Sof tib
Відкрити в Telegram
Биз сизни кимёсиз, соф табобатга чақирамиз, ўз соғлигингизнинг қадрига ўзингиз етинг! FB: facebook.com/softabobat Инстаграм: instagram.com/sof_tibb Биз билан боғланиш: t.me/softib_softabobat
Показати більше433
Підписники
Немає даних24 години
Немає даних7 днів
Немає даних30 днів
Архів дописів
433
Нормал терини парвариш қилиш
Нормал тери етарлича нам ва ёғ ажратиб туради, тоза, силлиқ, тиниқ бўлади, мойлангандек ялтираб турмайди. Бундай терида ёғ безларининг йўллари (майда тешиклар) билинмайди, қора нуқ-талар ва ажинлар деярли бўлмайди.
Нормал тери қуруқ ва ёғли териларга ўхшаб алоҳида парвариш талаб қилмайди. Бундай терини сув ва атирсовун билан ювиш, ухлашдан олдин, албатта, юзни пардоз-андоз бўёқларидан тозалаш, қуёш нурининг ўткир ва узоқ вақт таъсир қилишидан сақланиш, шунингдек таркибида юқори даражадаги спиртли бўлган сувлардан фойдаланганда эҳтиёт бўлиш керак. Ҳафтада бир марта тухум сариғи билан ўсимлик мойидан ёки асал билан тухум сариғи аралашмасидан тайёрланган ниқобни юзга суртиш нормал терини парвариш қилиш учун етарлидир.
433
Аралаш ёхуд мураккаб тери парвариши
Бундай терили кишилар кўп учрайди. Юзнинг турли қисмларида терининг қандай хилда эканлигини аниқлаш ва қайси жойда қуруқ ва ёғлилигига қараб, унга мое воситалардан фойдаланишга алоҳида аҳамият бериш керак. Масалан, кишиларнинг бурни, пешонаси ва ияги ёғнинг кўп ажралиб чиқиши сабабли кўпинча ялтираб туради, аксинча уларнинг теварак-атрофи, жағ ва лунж терилари қуруқ бўлади, баъзан пуст ташлайди, буришади. Шунинг учун бундай терини парвариш қилишда қуруқ қисмини қуруқ терини каби, ёғли қисмини ёғли терини каби парвариш қилинади.
433
Огурец и в самом деле улучшает качество кожи:
✅отбеливает;
✅смягчает;
✅успокаивает;
✅увлажняет;
✅выравнивает тон;
✅борется с пигментацией.
Так что с точки зрения ухаживающих свойств этого плода можно сказать, что да, огурец — это наше всё!
433
✅Организм қариётганлиги сабабли қуришаётган терини қўшимча равишда ёғ билангина эмас, балки нам билан ҳам таъминлаб туриш керак. Шу сабабли қуруқ терини тозалашнинг муҳим аҳамияти бор. Қуруқ терили кишилар эрталаб юзини совуқ сувга ювишдан 3—5 минут олдин қатиқ, ўсимлик мойи ёки суюқ крем суриб юз терисини юмшатишлари, SOF TIB қуруқ терилар учун совунлари билан ювинганларидан кейин эса нам терига ёғли кремлардан биронтасини суришлари лозим.
🧖♀Кечқурун қуруқ терини пардоз-андоз суви билан ёки суюқ кремлар ёхуд ўсимлик мойи билан артиб тозалаш тавсия этилади.
433
🟡Ёғ безларидан ёғ доимо бир хилда чиқиб турмайди; бу кишининг ёшига, турмуши ва меҳнат шароитига, ейдиган овқатига, витаминлар камлигига, нерв системасининг, ички секреция безларининг, меъда-ичак системасининг фаолиятига боғлиқ.
🟡Ёғ етарлича чиқмаса тери қуришиб қолади. Шамол таъсиридан, ҳароратнинг кескин ўзгаришидан ҳам тери қуруқлашади. Юзнинг қуруқ терисини парвариш қилишда унинг қуруқлиги нимаданлигини ҳисобга олиш лозим. Юзининг териси болалигиданоқ қуруқ бўлган кишилар крем суриб юзининг терисини ёғ билан қўшимча таъминламоқлари лозим.
433
Қуруқ терили юзнинг парвариши
Қуруқ тери ёшларда ҳам, ўртача ёшдаги ва ёши улғайган кишиларда ҳам учрайди. Ёшларда ва ўртача ёшдаги кишиларда юз терисининг қуруқ бўлиши табиий ҳолдир. Бундай тери нозик, юпқа, тиниқ бўлади, ёғ чиқиб турадиган тешиклар билинмайди, лекин пича сезиларли ажинлар (ёшларда ҳам) бўлиши мумкин.
Махсус парвариш қилинмаса бундай тери баъзан пуст ташлайди, унга иссиқ ва совуқ, совун, турли мой (малҳам)лар ҳамда баъзи бир юмшатувчи кремлар дарҳол таъсир қилади. Ёш улғайгач, теридаги ёғ ва нам миқдори камайиши натижасида нормал, ҳатто ёғли тери ҳам қуруқ бўлиб қолади.
