Қайта тикланувчи энергия манбаларини кенгайтириш бўйича кўрсатмалар берилди
Президент Шавкат Мирзиёев 27 февраль куни қайта тикланувчи энергия манбаларини кенгайтириш чора-тадбирлари юзасидан йиғилиш ўтказди.
Сўнгги йилларда энергетика бутун дунёда долзарб масалага айланиб бормоқда. Шу боис салоҳиятли давлатлар унинг муқобил йўлларини изламоқда. Бугун жаҳон энергетикасида "яшил энергетика" улуши қарийб 30 фоизга етган, айрим Европа давлатларида 80-90 фоиздан ошган.
Ўзбекистонда ҳам бу борада фаол иш олиб борилмоқда. Сўнгги уч йилда энергетика соҳасига 8 миллиард долларлик тўғридан-тўғри инвестициялар жалб қилинди. Хусусан, Навоий ва Самарқанд вилоятларида қуёш электр станциялари ишга туширилди. Бу йил 18 та шундай станциялар барпо этилмоқда. Бу орқали хонадонларга бериладиган электр энергияси 50 фоизга кўпаяди.
Батафсил: https://sof.uz/dp6b
Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг: 👉
@sofuzb
27 лют 2023, 11:03
