cookie

Ми використовуємо файли cookie для покращення вашого досвіду перегляду. Натиснувши «Прийняти все», ви погоджуєтеся на використання файлів cookie.

avatar

👑 UZ LADY 👑

💑 O'zbek oilasi baxti... 👪 Hamkor kanal 👉 @Superkelinchak 👉 @uzbabyuzz 👉Murojaat uchun: @Ravshanovna_SM 🚨 Reklama uchun: @Reklama_bering ❤❤12.01.2017

Більше
Рекламні дописи
3 333
Підписники
-724 години
-1117 днів
-13230 днів

Триває завантаження даних...

Приріст підписників

Триває завантаження даних...

―Унда сен менинг тушимга кирдингми?Келажагим ҳақида айтмадинг- ку. ―Йўқ,мен сени тушингга кирганим йўқ.Мен сен билан шунчаки гаплашдим. Ҳаётинг буёғига яхшиланиб кетади.Фарзандли ҳам бўласан.Фақат озгина сабр қилсанг,ўзинг орзу қилган инсонни учратасан. ―Наҳотки? Сен нимага бу ердасан? Одамларнинг келажагини айтиш учунми? ―Мен ўн йилдан бери шу ерда яшайман.Кетолмайман,―деди маҳзун овозда Таня. ―Яшайсан? Метрода яшаб бўларканми? ―Мен бир бевафо йигитни деб бундан роса ўн йил олдин ўзимни мана шу поезд остига ташлаганман... ―Демак...Маҳлиёнинг юраги орқасига тортиб кетди.―Сен арвоҳмисан? ―Тшшш,жим―деди қиз бармоқларини лабига босиб.―Мендан қўрқма.Бошқа савол берма. Агар ҳозир уйғонмасанг,бекатингдан ўтиб кетасан.Мен эса кетишим керак.Вақтим тугади. Маҳлиё қўрғошиндай оғир қовоқларини зўрға очаркан,ёнига қаради.Қизиқ,унинг ёнида Таня йўқ,бошқа йўловчилар мудраб ўтиришарди. Ёш аёл ҳозиргина бўлиб ўтган воқеа ўнгими ёки тушлигини англолмай,метродан чиқиб автобекатга йўналди.Ижара уйининг ёнгинасига олиб бориб қўядиган 38 рақамли автобусга чиқиш учун билет олиб,тўпланиб турган йўловчилар олдига борди.Онги алланечук карахт,бутун вужудида енгил титроқ бордай эди. Автобусга орқа эшикдан чиқаркан,олд эшик олдида турган иккита бақувват йигитга кўзи тушди.Йигитлардан бири нимадир деб кондуктор аёлни пастга тушишини имо қилди.Маҳлиё “тушманг”― деб айтишга чоғланди-ю,аммо чўчиб гапиролмади. Кондуктор аёл пастга тушиши билан йигитлардан бири автобус баллонини кўрсатиб бир нарсалар деди. Аёл баллон ёнига яқинлашиши билан иккинчи йигит уни енгил итариб,қўлтиғига қистириб олган сумкасини тортиб олди-да,чопиб кетди.Иккинчиси ҳам унга эргашди.Кондуктор аёлнинг қичқириғи эшитилди. Маҳлиё бу воқеага бошқа йўловчилар сингари гувоҳ бўлиб тураркан,бирдан Танянинг “Сен ўшанда мени эслайсан”―дегани ёдига тушиб эти сесканиб кетди. Ўриндиққа чўкаркан,дунёда инсон ақли етмайдиган қандайдир сирли олам мавжудлигига имон келтирди... Моҳигул Назарова.
Показати все...
