uk
Feedback
Lazzat sirlari 💋

Lazzat sirlari 💋

Закритий канал

Erkak🤴 va ayol👸 oʻrtasidagi nozik munosabatlar haqida gaplashamiz🙈 ❗18 yoshga toʻlmagan boʻlsangiz, sahifadan chiqib ketishingizni soʻraymiz❌

Показати більше
Узбекистан13 119Категорія не вказана
6 960
Підписники
Немає даних24 години
-1047 днів
-42330 днів
Архів дописів
АЁЛ ОРГАЗМИ. 🍃🍃🌸🍃🍃🌸🍃🍃🌸🍃🍃 Объектив белгилари: Клитор узайяди ва қалинлашади, оргазмдан олдин бироз атроф териси остига кириб кетади Қин кенгайяди, узайяди. Деворини ранги оч пушти рангда ва намлиги ошади. Катта жинсий лаблар очилиб ингичкалашади, кичик жинсий лаблар эса аксинча қалинлашиб олдинга чиқиб боради. Бачадон 2 баробар катталашиб юқорига кўтарилади, бўйни сал очилади. Пульс, нормда 60-80 урса минутига, 100-150тагача кўтарилиб кетади. нафас тез ва юзакилашади, частотаси 3 баробар кўпаяди. Мушаклардаги қўзғалишлар .Тос, қорин бўшлиғи, бел ва сон мушакларида кучли қўзғалиш ва қисқаришлар. Юзда. Оғиз сал очилиб қолади, юзда тушинарсиз турли ифодалар пайдо бўлади (кимдадир кулиш, кимдадир кучаниш ва ҳакозо) бармоқлар оёқлар сиқиб олади ўзини. Онг. Интеллектуал қобилят ҳақида умуман гапирмаса ҳам бўлади иккинчи даражага ўтиб қолади бу оргазм даражасига ҳам боғлиқ бўлади. Сексуал тошмалар. 75% аёлларда қизариш кузатилади, бўйин ва қориндан бошланиб секин кўкракларида кузатилиши мумкин. Аксириш. Бурундаги қон димланиш натижасида аксириш ҳам кузатилиши мумкин. Терлаш. Аёлларнинг ҳар 3тадан биттасида кузатилади. Пешонадан юқори лабдан бошланиб қўлтиқ ости бел ва сонларини ички тарафларида кузатилиши мумкин. Баъзи ҳолларда аёллар оргазм пайтида эркакалар эякуляцияси каби суюқлик чиқаришади сквирт дейилади, бу ҳолатни баъзи олимлар 40% аёлларда учраши мумкин деса баъзи олимлар унадан ҳам каимда дейилади ва кимлардир сийдик деса кимлардир жинсий йўллардаги безлари маҳсулоти деб қарайди. ***ЭНДИ ҲАҚИҚИЙ ОРГАЗМНИ СИМУЛЯЦИЯДАН АЖРАТИШ ҲАҚИДА: Андрологларга бериладиган саволлардан энг кўпи аёлнинг оргазм қилаётганини ёки сохта (симуляция, имитация) лигини қандай аниқлаш мумкинлигида. * Аёл киши оргазм қилаётган пайтда юқорида айтиб ўтган гуруҳ мушаклар қисқаради 0,8секунд интервал билан ва буни эркак киши сезмаслиги мумкин эмас ва шу пайтда эркакларда эякуляция ҳам кузатилади. Бу баробар бўшалиш дейилади. Бу мушаклар қисқаришини аёл киши ўз ихтиёри билан қилаолмайди, агар эркак киши мушаклар қисқаришини сезмаса ва ҳатто якунланиб бўлинган алоқадан кейин ҳам аёл киши оёқларини орасида қисиб ушлаб турса бу имитация бўлаётганига ишорадир. * Қорин мушакларидаги қисқаришни ҳам кўриш мумкин лекин буни оргазмни билган аёллар сохта тарзда амалга ошираоладилар. Лекин ҳақиқий оргазмдек қилаолмай чарчаб қолишади. * Оргазм бошланганда бутун тана мушакларига куч кириб лаззатлантираётган объекни ўзидан узоқлаштиргиси келмай ўзига тортади ва унга мос харакатлар қилиб эроген нуқталарни контактини янада мустаҳкамлагиси келади ва токи кулиминацияга чиқмагунча қўйиб юбормайди. Юқоридаги ҳолат қилинса ва эркак эроген зоналарга қўл билан тил билан тегса уни итариб юборса юқорида у симуляция қилган бўлади. * Терилардаги қизариш ва кўкрак бези сўрғичини тўлишишини малакали аёл ҳам имитация қилаолмайди. * Юз ифодасидаги тушунарсиз ўзгаришни агар ўзида энг бахтли аёл ифодасини кўрсатса симуляция қилаётган бўлади. Чунки оргазм пайтида юз мимик мушакларини бошқариб бўлмайди. Шу мавзуда психиатрларни бир ҳазили бор оргазм бу онг бузилишларини бир кўринишидир, дейишади. * Ҳар қандай малакали аёл қинни намлигини оргазм пайтидагидек ҳўл қилаолмайди. * Яна бир асосий белгиси аёллар оргазмдан эркаклар каби дарров чиқиб қолмайди, эркаклар эякуляциядан кейин бўшашиб ёнбошлаб уйқуга кетишса аёллар жуда секинлик билан бўшашадилар. Ҳар нарсада ривожланиш кузатилаётганидек аёллар оргазмни имитация қилишда ҳам ривожланишлар бор эркакни лаззатланиш учун аёллар интим сохадаги мушакларни қисқартиришни машқ қилиб ҳозирги кунда буни уддасидан чиқишмоқда ҳам фақат шундай савол қийнайди кишини - Нега? деган табиийсига эришиш мумкин бўлганда. Оҳирги сўз *малакали ва ўзини ҳурмат қиладиган аёл маълум вақтгача сабр қилиб симуляция қилиши мумкин ва бир кун ўз жуфтига лаззатланмаётганини айтади. *бир марта бўлса ҳам симуляция қилмаган аёл йўқдир *эркак ўз аёлидан сўрашга мажбурдир. #малумот_учун #Ayollar_Salomatligi   👩‍⚕ @Genekologiya 👩‍⚕

​​Яқин қариндошлар ўртасидаги никоҳида ирсий касалликлар кузатиладими? 🍃🍃🌸🍃🍃🌸🍃🍃🌸🍃🍃 САВОЛ: Яқин қариндошлар никоҳидан келажакда носоғлом фарзанд туғилишини олдини олиш учун таҳлил топшириб аниқлаш мумкинми? Бўлса қандай таҳлиллар топшириш керак? Файзулло Турсунович, андролог: ЖАВОБ: Тиббий-генетик консултация туғма нуқсонли касалликларнинг олдини олишнинг энг тарқалган усули. Бу усулнинг моҳияти шуки, бунда нуқсонли бола туғилиши эҳтимоли ҳисоблаб чиқилади. Шу маслаҳатга асосланиб оила қуриш, фарзанд кўриш ёки кўрмаслик қарорини қабул қилади. Тиббий-генетик консултация туғма нуқсонли ва наслдан-наслга ўтадиган ирсий касалликларнинг олдини олишнинг ҳомила пайдо бўлгунча ёки ҳомиладорликнинг эрта даврларида энг самаралидир. Бу жараён 3 босқичда боради: 1. Ташхислашни махсус генетик усуллари: А. Генеалогик текшириш ва шажарани тузиб чиқиш. Б. Биохимик-генетик усуллар орқали ирсият билан боғлиқ моддалар алмашинуви, ретсессив аллел генларни гетерозигота ташувчанликни аниқлаш. C. Пренатал дианостика (УЗИ, ҳомиладор аёл қонида оқсил маркерлари биохимик скрининги, амниотсентез — ҳомила атрофи суюқлигини ҳомила кариотипланиши учун олиш). 2. Бўлажак насл прогнозини аниқлаш. Бу нарса патологик ҳолатни ирсият орқали орттириб олиш тури ва варианти бўйича маълумотлар, пренатал диагностика натижаларига асосланади. 3. Ирсий хавф-хатарни тушунарли хулоса ҳолида бериш. Идеал ҳолатда тиббий-генетик маслаҳатни ҳар қандай фарзанд кўришни режа қилаётган оила ўтиши керак. Генетик мутахассис консултациясига бевосита шарт ҳолатлар қуйидагича: Эҳтимол қилинган ёки аниқланган ирсий касалликлар; Яқин қон қариндошлар никоҳи; Ҳомиладорлик биринчи 3 ойлигида ирсий ўзгариш (тератоген, мутаген) келтириб чиқарадиган таъсир бўлганлиги; Ҳомиладорда оқсил скрининг маркерлари натижасининг нормадан жиддий ўзгариши оғишида; Ҳомилада хромосома касалликлари маркерлари ва УЗИ да ривожланиш туғма нуқсонлари аниқланиши. ТАВСИЯ: Скрининг марказига бориб тегишли ва бошқа қўшимча маслаҳатларни олиш мумкин. Manbadnk.uz #малумот_учун #Baxtiyor_oila_siri   👩‍⚕ @Genekologiya 👩‍⚕

