cookie

Ми використовуємо файли cookie для покращення вашого досвіду перегляду. Натиснувши «Прийняти все», ви погоджуєтеся на використання файлів cookie.

avatar

Nasihat.uz

Тошкент шаҳар “АҲМАДЖОН ҚОРИ” жоме масжиди www.nasihat.uz расмий веб сайти телеграм канали. Имом-хатиб: Эргашев Мухаммадий Туҳфатулла ўғли Диний саволлар учун: @SavollarMuslimUzBot Тел: (78) 150-33-44 Таклиф ва мулоҳазалар учун: @nasihatuzadminbot

Більше
Рекламні дописи
5 421
Підписники
-424 години
+147 днів
+6130 днів

Триває завантаження даних...

Приріст підписників

Триває завантаження даних...

Фото недоступнеДивитись в Telegram
Шайтонга ёрдамчи бўлманг! Ривоят қилишларича, Умар розияллоҳу анҳу Шом диёрида яшайдиган бир бақувват йигитнинг ҳол-аҳволи ҳақида суриштирдилар. У йигит шаробга муккасидан кетиб, сархуш бўлиб юрганидан хабар топгач, котибга дедилар: “Умардан фалончига. Сенга салом бўлсин. Аллоҳ таоло барча мақтовларга ҳақдор ягона Зотдир. У гуноҳни мағфират қилувчи, тавбани қабул этувчи, иқоби шиддатли ва фазлу карам соҳиби бўлган Зотдир. Ундан ўзга ибодатга сазовор Зот йўқ. Қайтиш Унинг Ўзигадир”, деб ёз. Хатни тамомлагач муҳр қўйдилар ва элтувчига: “Уни фақат эс-ҳуши жойидалигида топшир”, дедилар. Сўнгра йигитнинг ҳаққига дуо қилиб, Аллоҳ таоло унинг гуноҳларини кечиришини ва тавбасини қабул қилишини сўрадилар. Атрофдагилар ҳам дуога қўшилиб “Омийн”, деб туришди. Мактуб етиб боргач, йигит уни ўқир экан бундай деди: “У гуноҳни мағфират қилувчи”. Демак, Роббим менинг гуноҳларимни кечиришни ваъда қилган. “Тавбани қабул этувчи, иқоби шиддатли” – бу билан мени жазодан огоҳлантирмоқда. “Фазлу карам соҳиби бўлган Зотдир” – У Зотнинг марҳамати чексиз. “Қайтиш Унинг Ўзигадир”. Йигит мактубни такрор-такрор ўқир экан, ўзини йиғидан тўхтата олмади. Қилган барча гуноҳлари учун тавба қилди. Ҳоли ўнглана бошлади. Бу хабар мўминлар амири Умар розияллоҳу анҳуга етиб борди. У зот розияллоҳу анҳу: “Биродарингиз ёмон йўлга кириб тойилганини кўрсангиз мана шундай йўл тутинг. Уни қилаётган ишидан қайтариб, тўғри йўлга солинг. Ҳаққига дуо қилинг. Аллоҳ таоло унинг тавбасини қабул қилишини сўранг. Асло уни баттар гуноҳга ботишига сабаб бўлувчи иш қилиб, шайтонга ёрдамчи бўлиб қолманг”, дедилар. Абдуллоҳ Муҳаммад Абдулмуътийнинг “Меҳр ойи” китобидан Яқинларингизга ҳам улашинг: https://t.me/joinchat/AAAAAEAeDNv4kOODvAkBwg
Показати все...
👍 20 2
Фото недоступнеДивитись в Telegram
Ҳар қандай вазиятда ҳам Аллоҳнинг буйруғига итоат қилинг. Шайтон сизни фақирлик билан қўрқитмоқчи бўлади, унга алданиб қолманг. Барча нарса Аллоҳнинг мулкидир. Истаганига беради. Унга итоатингизни изҳор қилсангиз бас. Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳу: «Қуръондаги энг катта умидбахш оят ушбу – «Ким Аллоҳга тақво қилса, унинг йўлини очиб қўяди. Ва унга ўзи ўйламаган тарафдан ризқ берур»дир», деган эканлар. @nasihatuz
Показати все...
15👍 1
Фото недоступнеДивитись в Telegram
#Намоз_вақтлари 22 июн шанба куни тақвими Тошкент шаҳри учун ⏰ Тонг - 03:05 ⏰ Қуёш - 04:50 ⏰ Пешин - 12:30 ⏰ Аср - 17:41 ⏰ Шом - 20:02 ⏰ Хуфтон - 21:43 Тошкентдан аввал: Қўқон (-7), Наманган (-10), Фарғона (-10), Андижон (-12). Тошкентдан кейин: Бекобод (0), Жиззах (+6), Гулистон (+2), Денов (+6), Самарқанд (+9), Шаҳрисабз (+10), Қарши (+14), Каттақўрғон (+12), Нурота (+14), Навоий (+16), Бухоро (+19), Хива (+36). @nasihatuz
Показати все...
👍 9 2
