uk
Feedback

Не попадись на ботовода! Telemetrio знаходить і позначає такі канали мітками 👉 Хочеш бачити мітку, оформляй підписку

Sof.uz | Соф хабарлар

Sof.uz | Соф хабарлар

Відкрити в Telegram

Банк, молия, иқтисодиёт соҳасидаги энг сўнгги, сифатли хабарлар, мақолалар Сайт: www.sof.uz Facebook: fb.com/sofuzb Instagram: instagram.com/sof.uz_live Почта: info@sof.uz Хабар жўнатиш: @Sofuzgaxatbot Тижорий ҳамкорлик: @almmedia

Показати більше
4 669
Підписники
Немає даних24 години
Немає даних7 днів
Немає даних30 днів
Архів дописів
Иш ҳақи, обуна ва коммунал тўловларига тегишли маблағларни ўзлаштирган шахслар аниқланди Бош прокуратура ҳузуридаги Департаме
Иш ҳақи, обуна ва коммунал тўловларига тегишли маблағларни ўзлаштирган шахслар аниқланди Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Термиз шаҳар бўлими томонидан тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш юзасидан ўтказилган терговга қадар текширувда, “Т.н.” МЧЖнинг банк ишларини юритувчиси Ф.Э. иш ҳақи ва унга тенглаштирилган маблағлардан ташқари, электрон дастурга ўзига қўшимча иш ҳақи сифатида маълумотлар киритиб, МЧЖнинг жами 225,5 млн сўмини пластик картасига ўтказиб олиб, тадбиркорнинг мулкини ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилганлиги аниқланган. Батафсил: https://sof.uz/5qln Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг: 👉 @sofuzb
26 січ 2023, 22:44

Ўзбекистонда сўнгги 10 йилликда бажарилган қурилиш ишлари статистикаси қандай? Статистика агентлиги маълумотларига кўра, Ўзбе
Ўзбекистонда сўнгги 10 йилликда бажарилган қурилиш ишлари статистикаси қандай? Статистика агентлиги маълумотларига кўра, Ўзбекистонда сўнгги 10 йилда бажарилган қурилиш ишлари ҳажми: — 2010 йилда – 8,2 трлн. сўм — 2011 йилда – 9,5 трлн. сўм — 2012 йилда – 11,7 трлн. сўм — 2013 йилда – 15,2 трлн. сўм — 2014 йилда – 20,1 трлн. сўм — 2015 йилда – 25,4 трлн. сўм — 2016 йилда – 29,4 трлн. сўм — 2017 йилда – 34,7 трлн. сўм — 2018 йилда – 51,1 трлн. сўм — 2019 йилда – 71,2 трлн. сўм — 2020 йилда – 88,1 трлн. сўм — 2021 йилда – 107,5 трлн. сўм — 2022 йилда – 130,8 трлн. сўм Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг: 👉 @sofuzb
26 січ 2023, 13:02

Роналдуга ўзбекистонлик тадбиркор асос солган машҳур бренд томонидан соат совға қилинди Португалиялик футболчи Криштиану Рона
Роналдуга ўзбекистонлик тадбиркор асос солган машҳур бренд томонидан соат совға қилинди Португалиялик футболчи Криштиану Роналду қимматбаҳо совғани қабул қилиб олди. Унга қуйидаги расмда акс этган ажойиб соатни "Jacob & Co" бренди топширган. "The Sun" нашрининг хабар беришича, соатнинг нархи 630 минг фунт стерлингга тенг. У яшил рангда бўлиб, Криштианунинг Саудияга кўчиб ўтгани муносабати билан шу рангда ишлаб чиқарилган. Маълумот ўрнида, "Jacob & Co" бренди асосчиси ўзбекистонлик Жейкоб Арабо (асл исм-фамилияси Ёқуб Арабов) ҳисобланади. Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг: 👉 @sofuzb
26 січ 2023, 12:42

