uk
Feedback
RİSOLAT

RİSOLAT

Відкрити в Telegram

Ушбу канал risolat.net сайтининг расмий каналидир.

Показати більше
683
Підписники
-124 години
-57 днів
-2030 день
Архів дописів
Расулуллоҳ соллалоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: «Устанинг ҳаққини териси қурумасдан олдин беринглар». Саҳиҳ Ибн Можа, 1995. �
Расулуллоҳ соллалоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: «Устанинг ҳаққини териси қурумасдан олдин беринглар». Саҳиҳ Ибн Можа, 1995. 𖣔 Рисолат - @risolat_net

Расулуллоҳ соллалоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: «Бирортангиз шеригининг матохини ўйнаб ҳам, жиддий ҳам олмасин ҳаргиз. Агар о
Расулуллоҳ соллалоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: «Бирортангиз шеригининг матохини ўйнаб ҳам, жиддий ҳам олмасин ҳаргиз. Агар олган бўлса шеригига исён қилибди, бас, унга уни (матохини) қайтарсин». «Саҳиҳул жомеъ», 7578. 𖣔 Рисолат - @risolat_net

Умар ибнул Хаттоб розиаллоҳу анҳу айтади: «Мен хотини йўқ йигитдан титраб кетаман». «Жомеъул кабир», 16/204. 𖣔 Рисолат - @ri
Умар ибнул Хаттоб розиаллоҳу анҳу айтади: «Мен хотини йўқ йигитдан титраб кетаман». «Жомеъул кабир», 16/204. 𖣔 Рисолат - @risolat_net

photo content

photo content

photo content

𖦹 Ф о й д а Мадинанинг етти фақиҳлари, деб танилган улуғ салафлар: 1. Саъийд ибнул Мусайяб. 2. Урва ибн Зубайр. 3. Абу Бакр
𖦹 Ф о й д а Мадинанинг етти фақиҳлари, деб танилган улуғ салафлар: 1. Саъийд ибнул Мусайяб. 2. Урва ибн Зубайр. 3. Абу Бакр ибн Абдураҳмон ибнул Ҳорис. 4. Қосим ибн Муҳаммад ибн Абу Бакр. 5. Убайдуллоҳ ибн Абдуллоҳ ибн Утба ибн Масъуд. 6. Сулаймон ибн Ясор. 7. Хорижа ибн Зайд ибн Собит Ансорий. 𖣔 Рисолат - @risolat_net

Repost from RİSOLAT
#МУСИБАТ • Ибн Аббос розиаллоҳу анҳу фатво берсалар: энг аввал Қуръонга мурожаат қиларди, бўлмаса суннатга, бўлмаса Абу Бакр ва Умар розиаллоҳу анҳумолар фатволаридан олиб айтардилар. Ибн Масъуд ҳам шундай қилганлари нақл қилинган. • Ҳозирги беодоблар энг аввал ўз шайхлари-домлалари айтганига қарайди, оят-ҳадисга мухолиф бўлса ҳам, уларнинг сўзидан ташқарига чиқмайди. Бошларига тошдан баттар бало ёғилгани энг аввал шундан бўлса ажаб эмас! © Умар Шоҳир 𖣔 Рисолат - @risolat_net

