uk
Feedback

Не попадись на ботовода! Telemetrio знаходить і позначає такі канали мітками 👉 Хочеш бачити мітку, оформляй підписку

ИБРАТЛИ ДУНЁ

ИБРАТЛИ ДУНЁ

Відкрити в Telegram

📚 Сиз телеграмнинг энг ибратли каналидасиз Бизда кун давомида:👇 📚 Ибратли ҳикоя ва ривоятлар 📚 Ибратли хикмат ва иқтибослар 📚 Ибратли аудио ва видеолар Биз ибрат улашамиз Админ: @Muldashova 743086

Показати більше

📈 Аналітичний огляд Telegram-каналу ИБРАТЛИ ДУНЁ

Канал ИБРАТЛИ ДУНЁ (@ibratli) у мовному сегменті Узбецька є активним учасником. На даний момент спільнота об'єднує 114 782 підписників, посідаючи 284 місце в категорії Релігія і духовність та 455 місце у регіоні Узбекистан.

📊 Показники аудиторії та динаміка

З моменту свого створення невідомо, проект продемонстрував стрімке зростання, зібравши аудиторію у 114 782 підписників.

За останніми даними від 06 листопада, 2026, канал демонструє стабільну активність. Хоча за останні 30 днів спостерігається зміна кількості учасників на 10, а за останні 24 години на -381, загальне охоплення залишається високим.

  • Статус верифікації: Не верифікований
  • Рівень залученості (ER): Середній показник залученості аудиторії становить 25.41%. Протягом перших 24 годин після публікації контент зазвичай збирає 18.01% реакцій від загальної кількості підписників.
  • Охоплення публікацій: В середньому кожен допис отримує 29 195 переглядів. Протягом першої доби публікація в середньому набирає 20 690 переглядів.
  • Реакції та взаємодія: Аудиторія активно підтримує контент: середня кількість реакцій на один пост – 34.

📝 Опис та контентна політика

Автор описує ресурс як майданчик для висловлення суб'єктивної думки:
“📚 Сиз телеграмнинг энг ибратли каналидасиз Бизда кун давомида:👇 📚 Ибратли ҳикоя ва ривоятлар 📚 Ибратли хикмат ва иқтибослар 📚 Ибратли аудио ва видеолар Биз ибрат улашамиз Админ: @Muldashova 743086”

Завдяки високій частоті оновлень (останні дані отримано 07 листопада, 2026), канал підтримує актуальність та високий рівень охоплення публікацій. Аналітика показує, що аудиторія активно взаємодіє з контентом, що робить його важливою точкою впливу в категорії Релігія і духовність.

114 782
Підписники
-38124 години
-1 2497 днів
+1030 днів
Архів дописів
15 ЙИЛ БЎҒИМ ОҒРИҒИ ҲАЁТИМНИ ҚИЙНАБ КЕЛГАН ЭДИ Оғриқ туфайли ўтириш ва ётишнинг ҳам иложи йўқ эди. Кунига камида 4-5 махал ук
15 ЙИЛ БЎҒИМ ОҒРИҒИ ҲАЁТИМНИ ҚИЙНАБ КЕЛГАН ЭДИ Оғриқ туфайли ўтириш ва ётишнинг ҳам иложи йўқ эди. Кунига камида 4-5 махал укол олардим. Жигар ва буйрагим дориларнинг заҳридан чарчаб қолган эди. Бир чет эллик мутахассис тавсия қилган усул ҳаётимни буткул ўзгартириб юборди. Ҳозир бел оғриғи нималигини унутганман. Батафсил кўриш учун шу ерга босинг:👇👇👇 https://tabobat.org/sustavlar/7/?r=2 https://tabobat.org/sustavlar/7/?r=2 .

