cookie

Ми використовуємо файли cookie для покращення вашого досвіду перегляду. Натиснувши «Прийняти все», ви погоджуєтеся на використання файлів cookie.

avatar

ANTIKORRUPSIYA/расмий 🇺🇿

Цензурага йўл қўйилмайди. Оммавий ахборот воситаларининг фаолиятига тўсқинлик қилиш ёки аралашиш қонунга мувофиқ жавобгарликка сабаб бўлади. МУРОЖААТ УЧУН👇👇👇 @Anticorruptiongroup_bot

Більше
Рекламні дописи
14 531
Підписники
+1524 години
+1257 днів
+77230 днів

Триває завантаження даних...

Приріст підписників

Триває завантаження даних...

ИЖРОЧИНИНГ ХАРАКАТСИЗЛИГИ!!! 27.01.2024 йил кунги ижро варақасини ижро қилмасликдан мақсад нима? ижро иш юритиш тўғрисидаги қонунда 15 кунлик ихтиёрий муддат қўйилиши лозим эди тарафлар яъни даъвогар ва жавобгарлар (1) бир кунлик муддат ичида чақиртирилиб ёки электрон тарзда огоҳлантирилиши мажбур эди, бироқ Фарғона шаҳар мажбурий ижро бюроси давлат ижрочиси Мирзаев Темур Азамжон ўғли ваколат доирасидан чиқиб, ўзига берилган мажбуриятни бажармаган ва ҳозирги кунга қадар ижро ҳаракатларини олиб бормаган бунинг сабаби нимада? давлат ижрочиси ҳаракатсизлик қилишида бирон бир раҳбарининг топшириғи бўлганми? "хужжат манга энди келиб тушди" деган сўзни ёдлаболишган хаммаси бу одатий холку.
Показати все...
1
Фарғона шаҳар ИИО ходимларининг найранги дастидан, фирибгарликдан жабр кўрган фуқаро Фарғона вилоят Ички ишлар бошқармаси бошлиғи генерал майор Азизбек Икрамовдан ёрдам сўраб чиқди! ANTIKORRUPSIYA Оммавий Ахборот Воситаси Ижтимоий тармоқлардаги расмий саҳифалари ✅ t.me/antikorruzwww.antikorr.uztwitter.com/antikorrupsiyawww.youtube.com/@antikorruz
Показати все...
Ma’lumki, ijtimoiy tarmoqlarda “QIPCHOQ G’ALLA KLASTER” mas’uliyati cheklangan jamiyati tomonidan berilgan urug’lik hamda mineral o’git yaroqsiz holda ekanligi xususida videomurojaat yoritilgan. “QIPCHOQ G’ALLA KLASTER” mas’uliyati cheklangan jamiyatiga nisbatan yo‘llagan videomurojaat yuzasidan quyidagilarni ma’lum qilamiz. Videomurojaatda ko‘rsatilgan urug‘lik va mineral o‘g‘itlar klaster tomonidan elektron birja savdolari orqali tegishli korxonalardan shartnoma asosida rasmiylashtirilib olingan. Jumladan, bug‘doy urug‘lik tuxumi 2023-yil 25-sentabrdagi 2-sonli shartnomaga asosan, 30-sentabrdagi № 3/2, 3/3, 3/4, 3/5 - sonli hisobvaraq-fakturalarga asosan “TAXIATOSH DON MAHSULOTLARI” AJ korxonasidan olingan hamda fermer xo‘jaliklariga tarqatib berilgan. Mineral o‘g‘it mahsulotlari №39 hamda 6856449 – sonli shartnomalarga asosan, №3004/43-sonli hisobvaraq-fakturaga asosan «MAMATKARIM-SHARIFBOY» MCHJ tomonidan sotib olingan bo‘lib, fermer xo‘jaliklariga tarqatilganligini ma’lum qilamiz. Ye.Allanov, “QIPCHOQ G’ALLA KLASTER” MCHJ rahbari
Показати все...
👍 2 1💯 1
ЁЗЁВОНДАГИ ЕР МОЖАРОСИ ЁХУД КАДАСТР АГЕНТЛИГИНИНГ НАЙРАНГИ!
