uk
Feedback

Не попадись на ботовода! Telemetrio знаходить і позначає такі канали мітками 👉 Хочеш бачити мітку, оформляй підписку

ИБРАТЛИ ДУНЁ

ИБРАТЛИ ДУНЁ

Відкрити в Telegram

📚 Сиз телеграмнинг энг ибратли каналидасиз Бизда кун давомида:👇 📚 Ибратли ҳикоя ва ривоятлар 📚 Ибратли хикмат ва иқтибослар 📚 Ибратли аудио ва видеолар Биз ибрат улашамиз Админ: @Muldashova 743086

Показати більше

📈 Аналітичний огляд Telegram-каналу ИБРАТЛИ ДУНЁ

Канал ИБРАТЛИ ДУНЁ (@ibratli) у мовному сегменті Узбецька є активним учасником. На даний момент спільнота об'єднує 112 320 підписників, посідаючи 248 місце в категорії Релігія і духовність та 408 місце у регіоні Узбекистан.

📊 Показники аудиторії та динаміка

З моменту свого створення невідомо, проект продемонстрував стрімке зростання, зібравши аудиторію у 112 320 підписників.

За останніми даними від 27 листопада, 2026, канал демонструє стабільну активність. Хоча за останні 30 днів спостерігається зміна кількості учасників на -2 062, а за останні 24 години на -211, загальне охоплення залишається високим.

  • Статус верифікації: Не верифікований
  • Рівень залученості (ER): Середній показник залученості аудиторії становить 27.22%. Протягом перших 24 годин після публікації контент зазвичай збирає 18.05% реакцій від загальної кількості підписників.
  • Охоплення публікацій: В середньому кожен допис отримує 30 249 переглядів. Протягом першої доби публікація в середньому набирає 20 056 переглядів.
  • Реакції та взаємодія: Аудиторія активно підтримує контент: середня кількість реакцій на один пост – 35.

📝 Опис та контентна політика

Автор описує ресурс як майданчик для висловлення суб'єктивної думки:
“📚 Сиз телеграмнинг энг ибратли каналидасиз Бизда кун давомида:👇 📚 Ибратли ҳикоя ва ривоятлар 📚 Ибратли хикмат ва иқтибослар 📚 Ибратли аудио ва видеолар Биз ибрат улашамиз Админ: @Muldashova 743086”

Завдяки високій частоті оновлень (останні дані отримано 29 листопада, 2026), канал підтримує актуальність та високий рівень охоплення публікацій. Аналітика показує, що аудиторія активно взаємодіє з контентом, що робить його важливою точкою впливу в категорії Релігія і духовність.

112 194
Підписники
-21124 години
+1807 днів
-2 06230 днів
Архів дописів
Имом Бухорийни онаси тарбия қилди. Имом Аҳмадни онаси тарбия қилди. Имом Шофеъийни онаси тарбия қилди. Муҳаммад Ибн Фотиҳни о
Имом Бухорийни онаси тарбия қилди. Имом Аҳмадни онаси тарбия қилди. Имом Шофеъийни онаси тарбия қилди. Муҳаммад Ибн Фотиҳни онаси тарбия қилди. Ҳофиз Ибн Ҳажарни опаси тарбия қилди. Ибн Таймийянинг момоси "Таймийя" деб номланар эди. У катта воиза эди. Ибн Таймийя унга нисбат берилди ва шу билан машҳур бўлди. Ҳақиқий эркакларни тарбия қилиб, етиштириб чиқарувчи манба оналардир. Аёл ислоҳ бўлса, уй, жамият ва барча нарса ислоҳ бўлади. Шундай экан, бўлажак фарзандингизга энг аввало солиҳа она изланг! •┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈• Биз билан бирга бўлинг! https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
05 серп 2024, 03:07

Кўпчилик топа олмайдиган савол Масжидда уч киши бор, бири намоз ўқияпти, бири рўза тутган, яна бири эса уйланган инсон. Бир к
Кўпчилик топа олмайдиган савол Масжидда уч киши бор, бири намоз ўқияпти, бири рўза тутган, яна бири эса уйланган инсон. Бир кимса масжидга кирган эди, намозхоннинг намози бузилди, рўзадорнинг рўзаси очилди, уйланган инсоннинг хотини билан ўрталаридаги никоҳ бузилди. Савол: Кириб келган кимса ким эди? Жавоб👇
05 серп 2024, 02:56
06 серп 2024, ~04:31

