cookie

Ми використовуємо файли cookie для покращення вашого досвіду перегляду. Натиснувши «Прийняти все», ви погоджуєтеся на використання файлів cookie.

avatar

Al-Buxoriy sahih Hadislar to'plami

Пайғамбаримиз (алайҳиссалом): “Ким умматимга дини билан алоқадор қирқта ҳадис ёдлатса, Аллоҳ таоло уни қиёмат куни фақиҳлар ва олимлар гуруҳига киритади”, деб марҳамат қилганлар.

Більше
Рекламні дописи
456
Підписники
+324 години
+37 днів
+730 днів

Триває завантаження даних...

Приріст підписників

Триває завантаження даних...

Эй Роббим! Ушбу Ашуро  куни  Сендан  дуо қилиб сўраймиз, зеро ушбу кун ўтган қавмларга кўп нажот бергансан бизларга ҳам нажот бериб, тавбаларимизни қабул айла!   Эй Роббимиз сўрамасак ғазаб қилиб, сўрасак рози бўласан, Эй Роббимиз Сен бандаларингни севинтиришни севасан! Биз Сенга барча гуноҳларимиз билан юзландик, Сен бизга мағфиратинг билан пешвоз чиқ! Биз Сенга илтижо қилдик, кафтларимизни очиб дуо қилдик, Сен дуоларимизни қабул эт!   Эй, Аллоҳ! Гуноҳларимизни кечиргин, бизга раҳм қилгин ва биздан рози бўлгин! Ибодатларимизни қабул қилгин, бизни жаннатингга киргизиб, дўзахдан паноҳ бергин! Барча ишларимизни ислоҳ қилиб, оқибатимизни хайрли қилгин! Бизни дунё хорлиги ва охират азобидан қутқаргин! "Эй, Аллоҳим! Бизга балонинг қаттиқ келишидан,ниҳояси йўқ баҳтсизликдан, тақдирнинг ёмонлигидан, душманлар устимиздан кулиб,ғолиб бўлишидан сақла., Ҳар кори ҳолга ўзингагина суянамиз. Сендан паноҳ тилаймиз" ЖУМЛА ИСЛОМ УММАТИНИ ЎЗИНГ ИСЛОҲ АЙЛАБ, НУСРАТ БЕРИБ,  ҲОЛИГА РАҲМ ЭТ! ОНА ЮРТИМЗНИ БАЛО--ОФАТЛАРДАН АСРА!!!
Показати все...
3🥰 1
Ашуро кунида қилинадиган энг катта савобли амаллар: 1. Рўза тутиш. 2. Закот бериш. 3. Тирноқларини олиш. 4. Ғусл қилиш. 5. Касални кўриш. 6. Олимларни зиёрат қилиб насиҳат тинглаш. 7. Етимларга ҳадялар бериб бошини силаш. 8. Кийим эҳсон қилиш. 9. Жаноза намозига қатнашиш. 10. Силаи раҳм қилиш. 11. 4 ракат нафл намоз ўқиш. 12. Оиласига кенгчилик / байрам / қилиш. 13. Қарз бериш. 14. Адашган кишига йўл кўрсатиш. 15. Ифторлик бериш Яқинларингизга ҳам улашинг
Показати все...
Азиз эркаклар! Аёлларимизга идишларни ювишда ёрдам беришимиз эркакликка зид эмас. Улар ювган ва дорда қуриган кийимларни йиғиштириб олишимиз мардликка тескари эмас. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳам оламларнинг саййиди бўлсалар-да, уй ишларида аҳлларига ёрдам берар, қўйларини соғар, кийимларига ямоқ солар, йиртилган ковушларини ўзлари тикар эдилар! «Набавий тарбия» китоби асосида тайёрланди Яқинларингизга ҳам улашинг
Показати все...
Тегирмон айлантирди Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг райҳоналари бўлмиш Фотима розияллоҳу анҳо тегирмон айлантиравериб қўллари қавариб кетганидан, мешда сув ташийвериб елкалари шилинганидан, уй супуриб кийимлари чанг бўлганидан турмуш ўртоғи Али розияллоҳу анҳуга шикоят қилдилар. Ҳазрат Али розияллоҳу анҳу Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга асирлар келганини, у зотдан ходим сўраб кўришини айтдилар. Фотима розияллоҳу анҳо оталари ҳузурига бордилар. У ерда бир неча киши бор эди. Бошқаларнинг олдида эҳтиёжларини айта олмадилар. Оиша онамиз розияллоҳу анҳуга секин нима сабабдан келганларини билдириб, сўнг қайтиб кетдилар. Одамлар кетганидан сўнг Оиша онамиз розияллоҳу анҳо Набий