cookie

Ми використовуємо файли cookie для покращення вашого досвіду перегляду. Натиснувши «Прийняти все», ви погоджуєтеся на використання файлів cookie.

avatar

Водий футболи | Расмий

Водий футболи ва Ўзбек Футболи доирасидаги янгиликлар Kanaldagi postga muallif javobgar!

Більше
Рекламні дописи
930
Підписники
+224 години
+327 днів
+5130 днів

Триває завантаження даних...

Приріст підписників

Триває завантаження даних...

Фото недоступнеДивитись в Telegram
Tasdiqlanmangan maʼlumotlarga koʻra Javohir Qahramonov "Neftchi" jamoasini tark edi. Lekin bu hali rasman eʼlon qilgani yoʻq. Voqealar rivojini biz bilan kuzatib boring@VODIY_FUTBOLI
Показати все...
👎 7🔥 2
“Нефтчи” жамоасининг оҳирги уй ўйинларида футбол кўргани кирган мухлислар қаторида,айрим нусҳалар пайдо бўлдики, уларни инсон деб аташга ҳам ҳайрон бўласиз. Асосан ашаддий мухлислар ўтирадиган 4,6 сеторларда ҳали ўйиннинг биринчи бўлими ўтиши тугул, дастлабки дақиқалариданоқ, “Нефтчи” га, мураббийлар штабига, айниқса Левченко шаънига ҳақоратли сўзлар янграй бошлади. Шу заҳотиёқ ҳаёлимизда яқин ўтмишимиз, Саркисянни номардларча Фарғонадан ҳайдалиш воқеалари гавдаланди. Ўшанда ҳам 3,4 секторларга бўлинган кимсалар мураббий номини ёмонга чиқариш учун қўлларидан келганча ҳаракат қилишган. Улар мухлислар ўртасида норозилик кайфиятини ўйғотишган, “Нефтчи” ни беш маротаба олтин шоҳсупага олиб чиққан инсонни бўралатиб сўкишган ва бошқаларни шунга ундашган эди. Наҳотки яна тарих қайтарилаётган бўлса, наҳотки яна нокас кимсалар эндигина оёққа тура бошлаган Фарғона футболига зарба беришса деган фикрда ўша Леченко пазор, деб бақираётган учта нусҳага тушинтирмоқчи бўлдим. Барака топкурлар аҳир ўтган ўйинда сафарда 3-0 ҳисобида ғалаба қозонишди, ўйин энди бошландику, бу ҳақоратлар нима учун десак, барибир бу мураббий билан ҳеч нарса қилолмайди “Нефтчи” , уни ҳайдаш керак деб бизга тушинча беришяпти. Яна тутиқушдек ёдлаб олишган гаплари энсамизни қотирди, иккита ўйинчиси термада ёрворяпти, бу бу мураббий билан ўйнашни ҳоҳлашмаяпти, деган гапларини кимдир роса ёдлатгани билиниб турибди... Бир муддат олдин наманганлик дўстимиз, “Навбахор” да футболчилар ва айрим мухлислар Бабаянни кетишини ҳоҳлашяпти, гуруҳвозлик авж олган, жамоани натижаларига салбий таъсир ўтказаётган энг муҳим омил шу , деб куйиниб гапирган эди. Демак, бизда ҳам айнан қўшниларимизда бўлган ҳолат кузатилаётганига амин бўлдик. Энди ҳаракатнинг иккинчи босқичига ўтилди, матбуот хужуми, ижтимий тармоқлар орқали таъсир ўтказиш. Шундан билишимиз мумкинки, қачондир газета йиртиш операцияси ўтказилади, бунга ҳам тайёрларлик бўлаётгани шубҳасиз. Биз Левченкони оқ демоқчи эмасмиз, унда ҳам хатоликлар бор, ёшларга эътибор бермаётгани ҳам бор гап. Лекин “Нефтчи” нинг ҳозирги ҳолатида фақатгина мураббий ва унинг штаби айбдор ҳолосми. Сўнги икки ўйинни олайлик, “Пахтакор” билан ўйинда Эфион икки марта, Норчаев бир марта роса қулай вазиятни голга айлантира олишмади. Мураббий нима қилсин, рақиб дарвозасини сеҳргар Хатабич мисол суриб турсинми, ёки дарвозасини ташлаб чиққан Назаровни ушлаб турсинмиди. Агар ўша вазиятлар голга айланганда ўйин қандай кечишини фақатгина яратган билади. Ўйин тизгиси йўқ деб айбланаётган мураббий “ Суғдиёна” билан кубок ўйинида ҳам етарлича тактика қўллай олди. Суперлига тупурарини умуман ўйиндан