​Шунақаси ҳам бўлиб турармикин-а? 🍃🍃🌸🍃🍃🌸🍃🍃🌸🍃🍃 Бир аёлни эри, ҳар куни ишга кетаётиб аёлига савол берар экан: «Сутни ранги қорами? Типратикан учадими?» деб. Аёл ҳам: «Ҳа бегим, сутни ранги қора, типратикан эса, албатта учади.» деб жавоб берар экан. Кунлардан бир куни, бу сўзларни тинглаб турган бир қўшни аёл: «Вой қўшнижон, намунча эрингизни олдида, ўзингизни ерга урмасангиз... Ахир ҳеч замонда, сутни ранги қора бўлганми?! Ёки, типратикан учганми?! Эрингиз сизни калака қилмоқда - ку ахир» дебди. Шунда, ҳалиги аёл: «Йўқ! Бегим, мани калака қилмаябдилар. Сутни ранги қора эмаслигини, типратикан ҳам, учмаслигини, ман ҳам, эрим ҳам, жуда яхши биламиз. Фақат, бу иборалар мани эримга бўлган итоатимни рамзий маьносидир. Агар эрим, сутни ранги қора деса, демак сутни ранги қора!» Ҳеч ким мани фикримни ўзгартира олмайди... p,s Шунақа аёллар ҳам, борлигини билмадимку, лекин аниқ шунақа қўшнилар бор.... #ibratli_satirlar   👩‍⚕ @Genekologiya 👩‍⚕

Ertalab ham er-xotin birga bo‘lishi mumkinmi? 🍃🍃🌸🍃🍃🌸🍃🍃🌸🍃🍃
Savol: Ertalab ham er-xotin birga bo‘lishi mumkinmi? Havfli joyi yo‘qmi?
Tongda er-xotin jinsiy munosabatda bo‘lishi nafaqat zararsiz, balki foydalidir ham! Birinchidan, bu er-xotin kun mobaynida ko‘tarinki kayfiyatda bo‘lishini ta’minlaydi; Ikkinchidan, ertalabki jinsiy aloqa sifatliroq bo‘ladi. Chunki erkak va ayolning jinsiy gormonlar i ertalab avjida bo‘ladi, bu esa aloqa yoqimli bo‘lishini ta’minlaydi. Uchinchidan, ertalab erkakning jismoniy kuchi ko‘proq bo‘ladi; To‘rtinchidan, ertalab charchov bo‘lmaydi, bu esa yoqimli aloqa garovidir;
Homilador bo‘lish niyatidagilarga aynan tonggi jinsiy aloqa tavsiya etiladi. Chunki kunning bu davrida erkak spermatozoidlari kuchi ko‘proq bo‘ladi.
Beshinchidan, tonggi jinsiy aloqa ertalabki jismoniy mashg‘ulot o‘rnini bosib beradi; Oltinchidan, ertalabki jisniy munosabatlarni xush ko‘radigan juftliklar stress va depressiyaga kam uchrashi aniqlangan. Manba:dnk.uz #малумот_учун #Baxtiyor_oila_siri #Homiladorlik   👩‍⚕ @Genekologiya 👩‍⚕

〰〰🍃🍃🌸🌸🌸🍃🍃〰〰 🔴 Hayz funksiyasining buzilishi Hayz funksiyasi ayollar salomatligining muhim mezonlaridan biri hisoblanadi. Noto‘g‘ri ovqatlanish, ko‘pgina yuqumli kasalliklar, jinsiy a’zolar rivojlanishidagi buzilishlar, jismoniy va ruhiy zo‘riqishlar hayz sikli buzilishiga olib kelishi mumkin. Hayz sikli buzilishining quyidagi turlari farqlanadi: ⚜Anomeriya – 6 oydan ko‘p hayz ko‘rmaslik; ⚜Kam ko‘riladigan hayz – bir yilda 1-2 martagacha; ⚜Ko‘p ko‘riladigan hayz – orasi 21 kundan kamroq; ⚜Juda ko‘p ko‘riladigan hayz – kuniga 3 ta bog‘lovdan ko‘p; ⚜Qisqa hayz – bir necha soatdan bir kungacha; ⚜Og‘riqli hayz Hayz funksiyasi buzilishining yuqoridagi turlari siklik buzilishlar toifasidan. Agar ayolda davriy qon ketmasdan, ba’zi-ba’zida turli darajada qon ketib tursa, bu hayz sikli buzilishiga aloqador emas, lekin bachadonda yuzaga kelgan boshqa jiddiy o‘zgarish tufayli qon ajrayotgan bo‘lishi mumkin. Juda ko‘p ko‘riladigan hayz Uzoq vaqt bo‘ladigan hayzda organizm juda ko‘p qon yo‘qotadi. Hayz taxminan 5 kun davom etib, birinchi uch kunida ko‘proq qon ketadi.  Odatdan tashqari ko‘p qon ketishga – bachadon shilliq qavati kasalliklari, bo‘yida bo‘lishdan saqlovchi spirallar sababchi bo‘lishi mumkin. Bu hayz buzilishining xavfli tomonlaridan biri kam qonlikning yuzaga kelishidir. Kam qonlik esa ayolning kelgusi faoliyatida salbiy ta’sir o‘tqazishi mumkin. Shu sababdan ham bunday holatlarda shifokor ginekolog qabulida bo‘lib, tegishli muolajalarni olishni tavsiya etamiz. Og‘riqli hayz Ko‘pgina ayollar hayz vaqtida og‘riqni va holsizlikni sezadilar. Odatda to‘lg‘oqsimon og‘riq qorinning pastki qismiga tarqaladi. Lekin og‘riqli hayz ayollarning ish faoliyatini u darajada buzmaydi va hayzdagi og‘riqlar ayol salomatligi buzilganidan dalolat bermaydi. Agar hayz vaqtida qorin pastidagi og‘riqlar qindan ajralib chiqayotgan chiqindilar bilan birga kelsa, bu bachadon naylari va o‘rab turgan to‘qimalarning yallig‘lanishidan dalolat beradi. Hayz ko‘rmaslik Hayz odatda 10-14 yoshda, ba’zida kechroq boshlanadi. Hayz kovrishning birinchi yilida hayz ko‘rish muntazam bo‘lmaydi, ba’zida bu  19-20 yoshgacha saqlanib qoladi. Muntazam sikl o‘rnatilgandan so‘ng hayz sikli 24 kundan 35 kungacha davom etadi. Sog‘lom ayollarda hayz ko‘rmaslik quyidagi hollarda kuzatiladi: 💢 Homiladorlik vaqtida; 💢Bolani ko‘krak bilan emizishda; 💢Iqlimni o‘zgartirganda; 💢Juda ozib ketganda; 💢Qattiq jismoniy va ruhiy zo‘riqishda; 💢Bo‘yida bo‘lishdan saqlovchi tabletkalarni qabul qilishni to‘xtatgandan keyin gormonal qayta tuzilishda. 🌸 @Genekologiya 🌸

