uk
Feedback

Не попадись на ботовода! Telemetrio знаходить і позначає такі канали мітками 👉 Хочеш бачити мітку, оформляй підписку

ИБРАТЛИ ДУНЁ

ИБРАТЛИ ДУНЁ

Відкрити в Telegram

📚 Сиз телеграмнинг энг ибратли каналидасиз Бизда кун давомида:👇 📚 Ибратли ҳикоя ва ривоятлар 📚 Ибратли хикмат ва иқтибослар 📚 Ибратли аудио ва видеолар Биз ибрат улашамиз Админ: @Muldashova 743086

Показати більше

📈 Аналітичний огляд Telegram-каналу ИБРАТЛИ ДУНЁ

Канал ИБРАТЛИ ДУНЁ (@ibratli) у мовному сегменті Узбецька є активним учасником. На даний момент спільнота об'єднує 111 039 підписників, посідаючи 294 місце в категорії Релігія і духовність та 472 місце у регіоні Узбекистан.

📊 Показники аудиторії та динаміка

З моменту свого створення невідомо, проект продемонстрував стрімке зростання, зібравши аудиторію у 111 039 підписників.

За останніми даними від 27 листопада, 2026, канал демонструє стабільну активність. Хоча за останні 30 днів спостерігається зміна кількості учасників на -2 062, а за останні 24 години на -211, загальне охоплення залишається високим.

  • Статус верифікації: Не верифікований
  • Рівень залученості (ER): Середній показник залученості аудиторії становить 27.22%. Протягом перших 24 годин після публікації контент зазвичай збирає 18.05% реакцій від загальної кількості підписників.
  • Охоплення публікацій: В середньому кожен допис отримує 30 249 переглядів. Протягом першої доби публікація в середньому набирає 20 056 переглядів.
  • Реакції та взаємодія: Аудиторія активно підтримує контент: середня кількість реакцій на один пост – 35.

📝 Опис та контентна політика

Автор описує ресурс як майданчик для висловлення суб'єктивної думки:
“📚 Сиз телеграмнинг энг ибратли каналидасиз Бизда кун давомида:👇 📚 Ибратли ҳикоя ва ривоятлар 📚 Ибратли хикмат ва иқтибослар 📚 Ибратли аудио ва видеолар Биз ибрат улашамиз Админ: @Muldashova 743086”

Завдяки високій частоті оновлень (останні дані отримано 28 листопада, 2026), канал підтримує актуальність та високий рівень охоплення публікацій. Аналітика показує, що аудиторія активно взаємодіє з контентом, що робить його важливою точкою впливу в категорії Релігія і духовність.

111 861
Підписники
-21124 години
+1807 днів
-2 06230 днів
Архів дописів
. Ота билан ўғил соҳилга тушишди: – Отажон, бу ердаги нарсалар нима? – Майда тошлар, болажоним. Ўғил бошини ўнг тарафга бурди: – Булар-чи? – Булар ҳам майда тошлар, болам, – деб жавоб қилди ота. Бола юзини чап тарафга бурди: – Унда анавилар нима? – Ҳаммаси майда тошлар, болагинам... – Отажон, бунча ҳам кўп бўлмаса булар! – Шундай ўғилчам... – Дадажон, дунёда булардан ҳам кўп нарса борми?! – Бор, болам... – Нима у, отажон? – Отангнинг гуноҳлари, ўғлим!.. – Дадажон, сизнинг гуноҳларингиздан ҳам кўп нарса борми? – Бор... – У нима экан, отажон? – Аллоҳнинг раҳмати, болажоним... •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Яқинларингизга узатинг https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
08 лист 2024, 05:14

Бу жуда қизиқ. Исмингиз бош харифини кўрингчи сизга нима чиқаркин.🫠 Билиш учун пастаги😍😍😍 Исмингиз бош харифини Босинг. А Б В Г Д Е Ё Ж З И Й К Л М Н О П Р С Т У Ф Х Ў Ғ Ч Ш Э 🌸🌺🌸🌺🌸🌺🌸🌺🌸🌺🌸🌺🌸🌺🌸🌺 Исмингиз бошланғич харифини кўринг сизга нима беркитиб қўйлган экан билиб олинг бу жуда қизиқ🥰👇🏾
08 лист 2024, 04:59
09 лист 2024, ~05:15

