683
Підписники
-124 години
-57 днів
-2030 днів
Архів дописів
683
- Расулуллоҳ ﷺ кўз ёшлари-йиғилари:
• Гоҳо майитга раҳми келиб...,
• Гоҳо умматига ёмонлик етишидан қўрқиб...,
• Гоҳо Аллоҳдан қўрқиб...,
• Гоҳо Қуръон тинглаб - йиғлаб турар эдилар.
© Ибнул Қоййим, «Зодул маъод», 183.
683
- Фарзанд тарбиясидаги уч муҳим ғоя:
НИМА УЧУН ФАРЗАНД ТАРБИЯ ҚИЛАМИЗ?
• Негаки, биз, улар ҳақида Қиёмат куни оламлар Раббисидан сўроққа тутиламиз?
• Улар, сиз жаннатга кириб, дўзахдан қутилиб қолишингиз учун сабаблардан биридир.
• Уларни тарбия қилиш: дунё ҳаётидаги улуғ ибодат ҳамда ҳузурли ва лаззатли ишдир.
© Moslehoon.
683
- Мусулмоннинг мусулмон устидаги ҳақларидан: «Мўминлар фақат ака-укадирлар холос».
• Кўришганда саломлашиш.
• Насиҳатлашиш.
• Чақирса ижобатли бўлиш.
• Нусрат бериш.
• Акса уриб: Алҳамдулиллаҳ, деганди: Ярҳамукаллоҳ, дейиш.
• Бетоб бўлса ҳолидан хабар олиш.
• Уч кундан ортиқ аразлашмаслик.
• Вафот қилса жанозасида туриш.
• Зулм қилмаслик.
• Душманга топширмаслик.
• Камситмаслик.
• Хўрламаслик.
© Умар Шоҳир
683
Ҳасадчи «дўстлар»ни: хато қилсангиз гапириб, тўғри-савоб иш қилсангиз жимгина кўрмаганга олиб туришидан биласиз. ))
© Нақл.
683
Қалб - агар ҳиқду ҳасадгўй, кеккайган, эшилган, такаббурли бўладиган бўлса соғ-саломат бўлмайди.
Дарҳақиқат, Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам - иймонда: киши ўз биродари учун ўзига суюкли бўлган нарсани суйиб илинишлик бўлишини, шарт қилганлар.
© Абу Бакр ибнул Аробий.
683
• Агар банда қадар фиқҳини яхши англаса эди?! Тақдирида - Раббиси билан бевосита алоқаси юриб турганини биларди, албатта.
• Билган қаноатни ҳосил қилади, билмаган бетоқатлик, норозиликдан боши чиқмайди.
• Кўпчиликнинг аҳволи эса: гоҳ қаноатни ҳосил қилиб туради, гоҳ норози бўлиб кулфатга учраб туради.
• Ким кўпроқ қаноатга муяссар бўлган бўлса, юраги соғлом, ҳикматни тушунган, сабрлидир. Аксинча, тақдирига қаноатсиз кишилар; юрак хуружи, сиқилиш, тилидан уят сўз отилиб чиқиши билан бошқа гуноҳларни касб қилгани кузатилган ҳаётда.
Аллоҳ бизларни қисматга рози бўлган, қаноатли, таваккулчи, сабрлилардан қилсин, омин.
© Умар Шоҳир
683
#ДАЪВАТЧИГА_НАСИҲАТ: фаҳмни тузатиш силсиласидан.
Баъзилар қавми-миллатидан тонади. (Тонишнинг маъноси улардан кўп шикоят қилиш, жиркиш). Бу янглиш иш. Қуръон ўқиган, унда пайғамбарлар даъватини кузатган ҳар бир киши, пайғамбарларни ўз қавмларига нақадар насиҳатгўй бўлганини билади. Пайғамбарлар қавмларидан тонмаган, кечмаган балки уларни тузатишга юборилган. Уларни яхшиликка чақирган, ёмонликдан қайтарган, хато-айибларини ўзларига насиҳат қилган, ташқарига овоза қилиб миллатидан шикоят қилмаган, магар Аллоҳга шикоят қилган, уларнинг аҳволларини тузалишини; тавҳидда яшашларини, намозни қоим қилиб, закотларни ўтаб, яхши муомалада яшашларини сўраган, лекин улардан воз кечмаган. Воз кечганида Пайғамбаримиз алайҳиссалом Фатҳ куни қавмининг бўйни у кишининг қилчлари остида эди, бир оғиз буйруқлари билан қириларди, лекин ундай қилмади, мақсад инсониятни Раббисига ҳақиқий банда қилиш бўлган, улардан кечиб уларни йўқ қилиш эмас, халқларни йўқ қилиш, ҳаётдан чиқариш ғояга тескари иш, табийки бундан жиҳод мустасно. Чунки унинг мақсади бошқа, бу ерга унинг алоқаси йўқ. Қавмдан воз кечиш хато иш, ақлга ҳам тўғри келмайдиган иш.