Мусожонова Шахнозахон Иномжоновна 1982 йилда туғилган, Қоратепа қишлоғида яшайди. У 2003 Йил март ойида Қоратепа қишлогида яшовчи Мусожонов Ғуломжон Ахмадович билан қонуний никоҳдан ўтиб, турмуш қурган 2004 йил 24 августдаги Ёзёвон тумани ҳокимининг 323-сонли қарори билан А.Латипов” МТП сида 2003 йил аҳолига уй-жой қуриш ва деҳқонхўжалиги юритиш учун ер ажратиш ҳақидаги комиссия хулосасига асосан куёвим Мусажонов Ғуломжонга 0, 12 га томорқа ери ажратилган.
Мазкур комиссия хулосасида кўрсатилган рўйхат бўйича мутасадди шахслар фуқароларга томорқа ерларни ажратиб, қозиқ қоқиб, чегаралар белгиланган. Мусожонов Ғуломжон учун ажратилган томорқа ер бошқа бировлар томонидан ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган. Ушбу муаммо ҳозирги кунга қадар ўз ечимини топмасдан келмоқда.
Кадастр ҳужжатларига кўра, Ёзёвон тумани, Гузарбоши МФЙ, Саҳоват кўчасидаги 61-уй Мусожонов Ғуломжонга Ахмадовичга тегишли ва ушбу жой учун бугунги кунга қадар Мусожонова Шахнозахон Иномжоновна томонидан солиқ тўлаб келинмоқда. Демак, тегишли хужжаталарда мазкур ер участкаси Мусажонов Ғуломжонга тегишли эканлиги ҳақида маълумотлар мавжуд.
Ўз-ўзидан савол туғилади: агар мазкур ер участкаси Мусожонов Fуломжонга тегишли бўлмаса, нима сабабдан ундан ҳозирги қадар солиқ ундирилмоқда? Демак, етарлича асос борки, шундай бўлган.
Шу кунгача ўтказилган барча текширишлар юзаки ва ноҳолисона ўтказилаётганлиги сабабли оддий хақиқат юзага чиқарилмаяпти. Ҳақиқат қарор топтириш пайсалга солиб келинмоқда. Агар Мусожонов Махмуд Рахматовичга қонуний тартибда ер участкаси ажратилган бўлса Мусожонов Ғуломжонга ажратилган ер участкаси қаерда қолди? Ер чўнтакка солиб, яшириб кетадиган буюм эмаски, унинг узи йўқолиб кетса!
Юқоридагиларга асосан, мавжуд ҳужжатлар ва ўрнатилган тартибга кўра Мусожонов Ғуломжонга тегишли бўлган томорқа ер участкасининг кадастр агентлиги айрим ходимларининг масъулиятсизлиги билан йўқ қилиб юборилган кадастр ҳужжатини марҳумнинг ишончли вакили яъни турмуш ўртоғи Мусожонова Шахнозахон Иномжоновнага тикланишида амалий ёрдам беришади деган умиддамиз. Ёзёвон тумани Солик инспекцияси бошлиғининг 2023 йил 25 апрелдаги суд буйруғини бериш тўғрисидаги аризасини ҳамда мажбурий ижро бюросининг Ёзёвон тумани бўлими томонидан 2023 йил 18 ноябрда юборилган огоҳлантириш хати, Давлат солиқ қўмитасининг 2024 йил 14 мартдаги тўлов хабарномасини инобатга олинган холда, бир уйга икки кадастр рақами берилганлиги яъни бир яшаш манзилга икки фуқарога кадастр ҳужжат тайёрланганлигини инобатга олиб жиноят процессуал кодексининг 322,327 модда талабларига риоя қилган холда прокуратура органларини хабардор қилмоқдамиз, ушбу ҳолат юзасидан прокуратура органлари назоратга олган холда жиноят иши қўзғатиб ҳолатга ойдинлик киритади деган умиддамиз. ANTIKORRUPSIYA Оммавий Ахборот Воситаси Ижтимоий тармоқлардаги расмий саҳифалари ✅ t.me/antikorruzwww.antikorr.uztwitter.com/antikorrupsiyawww.youtube.com/@antikorruz
Показати все...
ANTIKORRUPSIYA/расмий 🇺🇿

Цензурага йўл қўйилмайди. Оммавий ахборот воситаларининг фаолиятига тўсқинлик қилиш ёки аралашиш қонунга мувофиқ жавобгарликка сабаб бўлади. МУРОЖААТ УЧУН👇👇👇 @Anticorruptiongroup_bot

