Sof tib
Відкрити в Telegram
Биз сизни кимёсиз, соф табобатга чақирамиз, ўз соғлигингизнинг қадрига ўзингиз етинг! FB: facebook.com/softabobat Инстаграм: instagram.com/sof_tibb Биз билан боғланиш: t.me/softib_softabobat
Показати більше433
Підписники
Немає даних24 години
Немає даних7 днів
Немає даних30 днів
Архів дописів
433
#Биласизми?
Олхўри - Қора олхўри қоқи
Кўпчилигимиз бу мевани суйиб истеъмол қиламиз. Ғайноли қуритилгани нимаси билан фойдали? Келинг бугун шулар ҳақида суҳбатлашамиз.
Юрак қон томир хасталиклари
- Юрак қон томир хасталиклари ва хафақон хасталикларини олдини олишда энг самарали воситалардан биридир.
Калий
- Олхўрида буйраклар “настройкаси” учун зарур бўлган калий миқдори бананга қараганда 1.5 марта кўпроқ. Калий сийдик тош касалликларида энг яхши “табиблардан” хисобланади.
Антиоксидантлар
- Олхўридаги антиоксидантлар иммунитетни мустахкамлайди ва организмни экологик номутносиб шароитларига қаршилигини кучайтиради.
Эркин радикаллар
- Олхўри организмни зарарлайдиган эркин радикалларни сўриб олади. Демак, Ёшликни сақлаб қолиш ва ўсма хасталикларини олдини олиш учун ажойиб восита экан.
Бактериялар
- Олхўри зарарли бактериялар ўсишига қаршилик қилади. Шу сабабли хам уни гўшт қиймасига қўшиш фойдали.
Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз:
Telegram | Facebook | Instagram
Каналга уланиш👉🏻 https://t.me/sof_tibb
433
#ҳадислар
Ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:
«Албатта, Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бурунларига дори томизганлар»
Абу Довуд ва икки шайх ривоят қилган.
Шарҳ: Бу услуб ўша вақтдаям бор экан. Мана шу ҳадис тажрибадан ўтган ҳар бир услуб ила даволаниш жоизлигига мисол бўла олади.
Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз:
Telegram | Facebook | Instagram
Каналга уланиш👉🏻 https://t.me/sof_tibb
433
#Биласизми?
Парҳез - давонинг бошидир!
Уламоларнинг таъкидлашича, давонинг асли икки нарсададир. Булар, парҳез ва соғлиқни сақлашдир. Парҳез бузилса, соғлиқ бузилади. Соғлиқ кетса, бадандаги ортиқча нарсани чиқариб ташлаш учун парҳезга эҳтиёж сезилади.
Парҳез икки ҳил бўлади:
1. Хасталикка сабаб бўладиган нарсалардан парҳез қилиш;
2. Хасталикнинг зиёда бўлишига сабаб бўладиган нарсалардан қилинадиган парҳездир.
Тепадагиларнинг биринчиси, соғлом инсонлар учун бўлса, иккинчиси беморлар қиладиган парҳездир.
Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз:
Telegram | Facebook | Instagram
Каналга уланиш👉🏻 https://t.me/sof_tibb
433
Оч қоринга сув билан асал ичиш
شربُ العسل مع الماء ؛ على الريق
قال ابـن القيّـم رحمـه اللـه:
"وكان النبي صلى الله عليه وسلم
يشربه بالماء على الريق،
وفي ذلك سرٌ بديعٌ في حفظ الصحة؛
لا يُدركه إلا الفطنُ الفاضلُ ..!".
📚 زاد المعاد (٤/٣٥)
Ибн Қоййим роҳимаҳуллоҳ дедилар: "Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам оч қоринга асал билан сув ичар эдилар, ва бунда саломатликни сақлашнинг ажиб сири бордир. Бу сир фақатгина сезгир ва (бу нарсага) лойиқ инсонларгагина аёндир."
(Заад ул-маъаад: 4/35)
Каналга обуна бўлиш ⤵️
http://t.me/Hijoma_markazi
433
Саримсоқли шампун-совун қандай совун ва у қандай ишлатилади?
Бу маҳсулотимиз махсус соч ўстирувчи совун бўлиб, бошдаги хар ҳил тошмаларга барҳам беради. Сочларга жило бағишлаб, оқарган соч-соқолларни қорайтиради.
Таркиби:
Саримсоқ экстракти.
Қўллаш услуби:
Совуннинг кўпигини бошга суртиб, бош териси яхшилаб массаж қилинади, сўнг совуннинг кўпиги бир неча дақиқага қолдириб, кейин илиқ сувда ювиб ташланади.
Эслатма: Юз ва бошқа жойлар учун фойдаланмасликни тавсия қиламиз. Бу соч ўстирувчи шампун.
Каналга уланиш👉🏻 https://t.me/sof_tibb
433
#Админдан_жавоб
Савол: Ассалому алайкум, соч тўкилишига қарши ишлатиладиган саримсоқпиёз мойини қўлланиш услубини батафсил ёзиб ўтсангиз. Олганимга бир ойча бўлиб қолди. Қўллай олмаяпман. Жавоб учун, раҳмат.
