Sof tib
Відкрити в Telegram
Биз сизни кимёсиз, соф табобатга чақирамиз, ўз соғлигингизнинг қадрига ўзингиз етинг! FB: facebook.com/softabobat Инстаграм: instagram.com/sof_tibb Биз билан боғланиш: t.me/softib_softabobat
Показати більше433
Підписники
Немає даних24 години
Немає даних7 днів
Немає даних30 днів
Архів дописів
433
#Фатволар
Беморлик, маййит ва дафнга доир фатволар
Маййит ювилгандан кейин уни кафанлаш фарзи кифоя амаллардандир. Суннатга кўра, эркак кишига уч қават кафан бичилади:
1. Изор (иштон) – узунлиги маййит бошининг тепа қисмидан оёқларининг остигача.
2. Қамис (кўйлак) – бўйнидан оёқларигача.
3. Лифофа (чойшаб) – узунлиги изор узунлигичадир.
Баъзи фуқаҳолар, марҳум олим кишилардан бўлса, унга салла ҳам кийдириб қўйилгани яхши, яъни мустаҳаб, деганлар. Бунда салланинг печи юз томонига тушириб кийдирилади. Изор билан лифофанинг ўзи ҳам кафанликка кифоя қилади. Аёл кишига ҳам, суннатга кўра, уч қават (изор, қамис, лифофа) кафан бичилади. Фақат унга химор (рўмол) ва кўкрагидан сонларигача етадиган хирқа (қийиқ) қўшилади. Аёл кишига изор, лифофа, химорнинг ўзи ҳам кифоя қилади. Фақат зарурат ҳолатлардагина эркакка бир қават, аёлга икки қават кафан бичиш мумкин.
«Мухтасар», «Оламгирия», «Ҳидоя», «Жавҳара»
Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз:
Telegram | Facebook | Instagram
Каналга уланиш👉🏻 https://t.me/sof_tibb
433
⚡️Табиий муолажа: Алоэли совун (ёғли терилар учун)
Кўпчилик ҳамюртларимиз алоэнинг шифобахш ўсимлик эканлигини билганлари ва уни ўз хонадонларида чиройли манзарали гул сифатида
ўстирганликлари билан, уни қандай ишлатишни ва унинг асосида тайёрланган дори-дармонларнинг нақадар ажойиб хусусиятларга эга
эканлигини афсуски билишмайди. Агар алоэдан (эски тиббий китобларда ва
халқ табобатида Сабр, Сабур деб ҳам номланади) тўғри фойдаланилса, у элликдан ортиқ касалликларни батамом даволашга имкон беради. Шунинг учун ҳам алоэ кўпчилик дори-дармонлар ва косметик препаратларнинг таркибига киради. Алоэ асосида тайёрланган препаратлар касалларга соғлиқ, камқувват одамга куч ва қувват ҳамда чеҳрага янгидан чирой беради.
Қадимги мисрликлар ҳам алоэга алоҳида эътибор берганлар ва
уни хаёт эликсирининг таркибий қисмларидан бири деб ҳисоблаганлар. Кўпчилик тиббиёт олимларининг тажрибасига кўра, алоэ тери касалликларини даволашда ишлатилиши мумкин бўлган энг самарадор воситалардан бири экан. Шу сабабли, «Соф Тиб» жамоаси янги табиий ва фойдали «Алоэли совун» ни тавсия қилади.
Таркиби:
Алоэ эсктракти, 20 дан ортиқ аминокислоталар, минераллар, кальций, магнийлар, витаминлар, полисахаридлардан иборат.
Қўлланиш услуби:
Совуннинг кўпигини юзга бир текисда суртинг, бир неча дақиқага қолдиринг, илиқ сув билан ювиб юборинг. Юзингизни юмшоқ сочиқ билан артинг! Юзни артаётганингизда шунга эътибор
берингки, сочиқни юзингизга босиб пастдан тепага қулоқлар томон тортиб қулоқ олдидан пастга бўйин томон юргизинг, шунда тери орасидаги суюқликлар юзингизни тарк этиб, юз кўринишингиз тиниқлашади ва юзингизга ҳар кунлик муолажа массаж бўлиб тез орада натижасини биласиз.