АССАЛОМ... Тундан нурафшон тонгга етганларга - Ассалом... Умид, бахт, иқбол йўлин тутганларга - Ассалом... Бисмиллоҳдан бошлаб кун, эрта сахар орзулаб, Баракасин эшикда кутганларга - Ассалом... Дуога қўл очганда ота деган давлатшоҳ, "Омин" дея қўшилса она дили бўлиб чоғ, Қайси фарзанд кўкармас, қайси ниҳол бўлмас боғ, Яна бир кун ҳисобдан ютганларга - Ассалом... •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Яқинларингизга улашинг! https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA

Аллоҳ насиб этган яна бир тонг муборак бўлсин! Ушбу тонг дуоларингизда Аллоҳдан сўраган барча тилакларингиз ижобат бўлсин! •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Биз билан бирга бўлинг https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA ⠀ ⠀ ⠀ ⠀ ⠀ ⠀ ⠀

Ассалому алейкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ. Барчамизга яна бир тонг нашидасидан бахраманд бўлиш насиб этибди, Алҳамдулиллаҳ! Ҳаёт такрорланмас.. умр қисқа... ҳар бир онимиз эса ғанимат... Ҳар бир отаётган тонгларимизни, ўтказаётган кунларимизни шукроналик хисси ила табассум билан қарши олайлик.. Аллоҳ ушбу тонгда барчамизни муродимизни хосил, мушкулларимизни осон қилсин, қилган яхши ниятларимизни ижобат айлаб, ҳайру-барокатларини зиёдаси билан тухфа этсин.. Иймонимизни бут, сабримизни кенг, виждонимизни пок қилсин. Яқинларимизни Ўз паноҳида асрасин... Бугунги  якшанба  кунимиз   ҳушхабарларга бой бўлсин! •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Яқинларга  ҳам  улашинг! https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA

ДУНЁ ҚИЗИҚ, БИР АЛОМАТ... •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Биз билан бирга бўлинг! https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA

АФСУСКИ ХАҚИҚАТ Бир яҳудий инсон билан суҳбатлашиб қолдим. Юрагимни илма-тешик қилар гапларни айтдию, аммо ҳақиқат эди. Бир даврада ёш болаларнинг яхши хулқлари ҳақида гапира туриб, "Исломий тарбия шундай бўлади" деб қўйдим. Бироздан сўнг кўчага, салқин ҳавога чиқдим. Ёнимга бир инсон келди: — "Боя айтган гапингизга қўшилмайман. Агар ранжимасангиз ҳақиқатни айтай, — деди. — Сиз мусулмонлар фарзандингизга асло диний тарбия бера олмайсизлар. Сизлар болаларингизга фақат ва фақат пул топиш, бой бўлиш, катта ҳовли ва машиналар олишни ўргатасиз. Бу Исломий тарбия эмас! Болангиз доктор бўлгиси келса, сиз "Жуда яхши касб. Инсонларни дардига малҳам бўласан" демайсиз. Аксинча, "Жуда яхши касб. Халқ ҳурматида бўласан, ҳамма сени чўнчагингга пул солади. Докторни бир операцияси фалон пул туради" дейсиз. Натижада болани ёшликдан пора, кибр ва ҳаромхўрликка йўналтирасиз. Уларга динни ўргатмагани учун шундай деманг. Чунки динни ўрганган руҳонийларингиз ҳам катта бизнес ва сармоя соҳиблари. Минбарга чиқиб олиб, фоиз яхши эмас, дея ўзлари машинасини фоизли ижарага беради. Гап диний билимда эмас, диннинг моҳиятини етказишда! Мусулмонлар яшайдиган ўлкаларга Аллоҳ барака берган. Энг бой юртлар мусулмонларники. Аммо энг қашшоқи ҳам улар! Нима учун? Чунки фақат бойлик кетидан қувасизлар. Натижада бир-бирингизга гапингиз ўтмайди. Сизга бир гапни айтаман. Болаларга тарбия беришни биз мусулмонлардан ўргандик. Биз болани ёшлигидан унга хавфли нарсаларни оддий қилиб кўрсатиб, ундан қандай сақланишни ўргатамиз. Масалан, 2-3 яшар бола ҳар нарсага қизиқади. Агар у пулга қизиқса, биз уйни ҳар ерига пул қўямиз. Ўзимиз эса пулга бефарқ бўлиб, қўлларимизга китоб оламиз. Бола пулни ушлаб, бизга қарайди. Бизни диққатимиз китобдалигини билгач, пулни ташлаб, у ҳам қандайдир китобга қараб эмаклайди. Сизлар болаларингизнинг оғзига топганингизни тиқасизлар. Биз эса кераклисини. Масалан, бола шоколадга қизиқса, унга шоколад берамиз, аммо ўзимиз емаймиз. Шунинг учун бола ҳам уни емайди. Аммо мусулмоннинг боласига қарасангиз: қўлига нима тушса, оғзига солиб кўради. Биз боламизга касбни ўзимиз танлаймиз. Сизлар эса "Ким бўлсанг бўлавер!" дейсиз, натижада бола жуда кеч улғаяди. Биз ҳар кеча уйда китобхонлик соати қиламиз. Ишдан чарчаб келамиз, мутолаага куч қолмайди. Аммо шу соатда биз китобни очиб, унга термулиб ўтираверамиз. Болаларимиз ҳам бунинг муҳимлигини ҳис қилиб, китобга қизиқа бошлайди. Агар мен уни инжинер қилмоқчи бўлсам, атайин унинг атрофига шу соҳага оид турли расмдаги китобларни қўяман. Бола нимани билса, шуни касб қилади. Диний ва дунёвий таълимни ёшликдан шундай берсак, келажакда унинг учун қайғуришга ҳожат қолмайди. Мен яҳудий бўла туриб, Исломни айрим мусулмонлардан яхши биламан. Истасангиз, уйга кирамиз. Ўша даврадагиларга диндан савол бераман. Барчаси жавоб бера олишига ишонасизми? Йўқ! Чунки уларни бефаҳм қилиб тарбиялашган. Ҳозир болам 9 ёшда. Инглиз, рус ва иброний тилни билади. Ҳар кеча онлайн тарзда Исроил олимларидан Тавротни ўрганмоқда. Хонасидаги жавони китобга тўла. Ядровий физикага қизиқади. Мактабни битириб, Қуддамга кетмоқчи. Уни зеҳнли қилиб тарбия қилганимиз учун Исроил давлати ҳар ой менга катта маош тўлайди. Мен ҳар ой унга озроқдан маош бераман. Пул билан муомала қилишни ўрганиши учун. Пулни нимага сарфлашига диққат қиламан. Агар ёш болаларча сарфласа, демак тарбияда бироз оғишлик бор. Тўғрилайман. Мусулмон боласи пулни қандга ишлатса, "Болани пулга ўргатибсан!" дея, онасига дакки беради. Ўзи эса "Ўқисанг — бой бўласан!" деб, уқтиради"... Унинг гапларини чуқур ўйладим. Аслида у ҳақиқатни гапирган эди. Энг бой ўлкада яшаб туриб, энг камбағал ва маданиятсиз эдик. Демак, айб ўзимизда бўлган экан. "Нобель" олганларнинг кўпи яҳудий. Энг катта бизнесмен, олим, доктор ва ихтирочилар ҳам улар. Энг кўп китоб чоп этиб, таълимга кўп пул сарфлаб, ёшларга кучли таълим берувчилар ҳам улар. Барча соҳани эгаллаб, ўз мақсадлари йўлида фойдаланувчилар ҳам улар! Афсуски шундай! •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Яқинларга  улашинг! https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA

– Болам, сени қандай гўзал тарбия қилай?! •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Якинларингизга  узатинг https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA

Фарзанд тарбияси дегани улар билан ўзингизни ҳам тарбия қилиш деганидир: ✔️ Нафсингизни тиясиз. Хоҳлаб турган нарсаларингизда
Фарзанд тарбияси дегани улар билан ўзингизни ҳам тарбия қилиш деганидир: ✔️ Нафсингизни тиясиз. Хоҳлаб турган нарсаларингиздан воз кечасиз; ✔️ Фарзандларимга юқмасин дея ёмон одатларингизни тарк этасиз; ✔️ Ўрнак бўлай дея яхши хулқлар билан сифатланасиз; ✔️ Ўзингизни босиб, болани қаноатлантириб суҳбатлашишни ўрганасиз; ✔️ Овқатланиш, кийиниш тарзингизни яхшилайсиз; ✔️ Ҳар бир саволга жавобингиз тўғри ва рост бўлиши керак; ❗️Фарзандларингизга тарбия беришингиз сизни яхши томонга ўзгартирмаса, демак фарзандларингизни тарбия қила олмаяпсиз! Обидхон ҳафизуллоҳ •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Яқинларингизга улашинг! https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA

СОТИЛГАН ЧАҚАЛОҚ 🥹 Туғуруқҳонада бир аёл ўз туққан боласини эмизишни хохламаябди. Бечора чақалоқ йиғлаб ётибди, атрофдагилар ялиниб хам эмиздиролмаяпти. Бу аёл аслида ким ва нега бундай қиляпти?😱 ТЎЛИҚ бу ерда👇

