cookie

Ми використовуємо файли cookie для покращення вашого досвіду перегляду. Натиснувши «Прийняти все», ви погоджуєтеся на використання файлів cookie.

avatar

Huquqiy axborot

Қонунчиликдаги янгиликлар, норматив ҳуқуқий ҳужжатлардаги фойдали маълумотлар ва ҳуқуқий ислоҳотлар ҳақида тезкор маълумотлар тақдим этувчи канал. ▪️|Лотин алифбосида — @huquqiyaxborot_lotin ▪️|Рус тилида — @pravoinf ▪️|Инглиз тилида — @leginf

Більше
Рекламні дописи
220 219
Підписники
-6124 години
-1237 днів
-1 08930 днів
Час активного постингу

Триває завантаження даних...

Find out who reads your channel

This graph will show you who besides your subscribers reads your channel and learn about other sources of traffic.
Views Sources
Аналітика публікацій
ДописиПерегляди
Поширення
Динаміка переглядів
01
"Эски дўстлар", мерос, рухсатсиз ижро: Жўраевлар иши нима билан тугайди? Қўшиқлар ҳам мерос бўлиб ўтадими? Кафе, ресторанларда қўйилган ва ижро этиладиган қўшиқлар учун ҳам жарима ундириладими? Асар учун рухсат олиш тартиби қандай? "Ҳуқуқшунос ошхонаси"нинг навбатдаги сони интеллектуал мулк мавзусига бағишланди. Бунда сиз ижодкорнинг асари қачон халқ мулкига айланиши, қўшиқларни эгасидан рухсат олиб куйлашнинг қонуний тартиблари, отанинг ижодий мулкига фарзандлари қанчалик ҳақли бўлиши, умуман, интернет оламида "тренд"да бўлган Жўраевлар ишининг ҳуқуқий томонлари ҳақида муҳим маълумотларга эга бўласиз. Тўлиқ видео: 👉 https://youtu.be/_8tPKFvEFrY Telegram | Instagram | Facebook | Sayt
25 50763Loading...
02
#Йўл_қоидаларига_амал_қилинг 🚫 Қонунчиликка кўра, ҳайдовчига йўл-транспорт ҳодисасининг олдини олиш зарурати бўлмаганда, кескин тормоз бериш тақиқланади. ✅ Йўл ҳаракатининг бошқа қатнашчиларини тезликни, ҳаракат йўналишини кескин ўзгартиришга ёки ўз хавфсизлигини ёхуд бошқа фуқароларнинг хавфсизлигини таъминлаш учун ўзга чораларни кўришга мажбур қилувчи ҳуқуқбузарликни содир этиш 3 млн 400 минг сўм жарима солишга сабаб бўлади. Каналга уланиш👇👇👇 https://t.me/huquqiyaxborot
29 863132Loading...
03
#Адлия_хабари #Ижтимоий_акция 🔰Адлия вазирлиги томонидан “Болалар ва ёшларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш” ҳуқуқий акцияси ўтказилади. 🗓 Акция 2024 йил 13 майдан 13 июнгача давом этади. ✔️ Акция доирасида қуйидагилар ташкил этилади: 🔹сайёр қабуллар; 🔹меҳнат ярмаркалари; 🔹ёшлар билан учрашувлар; 🔹“Ёшлар сайли”; 🔹“Тарғибот поезди” лойиҳаси. Каналга уланиш👇👇👇 https://t.me/huquqiyaxborot
39 657152Loading...
04
❗️Гўштни енгил транспорт воситаларида ташиш мумкин эмас Манба: ВМҚ-386-сон, 08.05.2019 й. Каналга уланиш👇👇👇 https://t.me/huquqiyaxborot
41 549223Loading...
05
#Биласизми ✅ Қуйидаги сабаблар билан боланинг боғчага кетма-кет 3 кундан ортиқ келмаган даври учун тўланган тўловлар кейинги тўловларни амалга оширишда ҳисобга олинади: ▫️боланинг ёки оила аъзоларининг касаллиги сабабли; ▫️карантин ҳолатида бўлганлиги туфайли; ▫️ота-оналардан бирининг ишдан (ўқишдан) бўш вақти даврида ёки бошқа сабабларга кўра. Бунда боланинг келмаган кунлари сони бир кунлик тўлов миқдорига кўпайтирилиб, кейинги тўлов суммаси чиққан суммага камайтирилади. ❗️Агар боланинг келмаган кунлари учун тўлов ҳали амалга оширилмаган бўлса, тўланиши лозим бўлган тўлов миқдори у келмаган кунлари учун ҳисобланган тўлов суммасига камайтирилади. ☑️ Шунингдек, ота-онанинг олдиндан берган ёзма аризасига асосан, боланинг боғчага қатнаши бутунлай тўхтатилган тақдирда, тўлов тўлиқ бўлмаган ой учун, яъни бола амалда боғчага қатнаган кунлар учун тўланади. Каналга уланиш👇👇👇 https://t.me/huquqiyaxborot
51 568660Loading...