Фойдали хусусиятлари:
- Юздаги ҳуснбузарларни кетказади;
- Терини юмшатади;
- Юзни оқартиради;
- Юз пораларини очади.
П.С.: Дарвоқе, совундан фойдаланганингизда меъёрини билинг, кетма-кет ювиб ортиқча қуритиб юборманг, юз терисидаги ёғлар юзда ҳимоя қавати бўлиб, меъёридан ортиқча ёғсизланиб қолса сезувчанлиги ортади, натижада ҳар хил бактерияга қарши кураша олмай қизариш, майда тошмалар пайдо бўлишига сабаб бўлиши мумкин.
Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз:
Telegram | Facebook | Instagram
Каналга уланиш👉🏻 https://t.me/sof_tibb
433
#Саломатликнинг_олтин_қоидалари
Кечки вақтда овқат ейишнинг хавфи маълум қилинди
Инсон организми кечки вақт ейилган овқатдан тўйимли моддаларни ўзлаштиришга мослашмаган. Шу сабабли кечки вақт овқатланиш зарарли ва аёлларда юрак касалликларига олиб келиши мумкин. Бу ҳақда америкалик кардиолог Эвелина Грейвер маълум қилди.
“Бизнинг организм нафақат кечки соатлар овқатни ҳазм қилишга мослашмаган, балки биз кечаси камроқ ҳаракат қиламиз ва шу сабабли истеъмол қилинувчи энергия калориялар кўринишида сарфланмайди”, деб таъкидлаб ўтган мутахассис.
Грейвернинг таъкидлашича, бу моддалар алмашинуви, циркад ритм, кортизол ва инсулин ишлаб чиқилишига салбий таъсир қилади.
Маълум қилинишича, Колумбия университети олимлари ёши ўртача 33 бўлган 100 дан кўпроқ аёл иштирокида тадқиқот ўтказишган. Синалувчилар мутахассисларга қандай овқатлар ейишга одатланишгани ва қандай вақтда овқатланишлари ҳақида маълум қилишган.
Аниқланишича, соат 18дан кейин овқатланганлар юрак-томир тизими муаммоларига дуч келишган. Уларда юқори қон босими, вазннинг юқорилиги ва қонда шакар айланиши кучсизлангани қайд қилинган.
Тадқиқотнинг кўрсатишича, соат 18 дан кейин қанчалик кўп овқат ейилса, юрак саломатлиги шунчалик ёмонлашган.
Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз:
Telegram | Facebook | Instagram
Каналга уланиш👉🏻 https://t.me/sof_tibb
433
#ҳадислар
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллалоҳу алайҳи васаллам:
«Қора дона ўлимдан бошқа ҳар бир дардга даъводир», дедилар».
Икки шайх ва Термизий ривоят қилган.
Шарҳ: Қора дона - седана. Араб тилидаги матнларда седанани "ҳаббатус-савдаа" номи Ила зикр қилишади. Биз буни "қора дона" шаклида таржима қилдик.
Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз:
Telegram | Facebook | Instagram
Каналга уланиш👉🏻 https://t.me/sof_tibb
433
⚡️ Тавсия: Седанали совун
Бугун сизга тавсия қиладиган маҳсулотимиз седанали совун - микробларни ўлдириш хусусиятига эга бўлиб, кун давомида ҳар хил бактерияларга қарши ҳимоя вазифасини ўтайди. Бундан ташқари бу совун, терини ёшартириш хусусиятига эга бўлиб, тошмаларга малҳам бўлади. Ёғли ва ёғсиз терилар учун бирдай фойдали.
Таркиби:
қора седана ёғи.
Қўллаш услуби:
Совуннинг кўпигини юзга бир текисда суртинг, бир неча дақиқага қолдиринг, илиқ сув билан ювиб юборинг. Юзингизни юмшоқ сочиқ билан артинг!
Юзни артаётганингизда шунга эътибор берингки, сочиқни юзингизга босиб пастдан тепага қулоқлар томон тортиб қулоқ олдидан пастга бўйин томон юргизинг, шунда тери орасидаги суюқликлар юзингизни тарк этиб, юз кўринишингиз тиниқлашади ва юзингизга ҳар кунлик муолажа массаж бўлиб тез орада натижасини биласиз.