чиқариб ташлади. Норхонов ўн метрча масофадан тўғри теполмаган бўлса, мураббий ўйинга тушиб гол уриб бера олмайдику. Шундай бўлсада биз мураббийни оқлай олмаймиз. Ҳар қандай ҳолда ҳам “Нефтчи” ғалаба қозониши шарт ўйинлар бой берилди. Кубок финали аншлаг бўлмайдиган бўлди, фарғоналик ишқибозларнинг тарвузи қўлтиғидан тушди. Хўш энди нима қилиш керак, Левченко уддалай олмаяпти, жамоа чемпионлик курашидан деярли чиқиб кетди . Айнан бугун келадиган мураббийга қандай вазифа қўйилади, чемпионликми ёки совриндорликми. Фақатгина пул учун келган футболчилар янги мураббий қўли остида кутилган ўйинни намойиш қила оладими. Бордию яна эски ҳаммом, эски тос бўладиган бўлса, ўша янги бош мураббий мухлислар нафратига дучор бўлмайдими. Биз ҳам қайсидир мураббий вазиятни қўлга олишини, болалар футболига, “Нефтчи” нинг эртасига аҳамият беришини ҳоҳлаймиз. Лекин бу ҳолатда айнан ўзимизча меҳрибонлик қилаётган яқинимизни кулфатга ташлаб қўйган бўлмаймизми. Левченкони кетишини сўраётганлар шулар ҳақида ўйлаб кўрсалар яхши бўларди. Энг асосийси эса раҳбариятни ўз қарашлари, ўз фикрлари бор, ҳеч қачон сизу биз ҳоҳлаган мутаҳассисни “Нефтчи” га қўйишига ҳеч ким кафолат бермайди.
Показати все...
👍 6👏 1😁 1
Бизни энг ҳафа қилгани эса, қайсидир инсонни бош мураббий сифатида кўришни ҳоҳлаганлар тезроқ ўша кун келишини кутишди. Бундан келиб чиқадики, “Нефтчи” ни мағлубиятни кутишади, уларга жамоа ҳам Фарғона футболи ҳам бир тийин. Ўзларини ҳокисор, Фарғона футболи учун жон куйдираётганини намойиш қилаётган дўстларимиз, “Нефтчи” мағлубиятидан олдин постларини тайёрлаб қўйишган, қувонч билан уни улашишмоқда. Шу ўринда дўстимиз Сирожиддин куйиниб ёзаётган мавзуга эътибор қаратмоқчиман, биз қачондан бери маҳаллийчи бўлиб қолдик. Ака ука Дўрмоновлар Сурҳандарёдан келиб Фарғона футболи ривожига катта ҳисса қўшишди, Равшан Бозоров “Нефтчи” МҲСК га ютқазаётагн пайтда аламига чидолмасдан, ҳаттоки бош мураббийга куйиниб гапирганини биласизми. Нимага қўрқасиз, биз футбол ўйнаяпмиз, жамоалари кучли бўлса ҳалол ютсин деб. Ёки ўзининг иккинчи ёшлигини Фарғонада ўтказган тошкентлик Ш.Махсудов жароҳат олиб оёғидан қон оққан ҳолда, Вазгенич дайти доиграт до конца, я магу, деб йиғлаб майдонни тарк этганини кўрганлар борми. Саркисянни ҳайдалиш йиғилишида мураббийини тарафини олган биргина футболчи Қаўқадарёлик Анвар Бердиев, мани жамоадан кетганим алам қилмайди. Фақатгина Фарғона футболига, “Нефтчи” га ачиниб кетаяпман деганини ҳамма ҳам била олмаса керак. Бу гаплар орқали маҳаллий футболчилар керак эмас демоқчимасмиз, шунчаки юракдан ўйнайдиган, жамоа либосини виждонан киядиган футболчи учун макон, замонни таъсири йўқ. Айтамиз десак гап кўп ичимизга сиғмаяпти, ўйин ичидаги ўйинларни ёзишга улгимаяпмиз ҳам. Майли ҳозирча борини улашиб турайликчи. Ҳа айтганча, “Нефтчи” нинг мағлубиятидан кейин Левченкони шаънига ҳақорат ёғдираётганлар, ҳеч қачон “Нефтчи” пазор , деманг. Ким мураббий бўлса ҳам, қайси футболчи ўйнаса ҳам балки уларга норозилик билдирарсиз, лекин “Нефтчи” номини , “Нефтчи” шанини ҳурмат билан тилга олишингиз шарт. Биз жамоа билан оғир кунларни бирга ўтказдик, дўст бошига иш тушганда синалади. “Нефтчи” номига ҳақорат ишлатаётганлар,унда боринг бошқа жамоага мухлислик қилинг. Биз “Нефтчи” ни Саркисяни билан яхши кўрдик, каламушу сичқонлари билан қўшиб мухлсилик қилдик, бундан кейин ҳам шундай давом этамиз. Бизга ҳалақит берманг, “НЕФТЧИ” ДАН ҚЎЛИНГИЗНИ ТОРТИНГ.