Фото недоступнеДивитись в Telegram
“Дунё учун тижорат қилмайман” Ривоят қилишларича, Ҳорис ал-Муҳосибий болалик чоғида хурмо сотувчисининг эшиги олдида ўйнаб юрган болалар ёнидан ўтиб қолибди. Уларнинг ўйинини кузатиб турган Ҳорис олдига уйнинг эгаси (хурмо сотувчи) чиқиб: “Мана булар сенга, ол”, дея бир неча дона хурмо тутқазди. У эса: “Бу қандай хурмолар?” дея сотувчини саволга тутди. Хурмо сотувчи: “Ҳозиргина бир кишига хурмо сотган эдим, кетаётганида тушириб қолдирибди”, деб жавоб берди. Ҳорис: “Уни танийсизми?” деди. Сотувчи: “Ҳа, танийман”, деди. Ҳорис ўйнаётган болаларга қараб: “Бу одам мусулмонми ўзи?” деб сўради. Улардан “Ҳа” деган жавобни эшитган Ҳорис сотувчини ўша ҳолида ташлаб, ўз йўлига равона бўлди. Хурмо сотувчи унинг ортидан борди. Қўлидан ушлаб: “Мен ҳақимда қандай хаёлга борганингни айтмагунингча қўйиб юбормайман”, деди. Ҳорис эса: “Агар сиз чин мусулмон бўлсангиз ўша хурмоларнинг эгасини қидириб топинг ва хурмоларни унга беринг. Ташналикдан томоғингиз қуриганда сув қидирганингиз каби қидиринг. Мусулмон бўла туриб мусулмон болаларга ҳаром едирмоқчимидингиз?” деди. Буни эшитган хурмо сотувчи: “Аллоҳга қасам, энди ҳеч қачон дунё учун тижорат қилмайман!” деди. Ривоят қилинишича, Ас-Саррий ибн Муғоллас Ас-Сақотий устозига Марям сурасини ўқиб бераётиб, бир сўзнинг маъносини сўради. Устози эса: “Билмайман”, деди. У эса яна бир сўзнинг маъноси ҳақида қизиқди. Устози эса яна билмаслигини айтди. Ас-Саррий қироатни тўхтатиб: “Одамлар сизни олим деб билишади. Илмингиз йўқ бўлса, нима учун одамларнинг гапига алданиб юрибсиз? Улар билмай мақташса ғурурланиб юраверасизми?” деди. Буни эшитган устози уни калтаклай кетди. Ас-Саррий: “Эй устоз, билимсизлик ва жоҳиллик етмагандай, энди золимга ҳам айланмоқчимисиз?” деганида, устози тўхтади ва айбини тушуниб етди, уни кечирди. У ўша кундан бошлаб устозликдан воз кечиб, илм толибига айланди ва имкониятини илм олишга қаратди. У доим: “Мени жаҳолат кишанларидан Ас-Саррий озод қилган”, деб юрадиган бўлди. Абдуллоҳ Муҳаммад Абдулмуътийнинг "Меҳр ойи" китобидан @NASIHATUZ
Показати все...
👍 12😢 1
01:34
Відео недоступнеДивитись в Telegram
#Video #Ogohlik ❗️Ogoh bo‘ling, yot g‘oyalar ta'siriga tushib qolmang. O‘zingiz va yaqinlaringiz hayotiga befarq bo‘lmang! 🌐Rasmiy sahifamiz: @marifiymarkaz
Показати все...
5.91 MB
👍 1
ЖУМА ОДОБЛАРИ -Яхши амаллларни кўпайтириш ва гуноҳ ишларни тарк қилиш -Пайғамбар алайҳиссаломга саловатни кўпайтириш -Жума куни бомдод намозида Сажда ва инсон сураларини қироат қилиш -Ният қилиш -Жума куни учун хос кийим кийиш -Жума намози учун ғусул қилиш -Жума куни ҳушбўй нарсаларни суртиш -Мисвок қилиш -Жума намозига эрта бориш -Азонни эшитган вақтда савдо-сотиқ ишларни тарк қилиш -Жума намозига пийода бориш -Масжидга бориш ва кириш одобларига амал қилиш -Одамларни ҳатлаб ўтмаслик -Таҳийятул масжид намозини ўқиш -Масжидда ўтирган кишининг жойига ўтириш учун уни ўрнидан турғизмаслик -Икки кишининг ўртасини ажратмаслик -Жума намозидан олдин ҳалқа бўлиб ўтирмаслик -Жума куни Каҳф сурасини қироат қилиш -Зикр билан машғул бўлиш -Имкон қадар имомга яқин бўлиш -Биринчи сафга интилиш -Жим туриш ва имомга қулоқ солиш -Жума намозига бепарво бўлмаслик -Жума кунидаги дуолар ижобат бўладиган вақтни излаш "Ислом одоблари энциклопедияси" китобидан Улашинг https://t.me/joinchat/AAAAAEAeDNv4kOODvAkBwg
Показати все...
Nasihat.uz