​​САБОҚ Ишга кечикмай, ўз вақтида борадилар. Врач қабулига ёзилганман деб, касалхонага вақтлироқ борадилар. Аэропортга эса вақтидан анча олдин борадилар. Ҳамма ишларини ўз вақтида қиладилар-у, лекин ибодат ва фарз намозларини кечиктираверадилар, бомдодга ухлаб қолаверадилар. Топган баҳоналари эса: "Ишим жуда кўпайиб кетди-да, чарчагандим", "Уйқум жуда қаттиқ-да", дейди. Йўқ асло! Сизнинг ҳолатингиз "Аъло" сурасининг 16-оятига тушади: «БАЛКИ, СИЗЛАР ДУНЁ ҲАЁТИНИ УСТУН ҚЎЯСИЗЛАР!» ┄┄┅┅✿❀✿┅┅┄┄ Яқинларингизга узатинг https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
08 лист 2024, 04:01

Ибодатларингиз қабул бўлсин, ахли мусулмон! 🕌 Инсон намозга турганда гуноҳлари олиб келинади ва ҳар рукуъ сажда қилганда тўкилиб кетади. Хадис шарҳидан. Ибодат ахлига гуноҳлардан фориғ бўлиш насиб қилсин. •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Биз билан бирга бўлинг https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
08 лист 2024, 02:29

ҲУЖРАИ САОДАТ УСТУНЛАРИ ҳақида биласизми? Таржимон: Гулшода Аллақулова «Омина» журнали 2024 йил 2-сонидан олинган. •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Биз билан бирга бўлинг https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
08 лист 2024, 01:31

#Динимизни_ўрганамиз 🕋 СИЗ УМРАГА БОРИШГА ТАЙЁРМИСИЗ? 🔸Умра сўзи қандай маънони англатади? “Умра” сўзининг луғавий маъноси “зиёрат”, шаръий маъноси Байтуллоҳнинг махсус зиёратидир. 🔸Умра қандай ибодат? Умра динимизда Байтуллоҳни тавоф қилиб, Сафо ва Марва оралиғида етти марта саъй қилишдир. Ҳанафий мазҳабида умр давомида бир марта умра қилиш – суннати муаккададир. Умра улуғ савобларга эриштирадиган ибодатдир. 🔸Умрада қандай амаллар бажарилади? Умра амаллари қуйидагилар: • Эҳромга кириш. • Каъбаи муаззамани тавоф қилиш. • Сафо ва Марва тепаликлари орасида саъй қилиш. • Сочни олдириш ёки қисқартириш. Ҳажнинг шартлари умра учун ҳам шартдир. 🔸Умра ибодатини бажариш учун қандай ният қилинади? Умранинг нияти: “Аллоҳумма инний урийдул умрата фаяссирҳа лий ва тоқаббалҳа минний. Навайтул умрата ва аҳрамту биҳа лиллаҳи таола”. Маъноси: Аллоҳим, мен умра қилмоқни ирода қилмоқдаман. Уни менга осон эт ва қабул айла. Умрани ният қилдим ва Аллоҳ таоло учун умрага эҳром боғладим. 🔸Умранинг суннат амаллари қайсилар? Умранинг суннатлари: – Эҳром боғлаш олдидан ғусл қилиш; – Эҳромга кириш олдидан хушбўйликлар суртиш; – Талбия айтиш; – Тавоф ул-қудум қилиш; – Тавофни узлуксиз етти марта адо этиш – Сафо ва Марва орасида етти марта саъй қилиш; – Саъйда таҳоратли бўлиш. 🔸Зиёратчи сочини қачон ва қандай қисқартиради, аёллар-чи? Зиёратчи саъйни адо этиб бўлгач, сочини таги билан олдиради ёки қисқартиради, афзали таги билан олдиришдир. Аёллар сочларини бармоқнинг бир бўғими миқдорида қисқартирадилар. Улар учун афзали сочларининг ҳаммасини бир жойга тўплаб туриб, учидан бир бармоқ бўғимича қисқартиришдир. Сочни олдириш ёки қисқартириш бизнинг Ҳанафий мазҳабимизда вожиб амаллардандир, уни тарк қилган киши қурбонлик сўйиши лозим бўлади. Мана шу билан умра ибодати тамом бўлади ва шундан сўнг эҳром ман этган ҳамма нарса мумкин бўлади. Ўзбекистон мусулмонлар идораси Матбуот хизмати •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Биз билан бирга бўлинг https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
08 лист 2024, 01:10

#Жума_муборак Жума куни, кимга нимани раво кўрсангиз ўшани сўранг дейишади. Мен сизларга шу жойларга ахли оилангиз билан боришингизни Аллоҳдан сўрадим! Жуманинг хайри ва барокати сизга бўлсин Қадрдон! 🌹Аллоҳумма солли аъла саййидина Муҳаммад ﷺ •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Яқинларингизга улашинг! https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
08 лист 2024, 00:48

