uk
Feedback
ИБРАТЛИ ДУНЁ

ИБРАТЛИ ДУНЁ

Відкрити в Telegram

📚 Сиз телеграмнинг энг ибратли каналидасиз Бизда кун давомида:👇 📚 Ибратли ҳикоя ва ривоятлар 📚 Ибратли хикмат ва иқтибослар 📚 Ибратли аудио ва видеолар Биз ибрат улашамиз Админ: @Muldashova 743086

Показати більше

📈 Аналітичний огляд Telegram-каналу ИБРАТЛИ ДУНЁ

Канал ИБРАТЛИ ДУНЁ (@ibratli) у мовному сегменті Узбецька є активним учасником. На даний момент спільнота об'єднує 119 573 підписників, посідаючи 275 місце в категорії Релігія і духовність та 434 місце у регіоні Узбекистан.

📊 Показники аудиторії та динаміка

З моменту свого створення невідомо, проект продемонстрував стрімке зростання, зібравши аудиторію у 119 573 підписників.

За останніми даними від 13 червня, 2026, канал демонструє стабільну активність. Хоча за останні 30 днів спостерігається зміна кількості учасників на 698, а за останні 24 години на 1 340, загальне охоплення залишається високим.

  • Статус верифікації: Не верифікований
  • Рівень залученості (ER): Середній показник залученості аудиторії становить 36.64%. Протягом перших 24 годин після публікації контент зазвичай збирає 18.19% реакцій від загальної кількості підписників.
  • Охоплення публікацій: В середньому кожен допис отримує 43 826 переглядів. Протягом першої доби публікація в середньому набирає 21 761 переглядів.
  • Реакції та взаємодія: Аудиторія активно підтримує контент: середня кількість реакцій на один пост – 41.

📝 Опис та контентна політика

Автор описує ресурс як майданчик для висловлення суб'єктивної думки:
📚 Сиз телеграмнинг энг ибратли каналидасиз Бизда кун давомида:👇 📚 Ибратли ҳикоя ва ривоятлар 📚 Ибратли хикмат ва иқтибослар 📚 Ибратли аудио ва видеолар Биз ибрат улашамиз Админ: @Muldashova 743086

Завдяки високій частоті оновлень (останні дані отримано 14 червня, 2026), канал підтримує актуальність та високий рівень охоплення публікацій. Аналітика показує, що аудиторія активно взаємодіє з контентом, що робить його важливою точкою впливу в категорії Релігія і духовність.

119 573
Підписники
+1 34024 години
-7447 днів
+69830 день
Архів дописів
Нега бунча йиғладинг осмон, Ё уйингда бўлдими мотам. Юрак-бағринг эзилди ёмон, Эзиб юбордингку мени ҳам! Ранжитдими Ҳилол дилдошинг, Юлдузларга зиёсин сочиб. Ё ҳиёнат қилиб Қуёшинг, Қучоғингдан кетдими қочиб?! Ёмғирларинг ҳаддидан ошди, Булутларинг олмаяпди тин. Ва бошидан ёққан кўз ёшни, Тўйиб-тўйиб ичмоқда Замин! Нега бунча тўйиб йиғладинг, Нима бўлди? Нечун бу фиғон? Бунча дардни қаердан олдинг, Нега бунча махзунсан, Осмон! Сенга таскин беролмам, кечир, Овутишга сўзим йўқ, ишон, Иккимизга йиғламоқ тақдир, Мен ҳам сендек юрак-бағри қон! Малика Тавфиқ •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Биз билан бирга бўлинг https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA

Дунёни борича қабул қилинг. Шунда яшаш осонроқ бўлади. Қўлингиздан келган нарсани ўзгартиринг. Ўзгартириш қўлингиздан келмайдиганлари учун сабр қилинг. Неъматларга шукр, ҳаётга теран фикр кераклигини унутманг… Одамлардан "фаришта"ликни талаб қилманг, унутманг банда фаришта бўла олмайди. Ҳар яхшини бир ёмони ва ҳар ёмонни бир яхшиси бор. Доим яхши ниятда бўлинг, чунки ниятингизни гапирмасингиздан эшитадиган Зот бор. Ўзингизни кўп қийнаманг.. юрагингизга раҳмингиз келсин. Ҳаётга енгилроқ қаранг. Ҳаётингизда учта меҳмон ваъдалашмай ҳам келаверади. Ризқ; Муҳаббат; Бахт... Илоҳим шу уч меҳмон уйингизни ҳеч қачон тарк этмасин! ХАЙРЛИ КУН, АЗИЗЛАР! •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Биз билан бирга бўлинг https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA

Банан пўчоғи ва ун - ажинларнинг ажали! Бунақа оддий рецепт билан ажинлардан 1 умрга қутулиш мумкинлигини ким билибди дейсиз.
Банан пўчоғи ва ун - ажинларнинг ажали! Бунақа оддий рецепт билан ажинлардан 1 умрга қутулиш мумкинлигини ким билибди дейсиз. Камига қуёшда қорайган терини "қўйни думбасидек" оқартириб, таранглаштириб берса. Сувдек текин бу рецептни 2 ҳафтадан ортиқ қўллаш мумкин эмас! Сабаби эрингиз танимай қолиши мумкин 😉 Мана уша рецепт: ёзиб олинг! • 1 дона банан пўчоғи; • 4 ош қошиқ ун; • 2 ош қошиқ... Батафсил 👇

Гўзал дуои саломлари ила тонгларга  файз бахш этган Қадрдонларим АССАЛОМУ  АЛАЙКУМ!  Пайшанба тонгингиз муборак бўлсин. Энг яхши тилакларимиз Сизларга ҳамроҳ бўлсин. Кунингиз барокатли ва сермазмун ўтсин! •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Биз билан бирга бўлинг https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA

#Ассалому_алайкум Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: - “Икки ўринда қилинган дуо рад этилмайди. Азондан кейинги ва ёмғир
#Ассалому_алайкум Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: - “Икки ўринда қилинган дуо рад этилмайди. Азондан кейинги ва ёмғир ёғаётган пайт” -  деганлар. (Имом Байҳақий ривояти) Ёмғир ёққанда ўқиладиган дуо: اللَّهُمَّ صَيِّباً نَافِعاً «Аллоҳумма соййибан наафиъан» Парвардигоро, фойдали (хайрли) ёмғир қил! Ёмғир Аллоҳнинг раҳматидир! Барчага Аллоҳнинг раҳмати бўлсин. •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• ♻️Яқинларингизга узатинг! https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA

Амир Темур ўғиллари ва набираларига келин танлашда бўлажак келинни яхши ёки ёмонлигини билиш учун бўлажак келинларга бир ишни
Амир Темур ўғиллари ва набираларига келин танлашда бўлажак келинни яхши ёки ёмонлигини билиш учун бўлажак келинларга бир ишни қилишига мажбур қилган экан. Агарда бу ишни қила олмаса асло келин қилмаган экан. САВОЛ: БУ ҚАНДАЙ ИШ? Жавобини билиб ҳайрон қодишингиз аниқ👇

Кўп нарса билишга ҳожат йўқ... Меҳр-мухаббат кўрсатувчи ва ҳаққимизга  дуолар қилгувчи инсонларимизнинг қадр - қийматини билсак кифоя...   Ассалому-алайкум, Азизлар! Соғ-омонмисиз? Тонгимиз - яхшилик билан бошлансин,  хонадонимиздан тотувлик ва барака аримасин. Хаёт бу - ёмғирдек  гўё... Мунтазам ёғадиган ёмғир баъзан томчилайди, баъзан жала қуяди. Ҳар кимнинг хаётида соябон тутадиган одами бўлади. Улар ёмонликлардан ҳимоя қилиб, қалбларга илиқлик олиб киради. Сизнинг ҳам хаётингизда шундай одамингиз дойимо бор бўлсин.     Унутманг... Меҳр фақат тарқатилганда кўпаяди, ўзингизга кўпроқ меҳр жалб этишнинг ягона усули кўпроқ меҳр улашишдир. Атрофингизда қалби ҳалим, меҳрга тўла инсонлар кўпайсин. Ёмғирли тонгнинг барокати ва дуолар ижобати сизга ҳамрох бўлсин, қадрдон! •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Яқинларингизга улашинг! https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA

