uk
Feedback

Не попадись на ботовода! Telemetrio знаходить і позначає такі канали мітками 👉 Хочеш бачити мітку, оформляй підписку

Sof.uz | Соф хабарлар

Sof.uz | Соф хабарлар

Відкрити в Telegram

Банк, молия, иқтисодиёт соҳасидаги энг сўнгги, сифатли хабарлар, мақолалар Сайт: www.sof.uz Facebook: fb.com/sofuzb Instagram: instagram.com/sof.uz_live Почта: info@sof.uz Хабар жўнатиш: @Sofuzgaxatbot Тижорий ҳамкорлик: @almmedia

Показати більше
4 669
Підписники
Немає даних24 години
Немає даних7 днів
Немає даних30 днів
Архів дописів
Саудия Арабистони 48 йил ичида биринчи марта АҚШ долларининг савдо монополиясидан воз кечмоқчи Саудия Арабистони савдода АҚШ
Саудия Арабистони 48 йил ичида биринчи марта АҚШ долларининг савдо монополиясидан воз кечмоқчи Саудия Арабистони савдода АҚШ долларининг монополиясидан воз кечмоқчи. Бу ҳақда Саудия Арабистони молия вазири Муҳаммад Аль-Жадаан Давосдаги Жаҳон иқтисодий форумидаги чиқиши чоғида айтиб ўтди. Вазирнинг аниқлик киритишича, мамлакат АҚШ долларидан бошқа валюталар билан савдо қилиш учун очиқ ҳолатда. Унинг сўзлари Yahoo News портали томонидан хабар қилинган. "Биз савдо келишувларимизни АҚШ долларида, Саудия риалида ёки еврода қандай ҳал қилишимизни муҳокама қилишда ҳеч қандай муаммо йўқ", деди вазир. Саудия Арабистонининг савдода АҚШ доллари монополиясидан воз кечиш нияти 48 йил ичида илк бор эълон қилинди. Аввалроқ манба BRIKS мамлакатлари ўзаро ҳисоб-китоблар учун умумий валюта яратиши мумкин ва бу, эҳтимол, жаҳон бозорида АҚШ долларини суриб қўйиши мумкинлиги ҳақида хабар берган эди. Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг: 👉 @sofuzb
22 січ 2023, 01:53

Италияликлар инфляция туфайли 41 миллиард евродан ортиқ жамғармаларини йўқотди 2022 йилда 9 фоизга юқори инфляция ва энергия
Италияликлар инфляция туфайли 41 миллиард евродан ортиқ жамғармаларини йўқотди 2022 йилда 9 фоизга юқори инфляция ва энергия нархининг ошиши Италия аҳолисининг жамғармаларидан 41,5 миллиард евро йўқотишга олиб келди, деб ёзади "ТАСС" Италия тадбиркорлари Confesercenti уюшмасига манбаларига таяниб. Мутахассисларнинг фикрича, айни пайтда италияликларнинг ойлик даромадининг 45,8 фоизи коммунал тўловларга сарфланади. 2019 йилда бу кўрсаткич даромаднинг 35 фоизини ташкил этди. Мутахассисларнинг қўшимча қилишича, вазият ўрта ва кам таъминланган оилаларда юқори даражага чиққан. Шу билан бирга, штатнинг 10 миллиондан ортиқ аҳолиси ўз даромадларининг ярмини коммунал тўловларни тўлаш учун беради. Батафсил: https://sof.uz/ubhe Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг: 👉 @sofuzb
22 січ 2023, 01:20

Текширишларни рўйхатга олишни электрон юритиш қонун билан белгиланди Президент томонидан имзоланган Қонун билан айрим қонун ҳ
Текширишларни рўйхатга олишни электрон юритиш қонун билан белгиланди Президент томонидан имзоланган Қонун билан айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритилди. Шунга кўра, "Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил тўғрисида"ги Қонунга тадбиркорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича вакил вазифаларига қуйидагилар қўшилди: - Текширишларни рўйхатга олиш китобининг ҳисобини электрон юритиш; - мажбурий талаблар электрон реестрини юритиш. "Аудиторлик фаолияти тўғрисида"ги қонунга киритилган қўшимчага кўра, аудиторларнинг республика жамоат бирлашмалари қуйидагиларни қўшимча равишда амалга оширади: - малака имтиҳонини ўтказиш регламентини, аудиторнинг малака сертификатини бериш, қайта расмийлаштириш, муддатини узайтириш ва тугатиш тартибини, аудиторлар малакасини оширишга оид намунавий дастурни тасдиқлайди; - малака имтиҳонини ўтказади; - аудиторнинг малака сертификатини беради. Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг: 👉 @sofuzb
22 січ 2023, 01:01

