cookie

Ми використовуємо файли cookie для покращення вашого досвіду перегляду. Натиснувши «Прийняти все», ви погоджуєтеся на використання файлів cookie.

avatar

Eski Juma masjid.uz

Більше
Узбекистан20 994Мова не вказанаКатегорія не вказана
Рекламні дописи
821
Підписники
Немає даних24 години
Немає даних7 днів
Немає даних30 днів

Триває завантаження даних...

Приріст підписників

Триває завантаження даних...

Фото недоступне
#Ҳикмат ​​​​Усмон розияллоху анху айтдилар: Ким беш вақт намозни ўз вақтида адо этиб, шундай бардавом бўлса, Аллоҳ таоло уни тўққизта неъмат ила икром қилади: ⚜ Аллоҳ уни яхши кўради. ⚜ Бадани соғлом бўлади. ⚜ Фаришталар қўриқлайди. ⚜ Ҳовлисига барака ёғилади. ⚜ Юзида солиҳларнинг белгисини зоҳир қилиб қўяди. ⚜ Қалбини "мулойим" қилиб қўяди. ⚜ Сирот кўпригидан чақмоқ чаққанидек (тез) ўтиб кетади. ⚜ Аллоҳ унга дўзахдан нажот беради. ⚜ Хавф ва ғам-ғуссаси бўлмаган кишилар билан бирга (жаннатда) ёнма-ён қилиб куяади https://t.me/eski_juma_masjid_uz
Показати все...
Фото недоступне
Тажрибамдан кўрдимки, шаклан диндорлик билан, ҳақиқий диндорлик ўртасидаги фарқ, қалб қаттиқлиги ёки юмшоқлигида экан. Шайх Муҳаммад Ғаззолий
Показати все...
#Намоз_вақтлари Чоршанба 03.08.2022 1444 МУХАРРАМ 🏙Бомдод кириш вақти 03:59 🌅Kуёш 05:32 🏞Пешин 12:46 🌇Аср 17:43 🌄Шом 19:52 🌃Хуфтон 21:22 "Албатта, намоз вактида фарз қилингандир" ©Намозни кириш вакти, Пастдаргом Жума вақти билан! Каналга уланиш учун 👇 🌐@eski_juma_masjid_uz
Показати все...
БИЗНИ ТЎРТ ГУВОҲ КУЗАТИБ ТУРИБДИ Мансур ибн Аммор раҳимаҳуллоҳ ҳикоя қилади. У бир тунда кетаётиб бир эркакнинг аёлга: “Икки дирҳамни олиб, менинг кўнглимни хушла”, деяётганини эшитди ва дарҳол қиёфасини ўзгартириб, аёлга: “Сенга беш дирҳам бераман, менинг уйимга юр”, деди ва у аёл билан кетди. Уйга боришгач, Мансур намоз ўқишга киришди. Аёл Мансурни узоқ кутди. Намоз ўқиб бўлгач, унга тезроқ кел, деди. Мансур унга: – Сендан бир масала сўрайман: нима дейсан: бир киши бир нарсани даъво қилиб, икки одил гувоҳ келтирса, унинг ҳаққи адо этиладими? – деди. Аёл: – Ҳа, – деди. Мансур: – Агар тўрт гувоҳ келтирилса, иш унинг фойдасига ҳал бўладими? – деди. Аёл: – Албатта, – деди. Мансур: – Ҳоким (ҳукм чиқарувчи, судья) ана у адолатли гувоҳларни билмай туриб ҳукм чиқарадими? – деди. Аёл: – Қандай ҳукм чиқармасин? – деди. – Билмайсанми, бизни тўрт гувоҳ кузатиб турибди. Ҳоким ҳар бир нарсадан хабардор, – деди. Аёл ўрнидан сапчиб турди ва: – Айт-чи: гувоҳлар ким, ҳоким-чи? – деди. Мансур: – Икки гувоҳ сенинг елкангда, икки гувоҳ меникида. Аллоҳ таоло марҳамат қилади: ﴿ وَإِنَّ عَلَيْكُمْ لَحَافِظِينَ (10) كِرَامًا كَاتِبِينَ (11) يَعْلَمُونَ مَا تَفْعَلُونَ ﴾ яъни: «Ҳолбуки, сизларнинг устингизда (барча сўзингиз ва ишингизни) ёдлаб турувчи (фаришталар) бор. (Улар номаи аъмолга) ёзувчи улуғ зотлардир. (Улар) сиз қилаётган ишларни билурлар» (Инфитор сураси, 10–12-оятлар), деди ва Алақ сурасининг: ﴿ أَلَمْ يَعْلَمْ بِأَنَّ اللَّهَ يَرَى ﴾ яъни: «Албатта, Аллоҳ (унинг бу қилмишларини) кўриб туришини билмаганмиди?!» (14-оят)гача ўқиди. Аёл қичқириб юборди ва қалтис ҳаракат қилган эди, жони узилди.
Показати все...
Repost from Sammuslim.uz
Фото недоступне