06
#Қонунчиликдаги_янгиликлар ❗️Вазирлар Маҳкамасининг (226-сон, 06.05.2024 й.) қарори билан қонунчилик ҳужжатлари қисқартирилмоқда ✔️Қарорни қабул қилиш зарурати: 1️⃣ Қонунчилик маълумотлари миллий базаси Lex.uz да 14 мингдан ортиқ амалдаги қонунчилик ҳужжатлари мавжуд бўлиб, уларнинг деярли 93 фоизини қонуности ҳужжатлари ташкил этади; Маълумот учун: Европа давлатларида қонунларнинг салмоғи ўртача 25-30 фоизни, шу жумладан, Германияда 30 фоизни, Францияда 26 фоизни, Австралияда 26 фоизни Буюк Британияда 23 фоизни ташкил этади. 2️⃣ ҳар йили ўртача 1,5 мингта қонунчилик ҳужжатлари қабул қилиниб, уларнинг аксарият қисмини қонуности ҳужжатлари ташкил этади. Таҳлиллар шуни кўрсатмоқдаги уларда, айниқса Ҳукумат қарорларида, норматив-ҳуқуқий тусга эга бўлмаган вақтинчалик (бир марталик) ташкилий чора-тадбирлар назарда тутилади; Маълумот учун: 2017-2022 йилларда қабул қилинган 6 мингта яхлит қонунчилик ҳужжатларида белгиланган масалалар ўрганилганида, уларнинг 45 фоизини ҳуқуқий нормалар, қолган 55 фоизини эса топшириқлар, тавсия ва маълумот кўринишидаги бошқа масалалар ташкил этиши аниқланган. 3️⃣ шу боис норма ижодкорлиги соҳасида ўз аҳамиятини йўқотган қонуности ҳужжатларини бекор қилиш доирасида “Тартибга солиш гильотинаси” усули қўлланилиб келмоқда ва ушбу йўналишда сўнгги 5 йилда 8 848 та қонуности ҳужжатлари бекор қилинди. Маълумот учун: Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 27 сентябрдаги ПФ–6075-сон Фармони билан 498 та ҳамда 2021 йил 30 апрелдаги ПФ–6218-сон Фармони билан 380 та, Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 22 февралдаги 87-сон қарори билан 1 887 та, 2022 йил 21 июлдаги 396-сон қарори билан 422 та, шунингдек, вазирлик ва идораларнинг буйруқлари билан 1 322 та, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 3 февралдаги ПФ–6155-сон Фармони ижроси доирасида маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг 4 339 та эскирган ва ўз аҳамиятини йўқотган ҳужжатлар бекор қилинди. ✅Қарорда қуйидагилар назарда тутилмоқда: Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 493 та (шундан 362 таси яхлит, 131 таси ўзгартириш ва қўшимчалар) ўз аҳамиятини йўқотган қарорларини ўз кучини йўқотган деб топиш. Маълумот учун: ушбу қарорлар вақтинчалик (бир марталик) ҳамда ташкилий чора-тадбирларни (йиллик режалар, байрам кунлари ва юбилейларни нишонлаш) амалга ошириш билан боғлиқ ҳужжатлар ҳисобланади. Каналга уланиш👇👇👇 https://t.me/huquqiyaxborot
46 202115Loading...
07
#Қонунчиликдаги_янгиликлар ❗️Тазйиқ ўтказган ва зўравонлик содир этган шахсларнинг реестри юритилади ✅ Қарор билан, тазйиқдан жабрланган шахсларга руҳий инқироз ҳолатида бирламчи тиббий хизмат кўрсатиш тизимини йўлга қўйиш мақсадида, шошилинч қабул бўлимларида туну кун ишлайдиган бирламчи кўмак хоналари ташкил этилади: ➖2024 йил 1 июндан Жиззах, Навоий ва Хоразм вилоятларида; ➖2024 йил 1 октябрдан республиканинг қолган барча ҳудудларида. 📁 Бирламчи кўмак хоналарида: 🔸жисмоний ва руҳий ҳолатини яхшилаш учун тазйиқ ва зўравонликка учраган, ўз жонига суиқасд қилган ёки ўз жонига қасд қилишга мойиллиги бўлган хотин-қизлар ҳамда уларнинг вояга етмаган фарзандлари уч суткадан кўп бўлмаган муддатга жойлаштирилади; 🔸шошилинч биринчи ёрдам, шу жумладан руҳий, психотерапевтик ёрдам кўрсатилади, шунингдек, юқумли касалликлар мавжудлиги тўғрисида таҳлиллар ўтказилади. 🗓 2024 йил 1 октябрдан ҳимоя ордери берилган ҳар бир ҳолатда тазйиқ ва зўравонлик содир этган ёки содир этишга мойил бўлган шахснинг зўравонлик хулқ-атворини ўзгартириш бўйича тузатиш дастури “Инсон” марказлари билан келишилган ҳолда тасдиқланади; 📝 2025 йил 1 январдан ички ишлар органлари томонидан тазйиқ ўтказган ва зўравонлик содир этган ёки содир этишга мойил бўлган шахсларнинг реестри юритилади; 🔍 2024 йил 1 декабрдан бир календарь йил давомида икки ва ундан ортиқ марта тазйиқ ва зўравонлик ҳолати бўйича мурожаат қилинганда ички ишлар органлари томонидан ҳимоя ордери ташаббус тартибида берилади. Каналга уланиш👇👇👇 https://t.me/huquqiyaxborot
44 317183Loading...
08
#Қонунчиликдаги_янгиликлар ❗️Тазйиқ ва зўравонликдан жабрланган шахсларга ижтимоий хизматлар кўрсатиш такомиллаштирилади “Тазйиқ ва зўравонликдан жабрланган шахсларга ижтимоий хизматлар кўрсатишни такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент Қарори (ПҚ-175-сон, 10.05.2024 й.) қабул қилинди 🔰Қарорга кўра, тазйиқ ва зўравонликдан жабрланган шахсларга “оила – маҳалла – туман ва ҳудуд” тамойили асосида комплекс ижтимоий хизматлар кўрсатиш тизими жорий этилади. 🗓 2024 йил 1 июндан: 🔹тазйиқ ва зўравонликдан жабрланган ёки жабрланиш хавфи остида бўлган хотин-қизларга ҳимоя ордери талаб этмаган ҳолда ижтимоий, психологик ва юридик хизматлар кўрсатиш тартиби жорий этилади; 🔹хотин-қизларга нисбатан тазйиқ ва зўравонлик ҳолати ички ишлар органлари навбатчилик қисмининг “102” телефон рақамларига келиб тушган мурожаатлар асосида рўйхатга олинади; 🔹тазйиқ ва зўравонлик ҳолати ёки уларни содир этиш хавфи аниқланган пайтдан эътиборан 24 соат ичида қуйидагилар амалга оширилади: ➖хотин-қизлар фаоли ва маҳалладаги профилактика инспектори иштирокида тазйиқ ва зўравонликни содир этган шахс билан суҳбат ўтказилади; ➖профилактика инспектори томонидан ҳимоя ордери расмийлаштирилади; ➖тазйиқ ва зўравонликдан жабр кўрган хотин-қизлар ва уларнинг вояга етмаган фарзандлари марказий туман (шаҳар) шифохоналарининг шошилинч қабул бўлимларига жойлаштирилади; ➖расмийлаштирилган ҳимоя ордерлари ва жабрланган шахсларга доир маълумотлар “Инсон” марказларига “Ягона миллий ижтимоий ҳимоя” ахборот тизими орқали юборилади. Каналга уланиш👇👇👇 https://t.me/huquqiyaxborot
50 186329Loading...
