683
Підписники
-124 години
-57 днів
-2030 днів
Архів дописів
683
Фараз қилайлик: ҳури аъйинлардан бири Саъд Барийкнинг насибаси бўлса-ю, кейин у Арифини севиб қолса, фиқҳий тарафдан қандай рай бўлар эди, фатво берворинглар.
© Абдуллоҳ Бахиит
Оиша онамиз Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳузурларида ўта ҳаёли бўлганидан; «одамлар ялонғоч ҳолда қайта тирилишидан» – ажабланган экан. Одамлар аёлларини эмас, жаннатдаги ҳурларга таама қилишни сўраяпти, ҳар ким ўзи яшаган дунё билан охиратини таққослар экан!
© Шайх Абдулазиз Торифий
𖣔 Рисолат - @risolat_net
683
Ҳозирги одамларни аксари жоҳил эмас, ҳозирги одамларни аксари жаҳолатни кетказишдан, ўрганишдан юз ўгирувчилардир.
𖣔 Рисолат - @risolat_net
683
Аллоҳ таоло: «Сизларнинг динингиз сизлар учун ва менинг диним ўзим учундир», (Кафирун: 6), деган сўзини ширкдан бароат қилиб нозил қилди, динларни бирлаштириш ёки яқинлаштириш учун эмас. Бу оят Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламга Маккада нозил бўлган эди, кейин у киши у ердан ҳижрат қилиб сўнгра қайтиб келиб фатҳ қилиб бут-санамларни парчалаб йўқ қилди.
©️Шайх Абдулазиз Торифий
“Иброҳимия Байти” нурли минора ва динлар ўртасида доимо иттифоқ қилиб тўпланадиган ер бўлади. Дин номи билан уруш-жанжал эшитмаймиз, мана бугун Абу Зобийда динлар номидан тинчлик ва осоишта ҳаёт овозларини эшитмоқдасиз.
“Иброҳимия Байти” барча учун Аллоҳнинг овозидир, Аллоҳнинг йўллари кўп, лекин улар Аллоҳга элтиб боради!
Эй #мусулмон сен биродаримсан, эй #христиан сен биродаримсан, эй #жўҳид сен биродаримсан.
©️Др. Васим Юсуф
𖣔 Рисолат - @risolat_net
683
«Аллоҳ учун ихлоси йўқ олим, билимсизликдан ҳам кўпроқ зарар кўради; чунки унинг одамларга манфаати тегиб турсада ўзини ҳалок қилиб боради.
Гоҳо инсон ўзи кўприк вазифасида бўлиб одамларни жаннатга олиб ўтиб қўйиб, кейин эса уни ушлаб ўтга ташлайди».
Шайх Абдулазиз Торифий
𖣔 Рисолат - @risolat_net
683
Жубайр ибн Нуфайр раҳимаҳуллоҳ айтади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг саҳобалари, бир бирига Ийд куни йўлиқиб қолса, бир бирларига: «Тақоббалаллоҳу минна ва минкум», деб айтардилар».
Ҳофиз Ибн Ҳажар ҳасан санад билан «Фатҳ», 2/446.
𖣔 Рисолат - @risolat_net
683
Ҳофиз Ибн Ҳажар раҳимаҳуллоҳ айтди:
«Байрамларда ҳурсандчиликни намоён қилиш – дин шиорларидандир!»
«Фатҳул борий», 2/443.
𖣔 Рисолат - @risolat_net
683
𖦹 Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи вассалламни мақташда мусобақа бўлиб кетибди… 🎉🎉🎉
𖣔 Рисолат - @risolat_net
683
Repost from RİSOLAT
ҲАЙИТ КУНИДАГИ ОДОБЛАР:
- Ҳайит киргани маълум бўлганидан то эртаси намозгача такбир айтмоқ.
- Ҳайит намози учун покланмоқ: ювуниб таранмоқ.
- Эркаклар хушбўйлик-атир суртмоғи.
- Намозга чиқишдан олдин бирор нарса еб олиш, имкон бўлса хурмо емоқ.
- Намозга кетиш йўлида жаҳрий такбир айтиб бормоқ.
- Намозга боришда бошқа, келишда бошқа йўл билан бориб-қайтмоқ.