433
Ёғли юз терисини SOF TIB билан парваришлаш
Юз терисига SOF TIB ёғли терилар учун совуни билан (ортиқча босмай, доиравий ҳаракат қилдириб, тери чизиқлари йўналишида) совунлаш керак, совунли кўпикни бир муддат юзда қолдириш, сўнгра совуқ сув билан ювиб ташлаш лозим. Совунлаб ювгач юз териси қуришадиган кишилар юзига намлигидаёқ юпқа қилиб махсус крем суришлари зарур. Терининг қуруқ жойларига эса қуруқ тери учун чиқарилган кремдан суриш керак.
433
Ёғ безларининг ёғ чиқадиган тешиклари жуда билиниб турадиган, ёғли кишиларга оқсилдан, мевалардан, сабзавотлардан ва хусусан бадягадан ниқоб тортиш фойдали. Юз териси ёғли бўлган кишиларга ичини юриштириб туриш, кўпроқ ҳўл мева, сабзавотлар ейиш, сут-қатиқ ичиш, ўткир зираворли таомлардан воз кечиш, овқатга қўй ва мол ёғи ўрнига кўпроқ ўсимлик ёғи ишлатиш, ширинликлар (хусусан шоколад, асал ва ширин нонлар)ни камроқ истеъмол қилиш, шу билан бир вақтда дорихоналарда сотиладиган поливитаминлардан (Б1, Б2, C, ПП) еб туриш, бадан тарбия ва гимнастика билан шуғулланиш тавсия этилади.
433
Ёғли терини парвариш қилиш
Ёғли тери ҳам алоҳида парваришни талаб қилади. Терининг ёғ босиши ёғ безларининг зўр бериб ишлаши натижасидир. Унинг ёғли бўлишига нерв системаси, ички секреция безлари фаолиятининг бузилиши, меда-ичакларнинг сурункали касаллиги, модда алмашинувининг бузилиши ҳам сабабчидир. Шунинг учун бундай кишилар меъда-ичак тракти (ҳазм қилиш аъзолари)нинг фаолиятига бефарқ қарамасликлари, соғлом ва оқилона тарзда турмуш кечиришлари, очиқ ҳавода имкони борича кўпроқ бўлишлари керак.
Ёғли терини яхшилаб тозалаш, лекин юзни иссиқ сувга камроқ ювиш лозим, чунки иссиқ сув ёғ безларининг фаолиятини кучайтиради.
433
Ёғли терини парвариш қилиш
Ёғли тери ҳам алоҳида парваришни талаб қилади. Терининг ёғ босиши ёғ безларининг зўр бериб ишлаши натижасидир. Унинг ёғли бўлишига нерв системаси, ички секреция безлари фаолиятининг бузилиши, меда-ичакларнинг сурункали касаллиги, модда алмашинувининг бузилиши ҳам сабабчидир. Шунинг учун бундай кишилар меъда-ичак тракти (ҳазм қилиш аъзолари)нинг фаолиятига бефарқ қарамасликлари, соғлом ва оқилона тарзда турмуш кечиришлари, очиқ ҳавода имкони борича кўпроқ бўлишлари керак.
Ёғли терини яхшилаб тозалаш, лекин юзни иссиқ сувга камроқ ювиш лозим, чунки иссиқ сув ёғ безларининг фаолиятини кучайтиради.
433
Агар тери турини аниқлашда қийналаётган бўлсангиз, қуйидаги мини тестни ечиб кўринг.
1. Чайинганингиздан сўнг юзингиз қандай ҳолатда бўлади?
А. Таранглашади;
Б. Ялтираб қолади;
В. Соғлом ва текис;
Г. Пешона ва даҳан қисми ялтираб, ёноқлар қуруқ лашади;
Д. Салгина қизаради.
2. Озиқлантирувчи пардоз воситаларидан фойдаланмасангиз нима ўзгаради?
А. Қуруқлашади, тери тортишиб қолади;
Б. Ёғлашиб кетади;
В. Меъёрий ҳолатда бўлади;
Г. Пешона ва дахан қисми ёғлашиб, ёноқлар табиий кўринишда бўлади;
Д. Тери таъсирчанлиги ортади.
3. Юзингизнинг тери катаклари қандай тузилган?
А. Деярли билинмайди;
Б. Катталашган;
В. Кўзгуда яққол кўзга ташланади, аммо пардоз қилинганида билинмайди;
Г. Юзнинг «Т» қисмида яққол кўзга ташланади, ёноқларда эса кичрайган;
Д. Баъзида билиниди, баъзида эса йўқ.
4. Истеъмол қилаётганларингиз юз терисига таъсир этадими?
А. Кўп миқдорда газланган ичимликлар юзимни қуруқлаштириб юборади;
Б. Ёғли таомлардан сўнг юзим ялтираб қолгандай бўлади;
В. Ҳеч қандай таъсири йўқ;
Г. Мева ва сабзавотлардан тановул қилмасам, пешона ва даҳан қисмида тошмалар юзага келади;
Д. Аччиқ таъмли эгуликлардан сўнг юзим қичишади.