09
#Биласизми 🔰Фуқаролар умумий фойдаланишдаги сув ҳавзаларида 5 кг гача балиқларни овлашларига рухсат берилган. 🚫 Қуйидаги усулларда балиқ овлаш тақиқланади: ▫️барча турдаги тўрлар билан; ▫️тешувчи балиқ овлаш асбоблари (найза ва бошқалар) билан; ▫️электр токи, кимёвий, гиёҳвандлик ва биологик препаратлар, портловчи моддалар; ▫️ўқотар қуроллар; ▫️уйда ишлаб чиқарилган электр тутқичли қурилмалар. Каналга уланиш👇👇👇 https://t.me/huquqiyaxborot
55 750227Loading...
10
#Биласизми 🔰 “Ўзбекистон — 2030” стратегиясининг сув ресурсларини тежаш ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш йўналиши доирасида, ижобий экологик экспертиза хулосасини олмаган объектларга нисбатан молиялаштириш, кредитлаш ва бошқа молия операцияларини тўхтатиб туриш механизми жорий этилиши белгиланган. Бунда, экологик ҳуқуқбузарлик содир этганларга нисбатан зарарни қоплаш билан бир қаторда, зарар етказилган табиат объектини тиклаш ва унинг муайян муддат давомида муҳофаза қилинишини таъминлаш мажбурияти юкланади. Каналга уланиш👇👇👇
48 10189Loading...
11
#Биласизми ❗️Ишга қабул қилинаётганда қандай ҳужжатлар сўралади? ✅ Қонунчиликка кўра, ишга қабул қилиш чоғида ишга кираётган шахс қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади: 🔹паспорт ёки унинг ўрнини босувчи ҳужжат ёхуд идентификацияловчи ID карта (16 ёшгача бўлган шахслар эса туғилганлик тўғрисидаги гувоҳнома ёки идентификацияловчи ID карта); 🔹охирги иш жойи бўйича тасдиқланган қоғоз шаклидаги меҳнат дафтарчаси ёки электрон меҳнат дафтарчасидан кўчирма (бундан биринчи марта ишга кираётган шахслар мустасно). ❕ Ўриндошлик асосида ишга кираётганлар меҳнат дафтарчаси ўрнига асосий иш жойидан маълумотнома; 🔹ҳарбий хизматга мажбурлар ёки чақирилувчилар учун тегишинча ҳарбий гувоҳнома ёки ҳарбий ҳисобда турганлик ҳақидаги гувоҳнома; 🔹олий ёки ўрта махсус, касб-ҳунар таълим ташкилотини тамомлаганлиги тўғрисидаги диплом; ❕қайси ишни бажариш учун фақат махсус маълумотга ёки махсус тайёргарликка эга бўлган шахслар қўйилиши мумкин бўлса, ўша ишга кириш чоғида ушбу ишни бажариш ҳуқуқига доир гувоҳнома (сертификат) ёхуд бошқа тегишли ҳужжат; 🔹солиқ тўловчининг идентификация рақами (СТИР); 🔹жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақами (ЖШШИР); 🔹жамғариб бориладиган пенсия дафтарчаси, биринчи марта ишга кираётган шахслар бундан мустасно. Каналга уланиш👇👇👇 https://t.me/huquqiyaxborot
59 661479Loading...
12
#Биласизми ❗️Аҳоли томонидан қуёш панеллари орқали ишлаб чиқарилган электр 1000 сўмдан сотиб олинади Батафсил инфографикада Каналга уланиш👇👇👇 https://t.me/huquqiyaxborot
59 644316Loading...
13
#Биласизми 📁 Қонунчиликка кўра, никоҳи бекор қилинган оила, турмуш ўртоғи вафот этган, бедарак йўқолган ёки ёлғиз ўзи бўла туриб, никоҳдан ўтмасдан болали бўлган ёхуд бошқа сабабларга кўра ота-оналардан бирининг ёлғиз ўзи бир ёки бир нечта болани тарбиялаётган оила, тўлиқсиз оила ҳисобланади. Каналга уланиш👇👇👇 https://t.me/huquqiyaxborot
53 324207Loading...
14
9 май — Хотира ва қадрлаш куни Хотира абадий, қадр муқаддас! Видеони кўриш 👉 https://youtu.be/tOkqNkR9fcA?si=e5BSaDxob79Hr612 Telegram | Instagram | Facebook | Sayt
50 57985Loading...
15
#Биласизми 🔰Қонунчиликка кўра, 2027 йил 1 январгача чўл ҳудудларида рекреацион туристик хизматларни кўрсатувчи курорт зоналарини (тоифали меҳмонхоналар, SPA-меҳмонхоналар, санаторий ва пансионатлар) ташкил қилган тадбиркорлар 3 йил давомида фойда солиғини ва юридик шахслардан олинадиган ер солиғини ушбу солиқлар бўйича белгиланган солиқ ставкаларига нисбатан 50 фоизга камайтирилган солиқ ставкалари бўйича тўлайди. Каналга уланиш👇👇👇 https://t.me/huquqiyaxborot
51 48375Loading...
16
#Биласизми ✅ Қонунчиликка кўра, аҳоли ва тадбиркорларга субсидия ажратиш билан боғлиқ барча хизматлар босқичма-босқич “Аҳоли ва тадбиркорлик субъектларига субсидия ажратишнинг ягона электрон платформа”сига ўтказилиши белгиланган. ▶️ Шунингдек, субсидияларни ажратишнинг мақсадга мувофиқлиги электрон платформа орқали онлайн текширилади. Каналга уланиш👇👇👇 https://t.me/huquqiyaxborot
49 132154Loading...
17
#Адлия_табриги ❗️9 май – Хотира ва Қадрлаш куни Адлия вазирлиги жамоаси умумий тарихий хотира орқали бирдамлик ва ҳамжиҳатликка чорловчи ушбу кун билан барчани самимий муборакбод этади! Хотира ўзликни англатиб туради, қадр инсонни юксакликка кўтаради. Каналга уланиш👇👇👇 https://t.me/huquqiyaxborot
54 693261Loading...