Жавоб: Саримсоқли шампун-совун саримсоқли ёғ оласиз. Ёғни сочингизга суртасиз ва шу ҳолатда ярим соат қолдирасиз. Сўнгра саримсоқли совунли-шампунда ювиб юборасиз. Бошни шу ҳолатдан сўнг яна шу совуннинг кўпигини беш ёки ўн дақиқа қолдирасиз. Кейин яна ювиб ташлайсиз.
Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз:
Telegram | Facebook | Instagram
Каналга уланиш👉🏻 https://t.me/sof_tibb
433
Сутли-шоколадли совун (қуруқ терилар учун)
Юзингизда тўпланиб қолган суюқликлар ғашингизга тегяптими? Юзингиз тиниқ бўлишини хоҳлайсиз аммо нимадан бошлашни билмаяпсизми? Биз сизга табиий, соф косметика тавсия қиламиз. Сутли-шоколадли совун сизга ёрдам беради.
Фойдали хусусиятлари:
- терини намлантиради;
- юзни ёшартиради ва юмшатади;
- витаминлар билан озиқлантиради;
- терининг эрта қаришининг олдини олади;
- тери рангини тиниқлаштиради.
Таркиби: Табиий сут ва шоколад.
Қўллаш услуби: Совуннинг кўпигини юзга бир текисда суртинг, бир неча дақиқа қолдиринг ва илиқ сув билан
ювиб юборинг. Сўнг, юзингизни юмшоқ сочик билан артинг! Юзни артаётганингизда шунга эътибор берингки, сочиқни юзингизга босиб пастдан тепага қулоқлар томон тортиб, қулоқ олдидан пастга бўйин томон юргизинг, шунда тери орасидаги суюқликлар юзингизни тарк этиб, юз кўринишингиз тиниқлашади ва юзингизга ҳар кунлик муолажа массаж бўлиб тез орада натижасини биласиз.
@sof_tibb
433
#Админдан_жавоб
Савол: Ассалому алайкум! Қуруқ юзларга ва юздаги майда тешикларни, сепкиллар (ҳуснбузар) ни йўқотишга қайси совунни тавсия қилар эдингиз?
Жавоб: Ваалайкум ассалом ва раҳматуллоҳ! Сутли совунимизни ишлатиб кўринг, иншааллоҳ фойдали бўлади.
Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз:
Telegram | Facebook | Instagram
Каналга уланиш👉🏻 https://t.me/sof_tibb
433
#ҳадислар
Беморликнинг фазли ва унга сабр қилиш ҳақида
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Мусулмонга қай бир мусибат - хорғинликни, беморликми, ташвишми, маҳзунликми, озорми, ғам-ғуссами, ҳаттоки тикан киришими - етадиган бўлса, албатта, Аллоҳ улар ила унинг хатоларини каффорат қилур», дедилар».
Икки шайх ривоят қилганлар.
Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз:
Telegram | Facebook | Instagram
Каналга уланиш👉🏻 https://t.me/sof_tibb
433
#ҳадислар
Ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Қайси бир мусулмон банда ажали етмаган беморни кўргани бўлса, «Ас-алуллоҳал азийма Роббал ъаршил азийми ан яшфияка (Улуғ Аллоҳдан, улуғ Аршнинг Роббисидан сенга шифо беришини сўрайман)», (бемор) албатта офиятланур», дедилар».
Имом Термизий ва унинг икки соҳиби ривоят қилган.
Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз:
Telegram | Facebook | Instagram
Каналга уланиш👉🏻 https://t.me/sof_tibb
433
#Биласизми?
Грипп ва шамоллаш мавсумида турли сабабларга кўра иситма кўтарилиш хеч гапмас. Малинали чойдан тез тез ичиб турилса харорат кўтарилганда самара беради.
Смородина ва малинадан компот тайёрлаб тез тез ичиб турсангиз ва кечаси иссиқ ўраниб ётилса харорат тез орада тушади.
Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз:
Telegram | Facebook | Instagram
Каналга уланиш👉🏻 https://t.me/sof_tibb
433
#саломатликнинг_олтин_қоидалари
Грипп бўлдингизми? Касалликдан қутқарувчи 6 лайфҳак
Биз истаймизми йўқми, шамоллаш (грипп) совуқ қишнинг доимий ҳамроҳидир. Бу мавсумда шамоллаб қолганларни ҳар қадамда учратиш мумкин. Сиз ҳам улар қаторига қўшилмаслигингиз учун қуйидаги оддий тавсияларга амал қилишингиз керак.
Бордию, шамоллаб бўлган бўлсангиз, мутахассис маслаҳатларига қулоқ осиш ва фойдали лайфхаклардан фойдаланиш тавсия этилади. Улар хасталик аломатларини енгиллаштиради ва уни енгишга ёрдам беради.
1. Томоқни тузли сувда чайиш
Бундай малҳамнинг таъми жуда ёқимсиз, аммо шифоси жуда ёқимли! Бир стакан қайнатиб илитилган сувга ярим чойқошиқ туз солинади. Томоқ ҳар 6-8 соатда чайқаб турилади.