Эслатма:
Совундан фойдаланганингизда меъёрини билинг, кетма-кет ювиб ортиқча қуритиб юборманг, юз терисидаги ёғлар юзда ҳимоя қавати бўлиб, меъёридан ортиқча ёғсизланиб қолса сезувчанлиги ортади. Юзни ўта қурутиб юборувчи хусусияти бўлганлиги сабабли, юздаги намлик йўқолган-да, юз креми ёки сутли совундан ҳам фойдаланиб туриш тавсия этилади.
П.С.: Қора седана ёғидан тайёрланган совун фойдаланилганда инсон жисмига ёт бўлган барча микробларни ўлдиради, бир сутка даъвомида саломатликка хавф солиши мумкин бўлган хар қандай микробларга қарши химоя вазифасини ўтайди. Седанали совунидан фойдаланишлик танани тўлиқ микроблардан тозалаш ва ҳимоя қилиш демакдир. Албатта фойдаланиб кўринг! 🙂
Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз:
Telegram | Facebook | Instagram
Каналга уланиш👉🏻 https://t.me/sof_tibb
433
#Фатволар
Маййитни ювиш тириклар зиммасидаги вожиб амаллардандир. Бир марта ювиш вожиб. Уч бор ювиш суннат. Маййит хилват жойда тўла ечинтириб, тахта устига ётқизилган ҳолда ювилади. Тахта бир ёки уч, ёхуд 5 марта мижмар (исириққа ўхшаш уд номли хушбўй гиёҳ) билан дудланган бўлиши лозим. Маййитнинг аврати (киндигидан тиззасигача) бирор матоҳ билан ёпиб қўйилади. Баъзи уламолар фақат ғализа аврати ёпилса кифоя, сонлари очиқ қолса, зарари йўқ, дейдилар.
«Оламгирия», «Заҳирия», «Ҳидоя»
Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз:
Telegram | Facebook | Instagram
Каналга уланиш👉🏻 https://t.me/sof_tibb
433
#Биласизми?
Қаҳва истеъмолининг юракка зарар етказиши аниқланди
Австралиялик олимлар қаҳва истеъмолининг юрак-томир касалликлари авж олишига олиб келиши мумкин бўлган миқдорини аниқлашди. Бу ҳақда The American Journal of Clinical Nutrition' нашрида маълум қилинди.
37 ёшдан 73 ёшгача бўлган 350 минг кишининг саломатлиги ўрганилган тадқиқот давомида олимлар кунига 6 чашка қаҳва ичиш юрак-томир касалликлари авж олишини 22 фоизгача оширишини аниқлашган. Бу қаҳванинг юрак-томир касалликлари хавфининг муҳим омили ҳисобланган қон босими ошишига олиб келиши билан боғланган.
Аввалроқ мунтазам қаҳва истеъмол қилувчи одамларнинг ярмидан кўпида ушбу ичимликдан воз кечгандан кейин абстинент синдром аломатлари: тонуснинг пасайиши, жиззакилик, агрессивлик, бош оғриқлари пайдо бўлиши маълум қилинган. Таъкидланишича, қаҳвадаги кофеин моддасига боғлиқлик совуқ иқлимга эга давлатларда кўпроқ намоён бўлади ва айнан шу давлатларда қаҳва кўп ичилади.
Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз:
Telegram | Facebook | Instagram
Каналга уланиш👉🏻 https://t.me/sof_tibb
433
#Саломатликнинг_олтин_қоидалари
Оч қоринга ейиш мутлақо тақиқланадиган 7 маҳсулот
Ошқозон тирнаб турганда тановул қилиш ман этилган маҳсулотлар рўйхати:
1. Хамиртуруш
У ошқозон гази ишлаб чиқарилишига ҳисса қўшади, ошқозон шишиб кетади, биламизки, бу жуда ёқимсиз жараён. Шунинг учун, ҳар қандай хамиртурушли пишириқларни оч қоринга ейишдан сақланиш керак.
2. Йогурт
Йогурт тановулидан асосий мақсад нима? Ундаги фойдали бактериялар овқат ҳазм қилишга ёрдам беради. Агар ушбу зарур бўлган митти кўмакчилар овқатланишдан олдин танага кирса, улар шунчаки агрессив меъда шираси билан сўрилиб кетади ва бундан наф бўлмайди. Яъни, оч қоринга йогурт ейиш хавфли эмас, шунчаки бефойда. Уни фақатгина овқатдан кейин истеъмол қилиш керак.
