Tegirmonboshi
Самарқанд вилояти Каттақўрғон шаҳри "Тегирмонбоши" жомеь масжидининг "Тегирмонбоши" номли телеграм канали. Шиоримиз: Аҳли сунна вал жамоа мазҳаби асосида пок ақийда ва мусаффо исломга интилиш,ихтилоф ва фирқачиликка барҳам беришдир
Більше537
Підписники
+124 години
-57 днів
-630 днів
- Підписники
- Перегляди допису
- ER - коефіцієнт залучення
Триває завантаження даних...
Приріст підписників
Триває завантаження даних...
Фото недоступнеДивитись в Telegram
#Ҳадис
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар:
“Агар одамлар мункарни кўриб туриб, уни ўзгартирмасалар, Аллоҳ таоло уларга оммавий азоб тушириши мумкин”.
Имом Аҳмад ривояти.
➖➖➖➖➖➖
@Tegirmonboshi
😢 1
01:00
Відео недоступнеДивитись в Telegram
#қироат
Қийаама сураси 20-30 оятлар
Аҳмад ан-Нуфайс қироати
➖➖➖➖➖➖
@Tegirmonboshi
9.mp48.88 MB
Мени азиз қилдинг, Сенга ҳамд бўлсин.
Мени айбимни яширдинг, Сенга ҳамд бўлсин.
Менга ризқ бердинг, Сенга ҳамд бўлсин.
Менга офият ато этдинг, Сенга ҳамд бўлсин.
Сенга муҳаббат ва шукр ўлароқ ҳамд айтаман.
Сенга умрим борича, ҳар онимда ҳамд айтаман.
Сенга доимо ва абадий ҳамд айтаман.
Мендан рози бўлгунингча, рози бўлганингда ҳам, рози бўлганингдан кейин ҳам Сенга ҳамд айтаман.
Ҳар қандай ҳолатда ҳам Сенга ҳамд айтаман, Ё Аллоҳ!
➖➖➖➖➖➖
@Tegirmonboshi
Фото недоступнеДивитись в Telegram
#САВОЛ_ЖАВОБЛАР
ҚУРЪОН ТИНГЛАБ ИШ ҚИЛИШ
CАВОЛ: Қуръоннинг аудио шаклини телефоним орқали уй ишларини бажараётиб тингласам бўладими?
ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Қуръон тинглаб иш қилаётганингизда эшитаётган нарсангизга эътибор қилиб ишласангиз — бу жоиз амал. Аммо Қуръонни тинглаш асносида эътиборингиз умуман бошқа тарафда бўлса, унда Қуръонга ҳурматсизлик бўлади. Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати.
➖➖➖➖➖➖
@Tegirmonboshi
Аллоҳ учун насиҳат
Бу ҳаётда маҳзун бўлишга ва надомат чекишга арзийдиган нарсанинг ўзи йўқ. Фақатгина Аллоҳга нисбатан қилинган қусургина маҳзун бўлишга ва надомат чекишга лойиқдир. Модомики сиз бугун уйғонибсизми, сизга яна бир кун имконияти берилибдими, хурсанд бўлинг. Бугун сиз яна намоз ўқийсиз, ҳасанот амалларни бажарасиз, садақалар қиласиз, натижада кўплаб фойда ва муваффақиятлар топасиз. Шундай экан, бугунги кунингизнинг ҳар бир дақиқасини ғанимат билинг. Зеро, бу кун тугагач то қиёматгача қайтиб келмайди. Қиёмат куни энг қаттиқ надомат чекадиган киши умрини беҳуда ўтказиб юборган киши бўлади, гарчи у жаннатга кирган бўлса ҳам. Жаннатдаги бир даража билан иккинчи даражанинг ораси бор-йўғи битта оят ўқиш, ёки битта тасбиҳ ёҳуд битта таҳмид айтиш билан фарқ қилиб қолади. Бас, умримизни ғанимат билайлик ва Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васалламнинг ушбу ҳадисларини эсга олайлик: "Одамларнинг энг яхшиси умри узоқ бўлиб яхши амал қилганидир".