Ибн Таймия раҳимаҳуллоҳ айтади: وكذلك التائب من الذنوب ; والمتعلم والمسترشد لا يمكن في أول الأمر أن يؤمر بجميع الدين ويذكر له جميع العلم فإنه لا يطيق ذلك وإذا لم يطقه لم يكن واجبا عليه في هذه الحال وإذا لم يكن واجبا لم يكن للعالم والأمير أن يوجبه جميعه ابتداء بل يعفو عن الأمر والنهي بما لا يمكن علمه وعمله إلى وقت الإمكان كما عفا الرسول عما عفا عنه إلى وقت بيانه ولا يكون ذلك من باب إقرار المحرمات وترك الأمر بالواجبات لأن الوجوب والتحريم مشروط بإمكان العلم والعمل وقد فرضنا انتفاء هذا الشرط . فتدبر هذا الأصل فإنه نافع . (الفتاوى، ٢٠/٦٠). «Гуноҳлардан тавба қилувчига, муталлим ва муршид изидан юрганларга ҳам; ишнинг бошидан диннинг барча ишларига буюриб, барча илмларни зикр қилиш мумкин эмас, чунки бунга тоқати етмайди, агар унга тоқат қилолмаса; демак уларга бу ҳолатда вожиб бўлмайди. Вожиб бўлмагандан кейин олим ва амирга ҳам (одамларга) барчасини бошиданоқ вожиб қилиши мумкин эмас. Балки илми ва амали бўлмаган нарсаларда имконият вақти бўлгунча худди Расул соллаллоҳу алайҳи ва саллам баён қилиш вақти келгунча афв қилиб тургандай, буйруқ ва қайтариқда афв қилади. Бу ҳаром нарсаларга ва вожиб бўлган амрларни тарк қилишга рози бўлиш бобига кирмайди, чунки вожиб қилиниши ва ҳаром қилиниши; илм ва амал қилиш имконияти билан шарт қилинган, дарҳақиқат ушбу шарт йўқ бўлишини шарт қилганмиз. Мана шу асолатни тадаббур қилгин, чунки бу фойдалидир». «Фатаво», 20/60. 𖣔 Рисолат - @risolat_net

Ибн Таймия раҳимаҳуллоҳ айтади: فإذا أَخْلَصَ الْعَبْدُ لِرَبِّهِ الدِّينَ: كَانَ هَذَا مَانِعًا لَهُ مِنْ فِعْلِ ضِدِّ ذَلِكَ وَمِنْ إيقَاعِ الشَّيْطَانِ لَهُ فِي ضِدِّ ذَلِكَ. وَإِذَا لَمْ يُخْلِصْ لِرَبِّهِ الدِّينَ وَلَمْ يَفْعَلْ مَا خُلِقَ لَهُ وَفُطِرَ عَلَيْهِ: عُوقِبَ عَلَى ذَلِكَ. «Банда агарда динини Аллоҳ учун холис қилса; бу унга буларнинг зиддини қилишга тўсиқ бўлади ҳамда шайтоннинг буларнинг зиддига тушуришидан ҳам. Агарда Раббисига динни холис қилмаган бўлса, ўзи яратилган ва табиатлантирилган нарсага амал қилмаса; шунга яраша иқоб олади». «Фатаво», 14/332. 𖣔 Рисолат - @risolat_net

Ибн Ражаб раҳимаҳуллоҳ айтади: «Энг афзал садақа жоҳлига таълим бериш ва ғофилни уйғотишдир». «Росаил», 1/186. 𖣔 Рисолат - @
Ибн Ражаб раҳимаҳуллоҳ айтади: «Энг афзал садақа жоҳлига таълим бериш ва ғофилни уйғотишдир». «Росаил», 1/186. 𖣔 Рисолат - @risolat_net