Якка тартибдаги тадбиркорлик фаолиятидан олинган даромадни қандай аниқланади? Якка тартибдаги тадбиркорлик фаолиятидан олинга
Якка тартибдаги тадбиркорлик фаолиятидан олинган даромадни қандай аниқланади? Якка тартибдаги тадбиркорлик фаолиятидан олинган даромадни аниқлашда (якка тартибдаги фаолият маълум муддатга тўхтатилган давр бундан мустасно) даромад аниқланаётган даврда якка тартибдаги тадбиркорлар учун жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғининг қатъий белгиланган бир ойлик суммасининг ўн баравари миқдорига тенг бўлган, бироқ меҳнатга ҳақ тўлаш энг кам миқдорининг икки бараваридан кам бўлмаган бир ойлик ўртача норматив даромад миқдори қабул қилинади. Батафсил: https://sof.uz/2enu Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг: 👉 @sofuzb
21 січ 2023, 23:02

Халқаро валюта жамғармасининг собиқ иқтисодчиси россияликлар халқаро санкциялар туфайли "ақл бовар қилмайдиган қашшоқликка" д
Халқаро валюта жамғармасининг собиқ иқтисодчиси россияликлар халқаро санкциялар туфайли "ақл бовар қилмайдиган қашшоқликка" дуч келиши мумкинлигидан огоҳлантирди Халқаро санкциялар Россия иқтисодиётига жиддий таъсир кўрсатмоқда, бу эса Россия фуқароларини келажакда "ақл бовар қилмайдиган қашшоқлик"га дучор қилиши мумкин, деди Гарвард университети профессори, Халқаро валюта жамғармасининг собиқ бош иқтисодчиси Кеннет Рогофф. Бу ҳақда у Давосдаги Жаҳон иқтисодий форумидаги нутқи чоғида маълум қилган. "Эронга қаранг, Шимолий Кореяга қаранг, Венесуэлага қаранг, Кубага қаранг, Россия шу томонга қараб кетяпти", — дея Рогофф сўзларини келтирмоқда манба. Профессорнинг фикрича, Россия келажакда "гигант Эрон"га айланиши мумкин. Рогофф ўз нутқида Россияга қарши жорий қилинган санкциялар иш бераётганини, Россия расмийларининг Ғарбнинг санкциялар режалари амалга ошмагани ҳақидаги баёнотлари ҳақиқатга тўғри келмаслигини таъкидлади. Батафсил: https://sof.uz/gaqb Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг: 👉 @sofuzb
21 січ 2023, 22:29

Манба: Европа Иттифоқи Россия активларини қандай қилиб мусодара қилишни билмаяпти Европа Иттифоқи Украинани тиклаш учун Росси
Манба: Европа Иттифоқи Россия активларини қандай қилиб мусодара қилишни билмаяпти Европа Иттифоқи Украинани тиклаш учун Россия Федерациясининг музлатилган активларини қандай қилиб мусодара қилиши мумкинлиги ҳақида ҳали қарор қилгани йўқ, ҳуқуқий масалалар муҳокама қилинмоқда, деди Брюсселдаги журналистларга Европанинг юқори мартабали манбаси. Европарламент пайшанба куни Россия давлат активларидан Киевга "товон тўлаш учун" фойдаланишга чақирувчи мажбурий бўлмаган резолюцияни қабул қилди. Аввалроқ, ЕИ ҳам Украинани можародан кейин тиклаш учун музлатилган Россия активларидан, жумладан, хусусий активларидан фойдаланишга тайёрлигини бир неча бор эълон қилган эди. "Аммо ҳозирча Европа Иттифоқида бундай тартиб учун қонунчилик механизми мавжуд эмас", дейилади манба берган хабарда. Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг: 👉 @sofuzb
21 січ 2023, 13:33

