cookie

Ми використовуємо файли cookie для покращення вашого досвіду перегляду. Натиснувши «Прийняти все», ви погоджуєтеся на використання файлів cookie.

avatar

Andijonnoma Расмий канал

Андижон вилояти Andijonnoma.uz веб сайти. Манзил: Андижон шаҳри А.Навоий шоҳкўчаси 87-уй. Мурожаат учун : @and_press_services Web site: http://andijonnoma.uz Instagram: www.instagram.com/andijonnoma__uz Facebook: facebook.com/andijonnomauz

Більше
Рекламні дописи
524
Підписники
Немає даних24 години
-37 днів
-1930 днів

Триває завантаження даних...

Приріст підписників

Триває завантаження даних...

01:35
Відео недоступнеДивитись в Telegram
Андижон вилояти автомобил йўллари бош бошқармаси томонидан ОАВ вакиллари, журналист, блогер учун пресс тур ташкил этилди
Показати все...
01:35
Відео недоступнеДивитись в Telegram
Андижон вилояти автомобил йўллари бош бошқармаси томонидан ОАВ вакиллари, журналист, блогер учун пресс тур ташкил этилди 👉 Каналга обуна бўлинг @andijonnomapress
Показати все...
01:58
Відео недоступнеДивитись в Telegram
#Офарин ⚡️"Кечирасиз" деб номланган 1 дақиқаю 57 сониялик мини-фильм ўз йўналишида «Оскар” мукофотини ютди. ☀️Аввалига кўриб тушунмабман, кейин англадимки буюк қалбли инсонлар ҳар доим олдинги сафларда бошқалар манфаати учун жой бўшатадилар. 👉 Каналга обуна бўлинг @andijonnomapress
Показати все...
00:20
Відео недоступнеДивитись в Telegram
#Ижтимоий_ролик 📱Телефонга чалғиб ўз ҳаётингизни хатарга қўйманг! 👉 Каналга обуна бўлинг @andijonnomapress
Показати все...
Фото недоступнеДивитись в Telegram
Кечаги чойни( бир кун туриб қолган) асло ичманг! Гап шундаки, чойни "свежий" холатда ичиш керак. Агар, билиб ёки билмасдан, бир кун туриб қолган, эски чойни ичсангиз, сизда ошқозон, ичак ва жигар билан боғлиқ жуда оғир касалликлар ривожланади. Сабаби, эски чойда, кислород ёрдамида, бактерия ва хар хил микроблар пайдо бўлади ва улар айнан биз айтиб ўтган органларни ишдан чиқаради... Японияда, бир кунлик эски чойни, илон захридан зарарлироқ деб тан олинган. Хулоса ўзингиздан... 👉 Каналга обуна бўлинг @andijonnomapress
Показати все...
Фото недоступнеДивитись в Telegram
Танангиздаги оғриқлар нима дейди? Ҳар дарднинг давоси бор. Танангизни эшитинг 👉 Каналга обуна бўлинг @andijonnomapress
Показати все...
ИККИ ПИЁЛА СУВ Қадим замонда бойлиги билан мақтанувчи ҳукмдор бўлган эди. У қаерга бормасин, хазинасидан бир қисм олиб, уни бошқаларга  кўз-кўз қилар эди.  Бир куни у энг ишонган олим дўстига шундай савол берди:   – Сен олимлар ичра машҳур ва доносан. Мен сенинг фикрингни билмоқчиман. Менинг ҳукмдорлигим ва давлатим ҳақида нима дея оласан? Олим жавоб беришнинг йўлини топди ва ҳукмдорга  шундай деди: – Фараз қилайлик, сиз бепоён ва жазирама чўлнинг қоқ ўртасида турибсиз. Шу пайт томоғингиз қақраб, ниҳоятда чанқадингиз. Аммо яшаб қолиш учун ярим давлатингиз эвазига сизга бир пиёла сув узатилди. Сиз бунга рози бўлармидингиз? – Албатта, рози бўлардим. – Анча вақт ўтди. Чанқоқ кучайди. Қолган давлатингиз эвазига сизга яна бир пиёла сув таклиф қилинди. Сиз бунга ҳам  рози бўлармидингиз? Ҳукмдор бир оз ўйланди ва ноилож: – Ўлмай қолиш учун мен давлатимнинг қолганини ҳам беришга мажбурман, –деди.  Шунда олим мийиғида кулиб: – Демак, ғурурланишга  ҳожат йўқ, ҳукмдор. Сиздаги бойликнинг баҳоси бор йўғи икки пиёла сув экан…, – деди. Турк тилидан Сумайро, Муна Холмуродовалар таржимаси 👉 Каналга обуна бўлинг @andijonnomapress