18
⚡️Янги олган техникангиз ишламаса, хавотирланманг, пулингизга куйиб қолмайсиз! Адлия вазирлиги Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси билан ҳамкорликда янги лойиҳани тақдим этади. Эндиликда сиз истеъмолчи сифатида кундалик ҳаётда кўп дуч келадиган муаммоли вазиятларга «Истеъмолчи адвокати» лойиҳаси орқали ечим топасиз. Биз сизга бу борада ўз ҳуқуқларингиздан фойдаланиш шартлигини эслатамиз. Айтганча, сизда ҳам истеъмолчи сифатида ҳуқуқларингиз бузилган бўлса, албатта изоҳларда бизга мурожаат қилинг. Бизни кузатинг: 👉 https://www.instagram.com/hudud24uz/ Telegram | Instagram | Facebook | Sayt
47 114236Loading...
19
#Қонунчиликдаги_янгиликлар ❗️Сув хўжалигида замонавий бошқарув тизими жорий қилинади “Сув хўжалигида замонавий бошқарув тизимини жорий қилиш ва ривожлантиришнинг устувор йўналишларини белгилаш тўғрисида”ги Президент Фармони (ПФ-74-сон, 07.05.2024 й.) қабул қилинди. 🔰Фармонга кўра, Сув хўжалиги вазирлиги барча манбалар бўйича ягона сув балансини юритувчи ҳамда Давлат сув кадастрини ташкил этиш ва юритишга оид ишларни мувофиқлаштирувчи давлат органи этиб белгиланди. 🏢Қуйидагилар Сув хўжалиги вазирлигининг асосий фаолият йўналишлари этиб белгиланди: 🔹ягона сув баланси ва Давлат сув кадастрини юритиш; 🔹трансчегаравий ва ички дарёлар, сойлар сувларини самарали бошқариш ҳамда табиий кўллар, сув иншоотлари ва ер ости манбаларида етарли сув захирасини яратиш орқали мамлакат сув хавфсизлигини таъминлаш; 🔹рақамли технологияларни кенг қўллаган ҳолда сув ресурсларини бошқариш ва сув ҳисобини юритишнинг шаффоф тизимини йўлга қўйиш; 🔹соҳага ресурс тежовчи замонавий технологияларни, илм-фан ютуқлари ва ноу-хауларни кенг жорий этиш; 🔹сувдан фойдаланиш ва сувни бошқаришга бозор механизмларини кенг жорий қилиш орқали сув ресурсларидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш. Каналга уланиш👇👇👇 https://t.me/huquqiyaxborot
53 450174Loading...
20
#Биласизми ✅ Ишланмайдиган байрам кунлари арафасида ҳар кунлик ишнинг (сменанинг) давомийлиги барча ходимлар учун камида бир соатга қисқартирилади. ➡️ Агар ишни қисқартириш имкони бўлмаса (масалан, узлуксиз ишлайдиган ташкилотларда ва айрим турдаги ишларда) ортиқча ишлаганлик учун ходимга қўшимча дам олиш вақти берилади ёки ўша вақт учун 2 ҳисса ҳақ тўланади. Каналга уланиш👇👇👇 https://t.me/huquqiyaxborot
59 820226Loading...
21
❗️Давлат ижтимомй суғуртаси бўйича ҳомиладорлик ва туғиш нафақалари тўланади Манба: ВМҚ-515-сон, 20.09.2022 й. Каналга уланиш👇👇👇 https://t.me/huquqiyaxborot
50 088206Loading...
22
#Қонунчиликдаги_янгиликлар ❗️Пилла етиштириш ва ипакчилик соҳасида бозор механизмлари жорий қилиниши жадаллаштирилади “Пилла етиштириш ва ипакчилик соҳасида бозор механизмларини жорий қилишни жадаллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент Фармони (ПФ-72-сон, 03.05.2024 й.) 🔰Фармонга кўра, пилла етиштириш ва ипакчилик соҳасида 2024–2027 йиллар давомида: 🔹тутзорлар ер майдони 160 минг гектарга, дала четларидаги якка қатор экилган тут дарахтлари сони 500 миллионга; 🔹республикада ипак қурти уруғига бўлган эҳтиёжни маҳаллийлаштириш даражаси 80 фоизга; 🔹республикада ишлаб чиқариладиган хом ипак сифати 5А классга ҳамда уни қайта ишлаш даражаси 75 фоизга етказилади. 📁Президент Фармонида (ПФ–85-сон) назарда тутилган 105 минг гектар ер майдони “E-auksion” электрон савдо платформасига ижарага бериш учун аниқланган бошланғич баҳосининг 10 фоизи миқдоридаги нарх билан жойлаштирилади. Каналга уланиш👇👇👇 https://t.me/huquqiyaxborot
52 667141Loading...
23
#Биласизми 📄 Қонунчиликка мувофиқ, давлат томонидан кафолатланган тарзда таъминланадиган протез-ортопедия мосламалари ва реабилитация қилишнинг техник воситалари турлари 18 тадан 30 тага кенгайтирилган. Каналга уланиш👇👇👇 https://t.me/huquqiyaxborot
50 07573Loading...
24
#Қонунчиликдаги_янгиликлар ❗️Ҳафта давомида қабул қилинган қонунчиликдаги янгиликлар билан танишинг: 🔹Қурилиши тугалланган объектларни фойдаланишга қабул қилиш жараёни рақамлаштирилади ➖ Манба: (ПҚ-165-сон, 29.04.2024 й.); 🔹Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан молиялаштириладиган қурилиш ишлари бўйича техник назорат хизматини кўрсатишга аутсорсинг асосида тадбиркорлар жалб қилинади ➖ Манба: (ПҚ-165-сон, 29.04.2024 й.); 🔹Давлат мактабгача таълим ташкилотларида болалар таъминоти учун ота-оналар тўлови миқдорлари тасдиқланди ➖ Манба: (ВМҚ-246-сон, 29.04.2024 й.); 🔹Пенсия ва нафақалар миқдори оширилди ➖ Манба: (ПФ-69-сон, 30.04.2024 й.); 🔹Aҳоли ипотека кредитлари орқали уй-жой билан таъминланади ➖ Манба: (ПФ-70-сон, 30.04.2024 й.); 🔹Уй-жой шароитини яхшилашга муҳтож бўлганларга 120 миллион сўмгача ипотека кредити берилади ➖ Манба: (ПФ-70-сон, 30.04.2024 й.); 🔹Уй-жой олиш учун субсидияга аризалар 15 майдан 1 ноябргача қабул қилинади ➖ Манба: (ПФ-70-сон, 30.04.2024 й.); 🔹Ипотека кредитига бирламчи уй-жой бозоридан олинган ипотека предметини суғурта қилиш талаби бекор қилинади ➖ Манба: (ПФ-70-сон, 30.04.2024 й.); 🔹Жисмоний шахсларга “яшил” ипотека кредитлари ажратилади ➖ Манба: (ПФ-70-сон, 30.04.2024 й.); 🔹Тўқимачилик ва тикув-трикотаж саноатини ривожлантириш янги босқичга олиб чиқилади ➖ Манба: (ПФ-71-сон, 01.05.2024 й.); 🔹Тўқимачилик ва тикув-трикотаж йўналишидаги тадбиркорларда солиқ текширувлари ўтказилмайди ➖ Манба: (ПФ-71-сон, 01.05.2024 й.). Каналга уланиш👇👇👇 https://t.me/huquqiyaxborot
66 531667Loading...
