uk
Feedback
SALOMATLIK SABOQLARI |Tibbiy maslahat kanal

SALOMATLIK SABOQLARI |Tibbiy maslahat kanal

Відкрити в Telegram

Бахтимизнинг ўндан тўққиз улуши соғлигимизга боғлиқ - тиббий маслаҳат - фойдалик тавсиялар https://t.me/joinchat/AAAAAEVa57-78oPBBe-vQg

Показати більше
5 681
Підписники
-1124 години
-887 днів
-4 97430 день
Архів дописів
Ассалому алайкум, қадрдоним! Пайшанба куни барчамиз учун хайр-у барака, файз-у саодат куни бўлсин. Бугун қилган ҳар бир эзгу ниятимиз ижобат, айтилган ҳар бир дуомиз мустажоб бўлсин. Қалбларимизга хотиржамлик, хонадонларимизга нур ва тотувлик насиб этсин. 🖥 Яқинларингизга ҳам юборинг! ➡️ Каналга уланиш 👇👇👇 https:\/\/t.me\/joinchat\/AAAAAEVa57-78oPBBe

Юртимизга муборак Рамазон ойи кириб келмоқда. Бу — нафақат маънавий покланиш, балки соғлом турмуш тарзига эътибор қаратиш ойи ҳамдир. 🍜 Айниқса, саҳарликда мувозанатли таомланиш саломатлигимизни асрашга катта ёрдам беради. ❓Хўш, бунда нималарга эътибор қаратиш керак? Қандай таомлар кун давомида организм тетиклигини таъминлайди? Қайси егуликлардан сақланиш лозим? Саволларга тиббиёт фанлари доктори, профессор Низом Эрматов батафсил жавоб беради. Манба 🖥 Яқинларингизга ҳам юборинг! ➡️ Каналга уланиш 👇👇👇 https:\/\/t.me\/joinchat\/AAAAAEVa57-78oPBBe

Рамазон учун махсус десерт ифтордан кейин иссиққина чой билан зор кетади 🖥 Яқинларингизга ҳам юборинг! ➡️ Каналга уланиш 👇👇👇 https:\/\/t.me\/joinchat\/AAAAAEVa57-78oPBBe

​​Ассалому алайкум, қадрдоним! Меҳр-шафқат, сабр-қаноат ва барака фасли — улуғ ойи Рамазон кириб келгани муборак бўлсин! Ушбу муборак айёмларда сиз азиз инсонни ва сизнинг тимсолингизда бутун оилангизни Аллоҳ таоло ўз ҳимоясига олиб, қалбларингизни хотиржамликка, хонадонларингизни файзу баракага тўлдирсин. Тутган рўзаларингиз, қилган ибодатларингиз, хайр-садақа ва эзгу амалларингиз даргоҳи илоҳийда қабул бўлсин. Парвардигор бу ойни гуноҳлар кечириладиган, диллар покланадиган, ниятлар рўёбга чиқадиган ой қилиб насиб этсин. Дуоларингиз ижобат, қадамларингиз хайрли, кунларингиз нурли бўлсин. Рамазони шариф муборак бўлсин!
🎼Сардор Раҳимхон - Рамазон туҳфаси
🖥 Яқинларингизга ҳам юборинг! ➡️ Каналга уланиш 👇👇👇 https:\/\/t.me\/joinchat\/AAAAAEVa57-78oPBBe

Жорий йил учун закот, фитр ва фидя миқдори маълум бўлди ЎМИ Фатво маркази милодий 2026 / ҳижрий 1447 йилги Рамазон ойи учун з
Жорий йил учун закот, фитр ва фидя миқдори маълум бўлди ЎМИ Фатво маркази милодий 2026 / ҳижрий 1447 йилги Рамазон ойи учун закот нисоби, фитр садақаси ва фидя миқдорини эълон қилди. 🖥 Яқинларингизга ҳам юборинг! ➡️ Каналга уланиш 👇👇👇 https:\/\/t.me\/joinchat\/AAAAAEVa57-78oPBBe

🦷 Ҳомиладорлик даврида бўлажак оналарда милк ва тишлар саломатлиги билан боғлиқ айрим муаммолар пайдо бўлиши мумкин.Хўш, бундай касалликлар ҳомила ривожига қандай салбий таъсир кўрсатади? Бу даврда тишларни даволатса бўладими? Муолажалар учун айнан қайси муддатни танлаган маъқул? Cаволларга Республика перинатал марказининг гинеколог шифокори Лазиза Мўминжонова батафсил жавоб берди. Манба 🖥 Яқинларингизга ҳам юборинг! ➡️ Каналга уланиш 👇👇👇 https:\/\/t.me\/joinchat\/AAAAAEVa57-78oPBBe