- Барча мусулмонлар намозга чиқиши, ҳатто аёллар, ёш болалар, ҳайиз кўрганлар намоз ўқишмаса ҳам хутбага чиқишлари, ҳаммалари байрамона кайфиятни изҳор қилмоғи.
- Аёллар эркаклар жамоатидан бошқа ерда бўлмоғи.
- Намоздан кейин ўқиладиган хутбани охиригача эшитиб ўтирмоқ.
- «Аллоҳ биздан ва сиздан ҳам қабул айласин», деб ўзаро табрик йўлламоқ.
Умар Шоҳир
683
Repost from RİSOLAT
БАЙРАМ... ТАКБИР
- Рамазоннинг охирги кунида қуёш ботганидан то ҳайит намозигача такбир айтиш суннат бўлади.
- Такбир айтиш сийғаси:
• Аллоҳу Акбар, Аллоҳу Акбар, Ла илаҳа илла Аллоҳ.
• Валлоҳу Акбар, Аллоҳу Акбар, ва лиллаҳил ҳамд.
- Арабчаси:
• الله أكبر، الله أكبر، لا إله إلا الله.
• والله أكبر، الله أكبر، ولله الحمد.
© Абу Солиҳ
683
Repost from RİSOLAT
𖦹 ТАНБЕҲ
Расулуллоҳ ﷺ: «Сизлардан ким-ки бир мункарни кўрса, ўз қўли билан ўзгартирсин. Бас, агар ундай қилолмаса, ўз тили билан, агар ундай ҳам қилолмаса, ўз қалби билан. Мана шу иймоннинг энг заифидир». (Муслим).
• Байрам арафасида содир бўлган мункарлар, суннатга мухолиф амаллардан кўрганларимиз:
- Ҳайит намозига эътиборсиз бўлиш, уни чиройлик кутиб олмаслик.
- Аёллар масжидга атирланиб, безаниб келиши.
- Эркак ва аёллар йўлларда, бозорларда аралашиб юриши.
- Такбирлар масжидларда жўр бўлиб, хўр бўлиб айтилиши билан чекланиши.
- Байрам, деб, кўнгил хушлансин, деб, мусиқалар, рақслар, ношаръий тамошалар кўрсатилиши.
- Байрам куни қабристонларни зиёрат қилиш керак, деб, билиш, у ерга бориш.
- Қариндошлар билан силаи раҳм қилишни тарк қилиш.
- Ёш болаларга исрофга олиб борувчи ўйин тамошаларга рухсат бериш.
- Аёллар эркаклар билан қўл бериб кўришиши. Расулуллоҳ ﷺ: «Мен аёллар билан қўл бериб кўришмайман», деганлар.
- Фақат таниган-билганларга салом бериб, табриклаб ёки яхшиликни танишларга қаратиб қўйишлик.
- Дастурхонларда керагидан ортиқ, очкўзлик белгиси билан тўлдириб ўтириш. Суннатда еб-ичиш, қоринга учдан бири билан кифояланишдир.
- Қодир бўла туриб қурбонлик қилишдан қизғониш.
Давом этишимиз мумкин ... ҳамма ўзини ва ёнидаги биродари хатоларини насиҳат ила тузатсин.
© Умар Шоҳир
𖣔 Рисолат - @risolat_net
683
3. Ибн Аббос розиаллоҳу анҳу бундай қилишни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам буюрган, деб нисбат қилди.
Бу шуни очиқлайдики, ҳамма бараварига ойни кўрган бирор бир давлатга эргашиш ҳақида очиқ далил йўқ эканини, балки аксинча ҳар бир қавм, ҳар бир халқ ўзлари ҳилолни кўриши мумкин бўлган минтақада ойни кўриб тутиши баён қилинди.
Танбеҳ: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Рўза сизлар рўза тутган кунингизда, фитр сизлар оғиз очган кунингизда», дедилар. (Термизий, 697). Уламолардаги мўътабар, мусаллам ва мақбул амал рўза ҳам, фитр ҳам мусулмонларнинг кўпи тасдиқлаган кундир, шозларники эмас. Магар шаръий далилларга очиқ мухолиф ҳолатлар мусутаснодир. Имом Шавконий раҳимаҳуллоҳ айтади: «Бир киши ўзи гувоҳ бўлиб ойни кўрсаю, қози унинг гувоҳлигини эътиборга олмаса, унинг ўзига ҳам бошқа одамларга ҳам рўза тутиш бўлмайди». («Найлул автор», 3/370).