​​Уйланганимдан... (Ибратли ҳикоя) Уйланганимдан уч йил ўтиб фарзанд кўрдим. Дарҳол бола тарбиясига оид китоб-рисолалар сотиб олдим, рафиқам билан ўтириб ота-онамиз бизга берган ўгит ва пандларини эслайдиган бўлдик. Бола улғаяркан, унга кундалик одоблар, ахлоқ қоидаларини ўргата бошладик. “Таомни ўнг қўлингда е…”, “Ётиб овқат ема…”, “Ўзингдан каттага салом бер…”, “Ҳожатдан сўнг албатта қўл ювилиши керак…” Кунларнинг бирида бозордан нон сотиб олиб, уйга пиёдалаб кета бошладик. Ўша куни тушлик қилмагандим, қорним таталаб кетяпти. Уйга боришгача сабрим чидамай елимхалтада турган нонга қўл чўздим: бир бурдаси билан қоринни алдаб кетай… Қўлим нонга тегар-тегмас орқадан огоҳлантириш келди: – Ада, нон емоқчимисиз? Қўлларингизни ювмагансиз-ку! Дарров ҳушёр тортдим. Ҳозир нонни ушатиб олишим боламга овқат ейишдан олдин қўл ювиш кераклиги ҳақида берган тарбиямни ювиб кетишини ўйладим. – Ҳа-я, рост айтасан, ўғлим. Қўлларим ювилмагани ёдимдан кўтарилибди. Эслатганинг учун раҳмат. Нонни уйда, қўлларни ювиб еймиз… Аёлим билан шу ҳақда эслашиб кулишдик. Шунда онаси бир гапни айтиб қолди: “Сизнинг ҳар бир хатти-ҳаракатингиз ўғлингиз кузатуви остида. У сизга тақлид қилади. Илтимос, эҳтиёт бўлинг…” Бунақа пайт бир нақл ёдга тушаверади: “Болаларингизни тарбия қилманг. Улар барибир сизга ўхшашади. Сиз ўзингизни тарбия қилинг”. •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Якинларингизга  узатинг https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA

ҚАЙНОНА КЕЛИНИГА ҚАРАБ👀 Ман сизни тушунмадим, ташқарида сизни совчилар сурашяпти, кўчага чиқиб дарҳол уларни юқотинг, ўғлим келиб қолмасидан деди...🤯 Келин кўчага чиқди 😳 давоми👇

. 🌙 ФАРЗ нима? Фарз — Аллоҳ таоло мусулмонга бажаришни қатъий буюрган амал. Масалан: • 5 вақт намоз ўқиш • Рамазон рўзасини тутиш • Қодир бўлган одамга ҳаж қилиш • Закот нисобига етган киши закот бериши Фарзни узрсиз тарк қилиш гуноҳ ҳисобланади. 🌿 СУННАТ нима? Суннат — Пайғамбаримиз Муҳаммад ﷺ қилган, тавсия қилган ёки маъқуллаган амаллар. Масалан: • Ақиқа қилиш • Мисвок ишлатиш • Овқатни ўнг қўл билан ейиш • Салом бериш • Кўплаб дуо ва зикрларни қилиш Суннатни қилса — савоб бўлади. Қилмай қўйса, фарзни тарк қилгандек гуноҳ бўлмайди. Қисқаси: 👉 Фарз — албатта бажарилиши керак. 👉 Суннат — Пайғамбаримиз ﷺ йўллари; бажариш катта савобли. •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Яқинларга улашинг! https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA

"Путинни йиғлатган ўзбек" Путин ўлгандан 100 йил ўтиб ерга қайтиб тушибди, , Москва кўчаларидаги барлардан бирига кириб, барм
"Путинни йиғлатган ўзбек" Путин ўлгандан  100 йил ўтиб ерга қайтиб тушибди, , Москва кўчаларидаги барлардан бирига кириб, бармендан сўрабди... - Қаерларни босиб олдик? - Ҳамма жойни. - Американи ҳамми? - Ҳа, уларни босиб олганимизга анча бўлди. - Хитойничи? - Ярамас хитойликлар кўпчилик экан, барибир ўзимизники қилдик. - Англиячи? -Ўзимизники. -Украина? - Ўзимизники. - Яхши, Италиячи? - Эй бутун Европа ўзимизники бўлди тамом яна нима сўрайсиз. - Жудаям яхши, майли унда мен борай, мендан қанча бўлди? дебди Барменни сўнги жавобини эшитган Путин хўнграб йиғлаб юборибди...😢😭 Гап шунда эдики бармен Путинга.... Давомини ўқинг Путинга рахмингиз келади😕👇