O‘g‘il ko‘rish tadbiri haqida ibn sino maslahatlari 🍃🍃🍃🍃🌸🌸🌸🍃🍃🍃🍃 Ushbu mavzuni mavjud tibbiy adabiyotlardan topish mumkin bo‘lmadi, shu bois bu o‘rinda Abu Ali ibn Sino fikrlarini keltirdik va unga qo‘shimcha ravishda o‘z kuzatuvlarimizni ham bayon qildik. O‘g‘il tug‘ilishi sababi er urug‘ining issiqligi, mo‘lligi hamda jinsiy yaqinlik xotinning hayzdan pok bo‘lish vaqtiga to‘g‘ri kelishida dir. Urug‘ning o‘ng tomondan kelishi buiga yordam beradi, chunki bu urug‘ issiqroq va quyuqroq bo‘lib, o‘ng buyrak-dan kelgan bo‘ladi; o‘ng buyrak qiziganroq va jigarga yaqinroqdir. Erlik urug‘i bachadonniig o‘ng tomoniga tushganida ham shunday bo‘ladi. Xotin urug‘iniig xossalari va qay tomondan kelishi ham ahamiyatlidir. Sovuq mamlakatlar, sovuq fasl va shimoliy shamol bolaning o‘g‘il bo‘lishiga yordam beradi; buning ziddi esa aksincha bo‘ladi. Juda yosh ham, keksa ham bo‘lmay, ayni yigitlik yoshida qo‘shilish ham ahamiyatlidir. O‘g‘il tug‘ilishi uchun er ham, xotin ham maxsus tayyorlanishlari kerak. O‘g‘il tug‘ish uchun xotinning urug‘i quyuq, kuchli va issiq bo‘lishi lozim, chunki shunday urug‘ erlikni tezroq qabul qiladi. Er urug‘i ham xotin urug‘idan kuchli bo‘lishi lozim. Bola o‘g‘il tug‘ilishi uchun quyidagi tadbirlarni amalga oshirish zarur: Xotin ham, er ham atir, bug‘lash va oziq-ovqat vositasida o‘z organizmini qizdirishi kerak. Bir muddat jinsiy yaqinlikdan saqlanish lozim. Ko‘p suyuqlik ichmaslik, balki choyni oz-ozdan ichib, qizdiradigan kuchli ovqatlardan iste’mol qilishlari darkor. Er o‘z urug‘ini sinab ko‘rishi, agar urug‘ suyuq bo‘lsa, quyulguncha yuqoridagi tadbirlarni davom ettirishi ke­rak bo‘ladi. Keyin chiroyli joy solinib, yaxshi atirlar bilan xushbo‘ylantirilgan o‘rinda xursand, vaqti chog‘ holda o‘g‘il haqida o‘ylash zarur. 6. Qomati kelishgan va eng yaxshi ko‘rinishdagi qiyofani ko‘z oldiga keltirgan holda aloqaga kirib, belini bo‘shatsin. O‘g‘il ko‘radigan homilador ayolning belgilari quyidagilardan iborat: 1. Ayolning rangi yaxshiroq, o‘zi xursandroq, terisi tozaroq, ishtahasi sog‘lomroq, homiladorlik alomatlari tinchroq bo‘ladi. 2. Ayol o‘ng tomondan og‘irlik sezsa, shu yondan homila qimirlasa, bu o‘g‘il bola ekanligidan darak beradi. 3. Ayolning ko‘krag‘i kattalashib, undagi rang o‘zgarishi ham avval o‘ng tomondan bo‘ladi. Ayniqsa, o‘ng ko‘krak uchi o‘sib, oldin sut keladi va oqadi; quyuq va yopishqoq bo‘lib, suyuq va suvli bo‘lmaydi. 4. Ayol suti tirnoqqa tomizilib, oftobga qaratilsa, simob tomchisidek yoki marvarid donasidek bo‘lib turib qoladi va yoyilmaydi. 5. O‘g‘il bolasi bor ayolning siynasi uchida qizilligi ortadi-yu, qoraligi ortmaydi, oyog‘ining tomirlari ham qizaradi, qoraymaydi, o‘ng tomondagi tomirlarining urishi to‘laroq, ketma-ket bo‘ladi. 6. Homilador o‘rnidan turib, so‘ngra yura boshlaydi, avval o‘ng oyog‘ini harakatga keltiradi (bu sinab ko‘rilgan holat). U turganda o‘ng qo‘liga tiralib turadi, o‘ng ko‘zi yengilroq va tezroq harakat qiladi. 7. O‘g‘il bola uch oydan keyin, qiz bola to‘rt oydan keyin qimirlay boshlaydi. 8. Qiz bolaga yukli bo‘lish belgilariga kelsak, ular yuqoridagilarning teskarisidir. #Baxtli_Oila_siri #Homiladorlik   👩‍⚕ @Genekologiya 👩‍⚕

〰🍃〰🍃🌸🌸🌸🍃〰🍃〰 Кесарча кесиш фойдалими? Кесарча кесиш қорин бўшлиғида қилинадиган операция бўлиб, унда бола онанинг қорин деворидаги кесилган жой орқали чиқариб олиш йўли билан дунёга келади. Болани бундай усулда дунёга келтириш нафақат операция ўтказишга мажбур қолган аёллар сони кўплиги, балки кўплаб аёлларнинг туғруқ жараёнидаги азоблардан қочиб, уни тез ва ўзлари учун қулай ўтказишга бўлган интилиши туфайли оммалашиб кетди. Айнан шу туфайли аёлларнинг бир қисми кесарча кесишни ўз хоҳишига кўра танлайди.  Бироқ ҳомиладорлик ва туғруқ — табиий жараён бўлиб, тос суягининг торлиги, онанинг ёши, боланинг бачадондаги нотўғри жойлашуви ва бошқа тиббий кўрсаткичлар туфайли мустақил равишда туғиш мумкин бўлмаган ҳолатлардагина оператив аралашувга мурожаат қилган маъқул. Кесарча кесиш қандай ҳолларда тавсия этилади? тос суяги тор бўлганида (II—IV даражали торлик);бачадон миомаси, тухумдонлар шиши бўлса;бачадон ёрилиши хавфи бўлса;йўлдош барвақт кўча бошласа. Бундан ташқари, ҳомиланинг кўндаланг ёки тескари жойлашуви, гестоз, туғруқ фаолиятининг заифлиги, гипокция (кислород етишмаслиги) ёки ҳомиланинг юрак дисфункцияси ҳам операция учун сабаб бўлиб хизмат қилиши мумкин. Операция қилишнинг ижобий ва салбий жиҳатлари Кесарча кесиш — анча кенг тарқалган операция. Статистикага кўра, ҳар бешинчи чақалоқ ана шу усулда дунёга келган. Табиий равишда савол туғилади: агар бундай туғруқ шаклига шунчалик кўп мурожаат қилинса, демак унинг ўзига хос афзаллиги бордир? Бунга аниқлик киритишга ҳаракат қиламиз. Кесарча кесишнинг барча афзаллик ва камчиликларини она, бола ва шифокор нуқтаи назаридан кўриб чиқамиз. Кесарча кесишнинг ижобий томонлари Она учун: кўп соатлаб давом этадиган дарднинг йўқлиги;мустақил туғиш имконияти бўлмаганида ҳаёт ва соғлиқни сақлаб қолиш;жинсий ҳаётнинг тезроқ қайта тикланиши;қин мушакларининг чўзилиши, чот тўқимасининг йиртилиши, геморройнинг кучайиши каби муаммоларнинг йўқлиги. Бола учун: табиий туғруқнинг имкони бўлмаганида ҳаётни сақлаб қолиш. Шифокор учун: кўпроқ пул тўлангани учун операция ёқимлироқ ва туғаётган аёлга кўпроқ эътибор талаб қилинади. Кесарча кесишнинг салбий томонлари Она учун: ҳар қандай операция — организмга аралашувдир, демак, салбий оқибатлар, асоратлар хавфи бор;туққан аёл руҳий жиҳатдан ўзини она сифатида ҳис қилмайди, чунки мияга туғруқ якунлангани ҳақида сигнал бормайди;эмизиш билан боғлиқ муаммолар юзага келиши мумкин;наркоздан ўзига келиш ва чоклар битиб кетиши жараёни анча ноқулайлик туғдиради;туққан аёлнинг бачадони қисқариши учун табиий туғруқдагига нисбатан кўпроқ вақт талаб этилади;аёлнинг қорнида хунук чандиқ қолади. Бола учун: бола оддий туғруқдагига нисбатан дунёга тезроқ келади: қон босимининг кескин тушиши, атроф-муҳитнинг кескин ўзгариши — у учун стресс;чақалоқ бундай туғруқдан сўнг мослашиши қийинроқ кечади;бундай болаларнинг соғлиғи бироз заифроқ бўлади. Шифокор учун: туғруқ муваффақиятли кечиши учун масъулият тўлиқ унинг бўйнида. 🍃🌸 @Genekologiya 🌸🍃