Бу - баъзи; уммат билан ўз қавмининг ғамида бўлишни жамлайолмаган, сиғдираолмаганларда содир бўлиб туради, яъни бизда: ҳам умумий уммат учун, ҳам хусусий ўз қавм-халқимиз учун, уларни салоҳият топишларидаги ғамимиз бор. Ким манашу йўлда сайи ҳаракатда юрган бўлса Аллоҳ рози бўлсин, кам бўлмасин.
© Умар Шоҳир
683
Савол: Ассаламу алайкум ва роҳматуллоҳ, ака, ишлаб ҳамма пулимизни ишлатмасдан ота-онага олиб келиш керакми? Ота-онага беришимиз шартми? Шу ҳакида ҳадис ёки оятлардан далил борми мен уйланмаганман бўйдоғман, нима қилишимиз керак?
Жавоб: Ва алайкумуссалам ва раҳматуллоҳи ва барокатуҳ. Агар ота-она пулинги ишлатмай олиб кел, деб сўраса, талаб қилса, мисол: маошингиз, унда уларга берсангиз яхшироқ, берасиз, албатта. Ҳадисда: «сен ҳам, мол-пулинг ҳам, отангникисан», дейилган. Лекин, баъзан баъзи ота-оналар - боласи зариқиб турса ҳам, масалан: дори дармонга, ёки қарз тўлашга, ижара ҳаққи каби... шу ҳолатда ҳам, ота-она пулга эҳтиёжи бўлмаса-да бахиллик қилиб боласидан пулини оволиши мумкин, бу улар тарафдан тўғри иш бўлмайди.
Аслида, ота-она фарзандига ундай ҳолатда ёрдам беради. Юқоридаги истисно жуда кам учрайди ўзи. Фақат истисно қаторида мисол келтириб ўтдим холос, воқеъликда кўрмаганман. Модомики ўртада зарурат, ҳожат бўлмаса ота-она пулингизни беришни талаб қилса, ёки қулоғингиздан чўзиб чўнтагингиздан олиб қўйсалар ҳам, улар ҳақлидир.
Яна қайта уйланмаган бўлсангиз, демак оилавий харажатга ҳашлайдиган баҳона ҳам йўқ.
Яна бир истисно бор, масалан: ота-она жоҳил, исрофчи бўлсалар, ёки сиз топган пулни ҳаромга совурса, мисол: қиморга, ароққа ишлатишини билсангиз, унда пул бермайсиз. Чунки ҳадисда: «Аллоҳ учун берадиган ва Аллоҳ учун бермайдиган», деб иймони комил бандалар сифатини айтиб ўтганлар соллаллоҳу алайҳи ва саллам.
Умуман динимизда кўпроқ, энг бошида болага яхшилик қилишга эмас, балки фарзандлар ота-онага яхшилик қилишга буюрилган. Негаки ота-она ўз фарзандига Аллоҳ уларнинг қалбига илҳом қилиб солиб қўйган меҳр-муҳаббати қадрича меҳрибонлик кўрсатади, парвариш қилади. Шу ва диний хос буйруқ боис та-онанинг ҳаққи улуғ, уларга яхшилик қилиш - жаннат эшикларидан бирига еткалайди, аниқ.
Валлоҳуаълам.
© Умар Шоҳир
683
• Солиҳ амалларга тасанно
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдан бирор яхшилик қилиб, сўнгра одамлардан мақтов эшитган кишининг амалини нима деб биласиз? деб сўрашганида, у киши: {Бу мўмин учун олдиндан берилган хушҳабардир}, дедилар. (Муслим).
- Солиҳ амалларни шубҳалар билан тарк этманг ва қуллик қилаётганингизни унутманг!
Абул Фарож ибнул Жавзий раҳимаҳулоҳ дедилар: Иблис зийрак ваъз ўқувчини алдаб, унга: Сен каби одам маъруза қилмайди, панд-насиҳатни фақат ҳушёр одамгина ўқийди, деб, уни жим бўлишга ва маърузасидан тўхташга ундайди. Мана шу шайтоннинг ҳийла-найрангларидандир. Чунки у яхшилик қилишдан тўсяпти… Баъзан у келиб: Сен ўзинг келтираётган нарсаларинг (далилларни, оят ва ҳадислар) билан лаззатланаяпсан ва бундан роҳат топаяпсан, эҳтимол сўзингга риё кириб қолгандир, бундан кўра одамлардан узоқ бўлишинг тинчроқ-яхшироқдир, дейди. Унинг бундан кўзлаган мақсади яхшилик эшигини ёпишдир. (Талбис иблис).