25
#Биласизми ✅ Қонунчиликка кўра, якка тартибдаги тадбиркор исталган вақтда фаолиятини вақтинча тўхтатиб туриш ва тиклаш бўйича рўйхатдан ўтказувчи органга мурожаат қилиши мумкин. 📝Бунда якка тартибдаги тадбиркор фаолиятини вақтинча тўхтатиб туриш бўйича белгиланган шаклдаги ариза тўлдириши лозим. Каналга уланиш👇👇👇 https://t.me/huquqiyaxborot
54 794250Loading...
26
#Биласизми ✅ Сифатсиз (ғарч-ғурч қилган, куйган, ичи бўш, яхши қорилмаган, бошқа нарсалар аралашган) нон ёки нон маҳсулотлари сотилган тақдирда сотувчи-ходимлар харидор талабига кўра уларни сифатлисига сўзсиз алмаштириб беришлари ёки пулини қайтаришлари керак. Харидорлар томонидан қайтариб берилган нон ва нон-булка маҳсулотлари санитария жиҳатидан яроқсиз ҳисобланади. Каналга уланиш👇👇👇 https://t.me/huquqiyaxborot
54 987179Loading...
27
#Қонунчиликдаги_янгиликлар ❗️Наркотикларни назорат қилиш миллий маркази ташкил этилди "Ўзбекистон Республикасида гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддаларнинг ноқонуний айланмасига чек қўйиш орқали уларнинг аҳоли саломатлиги ва мамлакатимиз генофондига салбий таъсирини бартараф этиш стратегик чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент Фармони (ПФ-73-сон, 06.05.2024 й.) қабул қилинди 🔰Ўзбекистонда гиёҳвандлик ва наркожиноятларга қарши курашиш бўйича 2024 – 2028 йилларга мўлжалланган миллий стратегия (Миллий стратегия) тасдиқланди. 🏢 Наркотик моддаларни назорат қилиш миллий ахборот-таҳлил маркази Президенти Администрацияси ҳузуридаги Наркотикларни назорат қилиш миллий маркази (Миллий марказ) этиб қайта ташкил этилди. ✔️ Республикада гиёҳвандлик воситалари билан боғлиқ вазиятни ҳудудлар кесимида илмий-амалий ва ахборот-таҳлилий жиҳатидан тизимли равишда чуқур ўрганиб бориш, асосий омиллар ҳамда тенденцияларни аниқлаш ва прогноз қилиш, Миллий марказ фаолиятининг асосий йўналишларидан бири этиб белгиланди. 📝 Миллий марказ давлат комиссияси томонидан ҳар йили тасдиқланадиган миллий дастурлар ижросини мунтазам мониторинг қилиб, белгиланган чора-тадбирлар сифатли ҳамда ўз вақтида ижро этилиши бўйича тегишли давлат органлари ва ташкилотларга тақдимнома, таклиф ва тавсиялар киритади. Каналга уланиш👇👇👇 https://t.me/huquqiyaxborot
52 679120Loading...
28
#Биласизми ✔️ Қонунчиликка кўра, давлат қўриқхоналари буфер зоналари, миллий табиат боғлари, питомниклар (қўриқхонага айлантирилган зоналар бундан мустасно), ўрмон ва ўрмон-ов хўжаликлари, тоғли ва чўл ҳудудлари ҳамда сув объектларининг сувни муҳофаза қилиш зоналарида жойлашган ер участкаларини комплекс туризм хизматларини йўлга қўйган ҳолда туристик кластерлар ташкил этиш учун тадбиркорларга ажратилиши белгиланган. Каналга уланиш👇👇👇 https://t.me/huquqiyaxborot
52 32474Loading...
29
#Биласизми ✔️ Қонунчиликка кўра, уй-жой сотиб олиш ёки якка тартибдаги уй-жойларни қуриш ва реконструкция қилиш учун субсидия, даромади юқори бўлмаган ва уй-жой шароитларини яхшилашга муҳтож бўлган фуқароларга ажратилиши белгиланган. ⚠️ Бунда, қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ аниқланиши мумкин бўлган ўртача ойлик даромадлар миқдори қуйидагича бўлганлар, даромади юқори бўлмаган фуқаро ёки оила деб ҳисобланади: 🔹Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларда белгиланган меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг 2,7 бараваридан 8 бараваригача (2 млн 835 минг сўмдан 8 млн 400 минг сўмгача); 🔹Тошкент шаҳрида белгиланган меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг 2,7 бараваридан 9,2 бараваригача (2 млн 835 минг сўмдан 9 млн 660 минг сўмгача). ❕Маълумот учун: бугунги кунда меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори 1.050.000 сўм Каналга уланиш👇👇👇 https://t.me/huquqiyaxborot
66 438780Loading...
30
#Адлия_хабари ❗️Олий маълумотга эга бўлган шахсларни юридик мутахассисликка қайта тайёрлаш курсларига қабул давом этмоқда ✔️ Мазкур курсларда (6 ойлик) ўқиш учун барча олий маълумотли шахслар ҳужжат топшириши мумкин. 🗓 Ҳужжатлар 2024 йилнинг 15 майигача qabul.centertsul.uz сайти орқали фақат электрон қабул қилинади. ✅ Бунда қуйидаги ҳужжатлар талаб қилинади: ▫️паспорт; ▫️олий маълумотга эгалиги тўғрисидаги диплом ва унинг иловаси; ▫️3.5x4.5 ўлчамдаги расм. 🔹Курсларнинг қабул квотаси 100 нафарни (давлат тилида), тўлов-контракт миқдори эса 15 млн 100 минг сўмни ташкил этади. 📜Курс якунида белгиланган намунадаги диплом берилади. 🏢 Дипломни олган шахслар давлат органлари ва ташкилотларнинг юридик хизмати ва ФҲДЁ органларида ишлаши мумкин. Каналга уланиш👇👇👇 https://t.me/huquqiyaxborot
77 2701 390Loading...
