cookie

Ми використовуємо файли cookie для покращення вашого досвіду перегляду. Натиснувши «Прийняти все», ви погоджуєтеся на використання файлів cookie.

avatar

FARG'ONA JAMOAT SALOMATLIGI TIBBIYOT INSTITUTI O‘ZBEKISTON YOSHLAR ITTIFOQI

Рекламні дописи
269
Підписники
Немає даних24 години
Немає даних7 днів
Немає даних30 днів

Триває завантаження даних...

Приріст підписників

Триває завантаження даних...

Repost from LIDERLAR
Фото недоступнеДивитись в Telegram
Расмдаги бу йигит бундан 28 йил олдин AҚШнинг Стенфорд университетида ўқиш учун грант ютади. Бироқ Ҳиндистондан у ерга учиб боришга маблағи бўлмайди. Шунда отаси ўзининг қарийб бир йиллик маошига тенг пулга унга чипта олиб беради. Йигит умрида биринчи марта самолётга чиқиб, AҚШга учиб кетади. 👨‍💻 Ўша йигит - Сундар Пичай - 2015 йилда жаҳоннинг энг бой компанияларидан бири ҳисобланган Google ширкатининг бош директори этиб тайинланади. 2019-йилда унинг йиллик маоши 281 млн долларга тенг бўлган. ✅ Отанинг бир пайтлар қилган катта жасорати кун келиб ўз мевасини берди! Энг мақбул сармоя - бу фарзанд келажагига сарфланган сармоядир!
Показати все...
Repost from LIDERLAR
​​#мотивация ✅ Ўтмишни эсга олиб ўтказаётган ҳар бир дақиқанг - келажак вақтингдан ўғирлангандир; ✅ Эслаб қол: Ким бўлишни орзу қилсанг ҳам, ҳеч қачон кеч бўлмайди. Атрофингдагилар гапи билан яшама, улар Сен эмас; ✅ Агар сен ҳаётингда нимадир қилмасанг, ҳаёт сен билан нимадир қилиши мумкин; ✅ Нишонга теккан ҳар бир ўқ - юзлаб хато отишлар натижасидир; ✅ Албатта, ингичка шохларга чиқиш хавфли, лекин ҳамма олмалар шундай шохларда бўлади; ✅ Бир қоқилган тошингиздан кейинги сафар зинапоя сифатида фойдаланинг. ✅ Сўз қушга ўхшайди, учиб кетдими, қайтиб тутолмайсиз... Робин Шарма "Ўлсанг, ким йиғлайди?" асаридан
Показати все...

Repost from LIDERLAR
​​Биз кўпинча ёшларни икки ҳолатда йўқотиб қўйяпмиз. Биринчи ҳолат: биз ростдан туғма Лидер бўлган ёшларга керакли билим ва кўникмани бера олмаяпмиз. Улар маълум бир ёшга ва лавозимга етганда, уларга ҳаризманинг ўзи камлик қиляпти, унга билим ва кўникма етмаяпти ва улар хатоликлар қиляпти. Иккинчи ҳолатда: биз ёшлигидан унинг талантини ва лидерлигини сўндирамиз ёки оддий тилда айтганда, ўлдирамиз. Мисол учун, ривожланган мамлакатларда фарзандлари 7 ёшга кирмагунича, уйларини деворларини таъмирлашмайди. Нима учун? Чунки бола қалам билан деворга чизиб қўйиши мумкин, чунки у билмайди, бу деворга қиммат ранг берилгани ёки уни Италиядан келтирилганининг фарқига бормайди. Боланинг миясига фикр келди, креативлик пайдо бўлди, у ниманидир чизмоқчи. Лекин у шу заҳоти жазоланади. Бурчакка туради, камар олинади, тамом, сиз ҳозиргина бир буюк рассомлик истеъдодини сўндириб қўйдингиз. Ёки сиз совға қилган мошинани бузиб, албатта, қизиққанидан уни очиб кўрди, сиз ҳар доимгидек уни жазоладингиз, сиз буюк Лидерни, буюк креативни, янги ўзбек Стив Жобсни ўлдириб қўйдингиз балки. Албатта, буни мисол тариқасида айтяпман. Шунинг учун, тарбиянинг нозик тарафи ҳам шунда. Биз агар биргаликда ҳаракат қилсаккина, натижага эришишимиз мумкин. Яъни ҳар бир истеъдодни ёшлигидан креатив, ҳаризмасини ривожлантириб, эгаллаган билимларини амалиётга мослаштира олсак, у биз кутган ҳақиқий ўзгаришларни амалга ошира оладиган кадр бўлади. Агар биз мана шу учала хусусият, билим, кўникма ва хулқ-атворни бир шахсда мужассамлаштира олсак, ўйлайманки, биз кутаётган кадрлар етишиб чиқади. #parcha "Лидерлар китобидан"
Показати все...

