683
Підписники
-124 години
-57 днів
-2030 день
Архів дописів
683
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдиларки:
«Ким бирор ҳовли-уй сотиб, унинг пулини унга ўхшаганда (сарф) қилмаса, (яъни уй пулига уй олмаса); унга барака бўлмапти унда (яъни пулида ёки пулини уйга сарфламаган бошқа ишида)».
Саҳиҳ Ибн Можа, 2036.
𖣔 Рисолат - @risolat_net
683
Ибн Таймия раҳимаҳуллоҳ айтади:
قال ابن تيمية رحمه الله:
(من فسر القرآن أو الحديث وتأوله على غير التفسير المعروف عن الصحابة والتابعين فهو مفتر على الله ملحد في آيات الله، محرف للكلم عن مواضعه. وهذا فتح لباب الزندقة والإلحاد وهو معلوم البطلان بالاضطرار من دين الإسلام).
مجموع الفتاوى (13/243).
«Ким Қуръонни ёки ҳадисни саҳобалар ва тобеинлардан маълум бўлган тафсирларидан бошқача тафсир ёки таъвил қилса; у Аллоҳга ифтиро қилибди, Аллоҳнинг оятларидаги (йўлдан) оғиб кетибди, (Аллоҳнинг) сўзини ўз ўрнидан ўзгартирибди.
Бу нарса зиндиқлик ва динсизликка эшик очиб беришдир, қолаверса бу ислом динида ботиллиги аниқ маълум бўлган ишдир».
«Фатаво», 13/243.
𖣔 Рисолат - @risolat_net
683
Ибн Таймия раҳимаҳуллоҳ айтади:
قال شيخ الإسلام ابن تيمية رحمه الله:
(والإنسان متى حلل الحرام المجمع عليه، أو حرم الحلال المجمع عليه، أو بدل الشرع المجمع عليه، كان كافرا مرتدا باتفاق الفقهاء).
مجموع الفتاوى (3/267).
«Инсон - қачон ҳаромлиги иттифоқ қилинган нарсани ҳалол қилса, ёки ҳалоллиги иттифоқ қилинган нарсани ҳаром қилса, ёки шариатлиги иттифоқ қилинган нарсани ўзгартирса; фақиҳларнинг иттифоқи билан у диндан чиққан кофирдир».
«Фатаво», 3/267.
𖣔 Рисолат - @risolat_net
683
Умар ибн Абдулазиз раҳимаҳуллоҳ айтади:
«Агар узун сукут қиладиган ва одамлардан қочадиган кишини кўрсангиз; унга яқинлашинглар, чунки унга ҳикмат бериляпти».
«Табсиро», 2/289.
𖣔 Рисолат - @risolat_net
683
Ибн Шиҳоб Зуҳрий раҳимаҳуллоҳ айтади: «Ким илмни бирданига хоҳласа, ундан бирданига кетади. Балки илм фақатгина кунлар ва тунлар ўиши билан талаб қилинади».
Хотиб Бағдодий, «ал Жомеъу лиахлоқи ровий», 1/232.
𖣔 Рисолат - @risolat_net
683
«Дунё талаб қилиш илмдан фойдаланишни ман қилиб туради! Киши унга нисбатан қанча талабчан бўлса шунча жоҳиллиги ортиб, илми озаяди».
Ибн Абдулбар, «Тамҳид», 202.
𖣔 Рисолат - @risolat_net
683
Орангизда рақсни қувонч, деб ҳисобламанглар,
Қушлар ҳам сўйилиб оғриқдан рақсга тушар!
𖣔 Рисолат - @risolat_net
683
Ибн Касир раҳмаҳуллоҳ айтади: «Икки руҳ орасидаги улфат; эр-хотин орасидаги [алоқанинг] энг каттасидир».
«Тафсирул Қуръонил аъзим», 3/525.
𖣔 Рисолат - @risolat_net
683
Шайхулислом Ибн Таймия раҳимаҳуллоҳ айтади:
«Диннинг асли: муҳаббат Аллоҳ учун бўлиши, ёмон кўриш Аллоҳ учун, дўстлашиш Аллоҳ учун, душманлашиш Аллоҳ учун, ибодат Аллоҳ учун, ёрдам сўраш Аллоҳ учун, Аллоҳдан қўрқиш, Аллоҳга умид қилиш, Аллоҳ учун бериш, Аллоҳ учун ман қилиш; мана шулар Аллоҳнинг амри билан амр қилувчи бўлган, Аллоҳнинг қайтариғи билан қайтаргувчи бўлган Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга эргашиш билан бўлади».
«Минҳожус суннат», 255.
𖣔 Рисолат - @risolat_net
683
«Исломнинг асоси тўрттадир: Далолат қилувчи. Далил. Мубин. Мустадил.
1. Далолат қилувчи: Аллоҳдир.
2. Далил: Қуръондир.
