cookie

Ми використовуємо файли cookie для покращення вашого досвіду перегляду. Натиснувши «Прийняти все», ви погоджуєтеся на використання файлів cookie.

avatar

bakiroo

Ўйиндан ташқари фикрлар Твиттер: https://twitter.com/the_bakiroo

Більше
Рекламні дописи
52 061
Підписники
+1324 години
+1697 днів
+6330 днів

Триває завантаження даних...

Приріст підписників

Триває завантаження даних...

00:34
Відео недоступнеДивитись в Telegram
Ўзбекистон ва Қирғизистон ўртасидаги “Косонсой” чегара-божхона пости фаолиятини 24 соатлик қилиш таклиф этилмоқда Косонсойдаги “Саванна” туризм компанияси раҳбари тадбиркорлар билан мулоқотда жуда яхши таклиф билан чиқибди. Унинг сўзларига кўра, тумандаги Қирғизистон билан чегарада жойлашган божхона пости 8:00 дан 18:00 гача фаолият юритади. Бу айниқса ҳозирги ёз кунларида жуда қисқа ҳисобланади. Айтилишича, қўшни давлатдан кириб келганларни қабул қилишга бу вақт камлик қилмоқда ва кўплаб ноқулайликлар туғдирмоқда. Мазкур масалага, нафақат "Косонсой" мисолида, бошқа тирбанд ва талабгор постларнинг ҳам ҳеч қурса ёз вақтида иш вақтини узайтириш борасидаги таклифларга тегишли идоралар ҳам эътибор қаратса ва ижро учун алоҳида назоратга олса, яхши бўларди.
Показати все...
IMG_4213.MP411.57 MB
00:57
Відео недоступнеДивитись в Telegram
Таълим бозорида қарийб миллион долларлик айланмага эга субъектлар шаклланмоқда Ўзбекистон таълим бозорида, айниқса тил марказлари ўртасида яхшигина рақобат шаклланган. Уларда бир неча ўн минглаб ўқувчилар таҳсил олиб келмоқда. Давлат раҳбари ёшлар билан учрашувда шундай ўқув марказларидан бири Cambridge’нинг сўнгги йиллардаги натижаларига тўхталиб, унинг даромад айланмаси 3 йил ичида 1,2 миллиард сўмдан 10 миллиард сўмга ошганини таъкидлади. Ҳозирда бу ерда 10 мингдан ортиқ ўқувчилар тил ўрганмоқда.
Показати все...
4.01 MB
Газ учун субсидиялар ҳисоби ва ҳисобдорлиги очилиши, текширилиши керак Бюджетдан берилаётган субсидияларнинг сўрови,, маъмурчилик назорати ва ҳисобдорлиги бўлиши керак. Оддийгина ипотека учун 30 млн.сўмлик субсидиянинг қанча чиғириғи, талаби ва мезонлари бор. Субсидия бор жойда, албатта ўзлаштириш ва турли махинацияларга мотивация бўлади. Камбағаллар ва ишсизлар учун ажратилган субсидиядан тортиб, томчилаб суғориш баҳона талон-тарож қилинган субсидиялар ҳолатлари ҳар йили аниқланади. Шу маънода газ учун берилаётган субсидиялар истисно бўлмаслиги керак. Биринчидан, энг катта, бюджетни қоқиштириб, издан чиқараётган ўнлаб триллион субсидия айнан газ учун берилмоқда. Иккинчидан, газ учун субсидия умумий қозон тарзида ўзлаштирилмоқда, битимбай эмас. Биз билмаймиз, газ шимолдан қанчадан сотиб олинаяпти, қанчаси субсидия билан қопланаяпти. Биз билмаймиз, газ олигархлар эгаллаб олган конлардан қанчадан сотиб олинаяпти, бунга қанча субсидия кетаяпти. Балки шунинг учун бутун 2024 йилга ажратилган субсидиянинг 85 фоизи биринчи чоракдаёқ ўзлаштириб бўлинган. Ўрага сичқон тушди, гулдуп-гуп. Эҳтимолки, охирги ойларда газ учун субсидиялар бошқа моддалар зиёни (ўқитувчи, шифокор, пенсионер) ҳисобига еки дефицитни ошириш ҳисобига берилмоқда. Учинчидан, субсидия бор жойда ўғирлик бўлади, айниқса гап триллионлар ҳақида кетганда. Ким кафолат беради субсидияланган импорт ҳисобига сотиб олинаётган газни Ўзбекистон аҳолиси ва бизнесига бериш ўрнига, ўғри олигархларнинг схемалари орқали экспорт қилинмаётганига? Зарари бюджетга, фойдаси чўнтакка қабилида. Қачон газ субсидияси мақсадли ишлатилаётгани текширилди, ўрганилди, муттаҳамлар жавобгарликка тортилди? Бирон марта бу ҳақда хабарларга кўзимиз тушмади. Балки ғалвирни сувдан кўтарадиган вақти келгандир?
Показати все...