Яқин асрда яшаб ўтган Ҳанбалийларнинг фақиҳларидан Усаймийин раҳимаҳуллоҳ ҳам шундай деган: «Мусулмонлар кунлик имсок ва ифторда ихтилоф қилганидай, ойлик имсок ва ифторда ихтилоф қилишлари аниқдир». («Шарҳул мумтиъ», 6/310).
Билингки, бу масала фиқҳий масалалардан, ибодатдаги масалалардан. Бунга эҳтиёт бўлганимиздай, усулий эътиқодий масалага ҳам эҳтимом қилишимиз лозимдир, яъни ихтилоф қилмаслик ва биродарликни муҳофаза қилиш, байрамда ҳамма бараварига шод бўлиб яхши кайфиятда бўлишини чиройли таъминлайлик.
Бу йилги Рамазон ҳилолини мусулмон диёрларда кузатиш ниҳоясига етиб натижалар қуйидагича бўлди:
• Ҳилол кўринган давлатлар:
– Афғонистон,
– Нигер (Найжор),
– Мали,
– Сенегал.
Демак, ушбу давлатларда Ийдул Фитр байрами милодий 1-май, 2022 йилга тўғри келиб, расман эълон қилинди.
• Ҳилол кўринмаган давлатлар:
– Миср,
– Саудия Арабистони,
– БАА,
– Қувайт,
– Қатар,
– Баҳрайн,
– Яман,
– Судан,
– Сомали,
– Ироқ,
– Тунис,
– Сурия,
– Ливан,
– Фаластин,
– Мавритания,
– Нигерия ва бошқа кўп давлатлар.
Демак, ҳилол кўринмагани учун ушбу давлатларда милодий 1-май, 2022 й. якшанба куни Рамазон ойининг 30-куни ва шунга кўра рўзадорлар, Ийдул Фитр байрами эса 2-май, 2022-йилга тўғри келади, деб расман эълон қилинди.
Рўзани тутганлар олдида рўзасини бошқа ўлка фатвосига эргашиб очган айрим биродарларга мурожаатимиз, лутфан уларнинг олдида рўзаларини ҳурмат қилинг, еб ичиб юрманг, ҳамда иккала тараф бир бирини маломат қилиши асло жоиз эмас. Айниқса рўза тутилган ўлкаларда рўзасини очганлар ун чиқармасалар шарият мақсадларига риоя қилган бўладилар: «Ким Аллоҳнинг шиорларини улуғласа, бас у қалблар тақвосидандир». (Ҳаж: 32).
Аллоҳ билгувчироқ.
© Umar Shohir
683
• Савол: Ассаламу алайкум, устоз яхшимисиз, Афғонистон ва айрим ерларда Шаввол ҳилоли кўрингани айтилмоқда, бошқа ерларда ҳилол кўрилмаган. Саудия ва бошқа араб давлатлари кўрилмади, дебди, шунга биз нима қилишимиз керак?
• Жавоб: Ва алайкумуссалам ва раҳматуллоҳи ва барокатуҳ.
Алҳамдулиллаҳ…
Умуман аҳли илмлар ва фуқаҳоларда бу масалада иккита фикр бор:
1. Ҳанафий, Моликий, Ҳанбалий мазҳабларида: «қаерда ой кўринган бўлса барча эргашиб ҳилолни тасдиқлайди». Ва Шофеъийларда ҳам шундай бир қавл-фикр бор.
2. Шофеъийлар ва баъзи Ҳанафийлар: «ҳар бир ўлка ҳилолни ўзи кузатиб тасдиқлайди».
Аввал биринчи мулоҳазани қисқа келтирамиз: агар ой-вақтлар, кунлар фақатгина фалакий ҳисоб билан тасдиқланиб, диний унсур ва илмий тадқиқот асосида кузатилмаса; бу ҳолатларда илгари биринчи қавлга кўра фатво берилган, ўтган аср ўрталари ва охирларида шундай эди.