ЙИҒЛАБ КЕЛДИНГ ДУНЁГА... •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Яқинларингизга улашинг👇 https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA

​​​​ҲАЁТБАХШ ЎГИТЛАР Оиз Қаранийнинг “Маҳзун бўлма” номли Китобида қуйидаги тавсиялар келтирилган: 1. Иймон билан яхши ишлар пок ҳаёт сиридир. Бу икковини қўлга киритиш учун ҳаракат қилинг. 2. Илм-маърифат талабида бўлиб, ҳамиша китоб ўқишни йўлга қўйинг. Чунки китоб мутолааси ғам-ташвишни кетказади. 3. Одамларга яхшиликнинг ҳамма турини раво кўринг, эзгулик улашишда бардавом бўлинг. Шунда кўнглингиз шод бўлади. 4. Шижоатли бўлинг, журъатсизлик, қўрқоқликни тарк этинг. Ғайратли бўлиш қалбга роҳат бағишлайди. 5. Қалбингизни ҳасад, гина-кудурат, ахлоқсизлик, ғирромлик каби иллатлардан покланг. 6. Назар солиш, гапириш, эшитиш, одамларга аралашиш, ейиш-ичишда меъёр бузилишига йўл қўйманг. 7. Самарали ишлар билан банд бўлинг. Шунда хафаликни унутасиз. 8. Бугунги кун ҳудудида яшанг, ўтиб кетган ёки энди келадиган кунларни унутинг. 9. Кўриниши, ризқи, саломатлиги, бойлиги, илми ўзингиздан пастдагиларга қаранг, улардан ибрат олинг. 10. Эътиборингизни қўрқинчли хаёлларга, ёмон фикрларга қаратманг, уларга боғланиб қолманг. 11. Ғазаб қилманг, сабрли бўлинг, ғазабингизни ичингизга ютинг, ҳалим, бағрикенг бўлинг. Чунки инсон умри жуда қисқа. 12. Неъматлар кетишидан, бало-офатлар келишидан асло чўчиманг, балки Аллоҳга таваккал қилинг. 13. Ҳаётингизни соддалаштиринг, дабдабали яшашдан четланинг. Чунки дабдабали ҳаёт руҳ учун азобдир. 14. Сиз ҳақингизда айтилган ёмон сўзлар ҳеч қачон сизга зарар бермайди, балки ўша сўзни айтган кишига зиён етади. 15. Бирон кишидан раҳмат кутманг, яхшиликни Аллоҳ розилиги учун қилинг. 16. Фойдали режалар тузинг, ғамингизни унутиш учун ўша режа билан машғул бўлиб, фикр юритинг. 17. Ҳар қандай ишни ўша заҳоти битиришни ўрганинг, бугунги ишни эртага қўйманг. 18. Ўзингизга муносиб фойдали амални ўрганинг, ўзингиз роҳат оладиган ишни бажаринг. 19. Бировнинг хатосига, миш-мишларга, турли гап-сўзларга эътибор бераверманг. 20. Пиёда юринг, спорт билан шуғулланинг, соғлиғингизга аҳамият беринг, чунки соғ танда соғлом ақл бўлади. 21. Танқидлардан саросимага тушманг, бардам бўлинг. Шуни билинг: танқидлар қийматингизни ўлчайдиган мезондир. 22. Ҳамма нарса Аллоҳнинг тақдири билан бўлади. Шуни асло ёддан чиқарманг. 23. Ёмон тасодифлар рўй бериб қолишига шай туринг. Балки сизда содир бўлаётган нарсалар яхшилик бўлиб чиқар. 24. Мусибатлар кўзга малҳам, қалбга қувватдир. 25. Албатта, қийинчилик билан бирга енгиллик ҳам бор. 26. Жиддий, самара берадиган ишларни ўзингизга вазифа қилиб олинг, бекорчиликдан четланинг. 27. Қасос олишга бўлган уринишингиз, бировларга нисбатан адоватингиз фақат ўзингизга зарар келтиради. 28. Сизга етадиган барча мусибатлар сабаб гуноҳларингиз кечирилади. 📚"Маҳзун бўлма" китобидан. •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Яқинларга улашинг! https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA

​​ОНА ҲАҚИДА... 1 ёшга кирганингизда, у алла айтиб ухлатган. Сиз йиғлагансиз ва инжиқлик қилгансиз. 2 ёшга қадам қўйганингизда, у сизни ёнига чақирган, сиз эса қочардингиз. 3 ёшлигингизда ширин-ширин овқатлар билан сизни сийлаган у бўлади, сиз эса таомингизни емай, тўкиб-сочгансиз. 4 ёшингизда у сизнинг қўлингизга қалам ушлатди, сиз эса деворларга чизиб ташлардингиз. 5 ёшингизда у сизга кийдирган чиройли ва тоза кийимларни чанг-тупроққа белаб, кир қилардингиз. 6 ёшингизда у сизнинг қўлингиздан ушлаб, мактабга етаклаб борди, сизни ўқигингиз келмасди. 10 ёшингизда мактабдан келишингизни интизор бўлиб, йўлингизга кўз тикиб турган удир. Сиз эса келардингиз-у, яна кўчага чопқиллаб чиқиб кетардингиз. 15 ёш бўлганингизда у сизга бахт, соғлик ва омадлар тилаб, йиғлаб дуолар қилган. Сиз эса эвазига совғалар сўрардингиз. 25 ёшингизда энг чиройли орзу-умидлар билан сизни уйлантирди, бироқ сиз хотинингизни олиб, бошқа уйга чиқиб кетдингиз. 35 ёшингизда у сизга насиҳат қилди. Сиз эса, «аралашманг, ўзим биламан» дедингиз. 40 ёшга кирганингизда у хасталанди, лекин у сиз учун ортиқча юкдек кўринди. Вақт оқар сувдек, ҳаёт ўткинчи, умр ғанимат. Бир кун уни тополмай қолишингиз мумкин. Агар онангиз ҳаёт бўлса, у сиз учун энг меҳрибон ва ўз навбатида сиздан меҳр кутиб яшаётган табаррук зот эканини унутманг… ахир «Жаннат оналар оёғи остидадир…» 📚 Telegram.me/ibratli - Асл ибрат макони...

🔴Жинни мот қилган солиҳа аёл Ёш жин чиройли аёлнинг кетидан тушди. Унинг шамолда чиройли елпиниб кетаётган этакларига кўз тикди, бир сония бўлса-да, одамларга хос бўлган чиройли баданнинг очилиб кетганини кўраманмикан деб унинг изидан кетаверди. Жинда, ҳар қалай, жиндек умид бор эди, маҳрамсиз юрган ёлғиз, чиройли аёлга шу сабаб дили кетди… Аёл уйига етиб келди. Калитларини бураб эшикни очди. Остонадаёқ «Ассалому алайкум!» деб салом берди. Унинг саломига эса одам зоти эмас, аллақандай оппоқ нурга бурканган уй фаришталари алик олишди. Жин паналаб уйга суқилиб кирди. Уй деворларига қараб чиқди, биронта сурат йўқ. Тўғри ҳаммомга бориб жойлашди. Чунки шу жойдагина аёлни томоша қилиш имкони катта деб билди. Кутганидек, бироздан кейин аёл- ҳожатга кирди, 😱 Астагфируллох ДАВОМИ👇👇

