Sof.uz | Соф хабарлар
Відкрити в Telegram
Банк, молия, иқтисодиёт соҳасидаги энг сўнгги, сифатли хабарлар, мақолалар Сайт: www.sof.uz Facebook: fb.com/sofuzb Instagram: instagram.com/sof.uz_live Почта: info@sof.uz Хабар жўнатиш: @Sofuzgaxatbot Тижорий ҳамкорлик: @almmedia
Показати більше4 669
Підписники
Немає даних24 години
Немає даних7 днів
Немає даних30 день
Архів дописів
Шавкат Мирзиёев Европанинг энг йирик банки бошқарув раиси билан учрашди
Шавкат Мирзиёев Будапешт шаҳрига ташрифи доирасида Европанинг етакчи “OTP” банки бошқаруви раиси Шандор Чаньини қабул қилди.
Давлат раҳбари Венгрия ишбилармонлари билан ҳамкорликдаги биринчи йирик лойиҳа муваффақиятли амалга оширилгани – “OTP” банки Ўзбекистон бозорига кирганини алоҳида мамнуният билан қайд этди.
“Ипотека банк”ни хусусийлаштириш бўйича битим муваффақиятли амалга оширилгани хорижий инвесторларга муҳим ишора бўлгани ва уларнинг мамлакатимизга қизиқишини оширгани қайд этилди.
Учрашувда Ўзбекистон банк-молия соҳасини ривожлантириш, шу жумладан хизматлар сифатини ошириш, энг аввало, бизнес учун инновацион ва арзон маҳсулотларни жорий этиш борасида ўзаро манфаатли ҳамкорликни кенгайтириш масалалари муҳокама қилинди.
Саноат кооперацияси, қишлоқ хўжалиги ва бошқа устувор тармоқлардаги қўшма лойиҳаларни қўллаб-қувватлаш ва илгари суришнинг самарали молиявий воситаларини тез фурсатда ишга тушириш муҳимлиги таъкидланди.
Банк раҳбари Шандор Чаньи Венгрия компаниялари ўз инвестициявий фаолиятини кенгайтиришига яратилган қулай шароитлар учун Ўзбекистон етакчисига самимий миннатдорлик билдирди.
Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг: 👉 @sofuzb
Россия ва Украина ўртасида ғалла бўйича музокаралар Истанбулда ўтказилиши мумкин
Туркия ва БМТ ғалла битимини қайта тиклаш бўйича лойиҳа таклифларини ишлаб чиқмоқда, Москва ва Киев ўртасида техник музокаралар Истанбулда ўтказилиши мумкин, деб ёзади Sabah газетаси манбаларга таяниб.
Дон шартномаси 18 июль куни тўхтатилди, Россия Федерацияси Туркия, Украина ва БМТни унинг узайтирилишига эътирози ҳақида хабар берди. Россия президенти Владимир Путин аввалроқ БМТ саъй-ҳаракатларига қарамай, Россия билан келишув шартлари бажарилмаганини, чунки Ғарб давлатлари ўз ваъдаларини бажармоқчи эмаслигини таъкидлаган эди. Путин Ғарб Украина ғалласининг катта қисмини ўз штатларига экспорт қилганини ва келишувнинг асосий мақсади - муҳтож мамлакатларга, шу жумладан Африка мамлакатларига дон етказиб бериш ҳеч қачон амалга оширилмаганини бир неча бор таъкидлаган.
Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг: 👉 @sofuzb
Балиқчилик лойиҳаларига 50 миллион сўмгача гаровсиз кредит ажратилади
2024 йил 1 январдан “Ҳар бир оила – тадбиркор” дастури доирасида аҳоли ва тадбиркорларга балиқчилик лойиҳаларини амалга ошириш учун 50 миллион сўмгача гаровсиз кредит ажратилади.
Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг: 👉 @sofuzb
6 ойда молиявий хизматлар ҳажми 50 трлн сўмдан ошган
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Статистика агентлигининг дастлабки маълумотларига кўра, 2023 йилнинг январь-июнь ойларида кўрсатилган бозор хизматлари ҳажми 212,8 трлн сўмга етган.
Ўтган йилнинг мос даврига нисбатан солиштирилганда кўрсатилган бозор хизматлари ҳажми 12,3 фоизга ошган.
— Молиявий хизматлар ҳажми – 50 трлн сўм;
— Савдо хизматлари ҳажми – 50 трлн сўм;
— Транспорт хизматлари ҳажми – 49,1 трлн сўм;
— Алоқа ва ахборотлаштириш хизматлари ҳажми – 14,4 трлн сўм;
— Таълим соҳасидаги хизматлар ҳажми – 9,1 трлн сўм.
Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг: 👉 @sofuzb
Пойтахт маҳаллий бюджетидаги қўшимча 360 млрд сўм нималарга сарфланиши эълон қилинди
Халқ депутатлари Тошкент шаҳар кенгаши депутатлари қўшимча манбалардан шаклланган 361 млрд сўмдан ортиқ маблағларни тақсимлади. Бу бўйича кенгашнинг тегишли қарори қабул қилинди.
Унга кўра,
— Бектемир ва Яшнобод туманлари электр тармоқларида таъмирлаш ишлари учун — 3,9 млрд сўм;
— Давлат органлари ва унинг мансабдор шахслари томонидан тадбиркорлар/фуқароларга етказилган зарарни қоплаш учун — 30 млрд сўм;
— 1800 нафар эҳтиёжманд оилага ипотека кредити дастлабки бадали ва фоиз тўловларининг бир қисмини қоплаш учун
— 70,3 млрд сўм;
— Юнусобод тумани Пенсия жамғармаси бўлими ходимларининг кўрсаткичларини махсус электрон мосламалар орқали баҳолаш тизимини ҳамда фуқароларга қулайлик яратиш мақсадида электрон навбат тизимини жорий қилиш учун — 250 млн сўм;
— Нукус шаҳридаги уйларнинг томларини янгилаш ҳамда авариявий ҳолатга келиб қолган уйларни янгидан қуриш учун — 20,1 млрд сўм;
— "Янги Ўзбекистон" боғига туташ ҳудудда инфратузилма ва коммуникация тармоқларини ётқизиш учун — 0,5 млрд сўм;
— Пойтахт маҳаллаларида 2022 йилдан ўтган ижтимоий инфратузилма ва бошқа объектларни таъмирлаш ҳамда қуриш ишларини якунлаш учун — 34,8 млрд сўм;
— Аввалги йиллардаги қурилиш ишларидан кредитор қарздорликни қоплаш учун — 35,7 млрд сўм;
— Прокуратура органлари фахрийларини қўллаб-қувватлаш жамоатчилик маркази биносини таъмирлаш учун — 3,2 млрд сўм;
— Пойтахтдаги 527- ва 194-давлат боғчаларини реконструкция қилиш учун — 21,5 млрд сўм;
— Юнусободдаги "Оқтепа" маҳалласига янги оқова сув тармоғини ўтказиш — 6,2 млрд сўм;
— Туманлар ҳокимликлари қошидаги "Аёллар дафтари" жамғармалари маблағларини шакллантириш учун — 40 млрд сўм;
— Туманлар ҳокимликлари қошидаги "Ёшлар дафтари" жамғармалари маблағларини шакллантириш учун — 40 млрд сўм;
— "Саховат ва кўмак" жамғармаси маблағларини шакллантириш учун — 15 млрд сўм;
— Болаларни соғломлаштириш ва аҳоли саломатлигини тиклашга кўмаклашиш жамғармаси маблағларини шакллантириш учун — 26,5 млрд сўм;
— Янгиҳаёт туманини ташкил этиш харажатлари учун — 13,2 млрд сўм миқдорида маблағ ажратилади.
Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг: 👉 @sofuzb
Қозоғистондан Хитойга контейнерларда ғалла ташиш 2,5 баравар ошди
«Қазақстан темір жолы» МК АЖ вакиллари Қостанайда ҳудудий юк жўнатувчилар билан учрашув ўтказди.
«ҚТЖ – Юк ташиш» МЧЖ бош директори ўринбосари Н.Келбуғанов раислигида жорий йил ҳосили йиғим-терими арафасида ғалла ва кукун маҳсулотларини ташишни ташкил этиш масалалари муҳокама қилинди, деб хабар беради Kazinform мухбири.
Мазкур компания матбуот хизматининг хабар беришича, 2023 йилнинг 7 ойида «ҚТЖ» МК» АЖ томонидан 6,7 миллион тонна ғалла ташилган. Бу ўтган йилга нисбатан 30 фоизга кўпдир. ХХРга контейнерларда ғалла ташиш 2,5 баробар ошди.
Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг: 👉 @sofuzb
Бир нафар шифокорга қанча аҳоли тўғри келади?
Статистика агентлиги маълумотларига кўра, 2023 йил 1 январь ҳолатига Ўзбекистонда бир нафар шифокорга ўртача 358 нафар аҳоли тўғри келади.
Ҳудудлар бўйича бир шифокорга тўғри келадиган ўртача аҳоли сони:
— Қорақалпоғистон Р. – 365 нафар;
— Андижон вилояти – 402 нафар;
— Бухоро вилояти – 307 нафар;
— Жиззах вилояти – 485 нафар;
— Қашқадарё вилояти – 529 нафар;
— Навоий вилояти – 333 нафар;
— Наманган вилояти – 497 нафар;
— Самарқанд вилояти – 362 нафар;
— Сурхондарё вилояти – 558 нафар;
— Сирдарё вилояти – 450 нафар;
— Тошкент вилояти – 457 нафар;
— Фарғона вилояти – 444 нафар;
— Хоразм вилояти – 349 нафар;
— Тошкент шаҳри – 123 нафар.
Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг: 👉 @sofuzb
Президент маслаҳатчиси Ўзбекистон давлат ёшлар театри фаолияти билан танишди
Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан театр санъатини янада ривожлантириш юзасидан белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш юзасидан жорий йилнинг 18-август куни Ўзбекистон Республикаси Президентининг фан, таълим, соғлиқни сақлаш ва маданият масалалари бўйича маслаҳатчиси Одил Абдураҳмонов Ўзбекистон давлат ёшлар театри бўлди.
Тегишли вазирлик ва идоралар масъул ходимлари билан биргаликда театрнинг ижодий фаолияти, моддий-техника базаси ва олиб борилаётган қурилиш-таъмирлаш ишлари ҳолати ўрганилди.
Мулоқот чоғида Ўзбекистон давлат ёшлар театри биносидаги қурилиш-таъмирлаш ишларини якунига етказиш чораларини кўриш, ижодий жамоа репетициялари ва спектаклларни Тошкент шаҳридаги бошқа театрлар бинолари, маданият саройларида намойишини ташкил этиш, гастрол сафарларини уюштириш ҳамда театрнинг ижодий фаолиятини янада такомиллаштиришга боғлиқ масалалар муҳокама этилди.
Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг: 👉 @sofuzb
АҚШ долларининг расмий курси яна кўтарилди
Марказий банк хорижий валюталарнинг янгиланган расмий курслари тўғрисида маълумот берди. Унга кўра, Россия рублидан ташқари барча хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан қиймати ошган.
— 1 АҚШ доллари — 12 078.01 (+11.82) сўм;
— 1 Россия рубли — 129.50 (-0.52) сўм;
— 1 евро — 13 127.59 (+6.81) сўм.
Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг: 👉 @sofuzb
Президент Давлат солиқ қўмитаси раиси Шерзод Қудбиевга танбеҳ берди.
Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг: 👉 @sofuzb
"Тax-Gap" деган бало бекор қилинади - Президент
“Солиқ маъмурчилигини бутунлай ўзгартирамиз. Айни вақтдаги солиқ қонунчилигига мувофиқ интизомли солиқ тўловчиларнинг қайсидир ҳамкори қачонлардир хато қилган бўлса, унинг учун ҳам жавоб беряпти. ҚҚС тўловчилар ушбу солиқни қайтаришда солиқ улуши коэффициентини қўллаш, янги жорий қилинган яъни "Tаx – Gap" тизими адолатсиз эканини билдиряпти. Бу тизим энди бекор қилинади”, — дейди Президент
Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг: 👉 @sofuzb
Тадбиркорлар олти ойда қарийб 1 триллион сўмлик имтиёзлардан фойдаланган
Туман ва шаҳарлар ҳам 5 та тоифага ажратилди, 60 та туманга алоҳида солиқ, кредит ва молиявий ёрдам режимлари жорий қилинди.
Натижада бу туманлардаги тадбиркорлар ўтган олти ойда қарийб 1 триллион сўмлик имтиёзлардан фойдаланди.
Бунинг ҳисобига, 20 та тумандаги тадбиркорларнинг даромади ўтган йилга нисбатан 1,5-2 бараваргача ошди.
Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг: 👉 @sofuzb
Кредит ва солиқ тарихи тоза тадбиркорлар учун кредит олишда гаров талаби 50 фоизга камайтирилади
Президентнинг маълум қилишича, ўз бизнесини йўлга қўя олган, “кредит ва солиқ тарихи” тоза бўлган тадбиркорларга фаолиятини янги босқичга олиб чиқиш учун кредит олишда гаров талаби 50 фоизга камайтирилади.
Шунингдек, лойиҳа доирасида олиб кириладиган асбоб-ускунани суғурталаш, хом-ашё ва материалларни сертификатлаш харажатлари марказлар томонидан қоплаб берилади.
Умуман, дастурда иштирок этаётган кичик бизнес корхоналари фаолиятини уч йилгача текширишга йўл қўйилмайди.
Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг: 👉 @sofuzb
Янги лойиҳадан тушган 2 йиллик солиқлар Бизнесни ривожлантириш банкига ўтказилади - Шавкат Мирзиёев
“Янги кичик бизнес лойиҳаси ишга тушгач, 2 йил давомида улардан тушадиган барча солиқлар Бизнесни ривожлантириш банкининг ( собиқ ҚҚБ) айланма маблағи учун. Давлатга эмас, банкка ўтказиб берилади. Буни тушунадиган раҳбарлар кўпайиши керак", — дейди Шавкат Мирзиёев.
Шунингдек, давлат раҳбари бу банкнинг раҳбари бюрократ эмас, бизнесга яқин, бизнесни тушунадиган инсон бўлиши кераклигини ҳам алоҳида таъкидлаб ўтди.
Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг: 👉 @sofuzb
«Қишлоқ Қурилиш Банк» (ҚҚБ)«Бизнесни ривожлантириш банки»га айлантирилади – Шавкат Мирзиёев
@sofuzb
Ўзбекистонда қарийб 70 мингта саноат корхоналари фаолият юритмоқда
Статистика агентлигининг дастлабки маълумотларига кўра, 2023 йилнинг январь-июнь ойларида Ўзбекистонда 293,6 трлн сўмлик саноат маҳсулотлари ишлаб чиқарилган.
Саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажми 2022 йилнинг мос даври билан солиштирилганда 5,6 фоизга ошган.
Бугунги кунда Ўзбекистонда қарийб 70 мингта саноат корхоналари фаолият юритмоқда, шундан 11,5 мингтаси Тошкент шаҳрига, 7,9 мингтаси Фарғона вилоятига, 7,1 мингтаси Тошкент вилоятига ва 6,2 мингтаси Самарқанд вилояти ҳиссасига тўғри келган.
