cookie

Ми використовуємо файли cookie для покращення вашого досвіду перегляду. Натиснувши «Прийняти все», ви погоджуєтеся на використання файлів cookie.

avatar

ШАЙХ ҲАЗРАТЛАРИ !!!

Бу канал Шайх Муҳаммад Аввома, Шайх Муҳаммадсодиқ Муҳаммадюсуф, Доктор Рамазон Бутий, Шайх Зилфиқор Аҳмад Нақшбандий роҳматуллоҳи алайҳимларнинг илмий меросларини ўрганиш мақсадида муҳаббатли мухлислар томонидан очилган. #РЕКЛАМА 👉 @RekIama_berish_bot

Більше
Рекламні дописи
153 365Підписники
-20524 години
-1 1997 днів
+30030 днів

Триває завантаження даних...

Приріст підписників

Триває завантаження даних...

​​САОДАТ САРИ 30 ҚАДАМ 1. Билгин, агар сен бугунги кунинг ҳудудида яшамасанг, зеҳнинг ўтмаслашиб, ҳаракат, интилишларинг бесамар кетиб, ғам-андуҳинг кўпайиб кетади. "Агар тонг оттирсанг, кеч бўлишини кутма, борди-ю, тунга кирсанг тонгни кутма". 2. Мозийни унут, ўтган нарсаларни ўйлаб, азоб чекиш ва бунга афсусланиб ўтириш аҳмоқлик ва жинниликдир. 3. Келажак учун ҳам қайғурма, чунки келажак ғайб оламидир. Етиб келгунича у ҳақда ўйлаб ўтирма. 4. Танқидларга парво қилма. Билгинки, танқидлар сенга берилган баҳодир. 5. Аллоҳга иймон келтириш ва солиҳ амалларни қилиш - пок ва саодатли ҳаёт кечиришдир. 6. Ким хотиржамлик, осойишталик ва роҳатга эришишни хоҳласа, Аллоҳни кўпроқ зикр қилсин. 7. Банда билмоғи керакки, барча нарса тақдирда битилгани бўлади. 8. Ҳеч кимдан миннатдорчилик, раҳмат кутиб ўтирма. 9. Ўзинг учун энг ёмон фалокатлар бўлишига ҳамиша тайёр тур. 10. Балки содир бўлаётган нарсалар сен учун яхшилик бўлиб чиқар. 11. Мусулмоннинг бошига тушадиган барча нарса яхшилик учун бўлади. 12. Неъматлар ҳақида мушоҳада юрит ва шукр қил. 13. Сен ўзингга берилган нарса билан бошқалардан устунсан. 14. Вақт ўтиб боргани сари рўшноликка чиқасан. 15. Бошингга тушган мушкулликлар Парвардигорга илтижо қилишга ундайди. Улар сенинг Аллоҳга интилишинг учун воситадир. 16. Мусибатлар кўзга малҳам ва қалбга қувватдир. 17. Ҳар бир қийинчиликдан сўнг, албатта бир енгиллик бор. 18. Машаққатларга енгилиб. Ҳақ йўлидан озма. Доим Аллоҳга умид билан илтижо қил. 19. Аллоҳ мағфирати кенг зотдир. 20. Ғазаб қилма, ғазаб қилма, ғазаб қилма. Жаҳлингни ют. 21. Ҳаёт бу нон, сув ва соя дегани. Булардан бошқасига эътибор берма. Бошқа нарса учун ташвиш чекиб, диққат бўлма. Асабийлашма. 22. "Осмонда эса сизларнинг ризқу-рўзларингиз (яъни ерда мўл ҳосил бўлишига сабаб бўлгувчи ёмғир) бордир". (Зарият, 22). 23. Сени хавотирга солган, қўрқитган нарсалар кўпинча содир бўлмайди. 24. Сен мусибатга учраганлар аҳволини кўриб, ибрат ол. 25. Агар Аллоҳ бир қавмни яхши кўрса балолаб қўяди. 26. Қийинчиликка тушиб қолганингда мушкулликларни даф қилувчи дуоларни такрорлаб ўқиб юр. 27. Керакли ва фойдали амалларни адо эт, бекор ўтирма. Доим иш билан машғул бўл. 28. Миш-мишларга қулоқ солма ва шов-шувларга эргашма. 29. Қасос олишга тиришма. Адоватинг душманингга эмас, ўзингнинг соғлигингга зарар етказади. 30. Бошингга тушадиган барча мусибат қилган гуноҳларинг учун каффоратдир. "Ғам-қайғусиз яшай десангиз (ўксинма)" китобидан. ☝️САВОБ УМИДИДА ТАРҚАТИНГ! Фотиҳа сурасини ўқиётганда "ғойрил мағдувби" деган жойини "ғойрил мағзувби" деб ўқиса намози бузиладими? 👉ЖАВОБ:
Показати все...

