uk
Feedback
ИБРАТЛИ ДУНЁ

ИБРАТЛИ ДУНЁ

Відкрити в Telegram

📚 Сиз телеграмнинг энг ибратли каналидасиз Бизда кун давомида:👇 📚 Ибратли ҳикоя ва ривоятлар 📚 Ибратли хикмат ва иқтибослар 📚 Ибратли аудио ва видеолар Биз ибрат улашамиз Админ: @Muldashova 743086

Показати більше

📈 Аналітичний огляд Telegram-каналу ИБРАТЛИ ДУНЁ

Канал ИБРАТЛИ ДУНЁ (@ibratli) у мовному сегменті Узбецька є активним учасником. На даний момент спільнота об'єднує 118 444 підписників, посідаючи 277 місце в категорії Релігія і духовність та 434 місце у регіоні Узбекистан.

📊 Показники аудиторії та динаміка

З моменту свого створення невідомо, проект продемонстрував стрімке зростання, зібравши аудиторію у 118 444 підписників.

За останніми даними від 26 червня, 2026, канал демонструє стабільну активність. Хоча за останні 30 днів спостерігається зміна кількості учасників на -888, а за останні 24 години на -345, загальне охоплення залишається високим.

  • Статус верифікації: Не верифікований
  • Рівень залученості (ER): Середній показник залученості аудиторії становить 27.49%. Протягом перших 24 годин після публікації контент зазвичай збирає 20.52% реакцій від загальної кількості підписників.
  • Охоплення публікацій: В середньому кожен допис отримує 32 616 переглядів. Протягом першої доби публікація в середньому набирає 24 343 переглядів.
  • Реакції та взаємодія: Аудиторія активно підтримує контент: середня кількість реакцій на один пост – 36.

📝 Опис та контентна політика

Автор описує ресурс як майданчик для висловлення суб'єктивної думки:
📚 Сиз телеграмнинг энг ибратли каналидасиз Бизда кун давомида:👇 📚 Ибратли ҳикоя ва ривоятлар 📚 Ибратли хикмат ва иқтибослар 📚 Ибратли аудио ва видеолар Биз ибрат улашамиз Админ: @Muldashova 743086

Завдяки високій частоті оновлень (останні дані отримано 27 червня, 2026), канал підтримує актуальність та високий рівень охоплення публікацій. Аналітика показує, що аудиторія активно взаємодіє з контентом, що робить його важливою точкою впливу в категорії Релігія і духовність.

118 444
Підписники
-34524 години
-8067 днів
-88830 день
Архів дописів
Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ! Тонгни соғ-омонликда кутиб олмоқдамиз, Алҳамдулиллах! Қиш ҳавоси анча совуди. Қайерда бўлманг, ўзингизни эхтиёт қилинг. Йўлга отланар бўлсангиз, иссиқроқ кийининг, яхшиликлар ҳақида ўйланг, яқинларингизга табассум, меҳр улашинг. Билингки, хали олдинда бизни кутаётган бахтли кунларимиз ва хушнуд онларимиз бор. У кунларга етмоқ учун бугуннинг совуқларидан соғ-омон ўтмоғимиз даркор. Бу совуқ кунлар хам ўткинчи, кайфият туширишга арзимайди, гўзал келажак хаёлида завқланиб, шод яшанг, атрофингиздагиларга хуш кайфият улашинг. Аллоҳим, барчамизнинг Ота - онамиз, фарзанд-ларимиз, ахли оиламиз ва яқинларимизни Ўзи паноҳида асрасин.!! Бугунги  кунингиз   файзли ва баракали бўлсин! •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Биз билан бирга бўлинг https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA

🚷АЯНЧЛИ АХВОЛ. ПУЛ НИМАЛАР ҚИЛМАЙДИ... ЁШ ҚИЗИНИ ОРТИДАН ПУЛ Кўрмасангиз бўлмайди👇

Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ! Тонгни соғ-омонликда кутиб олмоқдамиз, Алҳамдулиллах! Қиш ҳавоси анча совуди. Қайерда бўлманг, ўзингизни эхтиёт қилинг. Йўлга отланар бўлсангиз, иссиқроқ кийининг, яхшиликлар ҳақида ўйланг, яқинларингизга табассум, меҳр улашинг. Билингки, хали олдинда бизни кутаётган бахтли кунларимиз ва хушнуд онларимиз бор. У кунларга етмоқ учун бугуннинг совуқларидан соғ-омон ўтмоғимиз даркор. Бу совуқ кунлар хам ўткинчи, кайфият туширишга арзимайди, гўзал келажак хаёлида завқланиб, шод яшанг, атрофингиздагиларга хуш кайфият улашинг. Аллоҳим, барчамизнинг Ота - онамиз, фарзанд-ларимиз, ахли оиламиз ва яқинларимизни Ўзи паноҳида асрасин.!! Бугунги  кунингиз   файзли ва баракали бўлсин! •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Биз билан бирга бўлинг https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA

🚷АЯНЧЛИ АХВОЛ. ПУЛ НИМАЛАР ҚИЛМАЙДИ... ЁШ ҚИЗИНИ ОРТИДАН ПУЛ Кўрмасангиз бўлмайди👇

ХАЙРЛИ ТУН! ЯХШИ ДАМ ОЛИНГ! •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Яқинларга  ҳам  улашинг! https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA

#Тафаккур Аллоҳ бизга бу икки қўлимизни ишлаш ва меҳримизни кўрсатиш учун берган. Бизга берилган қўлларнинг энг муҳим вазифаси — севган инсонларимизни дуо қилиш ва қучиш. Бу дунё икки қўлини ҳақорат ва дўппослаш учун ишлатганларнинг надомат фарёдидан чайқалади. Улардан бўлиб қолмаслик учун қўлларингиз фақат дуоларга очилсин ва яхши кўрган яқинларингизни кўпроқ қучсин. Қўлларингиз кўнглингизни яқинларингизга тутсин. •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Биз билан бирга бўлинг https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA

Нариги дунёдан келган мактуб Эр-хотин дам олгани саёҳатга чиқишмоқчи бўлишибди. Эри уч кун олдин бориб, жой банд қилиб, кейин
Нариги дунёдан келган мактуб Эр-хотин дам олгани саёҳатга чиқишмоқчи бўлишибди. Эри уч кун олдин бориб, жой банд қилиб, кейин хотинини чақиришини айтиб жўнаб кетибди. Бориб жойлашиб олибдида, почтадан хотинига хат ёзворибди. Лекин эри ёзган хат янглишиб, ҳозиргина эрини кўмиб келган хотиннинг почтасига келиб тушибди.  Азадор аёл чалғиш учун почтадан хатни олиб ўқибдию, хушидан кетиб йиқилибди. Хатда эса қуйидаги матн турарди... 👇😬

ОЛДИН УЙЛАР ТОР ЭДИ... ...уйлар лойдан, қалблар олтиндан эди... 😔 •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈• Яқинларингизга узатинг! https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA ⠀ ⠀

