Sof tib
Відкрити в Telegram
Биз сизни кимёсиз, соф табобатга чақирамиз, ўз соғлигингизнинг қадрига ўзингиз етинг! FB: facebook.com/softabobat Инстаграм: instagram.com/sof_tibb Биз билан боғланиш: t.me/softib_softabobat
Показати більше433
Підписники
Немає даних24 години
Немає даних7 днів
Немає даних30 днів
Архів дописів
433
Тўрт кун аввал таъсисчимиз Салим АЙЮБИЙ набиралик бўлдилар. Бу видеолавҳада Қоҳира шаҳрининг Дорул Арқам мавзесидаги шифохонадан чақалоқнинг чиқишини кутишмоқда ва муассасага қарашли масжидда пешин намозига азон айтилмоқда.
Дуоларингиздан умидвормиз.
433
Тиббиёт мафиялар қўлида, бечора шифокорлар уларга қул.
Саратон касалига чалинганлар эса ўзини “жаллод”ларга топширишни давом этмоқда. Тиббиётни 50% дан ортиғи ёлғон ва кимнидир манфаатлари учун қурилган.
Бу “бино” қачонлардир тўлиқ бузилиб қайта қурилади деб умид қиламан.
Рашид Усмонов
T.me/sof_tibb
433
Саримсоқ эктракти бошдаги ёғ безларининг ишлашини назорат қилади, қазғоқдан халос бўлишга ва сочнинг ўсишига ёрдам беради. У витаминларга бой бўлиб, заифлашган сочларга ижобий таъсир қилади. Саримсоқ эктракти олтингугурт манбаи ҳисобланиб, олтингугурт эса ўз навбатида турли хил оқсилларнинг муҳим қисмидир. Шунингдек, бош терисига яхши таъсир кўрсатади. Саримсоқ витаминларга бой, жумладан С, B1, В6 витаминлари ва тиамин. C витамини соч илдизларини бақувват қилади, тўкилишини тўхтатади. Тиамин эса бош терисида қон айланишини яхшилайди ва сочнинг ўсишига ёрдам беради.
Қора саримсоқ экстракти эса янада фойдалироқ бўлиб, унинг шифобахш хусусияти қадимдан маълум ва ҳозирги кунда ҳам долзарблигини йўқотмаган. Қора саримсоқ оддий саримсоққа нисбатан фойдалилик ҳусусияти 2.5 баробардан 10 баробаргача кучлироқдир. Унинг эктракти сочнинг, таъбир жоиз бўлса, уйқудаги илдизларини уйғотади, сочларни мустаҳкамлаб, ўсишини тезлаштиради. Натижада тўкилган сочларни қайта тиклайди. Сочлар қалинлашиб, майин ҳолга келади. Сочларнинг синиши ва тўкилиши бартараф бўлади. Совундан фойдаланиш юқоридаги муаммоларни бартараф этади.
Таркиби: Табиий кокос ёғи, қора саримсоқ экстракти.
433
САРИМСОҚПИЁЗЛИ ШАМПУН-СОВУН
Ёғли ва ёғсиз сочлар учун мўлжалланган қаттиқ шампун:
Фойдаланилганда бошдаги тошмаларга барҳам беради, сочларга жило бериб оқарган соч-соқолларни қорайтиради, тўкилган сочларни чиқаради,
бошдаги ухлаб қолган илдизларни уйғотиб, ўстиради, соч ва соқолларни қалинлаштиради.
Ушбу совун фойдали моддаларга бой. Сочларни яхши озиқлантириб, тўкилишини тўхтатади, илдизларини мустаҳкамлайди ва сочнинг ўсишига ёрдам беради.
Маҳсулот фойдали А, D, E витаминлари, фосфатидлар, фосфолипидлар, стероллар, токофероллар, каротиноидлар ва бошқа моддаларга бой бўлган кокос ёғи ва (қора) саримсоқ экстрактидан иборат. Зайтун ёғи сочларни яхши озиқлантиради. Бошдаги ёғ безлари ўз вазифасини тўлақонли бажара олмаса сочлар қуруқ, синувчан, кўримсиз ҳолга келиб тўкила бошлайди, аксарият ҳолатда қазғоқ ҳам пайдо бўлади.