АЁЛЛАР КИТОБ ЎҚИБ, ИЛМ ОЛИШЛАРИ КЕРАК 🎙Мехринисо Нуруллаевна Маркетолог, Бизнес тренер ➖➖➖➖➖➖➖➖➖➖➖➖ "Аёл киши илмсиз қолса, эрини қийнайди, фарзандларни бузади, умматни ҳалокатга элтади." ✍Башир Иброҳиймий •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Яқинларингизга улашинг! https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
05 серп 2024, 01:33

Азиз аёллар, рўзғор ташвишида жони халак ёрингизни йўлдалигида, рулдалигида кўпам безовта қилманг... Балки ким биландир... деган ўйни номи гумон, онаси Шайтон... Ёрингизни Аллоҳга тавваккул топширинг! У Зот асраса асраб беради, қийшиқ бўйинни қайириб беради, оғган қалбни сизга мойил қилиб, чап йўлдан ўнг йўлга солиб беради! Ўн кунлаб, хафталаб кўзидан нари бўлманг, дўпписини ечмаган бош, кўзойнагини қўймаган кўз, ярим қаноти парвоз юкини иккинчи қанотга қолдирмай, бир-бирига ўрганганидек, ўрганинг, ўргатинг... Жуфтингизнинг ёмон одатларини йўқотолмасангиз, ҳеч бўлмаса сезилмайдиганроқ қилишга уриниб кўринг... Яхши аёлни билмас эканми?! Ҳар эркак бу нозик баҳони бермаса ҳам беради, тан олмаса ҳам олади, устингизга юрса ҳам, бировлар олдида бир пул қилса ҳам, уриб сўкса ҳам, ичида бир қарорида туради. Бу қарорни номини оила дейдилар, никоҳ деган ришта дейдилар, орада уч-тўрт полапони бор, банданинг лойидан бўлган қисматига, тақдир қўшган қисматдошга кўникиши бор... Яхши аёл бўлолмаган бўлсангиз, олдиндаги беш йилни мўлжалини олинг, ўтган ўтди, энди ютқазишга кўниш йўқ, бир кунни кулиб, ёрингизга очилиб, унга мойдек ёқар гапни топиб гапириб бошланг, қолган умрингизда ҳам бир ҳимматингизни кўрсатиб яшанг-чи, қани нима бўларкин... Жамиятда омадли, фаол, оилапарвар эркакнинг фақат битта сири бор: оиласи тинч, аёли оқила ва яхши амалларга рухлантирувчидир. •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Яқинларга ҳам улашинг! https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
05 серп 2024, 01:00

🆘#Диққат 💛 ҚОН-БОСИМНИ 7 КУНДА ЙЎҚ ҚИЛИШ СИРИ! Aкадемик узоқ умр кўриш ва ажойиб саломатлик сирлари билан ўртоқлашди Узоқ у
🆘#Диққат 💛 ҚОН-БОСИМНИ 7 КУНДА ЙЎҚ ҚИЛИШ СИРИ! Aкадемик узоқ умр кўриш ва ажойиб саломатлик сирлари билан ўртоқлашди Узоқ умр кўриш сири қон томирларида экан. Агар улар...
Батафсил малумот:👇
https://kshop2.biz/QIqqkN/ ⁉️Охиргача ўқинг (Батафсил кўриш учун юқоридаги хавола устига босинг)
05 серп 2024, 00:59
06 серп 2024, ~00:13

Азиз аёллар, Сизнинг тонгги табассумингиз кун давомида бўлажак мўжизаларга, яхши амалу, савобли ишларга замин яратади... Зеро, бундай амалларни ажр савоблардан тенг улуш хам вада қилинган. Шундай экан, ҳар тонг яқинларингизга яхши кайфият улашишда давом этинг, улардан узоқлашманг! •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Биз билан бирга бўлинг https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
05 серп 2024, 00:01

. АССАЛОМУ АЛАЙКУМ! ХАЙРЛИ  ТОНГ, АЗИЗЛАР! Бошланган янги кун, янги тонг муборак бўлсин! Кун давомида Сизга омад ва хуш кайфият ҳамроҳ бўлсин! •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Биз билан бирга бўлинг! https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
04 серп 2024, 23:02