© Умар Шоҳир
683
#ВАСАТИЯ
Суннат - унинг барчаси васатийдир-ўртаҳолдир. У мўтадилликдан ҳаргиз чиқмас. Унда тафрит-сусайиб кетиш ҳам, ифрот-ҳаддан ошиб кетиш ҳам йўқ. Бугун суннатни ушлаганлар - шубҳасиз ғариблардир! Уларнинг ғариблик сабаби; улар - аҳли тафрит ва аҳли ифрот: ғулув ва жафокорлар ўртасида васатдирлар. Васатийликка Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам суннатларига амал қилишдан бошқа тафсир йўқ: {Бугун мен ва асҳобларим ниманинг устида бўлсак ўшанинг устида бўлган киши}, дедилар… яъни: ҳамма ерда ва ҳар вақт.
Ғариблар: анави ҳаддан ошганларни ҳам, нариги сусайиб кетган тарафни ҳам ислоҳ қиладилар: «ва улар маломатчининг маломатидан қўрқмайди. Ана у - Аллоҳнинг фазлидир. Уни кимга хоҳласа беради». (Моида: 54).
© Умар Шоҳир
683
#НАСИҲАТ
Ваҳдатул эътиқодга чақириш; куфр ва ислом орасини, уларнинг аҳлини ажратмаслик, бидъат ва суннат орасини, уларнинг аҳлини ҳам, ажратмаслик: бу - жуда хатарли балодир, дарҳақиқат ҳозирда бу касаллик роса тарқади. Овом инсонлар бу билан балоланди, ҳатто баъзи илми кўплар ҳам.
Эй ҳақ талабдори! Ғарибларнинг йўлини лозим тутинг, ана уларга бир ўзингиз қолсангиз ҳам - ҳаргиз қиё боқманг.
© Умар Шоҳир
683
#ҲАНАФИЙ_МАЗҲАБ_УСУЛИ: Ушбу қуйидаги матн Ҳанафий мазҳабидаги усулул фиқҳ китобларининг уммуҳотларидан бири, энг мўътабар, асл китоблардан биридан таржима қилинди. энг мўътабари десак ҳам муболаға бўлмаса керак. Кейинги вақтда Ҳанафийлик қандай бўлади? Ҳақийқий Ҳанафийлик қандай? Ким ҳақиқий Ҳанафий? Мен Абу Ҳанифа мазҳабидаман, асослари нима? деган саволлар келиб тургани учун, умумий қилиб ҳаммаларига Ҳанафий мазҳабидаги энг мўътабар саналган усул-асослар жамъланган китобнинг #муқаддимасини таржима қилиб сиз азизларга ҳавола қилдим. Унда Ҳанафий мазҳаб асослари ҳақида Имоми Баздавий қисқача умумий шаклда айтиб ўтганлар. Шояд саволингизга жавоб ўрнида ўтиб турса, деган умидда такрор мутолаа қилиш жараёнида таржима қилдим. Китоб усулул фиқҳ ҳақида бўлса ҳам, кириш сўзида Имом Баздавий озроқ аҳли сунна эътиқоди асослари ҳақида айтиб ўтганлар. (Муаллиф ва китоб ҳақида кейинги лентада иншаОллоҳ қисқача ёзиб ўтаман). Марҳамат:
https://m.facebook.com/story.php?story_fbid=1163147350477373&id=100003463584084
683
#ФАРЗАНД_ТАРБИЯСИ_ФАРЗАНД_ҲАҚҚИ!
Баъзи аҳли илмлар айтади: Аллоҳ таоло Қиёмат куни боладан ота-онаси ҳақида сўрашдан олдин, ота-онадан ўз боласи ҳақида сўрайди, албатта. Негаки, ота-онанинг ўз боласи устида ҳаққи бўлганидек, боланинг ҳам ота-онаси устида ҳаққи бор. Аллоҳ таоло айтади: «Ва инсонга ўз ота-онасига яхшилик қилсин, деб васият қилганмиз». (Аҳқоф: 15). «Ўзларингизни ва аҳли-оилангизни ёнилғиси одамлар ва тошлар бўлган ўт-дўзахдан қутқариб қолинглар». (Таҳрим: 6). Аллоҳ таолонинг фарзандларга ўз ота-онаси ҳақида қилган васияти, ота-оналарга фарзандлари ҳақида қилган васиятидан бурунроқ келди. Аммо, ким боласига фойдали бўлган нарсалар таълимини беришни тарк қилиб қўйса ва уни ўз ҳолига ташлаб қўйса, жуда ёмон иш қилган бўлади. Аксар фарзандларнинг бузуқ-бетарбиялиги ота-онаси томонидан келган; уларга бепарво бўлагани ва диндаги фарзларни, суннатларини таълим беришни тарк қилган сабабидан бўлган. Демак, уларни ёшлигиданоқ зое қилганлар. Кейин фарзандлар ўзларига ҳам, катта бўлиб ота-онасига ҳам фойда беролмаган.