𖦹 М У Н О С А Б А Т Қуръоннинг ҳурмати аслида унга иймон келтириш ва амал қилишга боғлиқдир, мусулмонлар Қуръонни унга чиройли суратда амал қилиш билан кўрсатмас экан ва ҳаққини имкон қадар амал билан адо қилмас экан, бугунги «чала фидокорлигимиз» Қуръон ҳурматини сақлаб қололмайди, демак, унинг ҳурмати ва ҳайбати мусулмонлар унга амал қилиб яшаши билан қайтади. Аммо, заиф иймон - Қуръоннинг бугунги кофирлар тарафидан куфр келтиришига-ёқиб таҳқирлашига; илгари ҳам рози эмаслиги маълумдир, чунки мункарни қўл ва тил тузатолмагач; камида мункарга рози бўлмайдиган иймон дилларда яшаши шартдир, бўлмаса бизда ислом ҳам, иймон ҳам қолмайди! Демак, биз бу ерда азизлик ва калиматуллоҳнинг олий бўлиши ҳақида гапирмоқдамиз, бунга фақат илм олиш ва тўғри-тўлиқ амал қилиш билан етишамиз, қаранг: Аллоҳ таоло кофирларни - амаллари билан хор қилган мўминлар ҳақида айтади: «Аллоҳ улар (яъни кофирлар ўйлаган) яхшиликка етишолмаган куфр келтирганларни хафаликлари билан (изига) қайтарди. Мўминларга (эса) Аллоҳ (буюрган) жанг билан (азизликни) етарли қилди. Аллоҳ азиздир, кучлидир». (Аҳзоб: 25). Бу азизлик исломдан бошқа йўлда йўқ, Аллоҳ таоло айтади: «Уларнинг сўзидан сиқилманг, барча азизлик аниқ Аллоҳникидир ва У эшитгувчидир, билгувчидир». (Юнус: 65). Шарт эса; қачонки мусулмонлар Аллоҳ ва Расулининг йўлига ўтган солиҳ мўминлар каби чиройли суратда эргашиб юрсалар ва душманларини ажратсалар, вирус каби тарқалган нифоқ каби касалликлардан қалбларини халос қилсалар; улар ҳам иймоний иззатдан баҳраманд бўладилар, азизлик фақат исломда эканини аниқ кўрадилар: «Азизлик Аллоҳникидир ва Расулиникидир ҳамда мўминларникидир ва лекин мунофиқлар билмайдилар». (Мунафиқун: 8 ). «Мўминларни паст кўриб кофирларни дўст тутиб олганлар; азизликни уларнинг (яъни кофирлар) ҳузуридан истайдиларми?! Аниқки барча азизлик Аллоҳникидир». (Нисо: 139). Мусулмонлар дунёда азиз бўлиб яшашлари учун ислом динига нафсларини енгиб тўлиқ киришлари шарт, бундан бошқа йўли йўқ: «Одамлардан Аллоҳнинг ризосини хоҳлаб; ўз жонини берадиган кишилар бор. Аллоҳ бандаларга меҳрибондир. Эй иймон келтирганлар! Исломга тўлиғича киринглар ва шайтоннинг йўлларига эргашманглар, аниқки у сизлар учун очиқ душмандир. Бордию сизларга келган очиқ-баёнатлардан кейин тойилиб кетсангизлар; билингларки Аллоҳ аниқ азиздир, ҳакимдир». (Бақара: 207-209). Бизга азизлик учун берилган динга амал қилмасак ҳам, Аллоҳ таоло доим азиздир ва ғолибдир, ачинарлиси биз бундай имкониятни қадрламай, ҳақ ва азиз йўлда дадил кўкракни кўтариб юролмаганимизда, минг афсус! Аллоҳ таоло мусулмонларга ҳақни ҳақ қилиб кўрсатсин ва унга эрашишга тавфиқ берсин, ботилни ботил қилиб кўрсатсин ва ундан четланишга тавфиқ берсин, кофир қавм устидан бизларга нусрат берсин, омин. Umar Shohir 01.07.23 й. 𖣔 Рисолат - @risolat_net

Баъзи салафлар айтган экан: «Гуноҳлар куфрга ўртамчидир, худдики олатлар жимога, мусиқа зинога, назар ишққа воситачи бўлганда
Баъзи салафлар айтган экан: «Гуноҳлар куфрга ўртамчидир, худдики олатлар жимога, мусиқа зинога, назар ишққа воситачи бўлгандай, шу каби ҳасталик ҳам ўлимнинг элчисидир». Ибнул Қоййим, «Дард ва даво», 54. 𖣔 Рисолат - @risolat_net

