cookie

Ми використовуємо файли cookie для покращення вашого досвіду перегляду. Натиснувши «Прийняти все», ви погоджуєтеся на використання файлів cookie.

avatar

Bayonot.uz

Таниқли шахслар, вазирлар, блогерларнинг иқтибосларини бир жойга тўплаймиз. Реклама учун: @bayonot_adv_bot

Більше
Рекламні дописи
4 913
Підписники
+1 34124 години
+1 6207 днів
+1 56730 днів

Триває завантаження даних...

Приріст підписників

Триває завантаження даних...

👍 5😁 1
Фото недоступнеДивитись в Telegram
Даракчиларига ишонмай қўйган жамият...
Елкан устуни (мачта) тепасида ўтирган денгизчи узоқдан қуруқликни, тўфон булутларини кема палубасидагилардан олдинроқ кўради. Юқоридаги кузатувчига кўринган нарсалар, вақт ўтиб пастдагиларга кўринади. Бошқача қилиб айтганда, келажак тепада жойлашган назарга олдинроқ етиб келади. Киши ўз ақл идрокини юқорироқ поғонага кўтара билиши керак. Ўз идрокини нафақат олдинга, балки юқорига йўналтира олмаган шахс кутилмаган зарбаларга дуч келади, қулай имкониятларни ўтказиб юборади. Даракчиларига ишонмай қўйган жамият эса олдинни кўра олмай кемани қояларга уриб, чўкиб кетган денгизчиларга ўхшайди.
Иқтисодчи Жамшид Муслимов келажак ва ишонч ҳақида. 4.05.2024 @bayonotuz
Показати все...
👍 12🔥 8🤔 1🤯 1
Фото недоступнеДивитись в Telegram
"50 минг йиғлаб турган эркак ҳаққи ҳурмати ютқазганмиз"
Сиз, ўша йигитларни кўрганингизда, улар билан дўст бўлганингизда, ютмасдингиз ўйинни деган. Бу қанақасига келишилган ўйин бўлади? Улар Тбилисига келганда биз меҳмон қилардик, биз Тошкентга борганимизда улар бизга ош олиб берарди. Эртасига майдонда чинакамига курашардик, лекин ҳеч қачон келишув бўлмаган. Биз ўша йигитлар ҳаққи-ҳурмати, 50 минг тўпланган, йиғлаб турган эркак ҳаққи-ҳурмати ютқазганмиз ўшанда, деган. Мана, тасаввур қилинг, ўша "Пахакор"нинг обрўси қанчалик бўлган. Нима учун ўшанда стадионда 40-50 минг одам тўпланарди? "Пахтакор" футбол ўйнарди. Майдонда бошидан охиригача кураш кетарди. Охирги ўриндаги жамоага ютқазиб қўярди, лекин чемпионни ютарди.
Таниқли спорт шарҳловчиси Мирзаҳаким Тўхтамирзаев Futboldan gaplashamiz лойиҳасида "Пахтакор" фожиасидан кейинги жамоанинг илк ўйини ва Давид Кипиянининг интервьюси ҳақида гапирди. Суҳбатни томоша қилиш учун ҳавола: https://youtu.be/tdfJ2E-QLPg @bayonotuz
Показати все...
👍 33👏 3🔥 2
Фото недоступнеДивитись в Telegram
"Яхши яшасам, гуноҳ қилмасам, кейин яна Ўзбекистонга тушаманми?"
Ўзбекистон тинч, жаннатмакон диёр. Ўзбекистон бу — ер юзидаги жаннат. Лекин битта савол? Агар шунда, уларга ишонадиган бўлсак, мен яхши яшасам, гуноҳ қилмасам, кейин яна Ўзбекистонга тушаманми? Агар ростдан шунақа бўлса, мен тайёрман. Шунчаки, мен ҳали жаннатда ҳеч ким грин-карта ўйнаганини кўрмаганман-да).
Стендап-комик Миршакар Файзуллоев телевидениедаги бўрттиришлар ҳақида. 3.06.2023 @bayonotuz
Показати все...
😁 50🔥 10👍 8👏 2
Фото недоступнеДивитись в Telegram
"Ўзбекистондаги асосий олигархлар бу - давлат амалдорлари ёки уларнинг қўл остларидаги шахслар"