© Ибнул Қоййим, «Туҳфатул мавлуд», 1/229.
683
Жобир розиаллоҳу анҳудан:
- Бир киши Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам олдиларига келиб: Вожиб бўладиган* икки нарса нимадир? - деди.
- Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар:
1. Ким Аллоҳга бирор нарсани ширк келтирмай ўлган бўлса, жаннатга киради.
2. Ким Аллоҳга бирор нарсани ширк келтириб ўлган бўлса, дўзахга киради.
© Муслим.
________
* Икки хислат; бири жаннатга, бошқаси дўзахга киргизишини вожиб қилади.
683
#ТАНБЕҲ
Илмий масалаларда ботил аҳли билан ҳақ аҳлига эргашадиган илми етмаганлар тортишмагани маъқул, балки вожибдир. Чунки сиз ҳақни етказмоқчи бўлиб, ҳақни билганингизча гапирасиз, илмингиз йўқлигини ҳам биласиз, лекин ҳаққа нусрат бераман, ботил шубҳаларадан сақлайман, деб ғайрат қиласиз, ботил тараф эса сизни енгиш учун бор кучи, ақли, ҳавои нафси билан курашади, енгиб, мот қилиб йўлига солиб қўяй, боплай, дейди. Ҳақ ҳақида ўйламайди, фақат ўз гапига нусрат бериш учун гап олишади. Ўзлари аҳли илмларга рўпара келмайди, қўрқади. Ё бетамизроғи бўлса гап ўйнаб кўраман, дейди-ю, аҳли илмлар ундан дарров қўлини ювади, оввора бўлади, қолади!! Лекин улардан ҳаққа моиллиги бўлса, эй сиз ҳаққа эргашувчи, ҳақли этакчиларга, илм ўқиганларга еталаб келинг, улар ҳидоятга йўл кўрсатишга доим тайёрлар, сиз ҳам сабабчи бўлиб, ҳам ажр олинг, ҳам ўз ишингизни бажаринг. Илмсиз тортишманглар! Ҳидоят Оллоҳ таолонинг қўлида, шошмангиз, илм ўқинг, ҳаққа ҳикмат билан чақиринг, фаросатли бўлинг!
Бу катта гуноҳ!
Бу динимизга нисбатан жиноят!
Натижаси ёмонлиги муқаррардир!
© Умар Шоҳир
683
#ЧАҚИМЧИЛИК
• Бир киши Холид ибнул Валид олдиларига келиб: фалончи сизни сўкди, деди. Холид розиаллоҳу анҳу: У ўзининг саҳифаси, хоҳлагандай тўлдираверсин, дедилар.
• Яна бир киши Ваҳб ибн Мунаббиҳ олдиларига келиб: фалончи сизни сўкди, деди. У киши: Шайтон сендан бошқа элчи топмадими? - деди.
• Яна биттаси бир кишига келиб: Фалончи сизни сўкди, деган эди. Халиги киши: Ўша менга қарата найза-ўқ отиб теккизаолмаганди, нега сен келиб найзани қалбимга санчияпсан?! - деди.
• Бир киши Имом Шофеъий раҳимаҳуллоҳ олдиларига келиб: Фалончи сизни ёмон сўзлар билан тилига олди, деди. Имом: Агар у рост айтган бўлса, сен чақимчисан. Агарда ёлғон бўлса, сен фосиқсан, деди.
Бояги киши хижолатдан жўнаб қолди.
Эй Оллоҳ, тилларимизни ғийбату чақимчиликдан сақлагин, ҳар бир бузуқликдан сақлагин. Ўзингни зикр қилиш билан машғул айлагин. Ҳақни нутқ қиладиган, яхшиликка чақирадиган қилгин, омин.
© سمير محمود
683
«Биз инсонларнинг сабри - истак ва шаҳватни ундовчи нарсалардан ғолиб келса киши фаришталар сафига қўшилади. Агар истак ва шаҳватга ундовчи нарсалар кишининг сабри устидан ғолиб келса шайтонлар сафига қўшилади. Агар ейиш, ичиш ва қўшилишлик каби табиати ундовчи нарсалар унинг сабри устидан ғолиб келса ҳайвонлар сафига қўшилади».
© Ибнул Қоййим, «Уддатус Собирин», 44.
