Орол денгизи экологик фожиаси Орол бўйи аҳолиси саломатлигига таъсир кўрсатгани, ижтимоий-иқтисодий оқибатларга олиб келганлиги ҳаммамизга маълум. Қорақалпоқ ва ўзбек халқи тарихий, асрлар оша қадимдан бир-бирига жипс халқ, оға-ини, уларни айро тасаввур қилиш мумкин эмас, бошга тушган экологик фожиани халқимиз бир тан, бир жон бўлиб енгишга киришган. Мамлакатимиз ҳукумати томонидан бу фожияни енгишда Қорақалпоқ заминига ва ҳалқига кейинги йилларда кўрсатилган ёрдам кўламини ва бунинг натижасида Қорақалпоқ элидаги ижтимоий-иқтисодий ўзгаришларга гувоҳ бўлиб келаяпмиз. Қорақалпоқ халқининг Орол бўйи минтақасини боғу-бўстонга айлантириш каби юксак мақсад сари шижоат билан интилиши барча эътирофларга сазовордир. Бутун мамлакатимизда бўлгани каби, охирги 5 йил ичида Қорақалпоғистон тиббиётида ҳам, жумладан республиканинг кардиологик хизматида мисли кўрилмаган ўзгаришлар содир бўлди. Нафақат пойтахт, балки туманлар кесимида кардиологик хизматнинг сифати ва самараси ошди. Бунга мисол, Республика ихтисослаштирилган кардиология илмий-амалий тиббиёт марказининг Нукус филиалида кардиологик беморларни жаҳон стандартлари асосида юқоритехнологик диагностика ва даволаш, интервенцион кардиологик амалиёт ва муолажалар бажарилиши, яқин келажакда кардиожарроҳлик амалиётлар бажарилиши режалаштирилганлиги бўла олади. Мамлакатимиз тиббиёт ходимлари олдига инсон саломатлигини сақлаш, ҳаёт давомийлиги ва сифатини ошириш каби қўйилган улкан вазифаларни фақатгина тинч осойишда ватанда, қонун устуворлигида, ҳамжиҳатлик ва инсон қадриятини юқори баҳолайдиган жамиятда бажариш мумкин.
Лекин мамлакатимиз равнақи ва юксалишини кўролмайдиган ёмон ниятли одамлар, ташқи тажоввуз кучлар - икки дўст, оға-ини халқни ишончини паймол қилиш ниятида бўлди. Бироқ асрлар давомида бир тан-бир жон бўлиб келган ўзбек ва қорақалпоқ халқи уларга алданиб қолмади. Қон-қардош халқларимизнинг мустаҳкам бирдамлиги, аҳиллиги, бизнинг барқарорлигимиз ва мустақиллигимизга путур етказишга қаратилган тажоввузкор ташқи кучларни енгишига, инсон манфаатлари ва қадрини юксалтириш йўлида қонун устуворлигини ҳимоялашда бир ёқадан бош чиқариб, ҳамжиҳатликда мантиқий хулоса қилишига аминман.