Рўё (Мистик ҳикоя) Маҳлиё ишхонасидан чиққан пайтида анча кеч тушиб қолган эди.Мусофирчиликда яшаётган ёш аёл бу хил ҳаёт тарзидан жуда безиб кетган бўлса-да,бегона шаҳарга ишлаб каттароқ пул топиш мақсадида келгани учун барча қийинчиликларга чидашга мажбур эди. Ҳозир ҳам ижара уйига имкон борича эртароқ етиб олиш мақсадида метрога тушаркан,жудаям қаттиқ толиққанини ҳис қилди. Санкт-Петербургдаги гул дўконида гулдаста ясовчи бўлиб ишлайдиган Маҳлиё шаҳарнинг у бурчагидан бу бурчагига қатнашга мажбур эди.Бу масофа анчагина олислиги боисидан агар жой топилса метрода гоҳо мудраб олишга ҳам имкон бўларди. Бахтига бир бекат юргач,ўриндиқда жой бўшаганини кўрган Маҳлиё дарров ўша жойга ўтириб олди.Сумкасини бағрига босди- ю,кўзларини юмди. Вужуди қақшаб оғрир,гуллар кўпинча музлатгичда туриши сабабли у бир кунда бир неча бор хона каби катта музхонага тушиб чиқишга мажбур бўларди. Ёш аёл ҳаво салқинлиги туфайли совуқ суягидан ўтиб кетганлигини энди ҳис қилди.Вагон ичидаги илиқ ҳаво чарчаган вужудига хуш ёқиб,беихтиёр кўзларини юмди. Уйқу ва хушёрлик ўртасидаги ёқимли бир ҳолатни ҳис қиларкан, Маҳлиёнинг киприклари бир-бирини маҳкам қучди.Киприклари орасида пайдо бўлган нурли йўлакчада у ўзига яқинлашиб келаётган жуда гўзал рус қизини илғади. Қиз чиройли русумдаги қизил пальто кийган,орқага йиғилган сочлари кулгичли оппоқ юзига қандайдир нафосат бағишлаган,чаккасига тушган жингалак кокиллари қайрилма қошларини яширмоқчидай туюларди. Қиз Маҳлиёнинг ёнига гўё қушдай қўнди.”Салом”.Қизнинг лаблари қимирладими ёки Маҳлиёнинг қулоғига шивирладими, ёш аёлнинг ўзи ҳам англамади.Шуниси ғалатики,қиз гўё Маҳлиёга кўп йиллик таниш дугонасидай туюларди. ― Кимсан?―сўради Маҳлиё. ―Кимлигим муҳимми?―Жилмайди қиз.―Менинг исмим Таня.Сени исминг?Тўхта,айтмасанг ҳам биламан.Сени исминг Маҳлиё.Ва сен бу ерлик эмассан- а? ―Қаердан биласан? Ҳа,дарвоқе, бу ерлик эмаслигим кўриниб турибди- ку,―деди Маҳлиё. ―Мен ҳамма нарсани биламан. Сен бу ерга ишлаш учун келгансан...Кейин бахтингни излаяпсан,шундайми? ―Нима сен фолбинмисан? ―Ҳайратланиб сўради Маҳлиё. ―Қаердан биласан? ―Айтдим-ку,мен кўп нарсани биламан.Агар келгуси ҳаётинг ҳақида билишни истасанг, шуни айтишим керакки,мен билан учрашганингни қайтиб эсламаслигинг керак.―Сирли овозда шивирлади қиз. Маҳлиёнинг вужуди жимирлаб кетди.Чунки у қиз сўзлаётган вақтда лаблари қимирламаётганини сезган эди. ―Қўрқма,―деди қиз.―Мен сени нималар кутаётганини айтаман,фақат мени унутсанг... ― Майли, сени унутаман,―деди Маҳлиё.―Фақат айт-чи, нимага менга бу гапларни айтяпсан? ―Сен ҳаётда жуда кўп қийналгансан.Биринчи боланг,икки йил кутиб зўрға эришган дилбандинг эрингнинг айби билан ўлик ҳолатда дунёга келган. Хўш,тўғри айтяпманми? ―Ҳа...Биз эрим билан бошқа фарзанд кўрмадик...―деди йиғлагиси келиб Маҳлиё. ―Ва сен уни ташлаб кетдинг,―деди Таня.―Бу охирги қароринг эди.Сен тўғри қилгансан.Эринг гиёҳванд эди.Шу сабаб ҳам боланг жонсиз туғилганди. Аммо кўп сиқилма.Чунки яқин орада ўзингнинг ҳаққоний бахтингни учратасан... ―Хўп,сени бу гапларинг тўғрилигига қандай ишонай? Сен балки мени гипноз қилаётгандирсан?