683
Підписники
-124 години
-57 днів
-2030 днів
Архів дописів
683
ИЙМОН ДАЪВОСИ
Кўпчилик инсонлар ёки барчалари иймонни даъво қиладилар холос: «Одамларнинг кўплари, гарчи сиз жуда ҳарис бўлсангиз ҳам, мўмин эмаслар». (Юсуф: 103).
- Ва кўп мўминларда: иймонлари мужмалдир.
- Аммо Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам келтирган муфассал иймон бу: унда маърифат, илм, иқрор, муҳаббат бўлгани ҳолда ва унинг зидди: ёмон кўриш ва унга ғазаб қилиниши (куфр эканини) билган ҳолдаги - иймондир. Бу - умматнинг ўзлиги ва Раусулларга хос бўлган ва ҳамда сиддиқлар ва уларнинг жамоатининг - иймонларидир.
➖ ➖ ➖ ➖ ➖ ➖
© Ибнул Қоййим, «Фавоид».
® Risolat
683
ТАВҲИД: Исбот билан Инкор унда топилиши лозимлиги!
Қуръон - тавҳидга тўла! Ва, тавҳидга зид ширкларни айблашга ҳам тўла... Макка мушриклари Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам билан ваҳийдаги тавҳид исботида ихтилоф қилишмаган, аммо, ширкни инкор қилишга келганида, тавҳиднинг зиддини инкор қилишга келганида, мушриклар бош тортган, ширкни инкор қилишмади.
Ибн Таймия айтади: Расул ва мушриклар Аллоҳнинг илоҳиётини исботлашларида иттифоқ эдилар, лекин Расул илоҳиётда Аллоҳдан бошқасини инкор қиларди, мушриклар эса Аллоҳдан бошқасини ҳам исбот қилиб, Ундан бошқасини инкор қилмас эдилар. (Фатаво, 19 мужалладга қаралсин).
© Умар Шоҳир
® Risolat
683
Биз - даъват деганимизда Аллоҳга даъват қилишни мақсад қиламиз, албатта. Аллоҳ таоло деди: «Айтинг: бу менинг - мен ва менга эргашганлар аниқ ишонч устида Аллоҳга даъват қиладиган йўлимдир...». (Юсуф: 108). Аллоҳга даъват қилишдан мақсад эса Унинг дини Исломга даъват қилишдир: «Аниқки Аллоҳнинг наздидаги дин - Исломдир». (Оли Имрон: 19). Ва у - Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллом Рабб таолодан келтирган диндир. Ислом - даъватнинг айни мавзуси ва ҳақиқатидир. Манашу мавзу - даъватнинг биринчи асоси ҳисобланади. Дарҳақиқат, Расули акрам соллаллоҳу алайҳи ва саллам ушбу буюк Ислом динига Аллоҳ таоло у кишини рисолат билан мушарраф қилган пайтдан бошлаб то Рабб таолонинг ёнига кетгунларича Аллоҳга даъват қилдилар - уни энг етук кўринишда, комил суратда етказдилар. Аслида ҳам, Аллоҳ таоло у кишини шунинг учун юборган эди: «Эй Набий! Биз сизни гувоҳ бўлувчи, хуш хабар берувчи, огоҳ қилувчи ва Ўз изни ила Аллоҳга даъват қилувчи ва нур таратувчи чироқ қилиб юборганмиз, албатта». (Аҳзоб: 45, 46). У киши алайҳиссолату вассалом Исломга чақирувчи энг аввалги даъватчидир. Демак, даъватчи даъват асосларининг иккинчи асосидир.
Дарҳақиқат, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам Исломга даъват қилиш йўлида Аллоҳ таоло ваҳий қилган Қуръон ва Набавий суннатда собит бўлган унинг василалари, услублари ва йўналишлари билан унга киришганлар ва унда қоим бўлиб бажарганлар. Манашу василалар, услублар ва уларга боғлиқ бўлган ишлар даъватнинг тўртинчи асоси, деб саналади.
Демак, даъват асослари тўртта:
1. Унинг мавзуси.
2. Даъватчи.
3. Даъват қилинувчилар.
4. Ва унинг василаларидир.
© Абдулкарим Зайдон, «Усулу даъват».
© risolat.net
683
Савол: Ассаламу алайкум ва роҳматуллоҳ.
Яхшимисиз хизматлар билан чарчамаяпсизми. Узр сизни безовта қилдим. Бир савол бор эди. Аёл кишини юзи ва қўллари аврат эмасми?