01:37
Відео недоступнеДивитись в Telegram
Ўзбекистон фуқароларига виза учун ҳужжат топширишни осонлаштириш таклиф қилинди Президентнинг тадбиркорлар билан Очиқ мулоқотига тайёргарлик кўриш доирасида туризм ва транспорт соҳасидаги тадбиркорлар билан очиқ мулоқот ўтказилмоқда. Унда туроператор Муқаддас Муродова виза масаласи бўйича долзарб муаммоларни санаб ўтди. Хусусан, сўнгги пайтларда талаб юқори бўлган Буюк Британия ва Канадага визани олиш учун Ўзбекистон фуқаролари чет элга чиқиб, бармоқ излари топшириши керак. Таклиф қилинаётган ечим эса Тошкентда Буюк Британия элчихонаси консуллигини тиклаш. Канадага чиқиш учун эса Тошкентда бармоқ излари топшириши учун имконият яратиш илгари сурилди. Ҳозирда виза олиш ниятида бўлган фуқаролар сарсон. Улар узундан узун навбатга туришга, вилоятлардан пойтахтга келишга ёки ундан ҳам ёмони четга чиқишга мажбур бўлмоқда. Буни енгиллаштириш мақсадида вилоятларда ҳам виза марказларини ташкил этиш таклиф қилинди. Меҳнат ресурсларига бой давлат бўлганимиз сабабли мазкур таклифларга жиддий ёндашиш ва уни ҳаётга тадбиқ қилиш зарур. Ўзбекистон фуқаролари хорижга осон ва қулай тарзда чиқа олса, давлатга ҳам шунча фойда бўлади.
Показати все...
IMG_2114.MP48.56 MB
Фото недоступнеДивитись в Telegram
Тўртинчи соҳа кесимида йиғилиш давом этмоқда Президент билан тадбиркорлар ўртасидаги очиқ мулоқотга тайёргарлик доирасида бундан аввал шундай форматда ўтказилган 3 та учрашувда тадбиркорларнинг 100 дан ортиқ тизимли таклифлари белгилаб олинган. Шунингдек, 1 июль ҳолатига кўра, 1094 ва 1100 қисқа рақамлари ҳамда subsidiya.epauzb.uz электрон платформаси орқали тадбиркорлик субъектлари томонидан Республика штабига 4,5 мингдан ортиқ мурожаат келиб тушган. Президент билан мулоқотдан аввал ташкил этилаётган бу каби йиғилишлар турли соҳаларда фаолият юритаётган тадбиркорлар учун фойдали бўлади. Бугунги учрашувни жонли эфирда кузатиб бориш мумкин.
Показати все...
Иш ҳақи ва пенсиялар нега 1 майдан оширилмади? 2024 йил бюджетида иш ҳақи, пенсиялар, стипендиялар ва нафақалар миқдорини ошириш учун 9,6 трлн.сўм маблағ ажратилган. Бу бюджетда кўрсатилган рақам. Бюджетномага кўра, иш ҳақи миқдорининг қўшимча равишда 1 фоизга оширилиши йилига 1,3 трлн сўм атрофида, пенсия миқдорининг 1 фоизга оширилиши эса 600 млрд сўм миқдорида қўшимча харажатлар талаб этади. Демак, агар ҳисоб-китоб қилиб кўрсак, бюджетдан ажратилган маблағ молия йилининг 8 ойи давомида, яъни 1 майдан бошлаб иш ҳақи ва пенсия миқдорини 7,5%га оширишга етарли бўлган. Эҳтимолки, бюджет тузилаётган вақтда айнан шундай режа қилинган ҳам (стипендиялар 4 йилдан бери оширилмайди, шунинг учун ҳисобга қўшмадик). Хўш, унда нега иш ҳақи ва пенсиялар оширилмади? Бу саволга биронта расмий жавоб бергани йўқ. Расмийлар сукутда экан, ўзимизнинг мулоҳазаларимиз билан ўртоқлашамиз. Эҳтимоли жуда юқорики, ҳаммасига яна энергетика сабабчи. Энергетикани, айниқса газнинг шимолдан импортини субсидиялаш тўхтагани йўқ. Қайтанга импорт потираб ортмоқда, импорт ҳажмига мувофиқ субсидиялар ҳам (балки расмий рақамлардан ҳам кўпроқ даражада). Шартли равишда айтганда, ўқитувчи, дўхтир ва пенсионерларга мўлжалланган пуллар шимолдагилар ва уларнинг Ўзбекистондаги эмиссарларининг газ схемаларини субсидиялашга кетаётган бўлиши мумкин. Кимлар, қайси ўртамчилар, қанақа нархда шимолдагиларнинг газини импорт қилаётгани, бу субсидияланган газ импортидан қанча қисми, қанақа нархда яна экспортга чиқиб кетаётгани, ўртадаги фарқлар кимларнинг чўнтагида қолаётгани тўғрисида очиқ маълумотлар мавжуд эмас. Ўзбекистонликлар газини сотиб олаётган ва сотаётган, Ўзбекистонга бир ўзи газ "импорт" қилаётган ва гўёки бир ўзи "экспорт" қилаётган UzGasTrade молиявий натижаларидан тортиб битимларигача яширишда давом этмоқда. Ўзбекистонликлар учун ҳаммаси тақа тақ ёпиқ.
Показати все...