31
#Биласизми 🔰 Қонунчиликка кўра, “Рақамли ҳукумат” тизими идоралараро интеграциялашув платформасида рақамли шаклда тақдим этилиши орқали аҳоли ва тадбиркорлик субъектларидан 47 турдаги маълумотларни талаб қилиш бекор қилинган. Каналга уланиш👇👇👇 https://t.me/huquqiyaxborot
54 877128Loading...
32
#2023_йил_1_декабрдан 🔰 Қонунчиликка кўра, “Рақамли ҳукумат” тизими идоралараро интеграциялашув платформасида рақамли шаклда тақдим этилиши орқали аҳоли ва тадбиркорлик субъектларидан 47 турдаги маълумотларни талаб қилиш бекор қилинади. Каналга уланиш👇👇👇 https://t.me/huquqiyaxborot
10Loading...
33
❗️Давлат ижтимомй суғуртаси бўйича ҳомиладорлик ва туғиш нафақалари тўланади Манба: ВМҚ-515-сон, 20.09.2022 й. Каналга уланиш👇👇👇 https://t.me/huquqiyaxborot
10Loading...
34
#Биласизми ❇️ Қонунчиликка кўра, республика ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларида инсон ресурсларини бошқаришга оид барча маълумотлар ва ҳужжатлар электрон платформада шакллантирилиши ва юритилиши белгиланган. ⚠️Бундан ҳарбийлаштирилган тузилмалар ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар мустасно. Каналга уланиш👇👇👇 https://t.me/huquqiyaxborot
53 69355Loading...
35
#Биласизми Овқат тайёрлашга марказлашган электр плиталари билан жиҳозланган кўп квартирали уйлар ва ётоқхоналарда яшайдиганлар учун 2024 йил 1 майдан электр энергияси нархлари. Каналга уланиш 👇👇 https://t.me/huquqiyaxborot
80 226705Loading...
36
#Биласизми Овқат тайёрлашга марказлашган электр плиталари билан жиҳозланган кўп квартирали уйлар ва ётоқхоналарда яшайдиганлар учун 2024 йил 1 майдан электр энергияси нархлари. Каналга уланиш 👇👇 https://t.me/huquqiyaxborot
10Loading...
37
Оталикни бeлгилаш: фуқаро, суд, Фҳдё Оталикни белгилаш ўзи нима ва у қай тартибда амалга оширилади, вафот этган шахсни ҳам ота сифатида белгилаш мумкинми, никоҳдан ажрашгандан кейин туғилган фарзандга оталикни белгилаш қандай амалга оширилади, оталикни аниқлашда эксгумациягача бориладими, фарзанд туғилишидан олдин ҳам оталикни белгилаш мумкинми? Муҳокамадаги мавзунинг шу каби муҳим жиҳатлари «Объектив»нинг таҳлилий-ҳуқуқий нигоҳида бўлди. Тўлиқ видео 👉 https://youtu.be/DhnbF6aTsXo Telegram | Instagram | Facebook | Sayt
60 978224Loading...
38
❗️Хотин ишламаса ҳам умумий мол-мулкка нисбатан ҳуқуқи борми? Манба: Оила кодекси. Каналга уланиш👇👇👇 https://t.me/huquqiyaxborot
65 816198Loading...
39
#Биласизми 🔰 Қонунчиликка кўра, Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги томонидан ижтимоий хизматлар ва ёрдамлар эксперимент тариқасида йўлга қўйиладиган туман (шаҳар)ларда “Инсон” ижтимоий хизматлар кўрсатиш марказларида оғир ҳаётий вазиятга тушган шахслар учун психологик ёрдам кўрсатиш тизими жорий этилиши белгиланган. Каналга уланиш👇👇👇 https://t.me/huquqiyaxborot
63 870126Loading...
40
#Қонунчиликдаги_янгиликлар ❗️Тўқимачилик ва тикув-трикотаж йўналишидаги тадбиркорларда солиқ текширувлари ўтказилмайди ✅ Фармонга мувофиқ, тўқимачилик маҳсулотлари ишлаб чиқариш учун зарур бўлган ва республикада ишлаб чиқарилмайдиган, белгиланган рўйхат бўйича импорт қилинадиган хомашё ва бошқа материаллар, бутловчилар ва эҳтиёт қисмлар 2027 йил 1 январгача божхона божидан озод қилинади. 📄 2024 йил 1 майдан 2026 йил 1 майгача “А” ва ундан юқори тоифадаги тўқимачилик ва тикув-трикотаж йўналишидаги тадбиркорларда солиқ текширувлари ўтказилмайди (жиноий ишлар доирасида ўтказиладиган текширувлар бундан мустасно), шунингдек, ҚҚС суммаси ўрнини қоплаш (қайтариш) 1 кун муддатда текширувларсиз амалга оширилади. 🔣 2024 йил 1 майдан “А” ва ундан юқори тоифадаги тўқимачилик ва тикув-трикотаж йўналишидаги экспортчи корхоналарга аккредитивни гаровга олган ҳолда унинг 70 фоизи миқдорида ажратиладиган кредитлар учун банкларга “Савдони ривожлантириш компанияси” АЖ томонидан маблағ тақдим қилиш тизими жорий қилинади. 🏪 Тошкент шаҳрида ва босқичма-босқич ҳудуд марказларидаги йирик савдо комплексларида “Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган” (Made in Uzbekistan) бренди остида миллий маҳсулотлар дўконлари ташкил қилинади. Каналга уланиш👇👇👇 https://t.me/huquqiyaxborot
62 411199Loading...