​​#⃣ Mavzu: Jinsiy aloqa jarayonida ayollarda og'riq Jinsiy aloqa davomida ayollarning jinsiy a'zolarida kuzatiladigan og'riq dispaunareya deb ataladi. Og'riq oldidagi qo'rquv (masalan, homiladorlik davrida) ayollarni jinsiy aloqadan bosh tortishga olib keladi. Bu esa oilada kelishmovchilik, siqilish va boshqa muammolarni keltirib chiqaradi. Ko'pchilik ayollarda aloqa davomidagi og'riq bir qator kasalliklar natijasi ekanligidan dalolat beradi. Jinsiy aloqa davomida ayollarga og'riq keltiradigan kasalliklar: 1. Agar og'riq aynan kirish yo'llarida bo'lsa: - ayol jinsiy a'zolarining kirish yo'llarida yallig'lanish; - ayolda jinsiy aloqani yengillashtiruvchi maxsus suyuqlik chiqish darajasi pasayishi;  - kirish yo'llarining devorlarini ingichkalashib ketgani (yoshi katta ayollarda); - siydik chiqish yo'llarida yallig'lanish. 2. Chuqur toz bo'limidagi og'riq: - endometrioz; - tuxumdon kistasi;  - tuxumdon yorilishi (apopleksiya); - bachadon yo'llari kasalliklari; - bachadon miomasi; - kichik toz tomirlarining kengaygani; - ginekologik operasiyalardan so'ng tozdagi spaykalar. Lekin bu sabablardan tashqari psixologik holat ham jinsiy aloqa davomida og'riq bo'lishiga katta ta'sir ko'rsatadi. Ko'pincha ayollarda jinsiy aloqaga nisbatan yomon munosabati bo'lsa (yomon tajribadan kelib chiqib), aloqa jarayonida ayol organizmidagi muskullarning siqilishi namoyon bo'ladi, natijada kichik tozda qon aylanishi sekinlashadi va kirish yo'llari mushaklari siqilib, erkak xipchini o'tish davomida og'riq keltiradi. Nima qilish kerak? 1. Birinchidan, ginekologga uchrang, agar sizning jinsiy organlaringizda kasaliklar mavjud bo'lsa, birinchi navbatta ularni yo'q qilish lozim. 2. O'z intim hayotingizga ahamiyat bering : Suyukli inson bilan jinsiy aloqa, bu sizning ham xohishingiz. Unga ijobiy yondashib, undan faqat foyda olayotganligingizni unutmang;Jinsiy aloqa ayol uchun nafaqat lazzat yoki ona bo'lish uchun kerak, balki ginekologik sog'liqni yaxshi ushlab turish uchun ham zarur;Jinsiy aloqadan nafaqat erkak, ayol ham lazzat olishi shartligini unutmang. Ayollar, siz ayolligingiz bilan go'zal ekanligingizni unutmang! 👱 @Genekologiya👩

Hayz vaqtida oʻgʻriqlar sabablari va davolash   👩‍⚕ @Genekologiya 👩‍⚕

Hayz ko’rish — u nima, kelishi va kelmasligi, buzilishi, kechikishi   👩‍⚕ @Genekologiya 👩‍⚕

〰🍃〰🍃🌸🌸🌸🍃〰🍃〰 💢 ЎҒИЛ ЁКИ ҚИЗ КЎРИШНИ ИСТАЙСИЗМИ? МАХСУС ПАРҲЕЗ БИЛАН ТАНИШИНГ Ўғил ва қиз фарзанд кўриш учун нима қилиш кераклиги кўпчилик жуфтликларни қизиқтиради. Бу саволга аниқ бир жавоб бўлмаса-да, тахмин ва эҳтимолларга таяниб жорий қилинган бир қанчаусуллар мавжуд. Масалан, хитойча ва японча тақвим, резус омил ва қон гуруҳига қараб ҳисоблаш жадвали, овуляция куни бўйича ҳомиладор бўлиш кабилар... Буни қарангки, тарихда, яъни 1935 йилдан эътиборан, олимларни аёл тановвул қиладиган таомларнинг бўлажак ҳомилага таъсири масаласи қизиқтирган экан. Бу изланишлар узоқ давом этгани рост. Зеро, қарийб бир асрлик тажрибалардан сўнг Франциянинг Сан-Жак университети қошидаги Акушерлик ва гинекология клиникаси аёллар учун махсус парҳезни эълон қилди. Мазкур парҳез тажрибасида иштирок этиб, унга тўлиқ риоя қилган аёлларнинг 75 фоизи ўзи истаган натижага эришган. 👦🏻 Ўғилли бўлишни истаганлар учун парҳез Тавсия этилади: ✔️Чой, кофе ✔️Мевали шарбатлар ✔️Газланган минерал сув ва бошқа газланган ичимликлар ✔️Барча турдаги гўшт маҳсулотлари (дудланган, тузланган) ✔️Балиқ ва балиқ гўштидан тайёрланган маҳсулотлар ✔️Бошоқли ўсимликлар, гуруч ва макарон маҳсулотлари ✔️Барча турдаги нонлар ✔️Сабзавотлар: картошка, қўзиқорин, сабзи, шолғом, булғор қалампири ва ҳоказолар. ✔️Нўхат, соя, маккажўхори, ловия. ✔️Барча турдаги мевалар, айниқса, банан, ўрик, апельсин, шафтоли ва олча ✔️Қуруқ мевалар: туршак ва майиз ✔️Таркибига сут қўшилмаган ширинликлар ✔️Ўсимлик ёғлари ✔️Зайтун меваси Тавсия этилмайди: ❌Сут ва сут маҳсулотлари ❌Таркибида кальций миқдори кўп бўлган минерал сув ❌Пишлоқ ва тухум ❌Музқаймоқ ва какао 👧🏻 Қизли бўлишни орзу қилаётганлар учун парҳез Тавсия этилади: ✔️Сут ва сут маҳсулотлари ✔️Олмали, олчали ва ананасли шарбатлар ✔️Таркибида кальций моддаси юқори бўлган минерал сув ✔️Кунига 120 граммдан мол, қўй ҳамда товуқ гўшти. ✔️Шунингдек, жигар ҳам фойдали. Имкон қадар тузи паст бўлсин. ✔️Йогурт ва творог ✔️Тухум ва ундан тайёрланган маҳсулотлар ✔️Кондитер маҳсулотлари ✔️Гуруч ва макарон маҳсулотлари ✔️Сабзавотлар: сабзи, шолғом, пиёз, нўхат, редиска, бодринг ва салат баргиАччиқ зираворлар ✔️Тарвуз, қулупнай, малина, нок ва шафтоли ✔️Бодом, ёнғоқ ва ёнғоқнинг бошқа турлари Тавсия этилмайди: ❌Кофе, чой, ❌қора шоколад, ❌газланган ичимликлар ❌Паштет, колбаса, дудланган гўштва балиқ гўшти. ❌Шўр пишлоқлар ❌Сельдерей, лавлаги, карам, лавлаги, помидор. ❌Банан, шафтоли, ўрик, олча, апельсин. ❌Қуруқ мевалар Парҳезга асосланиб, фарзанд кўришни истаётган аёлларни огоҳлантирмоқчимиз. Бу парҳезни ҳомиладорлик юз бергунига қадар, яъни тахминан 4-2 ой аввалдан бошлаш лозим. Ҳомиладорликда эса парҳезни тўхтатиш талаб қилинади. Ахир, илк ойлардаёқ боланинг танаси, асаб тизими, ички аъзолари шакллана бошлайди. Бу даврда онанинг сифатли ва тартибли овқатланиши ҳомила тўғри ривожланишига замин яратади. Эгизаклар учун Эгизак фарзандларни дунёга келтиришни истаганлар учун, афсуски, парҳез мавжуд эмас. Шу боис бирданига икки фарзандли бўлишни орзу қилишдан аввал эрингизнинг авлодида эгизаклар бор ёки йўқлиги ҳақида билиб олинг. Илмий нуқтаи назардан олиб қаралганда, эгизакларпайдо бўлишига жавоб берадиган ген Y хромосома билан боғланган бўлиб, бу хромосома фақатгина эркакларда бўлади. Агар сизнинг (яъни аёлнинг) эгизак қариндошларингиз бўлса, имкониятлар жуда кам фоизни ташкил қилади. Манба: “SUG‘DIYONA” газетаси