ЖУМА МУБОРАК БЎЛСИН! 🎙Толибжон Исроилов •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Яқинларингизга юборинг! https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
07 лист 2024, 23:02

ДУО Кўпчилигимиз дуо ўқийдиган пайт нима дийишни билмай мулзам бўламиз, шундай пайтда ушбу дуони кўнглингиздагини ифодалаш учун қўлланма деб қабул қилинг... •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Биз билан бирга бўлинг👇 https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA ⠀ ⠀
07 лист 2024, 22:32

Я Роббим, тилларда достон марҳаматингни, раҳматингни, авфингни ҳаққимизга тилаймиз. Бизга бу жумани жаннатимизга нарвон қил, хайрга карвон қил. Жумадан жумагача офиятда, саломат қилиб қўйган Роббимга чексиз шукрларимиз бўлсин.! Бу Жума мағфиратимизга сабаб, жаннатимизга васила бўлсин.! Амин. Жума муборак аҳли ислом... •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Яқинларингизга улашинг! https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
07 лист 2024, 20:50

Фарзандлар ҳаққига доим шундай ДУО қилинг🤲 🔹Аллоҳим, ўғил-қизларимизга барака бер. 🔹Уларни ўз ҳифзу-ҳимоянгда асра! 🔹Сенга тоат-ибодат қилишларига муваффақ айла. 🔹Бизни яхши кўришларини, бизга яхшилик қилишларини, ота-онасига ғамхўр бўлишларини насиб айла! 🔹Ака-ука, опа-сингиллари билан бир-бирларига ғамхўр ва меҳрибон бўлсинлар. 🔹Ҳасад ва кўролмаслик балосидан ўзинг сақла! 🔹Аллоҳим, фарзандларимга зеҳну-заковат ва фаҳму-фаросат бергин! •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Яқинларингизга улашинг! https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
07 лист 2024, 20:41
07 лист 2024, ~20:41

Дуолар ижобати бериладиган кун - ЖУМА аҳли - Азизларим! Сизларнинг орангизда қалбига Аллоҳнинг назари тушган покиза қалблилар бор... Дуоси мустажоблар бор... Сўрагани қайтарилмайдиганлар бор... Очиқ кафти - Очиқ Қуръонга ҳамроҳ инсонлар бор... ДУО ҚИЛИНГ: Умид билан қалбан Аллоҳга ёлбораётганлар... Шифосини кутаётганлар... Кўнглини дунёда қолдириб кетаётганларидан узилишни истамаётганлар... Шу дуойингиз сабабли- енгиллик топсин, ҳузур, шифо, осойишталик, сокин қалб, рози-ризолик уларнинг қалбига ором берсин... Маҳзун кишини кўрсангиз унга ҳам Аллоҳдан бахт-саодат тилаб дуо қилинг! Таниган ва танимаган кишининг ҳаққига дуо қилаверинг! Фаришталар хар дуонгизда "Сенга ҳам бўлсин" деб айтади... Мўмин-мўминнинг дуои-жонини қилади, қилса-савоб олади... Ўзи ҳам шу дуодан униб-ўсади... •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Биз билан бирга бўлинг https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
07 лист 2024, 20:30

#Хайрли_тонг Дуолар ижобати бериладиган кун Жума ахли қадрдонларим  АССАЛОМУ  АЛАЙКУМ!  Жума айёмингиз муборак бўлсин! Бу кунинг файзу барокати сизга бўлсин! 📖 Telegram.me/IBRATLI     - Асл ибрат макони
07 лист 2024, 20:00

Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ! Азизлар, барчангизга Саййид-ул айём (кунлар саййиди), ҳажжул Масокин (мискинлар ҳажи) бўлмиш Жума айёми муборак бўлсин! Аллоҳим умрингизга мазмун, ризқингизга барака, танингизга соғлик, руҳингизга осойишталик, қалбингизга хотиржамлик, оилангизга файзу баракот, барча мусулмон ахлига соғ-омонлик ато қилсин. Аллоҳ оқибатимизни меҳрли, охиратимизни хайрли, икки дунёмизни саодатли қилсин. Умрингизнинг  ҳар  бир  куни АЛЛОҲ МУҲАББАТИ ила ўтсин.         ЖУМА  АЙЁМИНГИЗ  МУБОРАК  БЎЛСИН, АЗИЗЛАР! •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Яқинларингизни табрикланг! https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
07 лист 2024, 19:01