3. Кофе
Кофеин ошқозон шиллиқ қаватига кирганда, уни қитиқлай бошлайди. Бунга жавобан у меъда ширасини ишлаб чиқаради ва агар у бошқа озиқ-овқат билан таъминланмаса, ғазабланади, ўзини тажовузкор тутади ва шиллиқ қаватни кемира бошлайди, шунинг учун бир мунча вақт ўтгач гастрит ривожланишини бошдан кечиришга тўғри келади.
Бундан ташқари, кофеин ўт пуфагини ҳам тирнайди.
Шунингдек, қаҳванинг таъсирини сут билан юмшатиш мумкинлигига ишонганларни хафа қиладиган янгилигимиз бор. Гап шундаки, қаҳва ва чой таркибидаги бириктирувчи моддалар сут оқсилларини бирлаштиради ва буйрак тошлари билан қўшилиб кетувчи деярли эримайдиган бирикмалар ҳосил қилади.
4. Шакар
Ва ширинликлар ёки ширин мевалар каби барча маҳсулотлар, масалан банан. Шакар организм томонидан зудлик билан сўрилади ва ошқозон ости безини тирнайди. Бунга жавобан у инсулин ишлаб чиқаришни бошлайди. Қонда шакар миқдори дарҳол пасаяди, шунинг учун биз сергак ва кучли бўлиш ўрнига бепарволик ва чарчоқни бошдан кечирамиз.
5. Цитрус мевалар
Улар жуда кўп кислотага эга, бу ошқозон шиллиқ қаватини емиради. Агар сизда ошқозон билан боғлиқ муаммолар бўлмаса, нордон таъмли мева истеъмол қилганингиздан сўнг кўнгил айниши ҳолати юзага келмаса, унда маслаҳатларимизга бепарво бўлишингиз мумкин. Аммо ошқозон кислотаси юқорилиги билан кечувчи гастрит, ошқозон яраси ва ошқозон-ичак трактининг бошқа муаммоларидан азият чекувчи инсонлар цитрус ва улардан тайёрланувчи янги сиқилган шарбатлардан воз кечишлари яхшироқдир. Ҳеч бўлмаганда тўқ қоринга тановул қилиш керак.
6. Нок
Ота-боболаримиз шундай дейишган: «Нок организм учун эрталаб заҳар, кечқурун эса гулдир». Худди қовунга нисбатан айтилган иборанинг тескариси. Гап шундаки, нокда овқат ҳазм қилиш тизимининг нозик шиллиқ пардаларига шикаст етказадиган жуда қўпол тўқималар мавжуд. Жуда зич тузилишга эга нок айниқса хавфлидир.
Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз:
Telegram | Facebook | Instagram
Каналга уланиш👉🏻 https://t.me/sof_tibb
433
#Шарқ_табобати
Араб хурмоси нимага фойдали?
Араб хурмоси минерал ва витаминларга бой мевадир. Унинг таркибида мавжуд бўлган, организмга керакли 23та аминокислота бошқа меваларда учрамайди. Араб хурмосини доимий равишда, кунига камида 3-4 дона еб турилса, кўп касалликлардан холи бўлиш эҳтимоли ошар экан. Келинг араб хурмоси фойдалари ҳақида суҳбатлашамиз. Араб хурмолари:
- Юрак, бўйрак ва жигарга куч беради;
- Организмнинг кислота балансига ижобий таъсир кўрсатади;
- Камқонликка фойдали;
- Иммунитетни оширади;
- Ичак микрофлорасини яхшилайди;
- Ўпка фаолиятига ижобий таъсир кўрсатади;
- Йўтал пайти балғамни чиқаришга ёрдам беради;
- Чарчоқ, узоқ вақт давом этган касалликдан сўнг организмга куч-қувват беради;
- Саратон касалликлари ривожланиш хавфини пасайтиради;
- Инсон мия фаолиятини яхшилайди.
Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз:
Telegram | Facebook | Instagram
Каналга уланиш👉🏻 https://t.me/sof_tibb
433
#Биласизми?