2023 йилнинг январь-июнь ойларида иқтисодий фаолият турлари бўйича саноат ишлаб чиқариш ҳажми:
— Тўқимачилик маҳсулотлари – 33,3 трлн сўм;
— Кийим ишлаб чиқариш – 10 трлн сўм;
— Металлургия саноати – 57,8 трлн сўм;
— Кимё маҳсулотлари – 16 трлн сўм.
Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг: 👉 @sofuzb
Ўзбекистонда интернет тармоғига уланган абонентлар сони қанча?
Статистика агентлиги маълумотларига кўра, Ўзбекистонда 2023 йилнинг 1 январь ҳолатига, интернет тармоғига уланган абонентлар сони 26,7 миллионтани ташкил этган.
Бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 16,3 фоизга ошган.
Ҳудудлар орасида интернет тармоғига уланганлар сони:
— Энг кўп абонентлар сони Тошкент шаҳрида - 5,4 млн;
— Энг кам абонентлар сони Сирдарё вилоятида - 0,7 млн.
Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг: 👉 @sofuzb
АҚШ долларнинг сўмга нисбатан қиймати тушди
Марказий банк хорижий валюталарнинг янгиланган расмий курслари тўғрисида маълумот берди. Унга кўра, Россия рублидан ташқари барча валюталарнинг сўмга нисбатан қиймати тушган.
— 1 АҚШ доллари — 12 066.19 (-22.81) сўм;
— 1 Россия рубли — 130.02 (+5.12) сўм;
— 1 евро — 13 120.78 (-88.87) сўм.
Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг: 👉 @sofuzb
Энергетика вазирига янги ўринбосар тайинланди
Умид Мамадаминов энергетика вазири ўринбосари лавозимига тайинланди.
Тайинловга қадар у қишлоқ хўжалиги вазири ўринбосари лавозимида фаолият юритган.
Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг: 👉 @sofuzb
Япония Гавайидаги ўрмон ёнғинлари қурбонларига 2 миллион доллар ёрдам беради
Япония ҳукумати чоршанба куни Гавайидаги Мауи оролидаги кучли ўрмон ёнғинлари қурбонларига гуманитар ёрдам сифатида 2 миллион доллар ажратишини маълум қилди. Оролдаги табиий офат қурбонлари сони 100 кишидан ошди. Ёрдам Америка Қизил Хоч жамияти ва Japan Platform нотижорат ташкилоти орқали кўрсатилади, деб ёзмоқда Kyodo.
«Япония ва Гавайи кўп йиллардан бери дўстона муносабатларни сақлаб келмоқда», – деди Япония ташқи ишлар вазири Ёсимаса Хаяси журналистларга берган интервьюсида.
Япониянинг Гонолулудаги бош консуллиги маълумотларига кўра, оролда бир неча юз япон фуқароси истиқомат қилади. Жабрланган Япония фуқаролари ҳақида маълумот берилмаган.
Маҳаллий ҳукумат сешанба куни Мауи оролидаги ўрмон ёнғинлари қурбонлари сони 106 кишига етганини маълум қилди.
АҚШ оммавий ахборот воситаларининг хабарларига кўра, бу ёнғинлар 1918 йилда Миннесота штатида юзлаб одамларнинг ҳаётига зомин бўлган ёнғиндан кейин Қўшма Штатлардаги энг ҳалокатли ёнғин бўлган.
Гавайи губернатори Жош Грин аввалроқ ёнғинлар оқибатида 1300 га яқин одам бедарак йўқолганини айтди.
Оқ уйнинг маълум қилишича, президент Жо Байден ва биринчи хоним Жилл Байден душанба куни табиий офат қурбонлари ва маҳаллий ҳукумат вакиллари билан учрашиш учун Мауига боради.
АҚШнинг Фавқулодда вазиятлар бўйича федерал агентлиги ҳисоб-китобларига кўра, Лахайна шаҳридаги жабрланган ҳудудларни тиклаш учун тахминан 5,52 миллиард доллар керак бўлади.
Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг: 👉 @sofuzb