433
Ассалому алейкум. Соф тиб совунлари айримлари эмас, ҳаммаси даволовчи экан. Сабаби қизимни юзига нарсалар тошди, бу совунларни билмасдан олдин аптекадан хар хил 3 фоизли перикс водород ва антибактериал совуни билан ювиб юрди бир йилча, фойдаси бўлмади. Шу совундан ишлатишни бошладик. Юзида ҳеч нарса йўқ, Аллоҳга шукр. Ўзимда ҳам муаммо бор эди юзимда тошмалар йўқолди. Мени одатим шундайки, бир кишига бир нарсани тавсия этишдан олдин ўзимда қўллаб кўраман. Фойдасини билсам кейин бошқа кишига айтаман. Бир дукондан сутли совундан сотиб олиб, юзимда фойдасини билганимдан кейингина бошқаларга тавсия этишни бошладим. Айтмоқчи бўлганим олдизда бир товоқ жуда чиройли ош турсаю уни фақат кўриниши чиройлик деб мақтай оламиз, мазасини фақат еб кўриб баҳо берасиз, жуда ширин ёки акси. Тиб совунларини хам деярли барини ишлатиб кўрдик. Ҳаммаси фойдали буни фойдасини билмоқчи бўлсангизлар сизлар ҳам ишлатиб кўринглар.
Намангандан бир муштарий
433
Ҳаридоримиз билан ҳамкоримиз ораларида телефон орқали бўлиб ўтган суҳбатни мактуб орқали юборишибди.
-Ассалому алайкум.
-Ва алайкумуссалам.
-«Соф тиб»ми?
-Ҳа, шундай, нима хизмат?
-Мен Чортоқданман, исмим Шуҳрат. Бир саволим бор эди.
- Майли, бемалол.
Мен бозорга киргандим, бир мижоз «қизимнинг кўзи оғрийди, шуни тузатадиган совунилардан беринглар» деганини эшитдим, мен совунларингиз қандай ҳусусиятларга эга билмайман, мени қизиқтиргани-«Соф» совунлар бош оғриқ шамоллашларни тузатадими шуни билмоқчийдим, лекин, саволим самимий, кўнгилга олманг.
-Яхши, ўринли савол.
Махсулотларимиз ҳақида каналларимизда батафсил маълумотлар бериб бориляпти. «Соф тиб» совунлари ҳақиқиқатдан табиъий ва шифобахш, лекин, шифобахш дегани, бу-бош оғриғи, оёқ оғриғи, кўз шамоллашини тузатади дегани эмас, шунинг учун боши оғриган шамоллаган киши совун билан чекланиб қолишлиги тўғри эмас.
«Соф тиб» совунлари витаминларга бой бўлиб фойдаланилганда терини витаминлар билан озиқлантиради, мисол: петрушкали совун юзни ювиб фойдаланилганда кўзга фойдаси бор, кўздаги шамоллашларни олади. Бодрингда А; B; С; E; К; витаминлар бор, шу бодрингли совундан фойдаланилганда тери шу витаминлар билан озуқаланиб, иммунитет кучаяди, натижада организм касалликларга қарши яхши курашади.
Маҳсулотларимизнинг асосий эътиборли томони-шу витаминларга бой шифобахш эканидан ташқари табиъийлигидадир.
433
Фейсбукда кўпчилигингиз танийдиган, ажоиб латоифлари ва ёрқин нур сочиб турувчи қиёфалари билан эсда қоладиган Эль Коммерсант укамизга ўн беш кунчамикин аввал саримсоқли совунимиздан юборгандим, уч-тўрт кун аввал малҳамимиздан юбордим. Бугун мактуб келди. Ўзларининг тавсиялари билан шу ерга суҳбатимизнинг бир қисмини ҳавола қиламан. Фақат энди иншаАллоҳ сочлари қўнғироқ бўлиб ўсиб кетишини кутамиз...
433
🍯Асал таркибида суюқликни боғлайдиган мевали шакар мавжуд, шу туфайли асал ҳужайралардаги намликни яхши сақлайди, бу терининг қуриб кетишига йўл қўймайди.
🍯Асал жуда яхши антисептикдир, у терига яллиғланишга қарши таъсир кўрсатади, яраларни ва бошқа жароҳатларни даволашга ёрдам беради, яллиғланишни юмшатади ва қизаришни кетказади. Бу ва бошқа баъзи хусусиятлар асални юз териси учун ҳуснбузарларга қарши яхши восита сифатида ишлатишга имкон беради.