соллаллоҳу алайҳи васалламга Фотима розияллоҳу анҳо келиб кетганини айтдилар. У зот Фотима розияллоҳу анҳонинг уйларига бордилар. Улар ухламоқчи бўлиб туришган экан. Киришга изн сўрадилар. Сўнгра кириб уларга дедилар: - Сизларга хизматкордан ҳам яхшироқ нарсани айтайми? Ухлаш учун тўшакка кирсангиз, ўттиз уч марта такбир айтинг, ўттиз уч марта тасбиҳ айтинг, ўттиз уч марта таҳмид айтинг. Ана шу калималарни айтиш сизлар учун хизматкордан яхшироқдир! Бутун дунё аёлларининг саййидаси, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг жигарпоралари бўлмиш Фотима розияллоҳу анҳо тегирмон айлантиравериб қўллари қавариб кетибди. Сув ташийвериб елкалари шилинибди. Уй супуравериб, кийимлари чанг бўлибди. Бу билан Фотима розияллоҳу анҳонинг қадрлари эрлари наздида камайдими, оталари наздида камайдими, Роббилари наздида камайдими?! Аслида уй ишларида ёрдам берадиган ходимнинг бўлиши айб эмас. Ишхонада битта иш, уйда эса мингта иш. Уй ишлари аёлларимизни эзиб ташлайди. Оиласига моддий кенгчилик ва иқтисодий жаннат яратиб қўйган эркак ҳақиқий мард ва олийжаноб эркакдир. Хотинига ёрдамчи қилиб бериш гуноҳ эмас. Қизининг эҳтиёжи борлигини билиб, унга ходима ҳозирлаган ота ундан ҳам олийжаноброқдир. Аммо бу иш уйдаги вожиботларни эрнинг зиммасидан соқит қилмайди. Эр ҳатто уй ишларида хотинига ёрдамлашиб туриши гўзал муомалот ва суннатдандир. Аммо бугун шунга мубтало бўлдикки, баъзи овозлар «аёл ҳуррияти» номи остида бекитиш ва яширишга асосланган хонадонларни бузиш ва барбод қилишга уринишяпти. Уйида ўтирган муслимани чўридек эзилган қилиб кўрсатишяпти. «Бу башариятни хорлашдир!», деб жар солишяпти. Хотиннинг оиласини ўз қўли билан овқатлантиришида, эри ва фарзандларининг кийимларини ўзи ювишида, уйларини ўзи тозалашида қанақа хорлик бор! Агар бу ишларни машаққат дейилса бунга муҳаббат бармоқлари ила имзо қўямиз. Аммо бу ҳаёт. Бунда ҳамманинг ўрни тайин. Ҳар бир ишда қийинчилик бор. Аммо мавзудан чеккага чиқиб буни қуллик дейиш, аёлларни хорлаш дейиш аҳмоқона даъводир. Аёлнинг озодлиги унинг фитрати бўлмиш оналик, завжалик ва уй бекасилигидан мосуво қилиш билан бўлмайди. Аёлнинг озодлиги уларни гап билан ҳам, амал билан ҳам тақдирлаш билан бўлади. Уларга ширин гапларни гапириш билан бўлади. Вақти-вақти билан уларга совғалар бериб, қучиб, пешанасидан ва қўлларидан ўпиб ҳаётда уларнинг ўрни катталигини айтиб мақташ билан бўлади. Фотима розияллоҳу анҳо чўри эмасдилар. У кишини ҳеч ким хорламаган эди. Аммо уй ишлари чарчатган эди. Али розияллоҳу анҳунинг ходима олиб бермаганларига сабаб пуллари йўқлиги эди. Мақсад Фотима розияллоҳу анҳони қийнаш эмас эди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳам қизларига ходима бермадилар. Зеро, у киши одил эдилар. Агар Фотима розияллоҳу анҳога ходима берсалар, Мадинадаги бошқа аёлларга ҳам ходима беришлари лозим бўлиб қолар эди. Азиз аёлларимиз! Сизлар ҳар қанча фахрлансангиз арзийди. Чунки сизлар бўлмасангиз уй ҳам бўлмайди, тирикчилик ҳам юрмайди. Ҳар-бир амалда ажрни ҳис қилинг. Уйда қилган ҳар-бир хизматингизда савобни ҳис этинг. Эркак киши хотинининг оғзига соладиган биргина луқмасида садақанинг ажри бўлса, аёл оиласи учун бу луқмани пишириб бериши, уларга чиройли тақдим қилиши, оиласининг кийимларини ювиши нега савоб бўлмасин?!