Нима учун доллар жаҳон захира валютаси мақомини йўқотмайди? Охирги геосиёсий воқеалар долларнинг гегемонлигига бирор нарса та
Нима учун доллар жаҳон захира валютаси мақомини йўқотмайди? Охирги геосиёсий воқеалар долларнинг гегемонлигига бирор нарса таҳдид соладими деган эски саволни жонлантирди. Доллар жаҳон валютаси бўлиб қолмоқда, икки триллион купюранинг ярми АҚШдан ташқарида муомалада. Кўпгина мамлакатларда чакана савдода ҳар куни доллардан фойдаланиш маҳаллий валютани алмаштиради. Дунё қарзининг 40 фоизга яқини долларда чиқарилади. Бу АҚШга жуда катта имтиёзлар беради. Батафсил: https://sof.uz/297k Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг: 👉 @sofuzb
26 січ 2023, 12:12

Қулай инвестицион муҳит яратилдими? Прогнозлаштириш ва макроиқтисодий тадқиқотлар институти (ПМТИ) экспертлари 2017-2022 йилл
Қулай инвестицион муҳит яратилдими? Прогнозлаштириш ва макроиқтисодий тадқиқотлар институти (ПМТИ) экспертлари 2017-2022 йилларда Ўзбекистонда қулай инвестицион муҳитни яратиш бўйича амалга оширилган чора тадбирлар ва унинг натижасини ўрганиб чиқди. Сўнгги йилларда республикада инвестицион муҳитни яхшилаш ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш мақсадида 12 дан ортиқ Қонун, 60 дан ортиқ Фармон ва Қарор қабул қилинди. Тадбиркорларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш учун Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузурида "Бизнес Омбудсман" институти, Бош вазир қабулхоналари ҳамда инвесторлар учун ягона марказ ташкил этилди. 2021 йилда мамлакатимиз тарихида илк бор қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ерларни хусусийлаштириш жараёни бошланди. Батафсил: https://sof.uz/l2cp Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг: 👉 @sofuzb
26 січ 2023, 11:49

Осиёнинг энг бой одами тарихдаги энг йирик фирибгарликда айбланмоқда Hindenburg Research маълумотларига кўра, Adani Group кор
Осиёнинг энг бой одами тарихдаги энг йирик фирибгарликда айбланмоқда Hindenburg Research маълумотларига кўра, Adani Group коррупция, пул ювиш, солиқ тўловчилар маблағларини ўғирлаш ҳолатларида иштирок этади. Аданининг асосий компаниялари "сезиларли даражада қарздор" ва бу бутун гуруҳни "хавфли молиявий аҳволда" қолдирди. Компаниянинг таъкидлашича, еттита Адани компаниясининг акциялари 85 фоиз пасайиш эҳтимоли бор. Гаутама Адани Ҳиндистон миллиардери, Осиёдаги энг бой одамлар рейтингида биринчи ўринни эгаллайди (ва дунёда учинчи), бойлиги 121 миллиард долларни ташкил этади. Батафсил: https://sof.uz/bflv Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг: 👉 @sofuzb
26 січ 2023, 11:34

2022 йилда глобал смартфонлар етказиб бериш 10 йил ичидаги энг паст даражага тушди 2022 йилда дунёда смартфонлар етказиб бери
2022 йилда глобал смартфонлар етказиб бериш 10 йил ичидаги энг паст даражага тушди 2022 йилда дунёда смартфонлар етказиб беришнинг умумий ҳажми 2021 йилга нисбатан 11,3 фоизга камайиб, 1,21 миллиард донани ташкил этди, бу сўнгги 10 йилдаги энг паст кўрсаткичдир. Бу ҳақда International Data Corporation (IDC) халқаро тадқиқот компанияси матбуот хизмати ўз сайтида маълум қилди. 2022 йилда бошқа компаниялардан кўра кўпроқ Жанубий Кореянинг Samsung компанияси бозорга 260,9 миллион дона смартфон етказиб берди. Иккинчи ва учинчи ўринларни мос равишда 226,4 миллион ва 153,1 миллион дона етказиб бериш билан Американинг Apple ва Хитойнинг Xiaomi компаниялари бўлишди. Ўтган йили Samsung 21,6 фоиз, Apple 18,8 фоиз ва Xiaomi 12,7 фоиз улушга эга бўлди. Батафсил: https://sof.uz/l72c Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг: 👉 @sofuzb
26 січ 2023, 11:07