👍 21 7👏 3
☝️👉«Т А Р Қ А Т И Н Г»👈
Repost from N/a
☝️Умрага бепул юбориш акциямизнинг биринчи босқичи аллақачон бошланган. Тез бизга қўшилинг! 🕋 20 та умра йўлланмасидан 2 таси сизники бўлиши мумкин. 😊 Ҳа ҳа сизники бўлиши мумкин. Ота-онангизга ёки аёлингиз ва яқинларингизга 2 кишилик умра зиёрати йўлланмасини бепул тақдим этамиз. 🤔Қандай қилиб дейсизми? ☝️Буни йўли оддий. Tibomed қора седанасидан сотиб олиб бизни акциямиз ғолиби бўлишингиз мумкин. Бундан ташқари 2-3 чи ғолибларимизга қимматбаҳо совғаларимиз мавжуд. 🤓 Айтишингиз мумкин нархи қимматдир деб! 😎 Йўқ, йўқ! Нарх ва сифат ўзгармаган! Шошилинг! Умра йўлланмаси 20 дона холос. Батафсил маълумот ва буюртма қилиш учун ягона телефон рақам👇 ☎️ +998996121222 📲 @TibomedShifoolami 👉 @Tibomed_qora_sedana
Показати все...
👍 19
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ! ☘️ Хайрли тонг! ☘️ #Дуо Исённи даф қилиш ва розилик талаби учун ўқиладиган дуо اللهم إنّي أسألك نفسا بك مطمئنّة تؤمن بلقائك و ترضي بقضائك و تقنع بعطائك. Ўқилиши: Аллооҳумма инний ас’алука нафсан бика мутмаиннаҳ, ту’мину билиқооик, ва тардзо биқодзооик, ва тақнаъ биъатооик. Маъноси: Эй Аллоҳ! Сендан Ўзинга хотиржам бўладиган, Сенга йўлиқишга имон келтирадиган, ҳукминга рози бўладиган ва Сен ато этган неъматларга қаноат қиладиган нафсни сўрайман. ☝️САВОБ УМИДИДА ТАРҚАТИНГ! Фотиҳа сурасини ўқиётганда "ғойрил мағдувби" деган жойини "ғойрил мағзувби" деб ўқиса намози бузиладими? 👉ЖАВОБ:
Показати все...
👍 78 10😢 9🔥 2🥰 1
☝️👉«Т А Р Қ А Т И Н Г»👈
⏰Вақт тез ўтиб кетяптими ёки биз вақтни тез ўтказиб юборяпмизми? Ушбу видео инсон нақадар қўрқинчли даражада ижтимоий тармоқларга қарам бўлиб қолганлиги ва бу одат қай даражада инсон ҳаётини барбод қилиб турганлиги ҳақида. Ишонаманки, ушбу видео рақамли истеъмол маданиятингизни қайтадан кўриб чиқишингизга ва маъноли ҳаёт кечиришингизга ёрдам беради. Абдусаттор. Манба: Рақамли қуллар. Носоғлом жамият 🔗 Улашинг: @Shayx\_Hazrat
Показати все...
👍 79 8😢 5🔥 3👏 3🤩 1
☝️👉«Т А Р Қ А Т И Н Г»👈
#Тавба Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар "Ким қуёш ботадиган жойидан чиқишидан олдин тавба қилса, Аллоҳ унинг тавбасини қабул қилади" Муслим ривоятлари Демак, тавба қабул бўлишининг сўнгги вақти қуёш мағрибдан чиқишидан олдинги пайтдир. Шунгача тавба қилишга улгуриб қолганларнинг тавбасини Аллоҳ таоло фазли билан қабул қилади. Қуёш мағрибдан чиққач, тавба эшиги беркилади. Айтгандек, кишига ўлим ғарғараси келганда, ўша инсон учун тавба эшиги беркилади. Шунинг учун тавбани ўлим келадиган пайтгача кечиктирмай, бугун, ҳозир тавбага шошилиш керак. Тавба ҳақиқий бўлиши учун шартларини бажариш керак. Тавбанинг шартлари: 1. Гуноҳдан тўхташ. 2. Надомат қилиш. 3. Гуноҳга асло қайтмаслик. 4. Ҳақларни эгаларига қайтариш. 5. Умрининг охиригача бошқаларни ҳам гуноҳдан қайтариш. Аллоҳ таоло барчамизга насуҳ тавбани насиб этсин! 🕷Ўргимчак тушган сувдан фойдаланиш, таҳорат олиш жоизми? Баъзилар уни ишлатиб бўлмайди, васваса бўлиб жонига қасд қилади, дейишади. Шу тўғрими? 👉ЖАВОБ:
Показати все...
👍 172 26😢 26😍 9🥰 6🤩 1
☝️👉«Т А Р Қ А Т И Н Г !!!»👈
​​Ислом динида садақа беришдан кўра қарз беришнинг савоби кўпроқ. Зеро, садақа ва эҳсонлар ихтиёрий равишда муҳтож ва номуҳтож кишиларга берилаверади. Аммо қарз фақат муҳтож кишиларгагина берилади. Қарз беришнинг савоб ва фазилатлари тўғрисида кўплаб ҳадиси шарифлар ворид бўлган. Жумладан: – “Кимки қиёмат кунининг қийинчиликларидан Аллоҳ нажот берсин деса, қарз олиб, қайтаришга қийналиб турган қарздорга тўлаш муддатини узайтириб қўйсин ёки бутунлай қарзидан кечиб юборсин” (Имом Муслим ривояти); – “Кимки камбағалнинг қарз узиш муддатини узайтириб қўйса, соя бўлмайдиган кунда (қиёматда) Аллоҳ таоло унга Арш остидан соя ато этади” (Имом Муслим ривояти); – “Узиш нияти билан қарз олган кишининг қарзини Аллоҳ узади. Қайтармаслик нияти билан қарз олган кишининг бойлигини Аллоҳ барбод этади” (Имом Бухорий ривояти); – “Қодир бўла туриб олган қарзини бермай юриш зулмдир” (Имом Бухорий ва Имом Муслим ривояти); – Пайғамбаримиз алайҳиссалом бир кишидан бир ёшли туя қарз олган эдилар. Бир кун келиб Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга дағал сўзлар айтиб қарзини қистай бошлади. Бундан жаҳли чиққан баъзи саҳобалар уни урмоқчи бўлдилар. Шунда у зот уларни қайтариб: “Ҳақдор одамнинг гапиришга ҳаққи бордир. Унга бир ёшли туя бериб юборинглар, дедилар. Улар бир ёшли туя топа олмагач, каттароқ туяни бериб юборишга амр этдилар ва айтдиларки, қарзини яхшилаб адо этувчиларингиз сизларнинг энг яхшиларингиздир” (Имом Бухорий ривояти). Жобир ибн Абдуллоҳ розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган бошқа бир ҳадиси шарифда ҳам қарз беришнинг садақадан афзал экани баён этилади. Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам марҳамат қилдилар: «“Уч тоифа инсон борки, улар имон билан вафот этса, жаннатнинг хоҳлаган эшигидан киради ва истаганича ҳурларга уйланади: 1) енгил қарзларини кечиб юборган киши; 2) қотилини афв этган киши; 3) фарз намозларнинг ортидан ўн марта Ихлос сурасини ўқиган киши”. Абу Бакр (розияллоҳу анҳу): “Улардан бирини қилган киши ҳамми?” деб сўради. У зот: “Улардан бирини қилган киши ҳам”, дедилар» (Имом Табароний ривояти). "Мусулмон учун 30 ваъз" китобидан. ☝️САВОБ УМИДИДА ТАРҚАТИНГ! Фотиҳа сурасини ўқиётганда "ғойрил мағдувби" деган жойини "ғойрил мағзувби" деб ўқиса намози бузиладими? 👉ЖАВОБ:
Показати все...