Ва юзни ёпишликни ҳукми қандай? Аллоҳ сизни икки дунё яхшиликлари билан мукофатласин.
Жавоб: Ва алайкумуссалам ва раҳматуллоҳи ва барокатуҳ.
Бу масала ҳам ихтилофли масалалардан. Ихтилоф фуқоҳоларимиздан аксар ҳолатда қатъий бирон далил бўлмаса содир бўлади. Қатъий далил яъни: муҳкам бўлган, бир маънодаги бир сўз билан гапни ёки масалани узил-кесил қиладиган сариҳ, саҳиҳ далилдир. Бу далил: китоб, суннат ёки ижмоъ йўли билан келади, албатта.
Сиз сўраган масалада, жумҳур фуқаҳолар аёл кишининг юзи ва икки кафти аврат эмас, деб айтадилар: Ҳанафий, Моиликий ва жумҳур Шофеъий мазҳабидагилар. Лекин улар ҳам, фитнага йўлиқишлик бўлса юзларини кафтларини тўсади, деб айтадилар. Хусусан юзи чиройли аёлларга. Чунки ғолибан уларга шаҳват назари билан қаралади, натижада фитналанади. Яна хозирги олимлар айтганларидек; хозирги фитна замонда, аёл киши юз ва кафтларини тўсади ...
Албатта авратлиги учун эмас, балки фитнага, ҳаром бўлган лаззатли назарга, кўз зиносига сабаб бўлмасликлари учун. Демак фуқаҳолар юз ва кафтларни очишликни фитнадан омон бўлса, деб қайидлаб қўйдилар. Фитнадан омон бўлмас экан, юз ва кафтларини очмайдилар, ниқобланади.
Аврат дегувчилар: Ҳанбалий мазҳаби ва имом Моликдан ҳам бир қавл ривоят қилинган, лекин имом Моликдан даъво қилинган. Муваттони ўқиган киши у кишини бунақа демаганини билади.
Умуман айтканда: бу ҳақида учта қавл бор:
- Биринчи қавл: Юз ва кафтлар аврат эмас, уларни беркитиш суннати муааккада, бу жумҳурнинг қавли.
- Иккинчиси: Юз ва кафтлар ҳатто тирноқлар ҳам аврат, уларни тўсиш фарз-вожиб, заруратсиз очиб бўлмайди, бу Аҳмад ибн Ҳанбалнинг қавли ва мазҳабидаги фуқаҳолар, Ибн Таймия ва у кишига эргашганларнинг қавллари.
- Кейинги қавл: аврат эмас, лекин фитнадан омон бўлмаса юз ва кафтларини ҳам беркитади, дейилган. Бу қавл мутааххирлардан айтилган, юқоридаги икки қавлни жамълаб айтилган.
Аммо ҳаммалари иттифоқ қилган-ки: юзни тўсиш, ниқоб тақишлик машруъ бўлган. Бу айтганлари фақат ҳукмнинг аслий жиҳатидан айтиб ўтганлар.
Яна иттифоқ қилиб: саҳобалар давридан буён то Ислом ҳукм қилган даврларда ҳур аёллардаги амал: ниқобланиб, юзларини тўсиб, чимматда, чодирларда юрганлар. Шунингдек яна: аёл киши юз ва кафтларидан бошқа барча баданини тўсади, беркитади (албатта ҳижоб шартлари билан), агар юзи очиқ бўлса ажнабийлар шаҳват назари билан қараши жоиз эмас, деб иттифоқ қилганлар. Аллоҳ билгувчироқ.
Абу Солиҳ
telegram.me/savolvajavobAbuSolih
683
Бас, модомики унинг варақларини (яъни Мусҳафни) фақатгина покланганлар ушлар экан, демак унинг маънолари фақат покиза қалбларни ҳидоят йўлига солади. Бас, агарда фаришталар ит бўлган уйга кирмас экан, фаришталар суйган маънолар ҳам - кўпак ахлоқли, мазамматла қораланган қалбларга кирмайди.
© Ибн Таймия, «Фатаво», 5/556.
®Risolat
683
Савол: Ассаламу алайкум!
Пулни бошқасига қарзга берганмиз, уларни ҳисобласак закот чиқариш нисобига етган экан, ўшандан закот чиқариладими?
Жавоб: Ва алайкумуссалам.