Reuters: Airbus Air India компаниясига 235 та самолёт етказиб беради Европанинг Airbus самолёт ишлаб чиқарувчиси Ҳиндистоннин
Reuters: Airbus Air India компаниясига 235 та самолёт етказиб беради Европанинг Airbus самолёт ишлаб чиқарувчиси Ҳиндистоннинг Air India авиаташувчисига 235 дона А320 самолётини етказиб бериш учун буюртма олди. Бу ҳақда жума куни манбаларга таянган ҳолда Reuters агентлиги хабар берди. Хабарга кўра, самолётларни етказиб бериш бўйича шартнома 27 январь куни имзоланади. Air India ширкатининг эгаси бўлган Ҳиндистоннинг Tata Group трансмиллий компанияси Airbus ва Американинг Boeing компаниялари билан жами 425 та самолёт сотиб олиш бўйича музокаралар олиб бормоқда. Шартномаларда Европа самолёт ишлаб чиқарувчиси томонидан ишлаб чиқарилган 235 та А320 ва 190 та Boeing 737 Max самолётларини харид қилиш кўзда тутилган. Аввалроқ, "Ўзбекистон ҳаво йўллари" 12 дона A320neo самолётларини сотиб олиши ҳақида хабар берган эдик. Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг: 👉 @sofuzb
21 січ 2023, 12:59

2023 йилда якка тартибдаги тадбиркорлар учун қандай ижтимоий солиқ ва имтиёзлар берилмоқда? Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг: 👉 @sofuzb
21 січ 2023, 12:39

Жаҳон туризм кенгаши: Париж 2022 йилда туризм учун энг даромадли шаҳарга айланди Батафсил: https://sof.uz/iky1 Энг сўнгги хаб
Жаҳон туризм кенгаши: Париж 2022 йилда туризм учун энг даромадли шаҳарга айланди Батафсил: https://sof.uz/iky1 Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг: 👉 @sofuzb
21 січ 2023, 11:58

АҚШ молия вазири: мамлакатдаги дефолт глобал молиявий инқирозга олиб келиши мумкин Батафсил: https://sof.uz/ua7i Энг сўнгги х
АҚШ молия вазири: мамлакатдаги дефолт глобал молиявий инқирозга олиб келиши мумкин Батафсил: https://sof.uz/ua7i Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг: 👉 @sofuzb
21 січ 2023, 11:27

2025 йил 1 январга қадар балиқчиликни интенсивлаштириш технологияларини ишлаб чиқарувчилар айрим солиқларнинг ярмини тўлайди
2025 йил 1 январга қадар балиқчиликни интенсивлаштириш технологияларини ишлаб чиқарувчилар айрим солиқларнинг ярмини тўлайди Қонунчиликка кўра, 2025 йил 1 январга қадар балиқчиликни интенсивлаштириш учун зарур бўлган асбоб-ускуналар ва технологиялар (аэратор, бассейн, автокормушка, УЗВ) ҳамда қайта ишлаш ускуналарини ишлаб чиқаришни йўлга қўйган, бироқ даромадининг 80 фоизидан ортиғини ушбу ускуналарни ишлаб чиқаришдан оладиган субъектлар учун қуйидаги солиқлар 50 фоизга камайтирилиши белгиланган: фойда солиғи (тижорат банкларида жойлаштирилган маблағлардан олинган фоизлардан ташқари); юридик шахслардан олинадиган ер солиғи; юридик шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқ; сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ. Шунингдек, балиқ етиштирувчи хонадон эгаларига ер солиғи ва мол-мулк солиғи ставкаси 50 фоиз миқдорида белгиланган. Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг: 👉 @sofuzb
21 січ 2023, 11:07

Bloomberg: Саудия Арабистони "Формула-1" активларини сотиб олмоқчи Саудия Арабистони Суверен Жамғармаси 400 миллиард долларли
Bloomberg: Саудия Арабистони "Формула-1" активларини сотиб олмоқчи Саудия Арабистони Суверен Жамғармаси 400 миллиард долларлик активларга эга. Батафсил: https://sof.uz/1su8 Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг: 👉 @sofuzb
21 січ 2023, 10:35

