683
Підписники
-124 години
-57 днів
-2030 днів
Архів дописів
683
#ЭСЛАТМА:
• Салафларни йиғлатиш, қўрқитиш осон эди, кўп панд-насиҳат қилиб, кўп мавъизалар айтиш шарт эмасди: фақат биргина «АЛЛОҲДАН ҚЎРҚ», дейилса бўлди эди, уйига кириб ҳўнграб, соатлаб, кунлаб йиғлаб ўтирардилар.
Бизчи, соатлаб дарслар, мавъизаларда ҳам йиғлаймизми?! Ё сал-пал таъсирланамиз, сал-сал, йиғласак кўз намланади, ё роса бўлса бир томчи чиққандан чиқар у ҳам, бўлмаса бир хўрсиниб туриб кетамизми?!
Агар бирортаси ростан: «Аллоҳдан қўрқ», деса, ўзимизи таъвилларимизи айтамизми?! Ё тушунтиришни бошлаб, оқлашга уруниб, у эди, бу эди, дейишга ўтамаймизми?! Қанчалик яхши халаф бўляпмиз?! Текшириб кўрайлик ўзимизни.
Салафларга тўғри эргашишни ўрганайлик азизилар! Салафлардан, фақат гапларини, амалларини олиб келиб саҳифаларимизни безатибгина қолмай, ростан ҳаётда уларга эргашиб тамоман безанайлик, Аллоҳ шунга барчамизни муваффақ қилсин, омин.
t.me/risolat_net
683
#ШАЪБОН_ОЙИ_АҲАМИЯТИ:
Усома ибн Зайд розиаллоҳу анҳудан. У киши айтади:
- Ё Расулуллоҳ, ойлар ичида бирон ой мобайнида Шаъбонда рўза тутганингизча рўза тутганингизни кўрмагандим?
- Айтдиларки алайҳи солату ва салом: Бу анашу, одамлар Ражаб ва Рамазон ўртасида ундан ғафлатда қоладиган ой бўлиб, бу ой - амаллар унда оламлар Раббисига кўтарилади. Шунга мен ўз амалимни рўзадор ҳолатимда кўтарилишини севаман.
© Насоий.
683
#ЭСЛАТМА:
Бугун Аллоҳга истиғфор айтдингизми?!
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтадилар: Аллоҳга қасамки, мен Аллоҳдан кунда етмиш мартадан кўпроқ кечирим сўраб, тавба қиламан.
© Бухорий.
t.me/risolat_net
683
#РАМАЗОНГА_БИР_ОЙ_ҚОЛДИ:
• Амр ибн Қайс раҳимаҳуллоҳ Шаъбон ойи киргач тижоратини йиғиштириб, Қуръон тиловати учун фориғ бўларканлар.
Яна у киши бундай деб қўярканлар: Рамазондан олдин нафсини ислоҳ қилиб олган кишига тувбо-жаннат бўлсин!
© Ибн Ражаб, «Латоифул Маориф».
• Аллоҳ таоло Рамазондан олдин ва кейин ҳам, аҳволларимизни тузатсин, гуноҳларимизни афв этсин, муборак ойга тайёргарликни осон қилсин, ботину зоҳир фитна-фасодлардан сақласин барча Ислом аҳлини, омин.
© Умар Шоҳир
683
#БИЛАСИЗМИ?
Париждаги Эфил башняси... Франсия бир пайтлар Жазоирга уруш-вайрон қилганда, ўша ердан ўғирлаб келган темирлардан қуришган экан, ҳаммасини!!!
Кўп эслатаман ўғирликни бизи ўлкаларга ғарб ўргатган, узун Ислом тарихида қўл билан санаса тугаб қоладиган саноқли ўғрилар қозихонага келтирилган, кестирилган холос. Матоҳ эмас, бировнинг гапини ҳам ўғирламаган мусулмонлар, санади билан ёзиб келтиришгани ҳаммага маълум. Тағин «вор в закон»и энг биринчи Тошкентда чиққан, деган гапни «законий»лар китоб*ига киритганини ўқиб ҳайрон қолгандим.
Ленинни..., Бухородан ўғирлаган вагон-вагон Бухоро олтинларини айтмайсизми?!!! 3-4 Эфил башня қурса бўларди, ярамас!
• Ўғирликни бизга ёпиштирмасин ўша ғарбиям, ўрисиям!! Мусулмонлар ўғирликдан узоқ, Ислом ундан мутлақо пок.
© Умар Шоҳир
____
* Китоб номи аниқ эсимда йўқ, бундан 12 йиллар бурун ўқигандим.
t.me/risolat_net
683
#АРАБ_ТИЛИ:
Мисрда Устоз Холид деган устозимиз бўларди (2011-йил), араб тилида ўқиш-ёзишни ўша кишидан ўрганганман. Хуллас бир куни дарсда айтиб қолди:
Биродарлар, сизларга бир нарса айтиб ўтсам: Дин душманлари кўзимизга кўпроқ диёрларимиз, динимиз, номусимизга ташлангани кўп кўринади, тўғри бу албатта. Лекин яна бир нарса бор, динимизи, китобимизи тили бўлмиш араб тилига қилинган ҳужум бор, тўғрироғи араб тилига қарши ҳақиқий уруш қилишган, (деб баъзи найрангларини айтиб ўтганди). Ҳозир ҳийла кенгчилик бўлиб сиз талабалар келиб турибсизлар, ўн йиллар олдин мен араб тили мударрисларини Азҳар Шарифдан иш вақтидан кейин бозорга чиқиб денгиздан овлаган балиқларини сотиб, ё кўкат сотиб, хуллас бошқа қора ишларни ҳам қилиб юрганларини кўрардим, ачинардим. Ўша йиллари Доктор Абдуҳу Рожиҳий (наҳвчи олим)да ўқиб юрган пайтимиз эди, Аллоҳга дуо қилиб юрардим, араб тилимизи, мударрисларини ҳурматли қилиб қўйгин, деб. Буни негалигини айтсам; айни ўша пайтда ингилиз тилидан дарс берадиган ўқитувчи ишга инамарка, импорт янги мошинада бориб-келарди, маоши баланд эди, роса ҳафа бўпкетардим. Мана ҳозир бизда ҳам мошина бор, деб, деразадан эски 24 «волга»га ўхшаб кетадиган адашмасам «Tayota» русмида оқ эскигина мошинаси бор эди, шунга ҳам хурсанд бўларди, банда!