Показати все...
00:13
Відео недоступнеДивитись в Telegram
Ҳурматли эркаклар! Бугун 16 июль — ашуро куни! 🕋🤲🕋 Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай марҳамат қиладилар: «Кимки Ашуро куни оиласига кенглик қилса, Аллоҳ йил бўйи унга кенглик қилади». Имом Табароний «Мўъжамул Кабийр»да ривоят қилган. Қўшимча: Суфён ибн Уяйна роҳматуллоҳи алайҳ шундай деганлар: «60 йилдан бери шуни тажрибадан ўтказиб келамиз, доим барака кўрганмиз». Аллоҳ таоло топганингизга барака берсин, оиланинг қўрғону қалқонлари!
Показати все...
1.34 MB
Фото недоступнеДивитись в Telegram
Мени азиз қилдинг, Сенга ҳамд бўлсин. Мени айбимни яширдинг, Сенга ҳамд бўлсин. Менга ризқ бердинг, Сенга ҳамд бўлсин. Менга офият ато этдинг, Сенга ҳамд бўлсин. Сенга муҳаббат ва шукр ўлароқ ҳамд айтаман. Сенга умрим борича, ҳар онимда ҳамд айтаман. Сенга доимо ва абадий ҳамд айтаман. Мендан рози бўлгунингча, рози бўлганингда ҳам, рози бўлганингдан кейин ҳам Сенга ҳамд айтаман. Ҳар қандай ҳолатда ҳам Сенга ҳамд айтаман, Ё Аллоҳ!
Показати все...
#кун_эслатмаси Дуонинг арабча матни: اللَّهُمَّ ارْزُقْنِي حُبَّكَ وَحُبَّ مَنْ يَنْفَعُنِي حُبُّهُ عِنْدَكَ Дуонинг маъноси: «Аллоҳим! Мени муҳаббатинг ила ва муҳаббати Сенинг даргоҳингда менга манфаат берадиган шахснинг муҳаббати ила ризқлантиргин». Абдуллоҳ ибн Язии‌д розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алаи‌ҳи васаллам дуоларида: «Аллоҳуммарзуқний ҳуббака, ва ҳубба ман йанфаъуний ҳуббуҳу ъиндака», дер эдилар». (Термизий ривояти)
Показати все...
00:07
Відео недоступнеДивитись в Telegram
Ассаламу алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ. Хайрли тонг азизлар! Муҳаббат тарк этмасин! 🍃 Ҳаётинг сенинг ёдингга асло келмайдиган бир лаҳза ила бошланди. Ва сен асло била олмайдиган бир лаҳза билан ниҳоя топади. Ўзгартира олмайдиган ўтмиш ва Аллоҳ сенга битганидан ортиғини қила олмайдиган келажак ғамида яшама. Сен Роббинг олдида, заифлигингни, Унга муҳтож эканлигини эътироф эт! Унга дуо қил! Асло зое бўлмайсан! 🍃 АЛЛОҲИМ, сизларга барча яхшиликларни муяссар - осон, ёмонликларни узоқ қилишини сўраб қоламан! Кунингиз хайрли - баракали ўтсин. Сафарга отланганларга оқ йўл, ибодатдаги, илм йўлидагиларга сабру - ажр, Ким нимани ният қилган бўлса хайрлиси бўлсин 🍃 Ушбу тонг борокатли бўлсин қадрлигим...
Показати все...
9.19 KB
00:08
Відео недоступнеДивитись в Telegram
📚📖📚МЎМИН-МУСУЛМОНЛАРНИНГ ТОНГДАГИ ИЛК КАЛОМЛАРИ–ЗИКР, ДУО ВА САЛОМДИР!
Аъуузу биллааҳи минаш- шайтонир-рожийм!
Бисмиллааҳир- Роҳмаанир-Роҳийм!
Алҳамду лиллааҳиллазий аҳйаанаa баъда мо амaaтанаа ва илайҳин-нушуур!
Алҳамдулиллааҳи Роббил оламийн!
Ашҳаду ан-лаа илааҳа иллаллоҳу ва ашҳаду анна Муҳаммадун ъабдуҳу ва росулуҳу!
Тонгда иймон билан уйғотганинг учун шукур, Аллоҳим! Бу ожиз қулингга яна бир кун ҳадя қилганинг учун Сенга беҳад ҳамд-у санолар бўлсин, ё Зал-Жалоли вал Икром! Аллоҳим, ё Роббал оламийн, ҳар бир мўмин бандангнинг бугунги кунини кечаги кунидан кўра ҳам хайрли ва баракали қилгин!
Роббанаа ъатинаа фид-дунё ҳасанатан ва фил-охирати ҳасанатан ва қинаа азобан-нор!
Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳу!
Показати все...
1.43 MB
sticker.webp0.30 KB
Оберіть інший тариф

На вашому тарифі доступна аналітика тільки для 5 каналів. Щоб отримати більше — оберіть інший тариф.