Nozik masalalarda @genekolog_bot

Gimenoplastikaga tayyorgarlik Qizlik pardasini tiklash ambulatoriya yoki kunduzgi statsionar sharoitida amalga oshiriladi. Gospitalizatsiyaga, odatda, ehtiyoj yo’q, lekin xohishga ko’ra va bunga sharoit bo’lsa, bemor klinikada bir kun qolishi mumkin. Gimenoplastika asosan mahalliy anesteziya (og’riqsizlantirish) ostida amalga oshiriladi, ammo agar ayol qo’rqsa va ​​og’ir hissiy bezovtalikni boshdan kechirsa, operatsiya intravenoz sedatsiya yoki narkoz ostida amalga oshirilishi mumkin. Bunday holatda shifoxonada bir kun tibbiy xodimlarning nazorati ostida qolish tavsiya etiladi. Qizlik pardani qayta tiklashdan oldin, ayol standart tibbiy ko’rikdan o’tadi. Diagnostik muolajalarning ro’yxati umumiy qon / siydik tahlili, qon biokimyosi, gemostaz tizim ko’rsatkichlarining batafsil tahlili, virusli infektsiya markerlariga (OIV, gepatit B, gepatit C), sifilisga tahlil, elektrokardiogramma. Diagnostik muolajalarning ro’yxati qo’shimcha laboratoriya va instrumental usullar bilan kengaytirilishi mumkin. Ko’rsatmalarga ko’ra, tor mutaxassislar bilan maslahatlashuv o’tkaziladi. Refloratsiya o’tkazilishiga 2-3 hafta qolganda chekish va alkogolli ichimliklarni butunlay cheklash kerak. Qon ivishi tizimining vazifasiga salbiy ta’sir ko’rsatadigan dorilarni qabul qilishni to’xtatish muhim ahamiyatga ega. Ularga bosh, bel, bo’gim va hayz paytida og’riqlarga qarshi ko’pchilik dorilar kiradi. Agar siz muayyan dori-darmonlarni qabul qilsangiz, konsultatsiya davomida plastik jarrohga bu haqida xabar bering. Gimenoplastikani hayz siklining o’rtasida o’tkazish tavsiya etiladi. Agar keyingi hayz boshlanishiga bir haftadan kam vaqt qolgan bo’lsa, refloratsiya o’tkazilmaydi. Bunday hollarda operatsiya boshqa vaqtga ko’chiriladi. Gimenoplastikaga qarshi ko’rsatmalar Jinsiy a’zolar (servitsit, kolpitlar), siydik-tanosil tizimi (sistit) va kichik tos a’zolarining yallig’lanishli va infektsion kasalliklari. Neoplaziyaning lokalizatsiyasidan qat’iy nazar onkologik kasallik. Qon ivishi tizimining buzilishilari, shu jumladan gemofiliya va gemostaz tizimining boshqa genetik nuqsonlari. Oraliq terisida autoimmun, infektsion yoki allergik tabiatli toshmalar va yallig’lanish jarayoni. Kuchayish bosqichidagi genital gerpes. Laktatsiya, homiladorlik. Endokrin yoki somatik patologiyanining dekompensatsiyasi. Ichki jinsiy a’zolarda yaxshi sifatli neoplazmalar. Yurak va tomirlarining surunkali kasalliklari.
Manba:mymedic.uz
#малумот_учун #Ayollar_Salomatligi   👩‍⚕ @Genekologiya 👩‍⚕

🍃🍃🌸🍃🍃🌸🍃🍃🌸🍃🍃 Gimenoplastika — qizlik pardasi butunligini tiklash (diniy, axloqiy va boshqa sabablarga ko’ra) uchun bemorning xohishiga binoan amalga oshiriladigan intim plastik xirurgiya operatsiyasi. Qizlik pardasi tiklanishi mahalliy yoki umumiy anesteziya ostida amalga oshiriladi. Gimenoplastikaning tanlangan texnikasiga qarab, reabilitatsiya muddati 3-7 kun davom etadi, oson, maksimal darajada noqulayliksiz bilan kechadi. Operatsiyaning boshqa nomi — refloratsiya. Qizlik pardasini tiklashning ikki turi mavjud: qisqa muddatli va uzoq muddatli. Qisqa muddatli operatsiyaga kelgusi 7-10 kun ichida kerakli natija talab qilinganda murojaat qilinadi. Bunday holda, qizlik pardasi qismlari shunchaki bir-biriga tikib qo’yiladi. Operatsiya ham mahalliy, ham umumiy anesteziya ostida o’tkaziladi. To’liq bitib ketish, odatda, sodir bo’lmaydi, shuning uchun natija qisqa muddatga ega. Uning afzalliklari: Operatsiya davomida qin to’qimalari jarohatlanmaydi; Qon ketishi minimal (deyarli umuman yo’q); Operatsiyadan keyin tiklanish davri qisqa, og’riq, shish va noqulayliklarsiz. Uzoq muddatli gimenoplastika qinning kirish qismidagi to’qimalar tufayli bokiralik pardasi butunligini tiklashni nazarda tutadi. Ushbu operatsiyani bajarish texnikasi yanada murakkabroq, lekin qizlik pardasi butunligi cheksiz vaqtga tiklanishiga kafolat beradi. Odatda umumiy anesteziya ostida o’tkaziladi. Atravmatizatsiya maqsadida so’rilib ketuvchi chok materiallari (polisorbat, vikril PDS II) ishlatiladi. Uning afzalliklari: Qizlik pardasi defloratsiyagacha saqlanib qoladi; Uzoq muddatli gimenoplatika maksimal tabiiy estetik natija beradi. Kamchiliklari: Qisqa muddatli gimenoplastikaga qaraganda to’qimalarning ko’proq jarohatlanishi; Bunday turdagi operatsiyadan keyin reabilitatsiya uchun taxminan 7 kun kerak bo’ladi; Operatsiyadan keyingi dastlabki vaqtlarda shish, og’riq va noqulaylik sezilishi mumkin. Ayollar ko’pincha so’rashadigan narsa — natijalar qay darajada tabiiy bo’ladi? Gimenoplastikada o’zi so’rilib ketuvchi chok materiallari qo’llaniladi. Operatsiya izlari (masalan «iplar») qolmaydi. Tiklangan qizlik pardasini tabiiysidan farqlab bo’lmaydi. Defloratsiya vaqtida ayolning his-tuyg’ulari maksimal darajada birinchi jinsiy aloqagi kabi bo’ladi. Gimenoplastikani bir necha marta o’tkazish mumkin. Gimenoplastika uchun ko’rsatmalar Gimenoplastika faqatgina ayolning xohishiga ko’ra amalga oshiriladi. Plastik jarrohga murojaat qilishning sababi diniy, axloqiy yoki shaxsiy xususiyatga ega bo’lishi mumkin. Ba’zi ayollar bu orqali o’z jinsiy tajribasini yashirishga harakat qilishadi. Gimenani tiklash shuningdek psixoterapevtik maqsadlarni ko’zlashi mumkin. Refloratsiya bo’yicha qaror qabul qilib, ayol o’tmishi va kelajagi o’rtasidagi ko’rinmas chegara o’tkazadi. Bunday qadam psixologga yoki psixoanalitikka uzoq muddatli tashrifdan ko’ra chuqurroq psixoterapevtik ta’sir ko’rsatadi. Gimenoplastika qilish istagi turli sabablar bilan belgilanishi mumkinligini tushunish muhim, ammo bu motivlar doimo shaxsiydir va ayol ularni plastik jarrohga aytmasligi kerak. DAVOMI⤵️⤵️⤵️