Европа давлати нефть ва газдан рекорд даражада даромад олди Норвегияда ўтган йили нефть ва газни сотишдан тушган солиқ тушумл
Европа давлати нефть ва газдан рекорд даражада даромад олди Норвегияда ўтган йили нефть ва газни сотишдан тушган солиқ тушумлари, дастлабки маълумотларга кўра, 200 фоизга ўсиб, рекорд даражадаги 89,3 миллиард еврони ташкил этди. Бу ҳақда Reuters Европа давлати солиқ маъмурияти маълумотларига таяниб хабар бермоқда. Бўлим бошлиғи Нина Шанке Фюннемаркнинг таъкидлашича, асосий сабаб газнинг юқори баҳоси бўлиб, бу етказиб беришдан рекорд даражада даромад олиш имконини берди. Батафсил: https://sof.uz/ayk3 Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг: 👉 @sofuzb
26 січ 2023, 10:36

Айланмадан олинадиган солиқ тўловчилар ихтиёрий асосда қатъий белгиланган миқдорда солиқ тўлашни хабарнома юбориш орқали танлаш ҳуқуқи берилади. Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг: 👉 @sofuzb
26 січ 2023, 09:58

Tesla тўртинчи чоракда рекорд даражада даромад олди Америкалик электромобиль ишлаб чиқарувчи Tesla 2022 йилнинг тўртинчи чора
Tesla тўртинчи чоракда рекорд даражада даромад олди Америкалик электромобиль ишлаб чиқарувчи Tesla 2022 йилнинг тўртинчи чорагида (октябрь-декабрь) рекорд даражадаги даромад келтирди. Бу ҳақда компания матбуот хизмати ўз сайтида хабар тарқатди. Корпорациянинг уч ойдаги даромади 37 фоизга ўсиб, 24,3 миллиард долларни ташкил этди, бу компания тарихидаги энг юқори кўрсаткич бўлди. Белгиланган даврдаги соф фойда 59 фоизга ошиб, 3,7 миллиард долларни ташкил этди. Бутун 2022 йил якунларига кўра, компаниянинг соф фойдаси 128 фоизга ўсди ва 12,6 миллиард долларни, даромади 51 фоизга ошиб, 81,5 миллиард долларни ташкил этди. Батафсил: https://sof.uz/au79 Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг: 👉 @sofuzb
26 січ 2023, 09:06

Лира дунёдаги энг "хавфли" валюта сифатида тан олинди Турк лираси Россия рублини ортда қолдириб, энг хавфли валютага айланди,
Лира дунёдаги энг "хавфли" валюта сифатида тан олинди Турк лираси Россия рублини ортда қолдириб, энг хавфли валютага айланди, деб ёзади Bloomberg экспертларга таяниб. Мутахассислар валютанинг хавфлилигини опционлар нархидаги фарқдан келиб чиқиб баҳоладилар. Шу ой охирида "лира-доллар" ва "доллар-лира" ўртасидаги фарқ 13 фоизни ташкил этди. Эслатиб ўтамиз, январь ойи ўрталарида турк регулятори асосий ставкани 9 фоиз даражасида сақлаб қолди. 2021 йил охиридан бери Туркия Марказий банки ҳафталик репо аукционларида асосий ставкасини 14 фоизда сақлаб қолди. Бу пасайиш ўтган ёзда бошланган ва ноябрга келиб бу кўрсаткич 9 фоизга тушиб кетган. Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг: 👉 @sofuzb
26 січ 2023, 08:27