Эркаклар 30 ёшдан кейин икки карра кўп ҳаракатланиши керак, чунки моддалар алмашинуви секинлашади, ёғ қатламларининг шаклланиш жараёни эса тезлашади. Бу ёшда фақат жуда фаол ҳаёт тарзини олиб борувчи кишиларгина хушбичимликни сақлаб қолишади.
«Мен ҳафтада 3 марта залга чиқаман» варианти бу ёшда кетмайди, организм бу ритмга ўрганган ва унга ортиқча куч сарфламайди – организмни 25-28 ёшдагидан кўпроқ энергия сарфлашга мажбур қилиш керак.
Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз:
Telegram | Facebook | Instagram
Каналга уланиш👉🏻 https://t.me/sof_tibb
433
❗️Янгилик: Сутли кремли совун
Ассалому алайкум, азизлар! «Соф тиб» сизларга янги сутли кремли совун тавсия этади. Сут - юзни энг мулойим муолажа қилувчи табиий, косметик восита ҳисобланади. Қадимда зодагонлар сутда чўмилишгани бекорга эмас. Биз унинг ҳусусиятларини кичиккина органик, табиий совунимизда жамладик.
Совун - терини мулойим ва силлиқ қилади, юздаги рангни гўзаллаштиради. Турли кимёвий қўшилмалар, силиконлар ва консервантлардан ҳоли табиий соф совунимиз юз учун крем вазифасини ҳам бажаради.
Фойдали хусусиятлари:
- Юз терисини ва баданни юмшатади;
- Юзни оқартиради;
Бу совундан юзи ва бадани қуруқ кишилар, офтобда тобланиб куйган саёҳатчилар фойдаланишса айни муддао бўлади.
Таркиби:
Табиий сут. Сут таркибидаги протеин қуруқ баданни намлайди.
Қўллаш услуби:
Совуннинг кўпигини юзга бир текисда суртинг, бир неча дақиқага қолдиринг, илиқ сув билан ювиб юборинг. Юзингизни юмшоқ сочиқ билан артинг!
Юзни артаётганингизда шунга эътибор берингки, сочиқни юзингизга босиб пастдан тепага қулоқлар томон тортиб қулоқ олдидан пастга бўйин томон юргизинг, шунда тери орасидаги суюқликлар юзингизни тарк этиб, юз кўринишингиз тиниқлашади ва юзингизга ҳар кунлик муолажа массаж бўлиб тез орада натижасини биласиз.
Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз:
Telegram | Facebook | Instagram
Каналга уланиш👉🏻 https://t.me/sof_tibb
433
Маҳсулотларимизни "САНАФА ФАРМ" ДОРИХОНАСИДАН ҲАМ СОТИБ ОЛИШИНГИЗ МУМКИН...
ҚОРА ҚАМИШ 2/3 ДАҲАСИ
МЎЛЖАЛ ҒАЛАБА МАХАЛЛАСИНИНГ РЎПАРАСИДА.
ТЕЛ: (71)228 86 91
433
#Ҳадислар
Омир ибн Саъд розияллоҳу анҳудан, унинг отасидан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Ким (оч қоринга) эрталаб ажвадан етти дона еса, унга ўша куни заҳар ҳам, сеҳр ҳам зарар қилмайди», дедилар».
Учовлари ва Насоий ривоят қилишган.
Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз:
Telegram | Facebook | Instagram
Каналга уланиш👉🏻 https://t.me/sof_tibb
433
Соғлигингиз қониқтирмаяптими? Демак...
Ушбу мақола ўз соғлигига эътиборсиз бўлмаган ҳар бир ўқувчи учун мўлжалланган, умид қиламанки, бу йўлда бир неча дақиқа бирга бўламиз. Иншааллоҳ, ушбу вақтингизга афсусланмайсиз.
Мақолани тўлиқ ўқиш учун қуйидаги ҳаволани босинг:👇
https://telegra.ph/So%D2%93ligingiz-%D2%9Boni%D2%9Btirmayaptimi-Demak-02-15
Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз:
Telegram | Facebook | Instagram
Каналга уланиш👉🏻 https://t.me/sof_tibb
433
#Саломатликнинг_олтин_қоидалари
Тез озишга ёрдам берувчи маҳсулотлар
Қаттиқ парҳезлар ва очликнинг оммабоплиги йўқола бошлади. Ҳозир парҳезли, мувозанатли, кескин чекловлар ва тақиқларсиз тўғри овқатланиш оммабоп бўлиб кетди. Агар сиз соғлом бўлишни ва озишни хоҳласангиз, бизнинг рўйхатдаги овқатларни кунлик истеъмолингизга қўшиб синаб кўринг.