​​Ⓜ️avzu: Қизлик пардаси — бокиралик мезоними? Гимен, яъни иффат пардаси қин даҳлизи ва унинг бўшлиғи орасида, тахминан, 1,5-3 см ичкариликда жойлашган шиллиқ қават бурмаларидан иборат бўлади. Бокира қизларда қин тешиги ташқаридан кирилган томондан нозик бириктирувчи тўқимали номус пардаси билан қопланган бўлади. Иффат пардаси ҳомиладорликнинг бешинчи ойидан бошлаб она қорнида шаклланади. Бу шиллиқ қават бурмалари қинга кириш ҳудудини 0,5 смдан — 2 смгача бўлган қалинликда қоплаган. Қизлик пардасининг энг кўп учрайдиган тури — марказида бир халқасимон тешиги мавжуд хилидир. Қизлик пардасининг турлари Анатомик тузилиши бўйича қизлик пардасининг қуйидагича турлари тафовут қилинади: Халқасимон бир тешикли; Ярим ой шаклли; Найсимон тусли; Қўш паллали; Оролчасимон, яъни турли жойларида ўсимта қолдиқли иффат белгиси; Спиралсимон тусли; Панжара шаклли, яъни кўп тешикли қизлик пардаси; Лабсимон тусли, яъни қўш тешикли гимен; Тилимсимон шаклли; Тешиклари илғаб бўлмайдиган шаклли. Қизлик пардасини бўшанг ёхуд қаттиқлиги, яъни консистенциясига қараб тўрт турга ажратиш мумкин: толасимон; бўшашган, майинроқ; эластик-чўзилувчан; гўштдор. Қандай ҳолларда илк қовушишда оғриқ ва қон чиқиши кузатилмаслиги мумкин? Камдан-кам вазиятларда дастлабки қовушишда оғриқ ва қон чиқиш ҳоллари учрамаслиги ҳам меъёрий ҳолат ҳисобланади. Бу аломатлар қуйидаги ҳолларда рўй бермаслиги ҳам мумкин: Қизлик пардаси туғма бўлмаслиги ёхуд болаликда ўзи билмаган ҳолда нохос бузилган бўлиши мумкин. Қизлик пардаси ўта чўзилувчан бўлса, жинсий алоқага монелик қилмай, закар бошига либосдек кийилган ҳолда анча вақтгача йиртилмаслиги мумкин. Иффат пардаси қон томирлар ва асаб толалари билан ўта сийрак таъминланса ёки улардан бутунлай ҳоли бўлса қон чиқиши ва оғриқ рўй бермаслиги ҳам мумкин. Тажрибасиз куёв дастлабки қовушишдан сўнг келинчакни чўккалатиб ўтқазиб қўйишни унутса, оз миқдорда чиққан қоннинг барчаси ичкарига кетиб қолиши ҳам эҳтимолдан ҳоли эмас. Бу эса асоссиз тушунмовчиликларга сабаб бўлади. Агар келинчак ўта жуссадор, кенг фаржли ва аксинча эркак олати узун энсиз бўлса ҳам закар парда ўртасидаги халқасимон тешикдан шикаст етказмай ўтиш эҳтимоли ҳам мавжуд. Чуқур жойлашган, қўштавақали, енгил чўзилувчан, этдорроқ қизлик пардаси жинсий алоқада йиртилмай, туғруқ давригача шикастсиз етиб бориши ҳам ҳаётда гоҳо учраб туради. Юқоридаги мақола орқали қизлик пардаси ҳақида озмунча тушунчага эга бўлдингиз деб ўйлаймиз. Энди сарлавҳа орқали кўтарган қизлик пардаси бокиралик мезоними бўла оладими, деган саволимизга аниқлик киритиш мақсадида эксперт андролог Зарифжон Муродовга юзландик: Қизлик пардаси тўлақонли равишда бокиралик мезони бўла олмайди. Қизлик пардаси туғма бўлмаслиги, ёш қизларнинг жисний аъзолар гигиенасидан уқувсизлиги оқибати, парда қон томирлар ва асаб толалари билан ўта сийрак таъминланганлиги, тажрибасиз куёвнинг бу борада уқувсизлиги ва мақолада таъкидланган, умуман, бошқа кўплаб сабаблар туфайли қизлик пардаси бокиралик мезони дейишимиз нотоғри бўлади. Бокираликка мезон сифатида аслида қизлик пардадан ташқари, аёлнинг ибо-ҳаёси, ор-номусини ҳисобга олишимиз керак. Ⓜ️anba: dnk.uz

Amaliyotga qanday tayyorgarlik koriladi? Inseminasiya ayolning ovulyasiya kuniga moslanadi. Ovulyasiya bor-yoqligini aniqlash uchun gormonal testlar, UTT tekshiruvi, ayrim hollarda hayz siklining 14-kuni peshob suyuqligi tarkibini organish orqali bajariladigan test sinalmalari ham otkaziladi. Jarayon 3 bosqichda bajarilib, erkak urugi laboratoriya sharoitida tozalanib, maxsus preparatar yordamida boyitiladi, songra amaliyotga tadbiq qilinadi. Ayrim shifokorlar urug olingach, shu ondayoq ayol bachadoniga yuborishadi. Bu notogri! Zero tozalanmagan urug tarkibida leykositlar, shamollash tanachalari va bakteriyalar bolsa, oz-ozidan ular ayol organizmiga otadi. Soglom ayolda notogri bajarilgan amaliyot surunkali bachadon ichki qatlamasi, mushakli qismi, tuxumdonlar yalliglanishi kabi xastaliklarni keltirib chiqarishi mumkin. Urug tarkibidagi bakteriyalar qonga singib, 40 daqiqa ichida turli bezovtaliklarga sabab boladi. Qayd qilish, kongil aynishi, hattoki, hushdan ketish holatlari shular jumlasidandir. MUOLAJA ShU KUNI OTKAZILADIMI? Zarur tekshiruvlardan song juftlik inseminasiya uchun tayyor deb topilsa, erkak urug namunasini topshiradi. Song 40 daqiqa davomida urug tekshiruvi otkazilib, tozalanadi. Yana 40 daqiqa davomida ozuqa moddalar bilan boyitilib, sifati yaxshilangach, jarayonga tayyor sanaladi. Muolaja vaqti ayol UTT tekshiruvidan otkazilib, ovulyasiya holati baholanadi. Shunga kora tayyor holga keltirilgan urug bachadonga yuboriladi. «Yoshim otib qolmadimi?» Inseminasiya uchun murojaat qilgan juftliklar 35 yoshdan oshgan bolishsa, amaliyotdan avval genetik mutaxassis xulosasi talab qilinadi. Ayol va erkak ilgari qanday kasalliklar bilan ogrigani, oilasida irsiy xastaliklar ehtimoli, mehnat turi organiladi. Hozirda ayollar uchun farzand korishni aniqlashda tuxum zahirasini tekshirish usuli mavjud. Bunda ayoldan qon tahlili olinib, aynan tuxum zaxirasi holatini korsatuvchi gormonlar tahlili otkaziladi. Bazi ayollarda mazkur zaxira 42 yoshgacha ham saqlanib qolsa, ayrimlarda 32-35 yoshlardayoq tugaydi. Tekshiruv xulosasiga kora tuxum zahirasining foizi pasaygan bolsa, bola korish uchun davomli muolajalar kor qilmaydi. Erkaklarda esa nasl qoldirish xususiyati 45 yoshdan song sustlashishi mumkin. Bir martasi natija bermasa, takrorlash mumkinmi? Malum adabiyotlarda inseminasiya amaliyoti 8 martagacha takroran otkazilishi mumkin deyiladi. Agar ovulyasiya mavjud bolib, erkak urugi sifatli va bachadon nayi ochiq bolsa-yu, muolaja natijasiz kechsa, inseminasiya davom ettirilmay, boshqa usullar tavsiya etiladi. Agar ayol organizmida ozgarishlar kuzatilib, yalliglanish yuzaga kelsa yoki ovulyasiya sodir bolmasa, inseminasiyaning takroran bajarilishi keyingi oylarga qoldirilishi ham mumkin. «Farzand jinsini rejalashtira olamizmi?» Muolaja avvalo homiladorlik yuzaga kelishi uchun otkaziladi, farzand jinsini rejalashtirish uchun emas. Inseminasiya jarayonida homila jinsini rejalashtirish imkoni yoq. Kriptorxizm bezovta qilsa-chi? Kasallik necha yoshda yuzaga kelgani va qanday muolaja qilinganiga kora nasl qoldirish xususiyatini baholash mumkin. Erkak spermogramma tahlili otkazilib, urug hajmi, holati va miqdori orginaladi. Urug tahlilida bitta ham faol urug aniqlanmasa, tushkunlikka tushish yaramaydi. Yana bir tekshiruv usuli sifatida biopsiya bajariladi. Agar tuxum ichida sirtga chiqolmagan spermatazoid xujayralari, ularning rivojlanishi aniqlansa, farzand korish ehtimoli mavjud boladi. Samira ULUG`BEKOVA tayyorladi #малумот_учун #Baxtiyor_oila_siri #Homiladorlik   👩‍⚕ @Genekologiya 👩‍⚕