👍 186 20
☝️👉«Т А Р Қ А Т И Н Г»👈
​​НУРЛИ ЮЗИНГИЗГА БОҚДИМ Эй Ҳабибим, мен худди узоқдаги нурга кўзини қадаб, унинг ортида нима борлигини кўришга обдон интилган ва кўзини ўша жойдан сира узолмаган ошиққа ўхшайман… Эй кўзимнинг қувончи, умрим гултожи, Аллоҳ насиб этса, сизга боқиб, қалбимдаги соғинч ҳовурини босарман! Баро ибн Озиб розияллоҳу анҳу ҳамда бир қанча саҳобалар сафнинг ўнг тарафида туриб намоз ўқишни одат қилишганди. Ўша вақтда Масжиди Набавийнинг ўнг тарафи йигирмага яқин саҳобани сиғдирар эди. Баро ибн Озиб розияллоҳу анҳу масжидда сафнинг ўнг тарафида туриб намоз ўқишга одатланган саҳобалар орасидаги рақобат ҳақида ҳикоя қилиб бундай дейдилар: “Биз Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ортларида намоз ўқиганимизда, (салом берганларида биринчи бўлиб) бизга қараганлари учун, у зотнинг ўнг тарафларида бўлишни яхши кўрар эдик”. “Юзларини биринчи бўлиб бизга қаратганлари учун...”, эҳ, бу нақадар юксак сабаб-а! Сафнинг ўнг тарафидан жой эгаллаш учун ўзаро рақобат қилиб, Ҳабибимизнинг ўша томонга юз буришларини кутиш… Эй воҳ! Кўзлар у зот томон қадалган, киприклар эса қимир этмайди. Нафаслар ҳам бўғизларга тиқилгандек гўё... Буларнинг барчаси Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг муборак юзларига тўйиб-тўйиб қараш учун эди… Уларни нима хурсанд қилар экан-а? Суюклилари бўлмиш Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг салом берган онларидаги кўз қарашларими? Ёхуд масжид қандили каби нур таратувчи ёрқин табассумларими? Ё қоп-қора кўзларими? “Эй кўзлари ила бир боққанда хушларни учирадиган зот!” . Ҳабибимизнинг қутлуғ жамоли саҳобалар ақлини шоширар эди. Баро ибн Озиб розияллоҳу анҳу Пайғамбар алайҳиссалом юзларини ўз ҳайратларини яширмасдан шундай васфлаган эдилар: “У зот инсонларнинг…👇 👇👇 Мақолани тўлиқ ўқиш Муҳаммад Аҳмад Бораҳманинг "Чунки сиз Муҳаммадсиз" китобидан Ушбу китобни «Hilol-Nashr» нашриётининг барча дўконларидан топасиз! Маълумот учун: ☎️ +998712175999 📨 @hilol_reception https://t.me/falaqnashr
Показати все...