00:42
Відео недоступнеДивитись в Telegram
"Эски дўстлар", мерос, рухсатсиз ижро: Жўраевлар иши нима билан тугайди? Қўшиқлар ҳам мерос бўлиб ўтадими? Кафе, ресторанларда қўйилган ва ижро этиладиган қўшиқлар учун ҳам жарима ундириладими? Асар учун рухсат олиш тартиби қандай? "Ҳуқуқшунос ошхонаси"нинг навбатдаги сони интеллектуал мулк мавзусига бағишланди. Бунда сиз ижодкорнинг асари қачон халқ мулкига айланиши, қўшиқларни эгасидан рухсат олиб куйлашнинг қонуний тартиблари, отанинг ижодий мулкига фарзандлари қанчалик ҳақли бўлиши, умуман, интернет оламида "тренд"да бўлган Жўраевлар ишининг ҳуқуқий томонлари ҳақида муҳим маълумотларга эга бўласиз. Тўлиқ видео: 👉 https://youtu.be/_8tPKFvEFrY Telegram | Instagram | Facebook | Sayt
Показати все...
Фото недоступнеДивитись в Telegram
#Йўл_қоидаларига_амал_қилинг 🚫 Қонунчиликка кўра, ҳайдовчига йўл-транспорт ҳодисасининг олдини олиш зарурати бўлмаганда, кескин тормоз бериш тақиқланади. ✅ Йўл ҳаракатининг бошқа қатнашчиларини тезликни, ҳаракат йўналишини кескин ўзгартиришга ёки ўз хавфсизлигини ёхуд бошқа фуқароларнинг хавфсизлигини таъминлаш учун ўзга чораларни кўришга мажбур қилувчи ҳуқуқбузарликни содир этиш 3 млн 400 минг сўм жарима солишга сабаб бўлади. Каналга уланиш👇👇👇 https://t.me/huquqiyaxborot
Показати все...
Фото недоступнеДивитись в Telegram
#Адлия_хабари #Ижтимоий_акция 🔰Адлия вазирлиги томонидан “Болалар ва ёшларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш” ҳуқуқий акцияси ўтказилади. 🗓 Акция 2024 йил 13 майдан 13 июнгача давом этади. ✔️ Акция доирасида қуйидагилар ташкил этилади: 🔹сайёр қабуллар; 🔹меҳнат ярмаркалари; 🔹ёшлар билан учрашувлар; 🔹“Ёшлар сайли”; 🔹“Тарғибот поезди” лойиҳаси. Каналга уланиш👇👇👇 https://t.me/huquqiyaxborot
Показати все...
00:09
Відео недоступнеДивитись в Telegram
❗️Гўштни енгил транспорт воситаларида ташиш мумкин эмас
Манба: ВМҚ-386-сон, 08.05.2019 й. Каналга уланиш👇👇👇 https://t.me/huquqiyaxborot
Показати все...
Фото недоступнеДивитись в Telegram
#Биласизми ✅ Қуйидаги сабаблар билан боланинг боғчага кетма-кет 3 кундан ортиқ келмаган даври учун тўланган тўловлар кейинги тўловларни амалга оширишда ҳисобга олинади: ▫️боланинг ёки оила аъзоларининг касаллиги сабабли; ▫️карантин ҳолатида бўлганлиги туфайли; ▫️ота-оналардан бирининг ишдан (ўқишдан) бўш вақти даврида ёки бошқа сабабларга кўра. Бунда боланинг келмаган кунлари сони бир кунлик тўлов миқдорига кўпайтирилиб, кейинги тўлов суммаси чиққан суммага камайтирилади. ❗️Агар боланинг келмаган кунлари учун тўлов ҳали амалга оширилмаган бўлса, тўланиши лозим бўлган тўлов миқдори у келмаган кунлари учун ҳисобланган тўлов суммасига камайтирилади. ☑️ Шунингдек, ота-онанинг олдиндан берган ёзма аризасига асосан, боланинг боғчага қатнаши бутунлай тўхтатилган тақдирда, тўлов тўлиқ бўлмаган ой учун, яъни бола амалда боғчага қатнаган кунлар учун тўланади. Каналга уланиш👇👇👇 https://t.me/huquqiyaxborot
Показати все...
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
❗️Вазирлар Маҳкамасининг (226-сон, 06.05.2024 й.) қарори билан қонунчилик ҳужжатлари қисқартирилмоқда
✔️Қарорни қабул қилиш зарурати: 1️⃣ Қонунчилик маълумотлари миллий базаси Lex.uz да 14 мингдан ортиқ амалдаги қонунчилик ҳужжатлари мавжуд бўлиб, уларнинг деярли 93 фоизини қонуности ҳужжатлари ташкил этади;
Маълумот учун: Европа давлатларида қонунларнинг салмоғи ўртача 25-30 фоизни, шу жумладан, Германияда 30 фоизни, Францияда 26 фоизни, Австралияда 26 фоизни Буюк Британияда 23 фоизни ташкил этади.
2️⃣ ҳар йили ўртача 1,5 мингта қонунчилик ҳужжатлари қабул қилиниб, уларнинг аксарият қисмини қонуности ҳужжатлари ташкил этади. Таҳлиллар шуни кўрсатмоқдаги уларда, айниқса Ҳукумат қарорларида, норматив-ҳуқуқий тусга эга бўлмаган вақтинчалик (бир марталик) ташкилий чора-тадбирлар назарда тутилади;
Маълумот учун: 2017-2022 йилларда қабул қилинган 6 мингта яхлит қонунчилик ҳужжатларида белгиланган масалалар ўрганилганида, уларнинг 45 фоизини ҳуқуқий нормалар, қолган 55 фоизини эса топшириқлар, тавсия ва маълумот кўринишидаги бошқа масалалар ташкил этиши аниқланган.
3️⃣ шу боис норма ижодкорлиги соҳасида ўз аҳамиятини йўқотган қонуности ҳужжатларини бекор қилиш доирасида “Тартибга солиш гильотинаси” усули қўлланилиб келмоқда ва ушбу йўналишда сўнгги 5 йилда 8 848 та қонуности ҳужжатлари бекор қилинди.
Маълумот учун: Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 27 сентябрдаги ПФ–6075-сон Фармони билан 498 та ҳамда 2021 йил 30 апрелдаги ПФ–6218-сон Фармони билан 380 та, Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 22 февралдаги 87-сон қарори билан 1 887 та, 2022 йил 21 июлдаги 396-сон қарори билан 422 та, шунингдек, вазирлик ва идораларнинг буйруқлари билан 1 322 та, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 3 февралдаги ПФ–6155-сон Фармони ижроси доирасида маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг 4 339 та эскирган ва ўз аҳамиятини йўқотган ҳужжатлар бекор қилинди.