Юз терингиз қайси турга мансуб эканлигини билиш учун жавобларни қуйидагича белгиланг.
Жавоблар орасида А ҳарфи кўп бўлса, демак юзингиз қуруқ.
Б жавоби кўп бўлса, юзингиз ёғли.
В жавоби этакчилик қилса, нормал юз терисига эгасиз.
Г жавоби устун бўлганида, аралаш турдаги юз териси мавжуд бўлади.
Д жавоби кўп бўлганида эса юз терингиз таъсирчан турга мансубдир.
433
Терининг турини аниқлашдан олдин юзни тозалаш зарур. Тери бир неча соат давомида косметик воситаларсиз дам олганидан кейин уни кундузги табиий ёруғликда диққат билан кузатиш керак.
Агар сизнинг терингизда:
– тери тешикчалари кенгроқ бўлса;
– тери қалин кўринса;
– ювилгандан сўнг ялтираб қолса;
– унда тошмалар бўлса, терингиз ёғли ҳисобланади.
Агар:
– теридаги тешикчалар билинмаса;
– терингиз юпқа пергамент каби бўлса;
– терингиз ялтирамаса;
– терингиз жуда оч қизғиш рангда бўлса, қуруқ турига оид ҳисобланади.
Терининг аралаш хилига оидлигини қуйидаги белгилардан аниқлаш мумкин:
– тешикчаларнинг билинар-билинмас бўлиши;
– юзнинг ҳамма соҳасидаги териларнинг бир хил эмаслиги;
– пешона, бурун ва ияк соҳаси терисининг ҳаддан ташқари ялтираши;
– терининг бир текис қорамтир рангда бўлиши.
Таъсирчан терини қуйидаги белгилардан билиш мумкин:
– косметик воситалар ёқмаслиги;
– ёрилган ва қизил томирларнинг кўриниб туриши;
– баъзи маҳсулотларнинг аллергия чақириши.
Нормал тери эса бир хил рангда бўлади. Силлиқ, таранг ва тоза кўринишга эга бўлиб, совунли сув ва бошқа косметик воситалар таъсири сезилмайди.
433
Instagram sahifasida jonli efirimiz saot nechida o'tkazilishini xohlaysiz?
433
Yuz terisini parvarish qilishda terining turini bilish muhim ahamiyatga ega. Teri turiga qarab tozalovchi va oziqlantiruvchi vositalar tanlanadi.
SOF TIB mahsulotlarini tanlab berishda ilk savolimiz teri turi haqida ekani ham bejiz emas.
Yuqoridagi maqolani o'qib chiqib,o'z teringizni aniqlab oling.Shundagina tanlangan vosita teri uchun foydali bo'ladi.
433
Terining turini aniqlashdan oldin yuzni tozalash zarur. Teri bir necha soat davomida kosmetik vositalarsiz dam olganidan keyin uni kunduzgi tabiiy yorug‘likda diqqat bilan kuzatish kerak.
Agar sizning teringizda:
– teri teshikchalari kengroq bo‘lsa;
– teri qalin ko‘rinsa;
– yuvilgandan so‘ng yaltirab qolsa;
– unda toshmalar bo‘lsa, teringiz yog‘li hisoblanadi.
Agar:
– teridagi teshikchalar bilinmasa;
– teringiz yupqa pergament kabi bo‘lsa;
– teringiz yaltiramasa;
– teringiz juda och qizg‘ish rangda bo‘lsa, quruq turiga oid hisoblanadi.
Terining aralash xiliga oidligini quyidagi belgilardan aniqlash mumkin:
– teshikchalarning bilinar-bilinmas bo‘lishi;
– yuzning hamma sohasidagi terilarning bir xil emasligi;
– peshona, burun va iyak sohasi terisining haddan tashqari yaltillashi;
– terining bir tekis qoramtir rangda bo‘lishi.
Ta’sirchan terini quyidagi belgilardan bilish mumkin:
– kosmetik vositalar yoqmasligi;
– yorilgan va qizil tomirlarning ko‘rinib turishi;
– ba’zi mahsulotlarning allergiya chaqirishi.
Normal teri esa bir xil rangda bo‘ladi. Silliq, tarang va toza ko‘rinishga ega bo‘lib, sovunli suv va boshqa kosmetik vositalar ta’siri sezilmaydi.
433
Қуруқ сочлар кўплаб инсонларни безовта қилиб келаётган муaммолардан бири ҳисобланади.Сочдаги қазғоқлар,жилосизлик,синувчанлик билан бирга кечадиган бу муaммо дилни хира қилади.💆♂💆♀
Соч қуруқлигига ташқи(нотўғри парвариш,қуёш,шамол) ва шу билан бирга ички (стресслар,касалликлар) сабаб бўлиши мумкин.
Биз сиз учун табиий таркибдан ташкил топган маҳсулотни ишлаб чиқдик.Бу маҳсулотимиз нафақат қуруқ сочларни майинлаштиради,балки қазғоқлани йўқотиб,сочлар ўсувчанлигини ошириб,жилолантиради ҳам.(Иншаа Аллоҳ)