👍 157 27😢 12🔥 8🥰 3😍 1
​​☝️Енгил, аммо савоби улуғ амаллар – Абу Барза Асламий айтадилар: Ё Расулуллоҳ! Мени жаннатга киритадиган амалга далолат қилинг, – дедим. У зот соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Одамлар йўлидаги озор берувчи нарсани олиб ташла”, дедилар. – Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Бир одам йўлда ётган тиконнинг олдидан ўтиб қолди. “Албатта, мана шу тиконни олиб ташлайман, бир мусулмон одамга зарар бермасин”, деди. Шунда унинг гуноҳлари мағфират қилинди”, дедилар. – Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Қачон икки мусулмон учрашиб, қўл олиб сўрашсалар, Аллоҳга ҳамд ва У зотга истиғфор айтсалар, икковлари мағфират қилинади”, дедилар (Имом Абу Довуд ривояти). – Кимки қилмишига пушаймон бўлиб, узр сўраган одамни кечириб юборса, унинг хатоларини ҳам Аллоҳ таоло қиёмат куни кечиради. – Манзилни сўраганга йўл кўрсатиш ҳам яхшиликдир. – Дўзахдан яримта хурмо садақа қилиб бўлса ҳам сақланинглар! Агар бунга ҳам қодир бўлмасангиз ширин сўз билан сақланинг. – Ҳалол касбдан чарчаб ухлаган одам гуноҳлари кечирилган ҳолда тунайди. – Касал кўргани борувчи одам гўё жаннат боғида юргандек бўлади. – Кимки дуоларим ижобат бўлсин, ташвишларим бошимдан арисин деса, камбағаллар ҳолидан хабар олсин. – Кимки кўзи ожиз одамни қирқ қадам етаклаган бўлса, унинг жаннатга кириши муқаррардир. – Садақа сув оловни ўчирганидек хатони (гуноҳни) ўчиради. ☝️САВОБ УМИДИДА ТАРҚАТИНГ! Фотиҳа сурасини ўқиётганда "ғойрил мағдувби" деган жойини "ғойрил мағзувби" деб ўқиса намози бузиладими? 👉ЖАВОБ:
Показати все...

