+ZgkOZopwJwc3ZWEy
Показати все...
ILM+.mp49.49 MB
01:25
Відео недоступнеДивитись в Telegram
#muftiy_minbari 🌙 ҚАЛБ ҚАЧОН ТАСКИН ТОПАДИ? 🎙 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари 🌐 https://t.me/+ZgkOZopwJwc3ZWEy
Показати все...
QALB QACHON TASKIN TOPADI+.mp47.46 MB
03:23
Відео недоступнеДивитись в Telegram
🟦🟦🟦🟦 ✅ Navoiy viloyati IIB JXX YHXB Axborot xizmati tomonidan respublikamizning turli go'shalaridan Nurota tumaniga tashrif buyuruvchi fuqarolar hamda ziyoratchilar uchun mazkur manzilga olib boruvchi yo'l va uning infratuzilmasi haqida batafsil xabar beruvchi maxsus animatsion rolik tayyorlandi. 👌Navoiy viloyati hokimligi Axborot xizmati 📝📝📝   Навоий вилояти ИИБ ЖХХ ЙҲХБ Ахборот хизмати томонидан республикамизнинг турли гўшаларидан Нурота туманига ташриф буюрувчи фуқаролар ҳамда зиёратчилар учун мазкур манзилга олиб борувчи йўл ва унинг инфратузилмаси ҳақида батафсил хабар берувчи махсус анимацион ролик тайёрланди. 👌Навоий вилояти ҳокимлиги Ахборот хизмати 🌐Veb Sayt | Telegram | Facebook | 🌐Instagram | 📹 Youtube
Показати все...
nurato kartaorg.mp4136.10 MB
Repost from HAYOTIMSAN
00:28
Відео недоступнеДивитись в Telegram
Сахийлик жаннатийлик аломати Янада кўпроқ 👇🏼 http://telegram.me/joinchat/C7wFAD6UR0m0dAHA7pyqlw
Показати все...
5.67 MB
Фото недоступнеДивитись в Telegram
Repost from Muslim.uz
🛫Дастлабки гуруҳ ҳожиларимиз она Ватанга жўнаб кетишди
Бугун, 22 июнь куни эрта тонгда юртимиз ҳожиларининг илк гуруҳлари Исломнинг бешинчи рукни бўлмиш Ҳаж ибодатларини бекаму кўст бажариб, юртимизга жўнатиб кетишди.
Бу йилги ҳаж мавсуми ҳар қачонгидан ҳам файзли, шукуҳли, барча шарт-шароитларга эга ҳолатда ўтди. Ҳаж арконларини бажариш учун юртимиз мўмин-мусулмонларига Мадинаи мунаввара, Маккаи мукаррамада яратилган шарт-шароитларга кўплаб мусулмонларнинг ҳаваси келганига барча гувоҳ бўлди. Айниқса, меҳмонхоналар, Мино, Арафот водийларидаги шароит ва имкониятлар, тиббий ва транспорт хизматлари барчага манзур бўлди. 🤲Юртдошларимиздан фақат бир нарса, у ҳам бўлса, Ҳажнинг барча арконларини чиройли адо этиш талаб этилди, холос. 🗣Мана, бугун юз-кўзлари порлаган, пешоналаридан нур балқиган ҳожиларимизнинг дастлабки гуруҳи диёримизга қайтиб кетди. ☪️Аслида, ҳожи бўлиш осон, лекин шу номга бир умр содиқ бўлиб қолиш мушкул. Эндиликда ҳожиларимиз ўзларининг ибратли амаллари, гап-сўзлари ила ёшларимизга намуна бўлиб, юртимиз равнақи, хақимиз фаровонлиги, оилалар мустаҳкамлигини таъминлашга муносиб ҳисса қўшадилар, иншо Аллоҳ.
🌙 Ҳадиси шарифга биноан Ҳаж арконларини бажарган киши ўз Ватанига шошиши керак. Чунончи, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Сизлардан бирингиз ҳажини адо қилса, аҳлига қайтишга шошилсин. Чунки шундай қилиши ажрини кўпайтиради”, дедилар (Имом Дорақутний ривояти).
📕 Аллома Муновий раҳматуллоҳи алайҳ “Файзул қадир” китобида ҳадисни қуйидагича шарҳлаган: «(Ватанга) шошилиш – мустаҳаб. “Аҳл”дан мурод эса, ватандир, гарчи у ерда аҳли (оиласи) бўлмаса-да. Келиши билан дўстлари, аҳлларига сурур бағишлагани учун “шундай қилиши ажрини кўпайтиради”. 🤲 Аллоҳ таоло ҳожиларимизнинг ҳажларини мабрур қилган бўлсин! Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати #hajning_mukofoti_jannat #haj2024 MUSLIM.UZ GA 😎 OBUNA BO'LING VA ULASHING🗣 ▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook
Показати все...
NUROTA "CHASHMA" ZIYORATGOHIDA BULOQ VA ARIQLARNI TOZALASH MAQSADIDA HASHAR OʻTKAZILMOQDA
Alisher Navoiy mahallasi Nurota tumani hokimligi axborot xizmatiWeb|🕊Telegram|📱Facebook| 📱Instagram|📺Youtube |🕊Twitter
Показати все...
NUROTA "CHASHMA" ZIYORATGOHIDA BULOQ VA ARIQLARNI TOZALASH MAQSADIDA HASHAR OʻTKAZILMOQDA
Tuman hokimi A.Fayziyev boshchiligida tashkil etilgan hasharda tuman "Obodonlashtirish" boshqarmasi ishchi-xodimlari, nuroniylar hamda tuman aholisi ishtirok etib, "Chashma" tarixiy-me’moriy majmuasida qur’on tilovat qilindi va buloqda tozalash ishlari amalga oshirildi. Shuningdek, mazkur hasharda "Chashma" bulogʻi suvi oqib oʻtuvchi mahallalar jumladan, Saidato, Turko, A.Navoiy, Mirishkor, Gʻ.Gʻulom, E.Sudur, Boʻdiq va Oqmachit MFYlarda mavjud ariqlar aholi tomonidan hashar yoʻli bilan tozalanmoqda. Hasharda yetti yoshdan yetmish yoshgacha boʻlgan fuqarolar uyushqoqlik bilan ishtirok etib, obodonlashtirish ishlarini amalga oshirmoqda. Ushbu obodonlashtirish ishlari 22-23-iyun kunlari oʻtkazilishi belgilab olingan boʻlib, barcha tuman aholisini faol ishtirok etishlarini soʻrab qolamiz. Nurota tumani hokimligi axborot xizmatiWeb|🕊Telegram|📱Facebook| 📱Instagram|📺Youtube |🕊Twitter
Показати все...
Оберіть інший тариф

На вашому тарифі доступна аналітика тільки для 5 каналів. Щоб отримати більше — оберіть інший тариф.