Sof.uz | Соф хабарлар
Відкрити в Telegram
Банк, молия, иқтисодиёт соҳасидаги энг сўнгги, сифатли хабарлар, мақолалар Сайт: www.sof.uz Facebook: fb.com/sofuzb Instagram: instagram.com/sof.uz_live Почта: info@sof.uz Хабар жўнатиш: @Sofuzgaxatbot Тижорий ҳамкорлик: @almmedia
Показати більше4 669
Підписники
Немає даних24 години
Немає даних7 днів
Немає даних30 днів
Архів дописів
Ногиронлиги бўлган шахсларнинг аукцион орқали ер участкаси сотиб олиш харажатларининг бир қисми қоплаб берилади
Ҳукумат қарори билан Ногиронлиги бўлган шахснинг ва таркибида ногиронлиги бўлган шахс бор оиланинг электрон онлайн-аукцион орқали ер участкасини сотиб олиш билан боғлиқ харажатларини қоплаб бериш тартиби тўғрисида низом тасдиқланди.
Низомга кўра, ер участкасини аукцион орқали сотиб олиш харажатларидан келиб чиққан ҳолда, оиласи таркибида ногиронлиги бўлган шахслар сонидан қатъи назар, БҲМнинг 100 бараваригача (30 млн сўмгача) миқдорда бир марталик тўлов ажратилади.
Имтиёзли тоифадаги шахслар қуйидаги мезонларга мувофиқ келиши керак:
охирги 12 ой давомида ўзи ёки оила аъзолари номида яшаш учун мўлжалланган турар жойи ёки ер участкаси мавжуд бўлмаслиги;
ер участкаси охирги 3 ой ичида аукцион орқали харид қилинган ва Ўзбекистон ҳудудида бўлиши.
Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг: 👉
@sofuzb
2 ойда 786 та электромобил импорт қилинган
Статистика агентлиги маълумотларига кўра, Ўзбекистон 2023 йилнинг январь-февраль ойларида 8 та хорижий давлатдан қиймати 26,8 млн AҚШ долларига тенг бўлган 786 дона электромобил импорт қилган.
Электромобиллар импорти ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 562 тага ошган.
Ўзбекистон 2 ойда энг кўп электромобил импорт қилган давлатлар:
— Хитой – 705 та
— Гонконг – 56 та
— Германия – 15 та
— БАА – 5 та
— Корея – 2 та
Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг: 👉
@sofuzb
Toyota Японияда Camry автомобилларини сотишни тўхтатади
Toyota 43 йилдан кейин Японияда Camry автомобилини сотишни тўхтатмоқчи, дея хабар беради Nikkei Asia.
43 йил давомида флагман автомобиль ишлаб чиқарув буйича машҳурликда қолаётган мамлакатларга эътибор қаратган Toyota Motor Япония бозорида Camry седани сотувини тўхтатишни режалаштирмоқда.
Шу сабабли Toyota япон дилерларига йил охирида маҳаллий мижозлар учун Camry ишлаб чиқаришни тўхтатиши ҳақида хабар берди. Экспорт учун ишлаб чиқариш давом эттирилади.
Маҳаллий сотувлар босқичма-босқич тўхтатилмоқда. Янги Camry моделлари фақат ташқи бозорларда сотилади.
Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг: 👉
@sofuzb
Асосий ставканинг туширилиши Ўзбекистон иқтисодиётига қандай таъсир қилади?
Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази асосий ставканинг 1 фоиз бандга туширилиши макроиқтисодий кўрсаткичларга қандай таъсир қилишини таҳлил қилди. Ҳисоб-китобларга кўра, иқтисодиётнинг жадаллашиши, аҳоли истеъмоли ошиши, кредит ҳажми ўсиши кутилмоқда.
Батафсил: https://sof.uz/758
Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг: 👉
@sofuzb
Хитой Tesla'ни "нархлар урушини" тўхтатишга чақирмоқда
Электромобил ишлаб чиқарувчи Tesla Хитой бозорида катта чегирмалар таклиф қилмоқда ва бу содир бўлаётган воқеаларни "нархлар уруши" деб ҳисоблайдиган маҳаллий компанияларни хавотирга солмоқда, деб ёзади Bloomberg.
Хитой автомобил ишлаб чиқарувчилар ассоциацияси (CAAM) рақобатчини агрессив савдо сиёсатидан воз кечишга чақирди. Унинг фикрига кўра, чегирмалар сотишнинг пасайиши ва захираларни йиғиш муаммосига узоқ муддатли ечим эмас. Ташкилотнинг таъкидлашича, саноат соғлом ривожланишини таъминлаш учун нормал ишлашга қайтиши керак.