👍 276 23😢 10🔥 7😍 3 2
☝️👉«Т А Р Қ А Т И Н Г»👈
#Ривоят 🔻«ОТА-ОНА ТИРИКЛИГИДА ЖАННАТГА КИРА ОЛМАГАН ОДАМ ҲАҚИДА»🔻 Абу Ҳурайра (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Бурни ерга ишқалансин, бурни ерга ишқалансин, бурни ерга ишқалансин», дедилар. «Эй Аллоҳнинг Расули, кимнинг?» дейишди. «Ота-онаси ёки улардан бири кексалигида улар билан бирга яшаб, дўзахга кирган кишининг», дедилар». Ушбу ҳадиси шарифдан олинадиган фойдалар: 1. Тингловчининг эътиборини тортиш учун бир ишнинг оқибатини такрор-такрор айтиш мумкинлиги. 2. Олим ва раҳбар кишидан бирор масала оқибати ҳақидаги гапни эшитганда, бу оқибат ким учун эканини сўраш лозимлиги. 3. Ота-онаси бўлса туриб, уларнинг розилигини топиб, жаннатга киришга сазовор бўлолмай қолган одам бахтсиз шахс экани. «Одоблар хазинаси, 1-жуз» китобидан. Дўстларга ҳам улашинг! Ўргимчак тушган сувдан фойдаланиш, таҳорат олиш жоизми? Баъзилар уни ишлатиб бўлмайди, васваса бўлиб жонига қасд қилади, дейишади. Шу тўғрими? 👉ЖАВОБ:
Показати все...
ШАЙХ ҲАЗРАТЛАРИ !!!

ЎРГИМЧАК ТУШГАН СУВДАН ФОЙДАЛАНИШ @Shayx_Hazrat CАВОЛ: Ассолому алайкум. Ўргимчак тушган сувдан фойдаланиш, таҳорат олиш жоизми? Баъзилар уни ишлатиб бўлмайди, васваса бўлиб жонига қасд қилади дейишади. Шу тўғрими? ЖАВОБ:👇👇