Наманган тиббиёти оғир жудоликка учради Бугун Наманган тиббиётининг фидойиси, кучли билимга эга мутахассис, Республика ихтисо
Наманган тиббиёти оғир жудоликка учради Бугун Наманган тиббиётининг фидойиси, кучли билимга эга мутахассис, Республика ихтисослаштирилган Она ва бола саломатлиги илмий-амалий тиббиёт Маркази Наманган филиалининг акушер-гинекологи, тиббиёт фанлари номзоди Тошпўлат Абдукаримов оламдан ўтди. У умрини она ва бола саломатлигини ҳимоя қилишга, тиббиёт соҳасини ривожлантиришга ва кўплаб шогирдлар етиштиришга бағишлади. Мураккаб жарроҳлик амалиётларини юқори маҳорат билан бажарган, минг-минглаб оналар ва болалар саломатлигини сақлаб қолишга муносиб ҳисса қўшган шифокор Тошпўлат Абдукаримовнинг меҳнати, изланувчанлиги ва фидойилиги бутун жамиятга намуна бўлгулик эди... Наманган тиббиёти вакиллари, шогирдлари, кенг жамоатчилик Тошпўлат Абдукаримовнинг эзгу ишлари, инсоний фазилатларини асло унутмайди ҳамда марҳумнинг оила аъзолари, яқинларига чуқур ҳамдардлик билдиради. Унинг ёрқин хотираси қалбларимизда абадий сақланади. 🖥 Яқинларингизга ҳам юборинг! ➡️ Каналга уланиш 👇👇👇 https:\/\/t.me\/joinchat\/AAAAAEVa57-78oPBBe

Агар қулоғингизда чийиллаш бўлса… Батафсил видеода! 🖥 Яқинларингизга ҳам юборинг! ➡️ Каналга уланиш 👇👇👇 https:\/\/t.me\/joinchat\/AAAAAEVa57-78oPBBe

Ассалому алайкум, қадрдоним! 🌸 Янги кун муборак бўлсин! Кунингиз хайрли, руҳингиз шод ва қалбингиз тўла барокатли бўлсин. Бугун ҳар бир дақиқа сизга қувонч, ҳар бир қадамингиз омад ва янги имкониятлар олиб келсин. Ҳаётингиздаги барча ишларингиз муваффақият ва тинчлик билан якунлансин. 🌞 Кун давомида сизни илиқ табассумлар, самимий суҳбатлар ва бахтли лаҳзалар кутиб турсин. Қалбингиздаги энг эзгу ниятлар рўёбга чиқсин ва ҳар бир янги кун сизга фақат яхшилик олиб келсин. 💛

​​​​📹 Dildora Niyozova - Faridam (Official music) 📥 @utezbot orqali yuklab olindi

2026 йилда муборак Рамазон ойининг бошланиши 19 февраль кунига тўғри келади — президент қарори

Баҳорги ҳолсизлик: сабаб ва оддий ечимлар Баҳор келиши билан кўпчиликда ланжлик, уйқучанлик, тез чарчаш ва шамоллашга мойилли
Баҳорги ҳолсизлик: сабаб ва оддий ечимлар Баҳор келиши билан кўпчиликда ланжлик, уйқучанлик, тез чарчаш ва шамоллашга мойиллик кучаяди. Бу ҳолат кўпинча «баҳорги авитаминоз» деб аталади. Аслида эса организм қишдан кейин янги фаслга мослашиш жараёнини бошдан кечиради. Қуёш нури, ҳарорат ва кун тартиби ўзгариши туфайли гормонлар ва модда алмашинуви қайта созланади. Мутахассислар баҳордаги ҳолсизликнинг асосий сабаблари сифатида D витамини, темир ва магний танқислигини кўрсатади. Шу боис рационга тухум, балиқ, кўкатлар, қатиқ маҳсулотлари ва ёнғоқларни кўпроқ киритиш тавсия этилади. Айниқса, эрталаб қуёш нурида 10–15 дақиқа сайр қилиш организмни тез уйғотиб, энергия алмашинувини фаоллаштиради. Шунингдек, етарли уйқу ҳам муҳим. Кечқурун электрон қурилмалардан камроқ фойдаланиш ва бир вақтда ухлаш асаб тизимини тиклайди. Эрталаб илиқ сув, асал ва лимон аралашмаси ичиш эса ичак фаолиятини яхшилаб, иммунитетни қўллаб-қувватлайди. Агар ҳолсизлик узоқ давом этса, юрак тез уриши ёки бош айланиши кузатилса, шифокорга мурожаат қилиш зарур. Чунки бундай белгилар оддий чарчоқ эмас, балки камқонлик ёки қалқонсимон без фаолияти билан боғлиқ бўлиши мумкин. Баҳор — янгиланиш фасли. Тўғри овқатланиш, қуёш нури ва тартибли уйқу орқали организмни табиий равишда тиклаш мумкин. 🖥 Яқинларингизга ҳам юборинг! ➡️ Каналга уланиш 👇👇👇 https:\/\/t.me\/joinchat\/AAAAAEVa57-78oPBBe