1. Ясмиқ (чечевитса)
Бу озуқавий хусусиятлари гўштники билан тенглаштирилган озиқ-овқатлардан биридир. Ясмиқ очликни яхши қондиради ва тўқлик ҳиссини узоқ вақт сақлашга ёрдам беради.
2. Курка тўши
Курка тўши бебаҳо парҳезли озиқ-овқат ҳисобланади. Курка гўшти товуқ гўштига қараганда протеин ва аминокислоталарга бойлиги билан устунроқ туради. Унинг таркиби организмда модда алмашишини тартибга солиб турувчи натрий моддасига жуда бой.
3. Исмалоқ
Бир пиёла хом исмалоқда А ва Б9 витаминлари, макро ва микроэлементлар ва кўплаб К витаминлари суткалик нормасининг қарийб ярмига тенг миқдори мавжуд. Унинг таркибидаги сабзавотларда жуда кам учрайдиган витаминлар ва минераллар модда алмашишини яхшилайди ва организмни зарур элементлар билан таъминлайди.
4. Қатиқ
Бу ачитилган сут маҳсулотининг таркибига витаминлар, микроэлементлар, органик кислоталар ва пробиотиклар киради. Пробиотиклар ҳазм қилишни яхшилайди ва модда алмашинишини нормаллаштиради. Организмнинг нормал фаолият кўрсатиши ва вазнни камайтириш учун ҳар куни ухлашдан олдин бир пиёладан қатиқ ичиш тавсия қилинади.
© Healthy-food
Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз:
Telegram | Facebook | Instagram
Каналга уланиш👉🏻 https://t.me/sof_tibb
433
#Биласизми?
Иммунитетни мустаҳкамловчи витаминга бой маҳсулотлар
Иммунитетни мустаҳкамловчи витаминга бой маҳсулотлар
Куз келиб, ҳаво ўзгарувчан бўлиб қолган бир пайтда парҳезшунослар иммунитетни мустаҳкамлашга ёрдам берувчи муайян маҳсулотларни истеъмол қилишни тавсия қилишади. Уларнинг таъкидлашича, С витамини тақчиллиги иммунитетни пасайтириши мумкин. Шу сабабли шамолламаслик учун унинг миқдорини меъёрида ушлаб туриш лозим.
“Аксарият одамлар цитрус мевалар С витамини бўйича чемпион, деб ўйлайдилар. Аслида бундай эмас. С витамини булғор қалампири ва тузланган карамда анча кўпроқдир. Уларда апелсиндан кўра 10 марта кўпроқ С витамини бор”, деб айтмоқда парҳезшунос шифокор Сергей Обложко.
Шунингдек, мутахассислар мевалар ва резаворлар истеъмол қилишни тавсия қилишади. Мавсумнинг бу вақти резавор меваларни топиш қийинроқ бўлса-да, улар музлатилган ҳолатда ҳам бирдек фойдалидир.
Шунингдек, ёрқин рангдаги сабзавотлар, мисол учун, сабзи, кўкатларни хом ёки бироз термик ишланган ҳолатда истеъмол қилиш ҳам фойдалидир.
Иммунитетни қўллаб-қувватлаш учун ёнғоқ, жавдар унидан тайёрланган нон, авокадо, тухумнинг сариғини истеъмол қилиш кони фойда. Улар Е витаминига бой бўлади.
Рух моддаси сақловчи маҳсулотлар ҳам шамоллашимизга йўл қўймайди.
“Эрталаб 30 грамм ёнғоқ – бу етарли миқдордир. Бу миқдорда микроэлементлар ва фойдали ёғлар етарли бўлади ва хавфсиз калория ҳисобланади”, деб айтмоқда парҳезшунос.
Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз:
Telegram | Facebook | Instagram
Каналга уланиш👉🏻 https://t.me/sof_tibb