Показати все...
🔥 20👍 4👎 2😁 2👏 1
ПФЛ нинг қуръа ташлашда ишлатиладиган шарчаси жуда ақилли деб ўйлайман. Янаям дангал гапирсам, қуръани шаффофлилигига, адолатлигига ишонмайман. Шубҳангиз бўлса, ортга қайтиб кўринг, йиллар давомида кимларнидир эркатойлари кубокда қолган энг кучсиз жамоаларга рубаро бўлишади. Оролку майли ҳар қалай таниш, бу сафар пойтахтнинг бир жамоаси Қумариқми дегани билан ўйнар экан. Шунақалар водий жамоаларига ҳеч тўғри келмадида.
Показати все...
👍 9🤣 2👎 1
Фото недоступнеДивитись в Telegram
Кайсидир даврда Саркисяннинг "Нефтчи" сида ҳам тушинмовчилик,  ҳавфсаласизлик,  ўйинчилардаги ҳоҳишнинг йўқлиги кўзга ташланиб,  йўқ жойдан очко йўқотишлар кўпайиб кетган. Вазгенич,  нима бўлаётганини тушинмаяпман,  лекин албатта буни оҳирига етаман,  деб матбуотга билдирган. Шундан кейин кимлардир жамоадан кетди,  жамоа ўз ўйинини топиб олган эди. Ман Левченко ва унинг шогирдларини оқламоқчи эмасман,  лекин бўлаётган ғалати ўйинлар бизни эътиборимиздан четда қолмади. Кимдир биздан хафа бўлсада бирин кетинликда шу ажибсавдолар ҳақида фикр билдирамиз. Ҳозирча эса яна ўша гапни қайтармоқчиман,  мухлис халқи жуда сизлар ўйлаганчалик оми эмас.
Показати все...
👍 14
Фото недоступнеДивитись в Telegram
Фанатлик- том маънода телбалик дегани,  бу ҳеч қачон яхшиликка олиб келмаган. Бирор нарсага телбаларча интилиш,  телбаларча уни қўллаш,  хато ва камчиликларига кўз юмиш... Бугундан телбалик отмен, бу футболдан воз кечиш эмас, энди шунчаки мухлис бўламиз. Ўйингоҳга бориб,  бир четдааа,  бемалол кўрамиз. Ютса ютди,  бўлмаса шунчаки кулиб қўяверамиз. Битта мағлубиятга шунчами дейсизда а,  йўқ унга эмас. Мағлубият ва ғалаба доим ёнма ён юради. Бизни ўйин атрофидаги ўйинлар чарчатди,  қандай ўйинлар дейсизми. Шекспирни биласизми "Қирол улди,  яшасин қирол. "
Показати все...
👍 3
Фото недоступнеДивитись в Telegram
#Расман Ўзбекистонда футбол бўйича ёзги трансфер мавсуми бошланди.
Показати все...
Фото недоступнеДивитись в Telegram
⚽️⚽️ Суперлигада биринчи давра якунланди. Асабларимиз август ойигача бузилмайди. Иккинчи давра бошлангунча асабларни жиловлашни машқ қилиб туринг керак бўлиб қолади. Ким билсин иккинчи даврада нималар бўлишини?     
Показати все...
Фото недоступнеДивитись в Telegram
5-тур. Қолдирилган учрашув "Нефтчи" – "Пахтакор" 0:2 1 июль. Фарғона. "Истиқлол" стадиони. 19:30 Бош ҳакам: Аскер Нажафалиев Қанот ҳакамлари: Андрей Цапенко, Тимур Гайнуллин Назоратчи: Тимур Абдуллаев Комиссар: Диёр Хотамқулов Голлар: 0:1 — 16, Достонбек Ҳамдамов, 0:2 — 40, Дониёр Абдуманнопов.
Показати все...
Фото недоступнеДивитись в Telegram
📢БУГУН #УЗКЛАССИКО! "НЕФТЧИ" 🟢-🟡 "Пахтакор" ⚽️| Ўзбекистон Суперлигаси ⚽️| 5-тур (Қолдирилган) 🗺| Фарғона шаҳри 🏟| "Истиқлол" стадиони ℹ️| 01/07/2024 | 19:30 ⚽️|"НЕФТЧИ"🟢-🟡"Пахтакор" 🟢| 🖥 🚩| Аскер Нажафалиев 🏳| Тимур Гайнулин 🏳| Андрей Цапенко 🚩| Ахрол Рисқуллаев 🖥| Максим Нехочин 🔄| Акмал Раҳимов 🪪| Тимур Абдуллаев ⚽️| Диёр Хотамқулов 👍👍👍  👍👍👍  👍👍👍 👌"Нефтчи" ПФК матбуот хизмати 🌐www.fcneftchi.uz ✈️Telegram |📒Facebook 📷Instagram |🖤Youtube 📘Twitter
Показати все...
👍 3
Оберіть інший тариф

На вашому тарифі доступна аналітика тільки для 5 каналів. Щоб отримати більше — оберіть інший тариф.