Tibbiyot sohasida olib borilayotgan tadqiqotlar farzandsiz oilalarga komak berishga ham xizmat qilmoqda. Bu borada tahririyatimizga koplab murojaatlar boladi. Bugun sizni qiziqtirgan barcha savollarga javob berishga harakat qilamiz. Mutaxassisimiz — Ozbekiston shifokorlari assosiasiyasi prezidiumi azosi, oliy toifali akusher-ginekolog Shahnoza BAHODIROVA. «Muolaja qildirsam ham, homilador bololmayapman... Nega?» Aksariyat kishilar inseminasiya jarayonida, erkak urugi ayol bachadoniga maxsus yumshoq katetor yordamida yuborilgach, homiladorlik yuzaga keladi, deb oylashadi. Bu notogri! Homila paydo bolishi uchun, avvalo, ayol tuxum hujayrasi etilishi kerak. Mazkur jarayon bosh miya tomonidan tartibga solinadigan gormonlar hisobiga amalga oshadi. Gormonning kop yoki kamligi tuxum hujayrasining etilmasligi, ovulyasiya yuzaga kelmasligi yoki ovulyasiyaga davat etuvchi omilning umuman bolmasligiga ham olib kelishi mumkin. Tuxum hujayrasining etilmasligini hayz davrining 9 kunidan 14 kunigacha otkaziladigan follekulomeriya tekshiruvida aniqlanadi. Shundan kelib chiqib, ayolda ovulyasiya bor-yoqligini bilish mumkin. Korib turganingizdek, insenminasiya jarayoning ozi homila yuzaga kelishi uchun kifoya emas. Buning uchun ayolda ovulyasiya jarayoni normal bolishi, bachadon naylari otkazuvchan va erkak urugi faol sifatli bolishi lozim. Qay hollarda qollaniladi? Meyorda har bir ayol organizmi nasl qoldirish xususiyatiga ega. Ammo ayrim sabablarga kora mazkur jarayon kechikishi mumkin. Agar oiladagi farzandsizlik erkak urugining bachadon boyinchasi shilligidan otolmasligi bilan izohlansa, inseminasiya usuliga murojaat qilish mumkin. Bunda urug maxsus yumshoq katetor yordamida bachadon shilliq qavatidan otkazilib, bachadon ichiga yuboriladi. Shifokor yordami shu bilan kifoyalanadi. Zero, urugning keyingi harakati, yani bachadon nayiga otishi va nay ichida etilgan tuxum bilan uruglanishi tabiiy jarayonda sodir bolishi lozim. Shundagina homila yuzaga keladi. Ayol bachadon tuzilishida malum bir anomaliyalar bolsa, jarrohlik aralashuvi, tugruqdan keyingi deformasiyalar natijasida bachadon boyinchasi qisqarishi sodir bolsa ham, inseminasiya usuli qollanilishi mumkin. Maxsus moslamalar yordamida bachadon boyni ochilib, yumshoq katetor orqali tayyor urug kiritiladi. Ayb erkakda bolsa-chi? Befarzdlikning erkak salomatligi bilan bogliqligi kop hollarda sperma urug korsatkichining 40 foizdan past bolishi, tepki, surunkali infeksion xastaliklar bilan ogriganlik, tugma nuqsonlar, moyaklar rivojlanmay qolganligi bilan tasniflanadi. Erkakning nasl qoldirish xususiyatini aniqlash uchun zarur tekshiruvlar otkazilib, sperma tahlili bajariladi. Agar farzandsizlik sababi erkak salomatligiga daxldor bolsa, zarur muolajalar buyuriladi. Inseminasiya amaliyotida esa erkak urugi faol va etarli miqdorda bolishi lozim. Xuddi ayol singari erkak ham muolajaga tayyorlanishi, ozidagi barcha surunkali kasalliklar, prostatit, epididimit, shamollash va uning asoratlari bilan kurashishi kerak. Bordi-yu erkak sogligida muammo borligi aniqlansa, uch bosqichli davolanish tugagachgina, inseminasiya bajariladi. Mazkur jarayon erkak sperma tahlili urug faolligi 1-2 foizni korsatganida samarasiz hisoblanadi. Chunki bitta tuxum hujayrani uruglantirish uchun 300 million urug kerak. Demakki, erkak urug miqdori kop va faol harakatchan bolmasa, inseminasiya otkazilishi befoyda. Bu holatda shifokor tomonidan keyingi muolaja usullari tavsiya etiladi. 🌸 @Genekologiya 🌸 DAVOMI⤵️⤵️⤵️