Дуои саломлари ила тонгларга  файз  бахш  этган,  Азизларим,  🍃 АССАЛОМУ  АЛАЙКУМ!  Душанба тонги муборак бўлсин. Хафта давомида Сизларга омад ва файз-барака ҳамроҳ бўлсин! 📖 Telegram.me/IBRATLI     - Асл ибрат макони ⠀ ⠀ ⠀ ⠀ ⠀ ⠀ ⠀ ⠀.
04 серп 2024, 21:01

Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ Барчамизга янги хафтанинг илк тонгидан бахраманд бўлиш насиб этибди, Алҳамдулиллаҳ! Бу тонг дуонгизда сўраган орзу ниятларингизнинг барчасига Аллоҳ етиштирсин! Биласизми, қадрдон... Сизнинг тонгги табассумингиз, илиқ мехрингиз кун давомида бўлажак мўжизаларга, яхши амалу, савобли ишларга замин яратади... Зеро, бундай амалларни ажр савоблардан тенг улуш хам вада қилинган. Шундай экан, ҳар тонг яқинларингизга яхши кайфият улашишда давом этинг, улардан узоқлашманг! Қадрдон, дунё ғамларини четга сурингда, икки дунё саодатига элувчи мақсадларингиз томон интилинг. Сизга омад ёр, Аллоҳ мададкор бўлсин! •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Яқинларингизга улашинг! https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
04 серп 2024, 19:03

Айтишларича, тун қоронғилиги қанчалик қуюқлашса, тонг шунчалик ёруғ отаркан... Умрингиз тунларини яхшиликлар ёритсин, қадрдон
Айтишларича, тун қоронғилиги қанчалик қуюқлашса, тонг шунчалик ёруғ отаркан...  Умрингиз тунларини яхшиликлар ёритсин, қадрдон... Тонггача  тун  Соҳибига омонатсиз...         ХАЙРЛИ  ТУН! •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Биз билан бирга бўлинг https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
04 серп 2024, 12:05

📖 Чиройли гулни, ёқимли кечани, яхши дўстни ҳар ким хоҳлайди. Муҳими гулни тикони билан, кечани зулмати билан, дўстни барча
📖 Чиройли гулни, ёқимли кечани, яхши дўстни ҳар ким хоҳлайди. Муҳими гулни тикони билан, кечани зулмати билан, дўстни барча камчилиги билан сева билишдир. Шамс Тебризий •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Биз билан бирга бўлинг https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
04 серп 2024, 11:28

ИБРАТЛИ ҲИКОЯ✍ Бир киши уйланди. аёлини жуда яхши кўрар, ардоқлар эди. Кутилмаганда аёлда ғалати касаллик бошланибди. Бутун баданига ҳуснбузар ва яралар тошиб, аввалги чиройидан асар ҳам қолмабди. Дард борган сари авж олибди. Касаллик бошланган вақтда эр сафарда экан. қайтаётганида фалокат юз бериб, кўзи жароҳатланибди, кўрмай қолибди. Шу алфозда эр-хотин 40 йил бирга ҳаёт кечиришибди. Вақти-соати етиб, аёл вафот этибди. Эр бир умрлик ҳамроҳини, вафодор, итоатли хотинини йўқотганидан қаттиқ хафа бўлибди. Аёлни дафн этишгач, барча тарқалибди. Эр ҳам ўз уйига кетмоқчи бўлибди. Шунда ёнидаги дўсти: —Қаёққа кетяпсан? – деб сўрабди. —Уйимга, – жавоб берибди эр. —Қандай қилиб кетасан, ахир биров етакламаса, йўлингни топа олмайсан-ку! —Менинг кўзларим очиқ, – дебди эр. – Фақат шунча йил ўзимни шу ҳолга солиб юрдим. Аёлимнинг касали оқибатлари мени шундай йўл тутишга мажбур қилди. жуда яхши аёл эди, касаллигидан хабардорлигимни билса, бутун умр қимтиниб, ўксиниб яшарди. Қалбини яралагим келмади. “Эрим хунуклигимни билмайди-ку” — дея хотиржам яшаши учун шундай йўл тутгандим. қирқ йил касаллигини умуман ўйламай, ўксимай яшаганидан хурсандман. •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Биз билан бирга бўлинг! https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
04 серп 2024, 10:59