Имом-хатиблар ОЧИҚ ЭШИКЛАР кунини ўтказади!!! Ўзбекистон мусулмонлари идораси Самарқанд вилояти вакиллиги тизимида расмий фаолият олиб бораётган барча масжидларда хафтанинг ҳар ЧОРШАНБА куни "Фуқароларни қабул қилиш куни" этиб белгиланди. Шу муносабат билан Эртага 03 август Чоршанба куни имом-хатибларимиз ўз масжидларида фуқароларни қабул қилади. Диний-маърифий ва ижтимоий соҳада саволларингиз бўлса, ўз яшаш ҳудудингиздаги, расмий фаолият юритаётган масжид имом-хатибларига мурожаат қилишингиз мумкин. ♻️ Дўстларингизга ҳам улашинг!!! 👉 https://t.me/sammuslimuz 👈
Показати все...
Садақа доим мол мулк билан бўлавермайди. Масалан, табассум ҳам садақа, ширин сўз ҳам садақа, овқат тайёрлаш ҳам садақа, мусулмонларга ғойибдан туриб дуо қилиш ҳам садақадир. Бу дин нақадар буюк!
Показати все...
❌ Тарозидан уриб қолиш ☪️ Ибн Аббос розийаллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Агар бир қавм аҳдни бузсалар, Аллоҳ уларнинг устидан душманларини ғолиб қилиб қўяди. Агар улар ўлчовдан уриб қолсалар, ўсимликлардан ман қилинадилар ва қурғоқчиликка гирифтор бўладилар”, дедилар (Ибн Мардавайҳ ривояти). 📌 Имом Насоий Абдуллоҳ ибн Умар розийаллоҳу анҳудан ривоят қилган узун ҳадисда: “Агар (одамлар) ўлчов ва тарозидан уриб қолсалар, қурғоқчилик ва озуқа танқислигига учрайдилар”, дейилган. 📍Ушбу ҳадисда тарозидан уриб қолиш, бировга ўлчаб ёки тортиб бераётганда кам қилиб бериш каби ҳолатлар ҳам ёмон оқибатларга олиб келиши таъкидланмоқда. Бундан маълум бўладики, бировнинг ҳаққини ейиш, ҳаром йўллар билан бошқалар молини ўзлаштириш ризқнинг камайиши, бараканинг кўтарилиши ва турли хил оғир ҳолатларнинг келиб юзага келишига омил бўлар экан. Одилхон қори Юнусхон ўғли ‼️Яқинларингизга ҳам эслатишни унитманг @eski_juma_masjid_uz
Показати все...
#Намоз_вақтлари Сешанба 02.08.2022 1444 МУХАРРАМ 🏙Бомдод кириш вақти 03:58 🌅Kуёш 05:31 🏞Пешин 12:46 🌇Аср 17:43 🌄Шом 19:53 🌃Хуфтон 21:24 "Албатта, намоз вактида фарз қилингандир" ©Намозни кириш вакти, Пастдаргом Жума вақти билан! Каналга уланиш учун 👇 🌐@eski_juma_masjid_uz
Показати все...
АЛЛОҲ МЕНИ КЎРИБ ТУРИБДИ Саҳл ибн Абдуллоҳ Тустарий роҳимаҳуллоҳ айтади: “Мен уч ёшимданамоз ўқир эдим. Тоғам Муҳаммад ибн Саввор мени кўриб қолсалар йиғлар эди. Бир куни мен айтдим: – Эй тоға, менда бошқача ҳолат юз бермоқда, кўнглим асло қарор тутмас! Нима қилайин? Айтди: – Эй Саҳл, бу ҳолатингни ҳеч кимга айтмагин, чунки ҳали болаликда ҳеч кимда бундай ҳолат юз бермаган. Менга ўгит бериб, доим Аллоҳ билан бўлгин деб айтар эди. Кечалари уйғонганда, “АЛЛОҲ МЕН БИЛАН БИРГА”, “АЛЛОҲ МЕНИ КЎРИБ ТУРИБДИ”, “АЛЛОҲ МЕНГА ГУВОҲ БЎЛИБ ТУРИБДИ”, деб айтишга ўргатган эди. Мен буни айтиб, жуда кўп фазилатлар топдим”. (Фаридуддин Аттор. Тазкиратул Авлиё). Ота-она, бобо-бувилар, амаки-тоға ва фарзанд учун масъул бўлган барчага ушбу ривоят ибратдир. Болага ёшлигидан “АЛЛОҲ МЕН БИЛАН БИРГА”, “АЛЛОҲ МЕНИ КЎРИБ ТУРИБДИ”, “АЛЛОҲ МЕНГА ГУВОҲ БЎЛИБ ТУРИБДИ”, деб ўргатиш жуда катта самара беради. Орқасидан кузатиб юрмасангиз ҳам дарсларини қилади, ҳаромга қўл урмайди, зинога яқинлашмайди. Улғайганда ҳам Аллоҳ таоло тавфиқи билан барчага устоз, намуна бўладиган инсон бўлиб етишади. Чунки уни яхшилик қилишига ҳам, ёмонликдан тийилишига ҳам “АЛЛОҲНИНГ КЎРИБ ТУРГАНИ, АЛЛОҲНИНГ У БИЛАН БИРГА ЭКАНИ, АЛЛОҲ УНГА ГУВОҲ БЎЛИБ ТУРГАНИ”ни ҳис қилиши сабаб бўлади. ”Фазилатли амаллар” китобидан.
Показати все...
01:36
Відео недоступне
МАНА ОНАГА ХУРМАТ Сиз бугун онангиздан хол-ахвол сурадингизми? Улашамиз ✅ @eski_juma_masjid_uz
Показати все...
3.06 MB
Оберіть інший тариф

На вашому тарифі доступна аналітика тільки для 5 каналів. Щоб отримати більше — оберіть інший тариф.