―Маҳлиё ўзини қизиқтирган савол тилига кўчганини сезмай қолди. ―Нима менга ишонмаяпсанми? Мен гипнозчи эмасман. Ҳозир метродан чиққач,сен ҳар кунгидай 38 автобусга ўтирасан.Автобусга чиқаётган пайтингда эҳтиёт бўл.Чунки иккита ўғри йигит йўловчиларни пойлаб туришибди.Улар кондуктор пастга тушган пайтда унинг сумкасини олиб қочиб кетишади.Ўшанда менинг гапларим ростлигига ишонасан, ―деди тинчлантирувчи оҳангда қиз. ―Ҳозир бўлса,кўзингни оч.Уйғон.Чунки сен тушишинг керак бўлган бекат яқинлашяпди. ―Тўхта,нимага кўзимни очишим керак? Ахир менинг кўзларим очиқ-ку,―деди Маҳлиё ҳаяжонланиб. ―Сенинг кўзларинг очиқ эмас...Сен туш кўрдинг...―деди Таня.
Показати все...
👍 1
00:16
Відео недоступне
🍃🌹🍃 ЖУМА АЙЁМИНГИЗ МУБОРАК БЎЛСИН!🍃🌹🍃 Қалбимиз тўрида иймон порласин Мусулмон халқини Аллоҳ асрасин Бу ғариб қалбимиз нурларга тўлсин Жума аёмингиз муборак бўлсин! Яратган Роббимга ҳамду санолар, Унинг Расулига бўлсин дуолар. Исму амалингиз Жаннатда турсин, Жума айёмингиз муборак бўлсин! ✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿ 🧕 Muslimalar kundaligi 👇 https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
Показати все...
🌿Ажиб кунлар - Ота-оналар фарзандларининг кийимлари ва таомларининг ғамини еб, ахлоқий қадриятларини сингдиришни унутяптилар. - Ишчилар маошлари камлиги туфайли ишлашни хоҳламаяптилар. Аслида эса ризқни Аллоҳ таоло бераётганини унутганлар. - Йигит ва қизлар бутун кундаги вақтларини сайр билан ўтказадилар. Бозорларда юриб чарчамайдилар. Кейин бир ракъат намоз ўқишга келганда эса ҳолдан тойиб қоладилар. - Йигит ва қизлар мусиқаларни севиб тинглайдилар, Қуръонни тинглаганларида эса юраклари сиқилиб кетади. Ҳалол билан ҳаром чиқишмаслигини билмайдиларда. - Нафсимиз суйган нарсалар учун минг-минглаб пулларимизни аямай сарфлаймиз. Садақа қилишга келсак ҳамёнимиздаги керакмас чақаларни чиқариб берамиз. - Ишимизга кеч қолишдан қўрқиб, соатларимиз бонгини бураб қўямиз. Бомдод маҳал Аллоҳ билан дийдорлашадиган вақтимизни эса қўрқмасдан ўтказиб юбораверамиз. - Эркаклар аҳли аёлларининг гўзалликларини бошқаларга ошкор этиб олиб юрадилар. Рашк ҳам қилмайдилар. Гап сўзларига қараганда улар жуда ҳам маданиятли, эркин ва маърифатли инсонлар замонида яшаяпти. Аллоҳ ҳолимизни ислоҳ қилсин! ©konspektor @Husni_Xulqim🕊
Показати все...
👍 3
Фото недоступне
😍 Гўзаллик дуосини биласизми? 🤲  Юзини нурли ва чиройли, тиниқ бўлишини истаган кишилар учун Қуръони Карим оятлари ичида бир оят борки, унда ажойиб бир сир яшириб қўйилган. ❗️Бу оятни 7 кун кетма-кет ҳар кеча уйқудан олдин зайтун мойига 21 марта ўқиб дам солиб, юзига суриб ётган кишининг юзларидан ғуборлар кетиб, дилкаш ва тиниқ бўлиб, гўзаллашади. Ушбу оят матни шундай... Давоми👇
Показати все...
✅ БАТАФСИЛ МАЪЛУМОТ 👈
00:41
Відео недоступне