👍 4 1💯 1
#ДИҚҚАТ  #Хушхабар ⚡️Автомобилни маст ҳолатда бошқарганлик учун жиноий жавобгарлик белгиланади, яъни маст холда мошина бошқарган хайдовчи бир неча йилга ҚАМАЛИБ КЕТИШИ МУМКИН Амалдаги тартибга кўра, автомобилни маст ҳолатда бошқариш маъмурий жавобгарликка сабаб бўлади. Эндиликда жазо оғирлаштирилиши ва бу ҳуқуқбузарлик жиноят деб эълон қилиниши кутилмоқда. Шунингдек, мастлик ҳолатида текширувдан ўтишдан бўйин товлаш ҳам жиноий жавобгарликка сабаб бўлиши мумкин👏 Интернет магазин @Zorro_Magazin Канал👉 @Birinchi_uz1
Показати все...
👍 13🎉 2😡 2
Ёзёвон туманидаги ер билан боғлиқ жиноятга айрим раҳбарлар нега кўз юммоқда? Эгалик ҳуқуқини эътироф этувчи ҳужжатлари бўлган фуқаронинг уйига бошқа биров кадастр ҳужжатини қилиб ҳоким қарор чиқариб беришини қандай тушуниш мумкин? ҳужжат тайёрлаб олган шахснинг фарзанди Ички ишлар органлари ходими бўлиб қўли узоқларга етаётганлиги учунми? туман прокуратураси келгусида жиноят бўлиши мумкин бўлган жиноят ишини қўзғатишдан бош тортмоқдами? Фарзанди Ички ишлар органлари ходими бўлгани учун айнан бировнинг уйига эгалик қилгани ҳолати бўйича сектор раҳбари яъни Ички ишларга қарашли сектор бўлганлиги учун туман ИИБ ходимининг ҳаракатларига баҳо бермай келмоқдами? Туман прокуратурасининг айрим раҳбарияти бу ишдан хабари бўлароқ нега вазиятга кўз юммоқда? ушбу ишда прокуратурадаги айрим ходимларнинг қўли бормикан? агар шундай бўлса Бош прокуратура ва тегишли идоралар ер билан боғлиқ жиноятни ўз назоратига олса мақсадга мувофиқ бўлар эди! ANTIKORRUPSIYA Оммавий Ахборот Воситаси Ижтимоий тармоқлардаги расмий саҳифалари ✅ t.me/antikorruzwww.antikorr.uztwitter.com/antikorrupsiyawww.youtube.com/@antikorruz
Показати все...
👍 3 1💯 1
Ҳоким “Аёллар дафтари” маблағларидан Captiva-5 сотиб олгани айтилмоқда Коррупцияга қарши курашиш агентлиги ОАВ ва ижтимоий тармоқларда муҳокамаларга сабаб бўлаётган ҳолатлар ўрганилаётганини маълум қилди. Ангор тумани ҳокимлиги балансидаги давлат рақами 75 026 DAV бўлган Captiva-2 русумли хизмат машинаси ЙТҲ натижасида носоз ҳолатга келиб қолган, шу сабабли аукцион орқали 120 млн сўмга сотилган. Кейин Ангор тумани ҳокими янги автотранспорт воситаси хариди учун 349 млн сўм ажратиш тўғрисида қарор қабул қилган. Бу қарор асосида туман ҳокимлиги 349 млн 900 минг сўмга бир дона Captiva-5 автотранспорт воситасини харид қилган. Очиқ маълумотларга кўра, Ангор тумани ҳокимлиги мазкур давлат харидини “Аёллар дафтари“га киритилган Хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари ҳисобидан амалга оширган. Бу ҳақда "Revizor" хабар бермоқда. “Шунингдек, туман ҳокимлигининг МИБ органларидаги умумий қарздорлиги 1,4 млрд сўмни ташкил этади. Вазирлар Маҳкамаси қарорига кўра, туман ва шаҳар ҳокимлари учун фақат битта дона, қиймати 1 000 БҲМгача бўлган (ёки 340 миллион сўмгача) хизмат автотранспорт воситаси харид қилиниши мумкин”, – дейилади хабарда. 🔥@fayzboguz
Показати все...
👍 5😁 3🤗 2 1