​➰🌸➰➰🌸🌺🌸➰➰🌸➰ 🌺Homiladorlikdan keyin qanday qilib ozish mumkun? Qommatimizni tiklaymiz 👍 🌹 To'qqiz oyni ichida siz bir necha kiloga semirganingiz sizni juda bezovta qiladi. 🌹 Ayrimlar homiladorlikdan oldin kiygan kiyimlariga sig'may qoladilar. Lekin tuqqandan so'ng dietaga o'tira olmaysiz, axir bolajoningizni emizishingiz kerak, yangi chaqaloq bilan sport zallariga borish imkoniyati hammada ham mavjud emas, qanday qilib unda o'z holingizga qaytishingiz, kiyimlaringizga yana sig'ishingiz mumkin bo'ladi? ‼️ Aslida emizuvchi ayollarga kuniga normadan tashqari (2000 kalloriyaga) qo'shimcha 500-600 kalloriya talab etiladi. Bu kalloriya miqdori bolaga yetarlicha ovqat yetqazib berish uchun kerak. Lekin bu o'rtacha ko'rsatkich, agar bolada yoki sizda vitamin yetishmovchiligi kuzatilgan bo'lsa yoki homiladorlik davrida holsizlik bo'lgan bo'lsa, u holda kalloriyalar miqdori ko'proq bo'lishi mumkin.☝️📌 📌📌Emizish davrida ozishning asosiy kaliti bu aynan siz uchun kerak bo'lgan kalloriyalar miqdorini topib o'sha miqdorda ovqatlanishdir. 🌀🌀Bu haqda batafsilroq gaplashaylik: 1.✔️ O'zingizni kuzating. O'rtacha foydali 2000 kalloriyaga boy mahsulotlarni kuniga iste'mol qiling. Agar sutingiz yaxshi kelib, o'zingizni baqquvat his qilsangiz, demak bu sizga yetarli. Bundan kami emizuvchi ayollar uchun kamlik qiladi. Qorningiz ochayotgani tez-tez bilinib, sut miqdori kamayishi yoki bola to'ymasligi kuzatilsa, u holda bu kalloriyalar miqdori siz uchun kam bo'lib, ularni oshirish talab etiladi. 2.✔️ Sizning maqsad bir oyda ozish emas, balki sekin-sekin o'z holingizga qaytishdir. Axir semirish uchun 9 oy talab etildi, demak ozish ham shu tezlikda amalga oshirilishi lozim. 3.✔️ Kuniga bir marta uy sharoitida jismoniy mashg'ulotlarni amalga oshiring. Bu mashg'ulotlar sizning ixtiyoringizda bo'lishi mumkin. Xohlang musiqa qo'yib o'ynang, xohlang maxsus ozish mashg'ulotlarni bajaring, xohlang yoga bilan shug'ullaning...eng asosiysi kuniga bir marta har kuni jismoniy mashg'ulotlarni bajaring. Eng qulay va oddiy mashg'ulotlardan biri - bu bolani slingga yoki ryukzakka(kenguru) solib olib 2 soat davomida toza havoda aylanish. Faqat sekin qadamlar bilan emas, balki biroz shoshibroq yurgandek qadam bossangiz foydasi bilinadi. Bir soat davomida tez-tez yurilganda vazningiz 400 kalloriyaga yaqin yo'qotadi. Mashg'ulotlarni bolangizni emizib bo'lgach bajarganingiz ma'qul, ko'krak bo'sh bo'lganda og'irligi sezilmaydi. 4.✔️ Foydasi bo'lmagan, lekin kalloriyaga boy mahsulotlarni kamaytiring. Masalan, shokoladli pechenye, yoki og'ir kremli tortlar. Bular sizning yeydigan mahsulotlaringiz safidan kamaysa, ozish uchun ancha imkoniyat kengayadi. 5.✔️ Imkoniyatingiz bo'lsa suzishga qatnashing. Shuni unutmangki, og'ir sport emizuvchi ayol uchun yaxshi emas. Chunki tadqiqotlar shuni ko'rsatdiki, ayrim og'ir sport turlari sut miqdoriga va sifatiga salbiy ta'sir ko'rsatar ekan. 6.✔️ Kuzating. Agar ozish ro'y berib, o'zingizni yaxshi his etib, bolangiz yaxshi yeb, normal rivojlanayotgan bo'lsa, demak siz to'g'ri yo'l tanlagan bo'lasiz. #малумот_учун #Ayollar_Salomatligi #Homiladorlik   👩‍⚕ @Genekologiya 👩‍⚕

Хомиладорлик даврида аел танасининг узгариб бориши   👩‍⚕ @Genekologiya 👩‍⚕

Қизлик (бокиралик) пардаси Бокиралик пардаси қизлар қинини ташқи томондан “ёпиб” туради. Парданинг бир ёки бир неча кичик тешиклари борки, улар орқали ҳайз суюқлиги ташқарига сизиб чиқади. Парданинг сезувчан асаб толалари мўл бўлгани боис, никоҳ кечасидаги илк жинсий яқинлашув пайтида парда йиртилади ва ундан қон келиши кузатилади. Қоннинг миқдори парда шаклига боғлиқ. Ушбу табиий жараён тиббиётда дефлорация ҳодисаси, деб юритилади. Қизлик пардаси қандай жойлашган? Тажрибаларга асосланиб, шуни айтиш мумкинки, қизлик пардаси, асосан, 6 хил кўринишда бўлади. Энг кўп учрайдигани қин деворидан 4-5 мм. қалинликда бўлиб, кўпчилик қизларда узуксимон кўринишда бўлади. Шунингдек, қин деворидан 2-3 мм. қалинликда тўлқинсимон ўсмамонанд, то туғруқ даврига қадар давомли жинсий яқинликлардан қатъи назар, сақланиб турувчи тури (айнан шу турида биринчи алоқадан сўнг қон сезилар-сезилмас келиши мумкин) ва ўртасида бир-икки тешиклари, кесимлари бўлган парда ҳам учрайди. Жуда кам учрайдигани парданинг тўлиқ ёпиқ тури бўлиб, у 12-13 ёшдан бошлаб ҳайз кўра бошлайдиган қизлар учун муаммо туғдиради. Чунки ойлик ҳайз ўз вақтида ташқарига чиқа олмагани туфайли, бачадонда тўпланиб, кучли оғриқ беради. Бундай ҳолатларда гинеколог-шифокорлар парданинг ўртасидан “+” шаклида кесимлар очиб қўйишади. Илк жинсий алоқада қизлик парда йиртилмаслиги мумкинми? Баъзан, дастлабки жинсий алоқавақтида, ҳатто ундан кейинги алоқаларда ҳам бу парда тугал йиртилиб кетмаганлиги кузатилган. Ва парда қолдиқлари туғиш вақтидагина тугал тушиб кетган. Шу билан биргаликда парда бутунлиги сақланган ҳолда ҳомиладор бўлиб қолиш ҳолатлари ҳам йўқ эмас. Бунда ҳам парда туғруқ вақти тўлиқ бартараф этилади. Шуни алоҳида таъкидлаш лозимки, қизлик пардаси шакл жиҳатидан ҳам, катталиги ёки чўзилиши борасида ҳам бениҳоя хилма-хилдир. Шу боис никоҳдан кейинги дастлабки жинсий алоқада кўзланган мақсадга эришилмаса, келин-куёвнинг ўзларини айбдор ҳис этишларига асло ҳожат йўқ. Англашилмовчилик бўлган вақтларда дарҳол шифокор-гинекологга мурожаат этилса, у вазиятга холис баҳо бера олади. Жинсий алоқада қиндан қон чиқмаслигига сабаб нима? Ҳайз кўриш даврида қинига тиғиз тампонлар киритадиган жуда озода қизларда, кўпинча, парда чўзилади, бу эса дастлабки жинсий алоқада ундан қон чиқмаслигига сабаб бўлади. Автоҳалокат ёки мудҳиш воқеа туфайли тос, сон соҳалари, қовуқ ва йўғон ичак жароҳатланганида ёхуд синганида парда йиртилиб кетиши ҳам мумкин. Аммо мазкур ҳолатлар камдан-кам кузатилади. Қизлик пардаси умуман бўлмаслиги ҳам мумкинми? Қизлик пардаси умуман бўлмаслиги ҳолатлари ноёб ҳодисадир. Шу боис, қизларни пубертат ёши (12-13 ёш)да болалар гинекологига олиб бориш ва келажакдаги муаммоларга чек қўйиш лозим. Умрнинг жўшқин палласида… Кўпинча, илк жинсий яқинлик қиз бола учун аёллик бурчини бажариш ҳисобланади. Фақат никоҳнинг кейинги кунларидагина у ўзи учун янги шароитга кўникади ва турмуш ўртоғи билан табиат инъом этган нозик муносабатлардан лаззат туяди. Шу боис қизлар турмушга чиқиш арафасида онаси билан биргаликда маҳаллий оилавий поликлиникага мурожаат этиб, биринчи никоҳ кечаси ва кейинги жинсий ҳаётга оид зарур маслаҳатларни олиши керак. Шу ўринда эркакларга алоҳида маслаҳат: улар биринчи кечада жуда ҳам эҳтиёткорлик ва хушмуомалалик билан ҳаракат қилишлари шарт. Чунки бу аёлдаги ҳам психологик, ҳам жисмоний (ҳали бирор марта ҳис қилинмаган туйғу ва парда йиртилишига дахлдор оғриқдан қўрқув) тўсиқларни енгиб ўтишда ўта муҳимдир. Маҳмуда Имомқулова. олий тоифали акушер-гинеколог. Sugdiyona нашри. #малумот_учун #Ayollar_Salomatligi   👩‍⚕ @Genekologiya 👩‍⚕