#Жума_муборак Ассалому алайкум! Жума кунги салавотнинг таъсири буюк! Набий ﷺ салавот айтувчи ҳақида: «У сабаб ғаминг кетади, гуноҳинг кечирилади» дедилар. 🌹Аллоҳумма солли ъалаа саййидина Муҳаммад. •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Яқинларга ҳам улашинг! https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
07 лист 2024, 18:40

КАҲФ СУРАСИ (Таржимаси билан) 🎙Муҳаммадлойиқ қори. #Кун_хадиси Ибн Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ким Каҳф сурасини жума куни ўқиса, қиёмат куни унинг қадами остидан нур чиқиб, осмону фалакни ёритади ва унинг ҳар икки жума орасидаги хатолари кечирилади” , деганлар. Аллоҳ жума кунини барчамизга муборак қилсин! •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Яқинларингизга юбориб ажр-савобига шерик бӯлинг! https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA ⠀
07 лист 2024, 18:15

Таҳажжуд нима дегани? — Таҳажжудми... инсон муҳаббат куйида юрганида туннинг ярмида уйғониб кетиб севгилисини соғиниб, ишққа
Таҳажжуд нима дегани? — Таҳажжудми... инсон муҳаббат куйида юрганида туннинг ярмида уйғониб кетиб севгилисини соғиниб, ишққа ўзини буткул топширади. Таҳажжуд ҳам шундай, яъни ширин уйқудан уйғониб, Аллоҳга чинакам таслимиятни ҳис этиш демакдир... Роббингнинг Севгисига бурканмоқ учун ғафлатни тарк этмоқдир таҳажжуд.. Фарз намоз билан таҳажжуднинг орасида қандай фарқ борлигини биласизми? – Фарз намозга инсон (азон айтиб) чақиради Таҳажжудга эса инсониятнинг Робби чақиради. – Фарз намознинг азонини ҳамма эшитади. Таҳажжудга чақириқни эса баъзилар эшитади, холос. – Фарз намозни кўпчилик ўқийди. Таҳажжудни хослар ўқийди. – Фарз намозга «Намозга келинглар!» деб чақирилади. Таҳажжудга эа «Сўровчи борми, сўраганини бераман» деб чақирилади. Тун жуда қисқа. Сен уни уйқунг билан янаям қисқартириб юборма. Ярим тунда ўқилган икки ракат намоз дунё ва ундаги ҳамма нарсадан яхшироқ •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Биз билан бирга бўлинг! https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
07 лист 2024, 17:52

​​ДУО ҚИЛИБ ҚЎЙГИН ДЎСТИМ Бу дунёда бугун борман, эртам гумон.. Охиратни ўйлаб бугун қўрқдим ёмон. Тобутимни кўтарсалар барзаҳ томон. Таҳажжудда ДУО қилиб қўйгин дўстим! Йиғлаяпман Йиғлашимга бордир сабаб ! Ўлим ҳиди анқиб қолди мендан ажаб... Ажал келса кўкрагимга ҳанжар қадаб Таҳажжудда ДУО қилиб қўйгин дўстим! Ҳолим недур ЎЛИМ ташриф қилган сана Омон қолди лаҳат ичра қай бир тана? Бу дунёда мендан ёмон ким бор яна? Таҳажжудда ДУО қилиб қўйгин дўстим! Назар солгин шам оловнинг ўйноғига! Чидолмайсан бир лаҳзалик қайноғига! Дош беролмам ЖАҲАННАМнинг қийноғига Таҳажжудда дуо қилиб қўйгин дўстим! Қабрим кутар! Дунё қувиб жоним ҳалак Сафар олис! Сармоядан йўқдур дарак... Остонамда жоним учун келган Малак .. Таҳажжудда дуо қилиб қўйгин дўстим! •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Биз билан бирга бўлинг https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
07 лист 2024, 17:15

🎶 Allah Allah Aghina 🎙Nazwa Maulidia Оламда тенги йўқ ҳаловат бунда, Расулга етажак саловат бунда, “Каҳф"бор,“Ясийн“бор, таҳажжуд шунда, Мусулмон ахлига Жума муборак! ЖУМА МУБОРАК БЎЛСИН! •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Биз билан бирга бўлинг! https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA ⠀
07 лист 2024, 12:31

Хайрли тун, қадрдон... Тундан сокинлик, тонгдан халол ризқу - барокат насибадорлари бўлиш барчамизга насиб қилсин. Аллохга  омонатсиз..! •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Яқинларга  ҳам  улашинг!👇 https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
07 лист 2024, 11:11