Давлат бюджети дефицити 34 трлн.сўмдан ошган ва катта эҳтимол яна ошади Июнь ойи давомида давлат бюджетининг даромадлари 23,2 трлн.сўмни, харажатлари эса 27,9 трлн.сўмни ташкил этган. Энергетика тарифларининг кескин оширилиши ва бюджет ходимлари маоши, пенсиялар индексацияланмаганига қарамай, бюджет харажатларининг даромадлардан кўра тезроқ ўсиши давом этмоқда. Бунинг сабабларини бюджет мундарижаси батафсил очиқланмай аниқлаш қийин. Аввалги 5 ой ва июнь ойи маълумотлари қўшиб чоғиштирилса, 2024 йил ярим йиллик якунлари бўйича давлат бюджети даромадлари 115,8 трлн.сўмни, харажатлари эса 149,8 трлн.сўмни ташкил этгани маълум бўлади. Шунда жамланган дефицит 34 трлн.сўмдан ошган. Маълумот учун, ўтган 2023 йилнинг биринчи ярим йиллигида давлат бюджетининг дефицити 26,8 трлн.сўмдан иборат бўлганди, яъни вазият ўтган йилги оғир аҳволдагидан ҳам мураккаброқ ривожланмоқда. Тенденциядан келиб чиқилса, бу йил ҳам ЯИМга нисбатан 4%лик ёки 52,5 трлн.сўмлик консолидациялашган бюджет дефицитига тушиш жуда қийин бўлади. Балки аллақачон йиллик харажатлардан ортиқ ёки умуман кўзда тутилмаган харажатлар амалга ошириб бўлинган моддалар бўлиши мумкин. Охирги 3 йилдаги каби декабрнинг охирги кунида харажатлар амалга оширилиб бўлингач эмас, харажатлар қилинмасидан, олдиндан жамоатчиликка, парламентга чиқарилиши, очиқ муҳокама этилиши зарур. Охирги 6 ойда янги ва янги вазирликлар, яъни бюджет тақсимловчилари пайдо бўлди, уларнинг бюджети яна орқа сана билан тасдиқланадими? Масалан, Ўзатомники, Энергорегуляторники? Бомбага айланиши мумкин бўлган АЭС бўйича харажатлар қайси моддага, қайси жамғармага тиқилади? Бу бошимизга тушган бало АЭС деб ойлик ва пенсиялар индексацияси яна кечикмайдими?
Показати все...

