uk
Feedback
ИБРАТЛИ ДУНЁ

ИБРАТЛИ ДУНЁ

Відкрити в Telegram

📚 Сиз телеграмнинг энг ибратли каналидасиз Бизда кун давомида:👇 📚 Ибратли ҳикоя ва ривоятлар 📚 Ибратли хикмат ва иқтибослар 📚 Ибратли аудио ва видеолар Биз ибрат улашамиз Админ: @Muldashova 743086

Показати більше

📈 Аналітичний огляд Telegram-каналу ИБРАТЛИ ДУНЁ

Канал ИБРАТЛИ ДУНЁ (@ibratli) у мовному сегменті Узбецька є активним учасником. На даний момент спільнота об'єднує 118 582 підписників, посідаючи 276 місце в категорії Релігія і духовність та 436 місце у регіоні Узбекистан.

📊 Показники аудиторії та динаміка

З моменту свого створення невідомо, проект продемонстрував стрімке зростання, зібравши аудиторію у 118 582 підписників.

За останніми даними від 10 липня, 2026, канал демонструє стабільну активність. Хоча за останні 30 днів спостерігається зміна кількості учасників на -144, а за останні 24 години на 37, загальне охоплення залишається високим.

  • Статус верифікації: Не верифікований
  • Рівень залученості (ER): Середній показник залученості аудиторії становить 28.40%. Протягом перших 24 годин після публікації контент зазвичай збирає 18.72% реакцій від загальної кількості підписників.
  • Охоплення публікацій: В середньому кожен допис отримує 33 697 переглядів. Протягом першої доби публікація в середньому набирає 22 208 переглядів.
  • Реакції та взаємодія: Аудиторія активно підтримує контент: середня кількість реакцій на один пост – 37.

📝 Опис та контентна політика

Автор описує ресурс як майданчик для висловлення суб'єктивної думки:
📚 Сиз телеграмнинг энг ибратли каналидасиз Бизда кун давомида:👇 📚 Ибратли ҳикоя ва ривоятлар 📚 Ибратли хикмат ва иқтибослар 📚 Ибратли аудио ва видеолар Биз ибрат улашамиз Админ: @Muldashova 743086

Завдяки високій частоті оновлень (останні дані отримано 11 липня, 2026), канал підтримує актуальність та високий рівень охоплення публікацій. Аналітика показує, що аудиторія активно взаємодіє з контентом, що робить його важливою точкою впливу в категорії Релігія і духовність.

118 582
Підписники
+3724 години
+2327 днів
-14430 день
Архів дописів
СЎРАДИЛАР... Сўрадилар: – Роббинг ким? Айтдимки: – Якка бир Аллоҳ. Сўрадилар: – Аллоҳдан кейин ҳам бир эганг бордир? Айтдимки
СЎРАДИЛАР... Сўрадилар: – Роббинг ким? Айтдимки: – Якка бир Аллоҳ. Сўрадилар: – Аллоҳдан кейин ҳам бир эганг бордир? Айтдимки: – Отамнинг буйруғи жисмимга жодир. Сўрадилар: – Сен учун доимо ким у жонсарак? Айтдимки: – У ОНАМ, мен учун кўкдаги малак. Сўрадилар: – Аканг-чи, у сенга қанчалик керак? Айтдимки: – Отамнинг ўрнида отамдир бешак. Сўрадилар: – Опангни, қандайин кўрасан азиз? Айтдимки: – Пойига бош қўйгум, онамдек азиз. Сўрадилар: – Укалар, сингиллар, ким сенга улар? Айтдимки: – Бири қош, бири кўз, борлиғим шулар... Сўрадилар: – Дўстларинг ўрнини сўзла-чи бизга Айтдимки: – Дўстим кўп, қай бирин айтайин сизга? Сўрадилар: – Рост сўзла, дўст учун бергаймисан жон? Айтдимки: – Ўйланиб ўтирсам тарк этсин иймон..! •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Яқинларга ҳам улашинг! https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA

Қайси мучалда туғилгансиз😍❤️‍🔥 Ўз мучалингизни танланг ва ўз ҳислатингиз ҳақида қизиқарли ва сирли фактларни билиб олинг👇❤️ Сигир 🐄. От 🐎 Сичқон 🐀. Қўй 🐑 Йўлбарс 🐅. Маймун 🐒 Қуён 🐇. Товуқ 🐔 Балиқ 🐟. Ит 🐕 Илон 🐍. Тўнғиз 🐖 Ўз мучалингизни танлаб устига босиб билиб олинг ↘️🌹

ЎЗБЕКНИНГ АЁЛИ ШУНДАЙ... Ўз қадрига етмайди... •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Яқинларга  ҳам  улашинг! https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA

​​Қадр ҳақида... Қадрлаш илмини биладиган одам ҳамма нарсани қадрлайди. Оддий пол артадиган латтасини ҳам ювиб, қуритиб, бир
​​Қадр ҳақида... Қадрлаш илмини биладиган одам ҳамма нарсани қадрлайди. Оддий пол артадиган латтасини ҳам ювиб, қуритиб, бир четга таҳлаб қўяди. Ўзи аслида у ҳар кийимни ҳам "пол артувчи латта" қилавермайди. Масалан оталар кийими, оналар кўйлаги, эрининг йиртилиб, ҳеч нимага ярамай қолган жемпфери ҳам унинг қўллари билан тикилган- ёстиқ ичига киради. Бизларга шундай ўргатишганди. Отамиз ҳиди келиб турадигандек туюлган тошдек ёстиқларда- ажойиб тушлар кўрганмиз... Қадрлаш илмини билмаган - валломати бўлсаям қадрини билмайди. Туз еган жойларига бир-бир тупуриб, юзига ёпилмаган ҳар эшикларни тепиб - синдиради, оғирини кўтарган устунларни юзсиз - қуртдек кемиради, елка тутганларининг фойдаси тегмай қолса - осонликча баҳридан ўтади... Қадрлаш илми-шунақа ҳар ким ҳам уқолмайдиган фан, ҳар одам ҳам - адо этолмайдиган русумдир... Умму Зайнаб •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Яқинларингизга улашинг https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA

Ҳамма яхши нарсаларни боламга-боламга дейиш вақти келганда алам қилади. Болага меҳр беришда хам меъёр бўлиши керак! •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Биз билан бирга бўлинг https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA

​​- Биласанми дўстим, бугун мен чин кўнгилдан ҳаётимдаги энг яхши ишни қилдим. - Хўш-хўш, нима ўз ҳисобингдан мактаб қуриб бердингми ёки касалхона?  - Йўқ, мактаб ҳам, касалхона ҳам қурмадим, шунчаки Онамга бесабаб рўмол совға қилдим. - Сен-ку, ҳеч қандай байрамсиз, мажбуриятсиз рўмол бўлса ҳам совға қилибсан, аммо мен... - Э дўстим биз қандай одам бўлдик-а?! - Бу саволингдан йиғлагим келяпти. - Нима учун? - Чунки биз умуман одам бўлмай қолдик..! Оқил Тўрақул •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Биз билан бирга бўлинг https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA

БАХТ НИМА..? ✍Эркин Вохидов 🎙Толибжон Исроилов •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Биз билан бирга бўлинг https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA

🗯Бахт нима ўзи!? Аллоҳнинг ҳар бир берган куни, Яшаш имкони - бахт 🗯Тақдирчи у нима? Ҳар куни ўз қўлинг билан ёзиладиган ки
🗯Бахт нима ўзи!? Аллоҳнинг ҳар бир берган куни, Яшаш имкони - бахт 🗯Тақдирчи у нима? Ҳар куни ўз қўлинг билан ёзиладиган китоб 🗯Ота она уларчи? Сени яшашга ундайдиган талпинувчи мехрибонларинг 🗯Опа сингил ака ука ким? Мисоли эт билан тирноқ улар билан хотиржам бўласан 🗯Дунёчи!? Дунё табассум 🗯Ҳаётчи!? Бахт борлиқ - омад, яҳшилик ва муваффақият Сизда буларнинг деярли  барчаси бор! Демак, Сиз Бахтлисиз! Табассум қилинг! ХАЙРЛИ  КУН,  БАХТЛИЛАР! •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Якинларингизга  узатинг! https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA

Япониялик блогер қиз жонли эфирда вафот этди 🚷 Машҳур иттифоқдош блоггер Лианг кўпинча энг даҳшатли вариантларда ўз кўрсатув
Япониялик блогер қиз жонли эфирда вафот этди 🚷 Машҳур иттифоқдош блоггер Лианг кўпинча энг даҳшатли вариантларда ўз кўрсатувларида турли хил япон таомларини истеъмол қилган. Бир неча кун олдин, трансляция пайтида у вафот этди, чунки...Давоми👇

#Хайрли_тонг Тонгларга гўзал дуои саломлари ила файз бахш этган Азизларим,    АССАЛОМУ  АЛАЙКУМ!  Файзли тонг муборак бўлсин! Кунингиз хуш дийдор ва хуш хабарларга бой бўлсин. •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Биз билан бирга бўлинг https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA

Ассалому алейкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ. Барчамизга яна бир тонг нашидасидан бахраманд бўлиш насиб этибди, Алҳамдулиллаҳ! Ҳаёт такрорланмас.. умр қисқа... ҳар бир онимиз эса ғанимат... Ҳар бир отаётган тонгларимизни, ўтказаётган кунларимизни шукроналик хисси ила табассум билан қарши олайлик.. Аллоҳ ушбу тонгда барчамизни муродимизни хосил, мушкулларимизни осон қилсин, қилган яхши ниятларимизни ижобат айлаб, ҳайру-барокатларини зиёдаси билан тухфа этсин.. Иймонимизни бут, сабримизни кенг, виждонимизни пок қилсин..  Яқинларимизни Ўзи паноҳида соғ-омон асрасин... Бугунги  якшанба  кунимиз   ҳушхабарларга бой бўлсин! •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Яқинларга  ҳам  улашинг! https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA

УМР саҳифаларидан яна бир кун ортда қолди.🥀 "Эй инсон, аслида сиз кунлардан иборатсиз, бир кунимиз ўтса, демак бир бўлагимиз кетибди…" ОҚШОМ ХАЙРЛИ, ТУН ФАРАҲБАХШ БЎЛСИН! Роббим... яқинларимиз, яхши кўрганларимиз Ўзингга омонат •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Яқинларингизга юборинг! https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA

#Долзарб #Сахар Қандли диабетдан йиллар давомида қийналиб келган оналар бу касалликни қандай енгиб ўтишганликлари ҳақида холи
#Долзарб #Сахар Қандли диабетдан йиллар давомида қийналиб келган оналар бу касалликни қандай енгиб ўтишганликлари ҳақида холис сўзлаб беришди. Видеони САХАР бўлган яқинингизга кўрсатинг! Тўлиқ видео YouTube да: https://youtu.be/DJhT20dkztA?si=Rvck-CvAw4uyAIhs Ҳар куни телеграмда шифокор билан бепул овозли чат — сиз ҳам қўшилинг! Telegram: https://t.me/qandli_diabet_muhokama Тел: +998-55-503-05-05 ХОЗИРОҚ ВИДЕОНИ КЎРИНГ! 😱

ХАВОТИРМАН... Тиним билмай зулм қилар маккора нафс Оташ сари етаклайди хою-хавас Савобларим гунохимга келгайми бас Кеча кундуз ғафлатимдан хавотирман 🎙Жахонгир Мажидов •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Яқинларингизга улашинг! https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA

​​ИБРАТ БЎЛСИН Сафоҳўжа янги олган машинасида кибр билан елиб бораркан бирдан кўзи кўча четидаги қабристонга тушди. Қизиқ, анчалар бўлиб кетибди, қабристонга дадасини қабрини зиёрат қилгани кирганига. ...Хароб бир ҳолатда эди. Тушиб ҳам кетгандир деб ҳаёлидан ўтказди... Тўхтаб кирмоқчи бўлди, лекин вақт тиғиз эди... Бугун янги ҳамкорлар билан учрашуви бор. Индамай ўтиб кетди... ... Шанба куни уйи олдида турганди бир мўйсафид келиб: – “Ўғлим, яхшимисан, биламан ишинг кўп, тинмайсан, лекин безабонлар дунёсидан ҳам бир хабар олгин, отангни гўри тушиб кетибди. Ичига кириб бир кучук тўртта бола туғибди. Кучукчаларни инграшидан қидириб борсак отангни гўрининг тушиб кетган тарафида экан.” – деди... ...Сафохўжа бошидан совуқ сув қуйгандек бўлди. Ишчиларига телефон қилиб чақириб қабристонга келишди. Отасини қабрини тузатиб, устига чиройли қилиб мақбара қурдирди... Уйига келди-да, ўйга толиб қолди: – “Иккита ўғлим бор, бир кун мани ҳам қабрим бу болалар қўлига қолса, итларга туғруқхона бўлиши аниқ... Ўлим ҳақ, барибир бир кун ўламан, эртагаёқ бориб яхши усталарни олиб келиб ўзимга мақбара қурдираман. Энг кўркам ва энг мустаҳкам. Ичига ит у ёқда турсин, қурт ҳам киролмайдиган қилиб.”... ...Эртасига қабристон четидан ўзи учун жой танлади. Қурилиш ишлари бошланиб кетди. Нақд 3 минг доллар сарфлади. Агар илгари уч қаватли уйи ва супер машинаси унинг фахри бўлган бўлса, энди қабри билан фахрланарди... Ҳақиқатан бунақаси ҳали ҳеч кимни ақлига келмаганди... ...Кунлар ўтди... ...Сафохўжа яна молу дунё дардида ўз ишига шўнғиб кетди. Эртаю кеч молу давлат кетидан қуварди... Бир кун ўртоқлари билан сув омборига дам олишга боришди... Зиёфат зўр ўтди. Дастурхонда инсон жонидан бошқа ҳамма нарса бор эди... 50та, 50та билан ҳаммасини кайфи ошиб қолди... Сув бўйида моторли қайиқ билан пул ишлаётган бола “Бу маст акаларни ҳам пул ишлай..” деган мақсад билан улар ёнига келди... ... Сафо туриб: – “Қани кетдик ука, ман минаман моторли қайиғингга..”, - дея ўртоқларини ҳам ундади... 4 киши моторли қайиққа миниб сув омбор ўртасига қараб сузиб кетишди... Қайиқ катта тезликда сувда учиб борар эди... ... Сафохўжа ўрнидан туриб телефони билан дўстларини суратга ола бошлади... Қайиқчи бола: – “Ака, ўтиринг, йиқилиб кетасиз сувга..” ,- деб огоҳлантирди... – “Йиқилсам, қирғоққа сузиб чиқаман..”,- деб яна сурат олишда давом этди... ... Шу пайт ароқ ўз кучини кўрсатиб, гандираклаб орқасига йиқилди. У сузишни билмасди, қўл оёқларини қимирлатишига қарамай сув тубига торта бошлади... ...Катта тезликдаги қайиқ анча ўтиб кетиб, ортга қайтиб келиб уни излай бошлашди. Сув аллақачон ўлжасини тубига тортиб кетганди. Уни тирик топишдан умидини узган дўстлари ғаввосларни олиб келиб ўлигини излай бошлашди. Сув омборни ўртаси анча чуқур, ҳам сув остида оқим борлиги туфайли ўликни топиш қийин бўлди. 5 кун давом этган қидирув самара бермади. Қишлоқ аҳли, танишлар келиб сув бўйига, ғойибга жаноза ўқиб кетишди... ....Мустаҳкам қурилган қабр эса эгасиз қолиб кетди.... Саъдий айтади: Эй, сен ҳожа, бу дунёдан бехабар, Эртаю кеч тўплаяпсан симу зар, Аслида бу дунёдан бир газ кафан улушинг, Лекин ҳали гумондир бунга лойиқ бўлишинг..! •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• ♻️ Аллоҳ йўлида улашинг! https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA

ОДДИЙ  ҲАҚИҚАТЛАР Агар бир қути ичига олмос ёки тилла солиб қўйсангиз, у қути жавоҳирлар қутисига айланади. Агар айни шу қути ичига пўчоқ солсангиз, у пўчоқ идишига айланади. Агар ичига чиқинди солсангиз, чиқинди қутисига айланади. Худди шу сингари миянгизга нимани жойласангиз, сиз ўша нарсанинг маконига айланасиз. Масалан: илм ва тафаккурни кўпайтирсангиз – хазинага; ғийбат, ҳасад, ношукрлик, салбий фикр, жоҳиллик ва ҳоказо иллатларни кўпайтирсангиз – чиқиндихонага айланасиз...  •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Биз билан бирга бўлинг👇 https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA

Тўрт нафар фарзандимнинг қотилига айландим. 5 йилада 4 та тобут чиқардим‼️ 6 хонали уйда 5 нафар фарзандларим билан яшар эди.
Тўрт нафар фарзандимнинг қотилига айландим. 5 йилада 4 та тобут чиқардим‼️ 6 хонали уйда 5 нафар фарзандларим билан яшар эди. Фарзандларим катта бўлиб қолишган, ҳатто катта ўғлимни тўйини ҳам қилгандим. Тўйдан кўп ўтмай ката ўғлим рак сабаб вафот этди. Кейин эса 3 та эгизак кичик фарзандларимда ҳам урғочи сифатли (рак) ўсмта аниқланди. Кутилмаганда шифокорим “фарзандингнинг қотили — ўзинг эканлигингни биласанми?” деди ва сабабини айтиб берди. Эшитганларимдан шокка тушиб қолдим. Афсус, болаларимни ўзим ўлдирдим. Дарҳол синглимга қўнғироқ қилиб, боласини ўлдираётгани ҳақида огоҳлантирдим. Докторнинг айтишича мен фарзандимниДавоми👇

Охиратга олиб кетадиган савоб чемоданингиз шундай - тешик бўлишидан эҳтиёт бўлинг! • Таҳорат оласиз-у, сувни исроф қиласиз! •
Охиратга олиб кетадиган савоб чемоданингиз шундай - тешик бўлишидан эҳтиёт бўлинг! • Таҳорат оласиз-у, сувни исроф қиласиз! • Ҳижоб ўрайсиз-у, хулқингиз ёпинмаган! • Тунлари таҳажжуд намозига турасиз-у, кунлаб биродарингиз билан аразлашиб юрасиз! • Рўза тутасиз-у, одамларни ғийбат қиласиз! • Дабдабали ифторлик берасиз-у, сўнгра "энг зўр ифторликни мен бердим" деб одамлар ичида мақтаниб юрасиз! • Садақа берасиз-у, уни миннат қиласиз! Яхшиликларингизни тешик халтага солманг! •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Яқинларингизга улашинг! https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA

#Диққат_Психологик_Тест 🌸 Аёллар Учун ажойиб тест Букетлардан бирини танланг ва жозибангиз ҳақида билиб олинг! Ўзингизни қайси букет билан жозибалайсиз❤️?👇