✅Қарорда қуйидагилар назарда тутилмоқда: Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 493 та (шундан 362 таси яхлит, 131 таси ўзгартириш ва қўшимчалар) ўз аҳамиятини йўқотган қарорларини ўз кучини йўқотган деб топиш.
Маълумот учун: ушбу қарорлар вақтинчалик (бир марталик) ҳамда ташкилий чора-тадбирларни (йиллик режалар, байрам кунлари ва юбилейларни нишонлаш) амалга ошириш билан боғлиқ ҳужжатлар ҳисобланади.
Каналга уланиш👇👇👇 https://t.me/huquqiyaxborot
Показати все...
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
❗️Тазйиқ ўтказган ва зўравонлик содир этган шахсларнинг реестри юритилади
Қарор билан, тазйиқдан жабрланган шахсларга руҳий инқироз ҳолатида бирламчи тиббий хизмат кўрсатиш тизимини йўлга қўйиш мақсадида, шошилинч қабул бўлимларида туну кун ишлайдиган бирламчи кўмак хоналари ташкил этилади: ➖2024 йил 1 июндан Жиззах, Навоий ва Хоразм вилоятларида; ➖2024 йил 1 октябрдан республиканинг қолган барча ҳудудларида. 📁 Бирламчи кўмак хоналарида: 🔸жисмоний ва руҳий ҳолатини яхшилаш учун тазйиқ ва зўравонликка учраган, ўз жонига суиқасд қилган ёки ўз жонига қасд қилишга мойиллиги бўлган хотин-қизлар ҳамда уларнинг вояга етмаган фарзандлари уч суткадан кўп бўлмаган муддатга жойлаштирилади; 🔸шошилинч биринчи ёрдам, шу жумладан руҳий, психотерапевтик ёрдам кўрсатилади, шунингдек, юқумли касалликлар мавжудлиги тўғрисида таҳлиллар ўтказилади. 🗓 2024 йил 1 октябрдан ҳимоя ордери берилган ҳар бир ҳолатда тазйиқ ва зўравонлик содир этган ёки содир этишга мойил бўлган шахснинг зўравонлик хулқ-атворини ўзгартириш бўйича тузатиш дастури “Инсон” марказлари билан келишилган ҳолда тасдиқланади; 📝 2025 йил 1 январдан ички ишлар органлари томонидан тазйиқ ўтказган ва зўравонлик содир этган ёки содир этишга мойил бўлган шахсларнинг реестри юритилади; 🔍 2024 йил 1 декабрдан бир календарь йил давомида икки ва ундан ортиқ марта тазйиқ ва зўравонлик ҳолати бўйича мурожаат қилинганда ички ишлар органлари томонидан ҳимоя ордери ташаббус тартибида берилади. Каналга уланиш👇👇👇 https://t.me/huquqiyaxborot
Показати все...
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
❗️Тазйиқ ва зўравонликдан жабрланган шахсларга ижтимоий хизматлар кўрсатиш такомиллаштирилади
“Тазйиқ ва зўравонликдан жабрланган шахсларга ижтимоий хизматлар кўрсатишни такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент Қарори (ПҚ-175-сон, 10.05.2024 й.) қабул қилинди 🔰Қарорга кўра, тазйиқ ва зўравонликдан жабрланган шахсларга “оила – маҳалла – туман ва ҳудуд” тамойили асосида комплекс ижтимоий хизматлар кўрсатиш тизими жорий этилади. 🗓 2024 йил 1 июндан: 🔹тазйиқ ва зўравонликдан жабрланган ёки жабрланиш хавфи остида бўлган хотин-қизларга ҳимоя ордери талаб этмаган ҳолда ижтимоий, психологик ва юридик хизматлар кўрсатиш тартиби жорий этилади; 🔹хотин-қизларга нисбатан тазйиқ ва зўравонлик ҳолати ички ишлар органлари навбатчилик қисмининг “102” телефон рақамларига келиб тушган мурожаатлар асосида рўйхатга олинади; 🔹тазйиқ ва зўравонлик ҳолати ёки уларни содир этиш хавфи аниқланган пайтдан эътиборан 24 соат ичида қуйидагилар амалга оширилади: ➖хотин-қизлар фаоли ва маҳалладаги профилактика инспектори иштирокида тазйиқ ва зўравонликни содир этган шахс билан суҳбат ўтказилади; ➖профилактика инспектори томонидан ҳимоя ордери расмийлаштирилади; ➖тазйиқ ва зўравонликдан жабр кўрган хотин-қизлар ва уларнинг вояга етмаган фарзандлари марказий туман (шаҳар) шифохоналарининг шошилинч қабул бўлимларига жойлаштирилади; ➖расмийлаштирилган ҳимоя ордерлари ва жабрланган шахсларга доир маълумотлар “Инсон” марказларига “Ягона миллий ижтимоий ҳимоя” ахборот тизими орқали юборилади. Каналга уланиш👇👇👇 https://t.me/huquqiyaxborot
Показати все...
Фото недоступнеДивитись в Telegram
#Биласизми 🔰Фуқаролар умумий фойдаланишдаги сув ҳавзаларида 5 кг гача балиқларни овлашларига рухсат берилган. 🚫 Қуйидаги усулларда балиқ овлаш тақиқланади: ▫️барча турдаги тўрлар билан; ▫️тешувчи балиқ овлаш асбоблари (найза ва бошқалар) билан; ▫️электр токи, кимёвий, гиёҳвандлик ва биологик препаратлар, портловчи моддалар; ▫️ўқотар қуроллар; ▫️уйда ишлаб чиқарилган электр тутқичли қурилмалар. Каналга уланиш👇👇👇 https://t.me/huquqiyaxborot
Показати все...
Фото недоступнеДивитись в Telegram
#Биласизми 🔰 “Ўзбекистон — 2030” стратегиясининг сув ресурсларини тежаш ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш йўналиши доирасида, ижобий экологик экспертиза хулосасини олмаган объектларга нисбатан молиялаштириш, кредитлаш ва бошқа молия операцияларини тўхтатиб туриш механизми жорий этилиши белгиланган. Бунда, экологик ҳуқуқбузарлик содир этганларга нисбатан зарарни қоплаш билан бир қаторда, зарар етказилган табиат объектини тиклаш ва унинг муайян муддат давомида муҳофаза қилинишини таъминлаш мажбурияти юкланади. Каналга уланиш👇👇👇
Показати все...