Ҳафта давомида ҳаво +25 даражагача исийди 16-17 февраль кунлари кутилаётган ёмғирлар ёғиши сабабли, республиканинг тоғ олди в
Ҳафта давомида ҳаво +25 даражагача исийди 16-17 февраль кунлари кутилаётган ёмғирлар ёғиши сабабли, республиканинг тоғ олди ва тоғли ҳудудларида (9 та вилоятда) сел-сув тошқин ҳодисалари юзага келиши мумкин. Шунингдек, 17-18 февраль кунлари кутилаётган ёғингарчилик ҳамда ҳаво ҳароратининг ўзгаришлари сабабли республиканинг тоғли ҳудудларида (6 та вилоятда) қор кўчиш хавфи эълон қилинди. Ҳаво ҳарорати ҳафта давомида сезиларли даражада тебраниб туради. Жанубий вилоятларда кундузги ҳарорат 20–25° илиққача кўтарилса, шимолий ҳудудларда ҳафта охирига келиб кечаси 3° совуққача тушиши ва кундузи 6–11° илиққача пасайиши кутилмоқда. 🖥 Яқинларингизга ҳам юборинг! ➡️ Каналга уланиш 👇👇👇 https:\/\/t.me\/joinchat\/AAAAAEVa57-78oPBBe

Баҳорий анъаналар ва метаболизм: кўк чучвара, варрак ҳамда сумалакнинг соғлиққа таъсири 🖥 Яқинларингизга ҳам юборинг! ➡️ Каналга уланиш 👇👇👇 https:\/\/t.me\/joinchat\/AAAAAEVa57-78oPBBe

Дафна япроғининг тиббий, маиший ва профилактик аҳамияти 🖥 Яқинларингизга ҳам юборинг! ➡️ Каналга уланиш 👇👇👇 https:\/\/t.me\/joinchat\/AAAAAEVa57-78oPBBe

#muftiy_minbari Хусуматчи бўлманг! 🎙 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари 📲 ОБУНА БЎЛИНГ ✅ ВА УЛАШИНГ🗣

Ассалому алайкум, қадрдоним! Янги бошланаётган иш ҳафтаси муборак бўлсин. Душанба тонги қалбларимизга қувват, ниятларимизга барака, қилаётган меҳнатларимизга эса самара олиб келсин. Ҳар бир кунимиз шукр билан бошланиб, мамнуният билан якунлансин. Қадамларимизни омад, кўнгилларимизни хотиржамлик, юзларимизни табассум тарк этмасин. Барчамиз учун бу ҳафта эзгу режалар амалга ошадиган, яхши хабарлар эшитиладиган ва қалблар ёришадиган ҳафта бўлсин. Омадли, баракали ва файзли ҳафта тилаймиз!
🎼 Музаффар Абдуазимов - Она
🖥 Яқинларингизга ҳам юборинг! ➡️ Каналга уланиш 👇👇👇 https:\/\/t.me\/joinchat\/AAAAAEVa57-78oPBBe

Repost from N/a
ҚАДР
Ҳаёт - оқар дарё, фурсат эса ғанимат. Биз эса оддий, аммо бебаҳо лаҳзаларни доим ортга сурамиз. Бир пиёла чой устидаги самимий суҳбатга, ота-онамизнинг дуосини олишга, жигарларимиз ҳолидан хабар олишга ёки бир лаҳза тўхтаб, дил изҳорига вақт топа олмай қоламиз. Гумонимизча, бизни кутадиган, йўлимизга интизор бўладиган, дардимизга шерик ва қувончимизга гувоҳ инсонлар ҳамиша ёнимизда турадигандек. Улар гўё ҳаётимизнинг сўнмас чироқлари каби абадий ёниб турадигандек туюлади. Аммо унутамизки, ўртада синовли дунё, тақдирнинг ёзиғи, яхши-ёмон кунлар ва ҳар бир жон бошида ўлим бор. Биз бугун арзимас деб билган ўша бир пиёла чой ва бир оғиз ширин сўз эртага энг улкан армонга айланиши мумкин. Шундай экан, келинг, кеч қолмайлик. Меҳрни, эътиборни, дийдорни эртага эмас, бугун улашайлик. Токи эртанги пушаймонлар бугунги ғафлатимизнинг аччиқ меваси бўлиб қолмасин. Яқинларингизнинг қадрига етинг, зеро улар ҳаётингизнинг энг қимматбаҳо бойлигидир. ✍️ Санжарбек Ҳамидов

Кивини арчиб ейишга одатланганмисиз? Унда бу видео айнан сиз учун! 🖥 Яқинларингизга ҳам юборинг! ➡️ Каналга уланиш 👇👇👇 https:\/\/t.me\/joinchat\/AAAAAEVa57-78oPBBe

❗️Дунёдаги энг яхши табиб — бу иммунитет! Оддий бир машқ орқали иммунитетни кўтариш мумкин. Албатта, синаб кўринг ва доимий равишда қилишга одатланинг. 🖥 Яқинларингизга ҳам юборинг! ➡️ Каналга уланиш 👇👇👇 https:\/\/t.me\/joinchat\/AAAAAEVa57-78oPBBe