2022 йил октабр ойида Илон Маск компанияси Шанхайдаги заводда ишлаб чиқарилган бир қатор моделлар нархини пасайтирди. 2023 йил январ ойида чегирмаларнинг яна бир тўлқини вазиятни янада оғирлаштирди. Натижада Хитойда ишлаб чиқарилган Tesla автомобиллари ўтган йилга нисбатан 14 фоизга, АҚШ ва Европадагига қараганда қарийб 50 фоизга арзонроқ бўлди.
Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг: 👉
@sofuzb
⚡️“Ипотека банк” 324 миллион долларга, “Кока-кола” 252 миллион долларга сотилган
Шавкат Мирзиёев давлат мулкини хусусийлаштириш ишларининг ижроси ва бу борада жорий йилги режалар муҳокамаси юзасидан йиғилиш ўтказди.
Ўтган ўн йилда 1,2 триллион сўмлик давлат активлари сотилган бўлса, 2022 йилнинг ўзида бу кўрсаткич 11,3 триллион сўмга етди. Яъни, сўнгги бир йилда ўн йил давомида қилинган ишлардан 10 карра кўп натижага эришилди.
Узоқ йиллар ишламаган Андижон тажриба синов заводи негизида 18 миллион доллар инвестиция ҳисобига тўқимачилик корхонаси ташкил этилиб, мингта иш ўрни яратилган, 40 миллион долларлик маҳсулот экспорт қилинган. Қўқон суперфосфат заводини хорижий инвестор олиб, 40 миллион доллар инвестиция киритган, ишлаб чиқариш ҳажмини 4 бараварга оширган. “Ипотека банк” 324 миллион долларга ва “Кока-кола” компаниясидаги давлат улуши 252 миллион долларга сотилгани ҳам охирги йиллардаги энг йирик битимлар бўлди.
Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг: 👉
@sofuzb
Кўрсатилган бозор хизматлари ҳажми 61,8 трлн сўмни ташкил этди
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Статистика агентлигининг дастлабки маълумотларига кўра, 2023 йилнинг январь-февраль ойларида кўрсатилган бозор хизматлари ҳажми 61,8 трлн сўмни ташкил этди.
Бу кўрсаткич 2022 йилнинг мос даврига нисбатан солиштирилганда 10 фоизга ошган.
2023 йилнинг январь-февраль ойларида аҳоли жон бошига кўрсатилган бозор хизматлари ҳажми 1,7 млн сўмни ташкил этди.
Бу кўрсаткич 2022 йилнинг мос даврига нисбатан солиштирилганда 7,7 фоизга ошган.
Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг: 👉
@sofuzb
АҚШдаги энг йирик банк мижозларнинг заргарлик буюмларини сотди
Филиппинлик эр-хотин Хорхе ва Стелла Аранета АҚШнинг активлари бўйича энг йирик банки JPMorgan'га қарши заргарлик буюмларини сотиш юзасидан судга мурожаат қилди. Нью-Йоркдаги банк камерасида сақланган нарсаларни сотишдан банк 552 700 доллар даромад олган. Bloomberg маълумотларига кўра, Аранета ушбу қийматларни 10 миллион долларга баҳолаган.
Батафсил: https://sof.uz/88vd
Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг: 👉
@sofuzb
Ўзбекистонга олиб киришда айрим истеъмол товарларига нисбатан божхона божи ноль ставкада қўлланилиши узайтирилди
Президентнинг жорий йил 23 мартда «Истеъмол бозорларида нархлар барқарорлигини таъминлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги фармони қабул қилинди.
Фармонга кўра, 2024 йил 1 январгача Ўзбекистонга олиб киришда божхона божининг ноль ставкаси қўлланиладиган товарлар рўйхати тасдиқланди. Ушбу рўйхатдан йогурт, пахта, ивиган сут ёки қаймоқ, қатиқ, пишлоқ ва твороглар, янги ёки қуритилган хурмо, анжир, ананас, авокадо, гуава, манго ва мангостин ёки гарсиния, янги олма, нок ва беҳи, буғдой ёки жавдардан ташқари ғалла донидан ун, какао таркибли шоколад ва бошқа тайёр озиқ-овқат маҳсулотлари ўрин олган.
Президент фармонига асосан илгари мазкур муддат 2023 йил 1 июлга қадар эди.
Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг: 👉
@sofuzb
Ўзбекистон экспортидаги ТОП: 10 давлатлар
Статистика агентлигининг дастлабки маълумотларига кўра, 2023 йилнинг январь-февраль ойларида Ўзбекистон экспортида юқори улушга эга бўлган давлатлар:
— Россия – 454 млн
— Туркия – 222,7 млн
— Хитой – 184 млн
— Қозоғистон – 158 млн
— Қирғиз Р. – 129 млн
— Афғонистон – 109 млн
— Тожикистон – 70,5 млн
— Франция – 60,3 млн
— Покистон – 30,3 млн
— БАА – 29,3 млн АҚШ доллари
Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг: 👉
@sofuzb
1 апрелдан бошлаб Қозоғистон Россияга параллел импорт орқали ўтадиган товарларни блоклашни бошлайди
"Қозоғистон Россияга нисбатан чекловлар қўймайди, бироқ “Ғарб санкцияларини четлаб ўтишга ҳам йўл қўя олмайди”, деб ёзади Eurasianet юқори лавозимли амалдорга таяниб.
Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг: 👉
@sofuzb
2 ойда қанча бензин ишлаб чиқарилган?
Статистика агентлигининг дастлабки маълумотларига кўра, 2023 йилнинг январь-февраль ойларида Ўзбекистонда 263,9 минг тонна автомобил бензини ишлаб чиқарилган.
Автомобил бензини ишлаб чиқариш ҳажми 2022 йилнинг мос даври билан солиштирилганда 33,5 фоизга ошган.
2023 йилнинг январь-февраль ойларида айрим турдаги саноат маҳсулотларини ишлаб чиқариш ҳажми:
— Автомобил бензини – 263,9 минг тонна
— Кўмир – 682 минг тонна
— Нефт – 127,3 минг тонна
— Газ конденцати – 209,5 минг тонна
— Автобус – 114 дона
— Юк автомобиллари – 350 дона
— Автомобил двигателлари – 21,4 минг дона
— Енгил автомобиллар (махсус енгил автомобиллардан ташқари) – 23 949 дона
Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг: 👉
@sofuzb
Қирғизистон қимматбаҳо металл экспортини чеклади
Қирғиз Республикаси ҳукумати мамлакатдан қимматбаҳо металл ва таркибида шундай модда бўлган маҳсулотларни олиб чиқишга олти ойлик чеклов жорий этиш тўғрисида қарор қабул қилди. Бу ҳақда Вазирлар Маҳкамаси матбуот хизмати хабар қилди.
“Вазирлар Маҳкамаси мажлисида олти ой муддатга қимматбаҳо металл ва таркибида қимматбаҳо металл бўлган товарларни республика ҳудудидан олиб чиқишга миқдорий чеклов жорий этиш тўғрисида қарор қабул қилинди”, — дейилади хабарда.
Мазкур ҳужжат заргарлик саноати фаолиятини қўллаб-қувватлаш, тегишли хом ашёдан тайёр буюмлар ишлаб чиқариш ривожига кўмаклашишга қаратилган.
Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг: 👉
@sofuzb
Канадада 60 йил ичида биринчи марта аҳоли сонининг рекорд даражада ўсиши қайд этилди
Канада аҳолиси 2022 йилда тарихда биринчи марта миллиондан ортиқ кишига кўпайди, дея хабар беради BBC News.
Канада Статистика бошқармаси маълумотларига кўра, мамлакат аҳолиси 2022 йил 1 январдаги 38 516 138 кишидан 2023 йил 1 январда 39 566 248 кишига кўпайган.
Агентлик маълумотларига кўра, аҳоли ўсишининг деярли 96 фоизи миграция ҳиссасига тўғри келади.
Мамлакат статистика идораси, шунингдек, аҳоли сонининг ўсиши қисман ҳукуматнинг ишчи кучи танқислигини юмшатиш учун мамлакатга мигрантларни жалб қилиш ҳаракатлари билан боғлиқлигини айтди.
Аммо доимий ва вақтинчалик иммигрантлар сонининг кўпайиши мамлакатнинг айрим вилоятлари учун уй-жой, инфратузилма ва транспорт, шунингдек, аҳолига хизматлар кўрсатиш билан боғлиқ қўшимча муаммоларни келтириб чиқариши мумкин, дейди Канада ҳукумати.
Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг: 👉
@sofuzb
1 апрелдан бошлаб:
➖ маҳаллий ишлаб чиқарилган барча техникалар хариди учун 15 фоиз субсидия берилади (ҳозир фақат Чирчиқ кластерида ишлаб чиқарилган техникаларга татбиқ этилади);
➖ импорт қилинган техникалар уч йил муддатга божхона божи ва утилизация йиғимидан озод қилинади, улар бўйича қўшилган қиймат солиғини кечиктириб (9 ой давомида) тўлашга рухсат берилади (ушбу имтиёзлар ҳозир фақат пахтачилик ва чорвачилик техникаларида бор);
➖ техника хариди учун 10 йил муддатга 10 фоизлик кредитлар ажратилади.
Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг: 👉
@sofuzb
Reuters: Жаҳон банки, Европа Иттифоқи ва Киев Украинани қайта тиклаш харажатларини 411 миллиард долларга баҳолади
Жаҳон банки, Еврокомиссия ва Киевдаги расмийлар Украинани қайта тиклаш учун сарфланган маблағни 411 миллиард долларга баҳолади, деб хабар қилди Reuters.
Таъкидланганидек, кўрсатилган миқдор 2022 йил учун ҳисоб-китобларга кўра, Украина ялпи ички маҳсулотидан 2,6 баравар юқори. Жаҳон банки, Еврокомиссия ва Киев томонидан тайёрланган ҳисобот 2022 йил 24 февралдан бошлаб бир йилни қамраб олади.
2022 йил сентябрида ҳам худди шундай тадқиқот Украинани қайта тиклаш учун 349 миллиард долларга баҳоланган эди.
Томонлар фикрича, Украинага жорий йилда реконструкция қилиш учун 14 миллиард доллар сармоя керак. Хабарда айтилишича, Украина энергетика тизимига етказилган зарар 2022 йилнинг июнь ойидаги ҳисоб-китобларга нисбатан беш баробарга ошган.
Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг: 👉
@sofuzb
Долларнинг сўмга нисбатан курси кўтарилди
Марказий банк 24 мартдан хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан қийматини белгилади.
➖1 АҚШ доллари 11 391,23 сўм (+16,18);
➖1 Евро 12 399,35 сўм (+288,33);
➖1 Россия рубли 148,90 сўм (+0,42).
Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг: 👉
@sofuzb
Франция Миллий Ассамблеясида депутатларга ТикТок, WhatsApp ва Теlegram'дан фойдаланишни чеклаш тавсия этилди — Politico
Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг: 👉
@sofuzb
⚡️10 минг гектардан лалми ва яйлов майдонда жун кластерларини ташкил қилинади
Йиғилишда пиллачилик ва жунчилик салоҳиятидан янада кенг фойдаланиш зарурлиги таъкидланди.
Шу муносабат билан Тошкент вилоятида 15 минг гектар, Бухоро, Жиззах, Қашқадарё, Самарқанд, Сурхондарё, Хоразм вилоятларида 10 минг гектардан, Қорақалпоғистонда, Андижон, Наманган, Навоий, Сирдарё, Фарғона вилоятларида 5 минг гектардан аҳоли яшаш жойларига яқин лалми ва яйлов майдонни ўзлаштириб, пилла кластерларини ташкил қилиш зарурлиги қайд этилди.
Бу ерлар Вьетнам тажрибаси асосида аҳолига 1-2 гектардан ҳам тут, ҳам озиқ-овқат экиш учун берилади.
Шунингдек, Олтинсой, Шўрчи, Конимех, Нурота, Муборак, Ғузор, Каттақўрғон, Нуробод, Фориш, Тупроққалъа туманларида аҳоли яшаш жойларига яқин 10 минг гектардан лалми ва яйлов майдонда жун кластерларини ташкил қилиш топширилди.
Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг: 👉
@sofuzb
Forbes рўйхатига Ўзбекистоннинг ўнта банки кирди
Россиянинг Forbes нашри “Давлатлардаги 50 та ишончли банк” рўйхатини тузди. Унинг таркибига Ўзбекистоннинг ўнта банки ҳам кирди.
Гап “Асакабанк", “Ипотека банк” АТБ, "Саноат қурилиш банк", “Қишлоқ қурилиш банк”, Ўзбекистон миллий банки(NBU), “Агробанк”, “Халқ банки”, "Микрокредитбанк", "Ҳамкорбанк" ҳамда “Капиталбанк" ҳақида кетмоқда.
Рейтингнинг дастлабки уч ўрнини Қозоғистон банклари эгаллади: "Citibank Kazakhstan", "Отбасй Банк" ва "Қозоғистон Халқ банки".
Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг: 👉
@sofuzb