Показати все...
Фото недоступнеДивитись в Telegram
Ўзбекистондаги топ-5 музей маълум қилинди Статистика агентлиги маълумотларига кўра, 2024 йилнинг 1 январь ҳолатига Ўзбекистондаги музейлар сони 140 тани ташкил этган. Музейларга 2023 йил давомида 5,7 миллион киши ташриф буюрган. Мамлакатимиздаги энг кўп ташриф буюрувчиларга эга бўлган 5 та музей қуйидагилар: Регистон ансамбли – 1 010,8 минг киши; Самарқанд давлат музей қўриқхонаси – 1 006,6 минг киши; Ғалаба боғи ёдгорлик мажмуаси таркибидаги Шон-шараф давлат музейи – 648,5 минг киши; Хива Ичан-қалъа давлат музей қўриқхонаси – 448,4 минг киши; Бухоро давлат музей қўриқхонаси – 390,3 минг киши.
Показати все...
Фото недоступнеДивитись в Telegram
Тўрт ёшли ёзувчи "Гиннеснинг рекордлар китоби"га киритилди Ҳатто болаликда ҳам ёзувчи бўлиш мумкин. Буни Бирлашган Араб Амирликларида яшовчи тўрт ёшли Саид Рашид Ал-Мҳаири исботлади. 2023 йилда унинг “Саид исмли фил ва айиқ” номли китоби нашр этилди. Асарда ҳайвонларнинг қандай қилиб дўстлашгани ҳақида ҳикоя қилинади. Бундан бир неча йил олдин икки тилда ёзилган китобини нашр қилган боланинг опаси энг ёш ёзувчи мақомини олган эди. Яқин кишисининг муваффақияти болакайни ҳам илҳомлантирди. Асар расман нашр этилганда боланинг ёши 4 ёшу 218 кун эди. Ютуқ "Гиннеснинг рекордлар китоби"да қайд этилган. Айтиш жоизки, китобхонлар орасида жуда машҳур китобнинг сотилган нусхалари сони 1 мингдан ошди.
Показати все...
Китоб танлашда унинг «бестселлeр» эканлигига диққат қаратиш урфга айланган. Бестселлeр сифати аслида фақатгина китоб савдосига нисбатан ишлатилмайди. Кенг оммалашган, талабгир мусиқа альбоми, мобил ўйинлар, фильмлар ҳам бестселлер бўлиши мумкин. Яъни бестселлер – хит.
Инглизчадан сўзма-сўз таржима қилганда «яхши сотилган» деган маънони англатсада, фақатгина сотувнинг зўрлигига қараб эмас, асосан китобнинг оммалашганлик, қизиқиш билдирилиши даражасига қараб белгиланади.
📗 Бестселлерлар рўйхати турлича шакллантирилади. Йирик нашриётлар, китоб дўконлари тармоқлари, ахборот порталлари ўз наздидаги бестселлерлар рўйхатини тузиши мумкин. Ва уларнинг ҳар бири турлича мезонлар асосида ишлайди. Мисол, Амазон фақатгина ўз порталида мавжуд ва шу ерда сотилган китоблар статистикаси асосида рўйхатни тузади. Порталда одамлар қайси китобни кўпроқ излаётганини алгоритм автоматик ҳисоблайди. Бестселлернинг машҳур рўйхатларидан яна бири The Nеw York Times томонидан тузилади. У кўпроқ улгуржи савдода китобларга бўлган талаб даражасига асосланади. Айтганча, «лонгселлер» деган тушунча ҳам бор. У узоқ вақт диққат марказида, яъни трендда бўлган китоб маҳсулотларига нисбатан ишлатилади.
Показати все...