​​РЕАЛ ХАЁТ ҲАҚИДА ​​Бир бўйдоқ сўради: Уйлансам хотиним билан шундай яшайки, жанжалга сабаб қолмасин. Шундай яшаш учун нима қилай? Дедим: -- Уй ишларида ёрдам сўрамасдан олдин ўзинг ёрдам берасан -- Уйдаги харажат тугади демасдан олдин ўзинг тўлдириб қўясан. Музлатгич доим тўла туради -- Шахсий эҳтиёжига пул сўрамай туриб ўзинг берасан --- Отасиникига боришга рухсат сўрамай туриб ўзинг эслатасан -- Кечаси боланг йиғласа ўзинг билиб туриб қарайсан -- Тез-тез уйда овқат қилиб турасан. Қурбинг етса ташқаридан олиб келасан -- Тўшак масаласида зўравонлик, уни айбдор ҳис қилдириш ёки мажбурлигини эслатиш орқали эмас балки гўзал тарғиб ила бажарасан. Худди бегона аёлни ўрамоқчидек муомала қиласан. --- Унинг лаззатланишини ўзингникидан устун қўясан --- Йўқ деган сўзни камдан-кам ишлатасан -- Илм олишига шароит қилиб берасан -- Шуларнинг ҳаммасидан кейин ҳам ношукрлик кўрсатса сабр қиласан))) Фаизиддин Мўмин •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Биз билан бирга бўлинг https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA

❗️Дунёда рўй бераётган воқеа, ҳодисаларга бефарқ бўлмаган инсонлар учун яхши канал тавсия қиламан. Дунёдаги энг муҳим воқеала
❗️Дунёда рўй бераётган воқеа, ҳодисаларга бефарқ бўлмаган инсонлар учун яхши канал тавсия қиламан. Дунёдаги энг муҳим воқеалар, урушлар тафсилотлари ва иқтисодий кризислар, Халқаро майдонда бўлаётган сиёсий ўйинлар ва уларнинг Ўзбекистонга таьсирини ёритиб борувчи махсус Shoshilinchuz каналини кузатиб боринг. Шунингдек, каналда оригинал инсайдлар, оператив янгиликлар ва эксклюзив лавҳалар доимо бериб борилади. Барчаси битта каналда. Аьзо бўлинг! Shoshilinchuz - Сиёсатга қизиқмайдиган халқни, халққа қизиқмайдиган сиёсатчилар бошқаради! 👉Каналга аъзо бўлиш👈 https://t.me/ShoshilinchUz

#Мулоҳаза_учун СЕВГИ ВА НИКОҲ Севиб турмуш қуриш керакми, сиз нима дейсиз? •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Яқинларга ҳам улашинг! https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA

Ҳурматли бўйдоқлар! Уламолар совчиликни яшириш мустаҳаб эканини айтганлар. Бунинг сабаби, кўз тегиши ёки ҳасадгўй инсоннинг аралашувидан сақланишдир. Зеро, баъзи инсонлар бошқаларнинг бахтини кўра олмайдилар ва аралашиб, ушбу совчиликка путур етказишлари мумкин. Авваллари ҳам инсонлар мана шундай йўлни тутганлар. Улар никоҳ охиригача амалга ошиши учун уни эълон қилишга шошмасликка чақирганлар. Шунинг учун кимдир буни яширса, уни бошқалар койиши ёки маломат қилиши дуруст эмас. Ҳурматли бўйдоқлар, кимгадир совчи қўйсангиз (ёки қизлар турмуш қураётган бўлса), уни тўйгача ошкор қилмаганингиз маъқул. Биламан, бундай ҳолатда ўзингизга сиғмай юрасиз. Лекин хурсандчиликни яширишни ҳам ўрганинг! Ихтиёр Марғилоний