Фото недоступнеДивитись в Telegram
Рост ва ёлғон ўртасидамиз Янгиликлар ичида яшаш ёлғонлар орасидан ростини топиш эҳтиёжини туғдиради. Албатта, бу осон эмас, озроқ заҳмати бор. Factchecknet.uz сайти Сизга айнан шу масалада ёрдам беради! 🔍 @factchecknetuz — фактларни текширишга мўлжалланган Ўзбекистондаги етакчи платформа бўлиб, у бугунгача юзлаб нотўғри маълумотларни, амалга оширилмаган ваъдаларни текширди ва уларни асослаб берди. Сайтда нималарни топасиз? • Ёлғон ва нотўғри маълумотларни фош этувчи мақолалар; - Турли хил долзарб мавзулар бўйича ҳақиқатни аниқловчи таҳлиллар; - Жамиятда кенг тарқалган афсоналарни фош этувчи изланишлар. Телеграм канал: @factchecknetuz Реклама
Показати все...
30 йиллик ёлғон такрорланмоқдами: "Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган BYD'лар чет элдан олиб келинаётган маҳсулотлардан арзон бўлади" Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган BYD'лар чет элдан олиб келинаётган маҳсулотлардан арзон бўлади, дея интервью бермоқда “BYD Uzbekistan Factory” раҳбари. Мазкур баёнотга ишонадиган биронта ўзбекистонлик топиладими ёки йўқми, билмадиму, Жиззахда йиғилаётган BYD Song Plus Champion DM-i Хитойдан хусусий тадбиркорлар томонидан келтирилган худди шу русумли электрокардан 42 млн.сўм ёки 3 350 доллар қимматга сотилмоқда. Бу фарқ қишда янаям каттароқ эди, токи “маҳаллий иқлим ва йўл шароитларига мослаштирилмагани ҳамда расмий кафолатга эга бўлмагани учун тартибсиз импортни чеклаш” формулировкаси билан нотариф чекловлар эълон қилинмагунча. Дарвоқе, айнан бугундан BYD' электромобилларининг эркин импортига маъмурий тақиқлар қўйилиши кўзда тутилган. Хотираси калта бўлмаганлар роса 30 йил аввал Daewoo Ўзбекистонда автомобиллар ишлаб чиқариш заводини қуришни бошлаганида, худди шу каби ваъдалар эълон қилинганини эслашади. Ҳақиқатан ҳам шу ваъдалар амалга оширилган, фақат аждарҳо божлар ўрнатиш, танловни ўлдириш ва рақобатни чеклаш орқали. Бу сафар бошқачароқ бўлишига ишонадиган биронта лақма ё гўл топилармикан? Дарвоқе, BYD'нинг E2, Seagull ва Yuan каби оммабоп моделлар ишлаб чиқарилишига ишора қилинипти. Бу катта эҳтимолки яқин келажакда рўй бермайди, чунки BYD Uzbekistan Factory ўзининг отамонопол келишувдаги акаси Ўзавтомоторснинг шу линейкасидаги Кобальт ва Оникс каби араваларига қарши танлов ҳосил қилишига қараб юра олмайди. Худди Kia Ўзбекистонда бюджет моделлари таклифига бормагани сингари. Шахсий прогнозим шуки, нотариф чекловлар янада кучайтирилиб, импортчи рақобатчилар тўлиқ ўлдирилгач, BYD Uzbekistan Factory ҳам тили бир оғаси Ўзавтомоторс сингари шўъбалари воситасида олиб сотар чайқовчи монополистга айланади.
Показати все...
Нигоҳ

Электромобиллар нархи тушадими? Ушбу саволга “BYD Uzbekistan Factory” бош директори Шафқатбек Алимов жавоб берди. Унинг сўзларига кўра, Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган BYD'лар чет элдан олиб келинаётган маҳсулотлардан арзон бўлади. Таъкидланишича, BYD'нинг E2, Seagull ва Yuan каби оммабоп моделлар ишлаб чиқариш режалари ҳам бор. ❗️ Шунингдек, Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган моделлар экспорт қилинганида, ўша бозорларга Хитойда ишлаб чиқарилган электромобиллар олиб келинмайди. Эслатиб ўтамиз, яқинда Ўзбекистонда BYD'нинг Хитойдан ташқаридаги илк завод очилди. Telegram | YouTube

Тошкент сити Тошкент тумани эмаску?! Узоқ Канададаги ватандошимиз Фарҳод Файзуллаев тунда ялтираб ётган Тошкент ситига қараб, мана свет боракан-ку дея, луқма ташламоқда. Албатта свет бор, Тошкент сити учун бор. Ахир Тошкент сити Янги Ўзбекистоннинг кўзкўрди витринаси-ку. Сизга ўхшаган узоқдаги ватандошлар, Дуровдан тортиб исмини айтишга шайтон қўрқадиган мартабали меҳмонларгача мақтаб кетишлари учун. Илгариги ёмон замонда, эсингизда бўлса, бутун Тошкент шаҳри витрина эди, свет ўчмасди, энди бўлса, Тошкент сити шунақа жой. Сенатда свет ўчсаям, бу ерда ўчмайди. Қолаверса, Тошкент сити 8 км наридаги Тошкент тумани эмас, масалан. Худонинг берган куни, иссиқми, совуқми, ёмғирми, қуруқми, шамолми, фарқи йўқ, таъмирлаш ё авария баҳона свет ўчириладиган. Ахир Мирзамаҳмудов ва шонли энергетиклар Тошкент туманида ва ҳатто Сенатда свет ўчиришгани учун жазоланмайдику. Лекин Тошкент ситида свет ўчиб қолса, бошлари кетади. Пул кўпми Тошкентда дебсиз, йўқ, пул кўпмас, ҳалиям дунёнинг 50та энг қашшоқ давлатидан биримиз. Пул тийиқсиз ва ҳисобдорлиги йўқ чиновникларда кўп. Албатта бу пуллар ҳаммаси халқники, лекин халқнинг ўзи ўша пулни тақсимлашдан, ҳатто унинг ўзига тааллуқли масалаларда қарор қабул қилишдан четлаштирилган бўлса, нима қилсин?
Показати все...

Оберіть інший тариф

На вашому тарифі доступна аналітика тільки для 5 каналів. Щоб отримати більше — оберіть інший тариф.