Фарғона вилоят прокурори Б.Исмоилов Қува тумани прокуратурасига юборилган ушбу хатни назоратга олиб қўйса мақсадга мувофиқ бўлар эди, қачонгача жиноятлар яширилиб келинади? 29.12.2023 йил куни жиноят ишлари бўйича Қува тумани суди томонидан судда ёлғон гувоҳлик берилганлиги туфайли фуқаро Ш.Исроиловага нисбатан Жиноят кодексининг 238-моддасида назарда тутилганлиги ҳолатларини мавжудлиги бўйича Қува тумани прокуратурасига суд томонидан хабарнома тарзида юборилган қарабасизки жиноят содир этган шахс аниқ, жиноят қуроли яъни судда берган ёлғон кўрсатмаси мавжуд, гувоҳлар кўрсатмалари, тушунтириш хатлари олиб тугатилган, лекин мана уч ойга қараб кетмоқдамиз ҳануз гумонланувчини жиноятини на суд идораси, назоратга олган на прокуратура наҳот шунчалик қўрқишади? агарда бирон бир ОАВ вакили бирон кимга ёки кимни ҳақорат қилиб қўйса зудлик билан масаласини маъмурий органлар кўриб чиқади буёнда эса нақд давлатни алдаган судни алдаган шахсни эса кечириб юборишгача боришмоқда қойил! ЯШАСИН АДОЛАТЛИ ПРОКУРАТУРА ЯШАСИН АДОЛАТЛИ СУД!!! ANTIKORRUPSIYA Оммавий Ахборот Воситаси Ижтимоий тармоқлардаги расмий саҳифалари ✅ t.me/antikorruzwww.antikorr.uztwitter.com/antikorrupsiyawww.youtube.com/@antikorruz
Показати все...
👍 2 1🔥 1💯 1
Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Ikkinchi jahon urushi qatnashchilarini ragʻbatlantirish toʻgʻrisida”gi Farmoni Mamlakatimizda 9-may – Xotira va qadrlash kuni umumxalq bayrami sifatida keng nishonlanishi, shuningdek, Ikkinchi jahon urushida halok boʻlgan ajdodlarimiz xotirasini abadiylashtirish, bugun ham safimizda turib, Vatanimizning obroʻ-eʼtiborini yuksaltirishga, yoshlarni maʼnaviy-axloqiy jihatdan tarbiyalashga hissa qoʻshayotgan faxriylarni eʼzozlash hamda fashizm ustidan qozonilgan gʻalabaning 79-yilligi munosabati bilan urush qatnashchilari va nogironlari moddiy ragʻbatlantiriladi. 🌐aokaxorazm.uz | 💬Facebook | ✅Telegram |🌐Instagram
Показати все...
👍 3💯 2 1
📌My.gov.uz дан узоқ кутилган янгилик ❗️Энди кам таъминланган оилаларга болалар нафақаси ва моддий ёрдам тайинлашга онлайн ариза бериш мумкин.My.gov.uz орқали кўрсатиладиган ушбу қулайликдан кам таминланган, жумладан, оиласида 18 ёшгача фарзанди бор ижтимоий нафақа олиш истагида бўлган талабгорлар фойдаланиши мумкин. 💯 Болалар нафақаси 12 ой (бола 18 ёшга тўлгангача), моддий ёрдам 6 ой муддатга тўланади. Болалар нафақаси ва моддий ёрдам миқдорлари қонунчилик ҳужжатлари билан белгиланган. 🏓 Талабгорлар ушбу хизматдан фойдаланиш учун: my.gov.uz да рўйхатдан ўтиши; тегишли хизматни танлаши; ундаги сўровномани тўлдириши ва юбориши керак. Хизматдан фойдаланиш бепул. ✍️ Ариза “Ижтимоий ҳимоя ягона реэстри” ахборот тизими томонидан ўрганилади. Бунда ариза берувчи оиласининг ҳар бир аъзосига тўғри келадиган даромад миқдори аниқланади ва белгиланган мезонларга мослиги солиштирилади. ➡️ Шундан сўнг ижтимоий нафақани тайинлаш ёки тайинлашни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилинади. Ва ариза жавоби my.gov.uz орқали юборилади. 🎞 https://youtu.be/V4HIzDAWmKY 🎚️ Мазкур хизмат Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги томонидан кўрсатилади. https://t.me/mahalla_raislari
Показати все...
Kam taʼminlangan oilalarga bolalar nafaqasi va moddiy yordam tayinlashga ariza berish

https://my.gov.uz/oz/assignment-benefit-financial-families-v1/passport

👍 1💯 1🤝 1