👍 158😢 20 13🔥 1
☝️👉«Т А Р Қ А Т И Н Г»👈
​​ОНА ЎҒЛИНИ ХОТИНИГА ПУЛ БЕРИШДАН ТЎСИБ ҚЎЙИШИ ЖОИЗМИ? #она #ўғил #келин ❓1229-CАВОЛ: Она ўғлига пул тўғрисида келиб чиққан жанжал сабаб хотинингга мендан сўрамасдан пул берсанг берган сутимга рози эмасман деди. Шу гапдан кейин ўғил хотинига унинг харажатлари учун онадан сўрамасдан пул берди. Чунки ўғил ҳар бир майда чуйда харажатлар учун онасидан сўраб пул беришни ўзига эп кўрмади. Лекин энди онасидан сўрамасдан пул бергани учун ўғилнинг кўнгли ғаш. Бунинг ҳукми қандай бўлади? 💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Шубҳасиз ота-оналар фарзандлари устида энг ҳақдор инсонлардир. Ота онага яхшилик қилиш вожиб амаллардан ҳисобланади. Қуръони каримнинг ўнлаб оятларида Аллоҳ ўзига ибодат қилишга буюриш билан бир қаторда ота-онага яхшилик қилишга буйруқлар берган. Жумладан Аҳқоф сураси 15-оятида шундай марҳамат қилади: (ووصينا الإنسان بوالديه إحساناً حملته أمه كرهاً ووضعته كرهاً ) الأحقاف “Биз инсонни ота-онасига яхшилик қилишга буюрдик. Онаси унга қийналиб ҳомиладор бўлди ва уни қийналиб туғди”. Пайғамбаримиз алайҳиссаломнинг ҳадиси шарифларида ҳам ота-онанинг ҳаққи не чоғлик юксак экани ҳақида кўп такидланади. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадисда шундай дейилади: “Бир киши Пайғамбаримиз алайҳиссаломнинг ҳузурларига келиб: Ё Расулаллоҳ! Инсонлар ичида энг яхши муомала қилишимга қайсилари ҳақли? деб сўради. Расулуллоҳ алайҳиссалом: "Онанг", деб жавоб бердилар. Сўнгра ким? деб сўради. Узот: "Онанг", дедилар. У: сўнгра ким? деди. Расулуллоҳ алайҳиссалом: "Сўнгра онанг!", дедилар. У яна сўради: сўнгра ким? У Зот алайҳиссалом: "Сўнгра отанг", деб жавоб бердилар. (Имом Бухорий ва Муслим ривоятлари) Аммо Аллоҳ таоло ота-онага яхшилик қилишга буюриш билан бир қаторда хотинларга ҳам яхши муошаратда бўлишга буюрган. Жумладан Нисо сурасида шундай марҳамат қилади: ( وَعَاشِرُوهُنَّ بِالْمَعْرُوفِ ) النساء “ва улар ила яхшиликда яшанг”. Хотинлар зиммасида мажбуриятлари бўлиши баробарида уларнинг ҳақ-ҳуқуқлари бор эканини ҳам такидлаган. Бақара сурасида шундай дейилади: ( وَلَهُنَّ مِثْلُ الَّذِي عَلَيْهِنَّ بِالْمَعْرُوفِ ) البقرة “Ва яхшилик ила уларнинг бурчлари муқобилида ҳақлари ҳам бордир”. Ота-онага яхшилик қилиш жаннатга олиб борувчи бир йўл бўлса, хотин, бола-чақага яхшилик қилиш ҳам жаннатнинг бир йўлидир. Шуни инобатга олиб айтиш мумкинки, инсон ҳар кимнинг ҳаққини ўз жойига қўйиб адолат билан иш кўриши лозим. Ота-онанинг ҳам, хотиннинг ҳам ҳаққини ўз жойига қўйиш керак. Агар хотини талаб қилаётган пул-маблағ унинг зарурий одатий эҳтиёжлари билан боғлиқ бўлса, бу унинг ҳаққи бўлиб, ундан ота ёки она тўсишга ҳаққи бўлмайди. Агар тўсган чоғда ноҳақдан тўсқинлик қилаётган бўлади. Шундай вазиятда ота-онадан сўрамаган ҳолда хотинга эҳтиёжига мос равишда пул-маблағ бериши шаръан нотўғри бўлмайди. Саволда айтилган ота-онанинг “розимасман” деган сўзи ўринсиз, яъни ноҳақдан айтилган сўз бўлади. Валлоҳу аълам. Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази. Ўргимчак тушган сувдан фойдаланиш, таҳорат олиш жоизми? Баъзилар уни ишлатиб бўлмайди, васваса бўлиб жонига қасд қилади, дейишади. Шу тўғрими? 👉ЖАВОБ:
Показати все...

👍 241 21👏 9😢 4🔥 3 2😍 1