Бу масала бироз тафсилга эҳтиёжли:
Закотнинг шартларидан бири: «чиқариладиган мол қўлда бўлиши, тасарруфга ҳозир, қодир бўлиши» шарт қилинган.
Лекин, ҳақдор қарзга берган молини олишига ишонса ёки умиди бор бўлса, яъни бу дайнул маржу, дейилади. Шу ҳолатда закот берилади. Яъни нисобга етган молини ҳисоблаб, фарз бўлган закотни ёнидан бериб закотни ўтайверади, чунки қарзга берган ҳаққини олиши аниқ. (Ҳамда бу тафсилот ҳийланинг йўлини тўсади, албатта).
Иккинчи ҳолат: Дайнул ғайри маржу, дейилади, яъни агар қарзга берган молини олишига умиди унчалик бўлмаса, масалан: имкони бўлиб чўзиб юрадиган ёки имконсиз ночорга берган бўлса, бу ҳолатда қачон ҳаққини олганида ўша йил учун закот чиқариб қўяди. Бошқа йилларни бунга қўшмай, кейин агар келаси йилга яна закотга қодир бўлса уларни алоҳида ҳисоблайверади.
Валлоҳу аълам.
Умар Шоҳир
risolat.net
683
Савол: Ассаламу алайкум ва раҳматуллоҳи ва барокатуҳ. Сийратдан саволим бор эди. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва салламга ваҳий келишидан олдин қайси динда бўлганлар?
Жавоб: Ва алайкумуссалам ва раҳматуллоҳи ва барокатуҳ.
Пайғамбаримиз Муҳаммад алайҳиссолату вассалом ваҳийдан олдин Иброҳим алайҳиссалом миллатларида, динларида бўлганлар.
Пайғамбаримиз Макка мушриклари каби бутларга, санамларга ё бошқа соҳта олиҳаларга ибодат қилмаганлар, ширк қилмаганлар, фаҳш ишлардан узоқ юрганлар, албатта. Саҳиҳ Бухорий ва Муслимда келади, Оиша розиаллоҳу анҳо айтадилар: У киши Ҳиро ғорида хилватда қолиб «таҳаннус» қилардилар. Бухорий ривоятида яна: Сўнгра у кишига хилватда қолиш суюкли кўрилди ва Ҳиро ғорида ёлғиз қоладиган бўлдилар ва унда «таҳаннус» қиларди, дейилган.
Оиша онамизнинг «таҳаннус» қилардилар, деган сўзлари баъзи ривоятларда «таҳаннуф», деб келган, Ибн Ҳишом «Сийратда», Ибн Ҳажар «Фатҳ»да ва бошқалар ҳам шу ҳақида айтиб ўтганлар.
Унинг маъноси, агар «таҳаннус» бўлса: гуноҳдан четланиш, маъносида бўлади. Aгарда «таҳаннуф» бўлса: Ҳанифийликда, яъни: Иброҳим алайҳиссалом динларида кечаси ибодат қиларди, маъносида бўлади, дейилган. Ибн Ҳажар раҳимаҳуллоҳ «Фатҳул Борий»да айтади: таҳаннус қиларди, маъноси: таҳаннуф, яъни Ҳанифийликка эргашардилар ва у Иброҳим алайҳиссаломнинг динидир. т.д.
Яна «таҳаннус» кўп адад маъносида ҳам келади, бу демак у киши соллаллоҳу алайҳи ва саллам Ҳиро ғорида хилватда қолиб, узлатда кечалари кўп ибодат қилганлари тушунилади, албатта Ҳанифийликда.
Аллоҳ билгувчироқ.
© Умар Шоҳир
® Risolat
683
ХУШУЪ
Имом Авзои раҳимаҳуллоҳ намоздаги хушуъ ҳақида сўралганида, жавоб бериб дедилар:
- Нигоҳлар ерга қадалиши, қанотлар пастга тушиши ва қалб эришидир. Бу: маюслик ва қўрқув ҳолатидир.
Бишр ибнул Мунзир айтади: Авзоини кўрдим, хушуъдан гўё кўзлари кўр эди.
Аллоҳ таоло бизларга ҳам салафларга насиб этган хушуъларни, тақволарни, виқорларни насиб этсин, омин. Ўзининг ҳузурида Ўзи рози бўлганидек намозларда туришни насиб этсин бизга ҳам, омин.