🍯Асалнинг бой таркиби ва ҳужайраларга яхши сингиб кетиши терини озиқланишини таъминлайди.
🍯Асал таркибидаги моддалар тери ҳужайраларининг янгиланишига ёрдам беради, уларнинг янгиланишини тезлаштиради.
🍯Асал, шимгич сингари, тешиклардан кирларни чиқаришга қодир.
🍯Асал ажинлар пайдо бўлишининг олдини олади ва дермиснинг қаришини секинлаштиради.
🍯Асал таркибидаги кислоталар терига оқартирувчи таъсир кўрсатади.
🍯Асал дермиснинг зарарли таъсирга чидамлилигини оширади.
433
🍯🍯🍯Асал кўплаб тери муаммоларига қарши курашадиган шифобахш воситадир.У гўзаллик ва ёшлик манбаи.🍯🍯🍯
433
ТАБОБАТ
Тақрибан 400гр янги соғилган сигир сутига шунча миқдорда хона ҳароратидаги сув аралаштирилиб бемор уни ҳар куни эрталаб наҳорига ичади.
Ичиш олдидан тақрибан 1.5-2гр туйилган новвотга яна шунча туйилган аччиқтошни қўшиб капалаб оғизга солади-да, устидан ўша сут+сувни ичиб юборади (икки грамм кичик қошиқда ярим қошиқдан озроқ бўлади). Бир-икки соатгача ҳеч нарса емайди. Шу зайлда икки ҳафта даволанади. Даволаниш асносида аччиқ, кучли ёғли овқат кабилардан парҳез қилиб туради. Бундан 15 йилча муқаддам ўзим қаттиқ буйрак оғриғига дучор бўлган эдим. Ўшанда оғриқ қаттиқлигидан чидаёлмай тез ёрдам орқали бир-икки осма укол олганман. Дўхтирлар буйрагингга тош тўлиб кетибди, дейишган эди. Шу сабаб бир китобни титкилаб юқоридагини топган эдим. Ўзим тажриба қилдим. Муолажанинг 12- куни буйрагимдаги ҳамма тошлар битта қолмай майда-майда бўлиб тушиб кетди. Бундан ташқари бу муолажа буйрак билан бир қаторда жигарни ҳам, ўт пуфагини ҳам, пешоб йўлларию қовуқни ҳам тозалар экан. Мазкур аъзолардаги шамоллашни кетказиб, бақувват қилар экан. Бу муолажанинг ажойиблиги шундаки, унинг сира салбий таъсири йўқ аъзоларга, таъсири фақат ижобий. Ўшандан бери сўраганларга айтиб келаман, кўпчилик бундан фойда кўриб келаяпти.
Сиз ҳам тажрибадан ўтказиб кўрсангиз бўлар экан. Аллоҳ шифо берсин.
©️ Сайфуллоҳ Носир
T.me/sof_tibb
433
#мотивация
Ҳурматли бизнинг Sof Tib жамоаси сотувчилари! 🧔🏻🧕🏻
Бизнинг жамоамизнинг энг бирламчи қадрияти - ҳалол ва шифобахш маҳсулотларимизни одамларни оғирини енгил қилиш учун тақдим қилиш.
❌ Фақат соққа қилиш эмас. Айтишадику миллион туда, миллион сюда деб) 💵 🙂
Биз нима сотамиз биласизми?
Биз зоҳиран совун сотамиз, холос. Биз аслида эса табиийлик ва устуворлик сотамиз!
"Делай то, что любишь, люби то, что делаешь" деган гап бор, эшитгандирсиз?
Қайси ишни севсанг шуни қил, қайси ишни қилсанг шуни сев! 😎
Ишингизни севинг, одамларга бахт улашаётганингизни, бир мусулмонни қалбига хурсандчилик олиб кираётганингизни ва фойда кўрганлар дуо қилишини унутманг!
Кейинги сафар мижоз сиз билан боғланаётганида бироз тўхтанг ва шуларни бир хаёлингиздан ўтказинг. Иншаа АЛЛОҲ, натижаси ҳам ниятингизга қараб бўлаверади!
Ҳаммага муваффақият тилаб
Sof Tib Executive жамоаси 👔 💼 🕶