Тошкентда савдо марказлари ва истироҳат боғларининг иш вақтига қўйилган чеклов олиб ташланди Аномал совуқ об-ҳаво туфайли пой
Тошкентда савдо марказлари ва истироҳат боғларининг иш вақтига қўйилган чеклов олиб ташланди Аномал совуқ об-ҳаво туфайли пойтахтдаги барча савдо ва хизмат кўрсатиш шохобчалари, кўнгилочар савдо марказлари ва истироҳат боғлари фаолиятига қўйилган чеклов олиб ташланди. Ўзбекистонда кузатилган аномал совуқ об-ҳаво туфайли аҳоли хонадонларига электр энергияси ва газ таъминотини узлуксиз етказиш мақсадида Тошкент шаҳридаги озиқ-овқат дўконлари ва умумовқатланиш корхоналаридан ташқари барча савдо ва хизмат кўрсатиш шохобчалари, кўнгилочар савдо марказлари ва истироҳат боғлари вақтинча қисқартирилган иш режимга ўтказилганди. Пойтахт ҳокимлиги ушбу чекловлар олиб ташлангани ҳақида хабар берди. Батафсил: https://sof.uz/p1g3 Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг: 👉 @sofuzb
26 січ 2023, 07:43

Давлат солиқ қўмитаси 2022 йилда ўзбекистонликларга 773 млрд сўм кешбэк тўлаган Декабр ойида 1,7 миллион истеъмолчига 127,4 м
Давлат солиқ қўмитаси 2022 йилда ўзбекистонликларга 773 млрд сўм кешбэк тўлаган Декабр ойида 1,7 миллион истеъмолчига 127,4 миллиард сўм нақд пул берилди. 1 миллиондан ортиқ истеъмолчига 63,1 миллиард сўм тўлов амалга оширилди."Кешбэкнинг қолган қисми солиқ декларацияси топширилгандан сўнг тўлов учун тасдиқланади", — дейилади хабарда. Батафсил: https://sof.uz/p1g3 Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг: 👉 @sofuzb
26 січ 2023, 07:07

Норин ва Ургут туманида имтиёзли кредит маблағларини ўзлаштирган корхона раҳбарлари аниқланди Бош прокуратура ҳузуридаги Депа
Норин ва Ургут туманида имтиёзли кредит маблағларини ўзлаштирган корхона раҳбарлари аниқланди Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Норин туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда, “O.P.” МЧЖ раҳбари А.Х аттракцион жиҳозларини олиш учун тижорат банки филиалидан ажратилган имтиёзли кредит эвазига 228,8 минг АҚШ долларлик жиҳозларини сотиб олмасдан, кредит маблағини “R.I.” хориж компанияси орқали нақдлаштириб олиб ўзлаштирганлиги аниқланган. Батафсил: https://sof.uz/1yb7 Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг: 👉 @sofuzb
26 січ 2023, 06:56

Ўзбекистонда доллар, евро ва рублнинг расмий курси кўтарилди Марказий банк 2023 йил 27 январдан хорижий валюталарнинг сўмга н
Ўзбекистонда доллар, евро ва рублнинг расмий курси кўтарилди Марказий банк 2023 йил 27 январдан хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан расмий курсини эълон қилди. 1 АҚШ доллари +27,33 сўм ошди — 11 320,02 сўм; 1 Евро курси +46,71 сўм ошди — 12 334,29 сўм; 1 Россия рубли +0,16 сўм ошди — 164,02 сўм. Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг👉🏼 Sayt | Telegram | Facebook | Instagram
26 січ 2023, 06:17

“Humo” ва “Uzcard” тизимларида ишловчи банкоматларни интеграциялаш ишлари жорий йил май ойи якунига қадар якунланиши мумкин.
“Humo” ва “Uzcard” тизимларида ишловчи банкоматларни интеграциялаш ишлари жорий йил май ойи якунига қадар якунланиши мумкин. Агар ушбу ишлар амалга ошса, кейинчалик ушбу банкоматлардан икки тизимдаги карталарни ҳам нақдлаштириш имкони бўлади. Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг: 👉 @sofuz
26 січ 2023, 05:47