«Синфдошларим...» Эслаб ёшлик чоғларим, Кўздан оқар ёшларим. Омонмисиз? Бормисиз? Азиз синфдошларим! Ғаниматмиз ўйлайлик, Бир-биримиз йўқлайлик. Оқибатли бўлайлик! Азиз синфдошларим! Синфдошларга юбориб қўямиз Яқинларга улашинг ❤️⤵️ ✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿ 🧕 Muslimalar kundaligi 👇 https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
Показати все...
00:41
Відео недоступне
#Oppoq_Kelin_köylaklar💍🌷 Vecherniy fasonlar💎⚡                    @Islomiy_statuslar🤎🤎 🔹Reaksiya bosish tekin😻
Показати все...
🔥 1
Дуонинг ижобати Бир одам қаттиқ бетоб бўлиб, касалхонага тушибди. Шифокорларнинг бераётган дорилари фойда беришини сўраб эртаю кеч Аллоҳга ёлвориб дуо қилибди. Шу касал бир куни кечаси туш кўрибди. Тушида ўзи ва ҳамхоналари бир қудуқ ичидаги сувга чўкаётган эмишлар. Ёрдамга чақирсалар ҳам, ҳеч ким келмас эмиш. Бир пайт юқоридан бир ингичка арқон туша бошлабди. Ҳамма унга қараб талпинибди. Лекин арқон қимирлаб ҳеч кимнинг қўлига илинмай, ҳалиги одамнинг қўлига тушибди. Кўринишидан ўргимчак ипидек ингичка арқон одам кўтарадиган даражада пишиқ экан. Ҳалиги одам жон ҳолатда арқонга осилиб юқорига тирмаша бошлабди, лекин арқонни узилиб кетишидан хавотирга тушибди. Шу пайт худди унинг хаёлидагига жавобан юқоридан овоз келибди: “Қўрқма, ип узилмайди”. “Сен кимсан?” сўрабди ҳалиги одам. “Мен сен бир пайтлар сувдан чиқариб олган ўргимчакман. Ўша яхшилигинг учун бугун сенга яхшилик қилмоқдаман”, дебди. Ҳалиги одам бундай ишларни ҳар доим қилиб юргани учун бу ўргимчакни қачон, қаерда қутқарганини эслай олмабди. Шу пайт арқон қаттиқ силкина бошлабди. Одам пастга қараса, қолганлар ҳам арқонга осилиб юқорига тирмашиб чиқишаётган экан. Буни кўриб: “Арқон ингичка бўлса, ҳаммамизни кўтара олмай, узилиб кетиши мумкин. Нега улар менинг арқонимга осилишади?! Ахир ўргимчак уни мен учун ташлади-ку”, деб ўйлабди. Шу нарсани ўйлаган заҳоти арқон юқоридан “чирт” этиб узилиб, ҳаммалари пастга қулаб тушибди. Ҳалиги одам ўз овозидан уйғониб кетибди. Ярим тун, шериклари ухлаб ётишибди. Кўрган тушини эслабди ва у ҳақда ўйлай бошлабди. Умри давомида жонивор ва ҳашоратларга яхшилик қилиб келган одам палатадошларини ўйламай, фақат ўзи учун Аллоҳдан шифо сўраётганини эслаб, ўзидан уялибди. Шу тун тонгга қадар кўз юммай, Аллоҳга: “Эй карами кенг Парвардигорим, барча дард берган бандаларингга, касалхонадаги беморларга ва менинг дардимга шифо бериб, шу ердан соғ-саломат чиқиб кетишимизни насиб эт”, деб ёлворибди. Эрталаб шифокор одатдагидек касалларни кўздан кечираётиб, унга: “Сизнинг топширган анализларингизнинг жавоби яхши чиқди. Уч-тўрт кундан сўнг уйга жавоб берамиз”, дебди. Бу ҳикоядан хулоса шуки, одам ўзи учун нимаики яхшиликларни орзу қилса, атрофдагиларга ҳам шу нарсаларни насиб этишини хоҳламоғи лозим. Акбаршоҳ Расулов ✅ Chat guruhimizga marhamat👇 @Uzladyuz Yaqinlaringizga ham ulashing❤️👇 ┄┅┅•🌸•═•⊰💐⊱•═•🌸•┅┅┄ https://t.me/+dsA0--9QA0VlZDhi ┄┅┅•🌸•═•⊰💐⊱•═•🌸•┅┅┄
Показати все...