Бу қиссани араб тилига ғам қилиб эслаб ёздим. Араб тили жуда муҳим тил биродарлар. Динни усиз аниқ тушуниб бўлмайди. Унга кўпроқ эътибор қилинглар, у фақат талаби илмнинг ўрганадигани эмас, балки олимлар унинг ҳукми ҳақида:
- Мусулмонларга динини тушуниб олишга ярашасини ўрганиши, Қуръон ўқиса англаши учун ўрганиши фарз дейди. Ижтиҳод аҳлига унда итқон қилиши, ижтиҳодига етарлича билиши фарз аъйн, дейди.
• Қуръон ҳарфини ўқиб, маъносини тушунмай тиловат қилиб юриш, ҳозирги кунда яшаётган умматга оддий бўлиб изига тушиб қолган, гўёки аслида шундай, бироқ аслида эса, Қуръоннинг мақсади: уни тушуниб амал қилиш бўлгани барчамизга маълум.
• Маъносига тушунмай чиройлик товуш билан ўқишлик, маъносиз ялтир-юлтир ҳаётга рози бўлишга ўхшайди. Баъзи олимлар, масалан Имом Суютий раҳимаҳуллоҳ каби: маъносини тушунмай ўқилган тиловатга савоб йўқ, деб очиқ айтганлар ҳам.
• Араб тили, араб тили, араб тили - дин тилини ўрганинг.
Валлоҳуаълам.
© Умар Шоҳир
683
Улуғларнинг сийратига қарасам, уларни икки сифатда иттифоқ бўлганларини билдим: #вақт ва #тил_муҳофазаси. Улуғ кишилар ўз вақтлари ва тилларини бахиллар динорларини асраганидан кўра муҳофаза қилишда ашаддийроқ эканлар. Одамлар ичида қалбларимизнинг энг суюклиси Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам энг улуғ киши бўладилар, шундоқ бўлсада у киши вақти ва муборак тилларини энг кўп сақлагувчи эдилар ва умматни шунга қаттиқ тарғиб қилиб чақирардилар.
© حسني السيد الجالي
© Устоз Ҳусний Саййид Жолий
683
#ФАРҚЛИК:
• Инсоният қонунида: Бир марта ишонч йўқолдими, бўлди қайтмайди.
• Илоҳий қонунда: Тавба қилган, гўёки гуноҳ қилмагандек бўлади.
© Умар Шоҳир
683
Умар ибнул Хаттоб розиаллоҳу анҳу айтдилар:
Бирортасига; ҳидоят деб юрган залолатида ҳам, ҳидоятни залолат деб тарк қилган бўлса ҳам - узр йўқдир. Дарҳақиқат, барча ишлар баён бўлган, ҳужжат ҳам собит бўлган ва узр қолмаган, албатта.
© Барбаҳорий, «Шарҳи суннат», 1/36.
_,,,,____
#Танбеҳ: Лекин, узр билжаҳл масаласида тафсилотлар бор. Ҳозирда мутлақ узр йўқ дейдиган ёки мутлақ узр бор, дейдиган айрим кимсалар гапига эътибор бермаслик лозим. Балки бу масалада тўғриси: жоҳил кишига динда узр бўлган ва узр бўлмаган ҳолатлари бор. Бу, ўша жоҳил кишига ёки у яшаётган ерга ёки замонга қараб ҳукм қилинади. Умар ибнул Хаттобнинг гаплари шу жумладан. Бунга агар эҳтиёж туғулса, албатта айтиб ўтамиз, ин ша Оллоҳ. Валлоҳуаълам.
© Умар Шоҳир
683
Эй Аллоҳ! Бизларни Рамазон ойига етказгин!
Баъзи салафлар: Аллоҳга олти ой Рамазонга етказгин, деб дуо қилишаркан, кейин яна Аллоҳга олти ой рўзани қабул қилишини сўраб - дуо қилишаркан.
© Ибн Ражаб, «Латоифул маориф», 209.
683
Тобеинлардан бўлган баъзи эр-хотинлар #пайшанба_куни, эри аёлига, аёли ҳам эрига қараб: БУГУН АМАЛЛАРИМИЗ АЛЛОҲ ТАОЛОГА КЎНДАЛАНГ ҚИЛИНАДИ*, деб йиғлаб юборар эканлар.
© Ибн Ражаб, «Латоифул маъориф».
____
* Яъни фаришталар Аллоҳ таолога бандалар қилиб ўтган амалларининг пайшанбалик ҳисобатини кўрсатишади. Ҳадисларда душанба ва пайшанба кунлари амаллар манашундай кўрсатилиб борилиши ҳақида саҳиҳ ривоятлар келган.