Ким Қайси Мучалда Туғилган ❤️❤️❤️ Мучалингизни танлаб ўзингизни характерингизни билиб олинг қандай инсон экансиз ? Сигир 🐄. От 🐎 Сичқон 🐀. Қўй 🐑 Йўлбарс 🐅. Маймун 🐒 Қуён 🐇. Товуқ 🐔 Балиқ 🐟. Ит 🐕 Илон 🐍. Тўнғиз 🐖 Билиш учун пастдаги мучалингизни босинг 🌹👇🏾
04 серп 2024, 10:49
05 серп 2024, ~10:33

🎶 ОТАНГИЗНИ АСРАНГ, ДЎСТИМ... ✍Ҳамдам Аллаёров 🎙Наимжон Облақулов Telegram.me/ibratli - Асл ибрат макони...
04 серп 2024, 09:34

​​ОЛМА (Бўлган воқеа) Отам қариб улгурмай ётоққа михланиб қолдилар. Галма-галдан опа-сингилларим билан бориб қарайдиган бўлдик. Отамнинг эти суякларига ёпишиб, озиб кетдилар. Ошқозонга ботмаслиги учун ҳазми енгил овқатлар ичириб, едириб турдик. Орадан ойлар ўтди. Бир куни отам мени ёнига чақириб, олма егилари келаётганини айтдилар. Кун совуқ бўлгани учун эриниб олиб келмадим. Олмани сўраганлари эсларидан чиқиб кетади деб ўйладим. Ўрнига қишга ёпилган олча қайнатмасидан бердим. Ичмадилар, истамадилар, қўллари билан пиёлани итариб, юзларини секингина ўгириб олдилар. Олма менинг эсимдан чиқиб кетган эди. Лекин адамларнинг эсларидан чиқмаган экан... Ўша куни шомдан кейин оғирлашдилар. Йиғи-сиғи билан атрофларига йиғилиб ўтирдик. Онам отамнинг пешоналаридан оқаётган тер томчиларини оқ чит рўмол билан дамба-дам артиб турар эканлар, отам кўзларини узмасдан менга тикилиб қараб туравердилар. Юзларига яқин келиб сўрадим: "Адажон у-бу нарса керакми?" "Олма егим келганди. Энди керакмас...", дедилар ҳансираб. Томоғимга тош тиқилди. Бўғзим ачишиб, юрагим қаттиқ сиқилиб, отамнинг юзига қаролмай қолдим. Ўлим билан олиша-олиша отамнинг жони тонгда узилди. Ўшандан бери олма кўрсам ўзимни койивераман. "Ўша олмани олиб келсам ўлиб қолармидим. Ахир жуда-жуда истаган экан-ку. Ўзини еёлмасалар сувини ичириб қўйсам бўлар эди-ку..." Ҳар сафар кўнглимда шу гаплар айланаверади. Биламан фойдаси йўқ. Лекин нима қилай виждон азобида қовурилганим қовурилган. Олма емаганимга етти йил бўлди. Бундан кейин ҳам еёлмасам керак. Чунки олмани кўрганимда кўзлари жавдираб ётган отам кўз олдимда гавдаланаверади. Зулфия Махмуд. •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Яқинларингизга  улашинг! https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
04 серп 2024, 08:54

Дунёдаги уч нарсани минг хоҳласангиз ҳам қайтара олмайсиз: • ўтган умр, • айтилган сўз, • йўқотилган ишончни... Ўтиб бораётган умримизда орттирганимиз илм бўлсин. Аслида, ҳамма нарсага илм керак. Оналик ҳам, оталик ҳам илм талаб қилади. Унутманг, илм пастни баланд, хорни азиз, синганни бутун қилади. Қачонлардир ноўрин айтган сўзларимиз учун ҳамон афсус чекамиз, тавба қилдик, бу ёғига эҳтиёт бўлайлик... Бизга ишонганларнинг масъулияти елкамизда, биз ишонганларимиз ҳам бизнинг умидимизни сўндирмасинлар. Айтишларича,  пайшанба куни фаришталар йиғлаб турар экан , эртага қиёмат бўлса нима қиламиз , деб... Фаришталарку гуноҳдан ҳоли мавжудот, биз нимага шунча хотиржаммиз... Аллоҳ сизу бизни  мағфират қилсин. Ўзи ал-Ғофур,  ўзи ал-Ғаффор! Умидимиз Ўзидан. Феруза Салходжаева •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Биз билан бирга бўлинг! https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
04 серп 2024, 08:14