3. Мубин: Расул соллаллоҳу алайҳи ва салламдир: «Одамлар учун уларга нозил қилинган нарсани сиз баён қилишингиз учун». Наҳл: 44.
4. Мустадил: мусулмонлар ҳидояти ва илм йўлидаги тажрибасига иттифоқ қилган илм ва ақл-идрок эгаларидир».
©️ Ибн Таймия, «Нубувват», 1/243.
𖣔 Рисолат - @risolat_net
683
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтади:
«Ким менга одамлардан бирор нарса сўрамасликка кафолат берса; унга жаннат кафолатини бераман».
Шунда Савбон: «мен», деди ва бирортасидан бирон нарса сўрамас эди.
©️ Саҳиҳ Абу Довуд, 1643.
𖣔 Рисолат - @risolat_net
683
Ибнул Қаййим раҳимаҳуллоҳ айтади:
«Биродарингни гуноҳида айблашинг; унинг гуноҳидан каттароқ ва исёнидан ашаддийроқ гуноҳ бўлади».
©️ «Мадорижус соликин», 1/195.
𖣔 Рисолат - @risolat_net
683
Қуръонни ёд олмоқчи бўлган кишиларга насиҳатим:
«Миқдорини озайтириб, такрорини кўпайтиринг ва тўхтамай ёд олинг».
𖣔 Рисолат - @risolat_net
683
Шайхулислом Ибн Таймия раҳимаҳуллоҳ айтади:
«Расул соллаллоҳу алайҳи ва саллам одамлар ичида ҳақни энг кўп билгувчироқ, одамлар ичида ҳақни баён қилишга энг кўп қодир бўлган ва одамлар ичида одамларга энг кўп насиҳатгўй эди. Бу нарса ҳар бир кишининг қилган баёнидан кўра у киши баён қилган ҳақ комилроқ эканини тақозо қилади».
«Дарруъ таъоризул ақли ванқл», 1/23.
𖣔 Рисолат - @risolat_net
683
Ҳофиз ибн Ҳажар Асқалоний раҳимаҳуллоҳ айтади:
«Намозни ўз вақтида адо қилишга ва ота-онага яхшилик қилишга сабр қилмоқ; доимий такрор бўладиган зарил ишдир, бу ишдаги Аллоҳнинг буйруғини муҳофаза қилишга фақатгина сиддиқлар сабр қилади».
©️ «Фатҳул Борий», 2/11.
𖣔 Рисолат - @risolat_net
683
Башир Иброҳимий раҳимаҳуллоҳ айтади:
«Агар аёл жоҳил бўлса; эрини чарчатади, фарзандларини бузади ва умматни ҳалок қилади».
©️ Иброҳимий асарлари.
𖣔 Рисолат - @risolat_net
683
«Фатра замони: Расул шариати ва унга чақирадиганларнинг аксари кетган бўлади, магар озгинаси қолади. Ва унда пайғамбарларнинг дин асослари кетмаган бўлади, балки фатра-замонида ҳам даъватчилардан ҳужжатни қойим қилишга сабаб бўладиган кишилар қолган бўлади».
Ибн Таймия, «Жомеъул масоил». 5/53.
𖣔 Рисолат - @risolat_net
683
Ибн Ражаб раҳимаҳуллоҳ айтади: «Шуни билингки, барча маъсиятлар Аллоҳ таолога уруш қилишдир, Ҳасан Басрий айтади: «Эй Одам боласи вой бўлсин сенга! Аллоҳ билан уруш қилишга сенда тоқат борми?! Аниқки ким Аллоҳга осий бўлса; Унга уруш қилибди». Лекин, маъсият қанча қабиҳ бўлса, Аллоҳга қарши уруш ҳам ашаддий бўлади; шунинг учун Аллоҳ таоло «рибохўрни, қароқчини» Аллоҳ ва Расулига қарши уруш қиладиганлар, деб номлади, чунки булар сабаб бандаларга катта зулм бўлгани учун, ўлкаларда фасод тарқатганлари учун эди. Шу каби У Зотнинг дўстларига душманлик қилишни ҳам, негаки Аллоҳ таоло Ўзининг дўстларини суяди, уларга нусрат беради, ёрдам-мадад беради, ким уларга душманлик қилса Аллоҳга қарши душманлик қилган, уруш қилган бўлади».
«Жомеъул улум», 406.
𖣔 Рисолат - @risolat_net
683
𖦹 Бироз ҳазил!
Бир киши аёлига Қуръонни яхши ҳифз қилолмаганидан шикоят қилиб айтибди. Аёли унга қасам ичиб: «Агар Қуръонни ёд олсангиз, тўлиқ розичилик билан иккинчи хотинга ўзим уйлантираман», дебди.
Эри олти ойда Қуръонни тўлиқ ёд олибди…
Лекин аёли эса уч кун рўза тутиб берибди…
Қиссадан ҳисса аёл, деб аёл макрини унутманг))
𖣔 Рисолат - @risolat_net