Ишсиз қолган Microsoft’чилар, АҚШда шеригини отган ўзбек, отдан тушса ҳам эгардан тушмаган Кушербаев ва дунёнинг энг қиммат бренди ўзгарди(ми?) 2023 йил анча оғир бошланди. Совуқ кунлар, газ, сув ва электр етиб бормаган уйлар. Уларга қўшимча эса озиқ-овқат нархининг ошиши бир-бирига занжир каби уланган муаммоларнинг ечимидан кўра салмоғи ошмоқда. Натижа эса доимгидек савол остида? Депутатликдан кетган бўлсада халқнинг қийин аҳволидан норози бўлган Расул Кушербаев киритган таклиф амалга ошадими? Россия фуқароси ўзбек дўсти учун суммаси 82 миллиондан ортиқ турадиган буюмни аямаган бир пайтда, АҚШда ишлаётган икки ўзбек муҳожири нега бир-бирининг жонига қасд қилишди? Бу орада ижара уй-жойларнинг нархи нафақат Ўзбекистонда балки Туркияда ҳам ошиши илмий башорат қилинди. Бунинг сабаби нима? Иқтисод жабҳасига оид, ҳафта давомидаги шу каби бир-биридан долзарб маълумотлар билан ушбу ҳавола орқали батафсил танишишингиз мумкин. Sayt | Telegram | Facebook|Instagram
21 січ 2023, 09:18

Кўрсатилган бозор хизматлари ҳажми 357 554,5 млрд. сўмни ташкил этди Бу кўрсаткич 2021 йилнинг мос даврига нисбатан солиштири
Кўрсатилган бозор хизматлари ҳажми 357 554,5 млрд. сўмни ташкил этди Бу кўрсаткич 2021 йилнинг мос даврига нисбатан солиштирилганда 15,9 % га ошган. Батафсил: https://sof.uz/lyuw Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг: 👉 @sofuzb
21 січ 2023, 09:03

Биткоин кескин кўтарилди 21 январдаги савдолар давомида биткоин курси 10 фоиздан кўпроққа ошди. Батафсил: https://sof.uz/c5zq
Биткоин кескин кўтарилди 21 январдаги савдолар давомида биткоин курси 10 фоиздан кўпроққа ошди. Батафсил: https://sof.uz/c5zq Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг: 👉 @sofuzb
21 січ 2023, 08:22

Давлат буджетидан қайтарилган ҚҚС 19 трлн сўмдан ошди 2022 йилда жами 12 367 та ариза бўйича 6 507 та ташкилотга 19 311,7 млр
Давлат буджетидан қайтарилган ҚҚС 19 трлн сўмдан ошди 2022 йилда жами 12 367 та ариза бўйича 6 507 та ташкилотга 19 311,7 млрд сўм қайтарилган. Батафсил: https://sof.uz/x95e Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг: 👉 @sofuzb
21 січ 2023, 07:33

Moody’s Ўзбекистон кредит рейтинг баҳосини оширди Moody’s ҳисоботига кўра, 2023 йилда Ўзбекистоннинг иқтисодий ўсиши 5 фоизни
Moody’s Ўзбекистон кредит рейтинг баҳосини оширди Moody’s ҳисоботига кўра, 2023 йилда Ўзбекистоннинг иқтисодий ўсиши 5 фоизни ташкил қилиши прогноз қилинмоқда. Батафсил: https://sof.uz/w02 Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг: 👉 @sofuzb
21 січ 2023, 06:14

Олимлар ЯИМни янги усулда баҳолашни таклиф қилмоқдалар Чикаго университети олимлари ялпи ички маҳсулот даражасини кўчаларни ё
Олимлар ЯИМни янги усулда баҳолашни таклиф қилмоқдалар Чикаго университети олимлари ялпи ички маҳсулот даражасини кўчаларни ёритиш орқали баҳолашни таклиф қилишди. Батафсил: https://sof.uz/7k4v Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг: 👉 @sofuzb
21 січ 2023, 05:34

Ўзбекистоннинг ташқи савдо айланмаси 18,6 фоизга кўпайди Ўзбекистон жаҳоннинг 204 мамлакати билан савдо алоқаларини амалга ош
Ўзбекистоннинг ташқи савдо айланмаси 18,6 фоизга кўпайди Ўзбекистон жаҳоннинг 204 мамлакати билан савдо алоқаларини амалга ошириб келмоқда. Батафсил: https://sof.uz/yis8 Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг: 👉 @sofuzb
21 січ 2023, 05:13

Чакана савдо товар айланмаси ҳажми 319 288,2 млрд сўмни ташкил этди Батафсил: https://sof.uz/xf6 Энг сўнгги хабарларга обуна
Чакана савдо товар айланмаси ҳажми 319 288,2 млрд сўмни ташкил этди Батафсил: https://sof.uz/xf6 Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг: 👉 @sofuzb
21 січ 2023, 03:55