Агар, ҳисоботга қаралса, улардан ҳар бирининг бойлиги 30 миллион АҚШ долларидан ортади. Ўша 80 та одамнинг умумий ялпи бойлиги ҳажми эса, 12 миллиард доллардан ошаркан. Ўзбекистонда сиёсий ҳокимият ва айнан бизнес бир-бирига жудаям қоришиб кетган. Ўзбекистонда бизнес, айниқса, йирик бизнес ҳокимиятдан мустақил бўлиши мумкин эмас ва бунга ҳеч ким ишонмайди. "Давлат амалида ўтириб, бойлик орттириш - фақат коррупцияни назарда тутгани боис" ўзбекистонлик бойлар ўз бойликларини ошкор этишмайди. Ўзбекистондаги амалдорлар ўзларининг бойликларини очиқ айта олишмайди. Чунки бир қанча саволлар пайдо бўлади ва шаклланган сиёсий маданиятга кўра, имкон қадар бойлигини ҳам, сиёсий амбицияларини ҳам яшириш ўша амалдорнинг сиёсий ҳокимиятда туриш имкониятини узайтиради, холос.
Сиёсатшунос Камолиддин Раббимов Ўзбекистондаги олигархлар ҳақида. 5.03.2013 @bayonotuz
Показати все...
👍 22🔥 5🤯 5🤔 1
Фото недоступнеДивитись в Telegram
“3 кун ухламай чиқдим”
11 метрни урмаганидан кейин, мен 3 кун ухламай чиқдим. Унинг ўрнига ўзим бўлсам дейман-да. Нимага шундай бўлиши керак экан, нимага? Биттагина топ-а? Уларнинг кўпи билан гаплашдим, телеграмма юбордим. Биз ҳам дарровгина чемпион бўламиз деймиз-да. Биринчи марта жамоавий тарзда олимпиадага йўлланма олдик. Бу ҳам катта ютуғимиз.
Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёев Осиё Кубоги U23 мусобақаси финали ҳақида. 16.05.2024 @bayonotuz
Показати все...
👏 13👍 3🔥 3🤔 2
Фото недоступнеДивитись в Telegram
“Ўзбекистонда сўз эркинлиги бўйича йилдан-йилга орқага қайтиш эмас, ўсиш бўляпти”
“Гапнинг очиғини айтганда, “Чегара билмас мухбирлар” халқаро рейтингги қандай критериялар асосида шундай рейтингни эълон қилишини тушунмайман. Ҳа, тўғри айнан нималар инобатга олиниши, нималарга эътибор қаратилишини биламиз. Аммо бошқа давлат билан солиштирганда бу рейтингни сал нисбийроқ деб қабул қиламан. Бу бўйича ўзимизда ҳам хулосамиз бор” “Мен ҳам газеталарда, телевидение ва ахборот агентликларида ишлаб юрган пайтларимда бир кун келиб журналистлар бемалол бирон давлат хизматчисини тутиб очиқ-ойдин савол бериши, интервью олшини, ёки бўлаётган воқеа-ҳодисаларга турли хил минбарлар орқали эркин фикр билдиришини тасаввур қилолмас эдим. Шунинг учун мен Ўзбекистонда сўз эркинлиги бўйича йилдан-йилга орқага қайтиш эмас, ўсиш бўляпти, деган фикрдаман”
Ўзбекистон Бош вазир Матбуот котиби Беҳзод Ҳидоятов сўз эркинлиги ҳақида. Аввалроқ Ўзбекистонда ОАВ эркинлиги даражаси Ислом Каримов президентлиги давридаги ҳолатга қайтгани маълум қилинганди. Марказий Осиёда матбуот эркинлиги индекси минимал даражага тушган. "Чегара билмас мухбирлар" ташкилоти 2013 йилдан, яъни ушбу ҳисоблаш методологиясини тасдиқлаганидан бери юртимиздаги вазият яна аввалги ҳолатига қайтганини аниқлаган. @bayonotuz
Показати все...
👎 17👍 3🔥 3
Фото недоступнеДивитись в Telegram