Имом Ҳасан Басрий раҳимаҳуллоҳдан сўралди: «Араб тилини ўрганаётган одамлар ҳақида нима дейсиз?» Айтдики: «Яхши қилишибди, ул
Имом Ҳасан Басрий раҳимаҳуллоҳдан сўралди: «Араб тилини ўрганаётган одамлар ҳақида нима дейсиз?» Айтдики: «Яхши қилишибди, улар ўз Пайғамбарининг луғатини ўрганяптилар». «Тафсиру Табарий», 1/23. 𖣔 Рисолат - @risolat_net

Ибн Таймия раҳимаҳуллоҳ айтади: الذُّنُوبَ هِيَ مِنْ لَوَازِمِ نَفْسِ الْإِنْسَانِ ، وهو مُحْتَاجٌ إلَى الْهُدَى فِي كُلِّ لَحْظَةٍ: وَهُوَ إلَى الْهُدَى أَحْوَجُ مِنْهُ إلَى الْأَكْلِ وَالشُّرْبِ «Гуноҳлар инсон нафсининг лозим бўлган-кўчмас сифатларидан. Демак у ҳар лаҳзада ҳидоятга муҳтождир: керак бўлса у еб-ичишдан ҳам ҳидоятга муҳтожроқдир». «Фатаво», 14/320. 𖣔 Рисолат - @risolat_net

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтди: «Аллоҳнинг зиммасига дунёдан бирор нарсани кўтармаслик, фақатгина уни пастга ту
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтди: «Аллоҳнинг зиммасига дунёдан бирор нарсани кўтармаслик, фақатгина уни пастга тушириш вожиб бўлди». (Бухорий, 6501). Усаймийн раҳимаҳуллоҳ айтади: «Айниқса диний ишларда, сиз бошқасидан кўра ноҳақ равишда юқорироқ бўлишни хоҳлайсиз, балки бу сизнинг айтадиган-сўзингиз ҳамдир! Шуни билингки; кейинроқ шарманда бўласиз, ютқазасиз ва ўзингиздаги камчилик очиқ баён бўлади». «Таълийқу аъла муқаддиматил мажмуъ», 105. 𖣔 Рисолат - @risolat_net

𖦹 ДАЛОЛАТ Ким Арофатда туролмаган бўлса, Аллоҳ белгилаган чегараларда тўхтасин. Ким Музадалифада тунай олмаган бўлса, У Зотга яқин бўлиш учун Унинг тоатида тунларда тунасин. Ким Минода жонлиқ сўяолмаган бўлса, мақсадига етишиш учун ҳавойи нафсини сўйсин. Кимга Байтул Ҳаромга боришлик узоқлик қилган бўлса, Байтнинг Раббисига етишишни қасд қилсин, зотан У Зот бандасига унинг шох томиридан ҳам яқинроқ. © Ибн Ражаб, «Латоифул маъориф». 𖣔 Рисолат - @risolat_net

Repost from RİSOLAT
Ассаламу алайкум азиз мусулмонлар. Барчангизга Қурбон байрами қутлуғ бўлсин! Аллоҳ азза ва жалла тоатларимизни биздан ҳам, сизлардан ҳам, қабул айласин. Ислом умматига яхшилик берсин, нусрат берсин, иззатига қайтарсин. Сизларга - қалбингизга сурур, хонадонингизга файзи барака, яхши ишларингизга ривож сўраб қоламан. © Ҳурмат билан Абу Солиҳ

Repost from RİSOLAT
✍️ Имом Нававий раҳимаҳуллоҳ Арафа куни ҳақида айтади: «Бу кун дуо учун йилнинг энг афзал кунидир. Инсон кўп вақтини зикр, дуо, Қуръон ўқишга ажратмоғи ва турли дуолар ва азкорлар билан дуо ва зикр қилиши керак: Ўзи учун, ота-онаси учун, қариндошлари, устозлари, ёру биродарлари, ёқтирганлари, яхшилик кўрган кишилари учун ва қолган барча мусулмонлар учун дуолар қилиши керак. Киши мана шуларга беэътибор бўлишдан жуда ҳам эҳтиёт бўлсинки, чунки бу кунга бошқа етишмаслиги мумкин». © «ал-Азкор».

Repost from RİSOLAT