Тошкент шаҳар “АҲМАДЖОН ҚОРИ” жоме масжиди www.nasihat.uz расмий веб сайти телеграм канали. Имом-хатиб: Эргашев Мухаммадий Туҳфатулла ўғли Диний саволлар учун: @SavollarMuslimUzBot Тел: (78) 150-33-44 Таклиф ва мулоҳазалар учун: @nasihatuzadminbot

👍 2
Фото недоступнеДивитись в Telegram
Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ! Жума айёмингиз муборак бўлсин! Аллоҳим, Жума кунида, бизларни, ота-оналаримизни, биз яхши кўрган кишиларни гуноҳларини авф этилганларингдан, улардан рози бўлганларингдан, гуноҳларини кечирганларингдан. Дўзахга ҳаром қилганларингдан, Жаннатий деб ёзганларингдан қилгин! @nasihatuz
Показати все...
👍 4 2
Фото недоступнеДивитись в Telegram
#Намоз_вақтлари 21 июн жума куни тақвими Тошкент шаҳри учун ⏰ Тонг - 03:04 ⏰ Қуёш - 04:50 ⏰ Пешин - 12:30 ⏰ Аср - 17:40 ⏰ Шом - 20:02 ⏰ Хуфтон - 21:43 Тошкентдан аввал: Қўқон (-7), Наманган (-10), Фарғона (-10), Андижон (-12). Тошкентдан кейин: Бекобод (0), Жиззах (+6), Гулистон (+2), Денов (+6), Самарқанд (+9), Шаҳрисабз (+10), Қарши (+14), Каттақўрғон (+12), Нурота (+14), Навоий (+16), Бухоро (+19), Хива (+36). @nasihatuz
Показати все...
👍 4 4
Фото недоступнеДивитись в Telegram
Бу йил 1.8 миллиондан ошиқ ҳожи ҳаж амалини адо этди Саудия Арабистони Подшоҳлиги статистика бош бошқармаси ҳаж амалларини бажариш учун келган зиёратчилар сонини эълон қилди. Унга кўра: – Бу йил 1 миллион 833 минг 164 нафар киши ҳаж амалини адо этган. Шундан ички зиёратчилар сони 221 минг 854 нафар. – Ҳожиларнинг 958 137 нафари эркак, 875 027 нафари эса аёллардир. – Зиёратчиларнинг 22,3 фоизи араб, 63,3 фоизи эса Осиё, 11,3 Африка давлатларидан, Европа Америка, Австралия ва бошқа мамлакатлардан келган зиёратчилар сони эса 3,2 фоизни ташкил этган. – Зиёратчиларнинг асосий қисми ҳаво йўллари орқали келган. – Бу йил юртимиздан 15 минг 130 нафар фуқаро ҳаж ибодатига муяссар бўлди. – Эслатиб ўтамиз: 22 июндан 12 июлга қадар ҳожиларимизни Жидда шаҳридан Ўзбекистонга олиб келиш ишлари амалга оширилади. @nasihatuz
Показати все...
👍 14 6
Фото недоступнеДивитись в Telegram
Одамларга насиҳат қилинг, шарманда қилманг! Уларни танқид қилинг, ҳақорат қилманг! Уларнинг ҳозирига қараб муомала қилинг, ўтмишига эмас. Уларнинг ақлига кўра муомала қилинг, умр-ёшига кўра эмас. Агар бирор кимсага фойдангиз тегмаса, ақалли унга зарарингиз ҳам тегмасин! “Ҳикматлар чашмаси”дан @nasihatuz
Показати все...
👍 15 6
Оберіть інший тариф

На вашому тарифі доступна аналітика тільки для 5 каналів. Щоб отримати більше — оберіть інший тариф.