➖➖➖➖➖➖
@Tegirmonboshi
❤ 1
Фото недоступнеДивитись в Telegram
#ҲАДИС
Абу Қатода розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Аллоҳ азза ва жалла: «Мен сенинг умматингга беш вақт намозни фарз қилдим. Мен ўзимга ўзим, ким уларни муҳофаза қилиб ўз вақтида ўқиб келса, албатта, жаннатга киритаман, деб аҳд бердим. Ким уларни муҳофаза қилмаса, Менинг ҳузуримда унга аҳд йўқдир, деди», деб айтдилар».
Абу Довуд ривоят қилган.
➖➖➖➖➖➖
@Tegirmonboshi
👍 2
01:23
Відео недоступнеДивитись в Telegram
Ислом таълимотларининг катта-кичиги йўқ
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ
➖➖➖➖➖➖
@Tegirmonboshi
Islom taʼlimotlarining katta-kichigi yo‘q.mp42.88 MB
Фото недоступнеДивитись в Telegram
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам
Уммул мўминин Оиша розияллоҳу анҳо айтдилар:
"Бир кеча Набий соллаллоҳу алайҳи васалламни йўқотиб қўйдим. Аёлларидан бириникига кетган бўлсалар керак деб ўйладим. Излаб (тополмадим), сўнг қайтиб келиб (қарасам), у зот рукуъ ёки сажда қилган ҳолда:
- "Ўзингга ҳамду сано айтиш билан Сени барча айбу нуқсондан поклайман ва Сендан ўзга (ҳақ) илоҳ йўқ" - деб айтаётган эканлар. Шунда мен:
- "Ота-онам сизга фидо бўлсин! Мен нима ғамдаман-у, сиз нима ғамдасиз" - дедим.
(Муслим ривояти)
➖➖➖➖➖➖➖
@Tegirmonboshi
❤ 2👏 1
Фото недоступнеДивитись в Telegram
Чумоли
Саҳобалардан Адий ибн Ҳотам Тоий розиёллоҳу анҳу уйлари орқасидаги чумолилар уяси олдида нон увоқларини майдалаб ташлар ва:
- "Улар бизнинг қўшнимиз, бизнинг гарданимизда уларнинг қўшничилик ҳаққи бор" - дер эдилар.
➖➖➖➖➖➖
@Tegirmonboshi
❤ 2
Қуръонда инсон ҳақида:
- Инсон шошқалоқдир (Исро сураси, 11-оят).
- Дарҳақиқат, инсон бетоқат қилиб яратилгандир (Маъориж сураси, 19-оят).
- Дарҳақиқат, у (инсон) золим ва нодондир (Аҳзоб сураси, 72-оят).
- Инсон зоти хасисдур (Исро сураси, 100-оят).
- (Инсон) бирданига умидсиз ва тушкундир (Фуссилат сураси, 49-оят).
Инсоннинг асли келиб чиқиши:
- Тилга олгулик нарса бўлмаган (Инсон сураси, 1-оят).
- Қасамки, Биз инсонни (Одамни) лойнинг сарасидан яратдик (Мўминун сураси, 12-оят).
- Сўнгра унинг наслини ҳақир бир сувдан иборат нутфа (маний)дан пайдо қилди (Сажда сураси 8-оят).
Шунчалик даражада ожиз ва нотавон бўлишига қарамай агар Аллоҳ таоло тавфиқ бермаса, инсон:
- Дарҳақиқат, инсон кўп жанжал (баҳс) қилувчидир (Каҳф сураси, 54-оят).
- У эса, баногоҳ, очиқ «рақиб»дир (Наҳл сураси, 4-оят).
- Ҳақиқатан, инсон (ўзига) ўта золим ва (Раббига) жуда ношукрдир (Иброҳим сураси, 34-оят).
Кимдаким ушбу ҳақиқатларни тўғри англаса, унда ҳақиқий маънодаги тавозелик пайдо бўлади ва ўзининг нақадар Аллоҳ таолонинг тавфиқига муҳтож эканлигини тушуниб етади:
- «Эй, Раббим! Мен учун нима яхшилик (ризқ) туширсанг, ўшанга муҳтождирман» (Қасас сураси, 24-оят).
- Ҳадиси шарифда келади: “Аллоҳим Ўзинг мени ҳамма ишларимни ислоҳ қилгин, бир лаҳза ҳам мени ўз ҳолимга ташлаб қўймагин”
➖➖➖➖➖
@Tegirmonboshi
👏 1
Оберіть інший тариф
На вашому тарифі доступна аналітика тільки для 5 каналів. Щоб отримати більше — оберіть інший тариф.