Бир аёл Аллоҳнинг пайғамбари Мусо алайҳиссаломнинг олдиларига келиб: -“Эй, Аллоҳнинг Набийси, Роббингизга менга қалбимни шодликка тўлдирадиган солиҳ фарзанд беришини сўраб дуо қилинг” - деди. Мусо алайҳиссалом Аллоҳга ўша аёлга фарзанд беришини сўраб дуо қилдилар. Аллоҳ азза ва жалла у зотга: -Мен уни “АҚИЙМ” (туғмас) деб ёзиб қўйганман,- деб жавоб берди. Мусо алайҳиссалом халиги аёлга: -Аллоҳ азза ва жалла “Мен уни “Ақийм” деб ёзиб қўйганман” деяпти,- дедилар. Аёл йиғлаб қайтиб кетди... Орадан бир йил ўтгач, аёл яна келиб, Мусо алайҳиссаломга: -Эй, Аллоҳнинг Набийси, Роббингизга яна бир бор менга солиҳ фарзанд беришини сўраб дуо қилинг,- дея илтимос қилди. Мусо алайҳиссалом Аллоҳдан у аёлга фарзанд беришини сўраб дуо қилдилар. Аллоҳ азза ва жалла: -Мен уни “Ақийм” деб ёзиб қўйганман,- деди. Мусо алайҳиссалом халиги аёлга: -Аллоҳ азза ва жалла “Мен уни “Ақийм” деб ёзиб қўйганман” деяпти,- дедилар... Орадан бир йил ўтгач, Мусо алайҳиссалом бояги аёлни қўлида чақалоқ кўтариб кетаётганини кўрдилар. Ундан: -Бу бола ким?!- деб сўрадилар. Аёл: -Бу менинг ўғлим, - дея жавоб берди. Мусо алайҳиссалом Аллоҳдан: -Э, Роббим, Сен у аёлни “Ақийм” деб ёзиб қўйгандинг. Қандай қилиб унда бола бўлди?!- деб сўрадилар. Шунда Аллоҳ таоло айтдики... Давоми:👇🏼

ОНАМНИ БИР БОРА КЎТАРМАБМАН А... Юракни ларзага солувчи таъсирли монолог ✍ Мирзохид Қодиров Муалифнинг ўзи ўқиди •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Яқинларингизга юборинг! https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA

БАХТ  ЎЛЧАМИ Бир йигитнинг бахти ҳеч хам очилмас экан. Унга дойим “нотўғри” қизлар учраркан. У баъзиларини хунук ҳисоблар экан, баъзиларини — ақли ноқис, учинчиларини- мижғов. Ўз идеалини қидиришдан чарчаган йигит маслаҳат учун бир донишманд ёнига борибди. Йигитни диққат билан эшитгач, қария дебди: — Кўриб турибман, мушкулинг оғир экан. Лекин, айтчи, ўз онанга нисбатан қанақа муносабатдасан? Йигит ҳайрон бўлибди: — Бунга менинг онамнинг нима дахли бор? Билмадим… Унинг ўзи кўпинча менинг ғашимга тегади: ўзининг ақли ноқис саволлари, хира меҳрибончилиги, ариза ва илтимослари билан. Уни яхши кўраман деб айтолмайман. Қария индамабди, бошини ликиллатибдида, давом этибди: — Хўш, бўлмаса мен сенга муҳаббатнинг энг асосий сирини очаман. Бахт бор, ва у сенинг қимматли қалбингда яширинган. Ва муҳаббатдаги самара уруғингни ҳаётингдаги энг муҳим одам эккан. Бу — сенинг онанг! Сен унга қандай муносабатда бўлсанг, оламдаги барча аёлларга нисбатан ана шундай муносабатда бўласан. Ахир она — бу сени ўз меҳрибон қучоғига олган биринчи муҳаббат. Бу сенинг ҳаётингдаги биринчи аёл тимсоли. Онангни севсанг ва эъзозласанг — барча аёлларни қадрлашга ва ҳурматлашга ўрганасан. Ва ўшанда кўрасан — бир кун сен ёқтирган қиз сенинг эътиборингга  табассум ва яхши сўз билан жавоб беришини... Ўшандагина аёлларнинг ҳақиқий қанақа эканликларини кўра оласан… 🥀Бизнинг ота-онамизга муносабатимиз — бахтимиз ўлчамидир… 📖 Telegram.me/IBRATLI - Ҳикоя ва хаётий воқеалар