uk
Feedback
ИБРАТЛИ ДУНЁ

ИБРАТЛИ ДУНЁ

Відкрити в Telegram

📚 Сиз телеграмнинг энг ибратли каналидасиз Бизда кун давомида:👇 📚 Ибратли ҳикоя ва ривоятлар 📚 Ибратли хикмат ва иқтибослар 📚 Ибратли аудио ва видеолар Биз ибрат улашамиз Админ: @Muldashova 743086

Показати більше

📈 Аналітичний огляд Telegram-каналу ИБРАТЛИ ДУНЁ

Канал ИБРАТЛИ ДУНЁ (@ibratli) у мовному сегменті Узбецька є активним учасником. На даний момент спільнота об'єднує 118 458 підписників, посідаючи 282 місце в категорії Релігія і духовність та 437 місце у регіоні Узбекистан.

📊 Показники аудиторії та динаміка

З моменту свого створення невідомо, проект продемонстрував стрімке зростання, зібравши аудиторію у 118 458 підписників.

За останніми даними від 11 червня, 2026, канал демонструє стабільну активність. Хоча за останні 30 днів спостерігається зміна кількості учасників на 645, а за останні 24 години на -372, загальне охоплення залишається високим.

  • Статус верифікації: Не верифікований
  • Рівень залученості (ER): Середній показник залученості аудиторії становить 36.90%. Протягом перших 24 годин після публікації контент зазвичай збирає 18.78% реакцій від загальної кількості підписників.
  • Охоплення публікацій: В середньому кожен допис отримує 43 698 переглядів. Протягом першої доби публікація в середньому набирає 22 244 переглядів.
  • Реакції та взаємодія: Аудиторія активно підтримує контент: середня кількість реакцій на один пост – 42.

📝 Опис та контентна політика

Автор описує ресурс як майданчик для висловлення суб'єктивної думки:
📚 Сиз телеграмнинг энг ибратли каналидасиз Бизда кун давомида:👇 📚 Ибратли ҳикоя ва ривоятлар 📚 Ибратли хикмат ва иқтибослар 📚 Ибратли аудио ва видеолар Биз ибрат улашамиз Админ: @Muldashova 743086

Завдяки високій частоті оновлень (останні дані отримано 12 червня, 2026), канал підтримує актуальність та високий рівень охоплення публікацій. Аналітика показує, що аудиторія активно взаємодіє з контентом, що робить його важливою точкою впливу в категорії Релігія і духовність.

118 458
Підписники
-37224 години
-1 1407 днів
+64530 день
Архів дописів
​​🌙 ЗУЛҲИЖЖА ОЙИ КИРИБ КЕЛМОҚДА!  БУ ОЙДА ҚАНДАЙ АМАЛЛАР БАЖАРИЛАДИ? 🔸Зулҳижжа сўзи қандай маънони англатади? “Ҳаж эгаси” деган маънони билдиради. 🔸Зулҳижжа ойи қандай ой? Бу ой Аллоҳ таоло уруш, қон тўкишни ҳаром қилган (Зулҳижжа, Зулқаъда, Муҳаррам, Ражаб) тўрт ойнинг бири, ҳижрий-қамарий тақвимнинг охирги ойидир. 🔸Зулҳижжа ойи қандай фазилатларга эга? Ҳаж ибодати адо этиладиган, қурбонлик қилинадиган, Арафа ва Қурбон ҳайити нишонланадиган ой. Бу ойда, айниқса унинг дастлабки ўн кунида қилинган ибодатлар Аллоҳ таоло учун энг севимли амаллардан саналади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Зулҳижжа ойининг ўн кунидаги амалдан кўра афзалроқ амал йўқдир”, деганлар (Имом Ибн Ҳиббон ривояти). 🌙 Бу ойда тутилган рўза икки йиллик гуноҳларга каффорот бўлади. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Арафа кунининг рўзаси ўзидан аввалги бир йил ва ўзидан кейинги бир йилнинг гуноҳларига каффорат бўлишини Аллоҳдан умид қиламан”, деганлар (Имом Муслим ривояти). 🔸Зулҳижжа ойини Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам қандай ўтказардилар? Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Зулҳижжа ойининг дастлабки тўққиз кунида, Ашуро кунида ва ҳар ойдан уч кунда – ойнинг аввалги душанбаси билан икки пайшанбасида – рўза тутардилар (Имом Аҳмад ривояти). 🌙 Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам янада кўпроқ зикр қилардилар ва: “...Бу кунларда таҳлил (Лаа илаҳа иллаллоҳ Муҳаммадур Расулуллоҳ), такбир (Аллоҳу акбар) ва таҳмид (Алҳамдулиллаҳ) айтишни кўпайтиринглар!” дердилар (Имом Аҳмад, Имом Байҳақий ривояти). 📿 Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ушбу дуони кўп айтардилар: "Лаа илаҳа иллаллоҳу ваҳдаху лаа шарийка лаҳу, лаҳул мулку ва лаҳул ҳамду ва ҳува ъала кулли шайьин қодийр" (Имом Термизий ривояти). 🌙 Эслатиб ўтамиз, эртага Зулҳижжа ойининг 1-куни •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Биз билан бирга бўлинг https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA

​​🌙 ЗУЛҲИЖЖА ОЙИ КИРИБ КЕЛМОҚДА!  БУ ОЙДА ҚАНДАЙ АМАЛЛАР БАЖАРИЛАДИ? 🔸Зулҳижжа сўзи қандай маънони англатади? “Ҳаж эгаси” деган маънони билдиради. 🔸Зулҳижжа ойи қандай ой? Бу ой Аллоҳ таоло уруш, қон тўкишни ҳаром қилган (Зулҳижжа, Зулқаъда, Муҳаррам, Ражаб) тўрт ойнинг бири, ҳижрий-қамарий тақвимнинг охирги ойидир. 🔸Зулҳижжа ойи қандай фазилатларга эга? Ҳаж ибодати адо этиладиган, қурбонлик қилинадиган, Арафа ва Қурбон ҳайити нишонланадиган ой. Бу ойда, айниқса унинг дастлабки ўн кунида қилинган ибодатлар Аллоҳ таоло учун энг севимли амаллардан саналади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Зулҳижжа ойининг ўн кунидаги амалдан кўра афзалроқ амал йўқдир”, деганлар (Имом Ибн Ҳиббон ривояти). 🌙 Бу ойда тутилган рўза икки йиллик гуноҳларга каффорот бўлади. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Арафа кунининг рўзаси ўзидан аввалги бир йил ва ўзидан кейинги бир йилнинг гуноҳларига каффорат бўлишини Аллоҳдан умид қиламан”, деганлар (Имом Муслим ривояти). 🔸Зулҳижжа ойини Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам қандай ўтказардилар? Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Зулҳижжа ойининг дастлабки тўққиз кунида, Ашуро кунида ва ҳар ойдан уч кунда – ойнинг аввалги душанбаси билан икки пайшанбасида – рўза тутардилар (Имом Аҳмад ривояти). 🌙 Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам янада кўпроқ зикр қилардилар ва: “...Бу кунларда таҳлил (Лаа илаҳа иллаллоҳ Муҳаммадур Расулуллоҳ), такбир (Аллоҳу акбар) ва таҳмид (Алҳамдулиллаҳ) айтишни кўпайтиринглар!” дердилар (Имом Аҳмад, Имом Байҳақий ривояти). 📿 Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ушбу дуони кўп айтардилар: "Лаа илаҳа иллаллоҳу ваҳдаху лаа шарийка лаҳу, лаҳул мулку ва лаҳул ҳамду ва ҳува ъала кулли шайьин қодийр" (Имом Термизий ривояти). 🌙 Эслатиб ўтамиз, бугун Зулҳижжа ойининг 1-куни •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Биз билан бирга бўлинг https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA

#Зулҳижжа ХУШ  КЕЛДИНГ, ЗУЛҲИЖЖА  ОЙИ! •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• ♻️Аллох йўлида тарқатинг https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA

#Эртага_Зулхижжа Икки ой олдин "Бақара" сурасининг 184-оятида "саноқли кунлар" деб сифатланган Рамазон билан хайрлашгандик. Э
#Эртага_Зулхижжа Икки ой олдин "Бақара" сурасининг 184-оятида "саноқли кунлар" деб сифатланган Рамазон билан хайрлашгандик. Энди эса "Ҳаж" сурасининг 28-оятида "маълум кунлар" деб аталган Зулҳижжани кутиб олмоқдамиз.. Ким ўтган рамазон ойдаги амалларида нуқсонга йўл қўйган бўлса Зулҳижжанинг дастлабки ўн кунлик фурсатини ғанимат билсин. •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Яқинларга  ҳам  улашинг! https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA

photo content

😢 ОНАНИ ЁЛҒОНИ ҚИЗИНИ БАХТСИЗ ҚИЛДИ... Давомини кўринг! қизнинг ҳаётида бўлиб ўтган воқеаларни давомини кўриш учун пастаги кнопкани босинг👇

. ЗУЛХИЖЖА ОЙИНИНГ РЎЗАСИ ҚАЧОН ВА ҚАНДАЙ ТУТИЛАДИ? •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Аллоҳ йўлида тарқатинг! https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA

🔔 Эслатма! 👉 18 май, 2026 йил – Зулҳижжа ойининг 1-куни. 👉 26 май 2026 йил, жума куни – Зулҳижжа ойининг 9-куни — Арафа куни. 👉 27 май 2026 йил, шанба — Қурбон ҳайити кунига тўғри келади. 🤲 Аллоҳ таоло зулҳижжа ойининг аввалги 10 кунини ғанимат билиб, бу кунлардан унумли фойдаланиб, дуо, зикр ва ибодатда ўтказишни  барчамизга муваффақ қилсин! •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Биз билан бирга бўлинг https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA

👼 Жажжи фаришталар ижросида куннинг трендга чиққан видеоларини кўришни истайсизми? 🤝 Бизнинг митти қахрамонлар ўз образлари
👼 Жажжи фаришталар ижросида куннинг трендга чиққан видеоларини кўришни истайсизми? 🤝 Бизнинг митти қахрамонлар ўз образлари билан сизни ҳайрон қолдиради! ❤️ Энг ширинтой болажонларнинг шириндан-шакар тасодифий видеолари айнан бизнинг каналда. 💁‍♀ Митти болалар ижросидаги тасодифий видеоларда худди ўз фарзандингизни кўргандай бўласиз.😃 Ҳозироқ кириб кўринг. Кайфиятингиз 100% га кўтарилади 👇 https://t.me/+t0vuvJSbyEA5MDI6

Биз ўз ҳаётимиз давомида нимага ишонсак ва нимани кутсак ўшанга эришамиз: Ҳаёт гўзал эканига ишонсангиз - ҳаётингиз гўзаллашади. Агар, "Ҳаётда яшашни маъноси қолмади", - десангиз, ҳаётингиз ўз мазмунини йўқотади. Агар сиз, "тушкунлик ва ҳаёт синовларидан чиқиш йўли йўқ", - десангиз, у йўлни тополмайсиз. Сиз ўзингизга ишонсангиз, ҳар қандай қийинчиликлардан чиқиш йўлини топасиз ва у йўлни албатта кўра оласиз. Сиз ёмонликни кутсангиз у келмай қолмайди. Касалликдан қўрқсангиз - бемор бўласиз. Омадга ишонсангиз - уни яратасиз. Баҳтни кутсангиз - у сиз томон йўлга чиқади. Шундай экан ҳамиша яхши нарсалар ҳақида ўйланг ва яхшиликларни кутиб яшанг! •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Биз билан бирга бўлинг https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA

#Эхтиёт бўлинг❕ 🎁 Сеҳр жоду қилиш кундан кунга авж олиб бормоқда! 💔 Cехр жодуланган одам аломатлари қандай бўлади? - Уйқусизлик. - Асабийлик. - Чарчоқ. - Овозлар ва ёруғликнинг ёқмаслиги. - Бош, елка, суякларда оғирлик. - Кўп эснаш, унга яқин турганларнинг ҳам эснаши. - Кўнгил айниши,бош айланиши. - Хаётдан, яшашдан тўйиш. - Кучли маҳзунлик. - Бесабаб юрак сиқилиши. - Бошда кучли оғриқ..... Сизда ҳам шундай аломатлар кузатиладими? Батафсил давомини пастдаги тугмани босиб  кўришингиз мумкин👇👇

Биз ўз ҳаётимиз давомида нимага ишонсак ва нимани кутсак ўшанга эришамиз: Ҳаёт гўзал эканига ишонсангиз - ҳаётингиз гўзаллашади. Агар, "Ҳаётда яшашни маъноси қолмади", - десангиз, ҳаётингиз ўз мазмунини йўқотади. Агар сиз, "тушкунлик ва ҳаёт синовларидан чиқиш йўли йўқ", - десангиз, у йўлни тополмайсиз. Сиз ўзингизга ишонсангиз, ҳар қандай қийинчиликлардан чиқиш йўлини топасиз ва у йўлни албатта кўра оласиз. Сиз ёмонликни кутсангиз у келмай қолмайди. Касалликдан қўрқсангиз - бемор бўласиз. Омадга ишонсангиз - уни яратасиз. Баҳтни кутсангиз - у сиз томон йўлга чиқади. Шундай экан ҳамиша яхши нарсалар ҳақида ўйланг ва яхшиликларни кутиб яшанг! •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Биз билан бирга бўлинг https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA

ЭРКАКНИНГ ЭРКАГИ (Бўлган воқеа) Турмуш ўртоғим вафот этганларидан кейин, уй-рўзғор ташвиши бутунлай менда қолди. Катта қизимни қарз-ҳавола олиб, амаллаб узатиб, анча қийналиб қолдим. Ҳали яна етилиб келаётган уч қизим бор эди. Иккинчи қизимга совчи келишни бошлаганда, совчиларни қайтариб юборавердим. Чунки биринчи тўйимдан, қолган қарзларимни ҳали тўлаб қутилмаган эдим... Бир куни иккинчи қизим билан Чорсуга бозор қилгани тушдик. Бозордан чиқиб, мошина тўхтатдим. Бир жигули келиб тўхтади. Кетарканмиз шофёр: "Қизингизни узатасизми?", деб сўради. Узатолмаслигимни, яқинда қарзга тўй қилганимни айтиб тушунтирдим. Шофёр бизни эшигимиз тагига ташлаб қўйди. Эртаси куни уйимизга совчи келди. Шофёрнинг аёли экан. Узатолмаслигимни, шароитим йўқлигини чиройли қилиб, тушунтирдим. Аёл чиқиб кетди... Бир кун ўтмай шофёрнинг ўзи совчи бўлиб келди. Ва: "Кеча аёлимни жўнатиб юборибсиз. Бугун ўзим келдим. Мени келганимни ҳеч ким билмайди. Сиз ҳам ҳеч кимга айтманг. Қизингизни илтимос бизга беринг. Ҳамма нарсангизни ўзим қилиб бераман. Бу гаплар шу ерда қолсин", деди. Мен ҳижолатда қолгандим. Шофёр қайта-қайта келиб, охири бизни кўндирди. Ва аёлини яна совчи қилиб жўнатди. Совчиларга розилик бердик. Ҳамма нарсамизни шофёр қилиб берди. Ҳаттоки гугуртгача... Мебель олиб, уйига жўнатганда ҳам мен жўнатгандек бўлиб кўриндим. Сир сирлилигича қолганди. Қудам иккимиздан бошқа ҳеч кимнинг бу ишлардан хабари бўлмади. Ҳаттоки куёвимни ҳам... Аллоҳнинг ишларини қарангда Ўзига осон экан. Қизимни тўйи чиройли ўтди. Ҳеч кимдан бир сўм қарз бўлмадим. Ҳозир қизимнинг 4 та фарзанди бор. Ҳар фарзандини туққанда, қайнотаси менга пул ташлаб кетарди. "Совға-саломни шу пулга қилинг", дерди мени қийнамаслик учун. Ҳамма қизимни узатдим алҳамдулиллаҳ. Шофёр қудам анча йил аввал вафот этдилар. Уларнинг ҳақларига ҳар қанча дуо қилсам ҳам оз. Роббим қудамни жойларини жаннат, қабрларини гулистон қилсин! Менинг оғиримни енгил қилган қудамнинг Қиёматдаги жавоблари ҳам енгил бўлсин! Ибрат учун яқинларингизга юборинг! •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Биз билан бирга бўлинг https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA

​​Қуръоннинг тўқсон жойида ризқларни Аллоҳ белгилаши ва халқига уларнинг кафолатини бергани ҳақида ўқидим. Фақат бир жойда: "Шайтон сизга фақирликни ваъда қилади",* дейилганини кўрдим. *(Бақара сураси, 268-оят) Ҳасан Басрий раҳимаҳуллоҳ Аллоҳ ризқингизни зиёда қилсин... •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Яқинларга ҳам улашинг! https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA

ҚЎШНИНИНГ КОСАСИ (Ибратли ҳикоя) – Қизалоғим, бориб бувингга қараш. Бугун эҳсон беришаётган экан. Мен ишдан қайтгач бораман. Ҳеч йўқ, ул-бул обкеб бериб турарсан. Кичкина эдим. Онамнинг бу сўзларини эшитиб, бормайман, деб хархаша қила бошладим. Шунда онам мен рад этолмайдиган сабабни кўрсатди: – Қизим, эҳсонда хизмат қилиш савоб. Борақол! Бордим. Анча-мунча ярим-ёрти ишларга қарашдим. Хизмат қилаётган келинойиларнинг болаларига қараб турдим. Келганимдаёқ бувимга: «Савоб топиш учун келдим. Менга кўпгина иш буюринг», дегандим. Шунинг учун бўлса керак, хизмат қилишга шай турганлар кўплигига қарамай бувим имлаб чақириб қолдилар. Учиб бордим. – Қизалоғим, каттароқ косага совуқ чойдан тўлдириб қуйиб кел. Анорхон бувинг кўп чанқайди. Югургилаб кетдим. Идишлар орасидан энг катта косани танлаб чой қуйиб келдим. Бувим идишни олдилар-да, унга синчиклаб қарадилар: – Бу қўшнининг косаси-ку. Жойига олиб боргин-да, бошқасига қўйиб кел. – Чойни ичиб олсинлар, кейин... – Бўлмайди, қизим, ҳозироқ обор. Мени қарздор қилиб қўйма! Бувимнинг буйруқларини бажардим. Аммо уларнинг сўзларини тушунолмадим. Кўп идиш синдирганим учун шунақа қилдилар, деб бола кўнглим бир оз ранжиб ҳам олдим. Аммо меҳмонлар кетгач, бувим шубҳаларимни тарқатдилар ва галдаги унутилмас сабоқни дилимга жойладилар: – Болажоним, бояги гапимдан ранжиган кўринасан? Сен олиб келган бояги косада кеча қўшни овқат чиқарган экан. Ундаги таомни ейишга ҳақимиз бор, аммо косани ишлатишга асло ҳақимиз йўқ. Чунки қўшни уни бизга ишлатиш учун бермаган. Агар ишлатсак, қўшни ҳақига хиёнат қилган бўламиз. Арзимасдек туюлган бу нарса бўйнимизга бировнинг ҳақи деган улкан қарзни илади. Бировнинг ҳақини бу дунёда ўтамасанг, қиёматда, тўлов учун савобдан бўлак ҳеч вақойинг бўлмаган, ҳар бир савоб ўзинг учун керак бўлган пайтда тўлайсан. Шунинг учун бу борада эҳтиёткор бўлиш керак. Қўшнига косасини олиб кириб, унга рухсатингизсиз чой қуйиб қўйдик, рози бўлинг, деб сўраб чиққин!.. Бугун ушбу воқеани яна ёдга оларканман, дилимда қўрқув пайдо бўлди. Эҳ-ҳеее, мен қанчадан-қанча идишларга эгаларининг рухсатисиз «чой қуйиб» қўйганман. Ёру биродарлар, қўни-қўшнилар, сизларнинг қанча «идишлар»ингиздан рухсатсиз «фойдаландим», қанча ҳақларни бўйнимга илдим. Уларнинг тўлови қиёмат кунида гарданимга тушмаслиги учун ҳаммангиздан розилик сўрайман. •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Яқинларга ҳам улашинг! https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA

ХАЙРЛИ  КУН,  АЗИЗЛАР ! Тонгни яхши ният ва шукроналик билан қарши олган Азизларим, ушбу куннинг файзу барокати Сизларга ҳамрох  бўлсин! •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Биз билан бирга бўлинг! 👇 https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA

Ушбу сурат сизнинг руҳиятингиз қандайлигини кўрсатиб беради. Сиз раҳбарнинг қайси томонида ўтирган бўлар эдингиз? ✅ Тўғри жав
Ушбу сурат сизнинг руҳиятингиз қандайлигини кўрсатиб беради. Сиз раҳбарнинг қайси томонида ўтирган бўлар эдингиз?Тўғри жавоб 👇

Тонгларга дуои саломлари ила файз бахш этган дилга яқин Қадрдонларим,   АССАЛОМУ  АЛАЙКУМ!  Файзли тонг муборак бўлсин! Бугунги кунингиз  хуш дийдор    ва хуш хабарларга бой бўлсин. •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Биз билан бирга бўлинг https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA

АССАЛОМ... Тундан нурафшон тонгга етганларга - Ассалом... Умид, бахт, иқбол йўлин тутганларга - Ассалом... Бисмиллоҳдан бошлаб кун, эрта сахар орзулаб, Баракасин эшикда кутганларга - Ассалом... Дуога қўл очганда ота деган давлатшоҳ, "Омин" дея қўшилса она дили бўлиб чоғ, Қайси фарзанд кўкармас, қайси ниҳол бўлмас боғ, Яна бир кун ҳисобдан ютганларга - Ассалом... •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Яқинларингизга улашинг! https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA

УЙ ИЧИГА ҲАММОМ Бир дўстим уйланаётган эди. Шу сабабли ётоқҳонасига ҳаммом қурмоқчи. Баъзан қулоққа уй ичига ҳаммом қилмаслик
УЙ ИЧИГА ҲАММОМ Бир дўстим уйланаётган эди. Шу сабабли ётоқҳонасига ҳаммом қурмоқчи. Баъзан қулоққа уй ичига ҳаммом қилмаслик керак, ҳаммомда жинлар бўлади, уйда ҳаммоми бўлган бир янги келиннинг кўзига иккита катта эркак кўринибди - каби гаплар чалиниб қолади. Уй ичида Хаммоми борлар ёки хаммом қурмоқчи бўлганлар нима қилсин? илтимос тўлиқроқ маьлумот берсангиз. ТЎЛИҚ МАЬЛУМОТ👇🏼