🌿 Пайғамбаримиз ﷺ нинг набиралари Ҳасан ва Ҳусайн туғилганда, уларнинг сочини олиб, сочининг оғирлиги миқдорида кумуш садақа қилишга буюрганлари ривоят қилинган. Яъни: 👶 Боланинг биринчи сочи олинади. ⚖️ Соч тарозида тортилади. Шу оғирликка тенг кумуш қиймати садақа қилинади. Тилла шарт эмас — ривоятда кумуш келтирилган. Масалан, сочи 3 грамм чиқса, 3 грамм кумуш қийматида садақа қилиш мумкин. Бу фарз эмас, суннат амал ҳисобланади. •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Яқинларга улашинг! https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA

АҚИҚА маросими Ақиқа — ислом динида янги туғилган фарзандга қилинадиган суннат маросим. Одатда бола туғилганидан кейин 7-куни қилиниши афзал ҳисобланади. Ҳадисда шу куни боланинг сочини олиш зикр қилинган. Маросимнинг асоси: 👦 Ўғил бола учун — 2 та қўй/эчки сўйиш суннат, қиз бола учун — 1 та. 🕌 Гўштни оиласи ейиши ёки қариндош-қўшни ва муҳтожларга тарқатиши мумкин. Одатда бу куни дуо қилинади, яқинлар чақирилиб таом берилади. 7-куни қилиш имкони бўлмаса, кейинроқ қилиш ҳам мумкин; ақиқа фарз эмас, балки суннат амалдир. •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Яқинларга улашинг! https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA

Катта ҳовлида ёлғиз ўзи қолган янги келинчак шундоқ ҳам қўрқиб ўтирарди,акс олиб свет ҳам ўчиб қолди.Эрига хабар жўнатди тезроқ келинг деб.Эри оз қолди етай деб қолдим деб ёзгани учун сал бўлса ҳам хонани ёритиш учун шам қидира бошлади.Афсуски шам ҳам йўқ..энди йиғлаётганди қадам товушлари эшитилди.Келинчак қувониб кетди. -келдингизми?-дея эшик ёнида турган қора шарпани эрим деб ўйлаб маҳкам қучди-жудаям қўрқдим сизсиз боз устига..-деб эрини танасига ўхшамайдиган танага қўрқув ила боқди.Ортга қочмоқчи эди шарпа уни белидан маҳкам қучиб ўзига тортди.Шу вақтда ярқ этиб бирдан чироқ ёнди.Янги келинчак тўғрисидаги шарпага дахшат билан боқди... ЧУНКИ У....😱😨

АЛЛОҲ   ОСОНЧИЛИК     ИЛА  СИЙЛАЙДИИ... Сиз ҳар ишда ушбу икки "калит"ни лозим тутинг: 1. Яхши ният; 2. Яхши сўз. Биринчиси: ризқ эшикларининг калитидир. Иккинчиси: қалб эшикларининг калитидир. ХАЙРЛИ ТОНГ,  ЯХШИЛАР! •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Яқинларингизга улашинг! https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA

15 ЙИЛ БЎҒИМ ОҒРИҒИ ҲАЁТИМНИ ҚИЙНАБ КЕЛГАН ЭДИ Оғриқ туфайли ўтириш ва ётишнинг ҳам иложи йўқ эди. Кунига камида 4-5 махал ук
15 ЙИЛ БЎҒИМ ОҒРИҒИ ҲАЁТИМНИ ҚИЙНАБ КЕЛГАН ЭДИ Оғриқ туфайли ўтириш ва ётишнинг ҳам иложи йўқ эди. Кунига камида 4-5 махал укол олардим. Жигар ва буйрагим дориларнинг заҳридан чарчаб қолган эди. Бир чет эллик мутахассис тавсия қилган усул ҳаётимни буткул ўзгартириб юборди. Ҳозир бел оғриғи нималигини унутганман. Батафсил кўриш учун шу ерга босинг:👇👇👇 https://tabobat.org/sustavlar/7/?r=2 https://tabobat.org/sustavlar/7/?r=2 .