Ўзбекистонликлар 2022 йилда электромобиллар импортига 69,8 млн. АҚШ доллари сарфлаган Статистика агентлиги маълумотларига кўр
Ўзбекистонликлар 2022 йилда электромобиллар импортига 69,8 млн. АҚШ доллари сарфлаган Статистика агентлиги маълумотларига кўра, Ўзбекистон 2022 йилда хориждан қиймати 69,8 млн. AҚШ долларига тенг бўлган 2 180 дона электромобил импорт қилган. Электромобиллар импорти 2021 йилнинг мос даври билан солиштирилганда 1371 тага ошган. Ўзбекистон 2022 йилда энг кўп электромобил импорт қилинган давлатлар: — Хитой – 1 941 дона — БАА – 111 дона — Германия – 58 дона — Гонконг – 42 дона — Литва – 10 дона — Корея – 7 дона — Бошқа давлатлар – 11 дона Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг: 👉 @sofuzb
26 січ 2023, 05:32

2022 йилда давлат бюджетига 46,2 трлн сўм божхона тўловлари ундирилган 2022 йилда божхона органлари томонидан мамлакатимизнин
2022 йилда давлат бюджетига 46,2 трлн сўм божхона тўловлари ундирилган 2022 йилда божхона органлари томонидан мамлакатимизнинг иқтисодий хавфсизлигини таъминлаш, божхона тартиботларини соддалаштириш, Ўзбекистоннинг экспорт салоҳиятини янада оширишга қаратилган кенг қамровдаги ислоҳотлар, чора-тадбирлар амалга оширилди. 2022 йилда давлат бюджетига 46,2 трлн сўм миқдорида божхона тўловлари ундирилди ва белгиланган режа 114 фоизга бажарилди. Тадбиркорлик субъектларини қуллаб-қувватлаш мақсадида божхона тўловларидан 56,6 трлн сўм миқдорида имтиёз ва тариф преференциялари қўлланилди. Батафсил: https://sof.uz/6zxj Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг: 👉 @sofuzb
26 січ 2023, 05:00

Bloomberg: IBM технология гиганти 4000 га яқин ходимини ишдан бўшатмоқчи Технология гиганти IBM компанияси Kyndryl ва Watson
Bloomberg: IBM технология гиганти 4000 га яқин ходимини ишдан бўшатмоқчи Технология гиганти IBM компанияси Kyndryl ва Watson Health бўлинмаларидан 3,9 минг кишини ишдан бўшатиш арафасида. Бу ҳақда Bloomberg хабар бермоқда. Нашрнинг қайд этишича, ходимларнинг 1,5 фоизи компанияни тарк этади. Ишдан бўшатишлар асосан Kyndryl ва Watson Health бўлимларида ишлаганларга таъсир қилади. Шу билан бирга, бундай катта миқдордаги ходимларни қисқартириш технологик гигантга 300 миллион долларга тушади. Батафсил: https://sof.uz/24n7 Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг: 👉 @sofuzb
26 січ 2023, 04:06

CERR: Кўчмас мулк бозори деярли 4 фоизга ўсди 2022 йилда Ўзбекистон кўчмас мулк бозорида олди-сотди битимлари сони 257 мингта
CERR: Кўчмас мулк бозори деярли 4 фоизга ўсди 2022 йилда Ўзбекистон кўчмас мулк бозорида олди-сотди битимлари сони 257 мингтадан ошди, бу 2021 йилга нисбатан 3,8 фоизга кўпдир, дея таъкидлади Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази (CERR) экспертлари. Бозордаги фаолликни арзон ипотека кредитлари давлат дастури рағбатлантиришда давом этмоқда. Йил давомида ипотека кредитлари қолдиғи 46,4 триллион сўмни ташкил этиб, 2021 йилга нисбатан 1,3 баробар ўсди. "Иккиламчи" кўрсаткичлари ҳам ўсиб бормоқда, бу ерда квадрат метр учун ўртача харажат. м йилига 16,5 фоизга ўсди. Вилоятлар орасида Навоий – 27,7 фоиз, Тошкент – ​​25,1 фоиз ва Фарғона вилояти – 24 фоиз етакчилик қилмоқда. Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг: 👉 @sofuzb
26 січ 2023, 03:34