© Risolat каналига аъзо бўлинг, улашинг, кузатинг
683
Расулуллоҳ алайҳиссолату вассаломнинг: «Агар намоз ўқисангиз, илтифот қилманглар ...» ҳадисдаги сўзлари.
Намозда қайтарилган илтифот икки хил:
1. Қалбни Аллоҳ таолодан ўзгага буришлик илтифоти.
2. Кўзни (намоз вақтида, ҳар тарафга қараб) буришлик илтифоти.
Иккаласи ҳам қайтарилгандир.
Аллоҳ таоло то бандаси ўз намозида У Зотга юзланиб турар экан, унга ҳам юзланиб туради. Энди агар, қалби ё кўзи билан (бошқасига) илтифот қилиб бурса, Аллоҳ ундан юз ўгиради.
© Ибнул Қоййим, «ал-Калимут Тоййиб».
® Risolat
683
Ибн Хулдун «Муқаддима»сида айтади:
- Араблар туя ер эди, ундан ғаюрликни ва қаттиқ муносабатли феълни юқтирардилар.
- Турклар от ердилар, ундан қўполлик ва қувват юқтирардилар.
- Оврупаликлар тўнғиз ердилар, ундан бузуқлик ва даюсликни юқтирардилар.
- Қора танли Ифриқийлар маймун ердилар, ундан ўйин-кулгуга моилликни, қизиқишни юқтирганлар..
Ибнул Қоййим раҳимаҳуллоҳ айтади: Ҳар бир киши, қайси ҳайвонни истеъмол қилиб одатланган бўлса, у ўшанинг феъл атворидан юқтириб олади. Дарҳақиқат ким ниманинг гўштини еган бўлса унга ўхшаб қолиши бор. (Мадорижус соликин, 1/304).
Бугун ўзимизга қарайлик, ҳозирда энг кўп ейдиганимиз товуқ гўшти экан. Ейишни бошлаганимиздан бери кўп валдирайдиган бўлиб қолдик, бақир-чақир қилиб бир-биримизни чўқишни бошлаганмиз. Биз товуқ гўштини еб; хорликни, бош эгишни юқтирдик, тепароққа ҳам учолмаймиз, парвознику қўяверинг, фақатгина деди-дедидан бўшамаяпмиз, қуруқ гап-сўзлар, бақириб-чақириб юраверамиз.
Эҳ, замонимизда товуқлар мунчалар кўп бўлмаса а?! Мунча ҳам арзон бўлмасалар?!
© Нақл қилинди
® Risolat
683
Набий соллаллоҳу алайҳи ва салломнинг Рамазондаги ҳидоят йўллари ибодатларни кўпайтириш бўлганди:
Рамазонда Жиброил алайҳиссалом билан Қуръондан дарс қилишарди. Рамазонда ўта саховатпеша бўлиб кетардилар; садақаларни кўпайтирган, эҳсон қилган, Қуръон тиловати, намозлар ўқиган, зикр қилар, эътикоф ўтирар эди. Рамазонда ибодатларни бошқа ойлардан кўра хосроқ бажарардилар, ҳатто вақтни қочирмаслик учун туни кунни ибодат билан қувиб аҳён-аҳёнда рўзани улаб тутардилар.
© Ибнул Қоййим, «Зодул маъод».
Risolat каналига аъзо бўлинг, улашинг, кузатинг!
683
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: "Бу уммат аввалининг салоҳияти зуҳд (Охиратда фойдасиз бўлган дунё нарсаларини тарк қилиш) ва яқийин(Ғайбдаги хабарга шаксиз аниқ ишонч) билан ва унинг охири ҳалокат бўлиши дунёга ҳирс қўйиш ва бахиллик билан", дедилар. (Имом Аҳмад, ҳасан ҳадис).
® Risolat
683
Агарда иймоний кайфиятингиз тушуб кетган, ибодатларда дангасалик авж олган ҳолатда бўлсангиз, манабу дуони лозим тутинг:
اللهم لا تجعلني شقياً ولا محروماً
Ўқилиши: «Аллоҳумма лаа тажъалний шақиян ва лаа маҳрумaн».
Маъноси: Эй Аллоҳ! Мени бахтсиз қилмагин ва маҳрум этмагин.
Тафсир: Эй Аллоҳ! Мени дунёда иймонсиз, охиратда шу сабаб бахтсиз қилмагин. Ибодатингдан маҳрум этмагин, яхшиликларга муяссар қилгин.
© Имом Шинқитий
Risolat каналига аъзо бўлинг, улашинг, кузатинг