Бугунга келиб кўп ислом ўлкаларида деярли ҳар бирида ойни ҳам диний асосда, ҳам фалакий тасдиқлар билан илмий, кучли бўлган тажрибага кўра ой-кунлар, вақтлар аниқланиб тасдиқланмоқда, бу ҳолатда иккинчи қавлни бугунги олимлар қувватлайди. Негаки шаръий далиллар билан тажрибадаги далиллар (фалакий ҳисобат) кузатувида аниқланиши янада қувватлидир. Аввалгидай фақат фалакий ҳисобатга суяниш йўқ, магар баъзи ўлкаларда қолган бўлса ҳам, мисол: Туркия ва оврупадаги мамлакатлар. Мутлақ фалакий ҳисоб билан ҳилолни аниқлаш жоиз эмаслиги ҳақида жуда кўп олимлар ижмоъан нақл қилган. Шунинг учун фақат фалакий ҳисобга таянган ўлкалардаги мусулмонлар ўзларига яқинроқ ўлкаларда диний кўрсатма асосида аниқлаганларга эргашиши лозимдир.
Шунга кўра ҳар бир ўлка ҳилолни кузатиш жароёнида айтилган тарзда аниқласа ишкал йўқ, ёки кўрилмаса ой ва кунларни ҳам шаръий далил ва янги илм ҳисобати билан тасдиқлайверади, фатволар ҳам шунга биноан берилаверади, бунда ишкал йўқ.
Кўриб турганимиздай бу масала ихтилофли масала, яъни юқорида иккита қавл келди: лекин ушбу ихтилоф мўътабар ихтилоф, бўлиб ҳам раҳматга сазовор ихтилоф, юқоридаги мулоҳазанинг ўзи бунга етарли шоҳид.
- Биринчи қавлнинг далили умумий далилларга асосланган: «Ким сизлардан ойга гувоҳ бўлса, бас унинг (рўзасини) тутсин». (Бақара: 185). «Уни кўриб рўза тутинглар, уни кўриб рўзани очинглар». (Муттафақун алайҳи). Далиллар умумий суратда келган, маълумки Ҳанафий фуқаҳолари далилдаги асл асоси умумий далилларга амал қилиш, уларни бошқа далил билан хослаб ҳукм олиш эса фақатгина икки далилнинг қуввати баробар бўлганда хосланади. Қолган мазҳабларда деярли шундай гаплар… муҳими биз учун бугунги ҳолатдаги фатвога амал қилиш, яъни қуйидаги қавл:
- Демак, иккинчи қавлнинг далили: Улуғ тобеин Курайб раҳимаҳуллоҳ хабар беради: уни Умму Фазл бинти Ҳориса Шомга Муовия розияллоҳу анҳуга (бир юмуш билан) юборади. У айтади: «Шомга бордим ва унинг айтганларини қилиб бўлганимда, мен Рамазон ойига тўғри келиб қолдим. Мен ҳилолни жума куни кечаси кўрдим, сўнгра ойнинг охирида Мадинага кетдим, Ибн Аббос мендан (сафар ҳақида) сўраб, орада ҳилол ҳақида гап очди: «Ойни қачон кўрдинглар?» Мен: «Жума куни кечаси», дедим. У: «Сен кўрдингми?» – деди. Мен: «Ҳа, одамлар ҳам кўрди ва рўза тутдик, Муовия ҳам рўза тутди», дедим. Айтди-ки: «Лекин биз уни шанба куни кечаси кўрдик, шунинг учун биз то 30 кун тўлиқ бўлгунича рўза тутавердик». Мен: «Муовияни кўриши ва рўза тутиши етарли эмасми?» – дедим. Айтди-ки: «Йўқ, бизга Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам мана шундай буюрган», деди. («Саҳиҳ» Муслим, 1087. «Сунан» Доруқутний, 2/376).
- Ҳадисдаги хулоса:
1. Мусулмонлар ўша замонда бир хилофат остида эди, бошларида бир халифа Муовия розиаллоҳу анҳу эди. Агар ойни кўриш турлича бўлиши мўътабар бўлмаганида Ибн Аббос розиаллоҳу анҳу ҳам эргашиб кетаверар эди, қолган мусулмонларга хилоф қилмас эди.
2. Курайб раҳимаҳуллоҳ ҳам улуғ тобеинлардан, ўзи ва одамлар ҳатто халифа ойга шоҳид бўлиб рўзани тутганини очиқлаб қайта-қайта сўраса ҳам Ибн Аббос уларга эргашмади. Курайб раҳимаҳуллоҳ Бухорий ва Муслим келтирган ҳадис санадларидаги ишончли ровийлардан.