Ушбу малҳам томоқ оғриқларидан халос этади, микробларни тозалайди.
2. Яна ўша саримсоқпиёз
Саримсоқпиёз иммунитетни ошириши ва микробларни қиришини ҳамма яхши билади. Ушбу сабзавот шамоллаш аломатларини юмшатади, касалликнинг узоққа чўзилишининг олдини олади.
3. Ц витаминини қабул қилинг
Ц витамини шамоллашни даволовчи, шамоллашни йўқотувчи таъсир кўрсатади. Бунда Ц витамин дориларини қабул қилиш ёки унга бой мева-сабзавотлар – сабзи, лимон, апелсин, ананас, помидор кабиларни кўпроқ истеъмол қилиш тавсия этилади. Шамоллашда лимон чой танга дармон бўлади.
4. Товуқли шўрва ичинг
Шамоллаганда шўрва ичиш синалган усуллардан бири. Товуқ гўшти шўрваси шамоллашни йўқотиши, грипп инфексиясининг тарқалишини тўхтатади. Бу орқали организмнинг касалликка қарши туришига ёрдам беради. Шўрвадаги систеин деб аталувчи аминокислота яллиғланишга қарши таъсир кўрсатади.
5. Массаж
Шамоллаганда бурун битиши табиий ҳол. Бурунни очиш учун қуйидаги усулдан фойдаланиш керак: тилни танглайга теккизиб, икки қош ўртаси бармоқ билан босилади. Ушбу ҳаракатларни бир неча маротаба такрорласангиз, 20 сониядан кейин нафас олишингиз енгиллашганини ҳис этасиз.
6. Шамоллашни оёқда ўтказманг
Шамоллаган вақтда организмга тўлақонли уйқу жуда керак. Шу сабаб касалликни оёқда ўтказиб юбормай, уйда ётишга ва кўпроқ ухлашга ҳаракат қилинг. Тўйиб ухлаш касаллик сабабли йўқотилган энергияни қайта йиғишга ёрдам беради.
Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз:
Telegram | Facebook | Instagram
Каналга уланиш👉🏻 https://t.me/sof_tibb
433
Шу кунларда юртимиз бўйлаб грипп кенг тарқалмоқда. Ўзингиз ва аҳлингизни саломатлигига эътиборли бўлинг.
433
#Шарқ_табобати
Пиёз шарбати
Пиёзни кесиб олинг. Уни хидлаб чукур нафас олинг. Вирусларни йўқ қилишда ёрам беради.
Бурун битганда пиёз сувини шарбатидан 1-2 томчисини бироз сувга қўшиб томизилса тезда енгил нафас оласиз. Аммо эхтиёт бўлиш лозим. Ортиқча пиёз суви бурунни куйдириши ва хид сезиш қобилиятига таъсир қилиш эхтимоли бор.
Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз:
Telegram | Facebook | Instagram
Каналга уланиш👉🏻 https://t.me/sof_tibb
433
-Ало, ассалому алайкум!
-Ва алейкумуссалам!
-Ака саломатмисиз?
-Рахмат, ўзингиз ҳам саломатмисиз?
-Мени танидингизми, Чортоқдан Акромман, уч кун олдин совун шампун олгандим.
-Танидим ука тинчмисиз бизга нима хизмат?
-Шукур рахмат, ака мен ҳам миннатдорчилигимни изҳор қилиб қўяй деб қўнғироқ қиляпман, ана у «Заъфарон экспресс» деган совунилар ҳақиқатда экспресс экан, оёғимда бармоқларим ораси доим шилиниб юрарди, грибокни дорисини қилсам ҳам натижа кўнгилдагидай бўлмаганди.
Олганимдан бери атига икки марта оёғимни ювдим, олдинига бармоқларимни қиздириб, қаттиқ ачиштирди, бу совун ярага бўлмас экан деб ўйлагандим, лекин, оёғим тузалди, ишонинг, ака кимгадир бармоқлар ораси шилиниши арзимаган нарсадиу, аммо, бу дард мени анчадан буён қийнарди, оёғимни иссиқ тутдим дегунча ярага ўхшаб суви чиқарди, мана бугун ҳам кечгача кўча ишларим билан иссиқ этикда юрдим, оёғим соппа соғ, сизлар ҳам соғ бўлинглар ажойиб фантастика, менинг учун бу янгилик бўлди десам ҳам бўлади.
Бир илтимос, менга шу совундан беш дона олиб қўйинг, ўзингиздан оламан, шаҳарга борганимда оволаман, Салим Айюбий устозга хам раҳмат деб, саломимни етказиб қўйинг.
-ИншаАллоҳ айтаман, сизга хам раҳмат, шифо топганингиздан биз ҳам ҳурсандмиз, бошимиз кўкка етди, Аллоҳ ҳаммамизни бандаларининг олдида ҳам, Ўзининг олдида ҳам юзимизни ёруғ қилсин, саломат бўлинг!