Repost from LIDERLAR
Фото недоступнеДивитись в Telegram
Бу оддий темир бўлаги. Шу ҳолида унинг қиймати 100 АҚШ доллари атрофида. Дейлик, агар бундан тақа ясашга қарор қилсангиз, унинг қиймати 250 долларгача ошади. Агар сиз бу темирдан ниналар ясасангиз, унинг қиймати 70 000 долларгача кўтарилади. Модомики сиз бу темирдан соат пружиналарини ишлаб чиқарсангиз, унинг қиймати 6 миллион долларгача етади. Унутмангки, сизнинг қадр-қимматингиз ҳолатингизга эмас, ўзингиздаги энг яхши жиҳатларни қайси йўллар билан юзага чиқаришингизга боғлиқ.
Показати все...
Repost from LIDERLAR
​​Тўғрилик, ҳалоллик, тиришқоқлик, умидворлик, тежамкорлик, меҳнатсеварлик, шахсий ибрат - айни мана шу етти хислатга амал қилиш - тарбия самарадорлигининг тамал тоши ҳисобланади. © Абу Али ибн Сино Ўзгаришга ва ўзингизни қулай ҳис қиладиган ҳудуддан, яъни комфорт зонадан чиқишга харакат қилмасангиз, хусусий бизнес билан шуғулланишга уруниб ҳам ўтирманг. © Рубен Варданян
Показати все...

Repost from Rasul Kusherbayev
Фото недоступнеДивитись в Telegram
Билиб қўйинг! Тақиқланган айрим сайт ва тармоқларга кириб, ундаги маълумотларни тарқатиб, сўнг жиноий жавобгарликка тортилаётганлар ҳамон учраб турибди. Айниқса, бу борада ёшлар кўп. Шу боис, яна бир бор эслатма сифатида Ўзбекистон Республикаси Олий судининг қарорига кўра интернет жаҳон ахборот тармоғининг “najot.info” ва “hizb-uzbekiston.info” веб-сайтлари ҳамда “facebook”, “youtube” ва “telegram” ахборот ресурслари ва ижтимоий тармоқлардаги қуйидаги номлардаги профиль, канал ва саҳифалари экстремистик ва террористик деб топилганлигини билдириб қўймоқчимиз. 👉 Тўлиқ рўйхат мана бу ерда. ❗️Ёдда тутинг: ушбу ахборот ресурсларидаги маълумотларни тарқатиш мақсадида сақлаш ва тарқатиш жавобгарликка сабаб бўлади. 👉 @r_kusherbayev
Показати все...
Repost from LIDERLAR
​​Фақат олға юр! Тўхтаб қолма! Ўзингни ўзинг руҳлантир ва рағбатлантир. Ҳар доим ўзинга ўзинг айт: - Мени ҳеч ким мақсадим йўлида тўхтатиб қололмайди. - Мен кучлиман! - Мен албатта ғалаба қозонаман! Агар мақсадинг аниқ бўлса унга кучли шижоат билан ёндаш. Фақат ожизларгина енгилади. Сен эса ожиз эмассан. Унутма! Ўтмишда ёки ҳозирда ким бўлганинг муҳим эмас. Келажакда ким бўлишинг муҳимдир. Келажагинг эса ўзи қўлингда ва уни ҳозирдан бошлаб ўзинг яратасан! Сизнинг ҳаётингиз чегараланган, шунинг учун уни бошқаларнинг ҳаёти билан яшашга сарфламанг. © Стив Жобс
Показати все...

Фото недоступнеДивитись в Telegram
Фарғона вилоятидаги энг намунали фаолият юритадиган ОТМ қайси? Сўровнома 15 феврал соат 24:00гача давом этади. Энг кўп овоз тўплаган 1 нафар ОТМ кейинги босқичда иштирок этади 👉 ОВОЗ БEРИШ
Показати все...
Repost from LIDERLAR
​​“Йўқ” сўзи – кучли инструмент. Ундан фойдаланишни билиш керак. Агар зиммангизга янги мажбуриятларни олишни рад этсангиз, ўзингизда мавжуд бўлганларини яхшироқ бажаришга муваффақ бўласиз. “Йўқ” дейиш кўникмаси – сизнинг нотўғри танловдан суғуртангиз. Қадрингизни билинг. Ўзингизга ёқмаган нарсаларга розилик билдирманг. Акс ҳолда одамлар сизнинг рад этолмаслигингиздан фойдалана бошлайдилар.
Показати все...

Repost from LIDERLAR
​​Ўйлаш осон, ҳаракат қилиш – қийинроқ, ўй-фикрлардан амалга ўтиш – энг қийини. ©Иоганн Вольфганг фон Гёте Муваффақиятга эришишни истайсизми? У ҳолда ўзингизга тўртта савол беринг: Нимага? Нега шундай бўлмасин? Шуни мен қилсам-чи? Ҳозирни ўзида қилсам-чи? ©Жимми Дин
Показати все...

Оберіть інший тариф

На вашому тарифі доступна аналітика тільки для 5 каналів. Щоб отримати більше — оберіть інший тариф.