👍 5
Фото недоступне
🌸Ассалому Алайкум! 💥БУГУН 23➖МАЙ. 🌹МУРОДБАХШ ПАЙШАНБА ТОНГИ 💐МУБОРАК БЎЛСИН ДИНДОШИМ! 🌸🍀 Илохим ҳар бирингизнинг 🌸🍀 Кўнглингиз ХОТИРЖАМЛИКни, 🌸🍀 Юзингиз ТАБАССУМни, 🌸🍀 Хонадонингиз БАРАКАни, 🌸🍀 Ҳамёнингиз ДАРОМАДни, 🌸🍀 Қалбингиз ИЙМОНни, 🌸🍀 Танингиз САЛОМАТЛИКни, 🌸🍀 Юрагингиз МЕҲРни йўқотмасин! ✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿ 🧕 Muslimalar kundaligi 👇 https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
Показати все...
- Ҳа, нима гап, тинчликми? Рангингда ранг йук?- деди Рустам Меҳрож кириб келгач. – Тугади… – Нима тугади? Нимага тугади? – Ҳаммаси тугади…. – Меҳрож, нима бўлди ўзи, бундоқ тушунтириброқ гапиргин? – Ҳалима мен билан учрашиб, орани очиқ қилайлик, деди. Ўғлига кимдир биз ҳақимизда бўрттириб айтиб берган шекилли, хуллас, келиб бошқа учрашмайлик, деб кетди. – Дўстим, яна синовлар исканжасида қолдим, дегин. Лекин уни ҳам тушунишга уриниб кўр. У аёл боши билан ҳаммага қарши чиқолмайди, ҳамманинг маломатларига дош беролмайди. Унга ҳам осон тутма ҳозир. Ахир ўзи хоҳлаб орани бузмагандир, уни шунга мажбур қилишган. – Мен ундан хафа бўлолмайман, биласанми нега, чунки уни қаттиқ яхши кўраман. Ҳатто хоҳласам ҳам хафа бўлолмайман. Уни ҳали ҳам севганим учун ўзимдан хафаман, уни ҳамон унутолмаганим учун ўзимдан жаҳлим чиқяпти. Фақат ўзимдан… – Қўй, Меҳрож, ҳадеб сиқилавермагин, изига тушиб кетар. – Майли, иш ҳақида гапир. – Балки уйга бориб бугунча дам оларсан? – Мен яхшиман, ҳаммаси жойида, ишга ўт. – Иккита муҳим операция бор, қила олишингга кўзинг етадими? – Мен яхшиман. Айт, тайёрлашсин, ҳозир бораман. – Хўп, – дея Рустам иккинчи операция бўлимига шошилиб чиқиб кетди. *** Операция яхши ўтди, кун ҳам кеч бўлиб, Рустам кетиш учун Меҳрожнинг хонасига кирди. – Кетдикми? – Йўқ, мен қоламан, сен кетавер, – деди Меҳрож. – Ахир иш вақти тугади, қолаверса навбатчи ҳам эмассан-ку? – Ишламоқчиман, уйда мени қоронғуликдан бошқа нарса кутмайди. Эртага дам олавер, ўрнингга ўзим навбатчиликда туриб бераман. – Нималар деяпсан, ахир бунақада толиқиб ётиб қоласан-ку? – Балки шуни истаётгандирман. Шуниси яхшидир балки… ётиб қолсам-у, бошқа туролмасам ҳам майлиди… – Нималар деяпсан, Меҳрож, сен мени қўрқитяпсан? – Аҳамият берма, ўзим шунчаки гапирдим, қўйдим. Майли, сен кетавер, ўзим ишлайман. Илтимос, ҳозир ҳеч нарса сўрама, ҳеч нарса дегим йўқ. – Яхши, балки шу билан овунарсан. Унда кетдим, бирор гап бўлса хабар қил, етиб келаман. – Хўп, ташвишланма. (Давоми бор...) @qalbimgayaqinsiz
Показати все...
👍 9