“Ўзбекистонда яшаётган барча миллатли ватандошлар ўзбек тилини билишлари шарт” “Сўзсиз, Россияга ишга бораётганлар рус тилини билишлари шарт, лекин бу Ўзбекистонда яшаётган русларни ўзбек тилини билишлари шарт эмас дегани эмас! Ўзбекистонда яшаётган барча миллатли ватандошлар ўзбек тилини билишлари шарт. Қонунларимизда босқичма-босқич боғча ва бошланғич таълимда бошқа миллатли ватандошларга ўз она тили ва қадриятларини ўрганишига шароит яратиш билан бир қаторда, ўзбек тили мажбурий ўрганадиган тил сифатида белгиланиши керак. Ўзбек тилини билмайдиган инсон нафақат давлат хизматида ишлаши, балки давлат хизматларидан фойдаланиши ҳам мумкин бўлмай қолишига эришишимиз керак” “Миллий тикланиш” фракцияси раҳбари Алишер Қодировнинг Россия Давлат думаси спикери сўзларига муносабати. Аввалроқ Россия Давлат думаси спикери Володин пленар мажлисда Россияга ишга келаётган ишчилар рус тилини билиши, мамлакат анъаналари ва маданиятини ҳурмат қилиши кераклигини таъкидлаганди. @bayonotuz
Показати все...
👍 9🔥 4👎 1👏 1
“Бундан мақсад — фуқароларни ноқонуний ўйинларда эмас, қонунийларида иштирок этишини таъминлашдан иборат” “Ноқонуний қимор ўйинларида қатнашиб, ўз жонига қасд қилган шахслар ҳақида кўп эшитганмиз. Бундай ҳолатлар уларнинг ҳуқуқлари таъминланмагани учун юз берган. Афсуски, одамларда қиморбозликка қарамлик бор. Уларнинг эҳтиёжини қонунчилик қондирмагач, чет эл платформаларига мурожаат қилмоқда. Ҳозир ҳар қандай мобил ўйинни очсангиз, ҳар иккинчи рекламасида казино ёки бошқа қимор ўйинлари чиқади. Улар одамни ўзига жалб қилаверади. Хорижий платформаларда қимор ўйнаётганлардан бир қисми бўлса-да, қонуний йўл билан ташкил этилган, фуқаро ҳуқуқи ҳимояланган жойга боришига ишоняпмиз. Уларда “мен шу ерда ўйнаяпман, давлат мени ҳимоя қилади, мени алдаб кетмайди, пулимни қайтариб беради”, деган ўй бўлади. Ҳозир кўпгина одамлар хорижий платформалардаги қимор ўйинларида ўйнаб, ютгандек бўлади, лекин пулини ололмайди. Бу оғир оқибатларга олиб келмоқда” Адлия вазирлиги бошқарма бошлиғи Нодир Жўраев таваккалчиликка асосланган ўйинларга рухсат берилиши ҳақида. Маълумот учун, Президен фармонига кўра, 2025 йил 1 январдан Ўзбекистонда таваккалчиликка асосланган ўйинларни онлайн ўтказишга ҳамда букмекерлик фаолиятини амалга оширишга рухсат берилади. @bayonotuz
Показати все...
👎 13👍 4
Фото недоступнеДивитись в Telegram
"Ўзбекистонда ҳам майнинг ўртасидан июнь ўртасига қадар сел—сув тошқинлари бўлиш хавфи жуда юқори" "Афғонистонда жанубдан шимолга томон сел—сув тошқин хавфлари ортиб боргани каби Ўзбекистонда ҳам келаётган бир ойликда иссиқ ҳарорат тўлқинлари ортидан жанубий циклонларни чиқиб келиши энди шунчаки сокин ўтмайди. Масъул тузилмалар хавф хатардан "барвақт огоҳлантириш" тизимларига куч бериши, аҳолини сел—сув тошқин даврида тўғри ҳаракатланиши бўйича саводхонлигини оширишга қаратилган тадбирларни кўпайтириши мақсадга мувофиқ ҳисобланади." Иқлимшунос Эркин Абдулаҳатов сел—сув тошқинлари ҳақида.
Показати все...
🤔 1