#Астахфириллох #дахшат Ҳиндистонда икки блогер мусулмонлар устидан кулиш учун қабрда бир кеча ўтказмоқчи бўлишди. Ўзларини жамоаси билан қабр ковлаб у ерга ҳаво ўтказиш учун маҳсус тешик, видеокамералар ва магитафон ўрнатишди. Кечга яқин икки киши бўлиб қабрга тушишди. Ва у ерда қўшиқ қўйиб турли ҳаракатлар билан ўйинга тушиб, видеоконтент олишди.  Бошланишида барчаси кўнгилдагидек кетётган эди. Бир соатлардан кейин дахшатли воқеа содир бўлди. Одамлар қабр очиб қарашганда қабр ичида...😰👇
04 серп 2024, 07:59
05 серп 2024, ~07:05

Дунёдаги уч нарсани минг хоҳласангиз ҳам қайтара олмайсиз: • ўтган умр, • айтилган сўз, • йўқотилган ишончни... Ўтиб бораётган умримизда орттирганимиз илм бўлсин. Аслида, ҳамма нарсага илм керак. Оналик ҳам, оталик ҳам илм талаб қилади. Унутманг, илм пастни баланд, хорни азиз, синганни бутун қилади. Қачонлардир ноўрин айтган сўзларимиз учун ҳамон афсус чекамиз, тавба қилдик, бу ёғига эҳтиёт бўлайлик... Бизга ишонганларнинг масъулияти елкамизда, биз ишонганларимиз ҳам бизнинг умидимизни сўндирмасинлар. Айтишларича,  пайшанба куни фаришталар йиғлаб турар экан , эртага қиёмат бўлса нима қиламиз , деб... Фаришталарку гуноҳдан ҳоли мавжудот, биз нимага шунча хотиржаммиз... Аллоҳ сизу бизни  мағфират қилсин. Ўзи ал-Ғофур,  ўзи ал-Ғаффор! Умидимиз Ўзидан. Феруза Салходжаева •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Биз билан бирга бўлинг! https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
04 серп 2024, 07:44
04 серп 2024, ~07:45

ТИЛАК Тилайман эй дўстим, хар қандай дамда, Номарду - нокасга ишинг тушмасин. Ғанимлар олдида қолсанг аламда, Кўзингдан бир томчи ёшинг тушмасин. Мехридан сийласин меҳрибон Худо, Отаю - онангдан этмасин жудо, Чин дилдан ризқ сўраб айласанг нидо, Оғзингдан еб турган ошинг тушмасин. Бошингни эгмасин алам, ташвиш, ғам, Пок қалбинг кўрмасин заррача ситам, Хар қандай холатда қўлласин Эгам, Ёзинг келмай туриб қишинг тушмасин. Яшамоқ бахтига бўлдик муяссар, Гохида йўқотдик, гохо тутдик зар, Ажал қачон келар,бизлар бехабар, Юзга кир, юзда хам тишинг тушмасин. Мол давлат ўткинчи,келиб кетади, Омадинг кулса дўст тўлиб кетади, Йикилсанг устингдан тепиб у'тади, Яшашдан хеч качон шаштинг тушмасин.. •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Биз билан бирга бўлинг https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
04 серп 2024, 07:14

🤗 Шу каналга қўшилганимдан кейин турмушимда яхши томонга ўзгариш сездим. 📌 AYOLLAR SAHIFASI - канали оилам билан бахтли яша
🤗 Шу каналга қўшилганимдан кейин турмушимда яхши томонга ўзгариш сездим. 📌 AYOLLAR SAHIFASI - канали оилам билан бахтли яшашимда яхши кўмакдош бўлмоқда. 💁‍♀️ Бу каналда: — Эр-хотин ва оилавий бахтли яшаш сирлари ва қоидалари; — Пазандалик сирлари; — Уй-рўзғор лайфхаклари; — Гинеколог ва психолог маслахатлари; — Ибратли ва тренд видеолар бериб борилар экан. 👍 Ҳар куни сиқилган пайтим шу каналга кирсам кўнглим таскин топади. Аёллар учун телеграмдаги энг сифатли ва фойдали канал! Ҳозироқ уланиб олинг 👇 https://t.me/+UkToEgUe0983NmNi
04 серп 2024, 06:59
05 серп 2024, ~07:05