​​​ВИЖДОН АЗОБИ (Ҳаётий воқеа) Одам тафтини одам олади. Яқинда бир ҳамшаҳарим ўз хатолари бошқаларга ибрат бўлишини истаб, дардини менга очди: “Раҳматли отам биз – икки ака-укага алоҳида-алоҳида ҳовли қилиб берганлар. Мен тижорат билан шуғулланиб, тез орада уй-жойимни замонавий услубда таъмирладим, қимматбаҳо автоулов ҳам олдим. Қурилишда оддий ғишт терувчи бўлиб ишлайдиган акамнинг топганлари асосан рўзғор тебратишга кетарди. Бир маҳаллада яшасак-да, акамни тўй-маъракада учратардим, холос. Атайлаб уйларига бориб дийдорлашмасдим, сабаби, мендан қарз сўрашларидан чўчирдим. Акам катта қизларини узатганда, меҳмонлар қатори бордим, тўёна бермадим. Иккита ўғил жиянларим мактабда аъло баҳоларга ўқишган бўлса-да, олий ўқув юртига ҳужжат топширишмади. Чунки контракт асосида ўқишга тўғри келса, бунга имконлари йўқ эди. Улар ўқиш ва уйланиш харажатларини ишлаб топиш учун давлат ташкилотининг ҳужжати билан чет элга ишга кетишди. Бу орада менинг ишларим яна ҳам ривожланиб, хусусий фирмамни очдим. Бегоналарни иш билан таъминлаб, ўз жигарларим бошини силамадим. Умрлари оғир меҳнат билан ўтган акам бирор марта ҳам мендан моддий ёрдам сўрамадилар. Бу ҳолат менга айни муддао эди. Кейин акам тез-тез касал бўладиган бўлиб қолди. Бу тўғрида хотиним қўшнилардан хабар топарди. Мен эса ўзимни билмасликка олардим. Дардлари тобора оғирлашди. Ўша пайтда маҳаллий шифокорлар акамни чет элда – Ҳиндистонда жарроҳлик муолажаси билан даволатиш мумкинлигини айтишибди. Жиянларимнинг топганлари чет юртга бориш-келиш йўлкирасию яна муолажаларга тўлашга етмаслиги аниқ эди. Мендан пул сўрашларидан ҳадиксираб, оилам билан чет элдаги оромгоҳга жўнаб кетдим. Биз у ерда сайру саёҳатда юрганимизда, акам оламдан ўтди. Жиянларим тезда уйга қайтишиб, оталарини ҳурмат билан охирги йўлга кузатиб, маъракаларини ҳам ўтказишибди. Дам олишдан қайтганимиздан кейин акамнинг уйига бирров кириб чиқдим. Бир куни кечки пайт уйимда ўзимга ўхшаган меҳмонларни зиёфат қилаётгандим. Хотиним мени чақириб, ташқарида жияним сўраб келганини айтди. Мен эса нозик меҳмонлар билан бандлигимни баҳона қилиб, ёнига чиқмадим. Сабаби, мендан пул сўраб қолишлари мумкинлигидан ҳамон ҳадикда эдим. Кейин хотиним қўлимга бир конверт тутқазди, жияним қолдириб кетган экан. Очиб қарасам, акам мени елкаларига кўтариб тушган болалик суратимиз (мен роппа-роса ўн ёш кичик эдим) ҳамда икки энлик мактуб: «Укажон, раҳматли ота-онам “Ягона жигарингга ўзинг ота-оналик қил, яхши-ёмон кунларида доим ҳолидан хабар ол”, деб сени менга омонат қолдириб кетган эдилар. Мен қўлим калталиги сабабли сенга ёрдам бера олмадим. Энди сени ёлғиз Аллоҳга омонат қолдириб кетяпман. Ота-онамизнинг руҳлари рози бўлсин. Сени ҳар куни беш маҳал намозларимда дуо қилдим». Ўша лаҳзаларда бошимдан гўё қайноқ сув тўкилгандек бўлди. Бойиб кетишим, тўкину фаровон яшашимга акамнинг дуолари ҳам сабабчи бўлган экан-да! Ўша кундан буён руҳан эзиламан, ичимда туганмас бир азоб… Энди уйимдаги барча ҳашамлар, тўкинликлар кўзимга ўтдек кўринади. Яқинда бир амри маъруфда домланинг қариндош-уруғчилик ҳақлари ҳақидаги маърузасини эшитганимдан буён (аслида, олдин ҳам кўп эшитганман-у, бепарво эдим) дардим дунёга сиғмай қолди: “Қиёмат куни аҳволим нима бўлади?” Мен суҳбатдошимнинг айтганларини орттирганим ҳам, камайтирганим ҳам йўқ. Аллоҳ ҳаммамизни гуноҳлардан асрасин, тавба қилганларга раҳм этсин. Аввало бу дунё давлатига маҳлиёлик сабаб икки дунёмизни бой беришдан асрасин. •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Яқинларга ҳам улашинг! https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA

«ЭСЛАМАСАМ ЭСЛАМАЙСИЗ-А» Қадрлисиз қадрингиз бўлак, Соғинчларда ўртанди юрак, Сиздан сира келмас бир дарак, Эсламасам эсламайсиз-а? Қани энди бўлсайди имкон! Дейсиз кўрсам ховлиқиб шу он. Кўзингизга кўриниб ёмон, Эсламасам эсламайсиз-а? Келмасам бир бўлиб имконим, Қийналиблар кетар виждоним. Менга азиз бўлган инсоним! Эсламасам эсламайсиз-а? Мудраб қолган кўзларни очинг, Ёлғизликни йўлидан қочинг, Келдим мана эшикни очинг! Йўқламасам йўқламайсиз-а? Масофалар бўлса ҳам йироқ, Бегоналар эмасмиз бироқ, Гар қилмасам ўзим қўнғироқ! Хол сўраб бир сим қоқмайсиз-а? Ўзгартирар одамларни пул, Ўз нафсига қилиб қўяр қул, Сиз таниқли, сиз энди машхур! Танишларни танимайсиз-а? Дийдор ширин дейдилар ахир! Қўйинг араз гинаю кибр, Дилдан суҳбат қурайликда бир! Ғаниматмиз, ўйламайсиз-а? Вақтимизни кетказмай увол, Кўришайлик келмаса малол! Ранжитдими сизни бу савол? Эсламасам эсламайсиз-а? •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Биз билан бирга бўлинг https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA

👀 Келинг кўз нурингизни текшириб кўрамиз Расмда қайси рақамни кўряпсиз?
👀 Келинг кўз нурингизни текшириб кўрамиз Расмда қайси рақамни кўряпсиз?

АКА - УКАЛАР ҚАНДАЙ БЎЛИШИ КЕРАК ? 🎙Абдукарим Мирзаев •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Якинларингизга узатинг https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA

Ота бўлиш, она бўлиш илм бўлгани каби ака-ука, опа-сингил бўлиш, тўғрироғи шу мартабада тура олиш ҳам илм экан! Шу нуқтаи наз
Ота бўлиш, она бўлиш илм бўлгани каби ака-ука, опа-сингил бўлиш, тўғрироғи шу мартабада тура олиш ҳам илм экан! Шу нуқтаи назардан қарасак, бу борада саводи камларнинг ғоят кўплиги аён бўлади. Жигарнинг яхши-ю ёмонидан кечиб бўлмас, ундан нари кетиб бўлмас! Оға-инилар бир-бирларини нафақат жисмонан ёки моддиян, балки қалбан тўлдирадилар. Қалбни эса фақат илоҳий мўъжизаларгина тўлдира олади. Биродар, жигарчилик шу мўъжизаларнинг биридир. Жигарбандингиз яқинлашган сари сизга ота-онангизнинг ҳиди, тафти келаверади. Ака-укаси борнинг ҳеч қачон отаси ўлмайди! Опа-синглиси борнинг эса ҳамиша онаси тирикдир. •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Яқинларингизга юборинг https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA

#Диққат_Савол❓ Қайси орган ҳеч қачон ўсишни  тўхтамайди? Жавоби жуда ҳам қизиқ 👇

​​⚡Бугун 17-декабр Халқаро ака-укалар, жигарлар куни. БУГУН  СИЗНИ  СОҒИНДИМ МЕН ЖИГАРЛАРИМ... 🎙Абдулло Бахрамов •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Биз билан бирга бўлинг👇 https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA

#Тафаккур "Биз бир марта яшаймиз!" Мана шу далилнинг ўзи яхши инсон бўлишимизга, фақат яхшилик қилиб, халол яшашимиз зарурлигига етарли асос бўла олади. •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Биз билан бирга бўлинг👇 https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA

​​#хикоя ​​Ёш йигит Каъбада туриб фақат: "Эй тўғриларнинг, ҳаромдан ҳазар қилган бандаларининг ёрдамчиси - Аллоҳим, Сенга ҳамду санолар бўлсин!" - дея такрорларди. Ёнидаги кишилардан бири ҳайратланиб сўради: - Биродар, нега фақат 1 та жумлани қайтаряпсиз, бошқа сўрайдиган тилагингиз йўқми? Йигит бир пас жим тургач, ўз ҳолатига шундай изоҳ берди: - Бундан 7-8 йил олдин ҳам зиёратга келганимда, Каъбадан минг тилла танга солинган ҳамён топиб олдим. Ичимда васваса бошланди: "Олтинларни олу чўнтагингга сол. Энди улар сеники, истаганингча харжласанг бўлади..." Лекин бу гаплар шайтондан эканлигини ўз - ўзимга уқтирдим: "Йўқ, бу пуллар меники эмас, улардан фойдаланишим ҳаром". Шу асно: " Ҳамёнимни йўқотдим, топиб олган борми?" - деган овоз эшитилди. Ҳалиги одамдан ҳамённинг таърифини, ичида қанча пул бўлганлигини сўрадим. Гапларидан ҳамён унга тегишлилиги маълум бўлди - омонатни эгасига топширдим. У менга суюнчи деб 30 тилла танга берди. Қўлимда пул билан бозорга йўл олдим ва у ерда болани мақтаб сотишаётгани устидан чиқдим. Бояги боланинг тоза - покизалиги эътиборимни тортди. Нархини сўрадим, 30 тилла эканини айтишди. Пулни бериб, асир болани сотиб олдим. Орадан бир - икки йил ўтди. Бола менга одоб ва садоқат билан хизмат қилди. Бир куни у билан бирга кетар эканмиз, қаршимиздан уч киши чиқди. Шунда бола менга: "Хожам, сизга бир сирни очай - мен Форс амирининг ўғлиман. Келаётган кишилар эса отамнинг одамлари. Улар мени сотишингизни сўрайдилар, сиз яхши одамсиз, 30 минг олтиндан камига кўнманг. Қўрқманг, улар сизга зарар етказишмайди", деди. Шундай қилиб асиримни ўттиз минг тиллага сотдим. Бу пуллар билан катта тижорат бошладим ва тез орада бойиб кетдим. Шундай кунларнинг бирида яқинларим: "Обрўли бир оиланинг қизи бор, отаси яқинда вафот этди. Сени шу қизга уйлантирмоқчимиз", деб қолишди. Мен рози бўлдим. Тўй бўлди, никоҳ кечаси келиннинг сеплари орасида бир ҳамён диққатимни тортди. Рафиқамдан: "Бу нима?" - деб сўрадим. У: "Отамнинг ҳамёни, ичида 970 тилла танга бор. Отам бу ҳамённи бир йили Каъбада йўқотган, топиб берган кишига 30 тангасини берган эканлар. Қолганини эса менга ҳадя қилиб, сепимга қўшганлар". Қарангки, ўшанда Каъбада мен топиб олган олтинлар аслида ҳам ризқим экан. Агар эгасига бермаганимда ҳаром йўл билан келган бўларкан... Такдиримизда биз учун аталган ризқимизга албатта эга бўламиз, факат ҳаром еки ҳалол йул оркали эга булишни узимиз хал қиламиз... •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Яқинларга хам узатинг! https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA

Ҳаётимизда кўринадиган ҳар бир киши - бу ўқитувчи. Кимдир кучли бўлишни ўргатади, кимдир - доно. Кимдир кечиришни ўргатади, кимдир - бахтли бўлишни ўргатади. Кимдир ҳеч нимани ўргатмайди ҳам, лекин бизни синдиради. Лекин бу ҳам тажриба! Барчани қадрланг, чунки уларни пайдо бўлиши - тасодиф эмас. •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Биз билан бирга бўлинг https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA

#Ассалому_алайкум Муродбахш кун муборак бўлсин, Азизлар!  Уламоларимиз айнан чоршанба куни бошланган иш хайрли бўлади деганлар. Шунинг учун хам ушбу кун муродбахш дейилади. Аллоҳ хар бандани муродига етказсин! ХАЙРЛИ КУН, АЗИЗЛАР! •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Биз билан бирга бўлинг https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA

АЁЛИНГИЗГНИЗНИ қайси ойда туғилганлигига қараб феъл-атворини билиб олинг. ҚАЙСИ ОЙДА ТУҒИЛГАН. ❄️👉Январь. Февраль. 👈❄️ ❄️👉Март. Апрел. 👈❄️ ❄️👉Май. Июн. 👈❄️ ❄️👉Июл. Август. 👈❄️ ❄️👉Сентиябр Октябр. 👈❄️ ❄️👉Ноябр. Декабрь. 👈❄️ Жуфтингиз💞 қайси ойда туғилганлигига қараб феъл-атворини билиб олинг.